islom_minbari | Unsorted

Telegram-канал islom_minbari - 🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

-

📿 Зикрлар ۞ Оятлар 📜 Ҳадислар 📚 Ҳикоялар 🔖 Ҳикматлар Фарғона вилоят, Учкўприк туман имомлари илмий-маърифий расмий канали. 👇👇👇 Мурожаъат учун: @abdullohxoja1989 https://t.me/joinchat/AAAAAE-y2Q8COkNIqlXr9A

Subscribe to a channel

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

УСТОЗЛИК ҲАҚЛАРИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Мен ўқитувчиман. Устозлик ҳақлари қанақа? Устозлик соҳасида динимиз кўрсатмалари керак эди.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб айганлар: “Албатта мен муаллим қилиб юборилганман”. Дарҳақиқат, ўзгаларга илму маърифат зиёсини тарқатиш нақадар савобли амал. Бу вазифага мутасадди бўлган кишининг даражаси ҳам мислсиз. Шунинг учун ҳам борлиқдаги ҳамма нарса устознинг ҳаққига дуо қилиб туради. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай марҳамат қилганлар: “Албатта Аллоҳ таоло, унинг фаришталари, осмонлару ер аҳли кавагидаги чумоли, ҳаттоки, денгиздаги балиқ ҳам одамларга таълим берувчи устозларга саловат айтадилар”, деганлар. Ризоуддин Ибн Фахриддин устозларга шундай насиҳат қилган эди: “Шогирдингизни ҳар бир ҳаракатларига қараб туринглар, уларга хушмуомалани, гўзал-у шафқатли одатларни тушунтирингиз, сўзларини-ю феълларини яхшилангиз, уст-бошларини, кийим-кечакларини пок тутишини назорат қилинглар. Ёмон хулқлар юқумли бўлганидан бир шогирднинг ёмон хулқи борлигини билсангиз, жумласини баробар кўриб, жумласи фойда олажак равишда ўргатингиз, фойдали ишлар, керакли адабларнинг жумласидан хабардор айлангиз, натижада бола мумкин қадар режа ила иш қилмоқ, эҳтиёткорлик, поклик, кўркам тартиб, кўп фойдасига тиришмак каби хосиятларингизни эгаллаб олади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

#tafsir

Аллоҳнинг раҳмати билан

"Яна биз унда
(ерда) хурмозор ва узумзор боғларни (пайдо) қилдик ва у ерда булоқларни оқизиб қўйдик. Токи (одамлар) мевасидан есинлар. Ҳолбуки, у (мевалар)ни ўз қўллари (билан) қилмаган эдилар. Ахир шукр қилмайдиларми?!" (Ёсин сураси, 34-35-оятлар).

Ибн Аббос ва Қатода розияллоҳу анҳумо айтадилар: "Гиёҳларнинг ердан униб чиқиши, дарахтларнинг кўкариб, гуллаб мева қилиши, полиз маҳсулотлари ва ҳоказолар инсонларнинг саъй-ҳаракати, жидду жаҳди, куч-қуввати ва талаби билан эмас, балки Аллоҳ таолонинг раҳмати ила ҳосил бўлади".

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

Кўп гуноҳ қилиш билан қалбни зулмат қоплайди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш билан қалбга нур киради. Зеро, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш даражани кўтаради, гуноҳларни ўчиради, ғам-ташвишларни кетказади, барака келтиради, дуолар ижобат бўлишига сабаб бўлади. Бас, Жума кечаси ва жума кунида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишни кўпайтиринг.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

/channel/islom_minbari

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

КАҲФ сураси. Идрис Абкар қироати.

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

#mujda

Икки тоғ мислича савоб

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким иймон билан савоб умидида бир мусулмоннинг жанозасига қатнашса, жанозаси ўқилиб дафнидан фориғ бўлингунча турса, икки қийрот ажр билан қайтади. Ҳар бир қийрот Уҳуд тоғичадир. Ким жанозани ўқиса ва дафн қилинмай туриб қайтса, бир қийрот билан қайтади", дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Маълумот ўрнида: Уҳуд тоғининг оғирлиги - тахминан 45 миллиард тонна, узунлиги 7 километр, баландлиги эса 1077 метр, эни эса 2-3 километрни ташкил этади.

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

НАМОЗДА ҚЎЛЛАРНИ БОҒЛАШ
#Раддия

Тўрт мазҳабнинг бирортасида намозда қўллар кўкрак устига қўйилади, дейилмаган. Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ "киндик остида" туради деганлар. Имом Молик ва Шофеъий раҳимаҳумаллоҳ "кўкрак остида ва киндик устида" туради дейишган. Имом Аҳмад раҳмаҳуллоҳдан иккита ривоят келган, шундан энг машҳури, ал-Хирақий ҳам кўпроқ афзал деб билгани, Имом Абу Ҳанифа мазҳабидаги каби "киндик остига боғлаш" ҳақидаги гапларидир.

Маълумот сифатида эслатиб ўтаман Шайх Имом Бутий раҳматуллоҳи алайҳ Шофеъий мазҳабида бўлганлар.

©️Абдуллоҳ Ғуломов

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

НАМОЗДА ЖАҲРИЙ ВА МАХФИЙ ҚИРОАТ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Баъзан уйда ёлғиз намоз ўқишимга тўғри келади. Шунда Бомдод, Шом ва Хуфтоннинг фарз намозларини ўқиётганда Фотиҳа ва Зам сурани овоз cиқармай ўқиса яъни фақат ўзим эшитадиган даражада ўқисам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда жаҳрий ёки махфий деган ҳукмлар қироат яъни Фотиҳа ва зам сурага тегишлидир ва бу фарз намозларида баъзан вожиб, баъзан эса ихтиёрли бўлади. Намозда лаб тил ёрдамида ҳарфларни талаффуз қилиш бу намоздаги барча зикр тасбеҳлар, қироату дуоларга тегишли. Бунда ўзи эшитар даражада пичирлаб ўқиш назарда тутилган. Ўзи эшитмасада тили қимирлаб ҳарфларни тўғрилаб айтишни ҳам жоиз деган уламолар бор.

Демак, Бомдод, Шом, Хуфтон намозларини фарзларининг аввалги икки ракатида Фотиҳа ва зам сурани овоз чиқариб ўқиш жамоат билан ўқилганида имомга вожиб бўлади, ёлғиз ўқиётиган намозхонга эса ихтиёрли бўлади. Пешин ва Аср намозларида ҳаммаси ичида ўқилади. Ичида, махфий дегани ҳарфларни тил ва лаб ёрдамида талаффуз қилмасдан дегани эмас. Махфийни чегараси ўзи эшитмоғидир. Жаҳрий эса энг камида ёнидагилар эшитмоғидир. Намоздаги дуолар жаҳрий ўқилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

🕓 1 DAQIQADA NIMA QILISH MUMKIN?

O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati


#1_DAQIQADA

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

ОМОНАТНИ ИШЛАТИБ ТУРСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Омонатни ишлатиб, яна жойига қўйиб қўйса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бўлмайди. Омонатга қўйилган нарсадан эгасининг рухсатисиз фойдаланиш омонатга хиёнат ҳисобланади, агарчи у кейинчалик омонатни жойига қўйиб қўйса ҳам. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

Gunohdan tavba qilishning uch omili

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

/channel/islom_minbari

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

ҚАЗО НАМОЗЛАРИНИ ЎҚИШДАГИ ТАРТИБ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ўтган қазо намозларини ўқишда тартибга қандай риоя қилинади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Уламоларимиз бу борада жуда ҳам осон йўлини тавсия этганлар. Унга кўра "Охирги қазо қилган бомдод намозини ўқишни ният қилдим", деб ният қилинади. Бу ҳолатда энг охирги қазо бўлган бомдод намози соқит бўлиб, ундан аввал қазо бўлган бомдод намози охирги бўлади. Унда ҳам шу тарзда ният қилиб ўқиб бораверилади. Бошқа намозларда ҳам шу тарзда ният қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

‼️ Устозлар ва уламоларни қўйиб, бетайин кишиларга эргашиб кетишнинг аянчли оқибатлари

🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

⚡️РЎЗАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм)

Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши қандай йўл тутиши керак?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор киши сўлагини ютиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор кундузи ювиниши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Қандай амаллар рўзани бузади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор одам тиш пастасидан фойдаланиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг милки қонаб, қон ичига кетса рўзаси бузиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини тутиб, фарз намозларини ўқимаса, динимизда бунга қандай қаралади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини қасддан бузган киши қандай каффорат тўлайди?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон ойи кечаларида эр-хотинлик муносабатлари мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадор уйқусида эҳтилом бўлса, рўзаси очиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Ҳомиладор ёки эмизикли аёллар рўза тутиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон ойида ҳайз кўрган аёллар қандай йўл тутади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзанинг фидясини кимлар беради?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг қайт қилиши рўзани бузадими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор зонт ютса, рўзаси очиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг оғзига ёмғир ёки қор парчаси кирса, рўза бузиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини тутмасам ҳам бўладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Қазоси бор киши нафл рўза тутиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook

fatvouz">🔗 Улашинг:fatvouz"> @diniysavollar

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

АВВАЛ ҚАЗО НАМОЗЛАРНИ ТУГАТИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Намоз ўқишни бошлаганимга 10 ой бўлди. Лекин шу пайтгача фақат бомдод ва хуфтонни ўқиб келаётгандим. 1 ойдан бери 5 маҳал ўқияпман. Буни билган яқинларим аввал 5 маҳал ўқимаганлигинг учун ҳозир ўша ўқимаганларингни қазосини ўқишинг керак дейишди. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу каби диний масалаларни фақат мутахассислардан сўранг. Сизга маслаҳат берган яқинларингиз нотўғри айтишган. Қазоси бор одам олдин қазоларини тугатиб кейин вақтли намозларни ўқисин деган гап йўқ. Аксинча ҳар кунги беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш фарз. Шунинг учун намозларни ўз вақтида ўқинг ва аввал қолдирган қазо намозларингизни ҳам вақт топиб ўқиб тугатишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

#hikmat

Салим ибн Жобир Ҳужаймий розияллоҳу анҳу "Ё Аллоҳнинг Расули! Менга васият қилинг!" деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳга тақво қилгин! Идишингдаги сувни бошқанинг идишига бўшатиб бериш, биродарингга очиқ юз билан гапириш каби бўлсада, яхшиликлардан бирор-бир ишни кичик санама", дедилар.

Ҳеч бир кичик нарсани арзимас санаманг. Баланд тоғлар ҳам майда тошлардан иборат.

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

НАРХГА ҚЎШИБ ЁЗДИРИШ
#савдо #ҳалол_ҳаром

❓1193-CАВОЛ: Мен улгуржи савдо билан шуғулланаман. Мендан турли дўконлар, айрим ҳолатда ташкилотлардан ходимлар келади. Шулар ичида айримлари нархни қўшиб ёзиб беришни сўрашади. Масалан, товарнинг нархи 50 минг бўлса, 70 минг деб ёзинг. Мен сизга пулини олиб келганимда 20 мингни менга қайтиб берасиз, дейишади. Уларнинг бу иши жоизми? Улар билан шу шаклда савдо қилсам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ислом дини инсонга ҳамиша ишлаб топаётган пулини фақат ҳалол йўл билан бўлишига аҳамият қаратиши зарур. Ҳалол бўлмаган молни ноҳақ ўзлаштириб оладиган кимсалар, гарчи кўзга ишбилармондек кўринса-да, ночор ва бечора кишилар айнан ўшалардир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ إِلَّا أَنْ تَكُونَ تِجَارَةً عَنْ تَرَاضٍ مِنْكُمْ وَلَا تَقْتُلُوا أَنْفُسَكُمْ إِنَّ اللَّهَ كَانَ بِكُمْ رَحِيمًا
“Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг” (Нисо сураси 29-оят).
Юқоридаги ишлар ҳам мутлақо жоиз эмас. Чунки ишчи ва ходим кабилар иш жойининг вакили сифатида иш юритади ва мана шу ишларни бажараётганлиги учун унга корхона маош ажратади. Исломда вакил ўзига нима вазифа юклатилган бўлса, ўшани бажариши керак. Қўшиб ёзишни талаб қилиш ва шу орқали олган ортиқча пулни ўзлаштириш унга ҳалол бўлмайди. Бу ишда алдов, омонатга хиёнат қилиш каби бир неча гуноҳлар бор.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
مَنْ غَشَّ فَلَيْسَ مِنِّي
“Ким алдаса, мендан эмас”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
Бошқа бир ҳадиси шарифда:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "آيَةُ الْمُنَافِقِ ثَلَاثٌ : إِذَا حَدَّثَ كَذَبَ ، وَإِذَا وَعَدَ أَخْلَفَ ، وَإِذَا اؤْتُمِنَ خَانَ" (رواه البخاري).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Мунофиқ уч нарсада билинади: Гапирса ёлғон гапиради, ваъда берса бажармайди, омонатга хиёнат қилади” (Имом Бухорий ривояти).
Шунингдек, иш берувчининг номидан маҳсулот сотиб олгани борган кишига айрим сотувчилар чегирма қилиб, маҳсулот учун тўланган пулдан қайтариб беради. Бу ҳолатда ҳам қайтиб берилган пул, иш берувчининг ҳақи ҳисобланади. Буни менга берди, мен учун арзон қилиб берди деб, ўзига олиб қолиши мумкин эмас. Бу ҳам юқоридаги каби хиёнат ҳисобланади.
Шунинг учун сизга бундай таклиф билан чиқилганда, чегирмани иш берувчи учун олишингизгина тўғри бўлади. Акс ҳолда гуноҳ ишни амалга оширишда ёрдам берган бўлиб қоласиз. Қуръони каримда гуноҳ ишларда ҳамкорлик қилишдан қайтарилган:
وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَىٰ وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ
“Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг, гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг” (Моида, 2-оят). Бу қилмишининг нотўғри қилётганини тушунтириб, насиҳат қилинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ

Жума айёмингиз муборак бўлсин

Имом Бағовий ривоят қилганлар, Пайғамбар алайҳиссалом тирноқ ва мўйлабларини ҳар жума куни қисқартирар эдилар".

Ас-софарийний "ғозаул албоб" китобида буюк одоблар ҳақида зикр қилар экан, Ибн Баттадан қуйидаги ҳадисни келтиради: "Ким тирноқларини жума куни олса унга шифо кириб дард чиқиб кетади".

Абу Ҳомид Ғаззолий "иҳёу улумиддийн" китобида Ибн Масъуд разияллоҳу анҳунинг қуйидаги сўзларини келтиради: Ким тирноқларини жума куни олса Аллоҳ таоло ундан дардни кетказиб шифони киритади.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Манба: /channel/tuhur

/channel/islom_minbari

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

#tabrik
🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!

🌐/channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

💎 Жума учун ғусл қилиш.

💎 Хушбўй нарсалар суртиш.

💎 Чиройли кийимлар кийиш.

💎 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

💎 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

💎 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

💎 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

💎 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

💎 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

💎 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

💎 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

💎 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

💎 ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️


/channel/islom_minbari

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

#hadis

Расулуллоҳ ﷺ кафил бўлган 3 амал

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ҳақ бўла туриб жанжални тарк этган кишига жаннат ёнидаги бир уйга кафилман. Ҳазилдан бўлса ҳам, ёлғонни тарк этган кишига жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман. Чиройли хулқли кишига жаннатнинг энг юқорисидаги бир уйга кафилман", (Абу Довуд ривояти).

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

ИСИРИҚ ТУТАТСАК, РЎЗАГА ЗАРАР ЕТМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Хонадонда исириқ тутатсак, рўзага зарар етмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар исириқ тутатилиб унинг тутунини ютсангиз рўза очилиб кетади. Шунинг учун уни ифтордан кейин тутатиш мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

#Видео
#исроф #чегара

Исроф нима?
Унинг чегараси борми?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

#ХУШХАБАР

РАМАЗОН ОЙИГА МУНОСИБ ТУҲФА

📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан “РЎЗАГА ОИД ФАТВОЛАР” номли янги китоб нашр этилди.

🔹Китобда ҳанафий уламолари томонидан фиқҳ ва фатво асарларида келтириб ўтилган Рўзанинг турлари, шартлари, рўзани очувчи омиллар, қазо ва каффоротни вожиб қилувчи ишлар ва рўзага доир энг муҳим масалалар содда ва равон услубда ёритилган. Шунингдек, мавзуга тегишли замонавий масалаларнинг ечимлари ва кўп сўраладиган саволларга жавоблар ҳам китобдан ўрин олган.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли айласин!

📖 Китобнинг ҳажми: 208 бет
📂Муқоваси: Юмшоқ
📇Нашриёт: “Matbaachi”
👉 Нархи: 25 000 сўм
Улгурчи олувчилар мурожаат қилишлари учун:
☎️
+998917806633
📨
@fatvo_reception
📍
41.3375421,69.2391455,18.25z/data=!4m6!3m5!1s0x38ae8d29acdd4ad5:0x7545537a64ccc72c!8m2!3d41.3384637!4d69.2374683!16s%2Fg%2F11sbmx3l35?entry=ttu">Манзилимиз

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

🌙 Улар ҳақиқий мўминлар

Аллоҳ таоло мўминларни бундай васф қилади: «Мўминлар – Аллоҳ (номи) зикр этилганида – дилларида қўрқув бўладиган, оятлари уларга тиловат қилинганида – имонлари зиёда бўладиган, Ўзларининг Парвардигоригагина (барча ишларида) таваккул қиладиган, намозни баркамол ўқийдиган ва ризқ қилиб берганимиздан (садақа ва) эҳсон қиладиган кишилардир. Айнан ўшалар ҳақиқий мўминлардир. Улар учун Парвардигор ҳузурида даражалар ва фаровон ризқ (бордир)» (Анфол, 2–4).
Демак, ҳақиқий мўминлар юксак сифатларга эга бўлган кишилардир:
“...Аллоҳ (номи) зикр этилганида – дилларида қўрқув бўладиган...”
Банда доимо Аллоҳ таолонинг зикри билан машғул бўлиши керак. Бу ҳақда Қуръонда бундай марҳамат қилинади: «Эй имон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилингиз ва эртаю кеч Унга тасбеҳ айтингиз! (Аҳзоб, 41-42); Бас, Мени ёд этингиз, (Мен ҳам) сизларни ёд этурман. Менга шукр қилингиз, ношукрчилик қилмангиз!» (Бақара, 152)... 

⚡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

Жамоат намозидан кейин дарҳол чиқиб кетиш... | Азизхўжа домла Иноятов

Тўлиқ видео: →
https://youtu.be/LPqOfHy9fkQ


https://t.me/islom_minbari

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

ҒОЙИБОНА ДУО ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Бировларни кўп ғойибона дуо қиладиган инсон яхши инсон бўладими ёки кўп ғойибона дуо қилинадиган инсонми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, иккисида ҳам яхшилик бор. Лекин ҳадиси шарифларда бировларни ғойибона дуо қилишга алоҳида тарғиб қилинган. Умму Дардо разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Мусулмон кишининг биродари ҳаққига қилган ғойибона дуоси қабул бўлувчидир, унинг боши устида бир фаришта туради, қачон биродарига яхшилик тилаб дуо қилса, фаришта: “Омийн, сенга ҳам ўшанча бўлсин”, дейди" (Имом Муслим ривоятлари).

Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳу: "Аллоҳ йўлидаги биродарнинг дуоси ижобат қилинади", деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

#muftiy_minbari

ЗАМОНАМИЗ ФИРИБГАРЛАРИ

Диндошининг мусибатидан фойдаланувчилар


🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
🌙 БАРОАТ КЕЧАСИ: РИЗҚЛАР ТАҚСИМЛАНАДИ, ҚИСМАТЛАР БЕЛГИЛАНАДИ, ГУНОҲЛАР МАҒФИРАТ ЭТИЛАДИ


🗣Эслатма! Бу йилги бароат кечаси 24 феврал шанба кунидан 25 феврал якшанбага ўтар кечасига тўғри келмоқда, иншаАЛЛОҲ.

☪️Бароат сўзи қандай маънони англатади?

“Бароат” сўзи араб тилида “озод бўлиш”, “нажот топиш” деган маъноларни англатади. Бу кечанинг бундай номланишига сабаб, унда Аллоҳ таолонинг раҳмати ва фазли ила беҳисоб инсонлар дўзахдан нажот топадилар.

❓ Бароат кечаси қандай кеча?

Онамиз Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мендан: “Эй Оиша бу кеча қандай кеча эканини биласизми?” деб сўрадилар. Мен: “Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ”, дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шаъбоннинг ўн бешинчи кечасидир. Аллоҳ азза ва жалла бу кеча бандаларига раҳмат назари билан қарайди ва мағфират сўровчиларни мағфират этади, раҳм сўровчиларга раҳм қилади, дилларида мусулмонларга нисбатан гина, адоват сақловчи кишиларни қандай бўлса, шундай ҳолатда қўйиб қўяди”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти)...

⚡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

#ЭСЛАТМА
#БАРОАТ_КЕЧАСИ

Бу йилги Бароат кечаси милодий 24 феврал шанбадан 25 феврал якшанбага ўтар кечасига тўғри келмоқда!

Бароат кечасини зикр, дуо ва ибодатлар билан бедор ўтказиш мустаҳаб амаллардан саналади.

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиган ҳадисда “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шаъбон ойи ярмидаги кечада Аллоҳ таоло қараб кўриб, жамики махлуқотларини мағфират қилур. Бундан мушрик ёки хусуматчи мустаснодир”, дедилар (Имом Ибн Ҳиббон “Cаҳиҳ”ида, шунингдек, Имом Табароний ва Имом Байҳақийлар ривоят қилишган).

ШАЪБОН ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ

Аллоҳ таоло ҳаммамизни Ўзи рози бўладиган амалларга муваффақ айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

🌙ИСЛОМ МИНБАРИ🌙

#mujda

Ким кўп истиғфор айтса

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "(Амал) сахифасида кўп истиғфорни топган кишига шодлик бўлсин", дедилар (Ибн Можа ривояти).

​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

"Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳи".

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…
Subscribe to a channel