iqtisod4i | Unsorted

Telegram-канал iqtisod4i - Iqtisod4i

1652

Шунчаки фикрлар Алоқа учун — @Iqtisod4i_bot

Subscribe to a channel

Iqtisod4i

Мен нафақат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги керак эмас деб ҳисоблайман, мени бизда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мавжуд экани ташвишга солади ҳам. Яъни у нафақат ресурсларни олиб қўяётгани, балки қўлида деҳқон ва фермерлар устидан қарор қилиш воситалари борлиги учун ҳам қўрқинчли.

/channel/kunuzofficial/150804

Читать полностью…

Iqtisod4i

Тошкент кўчаларидаги «Онасини эмсин» ёзувлари реклама экранларида намойиш этилгани ва сал ўтиб йўқолиб қолгани ёдингиздами?

Ўшанда мазкур ёзувлар гўдакларни кўкрак сути билан боқишни қўллаб-қувватлаш ҳафталиги (1-7 август) доирасидаги кампания экани маълум бўлганди.

Миржалол Қосимовнинг ёзишича, бу кампанияга Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги буюртма берган. «605 Agency» креатив агентлиги эса бажарган. Агентлик, шунингдек, бу ишни «Red Jolbors» фестивалига топширган.

«Онасини эмсин» ёзуви фақатгина 4 та экранда намойиш этилган ва 24 соатга бормасдан муҳокамалар марказига тушган. Бу мурожаат 0 сўм медиа бюджет билан 15 миллион кишига етказилган. Медиадаги муҳокамалар (лайк, шейр, изоҳлар) 1,5 миллиондан ошган. Бунда органик улашишлар 150 минг бўлган.

«4 тагина баннер ва деярли 0 бюджет билан бу даҳшатли натижа», — деяпти Миржалол.

Читать полностью…

Iqtisod4i

Дунёда эркинликдан муҳимроқ бирор нарса йўқ. Ва бу эркинлик ҳар қадамда курашни англатади. Эркинлик — энг олий мақсад, ҳеч қачон ва ҳеч нарса учун восита қилиб бўлмайдиган қадриятимиз. Эркинлигимиз муборак бўлсин! Эркинлигимиз абадий бўлсин.

Читать полностью…

Iqtisod4i

Футболда янги давр

Бу йилги мавсумдан бошлаб Европа Чемпионлар лигаси янгича форматда ўтказилиши режалаштирилган. Бугун бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросимида ана шу форматни ҳеч ким тушунмаётгани, аслида эса унинг моҳияти соддагина экани ҳақида ажойиб видеолавҳа ишлашибди.

Унда янги формат бир тийинга қиммат деганлар ва уни тушунмаётганларга қисқа қилиб жавоб беришга ҳаракат қилинган. Чеферин янги эра деб аталаётган бу ўзгаришлар босқичини Златан Ибрагимович билан мулоқоти орқали тушунтиради. Унинг «бу нарса бутунлай ахлат, ким ёзди ўзи буни» деган саволларига жавоб қайтаради.

Айниқса Златаннинг Чемпионлар лигасини ҳеч қачон ютмагани ҳақидаги луқма ва бунга жавобан суперлига ҳақидаги ҳазил яхши жойлаштирилибди.

Умуман олганда, УЕФА йўллаётган ғоя битта: Кўпроқ футбол, кўпроқ эмоциялар. Барчаси чемпионлар лигаси мадҳияси фонида.

Ташкилотчилар гигант клубларнинг ўзи учун алоҳида мусобақа қилиш ҳақида ўйлай бошлагани фонида футбол бир жойда қотиб турмаслиги, у доим ривожланиши кераклиги ҳақида ўйламоқда.

Читать полностью…

Iqtisod4i

Кечаги спортчилар билан учрашувда иқтибос келтирилган Саймон Купернинг мақоласидан бир парча:

Бой демократик давлатлар, айниқса, социал-демократик давлатлар ўз аҳолисига ғамхўрлик қилишда ҳам яхши ҳисобланади. Бу барча даромад даражасидаги одамларга спорт билан шуғулланиш имкониятини беришни ўз ичига олади. Масалан, Норвегиянинг энг чекка нуқталарида ҳам, одатда, бир бурчакда ҳар қандай об-ҳаво шароитида спорт билан шуғулланиш мумкин бўлган майдончаси мавжуд. Одатда кийиниш хоналари иссиқ, мураббийларнинг дипломлари бор, болалар эса ҳамёнбоп нархда машғулот ўтказиб, ўйнашлари мумкин. Еврокомиссия маълумотларига кўра, Норвегия аҳолисининг 84 фоизи 2019 йилда ҳафтасига камида бир марта спорт, фитнес ёки кўнгилочар жисмоний машқлар билан шуғулланган, бу шундоқ ҳам спорт билан кўп шуғулланиладиган Европадаги энг юқори кўрсаткичдир.

Спортдаги миллий муваффақият одатда кенгроқ маънодаги кучли томонларни акс эттиради. Кўпгина демократик давлатлар сингари ҳамма учун спорт майдончалари ва мураббийларни таъминлай олган мамлакат ҳамма учун соғлиқни сақлаш тизими ва мактабларни таъминлашда ҳам яхши бўлади. Бой ва демократик бўлиш, яхши маълумотли ва спортда яхши бўлиш, умуман олганда, бир нарсанинг [умумий] бўлаклари ҳисобланади. Бой мамлакатлардаги аксарият одамлар спорт билан шуғулланиш имкониятига эга бўлишади ва улардан бир нечтаси охир-оқибат Олимпия медалларини қўлга киритади.

