Илмнинг 12 фойдаси
1. Илм орқали Аллоҳ танилади ва Унга ибодат қилинади.
2. Илм эътиқодлар ва ибодатларнинг асосидир.
3. Илм талаб қилиш ибодатдир.
4. Илм жаннатга етиш йўлидир.
5. Илм ўз эгасига Аллоҳдан қўрқишни касб қилдиради.
6. Илм ўз эгасига халойиққа нисбатан тавозеъ бўлишни ўргатади.
7. Илмдан, аввало, эгаси, кейин бошқалар ҳам фойда олади.
8. Илмнинг ажри унинг эгасининг ажалидан кейин ҳам боқий қолади.
9. Илм ўз эгасини Пайғамбарлардан кейинги энг юқори мартабага эриштиради.
10. Илм пастни баланд, хорни азиз ва синганни бутун қилади.
11. Илм кишини жаҳолат зулматидан маърифат нурига чиқаради.
12. Илм туфайли силаи раҳм қилинади ва ҳақ-ҳуқуқлар адо этилади.
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#таҳоратга_оид_масалалар
4. Мавзу: Таҳоратни бузувчи нарсалар
Ғуломиддин домла ХолбоевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#таҳоратга_оид_масалалар
2. Мавзу: Таҳорат қилиш тартиби
(2-қисм)
(қўл ювиш, бошга масҳ тортиш ва оёқ ювишга оид масалалар)
Ғуломиддин домла ХолбоевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#juma
Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб жума кунининг шом вақтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини фақат Аллоҳнинг Ўзи билади. Ана шу вақт оралиғида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтинг!
Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад!
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жума(га ўтар) кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар.
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
ИСМ ЎЗГАРТИРИШ ШАРТЛАРИ ҚАНДАЙ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Исм ўзгартириш қандай тартибда бўлади ва шартлари қандай?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатда исм ўзгартириш учун алоҳида маросим ёки қоидалар йўқ. Исмини ўзгартирган киши исмини ўзгартирганини ўзига яқин инсонларга эълон қилиб қўйса кифоя қилади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Mujda
Агар Аллоҳ рози бўлса...
Довуд алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги савоблар тортиладиган тарозининг катталигини кўриб, унинг нақадар кенг ва катталигидан ҳайратга тушдилар ва: "Ё Роббим! Бундай катта тарозини қандай тўлдира оламиз?! дедилар. Шунда Аллоҳ таоло: "Эй, Довуд! Агар мен бандамдан рози бўлсам, уни яримта хурмо билан ҳам тўлдириб қўяман", деб марҳамат қилди.
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Аллоҳнинг ҳикмати
Табиатга бир назар солинг! Ҳеч бир нарса ўзи учун яшамаяпти. Дарё ўзининг сувидан ичмайди, денгиз ўзидаги балиқдан, дарахт эса ўзининг мевасидан емайди, Қуёш ўзини ёритмайди, гул ўзи учун муаттар хидини сочмайди, сут эмизувчилар ўзининг сутини ичмайди.
Бу Аллоҳ таолонинг оламни яратишдаги ҳикмати. Келинг, биз ҳам бир-биримизга ёрдамчи бўлайлик. Ташвиш билан келганга мадад берайлик, узр сўраб келганни кечирайлик, муҳтожга инфоқ-эҳсон қилайлик.
Унутмангки, умр тезда ўтиб кетади, аммо яхшилик қолади.
Кимдир сиздан бирор ёрдам сўраб келса билингки, унга ёрдам беришдан энг аввало сиз кўпроқ фойда топасиз. Зеро, сизнинг олдингизга уни Аллоҳ таоло юборди ва у орқали сизга яхшилик эшигини очмоқчи.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Инсонларнинг энг яхшиси одамларга кўп фойда келтирадиганидир", деганлар (Ибн Ҳиббон ривояти).
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
🤲 У эшитувчи ва билувчи Зотдир...
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:
بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ
«Бисмиллааҳиллазий ла йадурру маъасмиҳии шай`ун фил арди ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар.
Маъноси: Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир.
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
#duo #tonngi #tungi #foydali
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
🧎♂️ Ким бир кеча ва кундузда (фарздан ташқари) ўн икки ракат намоз ўқиса...
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Ким бир кеча ва кундузда (фарздан ташқари) ўн икки ракат намоз ўқиса, унга жаннатдан уй қурилади. Пешиндан олдин тўрт ва кейин икки ракат. Шомдан кейин икки ракат, Хуфтондан кейин икки ракат. Бомдоддан олдин икки ракат” (Имом Термизий ривояти).
⚡️ БАТАФСИЛ
#sunnat #namoz #jannat #farz
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
💬ҲИЖОМА БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ ВА УНГА ҲАҚ ОЛИШ МУМКИНМИ?
⁉️Cавол: Бир танишим бу иш орқали топилган пул ҳалол эмас, бу билан шуғулланма деди. Шу ҳақида маълумот берсангиз.
❗️Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда ҳижома билан шуғулланиш ва у орқали топилган пул ҳам ҳалол бўлади. Бошқа ишларда бўлгани каби ҳижома қилишда ҳам шариат кўрсатмаларига амал қилиниши талаб қилинади. Шунинг учун қон олиш асносида мижозга заруратсиз озор бериш, аврати заруратсиз очилишига йўл қўйиш каби ишлардан сақланиш лозим. Бундан ташқари қон билан ишлаш гигиеник қоидаларга жуда ҳам катта эътибор бериши ҳам зарур. Чунки бугунги кунда қон орқали юқиши мумкин бўлган кўплаб хатарли касалликлар мавжуд экани маълум.
Фиҳқий манбаларнинг ижара бобида бу ишнинг жоизлиги баён қилинган. Жумладан Аллома ибн Нужайм бундай дейганлар: “Ҳажжомлик учун ҳақ олиш жоиз. Бунинг далили “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қон олдирдилар ва қон олувчига ҳақини бердилар”, деган ҳадисдир. Қолаверса, бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларидан ҳозирги кунимизгача одамлар ичида одат бўлиб келаётган иш. Демак, бу иш ижмога кўра ҳам жоиз бўлади” (“Баҳрур роиқ” китоби).
Мулла Алий Қори раҳмаҳуллоҳ ҳам бу ҳақда бундай деганлар: “Ҳаммомда чўмилиш учун ҳақ тўлаш ҳамда қон олувчининг хизматига пул бериш жоиздир. Қон олувчи, яъни “ҳажжом”га келсак, унинг жоизлигига ушбу ҳадисни далил сифатида келтириш мумкин: Имом Бухорий ва Имом Муслимлар Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қон олдирдилар ва қон олувчига ҳақини бердилар” (“Фатҳу бобил иноя” китоби).
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.#kundalik_odoblar
🏡 UYINGIZGA BARAKA YOĞILISHINI ISTAYSIZMI?
📕 Qur'oni karim va Hadisda kelgan ushbu amal xonadonigizga baraka yog'ilishiga sabab bo'ladi...
🎙 Muhammad Umar qori Muhammadjonov
Toshkent Islom instituti talabasi.
#quron #hadis #rasululloh #salom #baraka
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
☪️INSON BAJARMAGANIGA ENG KO‘P AFSUSLANADIGAN AMAL
🟢Homidjon domla Ishmatbekov
O‘zbekiston musulmonlari idorasi raisining birinchi o‘rinbosari
#inson #video #domla
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#muftiy_minbari
АЁЛЛАРНИ ОЛИЙЖАНОБ КИШИ ҲУРМАТ ҚИЛАДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#duo
Ким шундай дуо қилса, дуоси қабул бўлади
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ بِأَنِّي أَشْهَدُ أَنَّكَ أَنْتَ اللَّه لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ الأَحَدُ الصَّمَدُ الَّذِي لَمْ يَلِدْ وَلَمْ يُولَدْ وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُوًا أَحَدٌ .
деяётганини эшитиб: "Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, у билан дуо қилса, дуоси ижобат бўладиган ва у билан сўраса, бериладиган Аллоҳнинг улуғ исмлари билан сўради", дедилар (Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Аҳмад, Ибн Можа ривояти).
Ўқилиши: Аллоҳумма инний асалука бианний ашҳаду аннака анталлоҳу лаа илаҳа иллаа анта ал-аҳаду ас-сомаду аллазий лам ялид ва лам юлад ва лам якунлаҳу куфуван аҳад.
Маъноси: Аллоҳим, Сендан ўзга ибодатга лойиқ Зот йўқлиги, Ўзинг яккаю ёлғизлигинг, беҳожатлигинг, туғмаган ва туғилмаган ва Сенга ҳеч бир нарса тенг келолмайдиган Зот – Аллоҳ эканингга иймон келтириб сўрайман.
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#hikmat
Яхши кўришимиз хатоларни кўришдан кўзларимизни “кўр” қилиб қўяди. Ёмон кўриш эса ҳақиқатларни кўришдан кўзларимизни “кўр” қилиб қўяди.
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#таҳоратга_оид_масалалар
5. Мавзу: Ғусл қилиш тартиби
Ғуломиддин домла ХолбоевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#таҳоратга_оид_масалалар
3. Мавзу: Таҳоратга оид масалалар
00:54 - Тирноғида лак бўлган аёл кишининг таҳорати;
02:25 - Қўлида жароҳати бор киши таҳоратда қандай йўл тутиши;
07:05 - Таҳоратдан кейин тирноқ ёки соч олиш;
08:45 - Таҳоратда аъзоларни кетма-кет ювиш.
Ғуломиддин домла ХолбоевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#таҳоратга_оид_масалалар
1. Мавзу: Таҳорат қилиш тартиби
(1-қисм)
(оғиз, бурун ва юзни ювишга оид масалалар)
Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идорасиYouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
#muftiy_minbari
АЛЛОҲ ШИКОЯТИНГНИ ЭШИТДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#hikmat
Тупроқдан келдик, тупроққа кетармиз. Муҳими дунёда кирланмасликдир, кўнгилни пок тутмоқ, дилга кир юқтирмасликдир...
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#hadis
Одамларни айбламанг!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки, биродарини тавба қилиб бўлган бирор гуноҳи туфайли айбласа, токи ўзи ҳам ўша гуноҳни қилмагунича вафот этмайди" дедилар (Имом Термизий ривояти).
Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: "Агар бирор банда гуноҳ иш қилган бўлса, кейин у ўша гуноҳдан тавба қилса, уни "сен шундай гуноҳ қилган эдинг" дея уни қайта-қайта ўша гуноҳда айблашингизни Аллоҳ таоло ёқтирмайди. Аллоҳ таоло айтадики: "Мен унинг гуноҳини беркитдим ва авф қилиб юбордим. Мен унинг гуноҳини номаи аъмолидан ўчирдим. Энди, унга эътироз билдирадиган ва у гуноҳда айблайдиган сен кимсан? Агар сен айбласанг, у ҳолда Биз сени у гуноҳга мубтало қиламиз".
Шунинг учун бирор мусулмоннинг айбини фош қилиш ёки гапириш ва уни тарқатиш жуда оғир гуноҳдир.
🌐/channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
📖 Қуръони каримдаги 1 мўъжиза
Ушбу мўъжиза Қуръони каримдаги энг узун суранинг энг ўртасида энг афзал уммат ҳақида келган.
🤲 Аллоҳ таоло барчамизни Қуръони карим оятларини тафаккур қиладиган бандаларидан қилсин.
#quron #rasululloh #oyat #mojiza
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Аудио
#Риёзус_солиҳийн
#ҳадис_ва_фиқҳ #муқаддима
“Риёзус-солиҳийн” китобига муқаддима
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази бош мутахассиси
Уларни айтиб юрсанг, Аллоҳ ғамингни кетказиб, қарзингдан халос этади...
#Ҳадис: Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни масжидга кирсалар, Абу Умома деган ансорий саҳоба ўтирган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Умома, намоз вақтидан бошқа пайтда масжидда ўтирганинг боиси нима?» деб сўрадилар. «Эй Расулуллоҳ, мени ғам ва қарз шу аҳволга солиб қўйди», дедилар. Шунда у зот: «Сенга бир дуони ўргатайми? Уларни айтиб юрсанг, Аллоҳ ғамингни кетказиб, қарзингдан халос этади. Агар тонг отса ва кеч кирса:
اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالحَزَنِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ العَجْزِ وَالكَسَلِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الْجُبْنِ وَالْبُخْلِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ غَلَبَةِ الدَّيْنِ وَقَهْرِ الرِّجَالِ
«Аллоҳумма инний аъузу бика минал ҳамми вал ҳазани ва аъузу бика минал ъажзи вал касали ва аъузу бика минал жубни вал бухли ва аъузу бика мин ғолабатид дайни ва қоҳрир рижал»ни айт»
(Аллоҳим, Сенинг номинг ила ғам-ташвишдан, ожизлик ва дангасаликдан, қўрқоқлик ва бахилликдан, қарз эзиб қўйиши ва кишиларнинг қаҳридан паноҳ тилайман), деб буюрдилар. Абу Умома: «Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтганларига амал қилдим. Аллоҳ менинг ғам-ғуссамни кетказиб, қарздан халос этди», деб айтадилар».
Абу Довуд ривоятлари.
#дуо
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
🌙 KIM ISTIG‘FORNI DOIMIY AYTIB YURSA...
#istigfor #rasululloh #Alloh #rizq #yengillik
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Янгиликлар
📣 “Жумадан жумагача” (18.02.2024)
🖥 Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти
00:49 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қирғизистоннинг янги муфтийсини қутладилар
01:10 50 нафарга яқин фуқаронинг мурожаатини ҳал этиш чораси кўрилди
01:45 Имомлар спорт ўйинларида беллашди
02:27 Хайрли ташаббусда имом-хатиблар фаол
03:10 Имомлар масъулияти оширилди
03:44 Каттақўрғон туманида аҳоли муаммолари ўрганилди
04:32 "Хадичаи Кубро" талабалари билимларда беллашди
05:04 Сирдарё ва Жиззах вилоятидаги Қуръон курслари фаолияти ўрганилди
05:51 Талаба-ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги оширилди
06:33 Наманган вилоятида муносиблар тақдирланди
07:06 Муфтий ҳазратлари Тошкент шаҳридaги "Ислом ота” жоме масжидига ташриф буюрдилар
07:41 Қуръон мусобақаси ғолиби Умра йўлланмасини қўлга киритди
08:48 Muslim.uzда ҳафта давомида эълон қилинган сара мақолалар билан танишинг
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#Жумадан_жумагача
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
ШАЪБОНДАГИ НАФЛ РЎЗАНИНГ ОҒИЗ ОЧИШ ВА ЁПИШ ВАҚТЛАРИ, ДУОЛАРИ
⁉️ Cавол: Шаъбон ойида рўза тутишни ният қилиб турибмиз. Оғиз очиш ва ёпиш вақтлари ва дуоларини айтиб юборсангиз, илтимос.
❗️Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Дарҳақиқат, Кўплаб ҳадиси шарифларда Шаъбон ойида нафл рўза тутишга тарғиб қилинган. Жумладан, Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Шаъбон ойини жуда ҳам кам (ҳолатларда) рўзасиз ўтказардилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
🌙 Усома ибн Зайд разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: "Бир куни мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга шундай савол бердим: “Ё Расулуллоҳ, мен (Рамазондан ташқари) бирорта ойда Шаъбондагидек рўза тутганингизни кўрмадим?" Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Бу шундай ойки, одамлар Ражаб билан Рамазон ўртасида ундан ғафлатда қолишади. Бу ойда амаллар Роббул аъламийнга кўтарилади. Шундай экан, мен амалимни ўзим рўзадор ҳолимда кўтарилишини яхши кўраман", дедилар (Имом Насоий ривояти).
🕰 Нафл рўзанинг вақти тонг отгандан қуёш ботгунча. Ҳаво булутли бўлмаганда оддий кўз билан ҳам тонг отиши ва қуёш ботишини билиб олиш мумкин. Киши тонг отгани ёки қуёш ботганини аниқлай олмаса ёки ҳаво булутли бўлса, намоз вақтларини кўрсатувчи тақвимдан фойдаланади. Тақвимда “Тонг” деб ёзилган вақт оғиз ёпишнинг охирги вақти. Ўша вақтдан кейин еб-ичса, рўзаси дуруст бўлмайди. Лекин саҳарликдан ухлаб қолган одам ҳеч нарса еб-ичмасдан нафл рўзани ният қилиб, тутиб кетаверади. “Шом” деб ёзилган вақт эса оғиз очиш вақтидир. Ундан аввал оғиз очиб юборилса, куни бўйи тутган рўзасини бузиб қўяди.
☪️Нафл рўзанинг аксар ҳукмлари фарз рўзаникига ўхшайди, фақат ниятда “Тонг отгандан то қуёш ботгунча нафл рўза тутишни ният қилдим”, дейилади. Оғиз ёпишда махсус дуо йўқ, у пайтда юқорида айтилгандек қилиб ният қилинади. Ифторлик (оғиз очиш) дуоси қуйидагича:
اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَبِكَ آمَنْتُ وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَعَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ، فَاغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَمَا أَخَّرْتُ
🤲Ўқилиши: "Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту".
🤲Маъноси: Аллоҳим! Ушбу рўзамни Сен учун тутдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил. Валлоҳу аълам.
#muftiy_minbari
АГАР АМАЛИНГИЗ ХОЛИС АЛЛОҲ УЧУН БЎЛМАСА
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy