islomuz | Unsorted

Telegram-канал islomuz - Islom.uz

134955

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Subscribe to a channel

Islom.uz

Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистони ва Озарбайжонга ташриф буюради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11-13 ноябрь кунлари халқаро саммитларда иштирок этиш учун амалий ташриф билан Саудия Арабистони ва Озарбайжон Республикасида бўлади.

Икки муқаддас масжид ходими - Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан давлатимиз раҳбари 11 ноябрь куни Ғазо ва Ливандаги вазиятнинг кескинлашуви ҳамда Яқин Шарқдаги можарога тез фурсатда ечим топиш чораларини ишлаб чиқишга бағишланган навбатдан ташқари Араб-ислом саммитида иштирок этади.

12-13 ноябрь кунлари Ўзбекистон етакчиси Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига кўра БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси (COP29) тадбирларида қатнашади.

Ўзбекистон Президентининг мазкур саммитларда нутқ сўзлаши, шунингдек, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

🔗 https://islom.uz/maqola/22886

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Иқтисодий қамал даври қаҳрамони

Қурайш мушриклари Ислом дини ёйилишининг олдини олиш мақсадида мусулмонларга қарши зулмларини кундан-кунга ошириб боришди. Улар рисолатнинг 7-йилида (милодий 617 йил), айниқса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг авлодлари бўлмиш Бану Ҳошим ва Бану Мутталибга нисбатан кенг қамровли иқтисодий қамал қарорини қабул қилиб, бу қарор ёзилган битикни Каъба деворига осиб қўйишди. Уларнинг мақсади Бану Ҳошим ва Бану Мутталибни бутунлай йўқ қилиш эди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22885

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Halol rizq topish farzdir

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Фитначиларнинг жирканч жиноятлари

Қўзғалончилар Мадинага қайтиб келиб, ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг ҳовлиларини қамал қилишганида, у киши Мадинаи мунавварани ҳимоя қилиш учун лашкар юборишни талаб қилиб, волийларга одам юбордилар. Шунда Мадинадаги низом бузилди, Усмон розияллоҳу анҳу саҳобалардан уруш қилмасликни маҳкам туриб талаб қилдилар. Бу билан ўзларининг сабабидан ёмон ҳодиса бўлмаслигини ихтиёр қилган эдилар. Мададлар етиб келишига оз қолгани тўғрисида хабар келди. Қўзғалончилар қўрқиб, девордан ошиб тушиб, ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг ҳовлиларига киришди. Ўша пайтда у зот Аллоҳ таолонинг «Кишилар уларга: «Одамлар сизга қарши куч тўпладилар, улардан қўрқинглар», деганда бу уларнинг иймонларини зиёда қилди ва: «Бизга Аллоҳнинг Ўзи етарли, У қандай яхши вакил!» дедилар» оятини қироат қилиб ўтирар эдилар (Оли Имрон сураси, 173-оят).

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22882

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Академия талабалари ICESCO ташкилотининг стипендиясини қўлга киритди

Ислом олами, таълим, фан ва маданият масалалари ташкилоти (ICESCO) ташкилоти 2024 йилги стипендия ғолибларини эълон қилди.

Мазкур стипендияга Ўзбекистон халқаро ислом академияси талабалари Муҳаммад Содиқ Лапасов, Дилзода Назимжонова ва Солиҳа Ёдгорова сазовор бўлди.

🔗 https://islom.uz/maqola/22881

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Мулойимлик

Мулойимлик – ғазабга мағлуб бўлмаслик, дағал сўз айтиш ва қўпол муомала қилишдан сақланишдир. Банда бировнинг фикрига қарши эканини қўполлик ва қўрслик қилмасдан ҳам билдириши ёки хайрихоҳлик, тавозе ва меҳрибонлик кўрсатган ҳолда эътироз қилиши ҳам мумкин.

Агар бирор ёш боланинг тарбияси учун унга ғазаб қилиш зарур бўлса ҳам фақат керакли миқдорда ва меъёрда бўлсин.

Шунингдек, ҳар мавзуда одамлар билан тортишиш, баҳс қилиш ва жанжаллашишдан сақлансин ва улар билан имкон қадар яхши гумонда бўлиб муомала қилсин. Ким биландир олди-сотди ва бошқа муомала қилишга тўғри келса, нарх-наво ва келишувларда айтганида қайсарлик билан туриб олмасин. Агар иш маъқул келса, қабул қилсин, бўлмаса, тарк этсин. Лекин бошқаларни ўзининг гапини тан олишга мажбур қилмасин.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22880

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Узрли ҳолатда хутба вақтида ҳам ҳаракат қилиш жоизлиги

عَنْ بُرَيْدَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قاَلَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَخْطُبُنَا إِذْ جَاءَ الْحَسَنُ وَالْحُسَيْنُ عَلَيْهِمَا السَّلَامُ وَعَلَيْهِمَا قَمِيصَانِ أَحْمَرَانِ يَمْشِيَانِ وَيَعْثُرَانِ، فَنَزَلَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الْمِنْبَرِ فَحَمَلَهُمَا وَوَضَعَهُمَا بَيْنَ يَدَيْهِ، ثُمَّ قَالَ: «صَدَقَ اللهُ ﮋﮝ ﮞ ﮟ ﮠﮊ فَنَظَرْتُ إِلَى هَذَيْنِ الصَّبِيَّيْنِ يَمْشِيَانِ وَيَعْثُرَانِ فَلَمْ أَصْبِرْ حَتَّى قَطَعْتُ حَدِيثِي وَرَفَعْتُهُمَا». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба қилаётган эдилар. Бирдан Ҳасан ва Ҳусайн устиларида қизил кўйлак билан қоқилиб, йиқилиб кела бошладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбардан тушдилар-да, икковларини кўтариб олиб, олдиларга қўйдилар ва: «Аллоҳ тўғри айтади: «Албатта, молларингиз ва болаларингиз фитнадир». Бу икки гўдакка қарасам, қоқилиб, йиқилиб келишмоқда, сабр қилолмай, гапимни бўлиб, икковини кўтариб олдим», – дедилар».

Термизий ривоят қилган.

🔗 https://islom.uz/maqola/20892

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Илтимос, аршни титратманг!

Сўнгги пайтларда қулоғимизга «Фалончининг қизи қайтиб келибди», «Пистончининг турмуши бўлмабди» каби гаплар тез-тез чалинадиган бўлиб қолди. Авваллари маҳалла-кўйда бузилган оилалар деярли учрамаган, «Қайтиб келибди» деган гап ор-номус масаласи деб қаралган бўлса, бугунги кунда ажрашиш оддий ҳолатга айланди.

Масаланинг ачинарли жиҳати эса бундай ажралишларга арзимас нарсаларнинг рўкач қилиниши, «бу нарсани кам қилибди, у нарсанинг сифатсизини олибди» каби важ-баҳоналар билан ҳою ҳавас йўлида ёш келин-куёвнинг ўртасига совуқчилик солиниши сабаб бўлиб қолаётганидир.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22879

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Отасидан ўрганган бойлик сабоғи

Ҳаворижлардан бири Ҳасан розияллоҳу анҳунинг отаси Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга суиқасд қилиб, уни заҳарли қилич билан яралаган эди. Ҳасан розияллоҳу анҳу отасининг «Нега йиғлаяпсан?» деган саволига: «Сиз дунёнинг охирги ва охиратнинг биринчи кунидасиз», деб жавоб берди. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу уни йиғидан тўхташга буюрди. Кейин бир қанча маслаҳатлар беришини, уларни ёдда сақлаши кераклигини, шундай қилса, ҳар доим фойда олишини айтди. Ҳасан розияллоҳу анҳу:

«Улар нима, ота?» дегач, қуйидагиларни баён қилди:

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22877

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Eng sof aqiyda

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Мазҳабда_муваффақият_бор

Тўрт мазҳабдан олдин кимлар бўлган?

Баъзи биродарларимдан: «Тўрт мазҳабдан олдин кимлар бўлган?» деб сўрайман. Улар: «Тобеъинлар, саҳобалар бўлишган», дейишади. Йўқ. Улардан, яъни тўрт мазҳабдан олдин кофирлар бор эди. «Қандай қилиб тўрт мазҳабдан олдин кофирлар бўлади?» дейишади, чунки бу тўрт мазҳаб Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошланган. Набий алайҳиссаломдан олдингилар эса кофир бўлган, чунки ҳанафий мазҳаби Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошланган.

Тўртинчи ёки бешинчи бўлиб Исломга кирган Ибн Масъуд Кўфага борди. Бир неча йил ўтиб, у ерга Алий розияллоҳу анҳу борди. Сўнг етмишта бадрий (бадр жангида қатнашган) саҳоба, сўнг бир ярим минг саҳоба борди. Ана шулар ҳанафий мазҳабига асос солишди. Сизлар ҳозир ўрганаётган масалалар Ибн Масъуднинг масалаларидир.

🔗 https://islom.uz/maqola/22866

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Қарзни тезроқ тўлаш

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: نَفْسُ الْمُؤْمِنِ مُعَلَّقَةٌ بِدَيْنِهِ حَتَّى يُقْضَى عَنْهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ وَأَحْمَدُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мўминнинг руҳи то қарзини адо қилмагунча қарзига боғлиқ бўлиб туради», дедилар».


Термизий, Ибн Можа, Аҳмад ривоят қилганлар.

Шарҳ: Мўмин кишининг қарзи бўлса, ўлганидан кейин унга жаннатдаги макони кўрсатилмай турар экан. Қачон қарзи узилса, ўшандан кейингина кўрсатилар экан. Бунда эса ўзига яраша қабр азоби бор. Бировнинг ҳаққи шу даражада аҳамиятли. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳам қарзи борларга ўзлари жаноза ўқимаган ҳоллари бўлган.

Бундан ким қабрда ноқулай ҳолга тушиб қолмай, деса, тириклигида ўзида бирор кишининг ҳаққи қолмаслиги учун ҳаракат қилиши лозим.

🔗 https://islom.uz/maqola/22867

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Hilol Nashr» нашриётида Малайзиялик меҳмонлар

2024 йил 5 ноябрь куни Малайзиянинг Перлис ислом университети коллежи ректори, профессор, доктор Муҳаммад Розайми ибн Рамле бошчилигидаги бир гуруҳ меҳмонлар юртимизга ташриф буюришди.

Меҳмонлар юртимиз бўйлаб зиёратлари давомида «Hilol Nashr» нашриёт-матбаасининг бош дўконига ҳам келдилар. Улар бу ерда диний- маърифий, адабий-бадиий асарлар ҳамда фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг илмий мерослари билан яқиндан танишиб чиқдилар. Зиёратчиларга нашриёт раҳбари Исмоил домла Муҳаммад Содиқ ҳамроҳлик қилдилар. Меҳмонлар шайх ҳазратларининг ҳаёт йўллари, илмий мерослари ҳақидаги маълумотларга эга бўлдилар.

Азизларимиз юртимизда олиб борилаётган хайрли ислоҳотларга гувоҳ бўлиб, Аллоҳ таолодан юртимиз ва халқимиз ҳаққига дуолар қилдилар.

Хусусан, юртимизда масжидларга бўлган эътибор, масжидлар қурилишининг сони ортаётгани, халқимизнинг ихлоси, уларда Аллоҳнинг байтига бўлган муҳаббатни эътироф қилиб, ташаккурларини изҳор этдилар.

🔗 https://islom.uz/maqola/22862

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Istixora haqida

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Аҳли сунна шахсга тақлид қилмайди

Ушбу мақолада аҳли суннанинг манҳажи ва йўлини баён қиламиз. Бу нима ўзи? Аҳли суннани бошқа тоифалардан ажратиб турадиган энг ёрқин жиҳат шуки, Аҳли сунна ёлғиз шахсга эргашмайди.

«Қандай қилиб? Ахир Аҳли сунна Абу Ҳанифага, Шофеъийга, имом Моликка, имом Аҳмадга тақлид қилади-ку! Уларга тақлид қилиш шахсга эргашиш эмасми?» дейишади. Ҳа. Айнан мана шу Аҳли суннани бошқалардан ажратиб турадиган фарқдир. Яна қайтараман: Аҳли сунна шахсга тақлид қилмайди, шахсга эргашмайди. Балки илмга тақлид қилади, яъни эргашади.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22859

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Kasb-hunar haqida

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Мазҳабда_муваффақият_бор

Авлоддан авлодга ўтиб келаётган ақийда


Қалъажий «Иброҳим Нахаъий мавсуъаси»да шундай дейди:

«Мен Иброҳим Нахаъийнинг фиқҳидан юзта масалани олдим. У катта тобеъинлардан бўлиб, Ҳаммоднинг шайхидир. Ундан Абу Ҳанифа ҳам дарс олган. Мен унинг юзта масаласини олиб, Абу Ҳанифанинг фиқҳига солиштирдим. Абу Ҳанифанинг устозига устозлик қилган Нахаъийнинг масалаларининг 84 фоизи, яъни 100 тадан 84 таси Абу Ҳанифаники билан бир хил экан. Демак, Абу Ҳанифанинг масалалари Иброҳимнинг масалалари билан 84 фоиз мувофиқ келган. Хўш, Ибн Масъудга неча фоиз мувофиқ келган? Алқамага-чи? Ҳаммодга қанчаси мувофиқ келган? Агар биз Абу Ҳанифага якка шахс деб қарасак, уни ҳанафий мазҳабини йўқдан бор қилган, таъсис қилган одам дейиш тўғри бўладими? Ёки унинг асосий хизмати ушбу қоидаларни тўплаб, тартиблаб чиқиш бўлганми?

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22884

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Тафтиш маҳкамалари касофати

Тафтиш маҳкамалари касофати туфайли Европаликлар, хусусан, илмли тоифалар черковдан яна ҳам қаттиқроқ нафратландилар ва ундан янада узоқлашдилар. Охири бу кураш черковнинг мағлубияти ва Худосизликка асосланган илм-фаннинг ғалабаси билан тугади. Шунинг учун ҳам энг катта нобакор Дарвин тафтиш маҳкамасига тортилмай қолди.

Бундай ҳолатнинг вужудга келиши черков душманларни қутиртириб юборди. Энди улар черковга қарши гапларни оғзига келганини бўғзига ютмай гапирадиган даражага келдилар. Уларнинг номидан Фридрих Ницше ўзининг «Зардўшт таваллоси» номли сафсатасида қуйидагиларни ёзди:

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22883

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Rizq haqida

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Rizq» kitobi 5-son 2-qism

📖 Mozin Abdulqodir Arnaut qalamiga mansub «Rizq» kitobi suxandon lafzida

🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi

📹 YouTube

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#янгилик

🎉 «Омина» журналининг 4-сони нашрдан чиқди!

Журналда ўн бешдан ортиқ рукнлар, жумладан, тафсир, ҳадис, ақийда, сийрат, фиқҳ, аёлларга ҳос масалалар, савол-жавоблар, оила аҳкомлари, маслаҳатлар, фарзанд тарбияси, буюк шахсиятлар ҳақидаги маълумотлар, уй-рўзғор ишларига оид рукнлар бор.

Журнални «Hilol Nashr» нашриётининг дўконларидан харид қилишингиз, онлайн саҳифаларимиздан буюртма беришингиз мумкин. 😊

👉 Нархи: 10 000 сўм

☎️ +998712175999

📥 Буюртма учун: @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади

@hilolnashr

Читать полностью…

Islom.uz

Har bir ish uchun ilm kerak

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Намангандаги Янги Ахси археологик мажмуасидан ноёб қўлёзма ва китоблар топилди

Намангандаги Янги Ахси археологик ёдгорлик мажмуасидан 50 дан ортиқ нодир қўлёзма ва тошбосма китоблар топилди. Бу ҳақда uza.uz сайти хабар берди.

Топилмалар орасида Абу Муъин Насафийнинг XI асрга оид нодир китоби, Қўқон хони Амир Умархоннинг мукаммал девони, Бухоро амири Саид Олимхоннинг топшириғи билан ўтган аср бошида Когондаги Дорус Салтана босмахонасида чоп этилган Мулло Муҳаммад Обиджон ибн Мулло Муҳаммад Қобил Охунд Намангонийнинг «Тухфатул обидин анисул ошиқин» китоблари мавжуд. Уларнинг энг қимматлилари қаторида Хожа Али Ромитаний, Хожа Аҳрори Валий, Мавлавий Абдулҳай Лакнавийларнинг нодир рисолалари турибди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22878

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди

Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров раислигида ўтган тадбирда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ва Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев ҳам қатнашди.

Кун тартибига мувофиқ, ташкилот доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, амалий шерикликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида Остона ва Шуша шаҳарларидаги учрашувлардан кейинги вақт мобайнида глобал геосиёсий жараёнлар тобора мураккаб тус олганини алоҳида таъкидлади. Етакчи давлатлар ўртасидаги рақобат ва ишончсизлик муҳити кескин кучаймоқда, зиддият ва уруш ўчоқлари кўпайиб, турли хавф-хатарлар янада ортмоқда.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22876

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Замонавий фиқҳий масалаларга оид анжуман ўтказилди

2024 йил 6 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида «Долзарб ақидавий ва замонавий фиқҳий масалалар» мавзусида республика илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Конференцияда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси мутасадди вакиллари, Фатво маркази ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг илмий ходимлари, олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, ёш олимлар ва тадқиқотчилар иштирок этди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22873

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Дунё аёлларининг энг яхшиси ким?

Бир куни Жаброил алайҳиссалом Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Мана, Хадича қўлида бир идиш билан ҳузурингизга келяпти. Унда нонхуруш (ёки таом) ва ичимлик бор. У ҳузурингизга етиб келганида унга Робби азза ва жалладан ва мендан салом айтинг ва унга жаннатда лаълдан қилинган, ғавғо ҳам, қийинчилик ҳам бўлмайдиган уйнинг хушхабарини беринг», деди». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ ва Жаброил алайҳиссаломнинг саломларини суюкли ёрлари Хадича онамизга етказдилар. У зот ҳам саломларни улкан мамнуният ила қабул қилдилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22872

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ёмон одам сени арзонга сотади

«Энг катта бойлик ақлдир. Энг катта қашшоқлик аҳмоқликдир. Энг катта жоҳиллик такаббурликдир. Энг катта устунлик гўзал ахлоқдир. Мен сенга маслаҳат бераман: аҳмоқлар билан дўстлашма, чунки аҳмоқ сенга ёрдам бермоқчи бўлади, лекин сенга зарар етказади. Ёлғончилар билан ҳам дўстлашма, чунки улар узоқни яқин, яқинни эса узоқ қилиб кўрсатади. Зиқнага ҳам яқинлашма, чунки зиқна сенга керак бўлган нарсани энг муҳтож бўлиб турган пайтингда бермайди. Ёмон одамлар билан дўстлашмасликни маслаҳат бераман, чунки ёмон одам сени арзонга сотади».

🔗 https://islom.uz/maqola/22863

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ўзбекистон тажрибаси бутунжаҳон саммити нигоҳида

2024 йил 5 ноябрь куни Боку шаҳрида БМТнинг иқлим ўзгариши конференцияси доирасида Бутунжаҳон диний етакчилари глобал саммити бошланди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов иштирок этмоқда.

Анжуман Қуръони Карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22861

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Қабр саволи ва азоби ҳақ эканлиги, унинг қай йўсинда бўлиши

Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон мўмин қабрида ўтирғизилса, унга келинади. Сўнгра «Ашҳаду алла илааҳа иллаллоҳу ва анна Муҳаммадан Расулуллоҳи», деб шаҳодат келтиради. Ана ўша Аллоҳнинг «Аллоҳ иймон келтирганларни бу дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам собит сўз ила собитқадам қилур», деганидир» (Иброҳим сураси, 27-оят), дедилар».

Шарҳ: «Қачон мўмин қабрида ўтирғизилса» – бу иш у дафн қилиниб, устига тупроқ тортилганидан кейин бўлади. Уни қабрида ўтирғизиб, сўроқ қилиш бошланади.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22860

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Москвада халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтади

2024 йил 5-9 ноябрь кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида «22-Москва халқаро Қуръон мусобақаси» бўлиб ўтади.

Ушбу халқаро мусобақада Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Саййид Муҳйиддин махдум» ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Муҳаммадамин қори Олимжонов иштирок этиш учун эртага Москва шаҳрига жўнаб кетади.

Муҳаммадамин қори бугун 5ноябрь куни «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлимига келиб, бўлим мудири устоз, шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ҳафизаҳуллоҳдан керакли кўрсатма ва хайрли дуоларни олди.

🔗 https://islom.uz/maqola/22858

🕋 @islomuz

Читать полностью…
Subscribe to a channel