✅✅✅✅✅
Аллоҳ сабабларга муҳтож эмас, истаса сабабларни тескари қилади.
🍚Гуруч сувли ерда етиштирилса ҳам, ичида 1 гр сув йўқ.
🍉Тарвуз қуп-қуруқ далада пишиб етилади, ичида 90% сув.
🤍🤍😴 @ilmnurikanal 🤍🤍
✅✅✅✅
Масжиди Набавийда 1400 йилдан ортиқ вақтдан бери битта дераза ёпилмаган ҳолда очиқ туради. Бунинг сабаби нимада?
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу мусулмонлар ҳукмдори бўлганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидларини кенгайтирмоқчи бўлдилар.
Кенгайтириш жараёнида қизи, мўминларнинг онаси – Ҳафса розияллоҳу анҳонинг хоналарини ҳам бузишга тўғри келди. Аммо Ҳафса буни рад этди, чунки унинг уйи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари билан ёнма-ён жойлашган бўлиб, фақат девор билан ажратилган эди. Уни кўндиришга бўлган уринишлар бесамар кетди.
Шунда укаси Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу Ҳафсага бу уйнинг ўрнига, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрига деразаси қараган уйни беришни таклиф қилдилар. Ҳафса таклифга рози бўлиб, уйнинг Пайғамбар алайҳиссалом қабрига қараган деразаси ойнасиз, очиқ бўлишини таъкидлади.
Шунинг учун ҳам ўша дераза ҳазрат Умар давридан ҳозирги кунгача очиқ. Мусулмон халифалари уни ёпмагани учун Суютий ва бошқа тарихчилар бу очиқ деразани “Умар оиласининг деразаси” деб аташган.
✅✅✅✅ https://oliymahad.uz/41777
🤍🤍😴 @ilmnurikanal 🤍🤍
51 kun qoldi
Alloh barchalarimizni ushbu Ramazon oyiga yetkazsin!
🤍🤍😴 @ilmnurikanal 🤍🤍
✅✅✅✅✅✅✅
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ سُبْحَانَ اللهِ العَظِيمِ
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман) ёки «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳоналлоҳил ъазиим», деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
📖Имом Муслим ривоятлари.
🤍🤍😴 @ilmnurikanal 🤍🤍
📣 «Husayn Buxoriy» sahifasi adminlaridan murojaat!
✅ Ushbu murojaat ijtimoiy tarmoqdagi barcha sahifalarimiz adminlaridan siz aziz obunachilarga qaratilgan. Murojaatni oʻqib, ustozimizning ilmlari yanada koʻproq odamga yetib borishida yordamchi boʻlasiz, deb umid qilamiz. 😊
➡️ Xabarni imkon boricha koʻproq (maksimal) yaqinlaringizga yuboring
👍 Telegram 👍 Instagram 👍 husayn_buxoriy">YouTube 👍 Facebook
✅✅✅✅✅✅✅
Abdulloh domla hafizahullohdan tabrik
Juma ayyomingiz muborak bo'lsin aziz dindoshlar
يَٰأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِذَا نُودِيَ لِلصَّلَوٰةِ مِن يَوۡمِ ٱلۡجُمُعَةِ فَٱسۡعَوۡاْ إِلَىٰ ذِكۡرِ ٱللَّهِ وَذَرُواْ ٱلۡبَيۡعَۚ ذَٰلِكُمۡ خَيۡرٞ لَّكُمۡ إِن كُنتُمۡ تَعۡلَمُونَ ٩
Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир. (Жума сураси, 9-оят).
🤍🤍😴 @ilmnurikanal 🤍🤍
53 kun qoldi
Alloh barchalarimizni ushbu Ramazon oyiga yetkazsin!
🤍🤍😴 @ilmnurikanal 🤍🤍
Кўпчиликни устозимиз Мубашшир Аҳмаднинг ҳолатлари қизиқтиряпти.
Биласиз, айни пайтда устоз Истанбулнинг Чаталжа туманидаги Бинқилич депортация марказидалар. Консулхона, прокуратура, суд органлари билан доимий алоқа ўрнатилган.
Фақат бир нарсани тушуниш керак: барча жараёнлар Туркия қонунчилигида белгиланган тартиб ва муддатларда кечади. Ҳозирда адвокатлар зарур юридик ишларни амалга оширишяпти.
