inja_sanat | Unsorted

Telegram-канал inja_sanat - «Инжа санъат» | Халқаро адабий-бадиий электрон журнал

446

«Инжа санъат»нинг телеграм манзилига хуш келибсиз! Сайтимиз: injasanat.uz Мурожаат: @inja_sanatga_maktub_bot Кузатинг: https://myurls.co/inja_sanat

Subscribe to a channel

«Инжа санъат» | Халқаро адабий-бадиий электрон журнал

#Диққат!

💯 Диққатингизни тортганимизга афсусланмайсиз, албатта!

Демак, бошладик!

ТАҚРИЗ ЁЗИНГ — КЎНГИЛ ҲАМДА ЧЎНТАК ХУМОРИНИ БОСИНГ!

❗️Эълонни ўқибоқ ишга киришганлар аллақачон ғолиб бўлди! Сизчи?
Ғижжалаб ўқигунингизча тугайдиёв танловимиз ҳам. Шошилинг!

📣 “IqroNashr” нашриёти ва “Rahmat Bobojon” канали томонидан ташкил этилаётган “Тақризлар танловида” иштирок этинг!

📆 Танлов 5 июндан 5 августгача бўлиб ўтади ва ғолиблар номи 5 сентябр куни очиқланади!

📖 Шартлар сиз ўйлагандек қийин эмас:

— Озарбойжонлик таниқли адиб Анарнинг “Таҳминанинг сўнгги сири” китобини ўқинг;
— китобдаги исталган ҳикоя ҳақида 300 та сўздан ошмаган тақриз ёзинг;
— тақризингизни @iqronashrbot манзилига юборинг.

📌 Юборилган ижодий ишлар қуйидагича баҳоланади:

— маъновий ҳамда имловий хатолар бўлмаслиги;
— тақризга олинган ҳикоя қай даражада очиб берилгани;
— тақризнинг креативлиги, тили, услуби ва ёзарманнинг алоҳида маҳорати.

📎 Эслатма: Агар китобни турли ҳил ракурсларда суратга олиб, қўшиб жўнатсангиз, ютиш имкониятига яна бир қадам яқинлашасиз!

🎁 Танлов ғолиблари қуйидагича мукофотланади:

1-ўрин — 200 минг сўм пул ва “IqroNashr” нашриёти томонидан чоп этилган 2 та китоб;
2-ўрин — 100 минг сўм пул ва “IqroNashr” нашриёти томонидан чоп этилган 3 та китоб;
3-ўрин — нашриёт томонидан чоп этилган 4 та китоб.

📩 Танловга юборилган ва иштирок этишга лойиқ топилган тақризлар “IqroNashr”, энг креатив тақризлар эса “Rahmat Bobojon” каналида эълон қилинади.

📎 Эслатма: “IqroNashr” ва “Rahmat Bobojon” каналига аъзо бўлмаганларнинг ижодий ишлари танловга қўйилмайди.

Ҳа, айтганча!
Энг кўп лайк тўплаган 3 та, энг кўп кўрилган 2 та тақриз ҳам махсус совғалар билан тақдирланади!

🧑‍💻 Хўш, тайёрмисиз?
Унда, тақриз ёзинг — кўнгил ва чўнтак хуморини босинг!

📎 Эслатма: Китобни ўзингизга яқин китоб дўконидан ёхуд қуйидаги манзилдан буюртма қилишингиз мумкин.

Мурожаат учун:
📞 +998 (95) 009 03 09
✉️ @IqronashrAdmin

Айтганча, мазкур эълонни гуруҳ ва каналларда энг кўп тарқатган одамларга Анарнинг ушбу китоби совға қилинади!

#танлов • @Iqronashr • @Rahmat_Bobojon

Читать полностью…

«Инжа санъат» | Халқаро адабий-бадиий электрон журнал

ДИҚҚАТ, ҚИДИРУВ!

❗️Шеърни ўзига хос тарзда, руҳига тушиб, мазза қилиб ўқийдиган ижрочи ва ўқилган шеърга бир инжа, бир гўзал видео ишлай оладиган ижодкор, шунингдек, шов-шувларга сабаб бўлаётган «Излам» туркумидаги китобларнинг бўлажак эгасини излаяпмиз!

Алоҳида белгилари: овози ўта чиройли ва шеър руҳига мос, видеошеъри сифатли ва оригинал, энг асосийси қўрқмайдиган ва иқтидорли...

⭕️ Агар шундай одамни учратсангиз, қуйидаги танловга мурожаат қилишини айтинг!

«РЎБАРЎ»

аудио ва видеошеър танлови

— Шеър ўқиш ва шу асосда ижодий видеолар яратишга иқтидорингиз борми?
— Шеър ўқиш ва эшитишга ташнамисиз?
— Ўз истеъдодингизни кўрсатиб совғаларга эга бўлмоқчимисиз?


🔰 Унда бу танлов, бу баҳс айнан сиз учун!

«Раҳмат Бобожон» (@Rahmat_Bobojon) телеграм каналида ташкил этилган «Рўбарў» муаллиф шеър ва таржималарининг аудио ва видеошеър танловида иштирок этинг!

🔁 Танловда иштирок этиш ва овоз бериш учун биринчи навбатда (https://youtube.com/channel/UC9CdVFeiB0NwLLTG1BXdFVw) ютуб ва (@Rahmat_Bobojon) телеграм каналига уланишингиз лозим!

Совғалар ўз эгасини кўзламоқда!

🗓 Танлов 22 ноябрдан 22 декабргача бўлиб ўтади.

🏆 Ғолиблар 25 декабр куни эълон қилинади.

Баҳс қуйидаги шартлар асосида баҳоланади:

– ҳакамлар томонидан энг яхши деб топилган аудио, видеошеър (1 тадан);
– энг кўп лайк тўплаган аудио, видеошеър (1 тадан);
— Муаллифга ёққан энг яхши видеошеър (1 та).

(видеошеър ижрочи ўзи кўринган ёки шеър руҳига мос равишда ишланган ҳолатда тақдим қилиниши мумкин)

Ҳозирмисиз!

📩 Унда ўз ижодий ишингизни
@BobojonovgaMaktub_bot га юборинг.

🎁 Ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар қуйидагича тақдирланади:

— Энг кўп лайк тўплаган ва ҳакамлар томонидан энг яхши деб топилган 2 нафар аудио, 2 нафар видеошеър муаллифлари яхши китоблар;

— Муаллифга ёққан энг яхши видеошеър эса яқинда нашрдан чиққан «Излам» туркумидаги китоблар жамланмаси.

📊 Энг яхши деб топилган видеошеърлар ютуб: Раҳмат Бобожон (https://youtube.com/channel/UC9CdVFeiB0NwLLTG1BXdFVw) каналига жойлаштирилади.

❗️Эслатиб ўтамиз!
Аввал эълон қилинган ёки бошқа биров овозлаштирган, яъни ўғирланган, шунингдек, остига муаллифи ёзилмаган ишлар танловга қўйилмайди.

Танловда қатнашиш ва овоз бериш учун қуйидаги манзилга киринг:

@Rahmat_Bobojon

Читать полностью…

«Инжа санъат» | Халқаро адабий-бадиий электрон журнал

«Собиқ денгизчи» – Ўлжабой ҚАРШИБОЙ

Бу йил Мўйноққа ёз ҳаддан ташқари иссиқ келди. Мол-ҳолни қўяверинг, одам зоти ҳам иссиқдан ҳансираб, соя-соябон излаб қолди. Ўт-ўлан қовжиради. Ҳаммасидан ёмони – Довулбой чолнинг боғи қуриб қолди. Эссиз, бу боғ, боғ бўлгунга қадар чол бечора қанча заҳмат чекмаган эди-я?!

Давомини ўқиш учун: https://injasanat.uz/archives/11493

#наср_минбари | @inja_sanat

Читать полностью…

«Инжа санъат» | Халқаро адабий-бадиий электрон журнал

Xurshid Davron. Shoirning o'zi o'qigan I Хуршид Даврон. Шоирнинг ўзи ўқиган

#бирга_тинглаймиз | @inja_sanat

Давоми: https://www.youtube.com/watch?v=wdr0j3cF1kU

Читать полностью…

«Инжа санъат» | Халқаро адабий-бадиий электрон журнал

«Ортимдан қувади бир қисм тупроқ…» – Ромиз РАВШАН

Сенсан менинг сўлим-соғим,
Сенсан яқиним-узоғим,
Сендан бошқа ким бор ахир
майдонда, Оллоҳ?

Хонсан, ўрнинг баланд неча,
Қулингдирмиз кундуз-кеча,
Дунё отлиғ бу кўп кўҳна,
зиндонда, Оллоҳ.

Озар тилидан Рахмат Бобожон ўгирмаси.

Давомини ўқиш учун: https://injasanat.uz/archives/1595

#таржима_минбари | @inja_sanat

Читать полностью…

«Инжа санъат» | Халқаро адабий-бадиий электрон журнал

ЗУЛФИЯ

МУҲАББАТ ТОНГИ КУЛГАНДА
 
Оқшом эди, ойдин кўприкда
Барно қизу йигит турарди,
Ойни кутган оқшомги кўкда
Бешик-бешик булут юрарди.
Булутларнинг ёриб қучоғин,
Ой кўрсатди олмос юзини.
Мағрур ташлаб ерга нигоҳин,
Тинглаб қолди йигит сўзини.
«Хоҳи инон, хоҳи инонма,
Сенинг севгинг қилмоқда шайдо.
Бундай ёниш бегона жонда
Бир ўчмас ўт бўлибди пайдо!»
Ой сузади, ел сари майин,
Икки қалбни ёқар бир оташ.
Ёниқ дилнинг бахтиёр найин,
Ютмоқ бўлур сукут жафокаш.
Йигит севги тонгини кутар,
Қиз кўзидай қуюлади тун.
Лекин узун киприклар ўта —
Ярқирайди бахтга тўла кун.
«У бир ўтки, сени кўрмасам
Изтиробга солар жисмимни,
Лол қоламан — ахтариб топсам,
Унутаман ҳатто исмимни.
Хоҳ инонгин, инонма хоҳи,
Хаёлимда кезасан ёлғиз.
Мени севгин!»
Йигит нигоҳи
Севги тилар — сукут қилар қиз.
Оппоқ паға булут устида
Ҳайрон сузар кекса ойсулув.
Юлдузларни қучиб кўксида,
Анҳор тўлиб жўшиб оқар сув.
Шу чоққача ишқин қиз фақат,
Дилдан сўраб айтганди дилга.
Илк, мусаффо, катта муҳаббат
Қиз дилидан келмасди тилга.
Ҳозир юрак бир нигоҳ бўлиб,
Боққан эди йигит кўзига.
Оқшом оғушига нур тўлиб,
Тонг кулгандай бўлди юзига.
Елда қўшиқ, кўприкда шуъла,
Бахт-ла тепди икки ёш юрак…
Ой сўзлади юлдузни тўплаб,
Севги тонги ҳақида эртак
.
1936

#назм_минбари | @inja_sanat

Читать полностью…

«Инжа санъат» | Халқаро адабий-бадиий электрон журнал

Аслиддин Абдураззоқ

* * *
Ёҳу!
Умаланиб тўкилди осмон.
Эландим. Пойингга йиқилдим, жоним.
Бунда — кўзимданми хунолуд оқди,
бунда — илдизимда музлаган қоним.
Суюклим,
муаззин ҳали уйқуда,
рўёси ичинда ухлайди мардум.
Қара, ичимизда тирикдай худо,
кўзингни очсангчи,
ай, кўзи — гардун!
Кечир.
Гарчи, бу ишқ ҳоли таъмадан —
руҳим синиғидан дилинг кесилган.
Босириқ тунларнинг ўлим ваҳмида
исминг калимадай келар эсимга.
Кечиргин.
Юрагим — саҳройи мажнун,
тасбеҳдай санасам ҳар зарра қумни.
Бир қултум лаболаб хаёлинг учун
буткул тахайюлга кўчишим мумкин.
Севиклим,
сийратинг — ой ийлаган нур,
Шу оқшом — менинг-да кийган чориғим.
Ай, тангри авайлаб асраётган сир-
муборак оғриғим.
Мангу оғриғим!
Ёҳу!
Оёғингга йиқилди осмон,
боқгил кўзларимга — эрийди қоним.
Муқаддас ишқ билан уйғотамиз, кел,
ҳамон ичимизда тирик худони
.

#назм_минбари | @inja_sanat

Читать полностью…

«Инжа санъат» | Халқаро адабий-бадиий электрон журнал

«Мен, бобом ва она бўри» – Рахшона АҲМЕДОВА

Бу воқеага анча бўлган. У пайтлар бир овулдан иккинчисигача узоқ йўл босишга тўғри келарди. Ўшанда қиш эди, тизза бўйи қор кечиб борардим. “Ғарч-ғурч” этган товуш ўзгача ҳузур бағишлар, баъзан ортимга ўгирилиб, қор устида қолаётган палапартиш изларимга қараб-қараб қўярдим. Етти яшар, ғўр бола эмасманми, қалбимда зарра қўрқув йўқ, ҳеч нарсани ўйламасдим. Бошимда қулоқларимгача беркитиб турадиган боғичли қалпоқ, эгнимда совуқ ўтказмас қалин пўстин, ичи жун шим… Оёғимдаги этикнинг қўнжидан кириб, ёпишиб қолаётган қорга-да, парво қилмай борардим.

#наср_минбари | @inja_sanat

Давомини ўқиш учун: https://injasanat.uz/archives/11291#respond

Читать полностью…

«Инжа санъат» | Халқаро адабий-бадиий электрон журнал

#диққат

«Инжа санъат» сизни танлади, сиз «Инжа санъат»ни танлайсизми?!

Журналимизнинг телеграм саҳифасини ривожлантириш ва юргизиб туришга кўмаклашиш учун ихтиёрий волонтёрларни жалб қилмоқчимисиз?

Вазифалар:
— телеграм каналимизда сайтимизда эълон қилинган асарларни ва улардан парчаларни эълон қилиб бориш.
— энг яхши деб топилган шеърлар, ҳикоялар, таржималар (овозли, видео ва бошқа шаклларда) ни жойлаб бориш.
— эркин реклама алмашув йўли билан адабиёт муҳибларини каналимизга эълон қилиш.

Шартлар:
— волонтёрнинг саводи яхши бўлиши лозим.
— жаҳон ва ўзбек адабиётидан хабардор бўлиши лозим.
— албатта, постларни ўзига хос ва чиройли қилиб қўйиб бориши лозим.

Волонтёрлар йил якунида махсус совғалар ва пул мукофотлари билан тақдирланишади (суммаси сир, канал ривожланишига қараб албатта)

Истовчилар ботимизга (@inja_sanatga_maktub_bot) мурожаат қилинг, сизга админлик берилади.

#эълон | @inja_sanat

Читать полностью…

«Инжа санъат» | Халқаро адабий-бадиий электрон журнал

Танлов якунланди!

Натижалар бугун эълон қилинади.


https://www.instagram.com/inja_sanat/

#нигоҳ | @inja_sanat

Читать полностью…

«Инжа санъат» | Халқаро адабий-бадиий электрон журнал

#диққат

🔰Яна бир приз!

Танлов эълонини гуруҳ ва каналларда энг кўп тарқатган одамга ҳам совғамиз бор.

Нима дейсизми?

✅Астойдил тарқатган одамга 100 минг сўм пул мукофоти ва "Инжа санъат" электрон журналига бир йиллик обуна учун сертификат берилади!

⤴️ Манба сифатида, тарқатган гуруҳ ва каналарингизни скрин қиласиз, сўнгра бизнинг ботга юборасиз:

@inja_sanatga_maktub_bot

#нигоҳ | @inja_sanat

Читать полностью…

«Инжа санъат» | Халқаро адабий-бадиий электрон журнал

«Мана, Ҳулкар қаршимда чақнар, Ёрқин тонгдан келтириб дарак…» – ЗУЛФИЯХОНИМ

Мен ёзаман, юлдузлар ўтар,
Ҳар бириси сўйлар бир эртак.
Мана, Ҳулкар қаршимда чақнар,
Ёрқин тонгдан келтириб дарак.

Тун ўтади, яна чорбоғдан
Кўтарилар саҳарги туман.
Мен-чи, аста чироқ сўндириб,
Отаётган тонгни кутаман.

#назм_минбари | @inja_sanat

Давомини ўқиш учун: https://injasanat.uz/archives/11324

Читать полностью…

«Инжа санъат» | Халқаро адабий-бадиий электрон журнал

«Лорка лолалари» – Андрей ВОЗНЕСЕНСКИЙ

Лоркани яхши кўраман. Унинг учаётган қайиқ янглиғ енгил, театр залининг тепа томоша айвони сингари гулдурос солиб тургувчи, радиолокаторнинг зар қоғози мисол сезгир, оранж пўстлоғидай ачимтир ва ўткир ис таратувчи исмини яхши кўраман.
Лорка!
У дайди эди...

#таржима_минбари | @inja_sanat

Давомини ўқиш учун: https://injasanat.uz/archives/11321

Читать полностью…

«Инжа санъат» | Халқаро адабий-бадиий электрон журнал

«O, həsrət, Əbədi yəm-yəşil ölkə…» – Ötkür RƏHMƏT

Adım Ötkür mənim…
Altmış üç ildir…
Ürəyim nə göydir,
Nədə kaşanə…
Ona gələnlərin,
Bəri əfsanə —
Halin necə deməz,
Deyir ver yenə…

#мутражим_дафтаридан I @inja_sanat

Давоми: https://injasanat.uz/archives/11295

Читать полностью…

«Инжа санъат» | Халқаро адабий-бадиий электрон журнал

«ОНА» – Нодар ДУМБАДЗЕ

Нодар Думбадзенинг «Она» ҳикояси Шаҳзод Жўраев таржимасида

#таржима_минбари | @inja_sanat

Давомини ўқиш учун: https://injasanat.uz/archives/11269

Читать полностью…

«Инжа санъат» | Халқаро адабий-бадиий электрон журнал

Зариф Султоний ўзига хос услуби бор шоир. Оғанинг шеърлари билан илк бор танишганимда ўйноқи оҳангларига ошиқ бўлганман. Шоир шеърни эмас, шеър шоирни бошқарарди уларда...
Зариф оға, кўп ёзишингизни истаймиз, узоқ умр кўришингизни ҳам.

Ҳасталиклар ортда қолиб, биз каби шеър муҳибларини ҳамиша қувонтириб юринг!

Зариф Султонийдан шеър эшитамиз, гўзал ижро учун Муҳайё Рустам қизига алоҳида раҳмат!

https://www.youtube.com/watch?v=Yf10wNcBPs0&t=64s

Читать полностью…

«Инжа санъат» | Халқаро адабий-бадиий электрон журнал

🔥"Izlam" sizni izlayapti🔥

Alisher Navoiy nomidagi ToshDO‘TAU, O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi, Qashqadaryo viloyat hokimligi, Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi Qashqadaryo viloyati bo‘limi, "Akademnashr" nashriyoti,
nasr.uz adabiy sayti hamda "Yoshlik" jurnali hamkorligida tashkil qilingan yangi tanlovga start beramiz!

🎯Tanlov "Izlam" rukni ostida nashrdan chiqqan Azizbek NOROV qalamiga mansub "Azal va abad yo‘li" kitobi asosida o‘tkaziladi.

Siz Nazar Eshonqul "Milliy adabiyotimizda o‘ziga xos voqea" deya e'tirof etgan va bu borada bahslasha olishini ta'kidlagan "Azal va abad yo‘li" qissasini o‘qib ulgurdingizmi?
Tanlovda ishtirok etishga shoshiling!

Nominatsiyalar:

-"Eng yaxshi taqriz"
Bunda ishtirokchidan qissaning mazmun va g‘oyasini to‘g‘ri anglagan holda o‘z fikr-mulohazalarini tahliliy, tanqidiy va ijodiy bildirish talab etiladi.


- "Eng yaxshi maktub"
Agar siz kitobni o‘qisangiz-u, taqriz yozib g‘olib bo‘la olishingizga ko‘zingiz yetmasa, tushkunlikka tushishga oshiqmang! Har bir o‘qirmanning asar haqida o‘z aytar gapi bo‘lishini biz tushunamiz. Fikrlaringizni muallifga noma usulida yozing!


📌G‘oliblarni qimmatbaho sovg‘alar🎁, diplom, statuetka🏆 va kitoblar jamlanmasi📚 kutmoqda! Va bu hali hammasi emas, batafsil ma'lumot olish uchun ushbu havola ustiga bosing: tanlov nizomi

📌"Azal va abad yo‘li" kitobini respublika bo‘ylab http://t.me/akademsavdo, TDO'TAU hududida esa @tanlovlarga telegram manzili orqali topishingiz mumkin

Читать полностью…

«Инжа санъат» | Халқаро адабий-бадиий электрон журнал

«Айланарсан у замон сукут обидасига…» – Канон ҲОЖИ

Эй, кўкларнинг соқийси,
май суз кўнгил жомина.
Манинг каби ноқисни
етказ ишқ мақомина.

Ман риндлар кўчасининг
овораси, сарҳуши.
Кипригимнинг меваси
меваларнинг майҳўши...

Давомини ўқиш учун: https://injasanat.uz/archives/11496

#таржима_минбари | @inja_sanat

Читать полностью…

«Инжа санъат» | Халқаро адабий-бадиий электрон журнал

2020 йилнинг август ойида Туркиянинг таниқли адабиёт журналларидан саналган «Шаҳар» журналида ўзбек ёш ижодкорлари Раҳмат Бобожон, Суҳроб Зиё ва Шаҳзод Шодмонларнинг шеърлари чоп қилинди.

#биз_жаҳон_адабиёти_нигоҳида | @inja_sanat

Давомини укиш: https://injasanat.uz/archives/746

Читать полностью…

«Инжа санъат» | Халқаро адабий-бадиий электрон журнал

✍️Гулноз Мўминова

НАВРЎЗ

Бугун жуда сахийдир очун,
Зумрадланар жамики оғоч.
“Вал-фажр”ни айтмоқлик учун
Томоқ чайиб келар қарлуғоч.
Бугун Кун ҳам нур тарар кўпроқ
Ва сийлагай ҳар тирик жонни.
Қўйворишни истамас Тупроқ
Офтобрўйга шошган Йилонни.
Ҳаво кийиб шойи атворин
Илиқ сутдек ўтар томоқдан.
Жамики бахт ёнингда бугун,
Жами андуҳ сендан йироқда.
Сувлар гўё ўзи сархуш май,
Ҳар қатрада кулади гуллар.
Сувлар хушбахт – тунда ухламай
Ҳамал Ойин оқизган улар.
Шамол – чопар, ҳоримас сира,
Ялангликда тинмай елади.
Гоҳ эргашиб битта гулбаргга
Узоқларга бориб келади.
Адл тоши вақт мезонида:
Тенглашади кеча ва кундуз.
Тарозунинг шундоқ ёнидан
Чечак сочиб ўтади Наврўз
.

#назм_минбари | @inja_sanat

Читать полностью…

«Инжа санъат» | Халқаро адабий-бадиий электрон журнал

Муросасизлик - ХУЛИО КОРТАСАР

Эснайдиганларни сира жиним суймайди, айниқса оғзини очган миршабларни. Ўзимни бошқара олмайман: эснаган тартиб посбонини кўрдим дегунча, қошига ўқдай учиб, тарсаки тушираман, аниқроғи икки юзига — мисли кабутар қанот қоққандек икки юзига ҳам шапатилаб қоламан. Бу қилиқларим тепикилаш-у, танамни моматалоқлигини ҳисобга олмаганда, уч қобирға синиши ва умумий ҳисобда ўн беш ойлик қамоқ умрини татишга олиб келган...

Уктам Одилов таржимаси

#таржима_минбари | @inja_sanat

Давомини укиш:
https://injasanat.uz/archives/1613

Читать полностью…

«Инжа санъат» | Халқаро адабий-бадиий электрон журнал

Яхшиман, ёмонман, сенга дўст-ёрман, Ошиқман, Ожизман, Меҳрингга зорман…» – Шукур ҚУРБОН

СОҒИНДИМ

Кел, эй ёрим, парирўйим, кел энди,
Кел, эй, чашми хуморингни соғиндим.
Фироқ жондан ўтди, қадринг билинди,
Висолингни, рухсорингни соғиндим.


