🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларидан:
🤲 "Аллоҳумма зиднаа, ва лаа танқуснаа, ва акримнаа ва лаа туҳинна, ва аътинаа ва лаа таҳримна, ва аасирнаа ва лаа ту’сир ъалайна, вардинаа вардо ъаннаа".
🤲 "Аллоҳим, бизни зиёда қил, бизни кам қилма, бизни икром эт, бизни хор этма, бизга ато эт, бизни маҳрум қилма, бизни афзал эт ва бизни ташвишлантирма, бизни рози қил ва биздан рози бўл".
🔰 Имом Термизий, Насоий, Имом Аҳмад, Абдурраззоқ, Ҳоким ва Баззор ривояти.
✍ Одилхон қори Юнусхон ўғли
@Muxlis.uz
♻️
Yaqinlaringizga ham ulashing.
Kanalimizga obuna boʻling 💥⤵️
/channel/islom_minbari
Eshitganlarimizga amal qilaylik
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
👇🏻👇🏻✅
Yaqinlaringizga ham ulashing.
Kanalimizga obuna boʻling 💥⤵️
/channel/islom_minbari
Энг кучли Одам боласи бўлишни истайсизми?Марҳамат ҳадисга қаранг:
Набий соллаллоҳу алайҳ ва салламдан Анас розиаллоҳу анҳу ривоят қиладилар, у киши дедилар: Қачонки Аллоҳ таоло ерни яратганида у (ўрнида турмай) ёилиб кетди, бас тоғни яратиб унинг устига ташлади, (ер) ўрнида тек қарор топди. Шунда фаришталар тоғнинг яратилишидан ажабланиб, айтдилар:
- Ё Рабб! Тоғдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, темир, деди. Фаришталар:
- Ё Рабб! Темирдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, олов, деди. Фаришталар:
- Ё Рабб! Оловдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, сув, деди. Фаришталар:
- Ё Рабб! Сувдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, шамол, деди. Фаришталар:
- Ё Рабб! Шамолдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, ўнг қўлида садақа қилиб, чап қўлидан беркитадиган Одам боласи, деди.
➥/channel/+l7BJrk_xh4djNTdk
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, бошқаларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, ахир, бу – яҳудийлар ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку?», - дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар келаси йили бўлса, албатта, тўққизинчи куни ҳам рўза тутамиз», - дедилар».
Имом Муслим ривоят қилган.
Эслатма: Муҳаррам ойининг
9-куни - 27-июль;
10-куни - 28-июль
11-куни - 29-июль кунларига тўғри келади.
🟢Yaqinlaringizga ham ulashing
👍Telegram 👍Instagram
👍Youtube 👍Facebook
❤️Islom odobini saqlab qolgan buxoriylar
©️Hasan al Muqriy
🟢Yaqinlaringizga ham ulashing.
👍Telegram 👍Instagram
👍Youtube 👍Facebook
Yaqinlaringizga ham ulashing.
Kanalimizga obuna boʻling 💥⤵️
/channel/islom_minbari
❗️ESLATMA:
ERTAGA ARAFA
TAKBIRI TASHRIQ AYTISHNI UNUTMANG:
Allohu akbar! Allohu akbar! Laa ilaaha illallohu vallohu akbar! Allohu akbar va lillaahil hamd.
Ma’nosi: Alloh buyukdir, Alloh buyukdir. Alloh taolodan o‘zga iloh yo‘qdir. Alloh buyukdir, Alloh buyukdir va hamd Alloh taolo uchundir.
🕌 Takbiri tashriq arafa kuni, ya’ni 27-iyun bomdod namozidan boshlab Hayitning to‘rtinchi kuni, ya’ni 1-iyul asr namoziga qadar aytiladi:
27-iyun – 5 mahal,
28-iyun – 5 mahal,
29-iyun – 5 mahal,
30-iyun– 5 mahal,
1-iyul – 3 mahal.
Jami 23 mahal namozda Takbiri tashriqni bir marotaba aytish vojib amal sanaladi. Ayollar takbiri tashriqni maxfiy aytadilar.
Namozga kechikib qo‘shilgan kishi ham namozini to‘liq qilgandan keyin takbiri tashriqni aytadi.
"Ko'kaldosh" O'MIBY Matbuot xizmati
🌐 Rasmiy sahifalarimizni kuzatib boring:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
#infografika #carusel
Odamlarning eng yaxshilari
🌐 Rasmiy sahifalarimizni kuzatib boring:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
Усмон розияллоҳу анху айтдилар:
Ким беш вақт намозни ўз вақтида адо этиб, шундай бардавом бўлса, Аллоҳ таоло уни тўққизта неъмат ила икром қилади:
1. Аллоҳ уни яхши кўради.
2. Бадани соғлом бўлади.
3. Фаришталар қўриқлайди.
4. Ҳовлисига барака ёғилади.
5. Юзида солиҳларнинг белгисини зоҳир қилиб қўяди.
6. Қалбини мулойим қилиб қўяди.
7. Сирот кўпригидан чақмоқ чаққанидек (тез) ўтиб кетади.
8. Аллоҳ унга дўзахдан нажот беради.
9. Хавф ва ғам-ғуссаси бўлмаган кишилар билан бирга (жаннатда) ёнма-ён қилиб қўяди
/channel/islom_minbari
🔵 БУГУН ОНЛАЙН "ХАТМИ ҚУРЪОН ҚИЛАМИЗ" ДЕБ НОМЛАНГАН ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ
🔸 18 Май куни, соат ⏰ 14:00 да «Хатми Қуръон қиламиз» номли тажвид дарслари ўтказилади.
Дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
✅ Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal
✅ Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A
✅ Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/
📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида
90-818-61-61 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин
🤲 Аллоҳ таоло бошланаётган ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!
#ОНЛАЙН_ТАЖВИД
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматиMuslim.uz
Alloh ko'rib turib, insonning aybini berkitadi.
Inson ko'rmagan narsasini olamga doston qiladi...
©Shams Tabriziy
┄┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄┄
Yaqinlaringizga ham ulashing.
Kanalimizga obuna boʻling 💥⤵️
/channel/islom_minbari
#duo
🤲 Фарзандлари намозхон бўлишини сўраш дуоси
﴿رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلَاةِ وَمِنْ ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ﴾
Ўқилиши: “Роббижъалний муқиймас солаати ва мин зурриййатий Роббанаа ва тақоббал дуъааи”.
Маъноси: “Роббим! Мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Роббимиз, дуони қабул этгин” (Иброҳим сураси, 40-оят).
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Yaqinlaringizga ham ulashing.
Kanalimizga obuna boʻling 💥⤵️
/channel/islom_minbari
Hayotingda mahkam tutadigan eng ajoyib hikmat – Sen haqingda aytiladigan gaplarga ahamiyat bermasligingdir.
Kimligingni o‘zing bilasan. Alloh sening holating va niyatingni o‘zingdan ham yaxshiroq biladi.
Qilayotgan ishlaringni oqlab, qadru-qimmatingni tushirib yurma!
Hayotdagi muvaffaqiyatsizlikning siri – barchani rozi qilishga urinishdir.
Kanalga ulanish👇
@muttaqiynuz
❗️Бола онасини тўйгунича эмади.
Онада кальций камаяди, тишлари оғрийди, фарзанди улғайгунча, ҳатто улғайганидан кейин ҳам хавотирда бўлади.
Фарзанд улғайгач, оёғини устма-уст қилиб қаҳвахона ва ресторанларда: «Аёлларнинг ақли ноқис, яримта ақл соҳибалари-да», деб гапириб ўтиради.
Эй ақли «комил»! Сен ҳеч ўзингдан ақлинг қандай комил бўлганини сўраб кўрганмисан?! Ахир, ақлинг ўша «яримта ақл» соҳибасидан озуқа олиб комил бўлмаганмиди?
Odamlarning gapiga ko’p ham quloq solmang!
©️Hasan al Muqriy
Yaqinlaringizga ham ulashing.
Kanalimizga obuna boʻling 💥⤵️
Islom Minbari
/channel/islom_minbari
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Айтинглар-чи, агар бирингизнинг эшиги олдида анҳор бўлса, у ўшанда ҳар куни беш марта ювиниб турса, унинг киридан бирор нарса қоладими?"дедилар.
"Унинг киридан ҳеч нарса қолмайди",дейишди.
"Ҳудди шунга ўхшаб, Аллоҳ беш вақт намоз ила хатоларни ювади",дедилар у зот".
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.
👍Islom Minbari
Kanalimizga obuna boʻling 💥⤵️
ARAFA KUNI RO‘ZASI
Abu Qatoda roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
«Allohdan umid qilamanki, Arafa kunining ro‘zasi undan oldingi sananing va undan keyingi sananing kafforoti bo‘lur”, dedilar”.
Beshovlaridan faqat Buxoriy rivoyat qilmagan.
🟢 27-iyun, Toshkent vaqti bilan og'iz yopish va ochish vaqti:
⏱ Saharlik: 03:03;
⏱ Iftorlik: 20:02.
"Ko'kaldosh" O'MIBY Matbuot xizmati
🌐 Rasmiy sahifalarimizni kuzatib boring:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Kukaldosh.uz
Қуръон билан қандай муомала қилиш керак?
Қуръони карим борасидаги насиҳатларни ушбу тартибда келтирамиз.
1. Қуръонни хатм қилиш муддатини белгилаб олинг.
Масалан, тонгда 10 саҳифа, тушда 5 саҳифа, кечаси 5 саҳифа. Қисқаси, аниқ муддатни белгилаб олинг ва уни бажаришга киришинг. Лекин, ҳар куни Қуръон ўқинг.
Қуръони каримни бир ойда хатм қилиш машҳур ривоят билан келган. Энг охирги муддати эса 40 кундир. Хоҳланг, 1 ойда, хоҳланг 20 кунда, хоҳласангиз 15 кунда ёки 10 кунда ёхуд 7 кунда хатм қилинг. Буларнинг барчаси суннатда келган. Бошқа бир ривоятга кўра, 3 кунда хатм қилиш энг оз муддат экани айтилган. Аммо тез ўқилганда тадаббур қилишга имкон қолмайди. Демак, Қуръони каримни хатм қилишнинг энг кўп муддати 40 кун, энг оз муддати 3 кун экан.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоху алайҳи васаллам (масжидга) кирсалар, икки устун орасига арқон боғлаб қўйилган экан. Шунда: “Бу арқон нима?” дедилар. “Бу Зайнабнинг арқони, толиққанда осилиб олади,” дейишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Йўқ, уни ечинглар. Ҳар бирингиз тетиклигида намоз ўқисин. Қачон толиқса, ўтириб олсин”, дедилар” (Имом Бухорий ривояти).
Бу ер юзининг энг буюк аёлларидан бири билан қилинган муомала ва таълим беришдир. У зот – мўминлар онаси Зайнаб бинт Жаҳш розияллоҳу анҳо. У зот розияллоҳу анҳодан бошқа аёллардан талаб қилинмаган нарса талаб қилиниши мумкин эди. Лекин қоидага хилоф қилинмайди: “Албатта, дин енгилликдир”.
Батаҳқиқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам банданинг умри давомида Робби азза ва жалла билан боғлиқ бўлишига ўч эдилар. Токи у бир лаҳза дангасалик қилмасин ёки бошқа вақт камчиликка йўл қўймасин, оқсамасин. Шу сабабли Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оз бўлса-да давомли ишни ёқтирар эдилар. Бу эса бандага ҳам, жамиятга ҳам энг манфаатли, яроқли иш ҳисобланади.
Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: “Билиб олинглар, албатта, Аллоҳга энг севимли амал оз бўлса-да, давомлисидир” (Имом Муслим, Насоий, Аҳмад ва Абу Довуд ривояти).
“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.
/channel/islom_minbari
Дунёдаги бепул даволовчи табиблар 1️⃣2️⃣-тадир:
1️⃣. Қуръони карим тиловати;
2️⃣.Беш вақт намоз ўқиш;
3️⃣.Бир йилда бир ой, ойда уч кун, ҳафтада икки кун рўза тутиш;
4️⃣. Етарли сув ичиш;
5️⃣. Кечаси тўйиб ухлаш;
6️⃣. Тоза, очиқ ҳаво;
7️⃣. Кунлик ярим соат пиёда юриш;
8️⃣. Витаминларга бой таомларни ейиш;
9️⃣. Қуёш нури (Айниқса эрталаб чиқаётгани)
1️⃣0️⃣. Асал
1️⃣1️⃣. Седана;
1️⃣2️⃣. Қаноат.
Barchasiga amal qiling
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
foydasi albatta boʻladi
💥💥💥💥💥💥💥💥
✅Y♻️ Савоб учун улашинг
📌 Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇
/channel/islom_minbari
Тилдаги муаммолар
Гўзал сўзлардан сўзлаб, хунук сўзлардан тилни тийиш ҳақида Асмо ибн Хорижа айтади: «Мен ҳеч кимни сўкмадим (ҳатто жавобан ҳам). Чунки, мени сўкадиган одам икки кишидан бири бўлади: ё аслида олижаноб одам бўлиб, ундан тойилиш содир бўлиб, сўкади. Шунда мен уни кечириб, бу борада фазл ва устунликни қўлга киритишга ҳақлироқ бўламан. Ёки (мени сўкадиган киши) пасткаш одам бўлади. Шунда (у билан сўкишиб) ўз ирзимни унга нишон қилиб беришим ярамайди».
У кўпинча, Ҳотам Тоийнинг қуйидаги байтини зарбул масал қиларди:
وأغْفِرُ عَوْراءَ الكَريمِ ادّخارَهُ
وأصفح من شتم اللئيم، تكرَّما
Маъноси: карамли, яхши инсоннинг (менга нисбатан айтган) ёмон сўзини унинг дўстлигини сақлаб қолиш учун кечираман. (Мени сўккан) пасткаш кимсани сўкишдан эса ўзимни олий тутаман. (Ибн Абуддунё: ал-Ҳилм: 74-бет).
Умайя ибн Абдуллоҳ ҳикоя қилади: «Умар ибн Абдул Азиз ҳузурида эдик. Бир киши бошқасига: «фалон нарса қўлтиғинг тагида» деди. Шунда Умар ибн Абдул Азиз: «имкон қадар энг гўзал сўзлар билан гапиришга нима тўсқинлик қилади сизларга?», дедилар.
«У қандай бўлади?», деган эди, Умар: «бояги одам (қўлтиғинг тагида, демасдан) «қўлинг тагида», деганда эди чиройлироқ бўларди», дедилар. (Ал-Жомеъ лиахлоқир-ровий: 1-жилд, 404-бет).
Имом Шофеийнинг буюк шогирди ва фиқҳий мазҳабининг ёйилишига энг катта ҳисса қўшган инсон бўлмиш Исмоил ибн Яҳё Музаний ҳикоя қилади: «Бир куни Шофеий ҳузурида «фалончи каззобдир», дедим. Буни эшитган Шофеий менга ўгит берди: «Эй Абу Иброҳим (Музанийнинг куняси), сўзларингга энг гўзал либослардан кийдир. «Фалончи каззобдир!», дема, балки «ҳадиси эътиборли эмас», дегин». (Фатҳул Муғис: 2-жилд, 128-бет)
Муҳаддислар ҳадисларга кўпинча ровийларнинг ҳолатидан келиб чиққан ҳолда баҳо берганлар. Ростгўй ва ишончли ровийларни ундай бўлмаганлардан ажратиб олиш учун, ҳамда тўқима ҳадислар тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида ёлғон тўқиш билан танилган, ишончсиз кимсаларга нисбатан «каззоб (ёлғончи)», «ваззоъ (ҳадис уйдирувчи)» каби огоҳлантирувчи сўзларни ишлатганлар.
Лекин, айрим олим ва муҳаддислар бундай кескин сўзлар ўрнига «фийҳи назар (унда мулоҳаза бор)», «ҳадисуҳу лайса бишайъ (ҳадиси эътиборли эмас)» каби юмшоқ сўзларни қўллашни афзал кўрганлар. Бу ҳам бўлса, уларнинг одобу ахлоқда юксак ўринни эгаллаганликларидан ҳамда хунук сўзни ишлатишдан йироқ бўлишга ҳарис бўлганликларидандир.
Мусанно ибн Саббоҳ айтади: «Ваҳб ибн Мунаббиҳ қирқ йил давомида жони бўлган бирор нарсани сўкмади» (Сияру аъломи-н-нубало: 4-жилд, 547-бет).
Осим ибн Абун Нажуд айтади: «Абу Воилнинг на инсонни, на ҳайвонни сўкканини кўрдим (яъни унинг асло-асло бирор кимсани ёки ҳайвонни сўкканига гувоҳ бўлмадим)». (Сияру аъломин-нубало: 4-жилд, 164-бет).
Иброҳим Таймий айтади: «Рабийъ ибн Хусаймга йигирма йил давомида ҳамроҳ бўлган инсон айтиб берди: «унинг оғзидан бирорта ҳам хунук сўз чиққанини эшитмадим». (Имом Аҳмад. Зуҳд китоби: 562-бет).
Ҳасан ибн Башшор айтади: «Ўттиз йилдирки, узр сўрашга эҳтиёж сезадиганим бирорта (ёмон) сўз гапирмадим». (Табақоту-л-ҳанобила: 2-жилд, 57-бет).
Изоҳ: Асмо ибн Хорижа (эркак исми) арабларнинг аслзода, карамли ва олийжанобларидан, шарафли ва саййидларидан эди. У ўзининг саховати, донишмандлиги, кечиримлилиги ва гўзал хулқи билан донг таратган.
Ҳотам (асли Ҳотим) Тоий яъни «Тойъ қабиласига мансуб Ҳотим» исломдан аввал, жоҳилия даврида яшаб ўтган ва ўзининг олийжаноблиги, саховати ва шоирлиги билан машҳур бўлган шахс. Тойъ қабиласининг сардори эди.
Осим ибн Абун Нажуд Куфий машҳур қироат ва наҳв имомларидан бири.
👉🏻 Манба: https://islom.uz/maqola/20613
@islomuz
АЁЛИМДАН ҚУРЪОННИ ЎРГАНСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Aёлим Қуръонни яхши билади. Ундан Қуръон ўқишни ўргансам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Зарурий билимларни ўрганишда катта-кичик, ака-ука, эр-хотин кабилар аҳамиятли эмас. Балки, Қуръони каримни ўрганишга ўхшаш ибодатда зарур бўлувчи илмларни имкон қадар тезроқ ўрганиш лозим. Ҳатто ўз аёлидан, фарзандидан, набирасидан ҳам киши ўрганиши жоиз. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
Фатво маркази.
Nikoh toʻydagi eng yaxshi taom ziyofati...
©️ Nozimjon Hoshimjon & Yorqin Xalil
@islomuz
#duo
Адоват, мунофиқлик ва ёмон хулқлардан паноҳ сўраб ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الشِّقَاقِ وَالنِّفَاقِ وَسُوءِ الْأَخْلاَقِ
Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика минаш шиқоқи ван нифақи ва суил ахлақ.
Таржимаси: Аллоҳим! Мен Сендан талашиш, мунофиқлик ва ёмон ахлоқлардан паноҳ тилайман.
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
✍🏻 Янги лойиҳа
📹 Муаллими соний | 1-дарс | Aлифбо
👤 Шайх Aлижон қори
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy