islomuz | Unsorted

Telegram-канал islomuz - Islom.uz

134955

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Subscribe to a channel

Islom.uz

Umar ibn Xattob roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
«Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Meni nasorolar Ibn Maryamni ko‘klarga ko‘tarib maqtagani kabi maqtamanglar. Men U Zotning bandasiman, xolos. «Allohning bandasi va Rasuli», denglar», dedilar».

Buxoriy rivoyat qilgan.

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Илм билан шуғулланишнинг фойдаси

«Илмий ишлар билан шуғулланишим Аллоҳга бўлган ишончимни мустаҳкамлади. Ҳаттоки аввалгидан кўра мустаҳкамроқ, асослироқ бўлишга олиб келди. Ҳеч шубҳа йўқки, илм албатта, инсонга Аллоҳнинг қудратини яхшироқ тушунишга ёрдам беради. Инсон ўз илмий ишларида янгилик кашф қилган сари Аллоҳга бўлган иймони ҳам кучайиб бораверади».

Доктор Альберт Макоб

🔗 https://islom.uz/maqola/22319

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Qur'oni Karimda isrof haqida

«Isrof» kitobi 2-son

📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalamiga mansub «Isrof» kitobi suxandon lafzida

🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi

📹 YouTube

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Шукр – Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлиш демакдир

Аллоҳ таолога шукр қилиш кучли мўминнинг сифатларидан саналади. Банданинг шукр қилиши – унинг бахтлилигидан, ички хотиржамлигидан, кўнглида кири йўқлигидан, бошқалар билан аҳил-иноқлигидан дарак беради!

У айни вақтда Аллоҳнинг неъматини эътироф этиш ва гўзал хулқ шодаларидан бир маржондир. Биз бандалар доимо шу хулқ ила сифатланишимиз лозим. Аллоҳ таолонинг неъматлари чек-чегарасиз, соғлигингиз, мол-давлатингиз, фарзандларингиз, обрўйингиз, қўйингки, Аллоҳ сизга инъом этган жамийки неъматлар.

Фурсат топдим дегунингизча Аллоҳга шукр қилинг. Аллоҳ сиздан рози бўлсин, сизга саодат, хотиржамлик берсин, десангиз, шукр қилинг!

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22315

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Islomda aql

Qur’on barcha ishlarda aql bilan ish yuritishga chaqiradi, aqlni ishlatmaganlarni qattiq tanqid qiladi. Qur’oni Karimda aqlga taalluqli so‘zlar 50 marta ishlatilgan. «Aql egalari» degan jumla esa 10 martadan ko‘proq ishlatilgan. Shuning o‘zi ham Qur’on aqlga katta e’tibor berganining dalilidir.

To‘liq maʼlumotni ushbu videolavhada ko‘rishingiz mumkin.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Инсонга ҳақиқий мақсадни дин белгилайди

Ниҳоят, Ғарб тадқиқотчи олимлари Қуръоннинг оятларини эътироф этдилар - «Инсон тупроқдан яратилган», деган хулосага келдилар.

Кейинги йилларда геология ва биология соҳаларида танилган тадқиқотчилар «Инсоннинг тупроқдан яратилиши» масаласини ўрганишга зўр бердилар. Massachustes Teknoloji институтидан Хайман Хартман, Калифорния вилояти университетидан Лейл М. Койн, Белгия Liege университетидан Пьер Лазио, Glasgow университетидан Грахам К. Смит каби олимлар ана шу тадқиқотчилар жумласидандир.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22312

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

❄️ Nima uchun sovuqda burun qizarib qoladi?

Sovuqda koʻproq yurib qoʻysak, burnimiz qizarib qoladi. Bugungi videolavhada buning sababini aytib oʻtdik

#Allohning_mojizalari

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Эртага «Қабул-2024» бошланади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институтида 2024-2025 ўқув йили учун қабул жараёнларини юқори савияда ташкил этиш ва қабул имтиҳонларини шаффоф, очиқ ва ошкора ўтказиш мақсадида қабул комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.

Аввал хабар берганимиздек, кундузги таълим тизими абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш жараёнлари 20 июндан 20 июлгача ва Модуль таълим тизими учун 15 июлдан 30 июлгача оффлайн шаклда тасдиқланган қабул низомлари асосида ташкил этилади.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22310

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Фитрий зирҳимиз

Фараз қилинг, ёзнинг бир кунида қумлоқда кетяпсиз. Қуёш пешона, қўл ва елкаларимизни қиздираётган бир пайтда денгиз суви оёқларимиздан салқинлик юборади. «Қизиқ, бир вақтнинг ўзида вужудимнинг уст қисмида исиш, пастки қисмида эса музлаш ҳолати ҳосил бўляпти», дея ўйлаётганингизда, бирдан қўлингиздаги оғриқдан сесканиб кетасиз. Учиб юрган чивинлар сизни «зиёрат» қилаётган бўлади. Бу орада товонларингиз остида синиқ чиғаноқнинг ботаётганини ҳис қиласиз. Оёғингизни кўтариб қарасангиз, ҳеч қандай яра изларини кўрмайсиз. Шундан сўнг денгизга шўнғийсиз. Елкангиздаги иссиқлик бирдан йўқолиб, бутун танангизни ёқимли салқинлик эгаллайди.

🔗 https://islom.uz/maqola/22309

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

☺️☺️☺️☺️☺️   

Hazratning e'tiroflari biz uchun targ'ib edi...

Hazratni xotirlab ko'rsatuvining 73-soni

Yahyobek Habibulloh


Ushbu ko‘rsatuvda fazilatli shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahullohning ibratli hayot yo‘li haqida hikoya qiluvchi suhbatlar berib boriladi.

Suhbatlarda hazratga zamondosh bo‘lgan ulamolar, u zotning oila aʼzolari, shogirdlari va muxlislarining shayx hazratlari haqidagi xotiralari bilan tanishib borasiz.

📹 Premyera

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Қабул-2024

Тошкент ислом институтида 2024-2025 ўқув йили кундузги таълим учун абитуриентларнинг ҳужжатлари оффлайн шаклда қабул ҳайъати томонидан 2024 йил 20 июндан 20 июлгача қабул қилинади.

Зарур ҳужжатлар:
Ректор номига ариза;
Паспорт ёки ID карта нусхаси - асли кўрсатилади;
ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги диплом ва иловаси - асл нусхаси;
3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат - сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда;

••••••

«Ягона олимпиада» танлови 1, 2, ва 3-ўрин ғолибларининг имтиёзли дипломи - нусхаси.
Мавжуд бўлса, араб тили бўйича B2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификат - асл нусхаси.
Ҳужжатларни жойлаштириш учун йиғмажилд.

Хорижий диний таълим муассасалари дипломини мамлакатимизда нострификациядан ўтказган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган абитуриентлар ҳам ҳужжат топширишларимумкин.

71-240-01-15, 77-308-73-13

Манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.

🔗 https://islom.uz/maqola/22304

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Hazratning e'tiroflari biz uchun targ'ib edi...

Yahyobek Habibulloh

"Hazratni xotirlab" ko‘rsatuvining 73-sonini bugun soat 20:30 da
YouTube sahifamiz orqali tomosha qiling!

🌐 Premyera

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Қурбонлик дуоси

اللهم إِنَّ صَلٰوتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ ومَمَاتِي للهِ رَبِّ العَالَمِينَ، لاَ شَرِيكَ لَهُ، اللهمَّ تقَبَّلْ هَذِهِ الأُضْحِيَةَ. بِسْمِ اللهِ وَاللهُ أكبرُ، اللهُمَّ هَذَا مِنْكَ وَلَكَ، اللهُمَّ تَقَبَّلْ هَذِهِ الأُضْحِيَةَ مِنِّي أَوْ مِنْ فُلاَنٍ.

Аллоҳумма инна солатии ва нусукии ва маҳяя ва маматии лиллаҳи роббил аламиин. Ла шарийка лаҳ, Аллоҳумма тақоббал ҳазиҳил узҳията. Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар. Аллоҳумма ҳаза минка ва лака Аллоҳумма тақоббал ҳазиҳил узҳията минний.


Маъноси: Аллоҳим менинг намозим ва ибодатим, тириклигим ва ўлимлигим, барча оламнинг ҳожаси бўлган Аллоҳ учундир. Аллоҳнинг тенги ва шериги йўқдир. Аллоҳим бу қурбонликни қабул айла. Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳ улуғдир. Аллоҳим, бу сендан ва сенинг учундир. Аллоҳим, бу қурбонликни мендан қабул этгин!

🔗 https://islom.uz/maqola/22275

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Муҳтарам
ватандошлар!

Сиз, азизларни, бутун халқимизни тинчлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик фазилатларидан тобора обод ва мунаввар бўлаётган юртимизга кириб келган Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Ушбу саодатли дамларда барчамиз бу улуғ айёмнинг руҳи ва шукуҳини чуқур ҳис этиб, эл-юртимиз билан биргаликда шундай ёруғ кунларга етказгани учун Яратганга чексиз шукроналар айтамиз.

Халқимиз ҳаётида эзгулик, меҳр-мурувват, саховат ва олижаноблик рамзи сифатида мустаҳкам қарор топган Қурбон ҳайити бугунги кунда биз учун барча соҳаларда инсон қадри етакчи ўринга чиқаётган Янги Ўзбекистондаги кенг кўламли ислоҳотлар мазмунига нақадар уйғун ва ҳамоҳанг экани билан янада аҳамиятли бўлиб бормоқда.

Айниқса, маҳалла ва хонадонларимизда тинчлик-осойишталик, дўстлик ва аҳиллик муҳитини мустаҳкамлаш, кексалар, ёшлар ва хотин-қизлар, кам таъминланган оилалар ҳақида ғамхўрлик қилиш, ҳеч кимни меҳр ва эътибордан четда қолдирмасликка қаратилган эзгу ишларимизда муқаддас динимиз, унинг инсонпарварлик моҳиятини ўзида яққол ифода этадиган ушбу файзли байрам биз учун ибрат мактаби, куч-ғайрат манбаи бўлиб хизмат қилади, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22302

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Har bir talabaning ustozi bilan xos suhbati bo‘lishi kerak.

Fazilatli shayx Muhammad Avvoma hazratlarining Qurʼoni Karim va hadislarning hayotimizdagi oʻrni haqidagi ilmiy asosda taqdim etgan bayonlari, ahli ilmlar uchun muhim tavsiyalari, musulmonlar ommasi uchun nasihatlari.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Таҳлил, тасбеҳ, такбир, таҳмид ва истиғфор айтишнинг фазилати

Таҳлил бу “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ” дейиш.

Тасбиҳ бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш.

Такбир бу “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш.

Таҳмид бу “Алҳамдулиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш.

Истиғфор бу “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир.

Бунинг фазилати ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларда шундай марҳамат қиладилар: “Биродарим Юнус алайҳиссаломнинг дуоси ажойибдир, аввали таҳлил, ўртаси тасбиҳ ва охири гуноҳга иқрор бўлиш – Сендан ўзга илоҳ йўқ, (ҳар қандай айбу-нуқсондан) поксан, албатта мен золимларданман.
– Ғам-ташвишли ёки балоланган, ёки қарздор бирор кимса бир кунда уч марта шу дуони ўқиса, албатта, унга ижобат бўлади.”

Дуонинг арабча матни:

لَا إِلَٰهَ إِلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ

Ўқилиши: «Лаа илааҳа иллаа анта, субҳанака, инний кунту миназ золимийн» (Анбиё сураси, 87-оят).

Ушбу дуони доим айтиб юрайлик

«Ал-ҳизбул Аъзам вал-вирдул афхом» китобидан.

🔗 https://islom.uz/maqola/22320

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Дастлабки гуруҳ ҳожиларимиз она Ватанга жўнаб кетишди

Бугун, 22 июнь куни эрта тонгда юртимиз ҳожиларининг илк гуруҳлари Исломнинг бешинчи рукни бўлмиш Ҳаж ибодатларини бекаму кўст бажариб, юртимизга жўнатиб кетишди.

Бу йилги ҳаж мавсуми ҳар қачонгидан ҳам файзли, шукуҳли, барча шарт-шароитларга эга ҳолатда ўтди. Ҳаж арконларини бажариш учун юртимиз мўмин-мусулмонларига Мадинаи мунаввара, Маккаи мукаррамада яратилган шарт-шароитларга кўплаб мусулмонларнинг ҳаваси келганига барча гувоҳ бўлди. Айниқса, меҳмонхоналар, Мино, Арафот водийларидаги шароит ва имкониятлар, тиббий ва транспорт хизматлари барчага манзур бўлди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22318

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: «Қизим, бошимни силагин, қўлларинг онамнинг қўлларига ўхшайди...»

«Ватан» журналининг 2-сони нашрдан чиқди. Унда халқимиз ардоқлаган, Ислом дини ривожи учун буюк ҳиссасини қўшган фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳақида у кишининг фарзанди Исмоил Муҳаммад Содиқ билан суҳбат эълон қилинган.

«Оиламиз 1993-1994 йилларда Саудия Арабистонида, 1994-2001 йилларда Ливияда яшаган бўлса, падари бузрукворимиз бирон кун бекор ўтирмадилар, илмий-маърифий ва ижтимоий фаолиятини ўша ерда давом эттирдилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22316

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Менга мазҳаб керак эмас. Қуръон ва суннатнинг ўзи етади»

☝️ Охирги пайтлар ушбу ва шунга ўхшаш асоссиз гаплар қулоғимизга тез-тез чалиниб қолаётгани сир эмас. Динни ниқоб қилиб олиб мусулмонлар ўртасида низо чиқараётган, мазҳабсизликка тарғиб қилаётган баъзилар сабабидан кўплаб мўмин-мусулмонлар тўғри йўлдан адашаётгани, уларнинг аксарияти эса ёшлар экани ачинарли.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Мазҳаблар — бирлик рамзи» ва «Мазҳабсизлик Ислом шариатига таҳдид солувчи энг хатарли бидъатдир» асарларида мазҳабнинг асли, тўрт мазҳаблар ва уларнинг пешволари, мазҳабсизликка тарғиб қилиш, мазҳабларни инкор қилишнинг ҳукми ва бошқа керакли шу мавзудаги муҳим маълумотлар берилган.

Мазҳаб керак эмас деб жар солаётганларга эргашиб кетиш хавфи кучайган ҳозирги пайтда ушбу китобларни ўқиш тўғри йўлда собитқадам бўлишимизга ёрдам беради, деган умиддамиз.

👉 «Мазҳабсизлик Ислом шариатига таҳдид солувчи энг хатарли бидъатдир» — 18 000 сўм

👉 «Мазҳаблар – бирлик рамзи» — 24 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr

Читать полностью…

Islom.uz

Safardan qaytish odoblari

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Диний-маърифий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёевга диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди.

Барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш кўп миллатли Ўзбекистондаги янгиланишларнинг асосий устувор йўналишидир. Шундай ажралмас ҳуқуқлардан бири – дин эркинлигидир. Мамлакатимизда эътиқод қилувчилар ибодат амалларини эмин-эркин адо этишлари учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Янги Ўзбекистон сиёсати нафақат халқимиз орасида, балки халқаро жамоатчиликда ҳам муносиб эътирофга сазовор бўлмоқда.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22311

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Safarda yurish odoblari

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Koʻpchilik bilan safarga chiqishdagi tavsiyalar

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Эътироф

«Араблар арабликлари билан фахрланишади, чунки Қуръони Карим уларнинг тилида нозил қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шу тилда сўзлашдилар, шу қавмдан эдилар. Улар бу ифтихорга ҳақлидирлар. Бироқ улар ана ўша мартабалари билан Мовароуннаҳр уламолари олдида бош эгишади, уларнинг номларини эшитганда таъзим бажо келтиришади. Бу юрт уламолари Исломга шундай катта хизматлар қилишганки, уларнинг пойлари арабу ажамнинг бўйни узрадир. Ислом оламида бирор аҳли илм, олим йўқки, ушбу юрт даҳоларининг китобини ўқимаган бўлса. «Саҳиҳи Бухорий» ёки «Саҳиҳи Термизий»ни ўқимасдан олим бўлиш мумкинми? Абу Мансур Мотуридий, Абу Муъин Насафийнинг асарларини ўқимай туриб ақийдани ўрганиш мумкинми? Марғилонийнинг китобини ўқимаган фақиҳ борми? Бу ўлка олимлари олдида бутун Ислом олами қарздордир… Юртингиз жуда оғир имтиҳонларни бошдан кечирди. Коммунист тузум тарафидан олимлар қатағон, масжиду мадрасалар вайрон қилинди. Аммо мухлис олимлар сабабли халқ динини сақлаб қолди. Сизлар динини асраш борасида бутун олам аҳлига энг гўзал намунасиз».

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний

🔗 https://islom.uz/maqola/22305

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ulovga minish va safarga chiqishdagi duolar

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Сақифдан бир каззоб ва бир озорчи чиқади

Муҳаммад ибн Мункадир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Жобир ибн Абдуллоҳнинг Ибн Соидни Дажжол деб ўйлаб, бунга Аллоҳ номи билан қасам ичаётганини кўриб, «(Шундай эканига) Аллоҳга қасам ичяпсизми?» дедим. У: «Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида Умарнинг ҳам шундай деб қасам ичганини эшитганман, ўшанда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни бундан қайтармаганлар», деди».

Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22303

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Uydan chiqishdagi duo

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Qurbon hayiti muborak boʻlsin!

Hurmatli muxlislar, barchangizni muborak Iydul Azho – Qurbon hayiti bayrami bilan samimiy qutlaymiz.

Alloh taolo Oʻzining amriga boʻysungan holda, taqvo maqsadida amalga oshiradigan qurbonlik va boshqa ibodatlaringizni dargohida husni maqbul aylasin. Sizga va oilangizga tinchlik, farovonlik hamda ikki dunyo saodati nasib boʻlsin.

Hilol Nashr nashriyoti & Islom.uz portali jamoasi

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Мирзиёев Қурбон ҳайити арафасида Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 15 июн куни, муборак Қурбон ҳайити арафасида Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди.

Зиёрат чоғида Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.

Қайд қилинишича, уламолар билан бўлган суҳбатда илм-маърифат ривожига яратилаётган шароитлар, ёшларни ватанпарварлик ва шукроналик, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳақида сўз юритилди.

Мажмуа ҳозирги кунда янгидан барпо этилмоқда. Бу ердаги қурилиш-пардозлаш ишлари кўздан кечирилди.

Шу билан президентнинг Самарқандга ташрифи якунланди, давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Qurbon hayitingiz muborak bo'lsin!

«Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf» jome masjidi imom-xatibi Ismoil Muhammad Sodiq

🌐 Tabrik

@islomuz

Читать полностью…
Subscribe to a channel