islomuz | Unsorted

Telegram-канал islomuz - Islom.uz

134955

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Subscribe to a channel

Islom.uz

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний: «Болаликдан Имом Бухорий дунёга келган табаррук диёрга келишни орзу қилганман»

Мамлакатимиздаги маънавий-маърифий соҳаларда олиб борилаётган туб ижобий ўзгаришлар хорижлик меҳмонларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

«Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» мавзусидаги халқаро конференция иштирокчилари бу жиҳатларни алоҳида эътироф этмоқда.
Бу ҳақда Дорул-улум Карачи ислом университети (Покистон) профессори шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари ўз фикрларини билдирди:

–Улуғ алломалар юртида ўтказилаётган халқаро анжуманда маъруза билан иштирок этганимдан бағоят мамнунман.

Ўзбекистон асрлар оша бутун жаҳонга буюк ва забардаст уламоларни етиштириб берган муборак заминдир. Бу заминда туғилиб, вояга етган улуғлар шунчалик кўпки, улар бутун оламни илм-маърифатга, нурга тўлдирганлар. Ислом илмларининг барча соҳалари, Қуръон ва тафсир, ҳадис, фиқҳ каби йўналишларда энг юксак мақомга эришганлар. Бу юртдан етишиб чиққан алломаларнинг илм-фаннинг турли соҳаларида қўлга киритган ютуқлари нақадар юксак даражада экани ҳеч кимга сир эмас. Буни бутун олам билади.

Болалик вақтимда қулоғимга чалинган дастлабки сўзлардан бири Бухорий номи бўлган.

Ўшандан буён Имом Бухорий дунёга келган табаррук диёрга келишни орзу қилганман. Неча асрлар ўтибдики, бу улуғ зот қаршисида бутун дунё уламолари таъзим қилиб келадилар. Бу заминдан етишиб чиққан алломаларнинг саноғига етиш жуда қийин.

Ўзбекистонга 5 йил муқаддам келган эдим. Шу йиллар мобайнида мамлакатда жуда катта бунёдкорлик ишлари, катта ўзгаришлар бўлганига гувоҳ бўлиб турибман.

Н.Усмонова, ЎзА

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Азиз меҳмонлар Сурхондарёга келишди

Жорий йилнинг 17-18 октябрь кунлари Термиз шаҳрида «Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни» мавзусига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилиши ҳақида аввал хабар берган эдик.

Бугун мамлакатимизнинг кўзга кўринган исломшунос олимлари, соҳа мутахассислари, илмий тадқиқотчилари билан бирга Туркия, Қатар, Миср, Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон, Қирғизистон каби дунёнинг ўнга яқин давлатидан таниқли олим ва уламолари Термиз халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Меҳмонлар орасида Президент маслаҳатчилари Хайриддин Султонов, Музаффар Камилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев каби соҳа раҳбарлари ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Миср Араб Республикаси бош муфтийси Назир Муҳаммад Айёд, Қатар Халқаро мусулмон уламолар кенгаши раиси Али Муҳйиддин Қорадоғи каби таниқли уламолар бор.

Термиз шаҳрида жойлашган Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида «Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни» мавзуига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман ўз ишини бошламоқда.

Айни вақтда 50 дан ортиқ таниқли олим ва уламолар мазкур халқаро илмий-амалий анжуманда иштирок этиш учун ташриф буюришган.

Конференциянинг биринчи кунида халқаро илмий-амалий анжуман очилиш маросими, халқаро анжуман ялпи йиғилиши, шўбалар йиғилишлари, хорижлик уламолар иштирокида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази талабалари билан учрашув, ёпилиш маросими ҳамда бошқа қатор тадбирлар ўтказлиши белгиланган.

🔗 https://islom.uz/maqola/22767

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Дунё уламолари Хивадаги муборак қадамжоларни зиёрат қилдилар

Халқаро анжуманда иштирок этган турли мамлакатлар муфтийлари, таниқли уламолар, исломшунос тадқиқотчи ва диний соҳа вакиллари нуфузли тадбирдан сўнг Хива шаҳридаги муборак қадамжоларни зиёрат қилдилар.

Мартабали меҳмонлар Хива шаҳридаги Ичан қалъа мажмуасида жойлашган Муҳаммад Раҳимхон, Шерғозихон, Муҳаммад Амин Иноқ мадрасалари, Саййид Паҳлавон Маҳмуд зиёратгоҳи ҳамда Жума масжиди сингари табаррук масканлар билан яқиндан танишиб, мутахассислардан улар тўғрисида атрофлича маълумот олишди.

Дунё уламолари Ўзбекистон замини қадим маданият, буюк цивилизация ва улуғ мутафаккирлар юрти эканига бевосита гувоҳ бўлдилар.

Мажмуада Қуръони карим оятларидан тиловат қилиниб, азиз авлиёларнинг руҳи покларига бағишланди. Шу билан бирга, фазилатли уламолар юртимиз ва бутун дунёда тинчлик ва фаровонлик ҳукм суриши, динимиз ривожи ва Ислом олами халқлари тинчлик ва эзгулик йўлида доимо ҳамкор бўлишини сўраб хайрли дуолар қилдилар.

🔗 https://islom.uz/maqola/22766

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Yosh hayvonlardan zakot berish haqida 1-qism

Hidoya 105-son

«Zakot» so‘zi lug‘atda «poklik» va «o‘sish» degan ma’nolarni anglatadi. Zakot bergan kishining moli poklanadi. Qachon zakotini bersa, poklanadi, bo‘lmasa yo‘q. Zakoti berilgan molga baraka kiradi, ko‘payib, o‘sadi.

Shar’iy istilohda «Zakot – maxsus moldan maxsus juzni maxsus shaxsga Allohning roziligi uchun shariatda tayin qilingandek mulk qilib berishdir».

Muallif:
Burhoniddin Marg‘inoniy

Ustoz: A’zamjon domla Qambarov

Hidoya sharh bidoyatil-mubtadi

☺️☺️☺️☺️☺️

🔗 Premyera

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Нуфузли анжуман иштирокчилари Ўзбекистон Президентига мурожаат йўллаб, декларация қабул қилдилар

Хива шаҳрида давом этаётган «Ислом – эзгулик ва тинчлик дини» мавзуидаги халқаро конференцияда Халқаро мусулмон уламолари кенгаши раиси Али Муҳйиддин Қорадоғий, Мусулмон донишмандлари кенгаши ҳузуридаги Тинчлик тадқиқотлар маркази ижрочи директори Самир Будинар, Миср муфтийси доктор Назир Муҳаммад Айёд, Ҳиндистон “Дар ал-Ҳуда” Ислом университети проректори Жамолуддин Надави, Булғор ислом академияси доктори Сайфул Асрий, Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай Таған ўғли, Истанбул университети профессори Эмек Ушенмез, Туркия Текирдағ университети профессори Халит Эрен, Франция миллий илмий тадқиқотлар маркази лойиҳа директори Карим Ифрак сўзга чиқиб, анжуман мавзуси бўйича маъруза қилдилар.

Жумладан, қатнашчилар юртимиздан буюк аллома ва уламолар етишиб чиққани, уларнинг илмий меросини ўрганиш бугунги кунда нақадар муҳим эканлиги, шунинг билан бирга, уларда Исломнинг асл инсонпарварлик моҳияти очиб берилгани, энг улуғ неъматлардан бўлган тинчлик ва омонликни асраб-авайлаш борасида долзарблигини йўқотмайдиган чақириқлар акс этганини таъкидладилар.

Ҳозирги пайтда исломофобия, айрим давлатлар ўртасида турли мажоролар давом этаётгани, глобаллашувнинг салбий жиҳатлари авж олаётгани қайд этилиб, бу каби муаммоларнинг олдини олиш учун динимиз таълимотларини чуқур ўрганиш, ёшлар ўртасида илмни тарғиб қилиш лозимлиги қўллаб-қувватланди.

Шунингдек, иштирокчилар мавзу доирасида бир қатор эзгу ташаббусларни илгари сурдилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат йўллаб, анжуман декларациясини қабул қилдилар.

Таъкидлаш жоизки, мазкур тадбирда Саудия Арабистони, Миср, Туркия, Иордания, Ўмон, Россия, АҚШ, Франция, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ҳиндистон ва Покистон каби дунёнинг 22 мамлакатидан 70 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин арбоблари, муфтийлар ва таниқли уламолар иштирок этди.

🔗 https://islom.uz/maqola/22765

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Дўзахдан бир чўғ

Набий соллаллоху алайҳи васаллам ансорлардан бир кишининг қўлида тилла узук кўриб қолдилар. Уни ечиб олиб ерга ташладилар ва:

«Сизлардан бирингиз дўзахдан бир чўғни олиб, қўлига тақиб олади!», дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кетганларидан сўнг бир киши унга:

- Узугингни олмайсанми? - деди.

У айтди: Аллоҳга қасамки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ташлаган нарсани олмайман!

Бу ривоятда Аллоҳ динига даъват қилишнинг ҳамда даъватга эргашишнинг гўзал намунаси бор!

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ҳолатлари (яъни тилла узук таққан ансорийга бўлган муомалалари) билан масжид ичида бавл қилган аъробийга қилган муомалаларини солиштиринг. Аъробийни масжиддагилар тергашган, Расулуллоҳ эса саҳобаларини унга нисбатан мулойим бўлишга чақирганлар, унга бақирмасликларини айтган эдилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22756

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Бисмиллаҳ» зоҳирий ва ботиний нурга сабабдир

Ўйлаб кўринг, таҳоратдан олдин «бисмиллаҳ» айтилса, унга қанча меҳнат, вақт сарф бўлади, қанча пул тўланади? Лекин ушбу кичкинагина амал инсоннинг зоҳирию ботинининг поклиги ва мунавварлигига сабаб бўлади. Шунинг учун таҳорат бошлашдан аввал «бисмиллаҳ»ни айтишга ҳаракат қилишимиз лозим. Лекин баъзан эътиборсизлик сабабли, биз ана шундай баракалардан маҳрум бўламиз.

Агар мусулмон бўлмаган бошқа одам таҳоратнинг барча амалларини қилса, яъни қўлини ювса, ғарғара қилса, бурунни чайса, оғизни ювса, бошига масҳ тортса, оёғини ҳам ювса, бунинг натижасида тозалик ҳосил бўлади. Лекин унга таҳоратнинг нури ва маънавий баракалари келмайди. Шунинг учун, намоздан олдин мусулмон одамга таҳорат олиш буюрилганки, ундан мақсад фақат зоҳирий ташқи бадани покланмасин, балки ботин ичкарида ва руҳда ҳам бир нур ва барака ҳосил бўлсин, ботини ҳам поклансин.

🔗 https://islom.uz/maqola/22753

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Интервью: Уламолар эътирофи

Айни вақтда юртимизда «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» мавзусида халқаро конференция давом этмоқда. Анжуманда бугунги кунда дунёдаги энг таниқли уламолар, дин арбоблари, олимлар, муфтийлар иштирок этмоқда. Қуйида халқаро конференция жараёнида юртимизнинг азиз меҳмонларидан олинган интервьюни сизларга тақдим этамиз.– Ўзбекистон Президентининг эзгу ташаббуси доирасида бўлиб ўтаётган «Ислом – эзгулик ва тинчлик дини» мавзусидаги нуфузли халқаро анжуман, Мотуридий таълимотининг ривожи ва бу таълимотнинг дунёдаги тинчлик жараёнларида тутган ўрни ва роли ҳақида ўта муҳим маълумотлар тақдим этиши билан аҳамиятлидир.

Жаҳон аҳли, Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган ушбу анжуман сабаб, Мотуридийлик ақидасининг забардаст олимларининг очилмаган қирраларидан воқиф бўлади. Шу маънода Ўзбекистон Президентининг эзгу ташаббусини қутлаб қоламиз.

Доктор Муҳаммад Абдулазиз Муҳаммад Мишъал,

Ал-Азҳар университети Дин асослари кафедраси ўқитувчиси


🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22751

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Президентимиз анжуман иштирокчиларига табрик йўллади

Айни дамда «Ислом – эзгулик ва тинчлик дини» мавзусидаги нуфузли халқаро анжуман Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти Баҳром Абдуҳалимов олиб бормоқда.

Даставвал Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноби олийларининг халқаро анжуман иштирокчиларига табригини ўқиб эшиттирди.

Унда халқаро конференция қатнашчилари қутланиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги ташаббус қўллаб-қўвватлангани, сўнгги 7 йилда юртимизда диний-маърифий соҳада улкан ислоҳотлар олиб борилгани, халқаро илмий марказлар ташкил этилгани, кўплаб алломаларимизнинг китоблари нашр этилгани қайд этилган.

Шунингдек, анжуман доирасидаги муқаддас Ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини очиб беришга қаратилган илмий маърузалар, ташаббуслар, муҳокамалар дунёда тинчлик-хотиржамликка ҳисса бўлиб қўшилишига умид билдирилган.

Халқаро анжуман давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев кабилар сўзга чиқиб, мамлакатимизда бағрикенглик сиёсати юритилаётгани, барча соҳалар қатори диний соҳада кенг кўламли ўзгаришлар бўлаётгани, ёт ғояларга қарши кураш бўйича миллий стратегия амалга оширилаётгани ва Ислом динидаги тинчликни таъминлашга қаратилган таълимотларини қайд этиб, барчани тинчлик ва эзгулик йўлида ҳамкорлик қилишга чақирдилар.

Халқаро анжуман қизғин давом этмоқда.

🔗 https://islom.uz/maqola/22750

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Халқаро анжуман иштирокчилари эҳтиром ила кутиб олинмоқда

Аввал хабар берганимиздек, 2024 йил 15-16 октябрь кунлари мамлакатимизда «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» мавзусида халқаро анжуман ўтказилади. Унда халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин ва давлат арбоблари, муфтийлар, таниқли уламолар, илмий тадқиқотчилар ҳамда хорижий ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этади.

Мазкур тадбирда қатнашиш учун ҳозирга қадар Ислом олами уюшмаси Бош котиби ўринбосари, доктор Абдураҳмон бин Абдуллоҳ, Миср Араб Республикаси муфтийси доктор Назир Муҳаммад Айёд, Кавказ мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий шайхул-ислом Аллоҳшукур Пошозода, муҳаддис аллома Муҳаммад Аввома, Истанбулдаги Ибн Халдун университети профессори Муҳйиддин Аввома, Покистондан Карачи ислом университети профессори Муҳаммад Тақий Усмоний, Дорул улум Девбанд мадрасаси мудири Ҳинд уламолари жамияти раиси Мавлоно Аршад Маданий, Бутунжаҳон ислом илмлари университетидан доктор Салоҳ Абулҳож, Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси ўринбосари Ҳасан Гучлу, ISAM (Туркия) раҳбари Муртазо Бедир, Малайзия Вақф ишлари вазири Зулкифл бин Муҳаммад ал-Бакрий, Булғор ислом академиясидан доктор Сайфул Асрий, АҚШнинг Атланта штатидаги Эмори университети тадқиқотчиси Раҳимжон Абдуғафуров, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули ва Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Абдулазиз Закиров кабилар юртимизга ташриф буюришди.

Эътиборли меҳмонларни Тошкент халқаро аэропортида мутасаддилар кутиб олиб, уларни диёримизга ташрифи билан қутлаш баробарида халқаро анжуманнинг бугунги кундаги аҳамияти, таниқли уламолар ва аҳли илмларнинг бир жойга йиғилишидан файзу барака ҳосил бўлиши ҳақида сўзладилар.

Халқаро анжуман иштирокчилари юртимизга келиши давом этмоқда.

🔗 https://islom.uz/maqola/22748

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Аллоҳ ҳолимизни ислоҳ қилсин!

Пешинга яқин масжид тараф йўл олдим. Машинадан тушар эканман, атрофи оқ сурп билан ўралган тобутга кўзим тушди. Демак ёши катта инсон вафот этибди. «Биз Аллоҳникимиз ва албатта, Унга қайтувчимиз». Тобут жаноза ўқиладиган жойда турарди. Унинг атрофида ҳеч ким йўқ. Гўёки маййитни қабрда ёлғиз қолишига ҳозирдан тайёрлашаётгандек эди. Ҳар галгидек нарироқда фақат жанозани ўзига қатнашадиганлар масжид ташқарисида туришибди. Улар орасида дарахт соясида алоҳида турган уч-тўрт нафар ёши катталарга ҳам кўзим тушди. Кўринишидан олтмиш ёшлардан ошган кишилар эди.

Ичкарига кирдим. Азон айтиб бўлинган, одамлар пешиннинг олдинги тўрт ракъат суннатини ўқишаётган экан. Ташқи айвоннинг орқароқ қаторидан жой топиб, мен ҳам намозни ўқишга киришдим. Ибодатни бошлашга бошладиму, ташқаридан келаётган баланд овозлардан хаёлим чалғий бошлади. Дарахт соясида ўтирган чоллардан бирортасининг қулоғи оғирроқ шекилли, бир-бирига қаттиқ-қаттиқ гапиришарди. Тўрт ракъат намозни зўрға, таъбим хира бўлиб ўқиб тугатдим. Чоллар кимнингдир иккита квартираси борлигидан тортиб, оиласида нечта ака-ука қолганини қизғин муҳокама қилишаётган эди. Энг ёмони, ора-сира сўкиниб ҳам қўйишарди. Диққатни жамлашга ҳар қанча уринмай, эплолмадим. Билдимки, ҳали-ҳануз хушуъ билан намоз ўқишни ўрганмабман.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22741

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Энг кўп ҳадис ривоят қилган саҳобий ва ривоят қилган ҳадиснинг адади

1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу – 5374 та.

2. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо – 2630 та.

3. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу – 2286 та.

4. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо – 2210 та.

5. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо – 1660 та.

6. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу – 1540 та.

7. Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳу – 1170 та.

8. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу – 848 та.

9. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумо – 700 та.

10. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу – 537 та.

11. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу – 536 та.

🔗 https://islom.uz/maqola/22737

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Диний қўмита Умра лицензияси учун янги талабларни эълон қилди

2024 йил 9 октябрь куни “Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг 300-сонли қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Замон информацион дастурида хабар берилди.

Маълумки, 2024 йил 2 июлда қабул қилинган қонун билан жорий йил 5 октябрдан Дин ишлари бўйича қўмита Умра хизматини кўрсатиш бўйича лицензия берувчи ваколатли орган сифатида белгиланди. Вазирлар маҳкамасининг 300-сонли қарори билан Дин ишлари бўйича қўмита лицензиясининг шартлари эълон қилинди. Хусусан, қуйидаги лицензия талаб ва шартлари жорий этилмоқда:

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22738

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Hilol Nashr» нашриёти китоб кўргазмасида қатнашди

«Хадичаи Кубро» аёл-қизлар ўрта махсус таълим муассасасида китоб кўргазмаси ўтказилди

«Hilol Nashr» нашриёти Тошкент шаҳридаги «Хадичаи Кубро» таълим муассасасида навбатдаги китоб кўргазмасида қатнашди.

Ҳурматли олий таълим муассасалари ва турли ташкилотлар раҳбарияти! Энди сизнинг олийгоҳингиз ёки ташкилотингизда ҳам «Hilol Nashr» нашриёти китоб кўргазмаси ўтказиб бериши мумкин. Бу кўргазма талабаларга, ходимларга энг сўнгги ва классик бадиий, диний, илмий-оммабоп, болалар адабиёти ва бошқа китоблар билан яқиндан танишиш, маъқул бўлган китобларни харид қилиш имкониятини тақдим қилади.

«Hilol Nashr» нашриёти билан халқимиз орасида китобхонликни янада кенг ёйишга биргаликда қадам ташланг!

Шарт ва талаблар ҳақида маълумот олиш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш учун қуйидаги манзилга боғланишингиз мумкин.

Мурожаат учун:
@hilol_reception

🔗 https://islom.uz/maqola/22735

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Нимага қарши курашиш керак?

Кун тарихига қарайдиган бўлсак, 26 июнь халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни.

Ёдимга келгани, мактабда ўқиб юрган пайтларимизда ҳам шу кун муносабати билан турли тадбирлар, иншолар танлови, давра суҳбатлари ўтказиларди. Ҳозир ҳам бу ишлар давом этаётир.

Кўча-кўйда, суҳбатларда бу «Аср вабо»сига чалинганларнинг аксари ёшлар эканини, ҳатто мактаб ўқувчилари ичида синтетик гиёҳванд моддалар оммалашганини эшитганим сабабидан ҳозирги ҳолат ҳақида маълумот излашга тушдим.

Афсуски, дилни хира қиладиган ҳолат экан. Мақолалардан баъзи парчаларни келтирай:

1. Kun.uzда эълон қилинган «2023 йилда наркожиноят содир этганларнинг 31 фоиздан ортиғи ёшлар бўлган» номли мақолада шундай дейилади:

«Сўнгги уч йил (2021-2023 йиллар) мобайнида мазкур йўналишда 25 мингга яқин жиноят иши қўзғатилиб, 17 мингдан ортиқ шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Шундан 5 мингга яқини (30 фоиз) 30 ёшгача бўлган шахсларни ташкил этган.

Таҳлилларга кўра, наркожиноят содир этган ёшларнинг сони йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Хусусан, 2021 йилда бундай жиноятлар содир қилганларнинг 23 фоизини ёшлар ташкил қилган бўлса, 2022 йилда 24,6 фоизга, 2023 йилда эса 31,2 фоизга етган.

Интернетда психотроп моддалар савдосига ихтисослашган 52 та ахборот ресурси аниқланган. Уларнинг 14 таси веб-сайтларни, 38 таси эса Telegram мессенжерини ташкил этган. Телеграм каналлар орқали 120 мингга яқин фойдаланувчи қамраб олинган» (14.06.2024 й).

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22732

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Аҳмад Ол Қосимий: «Юртингизда бўлиб ўтган конференцияни эзгулик анжумани, деб аташ мумкин»

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Тошкент ва Хива шаҳарларида ўтказилган «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция унинг иштирокчиларида катта таассурот уйғотди. Бу жиҳатлар хориждан келган иштирокчиларнинг фикрларида ҳам ўзининг яққол ифодасини топмоқда.

Аҳмад Ол Қосимий, “HEDAYAH” зўравон экстремизмга қарши кураш бўйича халқаро маркази раиси ижрочи директори (Бирлашган Араб Амирликлари):

– Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига ушбу муҳим анжуманни ташкил этгани учун тузилмамиз номидан самимий миннатдорлигимни билдираман.

Анжуман доирасида Дин ишлари қўмитаси билан ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиб олдик. Сўнгги йилларда марказимиз ва Ўзбекистондаги диний соҳага оид илмий-тадқиқот муассасалари ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланди.

Бугунги таҳликали даврда динни нотўғри талқин қилиш оқибатида кўплаб зиддиятлар содир бўлаётгани ачинарли, албатта. Шахсан мен бунинг сабабини илмсизликда ва динни тўғри англамасликда, деб биламан. Ёшларни бундай таҳдидлардан ҳимоя қилишнинг бир қанча йўллари мавжуд ва уларнинг аввалида илм ва яна илм туради.

Ўзбекистондек буюк алломаларга Ватан бўлган юртда бўлиб ўтган ушбу анжуман ислом маърифатини теранроқ англашга ёрдам беради.

Шу маънода, ушбу конференцияни эзгулик анжумани, деб аташ мумкин.

Н.Усмонова, ЎзА

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

“Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни”

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати


🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Ислом – эзгулик ва тинчлик дини» мавзусидаги нуфузли халқаро анжуманидан репортаж

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Oilaning mustahkamligi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh


🕋@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Баҳрайн омили қиссаси

Имом Ибн Жарийр Тобарий Язийд ибн Мансурдан ривоят қилади:

«Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга унинг Баҳрайндаги омили Ибн Жоруднинг (ёки Ибн Абу Жоруднинг) олдига Адриёс исмли бир одам келтирилгани, унинг мусулмонларнинг душмани билан мактуб ёзишгани ҳамда уларга қўшилишни қасд қилганлиги аниқлангани, шунинг учун унинг бўйнига (қилич) урилгани, у эса: «Эй Умарим! Эй Умарим!» деб тургани ҳақида хабар етди.

Умар розияллоҳу анҳу ўша омилига мактуб юбориб, етиб келишини буюрди. Омил келди. Умар уни қўлида найза билан кутиб ўтирар эди. У Умарнинг олдига кирди. Умар найза билан унинг соқолини юқорига кўтариб:

«Адриёс, лаббайка! Адриёс, лаббайка!» дея бошлади.

«Эй мўминларнинг амири, ахир у мусулмонларнинг сирини очиб, мактуб ёзди, уларга қўшилиб кетишга қасд қилди!» деди Ибн Жоруд.

«Қасди учун қатл қилдингми?! Биздан ким ҳам қасд қилмайди!? Агар одат бўлиб қолиш хавфи бўлмаганида, унинг учун сени қатл қилар эдим», деди Умар».

🔗 https://islom.uz/maqola/22757

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Халқаро анжуман Хивада қизғин давом этмоқда

Бугун, 16 октябрь куни Хива шаҳридаги “Farovon KHiva” меҳмонхонасида “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги халқаро анжуман давом этмоқда.

Айни чоғда Хивада “Ўзбекистон – буюк цивилизациялар чорраҳаси” мавзусидаги 4-шўъба ўз ишини қизғин олиб бормоқда.

Нуфузли тадбирнинг иккинчи кунида Туркия, Франция, Марокаш, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг дин арбоблари, муфтийлари, таниқли уламо ва экспертлари мавзу доирасида долзарб маърузалар билан иштирок этмоқда.

🔗 https://islom.uz/maqola/22762

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Шайхул ислом Аллоҳшукур Пошозода: «Бу диёрнинг алломалари Исломнинг улуғ маданий-маънавий меросини бойитганлар!»

Пойтахтимизда ташкил этилган “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусидаги халқаро нуфузли конференция қизғин суҳбатларга, ўзаро фикр алмашинувларга бой бўлмоқда. Унда ислом динининг тинчликпарвар ғоялари хусусида батафсил сўз юритилмоқда. Мазкур халқаро конференция исломнинг эзгу ғояларини тарғиб этишда олимларнинг якдил, ҳамжиҳат бўлишларига чорлаётгани билан ҳам аҳамиятли.

Кавказ мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайхул ислом Аллоҳшукур Пошозода бу нуфузли конференция ҳақида фикрларини билдирди:

– Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат қурилишида шундай улуғвор меросга, бой маънавий манба ва чуқур мазмунли асосга таянадики, бу ютуқлар ўз номини тарихга зарҳал ҳарфлар билан ёздириб, Ўзбекистоннинг асрлар давомида чўққида бўлишига мустаҳкам кафолат беради. Ўзбекистоннинг Ибн Сино, Форобий, Беруний, Улуғбек каби олимлари, Имом Бухорий, Термизий, Мотуридий каби улуғ дин пешволари, Амир Темур ва Бобур каби буюк саркардалари, Алишер Навоий каби шеърият усталари ва бошқа кўзга кўринган тарихий шахслари башарият тарихига беқиёс ҳисса қўшиб, исломнинг улуғ маданий-маънавий меросини бойитганлар, шунингдек, Европа уйғониш даврига туртки берганлар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22752

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Ислом – эзгулик ва тинчлик дини» мавзусидаги нуфузли халқаро анжумандан фотожамланма

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Hilton Ballroom» меҳмонхонасида халқаро анжуман бошланди

Бугун, 15 октябрь куни пойтахтимиздаги «Hilton Ballroom» меҳмонхонасида «Ислом – эзгулик ва тинчлик дини» мавзусидаги нуфузли халқаро анжуман бошланди.

Тадбирда Саудия Арабистони, Миср, Туркия, Иордания, Ўмон, Россия, АҚШ, Франция, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ҳиндистон ва Покистон каби дунёнинг 22 мамлакатидан 70 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин арбоблари, муфтийлар ва таниқли уламолар иштирок этмоқда.

Маълумот ўрнида мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 19 сентябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида Ўзбекистонда «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» мавзусида халқаро конференция ўтказиш ташаббуси доирасида ташкил этилди.

🔗 https://islom.uz/maqola/22749

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Kim Alloh uchun bir masjid qursa…

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Шайх Аввоманинг талабаларга насиҳати

Фақиҳ олимлардан Алий ибн Абу Зиё Нуриддин Шабромаллисий Қоҳирий ҳазратлари 1589 йили Қоҳиранинг ғарбий қисмидаги Шабромаллис қишлоғида дунёга келади. Уч ёшда сувчечакка чалинади. Ёшлигида кўздан қолиб, бутун умр ана шу зайлда яшади. Лекин Аллоҳ таоло у зотга кўз нури эвазига қалб нурини ато қилди. У ёшлик пайтидаёқ Қуръони Каримни ёд олади. 1008 ҳижрий санада отаси ҳамроҳлигида Мисрга келади. У ерда «Шотибийя», «Хулоса», «Баҳжа ал-Вардийя», «Ал-Минҳаж», «Нузумут таҳрир» ва бошқа матнларни ёд олади. Кейин Азҳарга кириб, ўқишни давом эттиради.

Хуллас, Қоҳирага таълим олиш учун келган шу зот аввалига илм олиш борасида сезиларли натижаларни қўлга кирита олмади. Ҳарчанд уринмасин, кўзланган мақсад ҳосил бўлмас эди. Ҳатто, иш шу даражага етдики, илм толиби бўлган Алий Шабромаллисий бир оз умидсизликка ҳам тушди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22739

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Жамланган қисқа салавот

اللهُمَّ صَلِّ وَ سَلّمْ وَبَارِكْ عَلى سَيِّدِنَا مُحَمَّد وَعَلَى اله وَصَحْبِه أَجْمَعِينَ

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн («Ал-адъийатул-воридату фил-аятил каримати вал- аҳадисиш-шарифаҳ», 149-с).

Маъноси: Аллоҳим! Саййидимиз ҳазрати Муҳаммадга, ул зотнинг оилалари (аҳли)га ва жамики саҳобаларига раҳмат айла, салом айла ва барчаларини муборак-баракотли қил!

Юқоридаги салавотлар матнидан келиб чиққан ҳолда ушбу салавот ҳам жуда фазилатлидир.

Янада қисқароқ шакли

اللهُمَّ صَلِّ عَلى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى الِ سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ

Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала али саййидина Муҳаммад.

Маъноси: Аллоҳим! Саййидимиз ҳазрати Муҳаммадга ва саййидимиз ҳазрати Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)га раҳмат айла!

🔗 https://islom.uz/maqola/22736

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Alloh eng yaxshi koʻrgan maskanlar

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ихлос зарур

Шайхимиз, Доктор Абдулҳай Орифий қоддасаллоҳу сирроҳ айтар эдилар: «Сиз саждага борганингизда, «Субҳана роббиял аъла» деб бир неча марта айтасиз. Лекин тилингиз кўпинча бу тасбеҳни машина каби ўз ҳолича айтади. Агар бирор кун «Субҳана роббиял аъла»ни бир марта ихлос билан қалбдан айтсангиз, аниқ ишонингки, Аллоҳ таоло шу биргина ихлосингиз сабабли сизни бирор муродингизга етказади».

🔗 https://islom.uz/maqola/22733

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Rizq» 4-son 1-qism

📖 Mozin Abdulqodir Arnaut qalamiga mansub «Rizq» kitobi suxandon lafzida

🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi

📹 YouTube

🕋 @islomuz

Читать полностью…
Subscribe to a channel