#xatmi_quron
📖 ҚУРЪОН МЎМИНЛАРГА ШИФО ВА РАҲМАТ
📖 4-жуъз (Оли Имрон сураси 92-оятидан Нисо сураси 23 оятигача)
🌐 Youtube орқали томоша қилиш
☪️ Абдулбосит қори Қобилов ("Шайх Зайниддин" жоме масжиди имом ноиби)
“Эй одамлар! Сизларга Роббингиздан ҳужжат (Пайғамбар ва мўъжизалар) келди. Сизларга яна равшан нур (Қуръон)ни ҳам нозил этдик” (Нисо сураси, 174-оят).
🕌 ТАРОВЕҲ НАМОЗИ ҚАНДАЙ АДО ЭТИЛАДИ?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рамазон ойи фазилатларга бойдир. Унинг фазилатларидан бири ой давомида хуфтон намозидан кейин таровеҳ намози ўқишдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таровеҳ намози ҳақида бундай деганлар:
"إِنَّ اللهَ فَرَضَ صِيَامَ رَمَضَانَ وَسَنَنْتُ لَكُمْ قِيَامَهُ فَمَنْ صَامَهُ وَقَامَهُ إِيْمَاناً وَاحْتِسَابًا خَرَجَ مِنْ ذُنُوبِهِ كَيَوْمٍ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ" (رواه الإِمامُ النسائى عن عَبْدِ الرَّحْمَنِ ابن عوف، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ).
“Аллоҳ таоло Рамазон рўзасини фарз қилди ва мен унинг қиёмини сизлар учун суннат қилдим. Кимки имон ва ишонч билан, савоб умидида рўза тутса ва кечалари қоим турса, онадан туғилган кунидагидек гуноҳлардан пок бўлади” (Имом Насоий ривояти).
🔸 Рамазоннинг кечаларида қоим бўлиш, деганда таровеҳ намозини адо этиш тушунилади. Демак, ихлос билан савоб умидида Рамазон рўзасини тутиб, таровиҳ намозларини ўқисак, Рамазон ойи тугаши билан онадан туғилган боладек гуноҳлардан фориғ бўламиз, иншааллоҳ.
🔸 Таровеҳ намозини ўқиш таъкидланган суннатдир. Таровеҳни ёлғиз ўқиш мумкин, лекин жамоат бўлиб ўқилса, жамоатга ваъда қилинган ажру савобга эришилади. Икки киши ҳам жамоат ҳисобланади. Қанча жамоат кўп бўлса шунча савоби ҳам кўп бўлади.
🔹Таровеҳ намозига азон ва такбир айтилмайди.
🔸 Таровеҳнинг ракатлари: Таровеҳ йигирма ракатдир. Ҳар икки ракатдан сўнг салом берилади. Тўрт ракатдан ўқиш ҳам жоиз. Ҳар тўрт ракат ўқилгандан сўнг тўрт ракат намоз ўқиладиган муддатча дам олиш мустаҳаб. Ушбу истироҳат пайтида тасбеҳ, таҳлил айтиш афзал. Бизнинг юртимизда қуйидагича тасбеҳни уч марта айтиш одат бўлган:
Субҳаана зил мулки вал малакут. Субҳаана зил ъиззати вал ъазомати вал қудроти вал кибрияяяи вал жабарут. Субҳаанал маликил ҳаййиллази лаа янааму валаа ямуут. Суббуҳун қуддусун роббунаа ва роббул малааикати варруҳ. Лаа илааҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ, насалукал жанната ва наъузу бика минан-наар.
Ушбу тасбеҳни бир киши ўқийди, қолганлар қулоқ солади. Тасбеҳни ёд олгунга қадар китобдан ўқиса ҳам бўлади. Юқоридаги тасбеҳнинг ўрнига киши ўзи билган дуоларини ўқиши ёки жим туриши ҳам мумкин.
🔸 Таровеҳнинг вақти – Хуфтон ва унинг суннатидан кейин бошланиб тонг отгунгачадир. Таровиҳни витрдан олдин ўқиш афзал. Витрдан кейин ўқиса ҳам жоиз. Ёлғиз намоз ўқигувчи киши Рамазонда ҳам витрни ёлғиз ўқиши мумкин.