Устознинг соғлиқлари жойида, ҳар куни оила аъзолари билан кўришяптилар, таҳририятга телефон қилиб, керакли кўрсатмалар бериб турибдилар. Хусусан, сиз азизларнинг барчангизга дуо ва саломларини етказишимизни сўрадилар.
Сизлардан илтимосимиз, устознинг ҳаққига дуода бўлинглар. Зеро, дуо мўминнинг энг кучли силоҳи ва ишончли чорасидир. Ундан кейин, орамизда Аллоҳ дуосини қайтаришга ҳаё қиладиганлар борлиги аниқ. Ажабмас, уларнинг дуолари қаторида бизники ҳам ижобат бўлса.
Шу ўринда улуғ зотларнинг шундай пайтларда ўқилиши тавсия қилган дуоларини келтириб ўтамиз:
1. Ла илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимийн. 313 марта.
2. Я Салам. 131 марта.
3. Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ. Кўп миқдорда.
Бу дуоларни кун давомида, қулай вақтда ўқиш мумкин.
Нўъмон Абдумажиднинг фейсбукдаги саҳифаларидан
✅✅✅✅✅ 3-Maruza
Ilyos ibn Muoviya al Muzniy
Bir sarxush Ilyos ibn Muoviya hazratlarining oldiga kelib:
— Ey Ilyos, bir oz uzum yesam, menga biror zararli ta’siri bo‘ladimi? - deb so‘rabdi.
— Yo‘q.
— Uzumdan so‘ng bir oz kulcha o‘ti yesam-chi?
— Hech qanday zarari yo‘q, yeyishing mumkin!..
— Bularning ustidan bir miqdor suv ham ichsam, bo‘ladimi?
— Albatta!
Sarxush bu javoblardan xursand bo‘ldi:
— Bu sanab o‘tganlarim birlashsa, mukammal sharob bo‘ladi. Ularni oshqozonimning ichida birlashtirish harom bo‘lmaydi-yu, oshqozonimga tushmasdan birlashtirish nega harom bo‘lar ekan?
Ilyos ibn Muoviya kulimsiradi, yerdan bir hovuch tuproq olib sarxushga savol berdi:
— Senga bu tuproqni otsam, biror yeringga zarar yetadimi?
— Yo‘q.
— Ketidan bir hovuch suv sepsam, joning og‘riydimi?
— Yo‘q.
— Seni mana shu holda issiqda kutdirsam, iztirob chekasanmi?
— Yo‘q.
Ilyos ibn Muoviya davom etdi:
— Tuproqni,suvni, issiqni birlashtirib boshingga otsam... qanday bo‘larkin?
Sarxush bu so‘zlarni eshitgani zahoti ikki qo‘li bilan boshini ushlab baqira boshladi:
— Voy boshim, voy boshim!
— Boshingga g‘isht otmagan bo‘lsam, nega baqirasan?
— G‘isht otmading, lekin aytganlaring boshimga g‘ishtdan-da og‘ir zarba berdi!
🤍🤍😴 @ilmnurikanal 🤍🤍
✅✅✅✅✅ 2-Maruza
Ato ibn Abu Raboh (vafoti 732)
- faqih va muhaddislardan.
2-qism😄
🤍🤍😴 @ilmnurikanal 🤍🤍
50 kun qoldi
Alloh barchalarimizni ushbu Ramazon oyiga yetkazsin!
🤍🤍😴 @ilmnurikanal 🤍🤍
✅✅✅✅✅ 1-Maruza
Ato ibn Abu Raboh (vafoti 732)
- faqih va muhaddislardan.
1-qism😄
🤍🤍😴 @ilmnurikanal 🤍🤍
52 kun qoldi
Alloh barchalarimizni ushbu Ramazon oyiga yetkazsin!
🤍🤍😴 @ilmnurikanal 🤍🤍
✅✅✅✅✅✅✅
Abror Muhtor Aliy hafizahulloh
Insonning barzah hayotidagi holati
Moʻminlarga hushxabar
🤍🤍😴 @ilmnurikanal 🤍🤍
54 kun qoldi
Alloh barchalarimizni ushbu Ramazon oyiga yetkazsin!
🤍🤍😴 @ilmnurikanal 🤍🤍