Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!
#Сафар
Сафар ойида содир бўлган воқеалар
Ҳижрий ўн иккинчи йил, сафар ойининг биринчи санаси, милодий 633 йил, Холид ибн Валид бошчилигидаги мусулмонлар Музор жангида форсларни устидан ғалаба қозондилар. Музор — Дажла дарёсининг шарқий соҳилида жойлашган жойнинг номи.
Ҳижрий ўн учинчи йил, сафар ойининг биринчи санаси, милодий 634 йил, 6 апрель куни Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Шом диёрини фатҳ қилиш учун тўртта лашкар туздилар. Лашкарларга қуйидагилар саркарда этиб тайинланди:
Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу;
Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу;
Шурҳабийл ибн Ҳасана розияллоҳу анҳу;
Язид ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу;
Ҳижрий 929 йил, сафар ойининг биринчи куни Ўрта ер денгизидаги муҳим ҳарбий нуқта ҳисобланган Родос ороли ва унинг мустаҳкам қалъаси Усмоний султони Сулаймон Қонуний қўлига ўтди.
Усмонийлар империясининг Ўрта ер денгизидаги жойлашуви ва мусулмонларнинг денгиз орқали савдо алоқалари ҳамда уларнинг хавфсизлиги мустаҳкамланди.
🕋 @islomuz
«Din nasihatdir» kitobi 4-son
📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahullohning qalamiga mansub «Din nasihatdir» kitobi suxandon lafzida
🎙Matnni islom.uz portali suxandoni Qamariddin Bekmuhammad o‘qigan.
🌐 https://youtu.be/wKqPRli3nJY
🕋 @islomuz
#Сафар
Сафар ойи қандай ой?
Жоҳилият аҳли Сафар ойини Муҳаррамга яна бошқа бир мақсадда ҳам алмаштирар эдилар. Уларнинг бу ишини қуйидаги ривоятдан билиб оламиз.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Қурайш ва унинг динини тутганлар ҳаж ойларидаги умрани ер юзидаги энг катта фужурлардан бири деб билар эдилар. Улар Муҳаррамни Сафар қилар эдилар ва «Қачонки, туянинг яраси битса, излар йўқолса, Сафар ойи тугаса, умра қилувчига умра ҳалол бўлур», дер эдилар. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг саҳобалари тўртинчи куни эрталаб ҳажга эҳром боғлаб келдилар. Бас, у зот уларга уни умра қилишни амр қилдилар. Бас, у уларга катта бўлиб кўринди ва улар:«Эй Аллоҳнинг расули! Ҳалолликнинг қайсиси?» дедилар.«Ҳалолликнинг барчаси», дедилар».
Учовлари ривоят қилган.
⛓ Давоми
🕋 @islomuz
#Ислом
Ҳадис илми
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳуга ўхшаш кишилар томонидан аввалдан ёзилар эди. Бу ишлар хусусий бўлган. Расмий равишда ҳадис ёзишнинг бошловчиси халифа Умар ибн Абдулазиз бўлди ва у киши турли жойларга одам юбориб: «Мен уламоларнинг орамиздан кетишлари ва илм дарсларининг камайишидан қўрқмоқдаман, қараб, суриштириб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ёзиб олинглар», деб буюрди. Шундай қилиб, биринчи китобни буюк тобеъин Ибн Шиҳоб аз-Зуҳрий (вафоти 124 ҳижрий сана) ёздилар.
Маккадаги ҳадисларни Ибн Журайж ва Ибн Исҳоқ, Мадинадагиларини Саъид ибн Абу Уруба, ар-Робийъ ибн Субайҳ ва Имом Моликлар, Басрадагиларини Ҳаммод ибн Салама, Куфадагиларини Суфён ас-Саврий, Шомдагиларини Абу Амр ал-Авзоъий, Хуросондагиларини Абдуллоҳ ибн Муборак ал-Марвазий, Ямандагиларини Муъаммар, Райдагиларини Жобир ибн Абдулҳамид ва бошқалар тўплашди.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
Ma’rifat nima?
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
🕋 @islomuz
Kavsar surasi bilan qisqacha tanishuv
Yaqinlaringizga ham ulashing!
🕋 @islomuz
Zokirning tungi vazifasi. Voqea surasi
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
🕋 @islomuz
Ҳадис илми мактабига кириш имтиҳони бошланди
Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабининг 2025-2026 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари бошланди.
Шу муносабат билан эрта тонгда Тошкент шаҳридаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жомеъ масжидида бўлиб ўтган тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутасаддилари, имтиҳон олувчи педагог-ўқитувчилар, абитуриентлар иштирок этди.
Дастлаб Ҳадис илми мактаби ректори Барот домла Амонов қабул имтиҳонларини юқори савияда ўтказиш учун кўрилган тайёргарлик ишлари, абитуриентларга яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берди.
Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Мақсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ва Диний идора раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов нутқ сўзлади. Нотиқлар юртимизда диний таълимга берилаётган эътибор ҳақида сўз юритиш баробарида қабул имтиҳонларида абитуриентларнинг билимлиларини саралаб олиш асосий мақсад эканини алоҳида таъкидлашди. Шунингдек, имтиҳонларни шаффоф, очиқ ва ошкора ўтказилиши таъминланишига урғу беришди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими бошлиғи ўринбосари Шерзод Чўлпонов томонидан ижодий имтиҳонни ўтказиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тушунтирилди. Шундан сўнг Қабул ҳайъати аъзолари, абитуриентлар ва ота-оналар гувоҳлигида имтиҳон варақалари солинган ва муҳрланган махсус қоплар очилиб, ижодий имтиҳонга старт берилди.
Маълумот ўрнида, бугун «Ҳадис» ва «Мусталаҳул ҳадис» фанларидан оғзаки ижодий имтиҳон ўтказилади. Эртага, 25 июль куни Араб тили ва Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синовлари бўлиб ўтади.
🕋 @islomuz
Zokirning tungi vazifasi. Mulk surasi
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 4-juzidan
Ushbu hadisning sharhi.
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
Унутманг!
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
لِلَّهِ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَا فِيهِنَّ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
«Осмонлару ер ва улардаги нарсаларнинг подшоҳлиги Аллоҳникидир. Ва У ҳар бир нарсага қодирдир» (Моида сураси, 120-оят).
Ҳар бир банда ушбу улкан ҳақиқатни унутмаслиги лозимдир.
«Тафсири Ҳилол» китобидан
🕋 @islomuz
#Алданиб_қолманг
Умавийлар ва аббосийлар давридаги таназзулнинг баъзи сабаблари
Фойдали бўлган амалий фанларга эътиборсизлик:
Ҳақиқатда мутафаккир уламолар тажрибий, табиий ва фойдали амалий фанларга юнонлардан қабул қилиб олганлари илоҳий фалсафа ҳамда метафизикага берганчалик эътибор бермадилар. У фанлар эса юнонлар ўз тилларида таржима қилган маҳаллий мажусийликларидан бошқа нарса эмас бўлиб, улар унга фаннинг либосини кийгазган эдилар. Уларнинг барчаси гумонлар, тахминлар ва маъноси ҳам, ҳақиқати ҳам мавжуд бўлмаган лафзий тилсимлар эди, холос. Аллоҳ ушбу баҳс ва изланишдан, Аллоҳнинг зоти ва сифатлари, у билан алоқадор бўлган нарсалар ҳақидаги масалаларда кимёвий таҳлилга ўхшатиб таҳлил қилиш ва жузларга ажратишдан мусулмонларга Ўзи нозил қилган ҳидоят ва фурқондан иборат бўлган баёнотлар билан уларни беҳожат қилиб қўйган ҳамда уларни Роббиларидан бўлган нур устига қилиб қўйган эди. Бироқ мусулмонлар ана шу буюк неъматга ношукурлик қилдилар. Узоқ асрлар давомида ана шу кераксиз нарсалар ва изланишларида жидду жаҳд кўрсатишда давом этдилар. Улар ўз заковатларини манфаат бермайдиган ва ҳеч бир самараси бўлмаган, дунёда ҳам, охиратда ҳам кераги бўлмаган фалсафий ва каломий баҳсларга ишлатиб зое қилдилар. Ўша керакмас нарсалар билан машғул бўлиб, табиатдаги кучларни бўйсундириб Исломнинг манфаати учун ишлатишга, Исломнинг моддий ва маънавий ҳукмронлигини бутун оламга тарқатишга имкон берадиган илмлар ва тажрибалардан тўсилиб қолдилар.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
#Кун_дуоси
Сафардан келиб уйига кирганда айтиладиган дуо
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар сафардан қайтиб, аҳллари ҳузурига кирсалар
تَوبًا تَوبًا لِرَبِّنَا أَوبًا، لاَ يُغَادِرُ حَوبًا
«Тавбан-тавбан лироббина авбан, ла юғодиру ҳавбан», деб айтардилар.
Маъноси: «Қайтганимизда Раббимизга тавба-тавба, деб айтурмиз. (Бирор) гуноҳ қолдирмаслигини сўраймиз».
Ибн Сунний ривояти.
🕋 @islomuz
#Тарих
Валид ибн Абдулмалик давридаги вазият
Валид ибн Абдулмаликнинг халифалик даврида Ислом оламидаги барча вилоятларда сокинлик, кенгчилик, фаровонлик, тинчлик-омонлик ва барқарорлик ҳукм сурди. Хаворижларнинг ишлари заифликка юз тутди. Бу даврда жиддий салбий ҳаракатлар бўлмади.
Валид ибн Абдулмаликнинг халифалик даврида жуда катта ва улуғ фатҳлар амалга оширилди. Фатҳ ишлари ҳар тарафга кенгайиб борди, шарқу ғарб, Андалус, Франция ерларида фатҳлар бўлди.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
#Кун_дуоси
Мусофир киши бомдод намозидан кейин айтадиган дуолари
Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бомдод намозини ўқисалар, (ровий: «Сафарда айтганларини биламан, холос», деб айтдилар) саҳобалар эшитадиган даражада
اللهُمَّ أَصْلِحْ لِي دِيْنِي الَّذِي جَعَلْتَهُ عِصْمَةَ أَمْرِي، اللهُمَّ أَصْلِحْ لِي دُنْيَاىَ الَّتِي جَعَلْتَ فِيْهَا مَعَاشِي، اللهُمَّ أَصْلِحْ لِي آخِرَتِي الَّتِي جَعَلْتَ إِلَيْهَا مَرْجِعِي، اللهُمَّ أَعُوذُ بِرِضَاكَ مِنْ سُخْطِكَ؛ اللهُمَّ أَعُوذُ بِكَ، لاَ مَانِعَ لِمَا أَعْطَيْتَ، وَلاَ مُعْطِيَ لِمَا مَنَعْتَ، وَلاَ يَنْفَعُ ذَا الجَدِّ مِنْكَ الجَدُّ
«Аллоҳумма аслиҳ лий дийний аллазий жаъалтаҳу ъисмата амрий, Аллоҳумма аслиҳ лий дунёйаллатий жаъалта фийҳа маъаший», деб уч марта, «Аллоҳумма аслиҳ лий охиратил латий жаъалта илайҳа маржиъий», деб уч марта, «Аллоҳумма аъузу биризока мин сухтика, Аллоҳумма аъузу бика», деб уч марта, «Ла маниъа лима аътайта, вала муътийа лима манаъта вала йанфаъу зал жадди минкал жадду», деб айтардилар.
Маъноси: «Эй Раббим, ишларимнинг поклагувчиси бўлган динимни ислоҳ эт, яшаётган дунёимни ислоҳ қил. Аллоҳим, Сенинг розилигинг ила ғазабингдан паноҳ тилайман. Аллоҳим, Сенинг номинг ила паноҳ тилайман. Сен берган нарсани ман қилувчи йўқ. Ва Сен ман қилган нарсани берувчи йўқ. Буюклик Сендадир, бошқанинг буюклиги фойда бермайди».
Ибн Сунний ривояти.
🕋 @islomuz
Нотиқ имом-хатибларга сертификатлар топширилди
16-26 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги масжидларда фаолият юритаётган 84 нафар воиз имом-хатиблар учун малака ошириш ўқувлари ташкил этилди.
Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институтида 10 кун мобайнида нотиқ имомлар учун “Замонавий ахборот маконида диний-маърифий соҳа мутахассисларининг медиа-тарғибот фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб жиҳатлари” йўналишида 72 соатлик ўқувлар ўтказилди.
Машғулотлар давомида таниқли уламолар, профессор-ўқитувчилар ва соҳадаги энг малакали устозлар ўз билим ва тажрибаларини етказдилар.
Бугун, 26 июль куни Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида ўқув курсини муваффақиятли якунлаган имомларга сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этиб, диний-маърифий соҳадаги янгиланишлар, имом-хатибларга кўрсатилаётган эътиборни сўзлаш баробарида бугунги мураккаб даврда имом домлалардан ҳам ўз билим ва малакаларини ошириб боришни замоннинг ўзи тақозо этаётганини таъкидладилар. Шунингдек, масжид минбари, турли йиғинлар ва ижтимоий тармоқларда чиқиш қилишда имом-хатиб эътибор қиладиган муҳим жиҳатлар, нотиқлик одоби ва янги давр талабларига батафсил тўхталдилар.
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларининг долзарблиги, тарғибот-ташвиқот ишларида имом-хатибларининг ўрни ва келгусидаги вазифалари ҳақида сўзлади.
Воиз имом-хатибларга муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари томонидан сертификатлар топширилиб, хайрли дуолар қилинди.
🕋 @islomuz
Ma’rifatsizlikning oqibatlari
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 4-juzidan
Ushbu hadisning sharhi.
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
#Мўминларга_эслатма
Киши севгани билан бирга бўлади!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга чиқдилар. У зот бир жойда дам олиб ўтирганларида бир аъробий келиб баланд овозда деди:
– Эй Муҳаммад!
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Мен буёқдаман, кел! - дедилар.
Саҳобалар аъробийга:
– Ҳолингга вой бўлсин! Овозингни пасайтир. Сен Пайғамбарнинг олдидасан. Биз у кишига овозимизни кўтаришдан қайтарилганмиз! - дейишди.
Аъробий:
– Аллоҳга қасамки, овозимни пасайтирмайман! - деди.
Сўнгра Набий алайҳиссаломдан сўради:
– Киши бир қавмни яхши кўради. Аммо уларга ета олмайди?!
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 4-juzidan
Ushbu hadisning sharhi.
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
#Мазҳабда_муваффақият_бор
Салаф уламолари динга эҳтиёткорлик билан ёндашганлар
Ҳозир мужтаҳидларнинг учинчи вазифаси – таржиҳ ҳақида сўз юритишни бошлаймиз.
Таржиҳ – олдимизда турган бир нечта қавл ичидан бирини танлаб, қолганларини тарк қилиш, яъни уларнинг ичидан бирини устун билишдир. Таржиҳнинг икки йўли бор. Биринчи йўл – бир нечта қавл ичидан бирини Қуръон ва Суннатга таяниб танлаб олиш. Бугунги кундаги кўпчилик шундай қилади.
Масалан, ҳанафий мазҳабининг ҳукми билан шофеъий мазҳабининг ҳукми келиб қолса ёки ҳанафий мазҳабида айтилган икки хил ҳукм келиб қолса, булардан бирини олиб, иккинчисини тарк қилишда Бухорий ёки Муслимда келган ҳадисни далил қилиб келтириш бунга мисол бўлади.
Айтилган қавллар ичидан бирини таржиҳ қилишда қўлланилган ушбу услуб тўғрими? Йўқ, тўғри эмас. Нима учун буни тўғри эмас деяпмиз? Чунки оят ва ҳадисни тушунишда, уларнинг у ёки бу маънога далолат қилишида таяниладиган бир асл қоида бўлиши керак. Демак, оятнинг ёки ҳадиснинг зоҳирига қараб таржиҳ қилиш жоиз эмас!
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
#Мўминларга_эслатма
Шошқалоқлик оқибати
Кунларнинг бирида ўн ёшли бола қаҳвахонага кирди ва стол атрофига ўтирди. Хизматчи аёл идишда сув келтириб, боланинг столи устига қўйди. Бола: «Какаоли музқаймоқ неча пул?», деб сўради.
Хизматчи аёл: «Беш доллар», деди.
Болакай ҳамёнидан қўлини чиқариб, пулни санай бошлади ва хизматчи аёлдан: «Яхши, какаосиз музқаймоқ неча пул?», деб сўради.
Бу орда харидорлар ўтириш учун стол бўшашини кутиб туришган эди. Хизматчи аёлнинг сабри тугай бошлади, қўполлик билан: «Тўрт доллар», деб болага жавоб берди.
Бола пулини санаб: «Оддий музқаймоқ оламан», деди.
Ходима унга сўраганини олиб келди, ҳисоб чекини стол устига қўйиб кетди. Болакай музқаймоқни еб бўлиб, пулини тўлаб, қаҳвахонани тарк этди. Ходима қайтиб келиб, стол устини артаётганда, кўзи ёшга тўлди. Чунки идиш четида бир доллар турганини кўрди. Қаранг, болакай хизматчи аёлга чойчақа бериш учун бир доллар ортсин деб, ўзини какаоли музқаймоқ ейишдан маҳрум қилган экан.
Бу ҳикояда хизматчи аёлнинг болага нисбатан сабри тугаб бориши, шошқалоқлик билан бола ҳақида нотўғри гумонга боришини, болакайнинг арзон музқаймоқ танлаши ўша хизматчи аёл туфайли экани маълум бўлди. Шошилмасликда саломатлик бор бўлса, шошқалоқликда надомат бор.
🕋 @islomuz
#Мерос
Тасҳиҳ масалаларнинг татбиқий мисоллари
1. Бир киши вафот этиб, ортидан тўртта қизи, отаси, онаси ва учта ўғлининг қизлари қолди. Ушбу меросхўрларнинг улуши қандай бўлади?
Бу шакл тамосулга мисолдир. Қизлар сони тўртта, улушлар сони ҳам тўрттадир. Демак, улушлар сони қолдиқсиз бўлинганлиги учун бу масалани тўғрилашга эҳтиёж йўқ.
2. Бир киши вафот этиб, ортидан онаси, она бир иккита синглиси ва тўртта туғишган опа-сингиллари қолди. Ушбу меросхўрларнинг мероси қандай бўлади?
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
#Ҳаж
Каъбанинг ҳалқасимон қилиб айлантириб чиқилган белбоғи остидаги битиклар
Каъба устидаги ипак матонинг мултазам эшиги томонидан бошқа барча томонида учтадан қандилга ўхшаш тикилган кашта бор. Мултазам томонда эса катта бир бўлак тикилган нарса бор. У «Ихда» деб номланади. Матонинг ҳар рукнида тўртбурчак тикилган кашта бўлиб, у «Сомадийя» деб аталади. Ана шу бўлакка Ихлос сураси ёзиб қўйилган. Ҳар бирининг ҳажми 82х85 см. Аммо тўртта томондаги учтадан қилинган қандиллар қуйидагичадир:
1. Ҳажми — 72х58 см. «Алҳамдулиллаҳи Роббил аламийн», деб ёзилган.
2. Ҳажми — 46х65 см. «Йа Ҳайю, йа Қойюму», деб ёзилган.
3. Ҳажми — 46х65 см. «Йа Роҳману, йа Роҳийму», деб ёзилган.
Мултазам эшиги томонда «Ихда» деб номланган бўлак 490 см.
Мазкур ипак мато Маккаи Мукаррамада ишлаб чиқарилган. Уни Каъбага икки шарафли ҳарам ходими Фаҳд ибн Абдулазиз ҳадя қилган.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
#Саҳобалар_ҳаёти
Убай ибн Каъбнинг танқиди
Имом Исҳоқ ибн Роҳавайҳ Ҳасандан ривоят қилади:
«Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳуга бир оятни қироат қилишини рад қилди. Шунда Убай:
«Батаҳқиқ, мен буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганимда сени «Бақий»даги савдо машғул қилган эди!» деди. Умар розияллоҳу анҳу:
«Рост айтдинг! Мен сизларнинг ичингизда ҳақни айтадиган киши борлигини синамоқчи бўлдим, холос. Ҳузурида ҳақ айтилмайдиган ва ўзи ҳам уни айтмайдиган амирда яхшилик йўқдир», деди».
Агар эътибор берадиган бўлсак, Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга: «Батаҳқиқ, мен буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганимда сени «Бақийъ»даги савдо машғул қилган эди!» деб айтган гаплари нафақат раҳбар учун, балки оддий одам учун ҳам ниҳоятда оғир танқид эди. Аммо ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ана шу оғир танқиддан заррача хафа бўлмадилар, аксинча, хурсанд бўлдилар. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўзларига қарши ҳақни очиқ айтадиган одамлар борлигидан хурсанд бўлганлари учун ҳам яхши амир бўлганлар. У кишининг даврларидаги Ислом жамияти фуқаролари эса яхши фуқаролар бўлганлар.
🔗 https://islom.uz/maqola/23314
🕋 @islomuz
#Кун_дуоси
Ҳаждан келган кишига айтиладиган ва ҳожи айтадиган зикрлар
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир бола Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Эй Расулуллоҳ, мен ҳаж қилишни хоҳлайман», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у билан бирга юриб, «Эй бола
زَوَّدَكَ اللهُ التَّقْوَى، وَوَجَّهَكَ فِي الخَيْرِ، وَكَفَاكَ الهَمَّ
«Заввадак Аллоҳут тақва, ва важжаҳака филхойри ва кафакал ҳамма», дедилар.
Маъноси: «Аллоҳ тақвоингни зиёда этиб, яхшиликка юзлантириб, ғамдан Ўзи кифоя қилсин».
Қачонки, у бола ҳаждан қайтиб келганида, Расулуллоҳга салом берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй бола
قَبِلَ اللهُ حَجَّكَ، وَغَفَرَ ذَنْبَكَ، وَأَخْلَفَ نَفَقَتَكَ
«Қобилаллоҳу ҳажжака ва ғофаро занбака ва ахлафа нафақотака», дедилар.
Маъноси: «Аллоҳ ҳажингни қабул қилсин, гуноҳингни кечириб, нафақангни тўлдирсин».
Ибн Сунний ривояти.
🕋 @islomuz
«Исломга бағишланган умр» китоби ҳақидаги суҳбатга марҳабо!
Бугун, 22 июль куни «Hilol Nashr» нашриётининг мажлислар залида «Китобхонлик мактаби» лойиҳасининг 174-сони бўлиб ўтади. Тақдимотда устоз Муҳаммад Амин Муҳаммад Юсуфнинг қаламига мансуб «Исломга бағишланган умр» китоби ҳақида суҳбат бўлиб ўтади.
Суҳбатга бир қатор устозлар, жумладан, Исҳоқжон Муҳаммаджон ўғли, Аброр Мухтор Алий ва Яҳё домла Абдурраҳмон ташриф буюришади. Ҳар бир устоз лойиҳада илк бор иштирок этадилар.
Тадбир 15:00 да бошланади.
Жойлар сони чекланган. Аёллар учун ҳам кутубхонага жой ҳозирланган.
Суҳбат давомида одатдагидек «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан эмас, айнан «Исломга бағишланган умр» китобидан саволлар берилади. Шунга яраша ҳадялар ҳам одатдагидан бошқача бўлади.
@islomuz & @hilolnashr
Таъзия
«Hilol Nashr» нашриёт-матбааси ва Islom.uz портали жамоаси Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими ҳамда «АlQuran.uz» порталининг раҳбари, устоз шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдумга сингилларининг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳума синглимизнинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, раҳматига чулғасин, мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!
Ушбу оғир дамларда марҳуманинг барча аҳли байтларига, яқинларига Аллоҳ таолодан сабру жамил тилаймиз.
Марҳума синглимиз Азҳар дорилфунунининг талабаси эдилар, Осим қироатининг Ҳафс ва Шуъба ривоятлари ҳамда «Муқаддиматул-Жазарийя», «Туҳфатул-атфол» ва «Арбаъийни набавийя» каби кўплаб асарлар бўйича ижоза соҳибаси эдилар. Йигирма йилдан бери Қуръони Карим таълими йўлида самарали меҳнат қилиб, кўплаб шогирдлар етиштирган эдилар. Шунингдек, «alquranuz» мобил иловасидаги «Аl-Fаtihа online» дастурининг устозаларидан бўлиб, кўплаб аёлларнинг қироатини тўғрилашга катта ҳисса қўшиб келаётган эдилар.
Аллоҳ таоло бу қория синглимизнинг бу хизматларини ҳусни қабул айлаб, охиратда Қуръони Карим шафоати билан мукофотласин! Жаннатдаги даражаларини Қуръон билан юксалтирсин! Беморликда чеккан барча машаққатлари каффорат бўлиб, жаннатдаги мартабаларининг баланд бўлишига сабабчи бўлсин!
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!
Жаноза маросими эртага, сешанба 22 июль куни соат 17:45да, шайх Алижон қорининг Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани, Бойларовул қишлоғидаги хонадонларида бўлиб ўтади.
Манзил
@islomuz
#Саҳобалар_ҳаёти
Бахилликдан қўрққан саҳоба
Ҳазрати Абдураҳмон ибн Авф милодий 571 йилда Маккада туғилганлар. Бир ривоятга кўра эса у Фил йилидан тахминан ўн йил кейин дунёга келган. У Қурайш қабиласининг Бану Зуҳра уруғидан бўлган Ҳориснинг ўғли бўлиб, жоҳилият даврида унинг исми Абдулкаъба Абду Амр ёки Абдулҳорис эди. Куняси Абу Муҳаммад. Тўлиқ исми Абдураҳмон ибн Авф ибн Абдул Авф Ал-Қураший Аз-Зухрийдир. Насаби жиҳатидан унинг бобоси Килоб ибн Муррада Пайғамбаримиз билан бирлашади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Арқамнинг уйида ўз фаолиятларини бошлаган кунларда Исломга кирган Абдураҳмонга бу исмни ҳазрати Пайғамбаримизнинг ўзлари қўйганлар. Унинг жоҳилият даврида баъзи ёмон одатлари бўлганига қарамай, хамр ичмаган ва чиройли хулқи билан инсонларнинг муҳаббатини қозонган. Асҳоби киромнинг улуғларидан саналган ҳазрати Абдураҳмон жаннат хушхабари берилган ўн кишидан бири, Абу Бакр розияллоҳу анҳу воситасида саккизинчи бўлиб Исломга кирган улуғ саҳоба эди. «Орқангда нима гаплар бор, эй Абдураҳмон?»
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
Zokirning vazifasi . Avvobiyn namozi
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
🕋 @islomuz