Шайхнинг телефони жиринглади. Ҳар доимгидай рўза ҳақида берилган саволларга жавоб беришлик учун, гўшакни кўтарган Шайх, берилган саволдан карахт аҳволга тушиб қолди:
— Ассалому алайкум Шайх! — қалтироқ овозда зўрға гапирар эди.
— Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ.
— Мен Сомалидан қўнғироқ қиляпман. Биз оила аъзоларимиз билан бирга рўза тутмоқдамиз. Лекин, — бироз сукут қилиб, инграган ҳолда, — ифторликлик ҳам, саҳарлик ҳам қилмаяпмиз. Чунки, ейишга ҳам, ичишга ҳам ҳеч нарсамиз йўқ. Бизнинг тутаётган рўзамиз дурустми?!
— Илтимос, жавоб берсангиз! Ало жавоб беринг! Гапингиз эшитилмаяпти, алооо?!!!
Шайх бу саволга жавоб бера олмасди, чунки у, ҳўнг-ҳўнг йиғлаётган эди...
Бизлар эса нозу-неъматларга кўмилиб кетдик, бироз фикр юритайлик ва шукр қилайлик! Сўнгра ана ўша Кунда, албатта, неъматлар тўғрисида сўралурсизлар!
🍃✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!☝️
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
@iqro_uz_official
Аёл уйининг эшиги.
Иброҳим алайҳиссалом ўғлари Исмоил (а.с)ни кўргани бордилар..
Келинлари эшик олдида ўтирган экан.
– Исмоил қаерда? – деб сўрадилар.
–Овга кетган! – тўнғиллади хотин.
–Қачон келади?
–Мунча тагини суриштирмасанг, сенинг ишинг нима?
– Бўлмаса эринг келса, шундай-шундай одам келди, сенга салом айтди. Яна эшигинг яроқсиз экан, уни алмаштирсин, деб тайинлади деб қўй.
Исмоил (а.с) овдан қайтганларида хотинлари бўлган воқеани
айтиб беради.
– Келган одам отам эдилар. Сен у кишининг ҳурматларини жойига қўймабсан, – дейдилар.
Исмоил (а.с) – Эшигингни алмаштир деб сени назарда тутганлар.
Энди сенинг бошинг очиқ деган эканлар.
Бир йил ўтиб, Исмоил (а.с) обрўли бир хонадоннинг одобли қизига уйланган эдилар..
Иброҳим алайҳиссалом яна ўғларини кўргани келдилар.
–Исмоил уйдами? – деб сўрадилар.
– Овга кетган эдилар, ҳадемай келиб қолсалар керак.
Унгача уйга кириб ҳордиғингизни чиқаринг, мен овқатга уннай, – деди келини хушмуомалалик билан.
– Раҳмат, лекин мен туядан тушолмайман. Ичишга бирор нарсанг борми?
Келин айрон олиб чиқди. Иброҳим алайҳиссалом уни ичиб, ҳақига дуо қилдилар ва дедиларки:
– Исмоил келса, шундай-шундай одам келди, сенга салом айтди ва
тағин эшигингни маҳкам тутишингни тайинлади, деб қўй.
Исмоил (а .с.) келгач, хотинлари бўлиб ўтган воқеани айтиб берди.
– У менинг отам эди, – дебди Исмоил.(а.с) – Эшикни маҳкам тутгин деганлари яхши хотинга учрабди, энди уни эҳтиёт қилсин дегани бўлади..
"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан.
@iqro_uz_official
#tafakkur
Улар охират оловидан асрайдилар
Яҳё ибн Муоз розияллоҳу анҳу айтадилар: “Уламолар Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг умматларига ота-оналаридан кўра меҳрибонроқдир. Чунки уларнинг ота-оналари, уларни дунё оловидан сақлайдилар, уламолар эса уларни охиратнинг оловидан асраб қоладилар”.
🎬shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook
Бир кишининг беш қизи бўлиб, бештала қизини хам турмушга бериб, барча ғамлардан қутилиб, ўзи учун қаср уй қура бошлабди.
Усталардан бири хайрон бўлиб "Ўғли бўлмаса, бу иморатни кимга кераги бор" деб ўйлаб қизиқиб уй эгасига савол берибди.
- Хожи ака қизларингизни узатибсиз, энди бу уйни кимга соляпсиз?
Ўзингиздан кегин бирор қизингизга қолдирасизми? Сиздан кейин бу уй ғалвали бўлиб қолмасмикин?
Хожи ака кулиб жавоб берибти:
- Бу уй ўзим учун қизларимга бундан хам кўпроғини қолдирдим. Аллох буюрса уларни сандиғи ҳеч бўш қолмайди. Уларнинг бойлиги менинг бойлигимдан хам зиёдароқ. Нима қолдирганимни хам билишни хохлайсизми уста? Унда эшитинг. Уларнинг хаммасига ёшлигидан "Воқеа" сурасини ёд олдириб қўйганман. Бундан ортиқ бойлик бўлмаса керак.
Хар бир хонадоннинг қизи хар куни бир марта "Воқеа" сурасини ўқиб турса, Аллохнинг ваъдаси бор шу хонадон ҳеч қачон ёмонлик кўрмайди. Бойлигимнинг асосчилари хам шу қизларим. Уларнинг илмлари ортидан Аллох шу кунларни кўришни менга насиб қилди.Сизга хам шуни тавсия қиламан. Қизингиз бўлса "Воқеа" сурасини ёд олдириб қўйинг!
@iqro_uz_official
#xabar #tayinlov #rektor
🗣ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИГА РЕКТОР ТАЙИНЛАНДИ
🟢Бугун, 6 декабрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти педагоглар жамоасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
✍️ Унда ташкилий масала кўрилиб, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Ғафуров Уйғун Тўлқинович Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори лавозимига тайинлангани эълон қилинди.
#КУН_ОЯТИ
“Эй, имон келтирганлар, қачонки, жумъа кунидаги намозга (азон) чақирилса, дарҳол Аллоҳнинг зикри сари ҳаракатга тушингизлар ва савдо – сотиқни тарк қилингизлар! Агар биладиган бўлсангизлар, мана шу (иш) ўзларингиз учун яхшидир”.
Жумъа сураси 11-оят
📢 Дўстларингизга ҳам улашинг:
🌐 @Iqro_uz_official
🌙 Бугун Барчамиз учун МУБОРAК ЖУМА куни
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Кўпроқ саловат айтинг!
АЛЛОҲУММА СОЛЛИ, АЪЛАА САЙЙИДИНА, МУҲАММАД
👇
@Iqro_uz_official
#Жумага_тайёргарлик
Жумага тайёрмисиз?
Ҳадиси шарифда марҳамат қилинади: “Жума куни келгани учун қувонадиган мўминга қиёматгача ҳар куни шу қадар мўл савоб бериладики, ададини фақат Аллоҳ таоло билади”.
Жума кунининг суннат ва одоблари бор:
✅ Жумани пайшанбадан бошлаб кутиш. Масалан, янги ва тоза либосларни тайёрлаш;
✅ Жума намози учун ғусл қилиш;
✅ Тирноқларни олиш;
✅ Масжидга эртароқ бориш;
❌ Олдинги сафдан жой олиш учун жамоат устидан ҳатламаслик;
❌ Намоз ўқиётган одамнинг олдини кесиб ўтмаслик;
✅ Эртароқ бориб, биринчи сафдан жой эгаллаш;
✅ Хутба ўқилаётганда сукут сақлаш;
✅ Намоздан кейин Фотиҳа, Кофирун, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини 7 марта ўқиш;
✅ Дуо қабул бўладиган пайтни умидворлик билан қидириш;
✅ Кўп салавот айтиш;
✅ Каҳф сурасини ўқиш;
✅ Озми-кўпми садақа бериш;
✅ Ота-она, солиҳлар, улуғлар қабрини зиёрат қилиш;
✅ Оила аҳлига ширинликлар тарқатиш;
✅ Қазоси бўлмаганларнинг нафл намоз ўқиши;
✅ Асрдан кейин жойнамоз устида қодир бўлганича “Ё Аллоҳ, ё Раҳмон, ё Раҳим, ё Қавий, ё Қодир”, деб ортидан дуо қилиш.
#Жума кунининг фазилатлари
1. Дуолар қабул бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
2. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотлар етказилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
3. Қадамлар остидан нурлар чиқади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.
4. Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади.
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар.
5. Гуноҳлар мағфират этилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.
Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди”, дейилган.
6. Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ривояти).
@iqro_uz_official
🔆Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси ва энг улуғи Жума кунидир!
1. «Унда Одам халқ қилинди».
2. «Унда у жаннатга киритилди».
3. «Унда у жаннатдан чиқарилди».
4. «Қиёмат куни ҳам фақатгина Жума куни қоим бўлур».
5. «Унда унинг(Одам алайҳиссалом) тавбаси қабул қилинди».
6. «Унда у вафот қилди».
7. «Унда қиёмат қоим бўлур. Жума куни ҳамма жониворлар тонг отгандан то қуёш чиққунча (қиёмат) соатини қўрқинч ила кутиб турурлар. Фақат жин ва инс бундан мустасно»
🕌Жума Айёмингиз Муборак Бўлсин❕
Бахт калити қаерда?
Бахтнинг пойдевори оиладан бошланади. Эр-хотин биргаликда бахтли турмуш кечирса, келажакда фарзандлари ҳам, албатта, бахтли инсон бўлишади.
Олимлар фарзанди бахтли бўлиши учун ота-оналар бажариши керак бўлган қуйидаги вазифаларни санаб ўтишган.
✅Меҳрингизни аяманг
Болага бериладиган пул ва совға-саломларнинг ҳеч бири ота-онанинг фарзанди билан беш дақиқалик суҳбати ўрнини босолмаслигини унутманг. Бола ўзига ишонч, ҳимоя кучини сизнинг меҳрингиздан олади.
У хато қилиши, ўйламай қарор қабул қилиши мумкин, лекин сиз уни меҳр-муҳаббатингиздан шубҳа қилишига имкон берманг. Фарзандингиз уни ўз ҳолича яхши кўришингизни сезиб турсин.
✅Намуна бўлинг
Фарзандингизга қандай намуна бўлганингиз келажакда у ўзига умр йўлдош танлаётганида, албатта, ўз таъсирини ўтказади. Агар сиз яхши ота-она бўлсангиз, фарзандингиз умр йўлдоши сизга ўхшаган бўлишини истайди, ўз фарзандига сиз каби ота ёки оналик қилади.
✅Қизиқишларини инобатга олинг
Бола улғаяркан, унинг қизиқишлари ҳам ўзгариб туради. Баъзан унинг севимли машғулоти сизга ёқмаса-да, кескин танқид қилишга шошилманг. Унинг мурғак қалбига озор етказиб қўйишингиз мумкин. Сиз тақиқламоқчи бўлган, шунчаки, бир машғулот бўлиб кўринган юмуш фарзандингиз эгаллайдиган касбга айланиши мумкинлигини унутманг.
✅Бир-бирингизга меҳрибон бўлинг
Бир-бирингизга бўлган меҳрингизни болангиз ҳам ҳис қилиб улғайса, сизга бўлган ҳурмати ҳеч қачон йўқолмайди. Бу келгусида уларнинг оиласи мустаҳкамлигига пойдевор бўлади.
✅Ундан узоқлашманг
Балоғат ёши ҳар хил кечади. Бу ёшда бола қўрс, жиззаки, қайсар бўлиб қолиши мумкин. Шундай бўлса-да, бу вақтда сиз унга ҳар доимгидан ҳам кўпроқ керак бўласиз. Фарзандингиздан узоқлашманг, туйғу, муаммо ва қизиқишларига бефарқ бўлманг, кун тартибидан хабардор бўлинг. Сиз уни доим тинглашга, қўллаб-қувватлашга тайёр эканингизни унутмасин.
Бола бу даврдан ота-она кўмаги билан ўтса, келгуси ҳаёти ҳам шу тартибда давом этади.
✅Биргаликда бажаринг
Фарзандингизни спорт машғулотларига олиб боринг. Ёшликдан спорт билан шуғулланиш ҳам жисмонан, ҳам руҳан тетиклаштириш билан бирга, кучли ирода, ўзига нисбатан ишонч туйғуларини шакллантиради.
Байрам, туғилган кун ва бошқа шодиёналар эсда қоладиган, кутилмаган совғаларга бой бўлсин. Оилавий саёҳат ёки қизиқарли тадбирлар ўтказинг. Болангизнинг ҳаётида қувончли лаҳзалари кўп бўлса, у ўзини шунча бахтли ҳис қилади.
Ишдаги муаммоларни уйга кўтариб келманг. Оилавий тадбир, суҳбатлар ташкиллаштиринг ва унда ҳамма иштирок этсин. Бу аввало, оила бирдамлигини таъминлайди, шунингдек, оила бошқарувида фарзандларга намуна бўлади.
✅Энг муҳим дамларда ёнида бўлинг
Фарзандларингиз эришган ютуқ, муваффақиятга эътиборсиз бўлманг, аксинча, уларни рағбатлантиринг. Рағбат бундан ҳам юқори марраларга эришишга ундайди. Эътиборсизлик эса, иштиёқни сўндиради.
У эришган натижа сизни бефарқ қолдирмаслигини билса, ўзини ҳам сизга керакли инсон, деб ҳисоблайди.
@iqro_uz_official
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ ❄️
Бугун пайшанба
— 5 декабрь 2024.
— 4 жумадус соний 1446.
🤲Аллоҳим! Халқимизга тонгларида барака эҳсон қилгин!
👉 @iqro_uz_official
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ ❄️
Бугун чоршанба
— 4 декабрь 2024.
— 3 жумадус соний 1446.
🤲Аллоҳим! Халқимизга тонгларида барака эҳсон
қилгин!
👉 @iqro_uz_official
#Савол
Закотни умумий хайрия фондларга ўтказсак буладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Закотни, шу жумладан вожиб садақалар: ушр, фитр садақаси, фидя ва назрларни умумий хайрияларга ўтказиб бўлмайди. Чунки Қуръони каримда закот ва бошқа вожиб садақалар кимларга берилиши аниқ белгилаб қўйилган. Закот моли муҳтожларнинг қўлига пул ёки маҳсулот шаклида мулк қилиб топширилиши шарт.
Лекин ўша фондларда закот ва бошқа вожиб садақаларни алоҳида қабул қилиб, муҳтожларга етказишни зиммасига оладиган вакиллар тайинланса ва улар сизнинг вакилингиз сифатида маблағингизни муҳтожларга етказса, закотингизни адо этишингиз мумкин. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда “Вақф” хайрия фонди мана шундай фаолиятни йўлга қўйган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Фатво ҳайъати.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
Ҳазрати Умарни йиғлатган ҳодиса
Буюк тобеин Зайд ибн Аслам айтади:
«Умар розияллоҳу анҳу кечаси одамларнинг аҳволларини кузатиб юрганларида, бир уйда ёниб турган чироққа кўзлари тушди. Қарасалар, бир кампир жун титиб: “Муҳаммадга яхши бандаларнинг саломи бўлсин. Поклар, яхшилар у зотга салавот айтадилар. Сиз кечалари ибодатда қоим бўлар, саҳарлари кўз ёш тўкар эдингиз. О, кошки, мен билан ҳабибим бир ҳовлига жамланса!?” деб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни назарда тутар эди.
Умар розияллоҳу анҳу ўтириб йиғлай бошлади...
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ ❄️
Бугун чоршанба
— 11 декабрь 2024.
— 10 жумадус соний 1446.
🤲Аллоҳим! Халқимизга тонгларида барака эҳсон
қилгин!
👉 @iqro_uz_official
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ ❄️
Бугун душанба
— 9 декабрь 2024.
— 8 жумадус соний 1446.
🤲Аллоҳим! Халқимизга тонгларида барака эҳсон
қилгин!
👉 @iqro_uz_official
Камбағаллар психологияси!
Хитойлик миллиардер Жек Ма камбағал инсонлар психологияси ҳақида жуда ажойиб фикрларни билдирган, агар яхшилаб ўйлаб кўрсангиз, бу фикрлар жуда ҳақиқатга яқин эканлигини биласиз.
Камбағал кишиларнинг талабини бажариш жуда мушкул.
• “Камбағал кишиларни талабини бажариш жуда мушкул. Уларга ниманидир текинга берсанг, бу қопқон деб ўйлайдилар.
• Уларга бу кичик инвестиция десангиз — кўп маблағ ишлаб топиш мумкин емас, дейишади.
• Уларга йирик миқдорда молия киритиш таклифини берсангиз, пуллари йўқлигини рўкач қилишади.
• Янги мавзулар таклиф этилса — тажрибалари йўқлигидан хавотирланишади.
• Уларга бу анъанавий бизнес эканлигини айтмангиз, бу оғир дейдилар.
• Уларга бу янги бизнес модел десангиз – пирамида дейишади.
• Уларга дўкон очиш ҳақида гапирсангиз – эркинлик йўқ дейишади.
• Ўз бизнесларини бошлаш ҳақида гап очсангиз, янги бизнес ривожланишига ҳеч қандай исбот йўқлигини айтишади.
• Улар кўплаб умумий хусусиятларга эга: “Google”дан фойдаланишни, худди ўзлари каби омадсиз дўстларига қулоқ тутишни.
• Улар университет профессорларидан ҳам кўпроқ ўйга толишади ва кўзи ожиз кишилардан ҳам камроқ нарсалар қилишади.
• Улардан нима қилишлари мумкинлиги ҳақида сўранг. Улар сизга жавоб бера олмайди.
• Менинг хулосам: юракдан тезроқ уришни талаб қилишни ўрнига, ўзингиз тезроқ ҳаракат қилсангиз нима бўлади?
• Хаёлларга берилиш ўрнига, фикрингиздаги нарсани амалга оширишингизга нима ҳалал беради?
• Камбағал инсонлар битта хусусиятлари сабаб омадсизликка юз тутишади: Уларнинг умри кутиш билан ўтади.
@iqro_uz_official
#muftiy_minbari
📹 ИНСОН АЗИЗ ВА МУКАРРАМ ЗОТ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎬shayxnuriddinxoliqnazar">YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook
#muftiy_minbari@muslimuzportal
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг 40 фойдаси:
1. Аллоҳнинг амрига бўйсунган бўласиз.
2. Набий алайҳиссаломга Аллоҳ билан бир хил салавот айтган бўласиз.
3. Фаришталар билан бир хил салавот айтган бўласиз.
4. Бир салавот эвазига Аллоҳдан ўнта салавот оласиз.
5. Ўн даражага кўтариласиз.
6. Ўнта ҳасанот оласиз.
7. Ўнта ёмонлигингиз ўчирилади.
8. Дуоларингиз ижобат бўлади.
9. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига мушарраф бўласиз.
10. Гуноҳларингиз мағфират қилинади.
11. Энг муҳим ишларда Аллоҳ таолонинг Ўзи кифоя қилади.
12. Қиёмат куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўласиз.
13. Танг аҳволда қолган бўлсангиз, салавотингиз садақанинг ўрнига ўтади.
14. Ҳожатларингиз бароридан келади.
15. Аллоҳ ва фаришталарнинг салавотига мушарраф бўласиз.
16. Покланиб, мусаффо бўласиз.
17. Ўлим олдидан жаннат башоратига сазовор бўласиз.
18. Қиёмат кунидаги қўрқинчдан қутуласиз.
19. Унутган нарсангиз ёдингизга тушади.
20. Салавотингизга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жавоб қайтарадилар.
21. Мажлисларингиз хайрли бўлади.
22. Камбағалликдан қутуласиз.
23. Бахилликдан қутуласиз.
24. Дуоибаддан омонда бўласиз.
25. Салавот сизни жаннат йўлига олиб боради.
26. Аллоҳ ва Унинг Расули зикр қилинмайдиган ёмон мажлисдан омон бўласиз.
27. Хутба ва бошқа сўзларингиз мукаммал бўлади.
28. Сирот кўпригида нурга мушарраф бўласиз.
29. Жафодан қутуласиз.
30. Осмонлару ер аҳли орасида Аллоҳнинг чиройли мақтовига сазовор бўласиз.
31. Баракот соҳиби бўласиз.
32. Аллоҳнинг раҳматига мушарраф бўласиз.
33. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббатларига сазовор бўласиз.
34. Набий алайҳиссаломга суюкли бўласиз.
35. Салавот сизни ҳидоятга элтиб, қалбингизни жонлантиради.
36. Исмингиз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга кўрсатилади.
37. Сирот кўпригида собитқадам бўласиз.
38. Набий алайҳиссаломнинг ҳақларини адо қилган бўласиз.
39. Аллоҳни зикр ва шукр қилган бўласиз.
40. Салавот дуодир, яъни Аллоҳдан ҳабибига мақтов сўраш ёки банда ҳожатларини сўрашидир.
@iqro_uz_official
🎤 #Хайруллоҳ_домла
▶️ Жума куни Каҳф сурасини ўқиш фазилати
📌 #МАЪРУЗА
⏱ 01:20
📥 770 Kб
📢 Каналимизга қўшилинг
🌐 @iqro_uz_official
СЎЗ севгийла тўлса ДУО, ДУО ЯРАТГАНга етса НУР бўлади...
Хайрли ДУОларимиз НУРга айланиб РОББИМИЗ ҳузурида мустажоб бўлсин!
Ё РОББИЙ!
ОДАМ алайҳиссаломнинг тавбасини қабул қилганинг каби бизларнинг ҳам тавбамизни қабул эт!
Ё РОББИЙ!
ЮСУФ алайҳиссаломни қудуқдан чиқарганинг каби бизларни ҳам нафсимизнинг қоронғу қудуқларидан чиқар!..
Ё РОББИЙ!
МУСО алайҳиссаломни Фиръавннинг фитнасию ёмонлигидан қутқарганинг каби бизларни ҳам шайтоннинг макру ҳийласидан қутқар!..
Ё РОББИЙ!
ЮНУС алайҳиссаломни балиқнинг қорнидан қутқарганинг каби бизни ютган нафс балиғининг қорнидан қутқар!..
Ё РОББИЙ!
Аюб алайҳиссаломнинг дардларига шифо берганинг каби барча хасталаримизга шифои комил ато эт!..
Ё РОББИЙ!
ЯҚУБ алайҳиссаломнинг йиғлайвериб кўр бўлган кўзларини очганинг каби бизнинг сўқир юракларимизга нур эҳсон эт, қалб кўзларимизни оч!..
Ё РОББИЙ!
ИБРОҲИМ алайҳиссаломни Намрутнинг оташидан қутқарганинг каби бизларни ҳам жаҳаннам оловидан қутқар!..
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ЖУМА МУБОРАК, АЗИЗЛАР!!!
@iqro_uz_official
ЭЙ РОББИМ,
ДУОЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИГАН УШБУ ЖУМА КУНИ ШАРОФАТИДАН БАРЧА ЎТГАНЛАРИМИЗНИНГ ҚАБРЛАРИНИ ИЛОҲИЙ НУРГА ТЎЛДИР, ЖАННАТИНГДАН ЖОЙ АТО ЭТ!
ҚОЛГАНЛАРНИ ЎЗИНГДАН ЎЗГАГА МУҲТОЖ ЭТМА, ИЙМОНИМИЗНИ МУСТАҲКАМ ҚИЛ! ҚАЛБЛАРИМИЗГА ҲАЛОВАТ, ДАРДИ БОРЛАРГА ДАВО, ХАСТАЛАРГА ШИФО, ХОНАДОНЛАРИМИЗГА ҲУЗУР, ОИЛАЛАРИМИЗГА ТОТУВЛИК, ОҚИБАТЛАРИМИЗГА МЕҲР-МУҲАББАТ БЕРГИН!
ДУОЛАРИМИЗНИ МАҚБУЛ, ЖУМА КУНИМИЗНИ МУБОРАК АЙЛА!!!
@Iqro_uz_official
JUMA kuni fazilatlari!
📌Juma – har bir daqiqasi Allohning marhamatiga to‘la bo‘lgan kundir. Ba’zan biz bu kunni boshqa kunlar singari oddiygina o‘tkazamiz, e’tiborsizlik qilib qanchadan-qancha savoblardan bebahra qolayotganimizni anglamaymiz. Binobarin, juma kuni:
✅ Duolar ijobat bo‘ladi.
Abu Hurayra (roziyallohu anhu)dan rivoyat qilinadi: “Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam) juma kuni duolarning ijobat bo‘lishi haqida: “Bu kunda shunday fursat borki, musulmon banda namoz o‘qish uchun shu vaqtga duch keladi va Allohdan nimani so‘rasa, istaganini shubhasiz beradi”, dedilar (Buxoriy, Muslim).
✅ Salavotlar Payg‘ambarimiz (sollallohu alayhi va sallam)ga ko‘rsatiladi.
Payg‘ambarimiz (sollallohu alayhi va sallam): “Sizlar uchun eng xayrli kun – juma kunidir. Shunday ekan bu kuni menga ko‘p salavotlar aytinglar, chunki bu kungi salavotlar menga ko‘rsatiladi”, deb aytganlar (Abu Dovud).
✅ Qadamlar ostidan nurlar chiqadi.
Ibn Umar (roziyallohu anhu)dan rivoyat qilinadi. Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam): “Kim «Kahf» surasini juma kuni o‘qisa, qiyomat kuni uning qadami ostidan nur chiqib, osmonu falakni yoritadi va uning ikki juma orasidagi xatolari kechiriladi”, deganlar.
✅ Masjid sari tashlangan har bir qadam nafl ro‘za va ibodat qilganga tengalshtiriladi.
Avs ibn Avs (roziyallohu anhu)dan rivoyat qilinadi. Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam): “Kimki juma kuni g‘usl qilib, masjidga yayov borsa, juma xutbasini chalg‘imasdan eshitsa va namoz o‘qisa, masjidga sari bosib o‘tgan har bir qadami uchun bir yillik (nafl) ro‘za va (nafl) tungi namozning ajri beriladi”, dedilar.
✅ Gunohlar mag‘firat etiladi.
Payg‘ambarimiz (sollallohu alayhi va sallam): “Kimki g‘usl qilib, pokiza kiyim kiysa va mushk bilan xushbo‘ylansa, masjidga shoshmasdan borsa va imom ma’ruzasini bo‘lmasdan eshitsa va namoz o‘qisa u kishi uyga o‘tgan jumadan beri qilgan gunohlaridan forig‘ bo‘lgan holda qaytadi”, dedilar.
Boshqa bir hadisda esa, “Kimki juma namozidan so‘ng, oyog‘ini almashtirmasdan turib quyidagi suralarni 7 martadan o‘qisa: Fotiha, Ixlos, Falaq va Nos suralarini, Alloh subhanahu va Taolo uning avvalgi va oxirgi gunohlarini kechiradi va uni mukofotlaydi, deganlar.
✅ Masjidga barvaqt borgan tuya qurbonlik qilgan ajriga noil bo‘ladi.
Abu Hurayra (roziyallohu anhu)dan rivoyat qilinadi. Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam): “Kim juma kuni g‘usl qilib, masjidga erta borsa, bitta tuya so‘ygandek bo‘ladi. Kim ikkinchi vaqtda borsa, xuddi bitta sigir so‘ygandek, kim uchinchi vaqtda borsa, xuddi bitta shoxdor qo‘chqor so‘ygandek, kim to‘rtinchi vaqtda borsa, xuddi bitta tovuq so‘ygandek, kim beshinchi vaqtda borsa, xuddi bir tuxum atagandek bo‘ladi. Imom (minbarga) chiqqanda esa farishtalar xutbani eshitishga hozir bo‘ladilar”, dedilar (Abu Dovud, Ibn Moja).
Ushbu hadislar juma kunining fazilati va savobi haqida bir eslatmadir. Barchamiz bu kunning ulug‘ fazilatlaridan to‘liq bahramand bo‘laylik.
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ ❄️
Бугун жума
— 6 декабрь 2024.
— 5 жумадус соний 1446.
🤲Аллоҳим! Халқимизга тонгларида барака эҳсон
қилгин!
👉 @iqro_uz_official
Йиғлаб туриш фойдали
Технология асрида хилма хил хабар ва информациялар туфайли дийдамиз қотиб бормоқда. Аввалгидек йиғлаб кўнгилни бўшатишлар йўқ. Йиғлашнинг фойдалари хақида қисқача:
— кўз ёш организмдан токсинларни қўшиб олиб чиқиб кетади. Кўз орқали ажаралаётган суюқлик кўздаги бактерияларни ўлдиради ва тозалайди;
— йиғлаганда парасимпатик нерв фаоллашади, юрак секинлашади ва стрессдан нафақат мия балки организм ҳам қутилади;
— ҳеч бўлмаса бир ҳафтада бир мартта йиғлаб турган инсон психологик стрессларга чидамлироқ хисобланади.
Японияда махсус йиғлаш семинарлари ташкил этилган бўлиб, одамлар у ерга пулга киришади ва енгиллаб чиқишади.
Айниқса эркаклар йиллар давомида жиддий сабаб бўлмаса йиғлашмайди ва йиғилган стресс туфайли юрак қон томир касалликларига кўпроқ чалинишади.
@iqro_uz_official
СИЛАИ РАҲМ НИМА ?
Силаи раҳм – қариндошларинг билан алоқа қилмоқлигинг, уларни зиёрат қилмоқлигинг, улар билан бирга ўтирмоғинг ва уларнинг ҳолларидан доимо хабардор бўлиб туришингдир.
Силаи раҳм – қариндошингни қўлидан тутиб, Аллоҳ таоло томон етакламоғингдир. Мана шу Аллоҳ таоло ирода қилган силаи раҳмдир.
Қариндош ва яқинларингни сендан бошқа кими бор?
Ёру биродарларингда сендан бошқалари хам бор, аммо, қариндош ва яқинларингни сендан бошқа ҳеч кими йўқ.
Ота она ва қариндошларинг зиёратига бардавом бўл.
Муҳаммад Ротиб Набулсий
@iqro_uz_official
#Савол
Закот кимларга берилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Фатво ҳайъати.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/NaqshbandUZ
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ ❄️
Бугун душанба
— 02 декабрь 2024.
— 30 жумадул аввал 1446.
🤲Аллоҳим! Қалбларимизни
динингда ва тоатингда мустаҳкам қилгин!
👉 @iqro_uz_official
❄️Қиш мўминнинг баҳоридир
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ дедилар:
“Бизга етиб келишича, албатта фаришталар мўмин учун қиш келганда, унинг туни узун бўлиб қоим бўлиши ва кундузи қисқа бўлиб рўза тутишидан хурсанд бўлиб шодланишар экан”.
Чунки у (мўмин) тоат бўстонларида ҳузурланади, ибодат майдонларида сайр қилади ва қалби осонлаштирилган амаллар боғида кўнгилхушлик қилади.
Қиш, куз ёки ёз бўлишига қарамай, қалбингиз ҳар доим баҳор каби яшнаб турсин. Қалбларга баҳор ифорини олиб кирувчи Қуръон тиловатида бардавом бўлинг! Тоат бўстонларида ҳузурланинг!