#назм_минбари | @inja_sanat

Давомини укиш учун: https://injasanat.uz/archives/11158

Читать полностью…

«Инжа санъат» | Халқаро адабий-бадиий электрон журнал

Франс КАФКА

​​Бугун мактубингизни ўқиб бўлишим биланоқ, қўшни хонага кирдим. У ерда ота-онам ҳар доим тушликдан сўнг қанчадир вақт қарта ўйнаб ўтиришади.
Ва остонада турганча, отамга юзландим: "Мен уйланмоқчиман, нима дейсиз?"
Бу сиз ҳақингизда отам ва менинг ўртамизда бўлган биринчи суҳбат эди. Албатта, у онам нимадан хабардор бўлса, ундан барчасини билиб олган бўлиши керак. Отамга қойил қолишим ҳақида сизга айтганмидим? У менга, мен эса унга душманмиз, гўё. Буни бизга табиатнинг ўзи туҳфа қилган. Буни биласиз, албатта. Бундан ташқари, яна бир ҳолат борки: менинг унга нисбатан ҳис қиладиган ҳайратим, эҳтимол, унинг олдида туядиган қўрқувимдан кўра улканроқ, мен сизга айтсам.
Буни қандайдир йўл билан четлаб ўтишим мумкин, бироқ ҳеч қачон енгиб ўтолмайман. Барча суҳбатимиз каби (умуман олганда, булар суҳбат ҳам эмас, эмишки, мен томонимдан қилинадиган тушунарсиз ҳайқириқлар ва у томонидан айтиладиган баландпарвоз нутқлардан иборат ҳар сафарги суҳбатимиз) бу суҳбатимиз ҳам ғазабнок кайфият ва бу ғазабга нисбатан менинг чарчоғим билан бошланди. Айни дам ўзимни парчаланган ҳолатда ҳис қиляпманки, бутун жараённи тўлалигича етказиб бероладиган аҳволда эмасман. Ваҳоланки, суҳбат мени толиқтиргани йўқ, ахир менинг ота-онам олдидаги ожизлигим ўзимга яхши маълум. Отамга ҳам маълум. Ва, албатта, бу ожизлик ўзимдан ҳам бурун отамни кўпроқ безовта қилади. Асосийси эса, у менга ҳозирги даромадим билан ҳам таваккал қилганча оила қурадиган бўлсам, менинг тайин мақсад ва бардошга эга эмаслигим билан рўй бериши муқаррар бўлган қашшоқликни тасвирлаб берди. Ва қашшоқликнинг асло енгилмаслигини, уни ҳеч нима бартараф қилолмаслигини кўрсатиб бера олди. Қўшимча далил сифатида, менинг мақсадларим билан алоқа ўрнатолмаслигимни ва —қисман бўшлиққа, қисман онамга, қисман менга қарата — моддий ҳаётидан ҳеч қачон қониқиш ҳис қилмайдиган (ҳақли равишда, албатта) ўртанча синглимнинг ҳаётидан ҳам ўпкаланишини айтиб кетди.
Шу тарзда, тахминан ярим соат вақт ўтди. Охирида эса, аксар саҳна асарларининг якуни каби одамни ланж ва бўшашиб қолган бир аҳволга солиб қўйди. Тўғри, бу жараён кучли шаклда ёки ташқаридан кузатса бўладиган тарзда амалга оширилмайди, бироқ суҳбатдошни ўзини иложсиз ва қуролсиз ҳис қилишга мажбур қилади. Айниқса, мени —умрида бирор марта отасига қарата чин дилдан самимий сўз айтолмаган одамни.
Ваниҳоят, суҳбатни агар мен жудаям истаётган бўлсам, Берлинга—сизларникига боришга ва ўзининг муносабатини айтишга тайёр эканлигини, тўйга қарши рад этилмайдиган далилларни эшитиб туриб ҳам сизнинг ота-онангиз буни маъқуллайдиган бўлса, унда ҳеч бир эътирози йўқлигини айтиб якунлади.



"Фелицияга мактублар"дан
1913


Рус тилидан Наврўза Муҳамадхўжаева ўгирмаси

#таржима_минбари | @inja_sanat

Читать полностью…

«Инжа санъат» | Халқаро адабий-бадиий электрон журнал

#диққат

🔆«Инжа санъат» сизни танлади, сиз «Инжа санъат»ни танлайсизми?!

➡️«Инжа санъат» Халқаро адабий-бадиий электрон журналининг бахс ва мунозараларга бой кечган «Нигоҳ» танлови ғолиблари билан танишинг!

МАРҲАМАТ!

Энг кўп лайк тўплаган шеърий тўртлик:
1. Моҳинур Қобулова — 117 та лайк.
2. Юлдуз Тошпўлатова — 78 та лайк.

Энг кўп комментария ёзилган шеърий тўртлик:
1. Моҳинур Қобулова — 140 та фикр.
2. Жавоҳир Раҳмонжонов — 102 та фикр.

Ҳакамлар томонидан энг яхши деб топилган шеърий тўртлик:
1. Насрулло Эргаш
2. Ифтихор Хонхўжаев

📣Мана дўстлар танлов натижалари билан танишдик. Биз ҳаммага бир ҳил ҳуқуқ бердик, бу — ҳаёт қонуни. Бироқ, бир нарса аниқки «Инжа санъат» бу танлов орқали кўплаб яхши ижодкорларни кашф қилди, асосий ғолиблик ҳам шунда!

Барчага раҳмат!

🔺Ҳа, айтганча, ҳали олдинда танловларимиз кўп, албатта совғалар ва янгиликларга бой, биздан узоқлашманг...

❗️Ва бир нарсани унутманг, ҳозир канални тарк этганларнинг ижодий ишлари кейинги танловга қўйилмайди!

⭕️ Танлов ғолиблари ботимиз орқали бизга боғланишлари сўралади, совғалар тез орада етказиб берилади.
Шунингдек, фаол иштирокчилар ҳам «Инжа санъат»нинг махсус дипломи билан тақдирланишади.

Биздан узоқлашманг!

#натижалар #нигоҳ #қутлаймиз | @inja_sanat

Читать полностью…

«Инжа санъат» | Халқаро адабий-бадиий электрон журнал

Танлов давом этмоқда!

Шеърларни юборишда давом этинглар дўстлар, қатнашчиларга махсус диплом ҳам берилади!

https://www.instagram.com/inja_sanat/

Читать полностью…

«Инжа санъат» | Халқаро адабий-бадиий электрон журнал

#диққат_танлов

«НИГОҲ»
(суратларга жо бўлган шеърий тўртликлар) танлови

Қадрдон ижод аҳли!

⬆️Шеърларингиздан ўзингиз энг яхши деб билган тўрт қаторни танланг ва бизга юборинг, биз уни махсус расмга жойлаймиз ва саҳифамизга жойлаштирамиз. Бу орқали сиз ғолиблик сари илк қадам ташлаган бўласиз. Шу онда сиз учун танлов старт олади, бемалол бал йиғишни бошлашингиз мумкин!

🌅«Инжа санъат» (@inja_sanat I https://injasanat.uz/) Халқаро адабий-бадиий электрон журнали барчангизни «Нигоҳ» (суратларга жо бўлган шеърий тўртлик) танловига таклиф этади.

✔️ Танловда иштирок этиш ва овоз бериш учун биринчи навбатда (https://www.instagram.com/inja_sanat/) инстаграм ва (@Rahmat_Bobojon) (@inja_sanat) телеграм каналига уланишингиз лозим!
Юқоридаги каналларга аъзо бўлмаганларнинг ижодий ишлари танловга қўйилмайди.

💲Имконият ўз қўлингизда, унутманг!

📆Танлов 10 февралдан 10 мартгача бўлиб ўтади.

🏆Ғолиблар 5 март куни эълон қилинади.

🎗Танлов қуйидаги шартлар асосида баҳоланади:

– энг кўп лайк тўплаган шеърий тўртлик фото; (2 та)
– энг кўп комментария ёзилган шеърий тўртлик фото; (2 та)
– ҳакамлар томонидан энг яхши деб топилган шеърий тўртлик фото (2 та).

🎯Таййёрмисиз!

📬Ўз ижод намунангизни (энг сара шеърий тўртлик)
@inja_sanatga_maktub_bot га юборинг.

📌Ҳа, айтганча, танловнинг совғаси нима экан дея қизиқаётгандирсиз?!

🔺Ғолибликни қўлга киритган ижод намунаси соҳиблари энг яхши 3 та китоб ва «Инжа санъат»нинг махсус дипломи билан тақдирланишади.

Ғолиблар ва энг яхши деб топилган фото тўртликлар https://injasanat.uz/ расмий сайтимизни безаб туради.

Манзилимизга пастдаги тартибда ўз шеърий тўртликларини юборганларнинг ижодий ишлари каналда эълон қилинади!

⭕️Танловда қатнашиш ва овоз бериш учун қуйидаги манзилга киринг:

@inja_sanat | https://www.instagram.com/inja_sanat/

Читать полностью…

«Инжа санъат» | Халқаро адабий-бадиий электрон журнал

Инжа LIVE: Актёр Беҳзод Зокиржоновдан кўтаринки мавзудаги шеър I Musa Jalil – Tumov bo'lgan oqshom

#бирга_тинглаймиз | @inja_sanat

Томоша қилиш: https://www.youtube.com/watch?v=pu0c-ETYyCY

Читать полностью…

«Инжа санъат» | Халқаро адабий-бадиий электрон журнал

#диққат_танлов

«НИГОҲ»
(суратларга жо бўлган шеърий тўртликлар) танлови

"📆Танлов 10 февралдан 25 февралгача бўлиб ўтади."

Бот носозлиги ва бошқа баъзи теҳник сабабларга кўра танлов муддати 10 мартга қадар узайтирилди дўстлар!

Инстаграм саҳифамизда шеърлари эълон қилинмаган ижодкорлар бошқатдан @inja_sanatga_maktub_bot га ижодий ишини юборишини сўраймиз!

Танлов
давом этмоқда дўстлар!

@inja_sanat | https://www.instagram.com/inja_sanat/

Читать полностью…

«Инжа санъат» | Халқаро адабий-бадиий электрон журнал

«Кўҳна Кофарниҳон соҳилларида, Жим ором олади дарё армони…» – Орифжон КОМИЛ

Сукутда ётибман, хаёлларимда,
бағрида эркалар онажон – ерим.
Шеърлардан иборат умр йўлимда,
Кофарниҳон сенсан – энг сўнгги шеърим.

#назм_минбари | @inja_sanat

Давомини ўқиш учун: https://injasanat.uz/archives/11265

Читать полностью…

«Инжа санъат» | Халқаро адабий-бадиий электрон журнал

Танлов давом этмоқда: https://www.instagram.com/p/CaP_U32IK2r/?utm_source=ig_web_copy_link

#нигоҳ | @inja_sanat

Читать полностью…
Subscribe to a channel