islom_minbari | Unsorted

Telegram-канал islom_minbari - 🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

-

📿 Зикрлар ۞ Оятлар 📜 Ҳадислар 📚 Ҳикоялар 🔖 Ҳикматлар Фарғона вилоят, Учкўприк туман имомлари илмий-маърифий расмий канали. 👇👇👇 Мурожаъат учун: @abdullohxoja1989 https://t.me/joinchat/AAAAAE-y2Q8COkNIqlXr9A

Subscribe to a channel

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

ВИТРДАГИ ҚУЛОҚ ҚОҚИШ АМАЛИНИ АЁЛЛАР ҲАМ БАЖАРИШИ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Витр намозида қулоқ қоқиш амали мавжуд экан. Бу амал эркаклар учунми ёки аёллар ҳам бажариши керакми? Агар бажарилса у қандай амалга оширилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа ушбу такбир аёллар учун ҳам мавжуд ва машруъ қилинган бўлиб, унда аёллар қўлларини қулоқ бўйи эмас, балки, елкалари бўйи кўтарадилар. Демак, витр намозининг 3-ракатидаги зам сура ўқиб бўлингандан кейин "Аллоҳу акбар" деб, икки қўлларини эркаклар қулоқларининг юмшоқлари баробаригача, аёллар елкалари баробаригача кўтарадилар. Валлоҳу аълам

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

#бугун

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун ҳафтанинг шанба куни
11-март 2023-йил,
19- шаъбон 1444-йил.

Аллоҳ барчамизга ушбу кунини ҳайрли ва барокатли қилсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг!

👉/channel/islom_minbari

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

Juma Muborak!
Robbimning mag’firati, hidoyati, rahmati yog’ilsin sizga!!! Duolar ijobat lahzalarda; Duo qiling🤲🏻Najot kutib, qon yeg’lagan qardosh xalqni☝🏻
Duo qiling🤲🏻Qolmasin biror dindosh duodan holi☝🏻
Duo qiling🤲🏻 Butun vujud ila yuzlanib haqga☝🏻
Duo qiling🤲🏻 Bo’lsin yordam sizdan, bor Musulmon, mo’min xalqga☝🏻


Yaqinlarni Sayyidul Ayyom bilan qutlang✨🌙

📲 Ijtimoiy tarmoqlarda bizni kuzating:
Telegram | Instagram | TikTok | Youtube

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

#Ҳадис: Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:

رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم رَسُولاً

«Розийту биллаҳи роббан ва бил ислами дийнан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳни раббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим”).

Абу Довуд ривоят қилганлар.

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг бароат кечаси ҳақидаги саволга жавоблари.

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

#Видеолавҳа
❗️"Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг энг ёмон кўрган нарсалари"
(Юнусхон домла Мамарасулов)
═══════ ✿ ═══════
❗️"Payg'ambarimiz (s.a.v)ning eng yomon ko'rgan narsalari"
(Yunusxon domla Mamarasulov)

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

#Savol_javob

Ustoz Ibrohimjon domla Qodirov

Biz sizga ilindik siz ham yaqinlarga ilining...

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

​​Жаҳон илм-фанида бурилиш ясаган беш мусулмон олими

Замонавий дунёда дин билан бир-бирига қарши, динга эътиқод қилувчилар илм-фан соҳасида катта ютуққа эриша олмайди деган тушунча кенг тарқалган. Бу тарихга евроцентрик қарашнинг мантиқсиз натижасидир. Чунки замонавий таълим тизими мусулмон оламининг бой табиий-илмий меросини ҳисобга олмайди. Аммо тарихий фактлар буни аксини кўрсатади, дея ёзади Islam Today нашри.

👉 Тўлиқ ўқиш:

@islomuz

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

Ibni Mas'ud roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
Suyukli Payg‘ambarimiz Muhammad mustafo sollallohu alayhi vasallam o‘zlarining muborak hadislarida: ''O‘zlaringizga rostgo‘ylikni lozim tutinglar. Albatta, rostgo‘ylik kishini yaxshilikka yetaklaydi. Yaxshilik esa jannatga yetaklaydi. Kishi doim rost gapirsa Allohning huzurida o‘ta rostgo‘ylar (ya'ni siddiqlar) qatoriga yozib qo‘yiladi. Yolg‘on gapirishdan saqlaning. Chunki yolg‘onchilik fujur (ya'ni gunohlar)ga yetaklaydi. Gunohlar esa kishini do‘zaxga yetaklaydi. Kishi doim yolg‘on gapirsa, unga o‘rganib qoladi va Allohning huzurida kazzoblar ya'ni yolg‘onchilar qatoriga yozilib qo‘yiladi'', deb marhamat qilganlar.

♻️ Yaqinlaringizga ham ulashing!

📲 Ijtimoiy tarmoqlarda bizni kuzating:
Telegram | Instagram | Facebook | TikTok | Youtube

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

💎 Жума учун ғусл қилиш.

💎 Хушбўй нарсалар суртиш.

💎 Чиройли кийимлар кийиш.

💎 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

💎 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

💎 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

💎 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

💎 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

💎 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

💎 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

💎 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

💎 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

💎 ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️


/channel/islom_minbari

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

​​#Қазо_намози.. #Тарқатинг!

☝️6 ойда 15 йиллик қазо намозини қандай ўқиса бўлади.

👍1 кунда - 1 ойлик қазо намоз
👍12 кунда - 1 йиллик
👍1 ой 6 кунда - 3 йиллик
👍2 ойда - 5 йиллик
👍4 ойда - 10 йиллик
👍6 ойда - 15 йиллик

✔️Аввал бомдод намозидан бошлайсиз.

☝️Ҳар куни ҳар намоздан кейин (бомдод ва аср намозларидан олдин ўқилса тўғри бўлади) бомдод намозининг 2 ракат фарзидан 6 марта ўқийсиз.

🤔Яъни;

2+2+2+2+2+2 / бомдоддан аввал
2+2+2+2+2+2 / пешиндан кейин
2+2+2+2+2+2 / асрдан аввал
2+2+2+2+2+2 / шомдан кейин
2+2+2+2+2+2 / хуфтондан кейин витрдан олдин(чунки витр куннинг охирги намози бўлса тўғрироқ бўлади).

😍Шу бир кунда 1 ойлик намозни ўқиган бўласиз.

✍Чунки 6×5 = 30 бўлади
30 кун = 1 ой дегани эмасми?!

☝️Агар ҳар куни 1 ойлик бомдод намози қазосидан қутилиб олсангиз, 12 кунда бир йиллик бомдод намозини ўқиб бўлган бўласиз. Тасаввур қилиб кўринг...

☝️12 кундан кейин пешин намозини бошланг, энди сал қийинроқ бўлиши мумкин, лекин охири албатта ҳузур бўлади. Вафот этгач биринчи сўраладиганимиз намоз бўлади. Намоздан ўтиб олсак, марра бизники бўлади ИншаАллоҳ.

👉Пешинни 4 ракатдан 6 марта
👉Асрни ҳам 4 ракатдан 6 марта
👉Шомни 3  ракатдан 6 марта
👉Хуфтонни 4 ракатдан 6 марта
👉Витрни 3 ракатдан 6 мартадан ўқиб чиқасиз ҳар 12 кунда.

✅Алалоқибат,
72 кунда яъни атиги 2 ойу 12 кунда 1 йиллик тўлиқ намоз билан охиратдаги захирангизни тўлдириб олган бўласиз.

🤔Хаёл қилиб кўринг, 2 ойдан кейин елкангиздаги оғир юкни қанақадир маънода енгиллаштирган бўласиз. Хаёлининг ўзи қанчалик мароқли...

😔Бундай 2 ойларнинг ҳеч нимасиз  қанчаси ўтиб кетмоқда. 

☝️Унутманг, машаққатлар ўткинчидир, лаззатлар боқийдир.

🤲Аллоҳ ҳаммамизга қазолардан қутулиб, кўп кўп сажда қилиб Ўзига яқин бўлувчилардан қилсин.

Меҳрибон Аллоҳнинг Ўзи ҳаммамизга солиҳ амалларда бардавом бўлишликка кўмак берсин.
Амийн!🤲🤲

/channel/islom_minbari

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

Умрим ўтди деманг. Хали яшаяпсиз.


/channel/islom_minbari

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

ҲАЁТДАН НОЛИМАНГ, НЕГАКИ...

— Машаққатли ишингиз ҳар бир ишсизнинг орзуси;
— Сизни безор айлаган фарзандингиз ҳар бир бепуштнинг орзуси;
— Кичик уйингиз ҳар бир ватангадонинг орзуси;
— Озгина пулингиз ҳар бир қарздорнинг орзуси;
— Соғлиғингиз ҳар бир беморнинг орзуси;
— Табассумингиз ҳар бир тушкунликка тушганнинг орзуси;
— Аллоҳ айбингизни тўсгани ҳар бир шарманда бўлган банданинг орзуси.


/channel/islom_minbari

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

Noumidlik - muvaffaqiyatga erishishga to'sqinlik qiluvchi birinchi raqamli dushman. Shuning uchun darhol umidsizlikdan xalos bo'lishingiz zarur. Buning eng qulay yo'li - Alloh taolo sizga ato etgan imkoniyatlar, qobiliyatlar haqida tafakkur qilishingizdir. Olimlar aytishlaricha, inson o'ziga berilgan imkoniyatlarning faqat 10 foizini ishlatar ekan. Shunday ekan, hozir sizda kamida 90 foiz imkoniyatingiz, ishlatilishini kutib turgan yashirin quvvatingiz bor. Agar ularni ishga sola bilsangiz, muvaffaqiyatingiz sari asosiy qadamni bosgan bo'lasiz.

🟢Yaqinlaringizga ham ulashing ✔️

📱Ijtimoiy tarmoqlarda bizni kuzating:
🫥 🫥 🫥 🫥 🫥
🚀Telegram📷Instagram🔵Facebook

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

Раббоний олим, орифи биллоҳ Мулла Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳнинг вафотларидан тўрт кун олдин олинган сурат. Ўшанда 104 ёшда эдилар.

Имом ибн Касир ўзининг “ал-Бидоя ван- ниҳоя” асарида Абу Тоййиб Табарийнинг таржимаи ҳолини ривоят қилади. У зот ёши 102га етганида денгизга кемада сафарга чиқади. Кемадан тушаётганда шундай енгил сакраш билан сакраб тушдики, анча-мунча йигитлар эплай олмасди. Ундан: “Бунга қай йўсин эришдингиз? дея сўрашди. (Яъни, кексайиб қолган бўлсангизда, бундай соғлом, эпчил ва жисмонан тетиксиз). У зот шунда: “Бу аъзоларимизни йигитликда (гуноҳ, ҳаром ишларни бажаришдан) муҳофаза қилган, сақлаган эдик. Мана кексайганимизда манфаати тегяпти”, дея жавоб берган эканлар.

———

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

🕌 Hi-Tech услубида қайта қурилган “Тепа” жоме масжиди очилиши
(2023 йил 10 март, Тошкент ш.)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#muftiy #masjid #juma #namoz

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

ОНА СИЗ КАСАЛ БЎЛМАНГ!

Она сиз касал бўлманг
Ҳаёт тўхтаб қоларкан
Уйқусиз ўтиб тунлар
Кўзлар йиғлаб толаркан

Она сиз касал бўлманг
Жоним ёниб куяркан
Соат ҳам секин ўтиб
Дақиқа дил ўяркан

Она сиз касал бўлманг
Овқат ўтмай қоларкан
Диққатим бир жойдамас
Хаёл сизда қоларкан

Она сиз касал бўлманг
Дилга дард ораларкан
Кулгу келмай юзимга
Қувончим йўқоларкан!
👇

👉
@Yaxshi_Yomon

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

"Namoz Vaqtlari" arab tilida qanday aytiladi?

/channel/islom_minbari

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

📹 Oyat Al-Kursiyning Fazilati

Шайх Мухаммадсодиқ Муҳаммадюсуф

/channel/islom_minbari

📹360p

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

ЕРНИ ИЖАРАГА ОЛИШНИНГ ШАРТЛАРИ

Юқорида зикр қилинганидек, умматнинг ижмоси билан бир неча шартлар асосида ерни ижарага олиб дехқончилик қилиш жорий қилингандир. Шартларни қуйида тартиб билан зикр киламиз:

Ерни ижарага олишнинг энг асосий шарти шуки, ерни ижарага олувчи бу ерга нима экишини айтиши керак. Чунки экиладиган нарсанинг ернинг ўстириш қувватининг ўзгаришига анчагина таъсири бўлади. Баъзи нарсалар ерга қувват берса, баъзи нарсалар борки, улар ернинг қувватини олиб қўяди. Шунинг учун ижарага олувчи аввалдан қайси нарсани экишини баён қилиши керак. Токи кейин бирорта жанжал ёки низога сабаб бўлмасин.

Аллома Алоуддин Косоний "Бадоиъус-саноиъ" китобида бу масала ҳақида шундай ёзадилар:

«Муддатни тайин қилиш. Яъни ижара ақди вақтида қанча муддатга ижарага олаётганини тайин қилиши керак. Чунки муддат номаълум бўладиган бўлса, унинг манфаати ҳам номаълум бўлади. Бунинг сабабидан икки ўртада жанжал чиқади. Жанжалнинг қўрқинчи бўлган ҳар қандай келишувлар шаръий жиҳатдан дуруст ва жоиз бўлмайди».

Домад Афанди айтадилар: «Ерни ижара тарзида деҳқончилик қилиш учун олишни бир муддатни тайин қилиб туриб амалга ошириш керак. Муддат қанча бўлса ҳам ижарага олиш дуруст. Чунки муддат маълум бўлса, бу ердан қанча манфаат олиш ҳам маълум бўлади».

«Исломда зироат масалалари» китобидан.

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

✒️ Оят менга таълим берди...

      ‏     ﷽
( وخلق الإنسانُ ضعيفا )
«... Ва инсон заиф яратилгандир» (Нисо сураси, 28-оят мазмуни).

🍁 Ҳаётингизнинг бошланган лаҳзаларини эслолмайсиз...
🎗Ва қандай лаҳзалар билан тугашини ҳам билолмайсиз...
💎 Ўтмишда яшаганларингизни ҳам ўзгартиролмайсиз...
🗯 ... Келажагингизни ҳам аниқ қура олмайсиз...
❗️Шундай экан, заиф эканлигингизни асло эсдан чиқарманг...
💚 ... Ва Роббингизга нисбатан фақир, ожиз, муҳтож эканлигингизни ҳам!!!


📌 Эсланг: Мусо алайҳиссалом қавмларининг ёмонлигидан қочиб, ўзларининг жуда заифҳол эканликларини изҳор қилиб, ёлғизнинг ёри худо, деб Роббул Оламийнга илтижо қилдилар:
   «Эй Роббим, албатта, менга туширажагинг ҳар бир яхшиликка муҳтожман».
   Чунки у кишининг ҳеч кими ва ҳеч нарсаси йўқ эди. Ёлғиз ўзлари. Ёнларида ҳамроҳ ҳам, егани бир бурда нон ҳам, ётгани жой ҳам йўқ. Буларнинг бўлишидан дарак ҳам йўқ. Фақатгина Аллоҳ бор! Шунинг учун Аллоҳнинг Ўзига ёлбордилар. Нима яхшилик туширсанг, ўшанга муҳтожман, Сендан бошқа умидим йўқ, дедилар.
   Ҳамма нарсани кўриб тургувчи Аллоҳ Мусо алайҳиссаломнинг бу ҳолларини ҳам кўрди.
   Ҳамма нарсани эшитиб тургувчи Аллоҳ Мусо алайҳиссаломнинг бу илтижоларни ҳам эшитди.
   Барча мушкулларни осон қилгувчи Аллоҳ Мусо алайҳиссаломнинг мушкулларини ҳам осон қилди.

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

Шаъбон ойи — ибодат ойи

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.

Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Азиз мўмин мусулмонлар, барчангизни муборак Шаъбон ойи — ибодат ойи билан табриклаймиз!
Исломда фазилатли ойлардан бири бу — Шаъбондир.
Олимлардан бири шундай деган: «Ражаб ойи баданни, Шаъбон ойи қалбни, Рамазон ойи эса руҳни тозалайди. Агар Ражаб ойида бадан, Шаъбон ойида қалб тозаланмаса, Рамазон ойида руҳ қандай тозаланади?

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ойнинг кўпроғини рўза тутиш билан ўтказардилар.

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Рамазон ойидан бошқа ойда тўла рўза тутганларини кўрмаганман. Бошқа ойларда Шаъбондан кўра кўпроқ рўза тутганларини кўрмаганман».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу айтадилар: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дедим: «Эй Аллоҳнинг Расули, бошқа бирор ойда Шаъбончалик кўп рўза тутганингизни кўрмаганман?».
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Одамлар Ражаб ва Рамазон ойлари орасидаги ушбу ой — Шаъбондан ғофил бўлиб қоладилар. Бу шундай ойдирки, унда бандаларнинг амаллари оламлар Парвардигори ҳузурига олиб чиқилади. Мени ҳам амалларим Аллоҳнинг ҳузурига олиб чиқилганда рўзадор бўлишни яхши кўраман».
Абу Довуд, Насоий, Ибн Хузайма ривояти.

Шаъбон — Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ойлари ҳисобланади.
Ушбу ой ҳақида Аллоҳнинг Расули: «Шаъбон ойи менинг ойимдир», деганлар.
Умму Салама розияллоҳу анҳо:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Шаъбон ва Рамазондан бошқада икки ой кетма-кет рўза тутганларини кўрмадим», дедилар».

Термизий яхши санад билан ривоят қилган.

Шаъбон ва Рамазон ойлари кетма-кет келиши маълум, Пайғамбаримиз алайҳиссалом шу икки ойнинг рўзасини тутган эканлар. Бундан ҳам Шаъбон ойи рўзасининг фазилатли эканлигини билиб оламиз.

Шаъбон ойида ибодат қилган, рўза тутган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтган, умуман ушбу ойнинг барча амалларини бажарган бандаларга улуғ мукофотлар ваъда қилинган. Бу ҳақда ҳадиси қуддисийда Аллоҳ таоло ишорат қилиб: «Қаранг, кўринг, менинг қулларим Расулимнинг ойи бўлмиш Шаъбон ойига қандай ҳурмат ва эътибор кўрсатяптилар. Жалолим ҳаққи, мен ҳам уларни авф этдим».

Роббимиз барчамизга Шаъбон ойини муносиб ўтказишимизга ёрдам берсин ва Рамазонга ҳам чиройли, гуноҳлардан пок ҳолатда етказсин!

Манба: islom.uz

@ummatuz

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

Kim Parijni muhabbat shahri deb oʻylaydi…?

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

ТОНГГИ ЗИКРЛАР

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

Paygʻambarimiz sollallohu alayhi vasallam:
— “Sizlar uchun eng hayirli kun - juma kunidir. Shunday ekan bu kuni menga koʻp salovatlar aytinglar, chunki bu kungi salovatlar menga koʻrsatiladi” - deb aytganlar.
(ᴀʙᴜ ᴅᴏᴠᴜᴅ ʀɪᴠᴏʏᴀᴛɪ)

🔘Allohumma solli a’laa sayidina Muhammad.

JUMA MUBORAK AZIZ DINDOSHIM 🕌💐🕊

📲 Ijtimoiy tarmoqlarda bizni kuzating:
Telegram | Instagram | Facebook | TikTok | Youtube

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

#ХОЛИС_ЭСЛАТМА

📌 АЛЛОҲДАН ҚЎРҚИБ ЙИҒЛАШ

🔉 Дониёр Файз

🍃
Холис тавсия

Эй мўмин биродарим, мўмина синглим! Холис Аллоҳ учун йиғлаш даганда, мўмин киши Роббиси билан ҳоли қолганда, қалбини ҳозирлаб, гуноҳларга истиғфор айтиб, чин ихлос ила тавба қилиб, Аллоҳ таолонинг азаматидан қўрқиб қалб тубидан келган йиғига айтилади.

Инсон қалби гуноҳлар кўплигидан қотиб кетади. Қалбни юмшатиб турадиган муолажа бу – Аллоҳдан қўрқув ҳисси ила келадиган йиғидир.

Аллоҳ таоло айтади:
“Ва юзлари ила йиқилиб йиғларлар ва у хокисорликларини зиёда қилур” (Исро, 109).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Етти киши борки, Аллоҳ Ўзининг соясидан бошқа соя бўлмаган кунда уларни Ўз соясида соялантиради...(улардан бири)
танҳоликда Аллоҳни эслаб, кўзлари ёш тўккан одам».
(Бухорий ва Муслим ривояти).
Дониёр Файз

/channel/islom_minbari

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

⭕️⭕️⭕️ 😓

Turkiyada vayronalar orasidan 150 soatdan oshiq vaqtdan so’ng 3 yoshlik qizaloq tirik chiqti..! Subhanalloh

To’liq video
👇
🎬YouTube

🟢Yaqinlaringizga ham ulashing ✔️

📱Ijtimoiy tarmoqlarda bizni kuzating:
🫥 🫥 🫥 🫥 🫥
🚀Telegram📷Instagram🔵Facebook

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

Shu kunlarda dunyoda bo’lib turgan hodisalar; Bizga takror eslatmadimi? Kuch va quvvat Allohgagina hos ekanini..!☝🏻Biz Allohga muhtojmiz..!😭

La havla va la quvvata illa billah!☝🏻

“Quch va quvvat yolg‘iz Allohning dastak-yordami bilangina qo‘lga kiritiladi.”
“Ey Robbim, agar Sen menga yordam bermasang men hech narsa qila olmayman, hech narsaga erisha olmayman, Sendan boshqa suyanchig‘im yo‘q”..!

Eslating, eslatish mo'minlarga manfaat berur❗️

📱Ijtimoiy tarmoqlarda bizni kuzating:
⬇️🫥 🫥 🫥 🫥 🫥⬇️
🚀Telegram📷Instagram🔵Facebook

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

#IBRAT

Imom G‘azzoliy (1038-1111 y)

Dunyo - g‘ofillar yaxshi ko‘rgan bir mato. Mahrum kishilar uni izlash bilan ovora. Ega bo‘lganlar esa uni yig‘ib foydalanish bilan mashg‘ul.

Kanalimizga obuna bo‘ling

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

Номаҳрамлар билан қўл бериб кўришиш мумкин эмас.

/channel/islom_minbari

Читать полностью…
Subscribe to a channel