Камбағалроқ мамлакатларда камроқ одамлар бундай имкониятга эга бўладилар. Соҳил бўйида ўзининг футбол бўйича маҳоратини ошираётган бразилиялик болакайлар ҳақидаги доим айтиладиган гапларни унутинг. Булар истиснолар ҳисобланади. Дунёдаги кўплаб камбағал инсонларнинг Олимпия ўйинларидаги салоҳияти туғилишдан олдин озиқ-овқат етишмаслиги туфайлиёқ йўққа чиққан. Шунингдек, Бразилия, Ҳиндистон ёки Африканинг катта шаҳарларини айланиб, ўйин майдонларини қидириб кўринг. Ҳукуматдагилар камдан-кам ҳолларда бундай имкониятни яратади. Кения, Эфиопия ва Ямайка каби Париж ўйинларида энг муваффақиятли бўлиб турган камбағал давлатлар асосан муваффақият қозониш учун энг кам харажат талаб қилувчи спорт турлари — бир нечта югуриш мусобақаларидагина медаллар учун курашадилар.

Мақоланинг ўзбекча таржимаси

Читать полностью…

Iqtisod4i

Ўқитувчини исталган кўйга солса бўлаверадими?

Kun.uz'га мурожаат қилган ўқитувчиларга кўра, Ромитан туманидаги мактабларда фаолият юритадиган ўқитувчиларга уйма-уй юриб, мактаб техник базасини яхшилаш учун овоз йиғиш буюрилган.

«Мактабимизга раҳмим келади, ҳолати жуда ачинарли. Жиҳозлар эскириб кетган. Ўзимиз ҳам, болаларимиз ҳам мактабимиз ютишидан манфаатдормиз. Бир бизда эмас, бошқа мактабларда ҳам шу аҳвол – ўқитувчилар уйма-уй юриб, овоз тўплаб юрибди”, – дейди 18-мактабда фаолият юритадиган ўқитувчилардан бири».

Бизнинг реаллигимизда бу билан курашиш учун чора фақат ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган исталган одам ўша воқеанинг ўзида ишдан олиниши ва овоз бериш муддатлари қисқартирилиши бўлиши мумкин, менимча.

Айтганча, бу материалга таълимга жавобгар ўнлаб ташкилотларимиздан қайси биридир муносабат билдирдими?

Читать полностью…

Iqtisod4i

Алишер Усмонов берган интервью ҳақида

Бугун Алишер Усмоновнинг Италиянинг Corriere della Sera газетасига берган интервьюсини ўқидим. Ҳозир ундаги баъзи нарсалар ҳақида ёзмоқчиман.

«Ғарб россиялик ишбилармонларни сиёсий сабабларга кўра таъқиб қилиб, катта хатога йўл қўйди. Чунки улар қарор қабул қилиш жараёнига таъсир кўрсатмайди».


Бу фикр қанчалик ҳақиқатга тўғри келиши, Россияда ишбилармон деб аталувчи гуруҳ нафақат сиёсатга, балки бевосита сайловларга қандай таъсир ўтказганини кўриш учун аввал шу одамларнинг бири ҳисобланган Михаил Ходорковский ҳақида мана бу фильмни кўришни тавсия қиламан. Қўшимчасига Навальний жамоасининг яқинда эълон қилинган «Предатели» фильмини ҳам кўриш мумкин.

У барча воқеаларни оқ ва қорага ажратгани учун танқид қилиниши мумкин, лекин Россиядаги «ишбилармонлар»нинг қарор қабул қилиш жараёнига умуман аралашмайди деган фикр қанчалик тўғри экани ҳақида чуқурроқ тасаввур ҳосил қилишни истасангиз кўрса бўлади.

«Ғарб сиёсатчилари Россия иқтисодиётига зарар етказмоқчи эди, у эса ўсиб бормоқда».


Санкциялар ҳақида фикрлашдан аввал бу санкциялардан мақсад нима эди деган саволга жавоб топиб олиш керак. Жавоб жуда содда бўлса-да, тармоқларда буни умуман тескари тушунаётганлар етарлича учрамоқда. Санкцияларнинг ягона сабабчиси бу - мана шу қонли урушни бошлаганлар. Ғарб эса бу орқали Россия иқтисодиётига зарар етказишни эмас, Украинага отилаётган ҳар бир ракета учун ёки жўнатилаётган ҳар бир аскар учун керакли пулларни кесиш.

Санкциялар гўёки ишламади дея айтилаётган аргумент ҳам хато. Бу бўйича минглаб мақолалар ёзилди. Гуриев, Ицхоки, Сонин ва бошқа иқтисодчилар санкциялар қандай ишлаётгани ҳақида кетма-кет мақола ва постлар ёзиб келади, чиқишлар қилади. Ҳа, баъзи санкциялар, масалан, нефть билан боғлиқ санкциялар кутилганидан кечроқ киритилди, лекин уларнинг таъсири Россия иқтисодиёти учун сезиларли даражада.

Биргина мисол, Atlantic Council ҳисоб-китобларига кўра, нефть нархи бўйича юқори чегара белгилангандан кейинги 10 ой ичида (2023 йил бошидан ноябригача) Россия 47,3 млрд доллар даромаддан қуруқ қолган.

Россия иқтисодиёти ўсаётгани ҳақидаги аргумент ҳам чуқурроқ қарашни тақозо қилади. Чунки уруш даврида ишлаб чиқарилаётган ракета ҳам, танк ҳам ялпи ички маҳсулот ҳисобига қўшилиб кетади. Айни вақтда эса инсонларга ҳеч қандай манфаат бермайди, фақат одам ўлдиради. Батафсил бу ерда.

Читать полностью…

Iqtisod4i

Ҳеч ким нақд пул санамаяптими, бу нарсадан қочиш керак

Кеча яна Ўзбекистондаги хусусийлаштириш мавзуси кўтарилди.

Беҳзод Ҳошимов билан интервьюда биз Ўзбекистондаги хусусийлаштириш жараёнлари ҳақида фикрларини сўрагандик. Мана унинг жавоби:

Мен ҳар бир кейс ҳақида қандайдир фикр билдиролмайман. Чунки ҳар бир кейсда жуда ҳам кўп деталлар мавжуд, мен у ҳақида билмасдан гапирсам ғалати бўлади.

Лекин бу нарса қандайдир тизимли бўлиши лозим дегандек умумий фикр ҳосил бўляпти.

Аукционларни ҳам нафақат давлатга кўпроқ пул ундириш, балки энг самарадор мулкдорга бериш нуқтаи назаридан ҳам анча яхшироқ қилса бўлади деган фикрдаман.

Эшитишим бўйича баъзи аукционларда [хусусийлаштирилаётган объектлар] нақд пулга эмас, қарзга ёки ваъдага берилади. Албатта, бу каби нарсалар яхши эмас. Шунинг учун давлат доимо шаффоф қоидалар орқали нақд пулга сотиши керак деб ўйлайман.

Унақа ваъдалар, инвестицион таклифлар, нечта иш жойи яратиш, кўп нарса шундай сотилади, масалан, 1 млн тикса розимиз, 2 млн тикса текинга берамиз, бу инвестор шунақа, «гўзаллик конкурси», шунақа нарсалар хато.

Биламизки, «гўзаллик конкурслари» жуда ҳам хато ва қийшиқ жойларга олиб келади. Шундан албатта қониқиш ҳосил қилмаяпман.

— Хусусийлаштиришда давлатга кўп пул туширишдан ҳам муҳимроқ жиҳатлар бор. Мисол учун халқнинг олдида хусусийлаштиришнинг легитимлигини таъминлаш каби. Бундай қилинмаса қандай оқибатларга олиб келади деб ўйлайсиз?

Хусусийлаштиришни шаффоф, адолатли ва тўғри қилишнинг яхши тарафларидан бири шуки, ўша мақсадлар давлатга кўп пул ундириш мақсадига қарши эмас, ҳаттоки ўз ичига олади. Агар тўғри қилсангиз давлатга тушум энг кўп бўлади. Лекин сиз объектив бўлмаган нарсаларни, масалан, қайси инвестор кўп пул беради, мани инвесторим кўпроқ, мана бу инвестор камроқ тикади десангиз, лекин нақд пулни ҳеч ким санамаса, бу нарсадан қочиш керак. Давлат бундай мажбуриятлар орқали сотмаслиги керак, чунки яхши бажара олмайди.

Энди саволингизга жавоб берадиган бўлсам, албатта, жамоатчиликда хусусийлаштириш адолатли бўлмагани ҳақида заррача шубҳа бўлса ҳам буни ўша хусусийлаштирган мулкдорлар ҳам билади. Бу ерда гап қабул қилиш билан ҳақиқат ўртасидаги фарқда ҳам.

Агар ҳақиқатдан ҳам адолатсиз хусусийлаштирилган бўлса ва арзонга кетиб қолган бўлса, унинг янги мулкдори бозордан паст нархда келганини билади ва у нарсани қадрламайди. Ва унинг бу мулкнинг устидаги ҳукми балки вақтинчадир деган саволни келтириб чиқаради. Қайсидир маънода бизга арзон ёки текинга тушган нарсани қадрламаймиз деган гап каби. Қабул қилиш нуқтаи назаридан шундай бўлиши мумкин.

Лекин ҳақиқат ҳам шундай бўлиши мумкинки, дейлик А ва Б одам бор. А одам уни кўпроқ қадрлайди ва кўпроқ нарх тўлашга рози. Б одам шу мулкни қандайдир қинғир йўл билан олди. Камроқ тўлади ҳам дейлик, лекин бу муҳим эмас.

Муҳими шундаки, Б га берсак қанчадир самарадорлик даражасини йўқотяпмиз. Шу нуқтаи назардан жамият ҳам, мулкдор ҳам у энг яхши ва самарадор эканига умуман шубҳа қилмаслиги керак. Ҳаммада жараён адолатли бўлди деган фикр шаклланса бу мулк муҳофазаси нуқтаи назаридан ҳам мақсадга мувофиқ бўлади. 30 йилдан кейин жамоатчиликда «келинглар шу хусусийлаштириш амалиётини қайтадан кўриб чиқайлик» деган савол бўлмайди.

Масалан, СССР қулаганда ҳеч кимда мулк бўлмаган, кейин давлат барчага яшаётган уй ва ҳовлиларини кадастр бериб, мулкига ўтказиб берган. Шу бўйича ҳеч кимда савол йўқ-ку. Демак бу қандайдир адолатли бўлган. Ҳеч ким қайта кўриб чиқайлик демайди. Лекин қандайдир катта заводлар арзонга тушиб қолгани Россияда ҳали ҳам савол остида турибди. Шунинг учун ҳам менинг фикрим шунақа.

Читать полностью…

Iqtisod4i

Мавжуд муаммоли ҳолатларни олдини олиш мақсадида Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамкорлигида ишлаб чиқилган баъзи таклифлар:

Амалдаги қонунчиликка ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум бўлган, бироқ яна йўл транспорт ходисасини содир этган шахсларнинг масъулиятини ва жавобгарлигини кучайтиришга қаратилган  ўзгартиришлар киритиш масаласини кўриб чиқиш;

Болалар иштирокида содир бўлаётган йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида умумтаълим мактабларида “Йўл ҳаракати хавфсизлиги” (Ҳаётий фаолият хавфсизлиги) фанини мажбурий жорий этиш;

Маҳаллий ҳокимликлар томонидан истироҳат боғлари ҳудудларида йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш бўйича барча шароитлар яратилган майдончаларни барпо этиш, бунда болаларга йўл ҳаракати хавфсизлиги асосларини амалий ҳамда кўргазмали тарзда ўргатишни йўлга қўйиш;

Умумтаълим мактабларида “Йўл ҳаракати қоидаларини” ўргатишга ҳудудлардаги Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, “Автомотоҳаваскорлар” кўнгилли жамияти, “Транскасб” корхоналар уюшмаси автомактаб ўқитувчиларини жалб этиш орқали ўқитишни ва педагогика университетларида “Йўл ҳаракати қоидалари”ни ўргатиш бўйича педагог кадрларни тайёрлашни йўлга қўйиш;

Халқаро автомобиль йўллари ёқасида жойлашган 214 та ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўллари ёқасида жойлашган 1064 та мактаб олдида қоидабузарликларни аниқловчи фото-видео қурилмаларни ўрнатиш;

Пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида янги қурилаётган ва лойиҳалаштирилаётган автомобиль йўлларида ҳаракат қатнов қисмида кесиб ўтувчи пиёдалар ўтиш жойлари ташкил этишга йўл қўймаслик, мазкур объектларни йўл ўтказгич, ер ости ёки ер усти пиёдалар ўтиш жойи шаклида ташкил этиш;

Ҳаракат тиғиз бўлган бозорлар, савдо ярмаркалари, истироҳат боғлари атрофида ҳамда пиёдалар ўтиш жойларида қоидабузарликларни аниқловчи фото-видео қурилмаларини ўрнатиш ва амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш;

“Open Budget” дастури асосида автомобиль йўллари ва кўчаларни реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш лойиҳаларини “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати билан мажбурий тартибда келишиш, келишилмаган лойиҳалар асосида амалга оширилаётган таъмирлаш ишларини қонун талаблари асосида тўхтатиш;

Мавжуд амалиёт ҳамда хорижий тажрибани қиёсий таҳлил қилган ҳолда мамлакатимизда ҳайдовчилик маданиятини шакллантириш, ҳайдовчи ва пиёдаларда ўзининг ва атрофдагиларнинг хавфсизлиги учун масъулият ҳиссини кучайтиришга қаратилган ягона Концепцияни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

Читать полностью…

Iqtisod4i

Бугунги йиғилишда ЖСТ ҳақида айтилган фикрлар.

Умуман олганда Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши ҳар доим бизнинг сиёсий иродамизга боғлиқ бўлган деган фикрдаман. Бу сафар шу ирода анча қатъийдек. Умид қиламиз ва кузатамиз.

Читать полностью…

Iqtisod4i

Филиантропимиз 2025-2026 йилларда халқаро инқироз кузатилишини ва доллар нархи тушиб кетишини прогноз қиляптилар.

Читать полностью…

Iqtisod4i

Кутилганидек: https://youtu.be/udXOGA8wjD8?feature=shared

Читать полностью…

Iqtisod4i

Behzod Hoshimov bilan katta intervyu:
https://youtu.be/Kx4F1QDioCA

Читать полностью…

Iqtisod4i

Шу ҳафтагача мен президент Байденнинг 2024 йилги сайловда номзод бўлиб қолиш учун камида 50 фоиз имкониятга эга деб ўйлардим, аммо ҳозир менинг прогнозим ўзгармоқда. Байденнинг ўзи ҳокимиятдан, ҳатто ҳокимиятдан эмас, балки сайловларда бу ҳокимият учун курашиш имкониятидан воз кечишга қарор қилмаган. Бироқ, демократ сиёсатчилар томонидан босим чидаб бўлмас даражага етаётганга ўхшайди. Демократларга овоз берувчи аксар сайловчилар Байден яна тўрт йил давомида тўлиқ президентлик қила олмайди деб ҳисобламоқда. Конгрессга сайланиши керак бўлган демократ сиёсатчилар учун бундай президент худди бўйиндаги тош каби. Улар мағлуб бўлишни исташмайди, уларга ғалаба қозонмаган тақдирда ҳам ноябрда оғир мағлубиятга учрамайдиган партия етакчиси керак.

“Ҳеч ким ўз ихтиёри билан ҳокимиятни топширмайди” қоидаси яна бир бор ишлади. Албатта, Байден яхши президент сифатида хотираларда қолади — юқори иқтисодий ўсиш суръатлари, рекорд даражада паст ишсизлик, кўплаб қонунчилик ташаббуслари ва муваффақиятсизликка учрамаган ташқи сиёсат. Лекин буюк сифатида эмас. Агар у иккинчи муддатга сайланишга уринмаганида буюк бўларди. Чидаб бўлмас босим остида эмас, балки ўз ихтиёри билан ҳокимиятни тарк этганида буюк бўларди.

Читать полностью…

Iqtisod4i

Hamkasblarim - Muhrim aka A'zamxo'jayev va Mushtariy Oqboyeva bilan favqulodda vaziyatlarda reportajlar qanday tayyorlanishi, odamlar bilan muloqotga kirishish usullari va shunga o'xshash mavzularda podkastlashdik.

Ichimizdagilarini to'kib oldik, halal beradigan jarayonlardan arz qildik, hamkasblar va sohaga kirib kelayotganlar uchun balki asqatar degan maqsadda metodlarimiz bilan bo'lishdik.

Ko'ring, izohlarda kanalimdan kelganingizni yozib qolsangiz ham bo'ladi 🙂

https://youtu.be/ArR4Gtww9IQ?si=Fnv2Be4Z9JNkuy2K

Читать полностью…

Iqtisod4i

Шоҳруҳ Ҳайдаров тавсия қиляптими, демак аниқ боришга арзийди. Тошкентда бўлсангиз ва вақт топа олсангиз кўргазмага албатта боринг.

/channel/shakhdarov/2043

Читать полностью…

Iqtisod4i

Мана бу лойиҳа ғолиб деб топилибди. Йўлни таъмирлашадиган бўлишди. Овоз берганларга раҳмат.

Читать полностью…

Iqtisod4i

Men oʻylayman, agar mana shunday festivallar oʻtkazishga pul ajratish boʻyicha tashabbus “Open Budget”ga qoʻyilganida, odamlar baribir koʻchasining asfalti uchun ovoz yigʻib yurgan boʻlardi. #

@qosimovuz

Читать полностью…

Iqtisod4i

Agar sizga afsonaviy Queen guruhining 3 ta qo'shig'ini bilasanmi, degan savol berilsa, ular orasida, albatta, "Show Must Go On" qo'shig'i bo'ladi. Odatda rok konsertlar finalida aytiladigan qo'shiq qanday yaralganini bilasizmi?

Trekni guruh vokalisti Freddi Merkuriy ijodining cho'qqisi deyishadi, aslida qo'shiqqa mualliflik guruhning gitaristi Brayan Meyga tegishli. Qo'shiq matni turli xil metaforalar va iboralarga to'la. Mualliflar Shekspirdan tortib o'sha davrning boshqa mashhur qo'shig'i "The Wall"ga ham belgilar qoldirgan.

Ammo qo'shiq ma'nosi matn tarjimasini bilmagan tinglovchilar uchun ham tushunarli bo'ladi. Freddining shiddatli vokali ketishi oldidan ichidan o'tayotgan alam va og'riqni yetkazib beradi. Freddisiz davom etishi kerak bo'lgan shou. Qo'shiq 1990-yilda, Freddi OITS kasalligi sababli nafaqat konsertlarda, balki yangi treklarni yaratishda ham ishtirok etishga qiynalgan vaqtda yozilgan.

Qiziq fakt: ushbu qo'shiq Freddi Merkuriy tomonidan hech qachon omma oldida ijro etilmagan. U paytda Merkuriy kasallik sabab o'zini oldirib qo'ygan, ancha vazn yo‘qotgan va tushkunlikka tushgan edi. Shu sababdan, videoklipni suratga olishda guruh frontmeni ishtirok etishi haqida gap ham bo'lishi mumkin emasdi. Biroq "Show Must Go On" klipi chiqarildi, ammo bu guruhning boshqa videolari va chiqishlaridan yig'ilgan video edi. Qo'shiq ustida ish faqat studiyada olib borilgan.

Freddi qo'shiqning vokal qismini bir urinishda yozgan va aytishlaricha, bu uning eng yaxshi ijrosi bo'lgan. Merkuriy sharafiga o'tkazilgan xayriya konsertida, mehmon yulduzlar Queen'ning qolgan a'zolari bilan birga guruhning xit qo'shiqlarini ijro etishgan, "Show Must Go On" Elton Jon tomonidan kuylangan.

Hayot ba'zida mana shunday, shox asaringni umringni so'ngida yaratasan va u olib keladigan shon-shuhratdan zavqlana olmaysan.

@axlive1

Читать полностью…

Iqtisod4i

«Қанча солиқ тўлайсан ўзи?»

Жамиятдаги исталган инсонни (айниқса ўзини зиёли деб билувчи ва кўрсатувчиларни) унда солиқлар ва бюджет сиёсати ҳақида гапираётган одамлар кўпайиши қувонтириши керак.

Қанчалик савол кўп бўлса, эркинроқ, яхшироқ, фаровонроқ даврга шунча тез етиб борамиз.

Бундай саволни бераётган инсонларга «ўзи қанча солиқ тўлайсан» деб писанда қилаётганлар эса давлатчилик, солиқ ва бюджет сиёсати, иқтисодиёт, молия мавзуларидаги бирон китобни очиб ўқиса, бироз осмонидан тушган бўлар эди.

Ўзбекистон бюджети ҳақида ҳар бир фуқаро ҳар куни ўйлаши, гапириши, баҳслашиши, муҳокама қилиши нафақат мумкин, балки муҳим ҳам. Агар сиз ҳеч қаерда ишламасангиз ҳам, ҳатто Ўзбекистонда ҳеч нарса сотиб олмай яшаётган бўлсангиз ҳам (бунақа инсонлар бор деб ўйламайман) сизда солиқлар ва бюджет ҳақида исталганча савол бериш ҳаққи бор.

Сабаби оддий - Ўзбекистон бюджетига етарлича катта тушумларни таъминловчи табиий бойликлар ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг ҳаққи ҳисобланади. Буни билиш учун мактабни охиригача ўқиш кифоя.

Читать полностью…

Iqtisod4i

Oʻta muhim mavzu menimcha. Tarjimasini alohida maqola qilib chiqardim.

AQShda eski davrda qoʻrgʻoshin qoʻshilgan boʻyoqlar ishlatilgan uylarni qaytadan taʼmir qilish haqida qonunchilik qilishgan. Men Madisonda yashaganimda ham bunday hujjatlarni uyni ijaraga topshiruvchi koʻrsatishga majbur boʻlgan. Ya'ni o'sha qorg'oshin moddalari qolmaganligi haqida ekspertiza xulosasini. Qorg'oshinni ta'siri shu darajada katta bo'lgani uchun, juda jiddiy masala ekan.

Michigandagi Flint fojiasi ham, bu raqamlarni oldida hech narsa emas ekan…

Agar Oʻzbekistondagi qozonlarda ham shu risk boʻlsa — sogʻliqni saqlash masalasida tadqiqot qiladiganlar oʻrganishi kerak boʻlgan muhim mavzu deb oʻylayman.

https://telegra.ph/Afgoniston-qorgoshin-bilan-zaharlanishda-dunyoda-1-orinda-turadi-Buning-sababi-nimada-08-24

Читать полностью…

Iqtisod4i

«Ташаббусли бюджет»да қаерга овоз бердингиз ёки қайси ташаббусга овоз беришни режалаштиряпсиз?

Мен мана бу йўллардан болалар мактабга, катталар ишига ҳар хил об-ҳаво шароитида қийналмай бориб кела олиши учун овоз бердим. Мана бу ҳавола орқали бу ташаббусга овоз бериш мумкин: https://openbudget.uz/boards/initiatives/initiative/48/6ed27587-39e6-4f4c-8011-1c858a8cac8b

Кимга овоз берсангиз ҳам мамлакатнинг турли ҳудудларида аҳвол қандай эканини кўриш учун сайтни бироз айланиб кўринг. Кейин эса бюджетдан қаерларга пул сарфлаётганимизни кўриш учун ўша порталнинг ўзида Бюджетномага қаранг. Қилишимиз керак бўлган ва қилмаслигимиз керак бўлган ишларнинг ҳаммаси ҳақида шу порталнинг ўзида кўп маълумот топасиз.

Читать полностью…

Iqtisod4i

«Ташаббусли бюджет»нинг 2024 йил 2-мавсумидаги лойиҳаларга овоз бериш бошланди.

Овоз бериш 31 август соат 23:59 гача давом этади.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/08/22/open-budget/

Читать полностью…

Iqtisod4i

Ўзбекистонда 2023 йилда ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилган шахслар қайта рулга ўтириб, 707 та ЙТҲ содир этди. Уларда 212 нафар шахс вафот этди, 546 нафар шахс жароҳатланди.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/08/21/haydovchilar/

Читать полностью…

Iqtisod4i

Польша бош вазирининг фикрларига қўшилмаслик қийин. Урушгача бундай лойиҳалар бошида турган Ғарб сиёсатчиларининг қарорлари қимматга тушишини ўша вақтда ҳам кўпчилик етарлича таъкидлаганди.

Читать полностью…

Iqtisod4i

Бундан бир қанча муддат олдин бир олимпиада чемпионининг онаси берган интервьюдан парча кўргандим. Унда шундай гаплар айтилади: Болам спорт билан шуғулланишига шароит бўлмаса ҳам, маҳалладаги баскетболга мўлжалланган залда шуғулланиб юриб ҳозирги даражагача етиб келди (спортчи якка тарзда курашиладиган спорт тури билан шуғулланади, яъни баскетбол зали у учун етарли шароит эмас).

Спортчиларга пул ажратиш масаласида гап кетганда шу интервью ҳаёлимга келади. Биз ўша спортчига 100 минглаб долларни бермайлик демайман. Фақат бу пулни бугун у ҳамма натижага эришиб бўлгач, шундоқ ҳам исталган корхона ҳамкорлик учун бу пулни тўлаб бера оладиган вақтда эмас, аввалроқ, спорт билан шуғулланиши учун махсус зал, анжомлар ва бошқа шароит йўқ вақтда берсак, балки шароитлар етарли бўлмагани учун спортчи бўла олмай қолиб кетган унинг шерикларини ҳам олимпиада шоҳсупасида кўрган бўлармидик. Ҳар ҳолда давлат ижтимоий неъмат бўлмаган нуқталарга пул йўналтиришини тўғри ғоя деб ҳисобламайман. Бозор қилиши мумкин бўлган ишга давлат аралашмаслиги керак, менимча.

Мана бу материалда Шуҳрат ака Ўзбекистон ва Қозоғистон учун ҳар бир олимпиада медали қанчага тушганини солиштирганлар. Ўқиб чиқишни тавсия қиламан.

Шунингдек, мен Шуҳрат аканинг мана бу фикрларига ҳам қўшиламан:

Олимпиячиларимизнинг муваффақиятларини биз ҳам ҳаяжон билан, астойдил уларга ғалаба тилаб кузатдик.

Ишонаманки, ҳеч қайси спортчи учун ватан байроғини елкасига олиб курашишдан катта мукофотнинг ўзи йўқ, бу ерда қолган барча деталлар иккинчи даражага тушиб қолади.

Бу фикрлар шунчаки ҳукуматни бюджет маблағлари – солиқ тўловчилар маблағларидан оқилона фойдаланишга чақириқ.

Биз камбағал мамлакатмиз. Мактабларимизнинг 70 фоизида канализация йўқ, 47 фоизи эса марказлаштирилган сув таъминотига уланмаган, 21 фоизида спорт зали йўқ. Яна бир мисол, Тошкент шаҳрида 2019-йилдан буён онкологик беморлар учун катталар ҳосписи қурилиши учун пул топилмаяпти. Ва ҳоказо. Бундай шароитда ҳукумат бундай харажатлар қилишини мен ҳам нотўғри деб ўйлайман (ИМҲО).

Читать полностью…

Iqtisod4i

Бундан деярли 1 йил олдин мен депутат Дониёр Ғаниев билан иккита катта миф ҳақида суҳбатлашгандим. Биринчиси, кучсиз парламент билан ҳам яхши иқтисодиёт қурса бўлади деган миф. Иккинчиси эса ўзбекистонликлар демократияга тайёр эмас деган миф.

Дониёр Ғаниев Қонунчилик палатасининг ҳозирги таркибида «мана, Дониёр ака ишлаяпти-ку, гапиряпти-ку» деб кўрсатиш мумкин бўлган кам сонли халқ вакилларидан бири эди. Қайсидир маънода ўлчов, қайсидир маънода эса ишлаш мумкин эканига мисол.

Мен ўзимнинг ҳудудимдан қайси депутат сайланганини билмайман, лекин шу вакил қачондир бюджетни олиб киришганда нима учун биз томонда оддий канализация йўқлиги, нима учун менинг олдимдаги мактабда ўқувчилар учун ўринлар етарли эмаслиги ҳақида савол беришини, қандайдир абсурд лойиҳалар киритилганда «нима қиляпсизлар ўзи» дея олишини истардим.

Дониёр ака қайсидир маънода шу саволларни бера олди, фаолияти давомида жамоатчилик эътироз билдирган бир қатор лойиҳалар ҳақида парламентда туриб савол берди. Бу қанчалик фойда берди ёки йўқ, бу кейинги масала.

Балки ака қачондир, узоқ келажакда яна парламентга қайтар. Лекин Дониёр ака мен парламентдаги фаолиятидан қониққан кам сонли инсонлардан бири сифатида ёдимда қолди. Мен камида Дониёр Ғаниевнинг халққа боласи каби эмас, сайловчи, ваколат берган инсонлар жамоаси сифатида қараганини эслаб қолдим. Унинг кейинги фаолиятида омад тилайман.

Читать полностью…

Iqtisod4i

Тубга етдик деб ўйлагандим, пастдан тақиллатишди (с).
/channel/the_bakiroo/8525

Читать полностью…

Iqtisod4i

Буюклик — вақтида кета олиш

Россиялик иқтисодчи Константин Сонин Жо Байденнинг АҚШ президентлиги учун курашдан чиқмаётгани ҳақида яхши пост ёзибди. Таржимасини улашаман:

Одамлар ҳокимиятни ўз ихтиёри билан ташлаб кетмаслигини ҳали йигирмага ҳам тўлмасимдан англаганман. Деярли ҳеч қачон бундай бўлмайди. Мен Москва давлат университетининг мех-мат факультетида ўқиганман ва кафедра мудирлари ўз курсисига қандай ёпишиб олганини кўрганман. Баъзан жуда кекса, ўлим билан тугайдиган касалликка чалинган, кўпинча сўнгги ўн йилликларда илм-фанда нима содир бўлганини тушунмайдиган, ўз курсларини ўргата олмайдиган бу одамлар кичкинагина ҳокимиятини икки қўли билан маҳкам ушлаб олганди.

Бундан олдин ҳам, яъни болалик давримда бутун Совет Иттифоқи билан кўз ўнгимизда улкан мамлакатнинг расман тепасида турган кексаларнинг вафот этганини телевизорда ҳайрат билан томоша қилдим. Беш йил ичида бешта катта дафн маросими ва мен каби болакайга маълум бўлдики, давлат идорасида кексаликдан вафот этган одам қандайдир маънода нормадан даҳшатли даражада оғиш эди. Ҳозир эса архив ҳужжатлари ва хотираларидан биламизки, Брежнев, Андропов ва Черненко ўзларининг сўнгги ойларини осма уколлар остида ва реанимация палаталарида ўтказган, катта эҳтимол улар атрофида нима бўлаётганини тушунмаган ҳам. Мамлакат фалокат сари шиддат билан кетаётган йилларда унинг бошида ҳеч ким йўқ эди. Ва уларнинг ҳеч бири меҳнатга лаёқатсизлигини била туриб ҳам ўз ихтиёри билан нафақага чиқмаган.

Вояга этганимдан кейин ҳаётимда бундай воқеаларни қайта-қайта кўрдим - ҳатто мактаб ва институтларнинг энг яхши директорлари, университет ректорлари ҳам ҳокимиятни тарк этиш қарорига ўз ихтиёри билан кела олмади. Ҳатто рак билан оғриш, етакчилик мажбуриятларини бажара олмаслик ойдин бўлиб туриши ҳам уларни кетишга мажбурлай олмади. Атрофимда кўрган раҳбарлар лавозимидан кетишининг одатий сабаби жиноий иш эди. Буни ҳам айтиш керакми, билмадим: ҳатто уларнинг энг яхшилари ҳам «етакчилиги»нинг сўнгги йилларида дастлабки йилларда қилган ишларининг кўпини йўққа чиқарди.

Кейин, албатта, бунинг учун виждонни, ор-номусни, мамлакатни, ҳамма нарсани қурбон қилиб, "кўкариб кетгунча" ҳокимиятга ёпишиб олган авторитар лидерлар ҳақида юзлаб китоблар, минглаб мақолаларни ўқиб чиқдим. Бу тарихда бўлганлар воқеалар, лекин амалда биз ҳаммамиз кўрган ва кўришда давом этаётганимиз — Путин қандай қилиб ўз ҳокимиятига ёпишиб олгани ва уни сақлаб қолиш учун Украинада ҳалок бўлган юз минглаб рус аскарларини, Россия аҳолиси келажагини, умуман, қурбон қилиш мумкин бўлган барча нарсани қурбон қилгани.

Барча қоидаларга истиснолар мавжуд. Венесуэла диктатори Ромуло Бетанкур... Яқинлашиб келаётган кексалик ва кучсизлик олдидан истеъфога берган, сўнгги 500 йил ичида ўз ихтиёри билан истеъфога чиққан биринчи папа ҳисобланувчи Рим папаси Бенедикт XVI. Аммо юқорида айтганимдек, бу айнан истиснолар ҳисобланади ва ҳар битта бундай мисолга ўз вазифасини уддалай олмайдиган сиёсатчининг ҳокимиятга ёпишиб олиши билан боғлиқ юзта мисол тўғри келади.

Менинг назаримда демократик давлатлар раҳбарлари ҳам авторитарлардан ҳеч қандай фарқ қилмайди. Уларнинг ҳам ҳар бири охиригача, то ўлгунча ҳокимиятда қолган бўларди. Фарқ уларнинг мамлакатларида — демократияда раҳбарлар ўзларининг истакларига қарши ўлароқ ҳокимиятдан кетишга мажбур. Баъзилари конституциявий чекловлар, баъзилари эса интенсив рақобатда ёшларга ютқазгани сабаб.

Читать полностью…

Iqtisod4i

Бугунги кун ҳақида икки оғиз

Киевда Россия ракеталари билан зарба берган болалар шифохонаси вайроналарини тозалаш давом этмоқда, воқеа жойида ўлганларнинг жасадлари ва ярадорлар қидирилмоқда ҳамда олиб чиқилмоқда. «Охматдет» - Киевдаги энг қадимги ва энг яхши болалар шифохонаси. У ерда етакчи онкология бўлими мавжуд. Ана шу бўлимдаги саратон билан курашаётган болажонлар бугун кўчада қолиб кетди.

Айни вақтда Москвада бир «суд ҳукми» ўқиб эшиттирилди. Терроризм хавфидан огоҳлантирувчи «Финист ясный сокол» спектакли ижодкорлари терроризмда айбланиб, олти йилга озодликдан маҳрум этилди. Болалар шифохонаси бомбалаганлар эса буюк етакчи сифатида эътироф этилмоқда.

Болалар шифохонасидаги шифокорлар ҳозир вайроналарни тозалаш билан эмас, беморлари учун қадрли бўлган ҳар бир дақиқани касаллик билан курашишга сарфлаши керак эди. Дунёга уруш балосини тарқатиб, ўз амбициялари йўлида одамларни, болаларни ўлдираётганларга, бундай урушларни бошлаганларга лаънат бўлсин.

Читать полностью…
Subscribe to a channel