islomuz | Unsorted

Telegram-канал islomuz - Islom.uz

134955

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Subscribe to a channel

Islom.uz

Исломда молни зое қилиш ҳаромдир


عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا كَفَّنَ أَحَدُكُمْ أَخَاهُ فَلْيُحَسِّنْ كَفَنَهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бирортангиз ўз биродарини кафанласа, унинг кафанини яхшиласин», дедилар».


Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.


Шарҳ: Кафан оддий оқ сурпдан ёки шунга ўхшаш матодан бўлиши зарурлигини биламиз. Ушбу ривоятдаги «яхшилаш»дан кафанни бекаму кўст, тўлиқ, тоза ва пухта қилиш тушунилади. Албатта, кафанни қимматбаҳо матолардан қилиш, уни зийнатлаш мумкин эмаслигини ҳамма яхши билади.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22627

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Oila tinchligi – jamiyat tinchligi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Умматим денг, Расулуллоҳ!

Тўлса бир кун бу дунёнинг поймонаси,
Насиб этсин Расулуллоҳ ҳимояси.
Паноҳ сўрар Аллоҳимнинг бир бандаси,
Маҳшар куни «умматим» денг, Расулуллоҳ!

Тўним калта бўлса майли, устим ямоқ,
Намоз учун тоза бўлса, бўлди тупроқ.
Фақат сиздан бир нарсани сўрай муштоқ,
Маҳшар куни «умматим» денг, Расулуллоҳ!

Минг бор шукур бугун шундай файзли куним,
Осойишта ўтди яна битта туним.
Аллоҳ тўкис қилиб қўйган бутун умрим,
Маҳшар куни «умматим» денг, Расулуллоҳ!

Мен қўрқаман қабримдаги тун, зулматдан,
Бир кун борар манзил жойим тор лаҳаддан.
Фақат сизда паноҳ бордир, бу қисматдан,
Маҳшар куни «умматим» денг, Расулуллоҳ!

Жумаларга етказ мени, ё Аллоҳим,
Иншааллоҳ, саловатлар айтсин тилим.
Нурли бўлсин ҳақ қошига борар йўлим,
Маҳшар куни «умматим» денг, Расулуллоҳ!

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/20003

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Safarda niyatning o‘rni

Safarni niyat qilganlar sarf-xarajatlariga mo‘ljallangan mablag‘ning haloldan bo‘lishini ta’minlashlari kerak. Xususan, haj safarida bunga alohida e’tibor berish lozim.
Safarda turli kutilmagan hodisalar bo‘lishi ehtimoli bor. O‘zidan ortib qolganini ehson qilish ham mumkin.

Anas roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:

«Nabiy sollallohu alayhi vasallam:
«Kishi uyidan chiqayotganda: «Bismillahi, tavakkaltu alallohi, la havla va la quvvata illa billahi», desa, o‘sha paytda unga: «Hidoyat qilinding, kifoya qilinding va saqlanding», deyiladi. Shayton undan chetlanadi. Unga boshqa bir shayton: «Hidoyat qilingan, kifoya qilingan va saqlangan odamni qanday (toydira olasan)?!» deydi», dedilar».

«Sunan» egalari rivoyat qilganlar.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Qaytib kelgan qizning munosabati

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Сенга дардимни айтайми?!

Фақат Сенга ибодат қилиб Сендан ёрдам сўраймиз.

Жунайд Бағдодий роҳимаҳуллоҳ тушида нидо эшитди:

- Тур эй Жунайд! Бандамга ёрдам бер!

Жунайд сўради:

- У бандангни қаердан топаман эй Роббим?!

Яна нидо эшитди:

- Уловингни мин. У қаерда тўхтаса уни ўша ердан топасан!

Жунайд Бағдодий таҳорат қилиб уловини миниб йўлга чиқди. Вақт бомдодга яқинлашиб қолган эди. Бағдод кўчаларини айланиб-айланиб улов бир масжиднинг олдида тўхтади.

Жунайд ҳалиги кишини масжид ичида бўлса керак деб ичкарига кирди. Ичкарида бир аъробий Аллоҳга йиғлаб илтижо қилар, ташвишларини аритишини, хатоларини кечиришини сўрар эди. Жунайд қидириб юрган кишиси шу эканлигини билди ва юз динор чиқариб унга берди. Ҳалиги аъробий пулни олиб йиғлаб яна Аллоҳга ҳамдлар айтди. Сўнгра Жунайдга раҳмат ҳам айтмасдан, орқасига қарамасдан кетиб юборди.

Жунайд унга деди:

- Ҳой биродарим! Агар пул етмаса яна кел. Мен Бағдодда бўламан. Мени Жунайд Бағдодий дейишади. Кишиларга айтсанг топиб беришади!

У орқасига ўгирилиб деди:

- Эй Жунайд! Сен жиннимисан?!

- Нега энди жинни бўлар эканман?!

- Мен учун сени уйқудан уйғотиб менинг эҳтиёжимга сени мусаххар қилган, Бағдод кўчаларида сени ортимдан югуртирган Зотни қўйиб сенга дардимни айтайми?!

Абдулқодир Полвонов

🔗 https://islom.uz/maqola/22620

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Синов

Инсон боласи бир кеча-кундузда учта синовга учрайди, лекин кўпчилик уларнинг бирортасидан ибрат олмайди.

Биринчиси, ҳар куни умридан бир кун камаяди, лекин бунга этибор бермайди. Ваҳоланки, мол-дунёсидан бирор нарса камайса, дарров ғам-қайғуга ботади. Ҳолбуки, йўқотилган мол-дунёнинг ўрнини тўлдирса бўлади, лекин ўтган умрнинг ўрнини тўлдириб бўлмайди.

Иккинчиси, ҳар куни Аллоҳ берган ризқни ейди. Ўша ризқни ҳалол йўл билан топган бўлса, охиратда савол-жавоб қилинади. Лекин ҳаром йўл билан топилган бўлса, азоб-уқубатга тортилади.

Учинчиси, ҳар куни охиратга бир қадам яқинлашиб, дунёдан бир қадам узоқлашиб боради, лекин фоний дунёга кўрсатган эътиборичалик боқий охиратга эътибор қилмайди. Ваҳоланки, борар жойи жаннатми ёки жаҳаннамми билмайди.

Аллоҳим, энг катта ғам-ташвишимиз, илмимиз етиб борган нарса дунё бўлиб қолмасин. Борар жойимизни дўзах қилмагин, жаннат қилгин. Омин!

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф

🔗 https://islom.uz/maqola/22621

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Qaytib kelgan qizga munosabat

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ғазаб юракни бузади

2015 йил 24 феврал куни Сидней университети томонидан олиб борилган янги тадқиқотда ғазаб юракнинг иш тизимларини йўқ қилиши ва ғазаб ҳужумидан кейинги икки соат давомида ўлимга олиб келадиган юрак хуружи хавфини саккиз мартадан кўпроқ оширишини тасдиқлаган.

Олимлар айтадилар: «Жаҳлингиз чиққандан кейин юрак уриши тезлашади, қоннинг томирдаги ҳаракати тезлашади, ивиш тезлиги ошади, қон томирлари тораяди, қон босими кўтарилади ва шу билан юрак хуружи эҳтимоли ортади. Шуни эслаб ўтиш керакки, ташвиш, безовталик ҳам ғазаб билан бир хил аломатларни келтириб чиқаради»!

Сидней университети профессори Жефри Тофлер шундай дейди:

«Бизнинг одамларга мурожаатимиз шуки, юрак муаммоларига олиб келиши мумкин бўлган ҳаддан ташқари ғазаб ёки ташвиш хавфидан хабардор бўлсинлар ва иложи борича ундан қочсинлар».

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22619

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Fazilatli shayx, murabbiy, muhaddis Mustafo Abu Sulaymon Nadviy hazratlari boshchiligidagi bir guruh mehmonlarning Termiz shahriga qilgan ziyoratlari

Batafsil: https://islom.uz/maqola/22604

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Fazilatli shayx, murabbiy, muhaddis Mustafo Abu Sulaymon Nadviy hazratlarining Toshkentdagi safarlari

Batafsil: https://islom.uz/maqola/22585

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Oilaviy munosabatlar

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Муножот

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга қуйидагиларни айтишни ўргатар эдилар:

«Аллоҳим! Албатта, мен Сендан ишда собит қадамликни сўрайман. Ва рушди ҳидоятда азми қарорни сўрайман. Сендан неъматингга шукр қилишни, ибодатингни гўзал адо этишни сўрайман. Сендан содиқ тил ва саломат қалб сўрайман. Сендан Ўзинг биладиган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман. Сендан Ўзинг биладиган нарсаларнинг хайрини сўрайман. Мен Сендан Ўзинг биладиган нарсадан истиғфор айтаман. Албатта, Сенинг Ўзинг ғайбларни яхши билувчисан».

Имом Термизий ривоят қилган.


Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф

🔗 https://islom.uz/maqola/22610

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

У гўзал ҳаёт кечиради...

Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳумонинг тўлиқ исми Нўъмон ибн Башир ибн Саъд ибн Саълаба Ансорий Ҳазражий бўлган бу саҳоба Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида энди саккиз ёшга тўлган эди. Лекин шунга қарамай айрим ёши улуғ саҳобаларга нисбатан кўпроқ ҳадис ривоят қилган.

Отаси – Башир розияллоҳу анҳу Ақоба байъати, Бадр, Уҳуд ва Хандақда қатнашган улуғ саҳобийлардан бўлиб, «Сақифа куни» Абу Бакр розияллоҳу анҳуга биринчилардан байъат қилган. Онаси – Амро бинти Равоҳа розияллоҳу анҳо эса улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Равоҳанинг синглиси эди.

Нўъмон ибн Башир Пайғамбаримиз алайҳиссалом вафотларидан саккиз йил олдин Мадинада таваллуд топган ва ҳижратдан сўнг бу ердан туғилган дастлабки чақалоқлардан бири бўлган. Ривоят қилинишича, Набий алайҳиссалом ҳижратларининг иккинчи йили, яъни у зот Мадинага келганларидан ўн тўрт ой ўтиб, рабиус-соний ойида мунаввар шаҳарда кетма-кет икки чақалоқ – Нўъмон ҳамда Абдуллоҳ ибн Зубайр дунёга келади. Эътиборлиси, вақт ўтиб ёши улуғи Нўъмон ибн Башир тенгдоши Абдуллоҳ ибн Зубайрга байъат қилади). Нўъмон туғилган кунининг ўзидаёқ Ҳақ Пайғамбардан: «У гўзал ҳаёт кечиради, шаҳид бўлади ва жаннатга киради», деган башоратни олади.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22609

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Oila aʼzolari bilan munosabat

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Rizq 2-qism

«Rizq» kitobi 2-son

📖 Mozin Abdulqodir Arnaut qalamiga mansub «Rizq» kitobi suxandon lafzida

🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi

📹 YouTube

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Жаҳжоҳ деган одам подшоҳ бўлмагунича кеча-кундуз йўқолмайди

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا تَذْهَبُ الْأَيَّامُ وَاللَّيَالِي حَتَّى يَمْلِكَ رَجُلٌ يُقَالُ لَهُ الْجَهْجَاهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَلَفْظُهُ: «لَا يَذْهَبُ اللَّيْلُ وَالنَّهَارُ حَتَّى يَمْلِكَ رَجُلٌ مِنَ الْمَوَالِي يُقَالُ لَهُ جَهْجَاهُ».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаҳжоҳ деган одам подшоҳ бўлмагунича кеча-кундуз йўқолмайди», дедилар.

Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.

Термизийнинг ривоятида:

«Озод қилинган қуллардан бўлган Жаҳжоҳ деган одам подшоҳ бўлмагунча кеча-кундуз йўқ бўлмайди», дейилган.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22626

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Шайх Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратлари Бухорои шарифда

2024 йил 13 сентябрь куни фазилатли шайх, муҳаддис Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратлари Самарқанд зиёратидан сўнг Бухоро шаҳрига етиб келдилар.

Бухоро Марказий Осиёдаги энг кўҳна ва номдор шаҳарлардан бири бўлиб, Ўзбекистоннинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган, унинг ёши 2500 йилдан ошиб кетган. Бухоро азалдан «Бухорои шариф» номи билан улуғланиб келинади. Шаҳар марказининг каттагина қисми меъморий ҳудуд саналиб, унинг асосий қисмини мадрасалар ташкил этади. Унинг «Қуббатул Ислом», яъни «Ислом гумбази» деб номлангани ҳам бежиз эмас.

«Бухоро» атамаси тўғрисида қадимги муаррихлар шундай дейишган:

«Бухоро – Мовароуннаҳрдаги машҳур шаҳар бўлиб, унинг маъноси «Илм кўп жой» деганидир». Бу шаҳарда уламо ва фузалолар жуда кўп бўлгани учун ҳам унга шу ном берилган.

Юртимизнинг улуғ меҳмони шайх Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратларининг Бухородаги сафарлари Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларининг қабрларини зиёрати билан бошланди. Меҳмонлар зиёрат қилиш жараёнида Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, тасаввуф ва шаръий илмлар фазилатлари борасида, мазкур илмларга бўлган эҳтиёжимиз ҳақида ҳам сўз юритдилар. Шу билан бирга азиз меҳмонлар Сайид Амир Кулол ҳазратлари, Хожа Муҳаммад Бобо Самосий ҳазратлари ҳамда Хожа Али Ромитаний ҳазратларининг марқадларини ҳам зиёрат қилдилар. Зиёрат сўнгида дуои хайрлар қилинди.

Меҳмонларнинг кейинги сафарлари ҳақидаги янгиликлар билан islom.uz порталининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали хабардор бўлишингиз мумкин.

🔗 https://islom.uz/maqola/22625

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Fazilatli shayx, Mustafo Abu Sulaymon Nadviy hazratlarining Samarqand shahridagi ziyoratlari

🔗 Batafsil: https://islom.uz/maqola/22624

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Фазилатли шайх, муҳаддис Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратларининг сафарлари давом этмоқда

«Темур ва темурийлар ҳукмронлиги даврида Самарқанд давлат пойтахти сифатида ХIV асрнинг охирлари ва ХV асрда Шарқнинг энг гўзал шаҳрига, Марказий Осиёнинг йирик иқтисодий, сиёсий, маданий марказига айланди. Исломий илмларнинг вакилларига бўлган эътибор алоҳида аҳамият касб этар эди. Шунинг учун ҳам ўша даврда ерлик уламолардан ташқари, бошқа мусулмон ўлкалардан ташриф буюрган уламолар ҳам Самарқандда ўзларининг илмий ҳаракатлари учун муносиб марказ топган эдилар»,-деб ёзган эди шайх ҳазратлари «Самарқанднинг сара уламолари» китобида.

Дарҳақиқат, Самарқанд ўз замонасининг йирик илмий марказларидан бирига айланган ва бугунги кунда ҳам дунё ҳамжамиятининг эътиборидадир.

Юртимизда меҳмон бўлиб турган муҳаддис Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратлари ҳамсафарлари билан Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳининг зиёратларидан сўнг Самарқанддаги бошқа улуғ алломалар қўним топган мажмуаларга бордилар.

Жумладан, Ислом оламидаги энг машҳур шахсиятлар бўлган Имом Мотуридий, Абу Лайс Самарқандий, Хожа Аҳрор Валий, Имом Доримий, Махдуми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳимнинг марқадларига бориб, уларнинг илмий фаолиятлари, мусулмон дунёси учун қилган хизматлатлари зикр қилинди.

Одатга кўра, илмий суҳбатлар ташкил этилиб, мўътабар китоблардан ўқилди. Ўтган улуғлар ҳақига Қуръон тиловатлари бағишланиб, дуолар қилинди.

Муҳтарам меҳмонларнинг юртимиз бўйлаб сафарлари давом этмоқда.


🔗 https://islom.uz/maqola/22624

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ҳазрати Усмон даврларидаги фатҳлар

Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг даврлари фатҳларга тўла бўлди. У киши Умар розияллоҳу анҳу даврларидаги фатҳларни тугатиш бўйича муҳим ишларни олиб бордилар. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг фатҳлари ҳам қуруқликда, ҳам денгизда давом этиб турди. У киши бу борада ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг сиёсатини охирига етказдилар.

1. Ғарбий жабҳа

Ҳижрий 25, милодий 646 йилда Искандария аҳдни бузди. Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу уларни қайтадан бўйсундирди.

Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу Африқонинг ичкариларига кириб боришга рухсат бердилар. Абдуллоҳ ибн Саъд ибн Абу Сарҳ ҳижрий 27, милодий 647 йилда Тароблусдан ўтиб, Византиянинг аскарлари билан Субайтилада тўқнашди ва катта ғалаба қозонди. Шундай қилиб, Барқа, Тароблус, Мисрнинг ғарбий ўлкалари ва Нуба юртининг баъзи жойлари Ислом давлатига қўшилди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22622

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Fazilatli shayx Mustafo Abu Sulaymon Nadviy hazratlari Imom Buxoriy yodgorlik majmuasini ziyorat qildilar

Batafsil: https://islom.uz/maqola/22623

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Фазилатли шайх, муҳаддис Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратлари Самарқандга келдилар

Аввал хабар берганимиздек, мисрлик фазилатли шайх, мураббий, муҳаддис Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ меҳмонлар Термиз шаҳридаги зиёратларини якунлаб, 10 сентябрь куни Самарқанд сари йўл олишди. Азиз меҳмонлар Самарқанд шаҳрида ҳурмат ва эҳтиром ила кутиб олинди.

Меҳмонлар дастлабки зиёратни ҳадис илмининг султони Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасидан бошладилар. Буюк ватандошимизнинг марқадларида Қуръон тиловат қилинди.

Маълумки, Президентимиз ташаббуси билан Имом Бухорий мажмуаси янгидан барпо этилмоқда. Мақбара майдони 600 квадрат метр, баландлиги 28 метр этиб кенгайтирилган. 10 минг кишига мўлжалланган масжид бунёд этилган. Мажмуанинг 4 бурчагидаги 75 метрлик миноралар унга улуғворлик бағишлаган. Бугунги кунда қурилиш ва муҳандислик ишлари битказилиб, пардозлаш босқичи бошланган. Бунда миллий анъаналар ва иссиқ рангларга алоҳида эътибор берилган.

Мажмуада, шунингдек, музей, нақшинкор айвонлар, маъмурият ва хизмат кўрсатиш бинолари қурилмоқда. Меҳмонлар бўлажак музейни ҳам кўздан кечирдилар.

Азиз меҳмонларнинг Самарқанд бўйлаб зиёратлари давом этмоқда.

🔗 https://islom.uz/maqola/22623

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Устоз эътирофи: «Ёрқинжонни икки хислат юксалтирди»

Бир толиби илм камолотга эришишида ўнлаб, юзлаб устозларнинг меҳнати синади. Уларнинг иршодлари, меҳнат-машаққатлари ва дуолари натижасида талаба илмда юксалади. Шайх Ёрқинжон домла ҳам кўплаб устозлардан сабоқ олиб, уларнинг назарларига тушганлар. Уларнинг барчалари домлани фақат гўзал ахлоқлари ва фазилатларини ёд этиб, илм йўлидаги жидду-жаҳдларини эътироф этадилар. Зеро, кишининг шахсиятини энг яқиндан билувчи ва у ҳақида энг тўғри баҳо берувчи — бу унинг устозидир.

У киши ҳақларида устозлари муҳтарам Аҳмаджон домла Махмуджон Махдум ўғли шундай дейдилар:

«Ёрқинжонни Аллоҳ раҳмат қилсин, уни икки хислат юксалтирди. У нимагаки эришган бўлса, аввало устозларига бўлган эҳтиром туфайли эришган деб ўйлайман. У гарчи устозларидан илмда ўзиб кетган бўлса ҳам, ҳаммаларини ҳурматларини жойига қўяр ва риояларини қиларди. Бирор фикрини ёки масаланинг жавобини айтмоқчи бўлса, тўғридан тўғри сўз қилмас, балки одоб билан: «Домла шундай деса ҳам бўладими?» деб изн сўрарди. Зеро, талаба одоб ва устозларининг қалбига йўл топа олиши билан юксак мақомга эришади.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22613

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Таъзия

Устоз Рустамжон домла Раҳматуллоҳзодага завжалари вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, яқинларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳуманинг бу дунёда қилган барча солиҳ амалларининг ажрини зиёдаси билан бериб, иймонларини саломат қилсин, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин, жаннатнинг олий даражаларига етказсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

«Hilol Nashr» нашриёт-матбааси ва Islom.uz портали жамоаси

@islomuz & @hilolnashr

Читать полностью…

Islom.uz

Yer sayyorasidagi moʻjizalar

Yer sayyorasi va unda hayot boʻlishi bilan bogʻliq haqiqatlar insonni tafakkurga, ibrat olishga undaydi.

Yer sayyorasi haqidagi maʼlumotlar sizni qiziqtiryaptimi? Unda ushbu videolavhani tomosha qiling.

#Allohning_mojizalari

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Мусулмон талабалар халқаро фан олимпиадасида пешқадам бўлди

Мусулмон давлатларидан келган талабалар Бразилияда ўтказилган астрономия ва астрофизика бўйича халқаро олимпиададан медаллар билан қайтишди.

Вассурас шаҳрида бўлиб ўтган ўн кунлик беллашувда 53 давлатдан 250 нафар талаба қатнашди. Бу ҳақда Arab News манбаси хабар берди.

Унда Эрон терма жамоаси бешта олтин медални қўлга киритди ва мусобақада пешқадам бўлди, деб ёзади ”Tehran Times”.

Ҳиндистон ва Буюк Британиялик ёш ихтирочилар олтин ва кумуш медалларни олиб келишди. Саудия Aрабистони талабалари эса мусобақада учинчи ўринни эгаллаб, бронза медали билан қайтишди. 

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Abdulloh ibn Amr ibn Os roziyallohu anhumodan rivoyat qilinadi:

«Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Rahmlilarga Rohman rahm qiladi. Yerdagilarga rahm qiling, sizga osmondagi Zot rahm qiladi», dedilar».

Abu Dovud, Termiziy, Hokim rivoyat qilishgan.

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Rizq

«Rizq» kitobi 1-son

📖 Mozin Abdulqodir Arnaut qalamiga mansub «Rizq» kitobi suxandon lafzida

🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi

📹 YouTube

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ота-онага лутф кўрсатиш ва наҳйи қилмаслик

عَنْ سَعِيدِ بْنِ جُبَيْرٍ فِي قَوْلِهِ عَزَّ وَجَلَّ: }رَبُّكُمْ أَعْلَمُ بِمَا فِي نُفُوسِكُمْ إِنْ تَكُونُوا صَالِحِينَ{ قَالَ: تَكُونُ البَادِرَةُ مِنَ الوَلَدِ إِلَى الوَالِدِ. وَقَالَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ: }إِنْ تَكُونُوا صَالِحِينَ{ قَالَ: أَنْ تَكُونَ النِّيَّةُ صَادِقَةً، }فَإِنَّهُ كَانَ لِلأَوَّابِينَ غَفُورًا{ لِلبَادِرَةِ الِّتِي بَدَرَتْ مِنْهُ».

Саъид ибн Жубайрдан ривоят қилинади:

«У зот азза ва жалланинг: «Аллоҳ ичингиздаги нарсани билувчи. Агар солиҳ бўлсангиз», – деган қавли ҳақида «Боладан ота-онага бўладиган муомала аломати» – деган.

Аллоҳ азза ва жалла: «Агар солиҳ бўлсангиз»
(яъни, агар ният содиқ бўлса) «Албатта, У зот тавба қилувчилар учун мағфиратлидир», деган. Бу ундан содир бўлган аломат ҳақида».

Шарҳ: Яъни, бу ривоятда айтиляптики, Аллоҳ таоло боланинг ота-онасига бўлган ҳис-туйғусини билади. Юзида табассум билан боқаяпти-ю, ичи ғижиниб турган бўлса, уни ҳам билади. Ўзича, одамларнинг кўзида «ота-онасини ҳурмат қилар экан» – деб айтсинлар дея, эгилиб, қандайдир бир хушомадларни қилаяпти, лекин ичида: «Қани тезроқ кетсайди, мен ишимга тезроқ борсайдим» – деб турган ҳолат бўлса, Аллоҳ таоло уни ҳам билади.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22608

🕋 @islomuz

Читать полностью…
Subscribe to a channel