🔸 Таровеҳнинг нияти – “Икки ракат таровеҳ намозини ўқишни ният қилдим, юзимни қиблага қаратдим, холисан лиллаҳи таоло Аллоҳу акбар”. Агар имомга иқтидо қиладиган бўлса, ниятга “ушбу имомга иқтидо қилдим” деган жумлани қўшади.
🔸 Таровеҳда қироат – Рамазон ойида Таровеҳ намози ўқиш давомида Қуръони каримни бир марта хатм қилиш суннатдир. Қуръони каримни тўла ёд олмаган киши ҳар ракатда “Фотиҳа” сурасидан сўнг ўзи яхши билган сурани ўқиши мумкин, ҳатто “Фотиҳа” сурасидан бошқа фақат битта сурани билган киши Таровеҳнинг ҳар ракатида шу сурани зам сура қилиши мумкин.
🔸Таровеҳ намозини жамоат бўлиб ўқилса, имом овоз чиқариб қироат қилади. Унга иқтидо қилганлар қироат қилмасдан тинглаб туради. Таровеҳни ёлғиз ўқувчи эркак кишилар эса ихтиёрли, хоҳласа овоз чиқариб, хоҳласа овозсиз қироат қилади.
🔸 Витр намозини фақат Рамазон ойида жамоат бўлиб ўқилади. Бунда имом витрнинг ҳар уч ракатида жаҳрий қироат қилади. Қунут дуосини имом ҳам, муқтадийлар ҳам ичларида ўқийдилар (“Ал-Фатовол ҳиндийя” ва “Фатҳу бобил иноя” китоблари).Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#taroveh #namoz #xatmi_quron
КОЛЛ-МАРКАЗ ОРҚАЛИ РЎЗАГА ОИД КЎП СЎРАЛАЁТГАН САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР
❓Рўзадор киши сўлагини ютиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Қандай нарсалар рўзани бузади?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Бурунга дори томизганда рўза очиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Кўзга дори томизганда рўза очиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Рўзадор киши кундуз кунлари ювиниши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Рамазон ойида ҳайз кўрган аёллар қандай йўл тутади?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Рўзадор одам балғамини ютиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши нима қилади?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Рўзадор киши қайт қилса рўзаси очиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Атир ёки таомни ҳидлаш рўзани очадими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
Telegram | Instagram | Facebook | fatvouz">Tiktok
🔗 Улашинг:fatvouz"> @diniysavollar
#xatmi_quron
📖 ҚУРЪОН МЎМИНЛАРГА ШИФО ВА РАҲМАТ
📖 1-жуъз (Фотиҳа сураси – Бақара сураси 1-141 оятлар)
☪️ Устоз Жаҳонгир қори Неъматов (Тошкент ислом институти "Таҳфизул Қуръон" кафедраси мудири)
Рамазон ойининг биринчи кунидан бошлаб, юртимиз зийнат қориларининг Қуръони каримдан 1 порадан тиловатлари ўттиз кун мобайнида muslim.uz сайти ва унинг ижтимоий тармоқларига бериб борилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#Quron_mominlarga_shifo_va_rahmat #ramazon #quron
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#hadis
Энг афзал садақа
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Садақаларнинг энг яхшиси Рамазон ойида қилинган садақадир", деганлар.
Расулимиз алайҳиссалом инсонларнинг энг сахийси эдилар. Аммо у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда эсган шамолдан ҳам саховатли бўлиб кетардилар.
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
УЛУҒЛАР РАМАЗОНДА
Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий раҳимаҳуллоҳ Рамазон ойида кундузи бир хатм, ҳар уч кунда таровеҳ намозидан кейин яна бир хатм қилар эди.
* * *
Саъид ибн Жубайр раҳимаҳуллоҳ ҳар икки кечада Қуръонни хатм қиларди.
* * *
Зубайд Ёмий Рамазон ойи келса, Мусҳафни олиб келар (яъни Қуръонни тиловат қилишга астойдил киришар) ва дўстларини ҳам шу ишга жамларди.
* * *
Валид ибн Абдулмалик раҳимаҳуллоҳ ҳар уч кунда Қуръонни бир марта хатм қилардилар. Рамазон ойида жами ўн етти марта хатм қилишга эришарди.
* * *
Қатода ҳазратлари йил давомида Қуръонни ўқиб юриб, ҳар етти кунда бир марта тўлиқ ўқиб чиқарди. Рамазон ойи келганда, ҳар уч кунда бир марта тўлиқ ўқиб чиқарди. Рамазоннинг охирги ўн кунларида эса ҳар кеча бир марта тўлиқ ўқиб чиқарди.
* * *
Имом Шофеийнинг шогирдларидан Рабийъ ибн Сулаймон айтади: “Шофеий Рамазон ойида Қуръонни олтмиш марта хатм қиларди. Яъни ҳар кеча икки мартадан хатм бўларди. Рамазонда бошқа ойларда эса ҳар ой ўттиз мартадан хатм қиларди”.
* * *
Қосим ибн Али отаси Ибн Асокир ҳақларида Бундай дейди: “Отам жамоат намозини, Қуръон тиловатини қолдирмас эди. Одатда ҳар жума Қуръонни бир марта хатм қиларди. Рамазонда эса ҳар куни хатм қиларди ва (Дамашқ масжидининг) шарқий минораси (тарафи)да эътикоф ўтирарди”.
/channel/islom_minbari
#muftiy_minbari
🌙 НАФС - ШАЙТОНДАН ҲАМ АШАДДИЙ ДУШМАН
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
🤲 ТАРОВЕҲ НАМОЗИНИ МАСЖИДЛАРДА ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ
🌙 Рамазон ойи яқинлашган сари мўмин-мусулмон халқимизнинг хурсандчилиги янада зиёда бўлмоқда. Шубҳасиз, қутлуғ ойга кўтаринки руҳ бағишлайдиган, шу ойга хос бўлган ибодат таровеҳ намозидир. Бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон ойида иймон билан савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, аввалги гуноҳлари кечирилади” (Имом Бухорий), деганлар.
🗣2024 йил 10 март, якшанба куни хуфтон намозидан сўнг юртимиздаги мажидларда таровеҳ намози бошланади.
😄Мамлакатимизнинг 14 та ҳудудидаги масжидларда таровеҳ намози бошланиш вақтларини қуйида эътиборингизга ҳавола этамиз:
Фарғона 20:15
Наманган 20:15
Андижон 20:15
Тошкент в. 20:30
Тошкент ш. 20:30
Сирдарё 20:30
Жиззах 20:30
Самарқанд 20:45
Қашқадарё 20:45
Сурхондарё 20:45
Навоий 20:50
Бухоро 20:50
Хоразм 21:10
Қорақалпоғистон Р. 21:10Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#mujda
Ризқингиз учун ҳаракат қилинг
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Гуноҳлар ичида шундайлари борки, унга фақат ҳалол ризқ топиш мақсадида қилинган ҳаракатгина каффорат бўлади", деганлар (Имом Табароний ривояти).
Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: "Аллоҳ таоло ризқ беради, деб, касб қилишдан қўлларингизни тортманглар, Аллоҳ таоло тилла тангаларни осмондан ёғдирмайди".
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#ilm
Пайғамбар алайҳиссалом меросхўрлари
Аллома Довуд Тоий раҳимаҳуллоҳ шу қадар вақтларининг қадрига етардиларки ҳатто нон бўлакларини ивитиб қўярдилар ва: "Ивитилган нон бўлаги билан ивитилмагани орасида эллик оят ўқиш фарқи бор", деб айтардилар.
Шогирдлардан бири айтади: "Устозим ҳатто бемор бўлсалар ҳам бошларининг тепасига китоб қўйиб олардилар. Соғлиқлари бироз яхшиланиши билан уни олиб ўқирдилар. Агар соғлиқлари кўтармаса, китобни яна қайтариб жойига қўярдилар".
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Аллоҳ таоло: «Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар...», деди (Нур сураси, 30- оят).
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Назар солиш шайтоннинг заҳарли ўқларидан биридир. Ким Аллоҳдан қўрқиб, уни тарк қилса, Аллоҳ азза ва жалла унга қалбида ҳаловатини топадиган иймон беради», дедилар» (Имом Ҳоким ривоят қилган).
1. Кўзни ҳаромдан сақлаш қалбни гуноҳкорлик алами ва азобидан сақлайди.
2. Кўзни ҳаромдан сақлаш қалбда тақвони кўпайтиради.
3. Кўзни ҳаромдан сақлаш кўзларни ва юзни мунаввар қилади.
4. Кўзни ҳаромдан сақлаш илм йўлларини онсонлаштиради, қалбдаги нур воситасида ҳақдан ботилни ажрата олади.
5. Кўзларни ҳаромдан сақлаш қалбга қувват, собитлик ва шажоат беради. Қўрқишга лойиқ бўлган Зот фақат Аллоҳ эканлиги ҳиссини кучайтиради.
6. Ҳаромга қарамаслик шаҳватга асир бўлишдан асрайди ва қалбга ёруғлик, сурур бағишлайди.
7. Кўзларни ҳаромдан сақлаш жаҳаннам эшикларидан бирини ёпади ва банданинг Аллоҳга дўст бўлиш даражасини кўтаради.
8. Ҳаромга қарамаслик ақлни қувватлантиради. Амалларнинг оқибатини ўйламаслик эса ақлнинг заифлашишига олиб келади.
9. Кўзни ҳаромдан сақлаш қалбни ғафлат ботқоғидан сақлайди. Ҳаромга қараш банда билан жаннат ўртасида парда ҳосил қилади.
10. Кўзни ҳаромдан Аллоҳнинг амрига итоат қилиш нияти билан сақласа, банда бу дунёда ҳам, охиратда ҳам улуғ саодатга эришади.
11. Ҳаромдан кўзни сақлаш заҳарли ўқнинг қалбга қадалишига ва шайтоннинг қалбга киришига тўсқинлик қилади.
12. Кўзни ҳаромдан сақлаш қалбга жаннатга олиб борувчи амаллар билан машғул бўлиш истагини беради...
/channel/islom_minbari
ТАЖВИДНИ ЎРГАНГУНЧА НАМОЗ ЎҚИМАЙ ТУРИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен кирил алифбосида ёд олганман сураларни барчасини тажвид билан ўқиш керак буни албата биламиз. Намозни шунга ҳаракат қилиб имкон қадар ўқийман. Муслим.уз каналида бир видео кўрдим унда намозни тажвид билан ўқимаган Аллоҳ сақласин гуноҳкор бўлади, деди. Шунга менда қўрқув бўлди, шунча йилдан бери намоз ўқиб гуноҳкор бўлганманми, деб. Тажвидни ўргангунча намоз ўқимай туриш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта Қуръони каримни ҳоҳ намозда бўлсин ҳоҳ намоздан ташқарида бўлсин тажвид қоидасига мувофиқ ўқиш вожиб амаллардандир. Чунки Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: وَرَتِّلِ الْقُرْآنَ تَرْتِيلًا яъни, “Қуръонни тартил билан ўқи” (Муззаммил сураси, 4–оят). Шунинг учун имкон қадар тажвид қоидасини ўрганиш лозим. Лекин тажвид қоидаларини мукаммал билмайдиган кишилар намоз ўқимай туради деган гап йўқ. Беш вақт намоз фарз. Уни албатта адо қилиш керак. Шу билан бир қаторда тиловат қоидаларини ҳам ўзлаштириб борилади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#ramazon-2024
Рамазонни қандай кутиб оласиз?
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан: "Сизлар Рамазон ойини қандай кутиб олардингиз?" деб сўрашди. У зот: "Биз рамазон ойини мусулмон биродарига нисбатан қалбида заррача адоват ва кек сақламаган ҳолда кутиб олар эдик", дедилар.
Аллоҳим! Мен қалбимда бандаларингдан бирортасига зарра мисқолича ҳам гина сақламайман, барчаларини кечириб юбордим.
Аллоҳим! Сендан бандаларингдан бирортаси қалбида менга нисбатан заррача адоват сақламаслигини сўрайман.
/channel/islom_minbari
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
РАМАЗОН ОЙИНИНГ БИРИНЧИ КУНИ ТЎҒРИСИДА
🗣Ўтган ҳафтада Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Озарбайжон каби туркий давлатлар Фатво ҳайъатларининг онлайн мажлиси бўлиб ўтди.
🟢Йиғилишда уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар, фалакий ҳисоб-китоблар, астрономик маълумотлар атрофлича таҳлил қилинди. Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди.
🔭 Туркий давлатлар уламолари фиқҳий қоидаларга таянган ҳолда фалакий ҳисоб-китоб ва астрономик кузатувларни эътиборга олиб, ҳижрий 1445 йил Рамазон ойининг биринчи куни милодий 2024 йил 11 март, душанба кунига тўғри келиши ҳақида якдил фикрга келдилар.Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
⚡️РЎЗАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм)
❓Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши қандай йўл тутиши керак?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Рўзадор киши сўлагини ютиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Рўзадор кундузи ювиниши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Қандай амаллар рўзани бузади?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Рўзадор одам тиш пастасидан фойдаланиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Рўзадорнинг милки қонаб, қон ичига кетса рўзаси бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Рамазон рўзасини тутиб, фарз намозларини ўқимаса, динимизда бунга қандай қаралади?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Рамазон рўзасини қасддан бузган киши қандай каффорат тўлайди?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Рамазон ойи кечаларида эр-хотинлик муносабатлари мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Рўзадор уйқусида эҳтилом бўлса, рўзаси очиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Ҳомиладор ёки эмизикли аёллар рўза тутиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Рамазон ойида ҳайз кўрган аёллар қандай йўл тутади?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Рўзанинг фидясини кимлар беради?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Рўзадорнинг қайт қилиши рўзани бузадими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Рўзадор зонт ютса, рўзаси очиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Рўзадорнинг оғзига ёмғир ёки қор парчаси кирса, рўза бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Рамазон рўзасини тутмасам ҳам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Қазоси бор киши нафл рўза тутиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
Telegram | Instagram | Facebook
fatvouz">🔗 Улашинг:fatvouz"> @diniysavollar
#xatmi_quron
📖 ҚУРЪОН МЎМИНЛАРГА ШИФО ВА РАҲМАТ
📖 3-жуъз (Бақара сураси 253-оятидан Оли Имрон сураси 93 оятигача)
☪️ Убайдуллоҳ қори Исҳоқов ("Сирож солиҳ" жоме масжиди имом ноиби)
“Бу (Қуръон ёки мазкур гаплар) одамлар учун баёнот ҳамда тақводорлар учун ҳидоят ва насиҳат (манбаи)дир” (Оли Имрон сураси, 138-оят).
Касбидан барака топиши учун инсон, касбига меҳр қўйиши керак.
/channel/islom_minbari
Бир неча кун аввал "Саудиядаги кибор уламолар кенгашининг Рамазон ойи учун фатволари" мавзусидаги маълумот ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарқалди. Ушбу маълумотда айрим мазҳабимизга мувофиқ келмайдиган ҳукмларни учратиш мумкин. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази томонидан ушбу маълумотга мўътабар манбаларга суянган ҳолда тузатиш киритилди.
1. Свеча қўйиш - ❌БУЗМАЙДИ - ✅БУЗАДИ
2. Кўзга дори томизиш - БУЗМАЙДИ ❗️(лекин эҳтиёти томизмаслик)
3. Сурма қўйиш - БУЗМАЙДИ
4. Қулоққа дори томизиш - ❌БУЗМАЙДИ - ✅БУЗАДИ
5. Нафас қисишга қарши кислородли ❗️(фақат ҳаво пурковчи) спрей қўллаш - БУЗМАЙДИ
6. Сунъий йўл билан оғиздан кислород ҳайдалиши - БУЗМАЙДИ
7. Тери остига пенициллин укол олиш - БУЗМАЙДИ
8. Тери остига инсулин укол олиш - БУЗМАЙДИ
9. Тишни даволашдан олдин наркоз қилиниши, тишга пломба қўйиш ёки тозалатиш - БУЗМАЙДИ
10. Атирдан фойдаланиш, ҳидлаш - БУЗМАЙДИ
11. Юзга бўёқ суркаш (макияж) - БУЗМАЙДИ
12. Таҳлил (анализ) учун қон топшириш - БУЗМАЙДИ
13. Сузиш ва сувга шўнғиш - БУЗМАЙДИ ❗️(лекин заруратсиз яхши эмас)
14. Иҳтилом (уйқу асносида беихтиёр маний чиқиши) - БУЗМАЙДИ
15. Хушбўйлантирувчи моддалар қўшилмаган тоза мисвок ишлатиш - БУЗМАЙДИ
16. Тил тагига инфарктни даволаш учун қўлланиладиган таблетка қўйиб олиш - БУЗМАЙДИ ❗️(ютиб юбормаслик шарти билан)
17. Балғамни ютиб юборишлик - БУЗМАЙДИ
18. ❗️Бурунга дори томизиш димоққа етса - БУЗАДИ
19. Лабларни намловчи, юмшатувчи нарсалардан фойдаланиш, агар ютиб юборилмаса - БУЗМАЙДИ
20. Бурундан қон кетиши ва тиш олдирганда қон чиқиши - БУЗМАЙДИ
21. Томоқни чайқаб ишлатиладиган дори, агар ичкарига ютиб юборилмаса - БУЗМАЙДИ
22. Тиш пастаси, агар ошқозонга бирор нарса кетиб қолмаса - БУЗМАЙДИ
23. Зарурат учун овқатни тузини тотиб кўриш, агар ютиб юборилмаса - БУЗМАЙДИ
24. Ўз хоҳишисиз қусиб юбориш - БУЗМАЙДИ
25. ❗️Мускулга ва тери остига укол қилиш - БУЗМАЙДИ
26. ❗️Томирга озиқлантирувчи укол - БУЗАДИ
27. Қасддан оғиз тўла қайт чиқариш - БУЗАДИ
28. Қасддан маний чиқариш - БУЗАДИ
29. Тутун чиқарувчи хушбўйликларнинг тутунини атайлаб чуқур нафас билан ҳидлаб ичга тортиш - БУЗАДИ
30. Атирни шунчаки ҳидлашнинг ўзи - БУЗМАЙДИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво ҳайъати
#xatmi_quron
📖 ҚУРЪОН МЎМИНЛАРГА ШИФО ВА РАҲМАТ
📖 1-жуъз (Фотиҳа сураси – Бақара сураси 1-141 оятлар)
☪️ Устоз Жаҳонгир қори Неъматов (Тошкент ислом институти "Таҳфизул Қуръон" кафедраси мудири)
Рамазон ойининг биринчи кунидан бошлаб, юртимиз зийнат қориларининг Қуръони каримдан 1 порадан тиловатлари ўттиз кун мобайнида muslim.uz сайти ва унинг ижтимоий тармоқларига бериб борилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#Quron_mominlarga_shifo_va_rahmat #ramazon #quron
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Рамазон ҳам бизни соғинди...
Одатда Рамазонни интизор бўлиб кутганимиз, соғинганимиз ҳақида кўп гапирамиз-ку, лекин Рамазон ойи ҳам бизни соғиниши ҳақида ҳатто ўйлаб ҳам кўрмаган бўлсак керак. Аслида Рамазон биз соғинганимиздан кўра кўпроқ бизни соғинади.
Қандай қилиб? Рамазон бизни соғинганидан ҳар йили ўтган йилдагидан кўра эртароқ келади-ку. Бу Рамазоннинг бизни соғиниши эмасми ахир...?
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#muftiy_minbari
🌙 БУ АМАЛНИ РАМАЗОНДАН ОЛДИН ҚИЛИНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#tafsir
Аллоҳ ўргатган дуо
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Сенга ваҳийи битгунча Қуръон (тиловати)га ошиқма ва: Роббим, илмимни зиёда қилгин, дегин» (Тоҳа сураси, 114-оят).
Муфассирлар ушбу оят тафсирида бундай дейдилар: "Оятга кўра талаба илмни тадаббур қилишда шошилмаслиги, шошқалоқлик билан ҳукм чиқармаслиги, ўзига ортиқча бино қўймаслиги, Роббидан ҳамиша фойдали илм ва енгиллик сўраши лозим".
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
ҒУСЛ ҚИЛДИРИШ ҚИЙИН БЎЛИБ ҚОЛГАН МАЙЙИТНИНГ ҒУСЛИ
#жаноза #ғусл
❓1194-CАВОЛ: Маййит 10 кундан кейин сувдан топилди. Маййит баданига қӯл теккизиб бӯлмайдиган ҳолат, бӯшашиб кетган. Шундай ҳолатда қандай ювилади? Ёки сувда тургани кифоя қиладими? Яна бир савол шуки, маййит куйиб кетган бўлсачи, уни ювиш қандай бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маййитнинг сувда турганининг ўзи ювилишга ўтмайди, бу билан фарз адо бўлмайди. Балки уни сувда турганида ювиш ниятида қимирлатиш ёки сувдан чиқаргандан кейин ювиш фарз бўлади. Агар маййитга қўл текказиб ювишнинг иложи бўлмаса, устидан сув қуйилади. Куйиб кетган маййитнинг ҳукми ҳам шу. Яъни агар қўл билан ишқаб ювишнинг иложи бўлмаса, устидан сув қуйиб ювилади. Агар сув қуйиб ювиш ҳам мумкин бўлмаса, таяммум қилдирилади. Бу ҳақда фиҳқий манбаларимизда қуйидаги маълумотлар келган:
(وُجِدَ مَيِّتٌ فِي الْمَاءِ فَلَا بُدَّ مِنْ غسْلِهِ ثَلَاثًا) لِأَنَّا أُمِرْنَا بِالْغُسْلِ فَيُحَرِّكُهُ فِي الْمَاءِ بِنِيَّةِ الْغُسْلِ ثَلَاثًا وَفِي الِاخْتِيَارِ الْأَصْلُ فِيهِ تَغْسِيلُ الْمَلَائِكَةِ لِآدَمَ عَلَيْهِ السَّلَامُ
“Сувда топилган маййитни уч марта ювиш лозим. Чунки биз – мусумонлар маййитни ғусл қилдиришга буюрилганмиз. Сувда турган ҳолатида ғусл қилдириш ниятида уч марта қимирлатиш ҳам мумкин. “Ихтиёр” китобида “Маййитни ювиш кераклигининг далили фаришталар Одам алайҳиссаломни ювганларидир”, дейилган”. (“Раддул муҳтор” китоби).
وَلَوْ كَانَ الْمَيِّتُ مُتَفَسِّخًا يَتَعَذَّرُ مَسْحُهُ كَفَى صَبُّ الْمَاءِ عَلَيْهِ ، كَذَا فِي التَّتَارْخَانِيَّة نَاقِلًا عَنْ الْعَتَّابِيَّةِ
“Агар маййит титилиб кетган бўлиб, ишқаб ювиш имконсиз бўлса, устидан сув қуйилади (“Фатово оламгирия” китоби).
ويقوم التيمم مقام غسل الميت عند فقد الماء أو تعذر الغسل، كأن مات حريقا، ويخشى أن يتقطع بدنه إذا غسل بدلك أو بصب الماء عليه بدون دلك، أما إن كان لا يتقطع بصب الماء فلا يتيمم، بل يغسل بصب الماء بدون دلك.
“Сув йўқлиги ёки бўлса ҳам маййит куйиб кетиб, ишқаб ювса ёки ишқамай, устидан сув қуйиб ювса, танаси титилиб кетадиган бўлса, таяммум қилдирилади ва у ғуслнинг ўрнига ўтади. Агар сув қуйишнинг имкони бўлса, таяммум қилдирилмайди, балки устидан сув қуйилади”. (“Ал-фиқҳу ала мазоҳибил арбаъа” китоби). Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#duo
Рамазонга оз қолди. Аллоҳим барчамизни Рамазонга етказcин
Яҳё ибн Касир раҳимаҳуллоҳ Рамазон ойи яқинлашганда: "Аллоҳим, мени Рамазонга саломат етказгин. Рамазонни мен учун омонлик қилгин. Уни мендан мақбул ҳолида қабул қилгин", деб дуо қилардилар.
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
ҒУСЛГА ЎТАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Оғизни чайиб бурунни ювиб бассейнда чўмилса ғуслга ўтадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, ўтади. Фақат бассейннинг суви оқиб турган бўлиши, ёки оқмаётган бўлса катта сув бўлиши (беш метрга беш метр), ёки катта сув бўлмаса ичига нажосат тушмаган бўлиши шарт.
Лекин ғусл қилишнинг суннати шуки, аввал нажосат теккан жойларни ювилади, сўнг истинжо қилинади, сўнг намозга таҳорат олгандай таҳорат қилинади. Кейин ғусл қилинади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
🔗 Улашинг: @diniysavollar
СУПУРГИ КУЛФАТ ОЛИБ КЕЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Супурги кулфат олиб келади, супурги фалокат, деган гап қанчалар рост? Шу ҳақида маълумот берсангиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Супурги тозалик асбобидир. У кулфат ва фалокат олиб келади деган гап асоссиз. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
🔗 Улашинг: @diniysavollar
МУҚИМНИНГ МУСОФИРГА ИҚТИДО ҚИЛИШИ
#намоз
❓1195-CАВОЛ: Пешин каби тўрт ракатли намозда муқим инсон мусофирга иқтидо қилса, намозини қандай тугатади? Мусофир билан бирга иккинчи ракатда салом бериб тугатадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусофир муқимга иқтидо қилиши мумкин бўлгани каби муқим ҳам мусофирга иқтидо қилишига шариатда монеълик йўқ. Агар шу ҳолатда ўқилса, аввало мусофир имом муқимларга ўхшаб тўрт ракат ўқимайди ва ўз навбатида иқтидо қилган муқимлар ҳам имомга қўшилиб иккинчи ракатда салом бериб ҳам қўймайди. Балки мусофир имом иккинчи ракатдан кейин ўтириб, ташаҳҳуд, саловат ва дуони ўқиб, салом беради. Жамоат ичидаги иқтидо қилган мусофирлар ҳам имом билан бирга салом беради. Муқим иқтидо қилгувчилар эса имом салом бергандан кейин худди намозга кеч келиб қўшилган одамдек учинчи ва тўртинчи ракатлар учун туриб, ҳар бирлари алоҳида-алоҳида намозларини тугатади. Учинчи ва тўртинчи ракатда фотиҳа ўқишмайди, балки уч тасбеҳ айтарлик миқдор жим туриб, рукуга кетади. Бу ҳақда аллома Бурҳониддин Марғиноний раҳимаҳуллоҳ “Ҳидоя” китобида бундай деган:
وإن صلى المسافر بالمقيمين ركعتين سلم وأتم المقيمون صلاتهم لأن المقتدي التزم الموافقة في الركعتين فينفرد في الباقي كالمسبوق إلا أنه لا يقرأ في الأصح
“Мусофир муқимларга имом бўлса, иккинчи ракатда салом беради ва муқимлар намозларини тўлиқ ўқиб тугатадилар. Чунки муқтадий аввалги икки ракатда имомга эргашишни зиммасига олган. Қолган ракатларда эса масбуқ сингари ёлғиз давом эттиради. Бироқ уламолар энг тўғриси шу деб айтган гапга кўра қироат қилмайди”.
Шунингдек, мазкур маънодаги гаплар “Жавҳаротун наййира”, “Мароқиул фалоҳ” каби бир неча фиқҳий китобларда ҳам келган. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗ ЎҚИБ ТУРГАН ВАҚТДА БОШҚА НАМОЗ ВАҚТИ КИРСА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Агар бир одам узр соҳиби бўлиб, маълум бир сабабларга кўра намозни кейинги намознинг кириш вақтигача чўзиб ўқиди. Ҳатто бошқа намознинг вақти ҳам кирди. Шунда унинг намози ботил бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир одам ҳақиқатдан ҳам соҳиби узр бўлса, у намозини кечиктирмасдан, ўз вақтида ўқиши лозим. Агар намоз ўқиб турган вақтида, ўқиб турган намозининг вақти чиқса, таҳорати синган ҳисобланади. Чунки соҳиби узрнинг таҳорати намоз вақтининг чиқиши билан синади. Шу сабабли унинг намози ҳам дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#hadis
Агар ёлғиз қолсалар Аллоҳни унутадилар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "(Қиёматда) Одамлар Тиҳома тоғи каби (катталикдаги) яхшиликлар билан келишади. Аллоҳ уларнинг амалларини тўзиган чангдек қилиб қўяди (яъни, уларнинг яхшиликларини пучга чиқаради)", дедилар.
Шунда Савбон розияллоҳу анҳу: "Ё, Расулуллоҳ, биз улардан бўлмаслигимиз учун уларни бизга таърифлаб беринг", деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Улар cизларнинг биродарларингиз, кўринишлари ҳам cизларга ўхшаган одамлардир. Улар ҳам cиз каби тунлари ибодат қилади. Лекин улар Аллоҳ ҳаром қилган нарса билан холи қолишганда чегарани бузадилар" (яъни, ёлғиз қолган вақтларида Аллоҳ қайтарган ишлардан тийилмайдилар), дедилар (Ибн Можа, Имом Табароний, Абул Фазл ривояти).
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy