#tafakkur
Юқорига эмас, пастга қаранг
Агар банда Роббисига Унинг ўзидангина тўғри йўл кўрсатишини сўраб юзланса, Аллоҳ унинг асабларини тинчлантириб, азобларини аритадиган йўлга йўллаб қўяди. Қайғуга нуқта қўйишнинг яна бир усули бу – инсон ўзидаги яхши нарсаларини ундан маҳрум бўлган минглаб одамлар билан солиштиришидир.
Диққат билан атрофга назар ташласангиз жонингиз ва молингизда улардан устун бўлган, сиздан кўра анча қийинроқ синовларга учраган инсонларни кўрасиз.
Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги мазмунда айтган ҳадислари мавжуд: “Ўзингиздан пастдагиларга қаранг, ўзингиздан юқоридагиларга қараманг! Зеро, шу иш (яъни ўзингиздан пастдагиларга қарашингиз) Аллоҳнинг сизга берган неъматини камситмаслигингиз учун яхшироқ (йўлдир)” (Имом Муслим ривояти).
©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#tafakkur
Ким ҳам кўр бўлиб қолишни яхши кўрарди?
Буюк Пайғамбар алайҳиссалом ҳам ўзларига бу нарса етишини истамаганлар ва Аллоҳдан барча аъзоларини соғлом қилишини сўраганлар.
Ҳар бир мўмин, йўқ, ҳар бир инсон то вафот этгунига қадар офият ичида, соғлом ҳолатда яшашни истайди. Аммо баъзилар кўзларини йўқолиши билан синовдан ўтадилар. Энди, бундай одам ўзига ачинавериб, қайғудан эриб кетиши керакми? Йўқ, ҳеч қачон!
Ана шундай ҳолатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Роббидан ривоят қилган сўзлари келади: "Мен бандамнинг икки қимматбаҳо аъзоси (кўзлари)ни олиб, уларга муҳтожликда қолдирсам, модомики улар сабабли менга ҳамд айтар экан, унга Жаннатдан пастроқ мукофотга рози бўлмайман (яъни, Жаннатни бераман)" (Имом Аҳмад ривояти).
Бу сўзлар жуда ёқимли тасалли ва юпанчдир. Мазкур хушхабар орқали қайғуга тўлган одамнинг азоблари енгиллашади ва ғам-андуҳ булутлари арийди.
Дунё муаммолари савоб олишни истаганлар ва Жаннатни севувчилар йўлиқиши керак бўлган юксак даражадир...
©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#tafakkur
Иймон кўрсатган йўл - хотиржамликдир
Инсон борки, хато қилади, маъсумлик ундан умид қилинмайди ва бу нарса унинг табиати ҳам эмас. У қўл урган хатолари сабабли аҳмоқона алангали ҳиссиётларни бошдан кечиради. Бу ҳолатда энг афзал йўл содир бўлган ишни унутиш ҳамда ҳолсизлик уни янада ёмонроқ ҳолатга ва бунданда қалинроқ зулматга олиб боришига йўл қўймасликдир.
Сиз имкон қадар ёмон йўлга юрмасликка ҳаракат қилинг. Агар қандайдир бир сабаб туфайли хатога йўл қўядиган бўлсангиз, унга чуқур кириб кетмасликка интилинг ҳамда энг яқин ва тез фурсатда келган жойингизга қайтинг.
Гоҳида ўзингиз ўйлаганингиздек бирор бало-офатга йўлиқишингиз ва у сабабли тебраниб кетишингиз мумкин. Майли, шундай бўлсин, лекин тезда сабот ва хотиржамликни қайтариш, ғазабланиш ва сиқилаверишдан келиб чиқадиган қийинчиликларни камайтириш ақлли инсоннинг иши саналади.
Баъзи инсонлар кўрган зарари ёки қаттиқ нафрати сабабли мия фалажлигига дучор бўлади. Бундай ҳолат иймон белгиси ёки яхшилик аломатими? Йўқ, алсо!
Хўш, нафрат ва қасос ҳисларига эргашишдан нима топамиз? Биз улардан кўрадиган зараримиз топадиган фойдамиздан анча кўп бўлади.
Агар иймон кўрсатган йўлдан юрадиган бўлсак, у бизни жуда кўп қийинчиликлардан халос этади. Аллоҳнинг розилиги ва буйруқларини бажаришни кўзлаган кунимизда ушбу қийинчиликларнинг оғирлигидан қутуламиз.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: "Аллоҳ сен учун тақсимлаган нарсага рози бўл, одамларнинг энг бадавлати бўласан!".
©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🇺🇿Ватан бўйлаб саёҳат ташкил этилди
⚡️ БАТАФСИЛ
🤝 Олий маъҳад битирувчиси Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчиси бўлди
⚡️ БАТАФСИЛ
🧕Муносиблар тақдирланди
⚡️ БАТАФСИЛ
✍️ Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турибди
⚡️ БАТАФСИЛ
🕌"Раҳмон меҳмонлари" дастури: 15 давлат етакчилари умра қилишга таклиф этилди
⚡️ БАТАФСИЛ
📖Соҳа раҳбарлари ва имом ноиблар учрашуви
⚡️ БАТАФСИЛ
☪️ Қуръони карим ва янги технологияларга оид илк форум ўтказилади
⚡️ БАТАФСИЛ
🕌 Масъуллар “Муҳаммад ал-Беруний” мадрасаси фаолияти билан танишди
⚡️ БАТАФСИЛ
📖 Саудия Арабистони Ўзбекистонга 50 дона брайл алифбосидаги Қуръони каримни тақдим этди
⚡️ БАТАФСИЛ
☪️ Диний таълим муассасаларида махсус курс машғулотлари бошланди
⚡️ БАТАФСИЛ
✍️ Қуръон қўлёзмаларини қайта тиклаш бўйича маҳорат дарси
⚡️ БАТАФСИЛ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Тўй #эркак
Тӯй қилиш эркакнинг зиммасида.
Абдуғофур домла НиёзқуловЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
КЕЛИН-КУЁВ МАСЖИДДА НАМОЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Келин куёв тўйи куни масжидда намоз ўқиса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Масжидда намоз ўқишлари жоиз, лекин бу бизда урф бўлмаган. Бунинг устига, нафл намозларни уйда ўқиш афзал. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
БУ САВДОДА РИБО БОРМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бир танишимга минерал ўғит керак. Унга 600 қоп минерал ўғит олиб беришимни эвазига кузда ҳар бир қоп ўғит устига устама равишда 30 минг сўмдан қўшиб бермоқчи. Минерал ўғитнинг ҳозирги кундаги нархи 100 минг сўм. Бу савдода рибо борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жинси ва миқдори бир хил маҳсулотнинг устига зиёда олиб бўлмайди.
Шунинг учун ўша ўғитларингизни қопини 130 мингдан кузда тўлаш шарти билан насияга сотинг. Шунда куз келганда пулингизни оласиз. Кейин хоҳласангиз ўғит сотиб олинг, хоҳласангиз бошқа нарсага ишлатинг, фарқи йўқ. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#muftiy_minbari
ИСРО ВА МЕЪРОЖ ВОҚЕЪАСИ (давоми бор)
Исро ва Меърож ҳодисаси юз бергани ҳақида Ислом умматида мутлақо ихтилоф йўқ. Бу ҳақда Қуръони каримда: «(Ўз) бандаси (Муҳаммад)ни, унга мўжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжидул Ҳаромдан (Қудсдаги) Биз атрофини баракотли қилган Масжидул Ақсога тунда сайр қилдирган Зотга тасбеҳ айтилур. Дарҳақиқат, У эшитувчи ва кўрувчидир» (Исро, 1), дейилган.
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#tafakkur
Барча яхшилик Сенинг қўлингда
Инсон ҳаёти Аллоҳнинг измидадир. Ўзи нимани хоҳласа шуни қилади. Аллоҳ Ўзининг борлигини ҳамма ерда, ҳар соҳада кўрсатган. Уларга бироз эътибор қаратсак кифоя. “Ўзимга ўзим хўжайинман” дейдиган инсон нега касаллик келганда “мен ўзимга ўзим хўжайинман, шунинг учун касал бўлиш ёки бўлмаслик ўзимнинг қўлимда” дея олмайди?! Нега ўлим келганида “мен ўзимга ўзим хўжайинман, шунинг учун ўлиш ёки ўлмасликни ўзим ҳал қиламан” дея олмайди?!
Шундай экан, ўзимизга ўзимиз хўжайин бўла олмаслигимизни яхшилаб англаб олишимиз керак. “Бундай қиламан, ундай қилмайман” деб айтмаслик керак. Чунки пешонамизга битилгандан бошқа ишни қила олмаймиз ва бизга бундай имконият берилмаган. Хоҳлаймизми йўқми Аллоҳ нимани ёзган бўлса шу бўлади. Айримлар: “Кучли инсон ўз тақдирини ўзи яратади” дейди. Лекин Аллоҳ таоло уларга қуйидагича раддия беради: “Сен “Эй барча мулкнинг эгаси Роббим! Хоҳлаган бандангга мулк берурсан ва хоҳлаганингдан мулкни тортиб олурсан, хоҳлаган кишингни азиз қилурсан, хоҳлаган кишингни ҳор қилурсан. Барча яхшилик Сенинг қўлингда. Албатта, Сен ҳар бир нарсага қодирсан” деб айт” (Оли Имрон сураси, 26-оят).
Яъни, ҳеч ким ўз хоҳиши билан мулкидан ажраб қолмайди, балки ундан тортиб олинади. Қанчадан-қанча дунёга устун бўлишни орзу қилган бойлар ўтган. Бойликларини ўз қўлларида деб ҳисоблашган. Мулкларини ўзлари хоҳлаганча тасарруф қиламиз деб ўйлаганлар. Бироқ Аллоҳнинг тақдири бўлиб ўзлари хоҳламасалар ҳам мулкларидан, бойликларидан айрилиб қолишган. Дунёга устун бўламан деганлар, бутун бойлигини сарфлашга рози бўлсалар ҳам жонларини ўлимдан қутқариб қола олмаганлар. Қутқара олмайдилар ҳам.
Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#muftiy_minbari
АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛАДИГАН УЧ АМАЛ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Нозик эътиқодий масалаларни илмсиз инсонлар ўртасига ташлаб, тортишувга сабабчи бўлиб, шайтонга йўл очманг!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
•○••••••••••●🍃🌼🍃●•••••••••○•
Каналимизга аъзо бўлинг ва
дўстларингизга улашинг
•○••••••••••●🍃🌼🍃●•••••••••○•
@ummatuz
@muttaqiynuz
https://instagram.com/isxoqjon_domla_maruzalari?igshid=utk1y4ar2i40
Зинодан сақланинг!
Динимизда зино гуноҳи кабиралардан ҳисобланади. Зино инсонни нафақат охиратига балки бу дунёсига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Зино туфайли инсон охиратда хор бўлади ва дунёда эса инсонлар орасида обрў-эътиборини йўқотади. Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтадики:
“Зинога яқинлашманглар, чунки у бузуқликдир” ( Исро сураси, 32 — оят ).
Яъни зинога яқинлашманглар, зинодан сақланинглар, чунки зино ёмонликка етаклаб, Аллоҳ таолонинг газабига дучор қилади.
Зино тўғрисида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўп ҳадислар ривоят қилинган. Бу борада қуйидаги ҳадиси шарифни келтириб ўтсак:
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зинодан сақланинглар. Чунки унда олти офат бордир. Учтаси дунёда, учтаси охиратдадир. Дунёдагилари – юздаги нурнинг кетиши, ризқнинг кесилиши ва ўлимнинг тезлашиши. Охиратдагилари эса – Роббнинг ғазаби, ёмон ҳисоб-китоб ва дўзахда абадий қолиш, илло Аллоҳ хоҳласа, абадий қолдирмайди”, дедилар”.
Ҳақиқатдан ҳам зинонинг йўли ёмон ва қабиҳ йўл ҳисобланади Аллоҳ таоло бандаларни ўзларига маҳрам бўлмаган аёлларга қарашдан ҳам қайтариб қуйидагича марҳамат қилади:
“(Эй Муҳаммад алайҳиссалом)” Мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёлларга тикишдан) тўссинлар” (Нур сураси, 30- оят).
Яна бир ояти каримада:
“Албатта қулоқ, кўз, дил – буларнинг барчаси тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур”. (Исро сураси, 36- оят).
Яъни инсон эшитган, кўрган ва ишонган барча нарсалари учун қиёмат кунида жавоб беради.
Кўзлар ногаҳон номаҳрамга тушиб қолган ҳолатларда Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам биз умматларга “кўзни (тезлик билан бошқа тарафга) буринг” деб буюрганлар.
Аллоҳ таоло бандаларни зино қилманг деб эмас зинога яқинлашманг деб буюрмоқда. Зино қилишнинг ўзи бир катта гуноҳ бўлса унга олиб борувчи ҳар қандай йўллар ҳам гуноҳдир.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, нафсини қўлга олиб уни жиловлай олган ҳар бир тақволи инсон зинодек катта гуноҳлардан четда юради ва солиҳ амаллар қилиб Роббисининг раҳматидан умид қилади.
Барчаларимизни Аллоҳ таоло тақволи бандалар қаторида қилиб ўз ҳидоятида бардавом айласин!
Муҳаммаджонов Мадумаржон.
/channel/islom_minbari
#hadis
Амаллар Аллоҳга кўтарилади
"Ё Аллоҳнинг Расули, нима учун бошқа бирор ойда шаъбон ойида тутганчалик рўза тутмайсиз?" деб сўрашди.
У зот алайҳиссалом: "Бу ой ражаб билан рамазоннинг орасида келади. Одамлар эса ундан ғафлатда қолишади. Бу шундай ойки, унда амаллар Роббул аъламийнга кўтарилади, амалларим рўзадор бўлган пайтимда кўтарилишини истайман", деб жавоб бердилар (Имом Насаий ривояти).
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#muftiy_minbari
ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР каналида юкланган маърузалар:
🖥 ФАҚАТ ЁЛҒИЗ АЛЛОҲ БИЛАДИГАН БИРОРТА ХАЙРЛИ АМАЛИНГИЗ БОРМИ?
🖥 РИЗҚИНГИЗ КЕНГ БЎЛИШИНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ?
🖥 СИЗ ҲАМ ЯХШИЛИКДА НАМУНА БЎЛИНГ
🖥 ГЎЁ ЖАННАТГА КАЛИТИМИЗ БОРДЕК ЯШАЯПМИЗ
🖥 АЛЛОҲДАН ҲЕЧ НАРСАНИ ЯШИРА ОЛМАЙСИЗ
🎧 Тинглаш учун мавзулардан бирини танланг ва уни босинг.
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
🌙 SHA’BON OYIDAGI MUHIM VOQEALAR
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
#shabon #voqea #infografika #pokiza #rasululloh
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
ПЕШИН НАМОЗИНИНГ ВАҚТИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Пешин намозини аниқ вақти 13:00 да деб белгиланган. Ушбу намозни 12:50 ёки 12:55 ўқисак нима бўлади? Қандай зарари бор?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пешин соат 13-00 да бўлиши бу масжидда намоз ўқиладиган вақт ҳисобланади. Агар тақвим бўйича бу вақтдан олдин, масалан, 12-40 да пешин вақти кирган бўлса, мана шу вақтда пешинни ўқиш мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
ҒУСЛ ҚИЛМАСДАН КИЙИЛГАН КИЙИМ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ғусл қилмасдан кийилган кийимни ғусл қилгандан сўнг кийиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта мумкин. Ғусл вожиб бўлган одам ҳақиқий нопок эмас. Балки ҳукмий нопок ҳисобланади. Ғуслдан сўнг ўша ҳукмий нопоклик кетади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
МАСЖИДЛАР АЛЛОҲНИНГ УЙИМИ?
#Масжид #Байтуллоҳ
❓1103-CАВОЛ: Масжидлар - Аллоҳнинг уйи дея айтилади. Лекин Аллоҳ бизнинг тассаввуримиздан ҳам кўра буюк зотдир. Шундай экан У зотга нисбатан бундай "уй, макон" каби ибораларини ишлатсак хатога йўл қўйган бўлмаймизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда келган ибораларни ишлатиш хато бўлмайди. Масалан, Аллоҳ таоло Ҳаж сураси 26-оятида: “Менинг уйимни тавоф қилувчилар учун покла”, деб Каъбани "уйим" деган бўлса, бошқа оятда эса: “Аллоҳнинг масжидларида унинг исми зикр қилинишидан тўсган кишидан ҳам золимроқ кимса борми?!” (Бақара сураси, 114-оят), деб масжидларни ўзига нисбат берган.
Фақат уларнинг мазмун моҳиятини тўғри англасак кифоя.
Ҳақиқатан ҳам Аллоҳ таоло ҳамма нарсанинг яратувчиси, ҳамма нарса унга муҳтож, у ҳеч нарсага муҳтож эмас. Жумладан, Аллоҳ таоло уйга ҳам муҳтож эмас.
Энди Байтуллоҳ-Аллоҳнинг уйи, деган иборага келсак, ундан Каъбаи мушаррафани тушунилади. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:
جَعَلَ اللَّهُ الْكَعْبَةَ الْبَيْتَ الْحَرَامَ قِيَاماً لِلنَّاسِ
“Каъба, яъни Байтул Ҳаромни Аллоҳ одамлар учун (муҳим) мақом қилиб қўйди” (Моида сураси, 97-оят).
Каъбани Аллоҳнинг уйи, деб нисбат берилишига сабаб у жой Аллоҳ таолони улуғланадиган макондир. У ерга одамлар турли ерлардан Аллоҳ таоло фарз қилган ҳаж ибодатини қилишга шошиладилар. Яна бу нарса Каъбани шарафлаш, улуғлаш ва унинг қадрини одамларга билдириш учундир. Буни Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломнинг тиллари билан билдирган:
(رَبَّنَا إِنِّي أَسْكَنْتُ مِنْ ذُرِّيَّتِي بِوَادٍ غَيْرِ ذِي زَرْعٍ عِنْدَ بَيْتِكَ الْمُحَرَّم)،
“Эй, Раббимиз! Мен зурриётимдан (бир қисмини – ўғлим Исмоил ва унинг онаси Ҳожарни) Сенинг ҳурматли Байтинг ҳузуридаги экин ўсмайдиган бир водийга жойлаштирдим” (Иброҳим сураси, 37-оят).
Демак, Аллоҳ таоло яратганлари ичидан бирор нарсани ўзига нисбат берса, бу улуғлаш, ҳурматлаш ва шарафлаш учун бўлади. Жумладан, Каъба ва масжидларни ўзига тегишли эканини таъкидлаши ҳам шу қабилдандир.
Асло Каъба ёки масжидлар Аллоҳ таоло турадиган уй-жой, деб тушунмаймиз. Чунки макон ва замоннинг яратувчиси Аллоҳдир (субҳанаҳу таоло). Улар ўз яратувчисини қамраб ололмайди. Макон ва замон яратилган нарсаларни қамраб олади, холос. Тавфиқ Аллоҳдан.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Фатво маркази.
🔭Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1445 йил
Шаъбон ойининг 1-куни 2024 йил 11-февраль якшанба кунига тўғри келмоқда.
🌙 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
🤲 Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.
Маъноси: "Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир!".
🌙 Шаъбон ойи нафсни рамазон ойини муносиб кутиб олишга тайёрлаш ойидир.
☪️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бу бир ойки, одамлар ундан ғофил қолурлар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббул аъламийнга кўтарилади...", дедилар (Имом Насоий ривояти).
#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1445_йил
#Шаъбон_ойиЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#muftiy_minbari
"ҲАР КИМКИ ҲАЁТДАН ОЛМАСА ТАЪЛИМ,
УНГА ЎРГАТОЛМАС ҲЕЧ БИР МУАЛЛИМ"
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#жаҳолат
"Шу пайтгача мен одамлар билан илмий баҳс-мунозарада доим ғолиб бўлганман, лекин ўзини илмсизлигини билмайдиган одам билан баҳс қилиб мағлуб бўлдим".
📚Имом Абу Ҳомид Ғаззолий раҳимаҳудллоҳ
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Ҳаё…
Динимизда ҳаё жуда катта инсоний фазилатлардан ҳисобланади. Аввало ҳаё сўзининг луғавий маъносини билиб олсак. “Ҳаё” сўзи луғатда уятсизликнинг тескарисини англатади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак ҳаё инсоннинг айбга қолиш ва ёмонланишдан қўрқиб, ўзини паст олиши ва ўзгариши маъноларини англатади. Ҳаёли киши ўзгаларга ёмонлик қилишдан, ёмон сўзларни айтишдан тийилади ва Аллоҳга тақво қилади. Ҳаёсиз киши эса барча ёмонликларни тап тортмай қилаверади. Одам боласини ёмонликлардан қайтарадиган нарса бу унинг ҳаёсидир. Ҳаё пайғамбарларнинг суннатларидандир.
Абу Айюб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам: ”Тўрт нарса расулларнинг суннатларидан: Ҳаё, ҳушбўй сепиш, мисвок ва никоҳ”, дедилар. Ушбу ҳадиси шарифда ҳаё Одам алайҳиссаломдан тортиб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламгача бўлган барча пайғамбарларнинг суннати экани назарда тутилмоқда.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳаё иймондандир. Иймон жаннатдадир. Ҳаёсизлик жафодир. Жафо дўзахдадир”, дедилар”.
Карамли хулқлар дини бўлган ислом ҳаёни иймон ва жаннатга киритадиган фазилат даражасига кўтаргандир. Шундай экан, ҳар биримиз ҳаёли инсонлардан бўлишга ҳаракат қилишимиз лозим.
Ибн Муфлиқ Ҳанбалий: “Ҳаёнинг ҳақиқати – у бир хулқ бўлиб, гўзал нарсаларни қилишга, ёмон нарсаларни тарк этишга боисдир”, деганлар.
Журжоний:”Ҳаё- нафснинг бир нарсадан тортиниши ва маломатдан эҳтиёт бўлиб, уни тарк қилишидир”. деганлар.
Имрон ибн Ҳусайин розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Ҳаё фақат яхшилик олиб келади”, дедилар”. Имом Муслимнинг ривоятида эса: “ Ҳаёнинг ҳаммаси хайрлидир”. дейилган.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак ҳаё инсонни бошқа жонзотлардан ажратиб турадиган улуғ сифатлардан биридир. Ҳаё инсонга зийнат ҳисобланиб, у барча пайғамбарларга хос муштарак сифат бўлган. Ҳар қандай ҳаёли ва тақволи инсон ўзгаларга зулм қилиб қўйишдан, қўйингки, инсон шаъни топталадиган ишни қилишдан Аллоҳдан ҳаё қилади.
Айниқса, бугунги давирда, ХХИ асрда ҳаё бутун инсониятнинг ялпи муаммосига айланиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Бу эса ҳар бир инсондаги энг бебаҳо нарса – унинг шаъни ва ор-номусининг оёқости қилинишига, жамиятнинг таянч бўғини саналмиш оилаларнинг пароканда бўлишига олиб келаётган ғоятда ачинарлидир.
Албатта, ҳаё билан зийнатланиш ҳар бир мўмин-мусулмоннинг бурчидир. Бунда биз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашмоғимиз, у зотнинг ҳаёларидек ҳаё қилишга ва у зотнинг йўлларидан юришга ҳаракат қилмоғимиз лозим.
Muhammadjonov Muhammadumar 3-bosqich talabasi
/channel/islom_minbari
Агар бир инсон қалбига севинч тўлдира олсангиз, сизнинг севинчингиз Жаннат бўлсин.
/channel/islom_minbari
#hikmat
✅ МОЗИЙДАН САДО
Илм ўрганиш бир лаҳзалик машаққат бўлиб, тезда ўтиб кетади. Аммо илмни менсимаслик, жоҳилликнинг оғриғи, машаққати умр бўйи давом этади.
/channel/islom_minbari
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
❄️ Олимларнинг таъкидлашича, ер юзини буткул қор қопласа ҳам ҳеч бир қор заррасига бошқасига ўхшамайди.
Америкалик тадқиқотчи олим Вильсон Бентлей 50 йил давомида олиб борган кузатишлари натижасида 1985 йил шундай хулосага келди. Қор заррасини суратга туширишни санъат даражасига кўтарган олим умрининг ярмини шу ишга сарф этди.
Ҳар бир қор зарраси осмондан тушган мукаммал санъат асаридир. Ана шу бир дона қор заррасининг ўзиёқ инсон зотига Буюк Яратувчини танишга кифоя қилади. "Яъни, Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир» (Наҳл сураси, 11-оят).