islomuz | Unsorted

Telegram-канал islomuz - Islom.uz

134955

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Subscribe to a channel

Islom.uz

Ilm-maʼrifatsiz hayot

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Роҳатланиш вақтини чарчоққа алмаштирдик

Оталаримиз аср намозидан сўнг дўконларини ёпар, шу кунги берилган ризққа қаноат қилар, шомдан олдин таомланар, хуфтон намозини ўқиб, ухлар ва ўз вақтида бомдод намозига турар эдилар. Шунда жисмлари дам олиб, асаблари жойида бўлар эди.

Бугун эса кеч соат 11 да овқатланамиз, 1 да ухлаймиз ва 9 да уйғонамиз...

Аллоҳнинг кўрсатган йўлини ўзгартирдик. Натижада Аллоҳ бизни саломатлигимизни беморликка ва роҳатланишимиз ўрнини чарчоққа алмаштириб қўйди..

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ

🔗 https://islom.uz/maqola/22586

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ilm oʻrganmagan kunimiz – baxtsiz kunimiz

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Мустақиллик байрами муборак бўлсин!

Бугун юртимиз яна байрам оғушида. Мамлакатимиз ҳаётидаги унутилмас тарихий воқеа – Ўзбекистонимиз мустақилликка эришган куннинг ўттиз уч йиллигини нишонламоқдамиз. Бу тарихий санани ота-боболаримиз асрлар давомида интилиб, орзиқиб кутган.

Ватанимиз ҳаётида янги даврни бошлаб берган мустақиллигимизнинг ўттиз уч йиллиги сиз азизларга муборак бўлсин.

Аллоҳ таолодан истиқлолимизнинг бардавом бўлишини сўраш баробарида мана шундай айём кунларида барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва икки дунё саодатини тилаймиз.

Читать полностью…

Islom.uz

Ulkan masʼuliyat

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Шавкат Мирзиёев: Энг катта мактаб, энг катта тарбия – тарихнинг ўзи

31 август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куни. Шу муносабат билан Шаҳидлар хотираси хиёбонига давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, зиёлилар йиғилди.

Маросимда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Аждодлар ҳақига Қуръон тиловат қилинди. Элга ош тортилди.

Бу маросим Мустақиллик байрами билан ҳамоҳанг ўтиши, миллат ойдинлари ёдга олинишидан кўнгил энтикади. Бу Ватанга фидойилик йиллар ўтса-да қадрланиши, ҳеч бир эзгу иш изсиз кетмаслигини англатади.

Хиёбондаги рамзий қабр ёнида ҳам Қуръон тиловат қилинди. Тарихий ҳақиқатни тиклаш, ёшларни шу руҳда тарбиялаш ҳақида мулоқот бўлди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22579

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Мавқиф

Бизнинг ичимиздаги оқил киши мавқифи (нуқтаи назар, позицияси), раддиялари, феъллари, тасарруфотлари шариат мезонига кўра иш кўради. Аллоҳ таолонинг Китоби ва Набийси соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилади. Шу билан фойдаланади ва хатодан саломат бўлади.

Абу Абдуллоҳ Хайр Шайховий

🔗 https://islom.uz/maqola/22577

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Turli maishiy isroflar

«Isrof» kitobi 12-son

📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalamiga mansub «Isrof» kitobi suxandon lafzida

🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi

📹 YouTube

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Оила ва фарзандлар ўйинчоқ эмас!

Анчадан бери кўрмаган таниш аёлни учратиб қолдим. Салом-алик, ҳол сўрашишлар мобайнида аёл хотиржам равишда:

– Оилам бузилиб кетди... Худога шукр, эримдан қутулдим... – деди. Ҳайрон бўлиб сабабини сўрадим. Ахир, қирққа бориб қолган, қизи бўйга етиб узатиладиган, ўғлининг мўйлови сабза уриб турган бир пайтда, оиласининг барбод бўлганини фахр билан танишига гапираётган олий маълумотли аёлнинг хотиржамлиги ҳар қандай одамни ҳайратга солади-да. Хуллас, аёл эринмай эрининг устидан мағзава қуя бошлади. Индамай эшитиб туравердим. Бир пайтлари шу айни кезда эрини ёмонлаётган аёл унинг топармон, уддабурронлигини мақтарди. Энди эса...

Сал ўтмай аёлнинг телефони «СМС» хабари келганини билдириб куй чалди. Шоша-пиша телефонига кўз югуртирган танишимнинг чеҳраси ёришиб кетди:

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22575

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Сирдан ҳам махфий нарса

Вақти-вақти билан руҳиятимизда ўзимиз ҳам тушунмайдиган ўзгаришлар содир бўлиб туради. Баъзида сабабсиз кулсак, баъзида тўсатдан ичимиздан йиғи тошиб келаверади. Хаёлларимиз тарқоқ, сўзимиз заҳарханда бўлиб, ҳаракатларимизда тажовузкорлик сезилиб қолади. Ҳиссиётларимизни идора қила олмай қолганимиздан сўнг руҳшуносга мурожаат қиламиз. Ҳа, бундай йўл тутиш бугунги кунда «урф»га айланган, десак янглишмаймиз. Хўш, мутахассислар бизга ташхисни тўғри қўя олишадими? Ўзимиз ҳам бу каби ҳиссий тушунмовчилик нима сабабдан рўй бераётганини англай оламизми? Буни қандай муолажа қиламиз?

Аллоҳ таоло Қуръонда: «...Албатта, У сирни ҳам, махфийни ҳам билгувчидир» (Тоҳа сураси, 7-оят) дея марҳамат қилади. Сир инсон ичида сақлайдиган, фақат ўзи ва Аллоҳгагина маълум воқеа ёки кечинма. Лекин ўша сирдан ҳам яширин, жасад ва руҳни кўтариб юрувчига номаълум нарсалар бўлади. Одам туғилганидан бошлаб у гувоҳ бўладиган ҳар қандай манзара онг остига оз-оздан йиғилиб боради. Баъзи хотиралар сақланиб қолса, баъзилари унутилиб кетади. Аммо булар инсон ўзи англамаган тарзда ўйларию сўзларига, ўзини тутишу хатти-ҳаракатига таъсир ўтказа бошлайди. Жиззакилик, сиқилиш, хавотир, кайфиятнинг беқарорлиги, атрофдагилар дилини оғритиш ҳолатлари кузатилавергач, инсон соғлигимда бирор муаммо бормикан деган ташвишда мутахассисга мурожаат қилади. Руҳшунос билан суҳбат давомида, ўзи ҳақида кўпроқ нарса кашф қилади, аниқроқ қилиб айтганда, шифокор мижоз билан ишлаш жараёнида у сабабини тополмаётган тугунлардан баъзиларини ечиб беради.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22574

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Safarda rahbarlik odobi

Ko‘pchilik safarga chiqsa, tarqalib yurilmaydi, bir joyga jam bo‘lib qo‘niladi, hamisha birga bo‘linadi. Safardoshlarning qiliqlariga, fe’l-atvoriga chidash, ular bilan xushmuomalada bo‘lish, safar ozuqasini birga baham ko‘rish ham safar odoblariga kiradi. Kishilarga malol kelmaydigan va gunoh bo‘lmaydigan darajada hazil-mutoyiba qilib turish safar mashaqqatlarini yengillashtiradi.

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ramazon – mehr-muhabat oyi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Тошкент Ислом институти магистратура йўналиши ва Имом Термизий номидаги ислом институтига кириш имтиҳонлари бошланди

Бугун, 29 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти магистратура йўналишига ва янги очилган Имом Термизий номидаги ислом институтига кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи бўлиб ўтмоқда.

Шу муносабат билан эрта тонгда Тошкент ислом институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Диний идора раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов ҳамда ўқитувчи ва абитуриентлар иштирокида тадбир ўтказилди.

Маросим Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар ила бошланди. Cўнгра сўзга чиққан нотиқлар юртимизда диний таълим соҳасида амалга оширилаётган кўламли ишлар, хусусан, олий таълимдан кейинги магистратура босқичи очилгани, олий диний таълим муассасалари сони яна биттага кўпайгани ва келгусидаги режалар борасида сўз юритди. Шунингдек, абитуриентларга имтиҳон топшириш тартиб-қоидалари тушунтирилди.

Шундан сўнг Тошкент ислом институтининг магистратура босқичи ва Имом Термизий номидаги ислом институтига кириш учун ижодий имтиҳонлар бошланди.

Мазкур жараёнга Тошкент ислом институти, Ҳадис илми мактаби, Мир Араб олий мадрасаси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамда Фатво марказининг тажрибали мутахассис ва устозлари жалб қилинган.

Маълумот ўрнида абитуриентлар эртага, 30 август куни соат 6:30 чет тили фанлари бўйича тест синовларини топширади. Имиҳонларга кириш 30 дақиқа олдин бошланади.

🔗 https://islom.uz/maqola/22571

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Қуръони Карим ходими, фазилатли шайх, доктор Аҳмад Исо Ҳасан Маъсаровий ҳазратлари

Қуръони Карим ходими, фазилатли шайх, доктор Аҳмад Исо Ҳасан Маъсаровий ҳазратлари 1953 йил 1 март куни Миср Араб Республикасининг Дақаҳлия вилояти Фотиҳ Морис шаҳрида таваллуд топганлар. Шайх ҳазратларининг тўққиз нафар фарзандлари бўлиб, шулардан уч нафари «Ал Азҳар» университетини тамомлаган. Шайх Аҳмад Маъсаровий ҳазратлари Қуръонга муҳаббати билан танилган Дандит қишлоғида униб ўсдилар. Олти ёшларида қишлоқдаги мактаблардан бирида таҳсил олдилар. Мактаб мударрисларидан бири у кишидаги Қуръонни ёд олишга бўлган рағбат ва муҳаббатни кўриб, боболарига набирасини Қуръон мактабида таҳсил олишини маслаҳат берди. Ҳали 10 ёшга етмаган Аҳмад Қуръони Каримни тўлиқ ёд олдилар. Шундан сўнг қироат илмларини пухта ўзлаштириш учун шайх Муҳаммад Исмоил Абдуҳ ҳазратларининг ҳузурига бориб, орадан бироз вақт ўтгач у кишига «Имом Ҳафс» ривояти бўйича Қуръони Каримни тўлиқ ўқиб, ижоза олдилар. Шунингдек, имом Нофеъдан имом Варш ривояти бўйича ҳам мазкур устозга Қуръони Каримни тўлиқ ўқиб бердилар. Ўн қироат бўйича ижоза олиш учун фазилатли шайх Абдулҳаким Абдуллатиф ва шайх Муҳаммад Абдулҳамид Абдуллоҳларга Қуръони Каримни тўлиқ ўқиб бердилар. Ана шундан кейин шайх Аҳмад оталари билан Қоҳирага кўчиб ўтдилар ва у ердаги Шиброл Азҳарий қироатлар институтига ўқишга кирдилар. Ўқиш асносида машҳур шайхлар ва забардаст уламолар билан учрашиб, улардан турли соҳаларда таълим олдилар. Жумладан, шайх Ҳамзоний роҳимаҳуллоҳ, шайх Муҳаммад Итр ва шайх Аҳмад Ашмунийларни айтиш мумкин.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22570

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Zakot kitobi 4-qism | Fiqh saboqlari

Hidoya 100-son

«Zakot» so‘zi lug‘atda «poklik» va «o‘sish» degan ma’nolarni anglatadi. Zakot bergan kishining moli poklanadi. Qachon zakotini bersa, poklanadi, bo‘lmasa yo‘q. Zakoti berilgan molga baraka kiradi, ko‘payib, o‘sadi.

Shar’iy istilohda «Zakot – maxsus moldan maxsus juzni maxsus shaxsga Allohning roziligi uchun shariatda tayin qilingandek mulk qilib berishdir».

Muallif:
Burhoniddin Marg‘inoniy

Ustoz: A’zamjon domla Qambarov

Hidoya sharh bidoyatil-mubtadi

☺️☺️☺️☺️☺️

🔗 Premyera

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Тажриба қилиб кўринг!

Ижтимоий тармоқ воситаларидан бироз узоқлашинг. Шунда уни ичида юриб бирон нарсани топганингиз йўғу, лекин ташқарисида (яъни, воқеий ҳаётда) улкан нарсаларни қўлдан чиқарганингиз маълум бўлади.

Ота-оналаримизнинг ёшлари анча кексайганини ҳам сезмай қолибмиз. Ўғил-қизларимизнинг тарбиясига эътибор беришни унутиб ҳам қўйибмиз. Яқинларимиз, севганларимиз кетиб қолишганини ҳам билмабмиз.

Кўплаб фурсатлар, қимматли вақтлар зое бўлибди, ғофил қолибмиз. Намозлар, зикрлар, суннатлар, Қуръон қироатлари, ота-оналар билан бирга ўтириш, болаларни парваришлаш, азон овозларини такрорлаш, саҳарлардаги истиғфорларни, намозлар ортида ўтириш, дуолар қилиш, Набийга салавотлар айтиш ва яна кўплаб нарсалар зое бўлиб кетибди...

Ҳеч вақт ўзингиздан сўраб кўрганмисиз, интернетдаги ижтимоий тармоқлар нега арзон, деярли текин? Жавоби оддий. Бирон маҳсулотга ҳақ тўламаяпсизми, билингки, асли сиз маҳсулотсиз!

🔗 https://islom.uz/maqola/22587

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Shaytonning elchisi

Alloh taolo shunday marhamat qiladi:

إن كيد الشيطان كان ضعيفا

«Albatta shaytonning hiylasi zaifdir» (Niso surasi, 76-oyat). 

Darhaqiqat, shaytonning vasvasa va hiylalari juda zaifdir. Uni daf qilish uchun Allohni eslab, Undan panoh so‘rash kifoya, lekin insonning boshqa bir dushmani ham bor, u esa havoyi nafs va qalb kasalliklaridir. Agar bular bo‘lmaganida shayton insonni vasvasa qilish tugul unga yaqinlasha olmas edi.

@Islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Юртимизга мисрлик муҳаддис Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратлари ташриф буюрдилар

2024 йил 31 август куни мисрлик фазилатли шайх, мураббий, муҳаддис Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ меҳмонлар юртимизга ташриф буюрдилар.

Азиз меҳмонларни нашриёт раҳбари Исмоилжон Муҳаммад Содиқ домла самимий кутиб олдилар.

Муҳтарам меҳмонлар дастлаб «Hilol Nashr» нашриёт матбаасининг бош дўконига ташриф буюриб, бу ердаги китобларни, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг илмий мерослари ҳамда адабий-бадиий асарлар билан яқиндан танишдилар. Улар шайх ҳазратларининг ҳаёт йўллари, илмий мерослари ҳақидаги маълумотларга эга бўлдилар.

Сўнгра меҳмонлар «Hilol Nashr» босмахонасига ташриф буюриб, бу ердаги китобларнинг чоп этилиш жараёнига бевосита гувоҳ бўлдилар. Тайёр бўлган асарларни кўздан кечириб, қалбларидаги илиқ таассуротларини изҳор этдилар.

Шундан кейин меҳмонлар «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасига келиб, масжид хонақоҳи ва у ердаги қулай шароитлар билан яқиндан танишиб чиқдилар. Меҳмонларга устоз Анвар Аҳмад домла ҳамроҳлик қилдилар. Зиёрат асносида азиз меҳмонлар пешин намозини жамоат билан адо этиб, юртимизга тинч-осойишта, фаровон ҳаёт тилаб, юртбошимиз олиб бораётган хайрли ишларга ривож сўраб, Аллоҳ таолога дуолар қилдилар.

Бугун, 1 сентябрь куни меҳмонлар «Кўкча» даҳасидаги «Шайх Зайниддин» қабристонида бўлиб, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг қабрларини зиёрат қилдилар. Зиёрат асносида Қуръони Карим тиловатидан сўнг хайрли дуолар қилинди.

Меҳмонларнинг юртимиз бўйлаб зиёратлари давом этмоқда.

🔗 https://islom.uz/maqola/22585

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Фазилатли шайх, мураббий, муҳаддис Мустафо Абу Сулаймон Надвийнинг таржимаи ҳоли ва илмий фаолияти ҳақида

У зот Миср Араб Республикасининг Дақаҳлия муҳофазаси, Мансура шаҳри, Ажа марказига тобе Санбахт қишлоғида 1374 ҳижрий сана, Рамазон ойининг 27 чиси, милодий санага кўра 1955 йилнинг 19 май кунида таваллуд топган. У отаси шайх қори Саййид Бадавий Аҳмад Сулаймоннинг энг кичик ўғли бўлган. Насаблари Али розияллоҳу анҳунинг ўғлилари имом Ҳусайн розияллоҳу анҳумога бориб тақалади. Оталари раҳимаҳуллоҳ қишлоқнинг Қуръон ва илмда шайхи эдилар. Шу билан бирга, аллома имом Шамсиддин Қовуқжи раҳимаҳуллоҳнинг ноиби, қовуқжия, шозилия тариқати шайхи эдилар.

Мустафо Надвий Қуръон, илм, зикр ва ибодатга машғул бўлган хонадонда тарбия топди ва келувчиларнинг хизматида бўлди. Унинг онаси ҳам салоҳияти, тақвои ва меҳмонларга иззат-икром билан машҳур аёл бўлган. Унинг ўзидан катта учта акаси бор эди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22581

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Қиёмат куни қуёшнинг аҳволи қандай бўлади?

Қуръон оятлари Роббул оламийн томонидан нозил бўлган. Шунинг учун унинг ҳайбати ҳам, оятлар замиридаги маънолар ҳам шунга яраша бўлади. Ожиз бандалар ҳаммалари жамланиб тафсир ёзсалар ҳам, ёзилган барча тафсирлар жамланса ҳам бу илоҳий калом маъносини тўлиқ очиб бера олмайди. Шунинг учун ҳар бир тафсир қилиш ҳуқуқи бўлган муфассир ўз имконияти доирасидан келиб чиқиб ижтиҳод қилади. Қуйида ана шундай мўътабар тафсирлардан баъзи таржималарни тақдим этамиз.

«Таквир» сураси Маккада нозил бўлган.

«Таквир» сўзи луғатда «ўраш» маъносини билдиради

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22580

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Anas roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:

«Rasululloh sollallohu alayhi vasallamga oxirgi nazar solganimda u zot pardani ochdilar. Odamlar Abu Bakr roziyallohu anhuning ortida safda turishgan edi. Abu Bakr ortiga tisarilmoqchi bo‘ldi. U zot «turaveringlar» deb ishora qildilar va pardani tushirdilar. U zot o‘sha kunning oxirida vafot etdilar. U kun dushanba edi».

Muslim va Nasoiy rivoyat qilishgan.

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Меҳнаткаш, фидойи юртдошларимизни мен ўзимнинг энг яқин қадрдонларим, садоқатли сафдошларим деб биламан

Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан турли соҳалар вакиллари фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан мукофотланган эди.

30 август куни Кўксаройда ушбу мукофотларни топшириш маросими бўлди.

Шавкат Мирзиёев барчани аввало Мустақиллик байрами билан, йиғилганларни давлатимизнинг юксак мукофотлари билан табриклади. Мамлакатимизда эришилаётган натижаларнинг асоси, саъй-ҳаракатларнинг моҳияти ҳақида юракдан сўзлади.

– Биз нима учун меҳнат қилаяпмиз? Халқимиз тинч ва фаровон яшаши учун, фарзандларимизнинг бахту камоли учун. Инсон қадри деган ҳаракатни бошлаганмиз. Бу ҳаракатни, катта-катта мақсадларимизни жойларда ким амалга оширади? Сизларга ўхшаган фидойи, ватанпарвар, кучли инсонлар! Сизлар – қаҳрамонсизлар, ёшларимизга намунасизлар. Мен сизлар билан ғурурланаман ва халқимиз номидан раҳмат айтаман, – деди Президент.

Бу саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бермоқда. Шаҳару қишлоқлар қиёфаси, барча соҳа ва тармоқлар тубдан ўзгармоқда. Иқтисодиёт, қурилиш, таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя соҳаларида кенг кўламли ишлар қилинмоқда. Буларнинг натижасини одамлар ўз ҳаётида кўрмоқда.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22576

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ilm-maʼrifatsiz hech narsaga erishib boʻlmaydi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Toriq surasi bilan qisqacha tanishuv

Yaqinlaringizga ham ulashing!

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Жума куни алоҳида либос кийиш

Асмо розияллоҳу анҳонинг озод бўлган қули Абдуллоҳдан ривоят қилинади:

«Асмо менга уйларидан уринган бир жубба олиб чиқиб бердилар. Жуббанинг ёқаси қабариқ бир газламадан эди, этакларига ҳам шундай қабариқ газлама тикилган эди. Асмо: «Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуббаларидир, уни одатда жума куни ёки элчилар келганда кияр эдилар», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

Жума, ийд ва одамлар жамланадиган йиғинлар учун манманлик ва кибрдан узоқ бўлган ҳолда ясаниш мустаҳабдир.

🔗 https://islom.uz/maqola/10081

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Халифанинг шаҳид бўлиши

Умар розияллоҳу анҳу баъзи Ислом душманлари, яҳудий ва форслар томонидан ҳиқду ҳасад туфайли уюштирилган ишнинг қурбони бўлдилар, чунки у киши уларнинг мулки зое бўлишига сабаб бўлган эдилар.

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу бомдод намозига азон айтишлари билан масжид ичига беркиниб, пойлаб турган форслик қул – мажусий Абу Луълуъа у кишига заҳарланган ҳанжар санчди. Буни кўрган мусулмонлардан бир киши унинг устига чопонини ташлади. Ажам кофир қўлга тушишини билиб, ўзини сўйиб юборди. Ҳазрати Умар шаҳид бўлдилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22573

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Сўнги вақтларда тарқалган хабарлар

Жаноб Стюарт Гилдер инглиз тилида чиқадиган Ҳиндистон газетасининг 1945 йил 16 сентябрида чоп этилган мақоласида шундай дейди:

Профессор Плеш шундай дейди: «Атом бомбаси портлаган минтақадан юз мийл узоқда бўлган одамларнинг ҳам ундан таъсирланмаганликларига ишониб бўлмайди. Шунинг учун уларни яхшилаб тиббий кўрикдан ўткариш керак бўлади. Бир кун келиб одамлар Япониядан минглаб мийл узоқда яшайдиган инсонларда ҳам атом бомбасидан заҳарланганлик аломатларини газеталарда ўқиб қолсалар ҳам ажаб эмас».

Бермингхем университетининг ўқитувчиси ва атом бомбасини ишлаб чиқариш ҳайъатининг аъзоси М. Й. Оливнет шундай дейди:

«Бирор инсоннинг Британия ёки бошқа бир давлатнинг атом бомбаси сирларини сақлашга қурби етади деган эътиқодда бўлиш хурофий ишлардан бўлур эди. Атом бомбасини яратишнинг асослари ҳар бир давлат учун аниқ бўлиб қолган. Британия ва Америка аввалгиларнинг тажрибаларидан фойдаланишди ва ниҳоят атом бомбасини яратишга эришди. Бироқ у фақатгина маълум бир вақтга қадар ҳарбий сир сифатида сақланиши мумкин. Чунки саноатлашган ҳар қандай мамлакат беш йил ичида атом бомбасини тайёрлашга қурби етади. Бордию бор куч­ғайратини ўша қуролни яратишга сафарбар қиладиган бўлса, икки йил ичида атом бомбаси эгасига айланиши мумкин бўлади».

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22572

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Пайғамбарлар манҳажи ва диннинг талаби

Ҳудҳуднинг сўзларига қулоқ тутсак, у биздан кўра хабарларни яхши етказган: «Кўп ўтмай, у (Ҳудҳуд) келиб, деди: «Сен билмаган нарсани билдим ва сенга Сабаъдан ишончли бир хабар олиб келдим» (Намл сураси, 22-оят).

У: «Эшитиб қолдим», «ўқиб қолдим», «айтишдики», «менга хабар келишича» каби сўзларни айтмади. Балки: «ишончли бир хабар олиб келдим», деди.

Хўш, бунга нисбатан Сулаймон алайҳиссалом қандай йўл тутдилар? Тезда ўша маълумот асосида бир мавқени эгаллаб олдиларми? (Худди биз бугунги кунда (интернетда бир нарсани ўқиб қолсак, текширмасдан, дарров уни телефон тугмаларидаги «кўчириш» (копировать) ёки «қўйиш» (вставить) ишларини бажарганимиздайми?...).

Йўқ, албатта.

У зот Ҳудҳуд ёлғон сўзлашга журъат қилолмаслигини билардилар. Шу билан бирга: «У (Сулаймон) деди: «Кўрамиз, рост сўзладингми ёки ёлғончилардан бўлдингми» (Намл сураси, 27-оят).

Демак, бирон хабар ёки маълумотни улашишдан аввал уни тўғрилиги, ишончлигини текшириш пайғамбарлар манҳажи ва диннинг талабидир. Ҳақиқат эканини аниқ билмаган маълумотингизни улашманг ҳамда яхшиликларингизни зиёда бўлишига сабаб бўлувчи нарсаларнигина бошқаларга улашинг, баҳам кўргин.

🔗 https://islom.uz/maqola/22568

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Юртимизга мисрлик таниқли Қуръон ҳофизи ташриф буюрди

2024 йил 28 август куни мисрлик Қуръони Карим ходими, фазилатли шайх, доктор Аҳмад Исо Ҳасан Маъсаровий ҳазратлари «Hilol-nashr» матбаа-нашриётининг босмахонасига ташриф буюрдилар. Азиз меҳмонларни нашриёт раҳбари Исмоилжон Муҳаммад Содиқ домла илиқ ва самимий кутиб олдилар.

Муҳтарам меҳмонлар бу ердаги китобларнинг чоп этилишига, хусусан, нашриётда чоп этилаётган мусҳафларнинг босилиш жараёнига бевосита гувоҳ бўлиб, уларни эҳтимом билан кўздан кечириб, қалбларидаги илиқ таассуротларини изҳор этдилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22569

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Qurʼonning har bir harfiga savob bor

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz

Читать полностью…
Subscribe to a channel