Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!
#Ислом
Тафсир илмининг келиб чиқиши ва ривожланиши
Тафсир илми келиб чиқиши ва ривожланиши жараёнида бир неча қисмларга бўлиниб кетган. Ушбу маълумотимизда сизга бу қисмлардан баъзиларини зикр қилиб ўтамиз:
Биринчи қисм – «Ат-тафсир бил-маъсур».
Бу қисмдаги тафсирда муфассир Қуръон оятларини ривоят қилинган саҳиҳ ҳадислар ва саҳобаларнинг қавллари билан тафсир қилади.
Мазкур услубда ёзилган тафсирларнинг энг машҳурларидан бири Имом Муҳаммад ибн Жарир Табарийнинг «Жамиъул-байан фии тафсирил-Қуръан» асаридир.
Табарий раҳматуллоҳи алайҳи ҳижрий 224 йилда туғилиб, 310 йилда вафот этган. Бу киши ўз асрининг энг кўзга кўринган алломаларидан саналган, барча илмларда пешқадам бўлган.
Иккинчи қисм – «Ат-Тафсир бир-раъй».
Бу қисмда муфассир ўз фикри ва ижтиҳоди ила тафсир қилади ва мазкур қисм иккига – жоиз ва жоиз эмасга бўлинади.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
#Кун_дуоси
Сафардан қайтганда айтиладиган дуо
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен ва Абу Талҳа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга йўлиқдик. София розияллоҳу анҳу у зотнинг туяларида мингашиб кетаётган эдилар. Ҳаттоки, биз Мадина кираверишига етиб келганимизда
آيِبُونَ تَائِبُونَ عَابِدُونَ لِرَبِّنَا حَامِدُونَ
«Айибуна, таибуна, ъабидуна, лироббина ҳамидуна», деб айтишда бардавом бўлдилар, шу ҳолда биз Мадинага кириб келдик».
Маъноси: «Биз қайтгувчи, тавба қилгувчи, ибодат қилгувчи ва Раббимизга ҳамд айтгувчилармиз».
Имом Муслим ривояти.
🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 4-juzidan
Ushbu hadisning sharhi.
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
#Мўминларга_эслатма
Маош олишдаги адолат
Девбанддаги «Дорул улум» номини эшитган бўлсангиз керак. Охирги пайтда Аллоҳ таоло бу идорани уммат учун раҳмат қилиб қўйди. У ердан саҳобаи киромларни ёдга соладиган одамлар етишиб чиқдилар. Мен падари бузрукворим муфтий Муҳаммад Шафеъ қоддасаллоҳу сирроҳдан эшитганман. Девбанддаги «Дорул улум»нинг аввалги даврида устозларнинг бир одатлари бор эди: «Дорул улум»га бирор меҳмон бирортаси билан учрашиш учун келса, келган вақтини қайд қилинар, кейин ой охирида, фалон-фалон кунларда меҳмон билан машғул бўлдим, шунча вақт «Дорул улум» ишидан чалғидим, шунинг учун менинг маошимдан кесиб олинсин, деб илтимоснома тақдим қилар эдилар...
Ҳозирги кунда ойликни оширишни сўраганлари ҳақида кўп эшитасиз. Лекин, мен идорага тегишли муддатда шунча вақтни шахсий ишимга сарф қилдим, шу сабабли маошимдан... қирқиб олинсин, деб илтимос қилган бирор кимса ҳақида эшитмайсиз. Бу ишни фақатгина бир кун Аллоҳ таолонинг ҳузурида туришни ўйлаган шахсгина қила олади. Бугун ҳар бир ишчи ва ходимлар ўзларини сарҳисоб қилиб кўрсин, қанча вақтни виждон ила ўз вазифаларини адо этишга сарф қиляпти?
🕋 @islomuz
Zokirning tonggi vazifasi. Yosin surasi
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 4-juzidan
Ushbu hadisning sharhi.
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
Ulumul-Qur’on fanini o‘qitilishiga sababchi bo‘ldilar
"Hazratni xotirlab" ko‘rsatuvining 85-soni
Shayx Sodiq qori Kamoluddin
🌐 https://youtu.be/ATg-Q8-ZRmk?feature=shared
🕋 @islomuz
Таъзия
«Hilol Nashr» нашриёт-матбааси ҳамда Islom.uz портали жамоаси Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори Музаффар Комиловга амакилари Аъзамхон отанинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!
Ушбу оғир дамларда марҳумнинг аҳли байтларига, барча яқинларига, Аллоҳ таолодан сабру жамил тилаймиз.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!
📍 40.54501,70.954075,16z/data=!4m4!3m3!8m2!3d40.54501!4d70.954075?entry=ttu&g_ep=EgoyMDI1MDcwOS4wIKXMDSoASAFQAw%3D%3D">Манзил
@islomuz
#Суннат
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб ичишдан қайтардилар
قَالَ ابْنُ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: نَهَى النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ مَطْعَمَيْنِ: عَنِ الْجُلُوسِ عَلَى مَائِدَةٍ يُشْرَبُ عَلَيْهَا الْخَمْرُ، وَعَنِ الْأَكْلِ وَهُوَ مُنْبَطِحٌ عَلَى بَطْنِهِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.
«Ибн Умар розияллоҳу анҳу:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки (хил) таомланишдан қайтардилар: хамр ичилаётган дастурхонда ўтиришдан ва юзтубан ётиб ейишдан», деди».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Мусулмон одамнинг ҳаром нарса тановул қилинаётган дастурхонда ўтириши мутлақо мумкин эмас. Чунки у ерда ўтиришнинг ўзи, агар ўзи тановул қилмаса ҳам, ўша ҳаром ишга розилик аломати ҳисобланади. Ёмон ишга рози бўлишнинг ўзи ёмондир. Мусулмон кишининг ундай жойда рози бўлиб ўтириши эмас, унга қарши бўлиши матлубдир.
Юзтубан ётиб олиб, таом тановул қилиш эса ўтакетган беодобликдир. Шу билан бирга, бу соғлик учун ҳам зарарлидир.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
#Мўминларга_эслатма
Саховатда пешқадам бўлган йигит
Бир киши Ҳотам Тойдан: «Эй Ҳотам, бирор киши саховатда сиздан устун бўлганми?», деб сўради.
У қуйидагича жавоб берди: «Ҳа, Той қабиласидан бир етим бола. Бир куни унинг ҳовлисида меҳмон бўлдим. Унинг ўн бош қўйи бор экан. Қўйларидан бирини сўйди. Гўштини яхшилаб пишириб, олдимга қўйди. Менга берган гўштлари орасида мия ҳам бор эди. Уни еб, мазза қилдим ва “Аллоҳга қасамки, жуда маззали экан», дедим.
Мезбон йигит ҳузуримдан ташқарига чиқди. Бир пайт олдимга бир неча қўйнинг бошини олиб кириб, менга миясини узатаверди. Уйга қайтиш учун ташқарига чиқсам, ҳовлининг атрофларида жуда кўп қонни кўрдим. Қарасам, ўн бош қўйнинг ҳаммасини сўйган экан. Ундан: «Нега бундай қилдинг?», деб сўрасам, у: «Субҳаналлоҳ! Сиз мазза қилиб ейдиган нарса менда бўла туриб, сизга қандай қилиб бахиллик қиламан. Албатта, бу иш бир араб йигити учун жуда хунук уят-ордир», деб жавоб берди».
Ҳотам Тойга: «Сиз уни меҳмон қилиб қанча сўйгансиз?» дейилди. У: «Уч юзта қизил туя ва беш юз бош қўй» деб жавоб берди. Унга яна: «Ахир сиз ундан сахийроқ экансиз-ку?!» дейилди.
Шунда у: «Йўқ, у йигит мендан сахийроқ. Чунки, у ўзида бор бўлган ҳамма қўйларни сўйиб, саховат кўрсатди. Мен эса, ўзимда борининг озроқ қисмини сўйдим, холос» деб жавоб берди.
🕋 @islomuz
#Кун_дуоси
Кишилардан ёки бошқа нарсадан хавфга тушганда айтиладиган зикр
Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бирор қавмдан қўрқсалар
اللهُمَّ إِنَّا نَجْعَلُكَ فِي نُحُورِهِمْ، وَنَعُوذُ بِكَ مِنْ شُرُورِهِمْ
«Аллоҳумма инна нажъалука фий нуҳуриҳим ва наъузу бика мин шуруриҳим», деб айтардилар». Маъноси: «Аллоҳим, биз Сени уларга рўбарў қўямиз ва Сенинг номинг ила ёмонлигидан паноҳ тилаймиз».
Абу Довуд ва бошқалар ривояти.
🕋 @islomuz
#Жамият
Аччиқ чой
Пиёладаги чойингизга шакар қўшдингиз. Лекин чойдаги шакарни ҳаракатлантириб қўймадингиз. Чойни ичсангиз, шакарнинг ширинлигини ҳис қиласизми? Албатта, ҳис этмайсиз.
Пиёла ичига бироз муддат тикилиб туринг, кейин чойдан хўплаб кўринг, ўзгариш борми, ширинликни сездингизми? Менимча, сезмадингиз. Чой борган сари совиб бораётганини сезмаяпсизми? Сиз ҳали ҳам ундаги ширинликни тотмадингиз. Охирги уриниш: икки қўлингизни бошингизга қўйинг ва пиёла атрофида айлантиринг, шу онда чой ширин бўлиб қолишини орзу қилинг. Буларнинг ҳаммаси ақлсизликнинг кўринишидир. Баъзида кулгили бўлади. Чой эса ҳеч қачон ширин бўлмайди, совиб қолади, сиз у чойни ҳеч қачон ичмайсиз. Ҳаёт ҳам шундай. У худди аччиқ чойнинг идишига ўхшайди. Аллоҳ таоло сизу бизга ато этган имкониятлар, одамларга яхшиликни исташ ва Аллоҳ таоло ичимизга жо қилган яхшилик мисоли шакардир. Демак, бу шакарни ҳаракатлантирганимизда ширин таъмни сезамиз.
Дунёингиз учун меҳнат қилинг, охиратни ҳам унутманг! Аллоҳ таолонинг хоҳиши билан ҳаётингиз афзал томонга ўзгариши учун Аллоҳ таолога таваккал қилинг. ИншаАллоҳ жидду жаҳд ва меҳнатнинг ширин натижасини тотасиз. Ҳаётингиз таъбга мос бўлган ҳар қандай чой идишидан афзал бўлади.
🕋 @islomuz
#Ислом
Иккинчи ва учинчи ҳижрий асрларда ёзилган илмлар
Мусулмонлар ҳижрий иккинчи ва учинчи асрларда кўпгина илмларни ёзма равишда шакллантирдилар. Мазкур илмларга оид масалалар ёзма равишда жамланди, тартибга солинди, қоидалари ишлаб чиқилди ва бошқа керакли ишлар амалга оширилди. Бу улкан хизматлар диний илмлар борасида ҳам, ақлий, тажрибий илмлар борасида ҳам тенгма-тенг равишда олиб борилди. Энди ўша илмлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.
– Қироатлар илми.
«Қироат» сўзи арабча масдар бўлиб, луғатда «жамлаш» ва «қўшиш» деган маънони билдиради. Зотан, қироат қилган шахс ҳарфларни жамлаган ва бир-бирига қўшган бўлади.
Уламолар истилоҳида, хусусан, Ибн Жазарийнинг таърифида эса: «Қироатлар Қуръон калималарини адо этиш кайфияти ҳақидаги ва уларнинг ихтилофларини нақл қилувчига нисбат берадиган илмдир».
Уламоларимиз Қуръони Карим ва қироатлар ўзига хос икки алоҳида-алоҳида нарсалар эканини таъкидлаганлар. Бу борада имом Заркаший қуйидагиларни айтадилар:
«Билки, Қуръон ва қироатлар айри-айри икки ҳақиқатдир. Қуръон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга баён ва эъжоз – ожиз қолдириш учун нозил бўлган ваҳийдир. Қироатлар эса ўша ваҳий лафзларининг ҳарфлар билан ёзилиши ёхуд енгил, оғир ва шу каби талаффуз кайфиятидаги турличалигидир».
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
Talabalarga yozilgan aqiqa dasturxoni
"Hazratni xotirlab" ko‘rsatuvining 85-soni
Shayx Sodiq qori Kamoluddin
🌐 https://youtu.be/ATg-Q8-ZRmk?feature=shared
🕋 @islomuz
Таъзия
«Hilol Nashr» нашриёт-матбааси ҳамда Islom.uz портали жамоаси устоз Аброр Мухтор Алий домлага амакилари Соатали Абдуазимовнинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!
Ушбу оғир дамларда марҳумнинг аҳли байтларига, барча яқинларига, Аллоҳ таолодан сабру жамил тилаймиз.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!
@islomuz
#Мўминларга_эслатма
Қўлимиздаги мол бизники эмас
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларида қўй сўйилди. Уни садақа қилиб юборишни буюрдилар. Сўнгра бир иш билан уйдан чиқиб кетдилар. Қайтиб келгач, Оиша розияллоҳу анҳодан сўрадилар:
- Ундан нима қолди?
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо дедилар:
- Фақат қўли қолди.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
غير كتفها بقى كلها
- Қўлидан бошқа ҳамма жойи қолибди!, дедилар.
Имом Термизий ривояти, саҳиҳ.
Буюк инсоннинг буюк жавоби!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо инсонларга дунёнинг охират экинзори эканини таъкидлар эдилар. Бугун фақат экиш бор. Ҳосил олиш йўқ. Охиратда эса ҳосил йиғиштириш бор, экиш йўқ!
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
Zokirning tonggi vazifasi. Shuruq (ishroq) namozi
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
🕋 @islomuz
Малайзияда 65-халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтади
Малайзия пойтахти Куала Лумпур кейинги ойда ҳифз ва тиловат йўналиши бўйича 65-халқаро Қуръон мусобақасига мезбонлик қилади. Бу ҳақда «Бернама» ахборот агентлиги хабар беради. Мусобақада 50 давлатдан 72 нафар иштирокчи қатнашади. Ушбу халқаро мусобақа «Маданий уммат сари (Мадани)» шиори остида Жаҳон савдо маркази (WTCKL)да ўтказилади.
Расмий тадбирни Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим 2 август куни очиб беради.
«40 нафар иштирокчи тиловат йўналишида, 32 нафари эса ҳифз йўналишида беллашади», дея таъкидлайди Бош вазир девони ҳузуридаги диний ишлар вазири, доктор Муҳаммад Наъим Мухтор. Унинг айтишича, мусобақа иштирокчилари шу йилнинг 19-23 май кунлари бўлиб ўтган онлайн мусобақа танлови босқичида саралаб олинган. Ғолиблар тажрибали ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан баҳоланиб, жараён адолатли тарзда ўтказилган.
Мусобақа иштирокчиларини Малайзия, Саудия Арабистони, Миср, Иордания ва индонезиялик 16 нафар ҳакамлар ҳайъати аъзолари баҳолаб боришади.
Тиловат йўналиши бўйича баҳолаш мезонларича:
– тажвид;
– оҳанг (тараннум);
– фасоҳат (равонлик);
– овоз сифати.
Ҳифз йўналиши бўйича:
– ёд олиш аниқлиги;
– тиловат равонлиги.
Мусобақа ғолиблари қуйидаги совринларни қўлга киритади:
1-ўрин ғолиби 40 минг ринггит миқдорида пул мукофоти;
2-ўрин 30 минг ринггит;
3-ўринга эса 20 минг ринггит пул мукофоти берилади. Шунингдек, ғолибларга YaPEIM жамғармаси томонидан заргарлик буюмлари ҳам ҳадя қилинади.
Малайзия ушбу халқаро мусобақани 1961 йилдан буён ташкил этиб келаётган илғор давлатлардан бири ҳисобланади. 2016 йилда эса мамлакат Кувайт давлати томонидан «Энг яхши Қуръон дастури» мукофотига сазовор бўлган.
🕋 @islomuz
#Кун_дуоси
Сафар куни кечаси ўқиладиган дуо
Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар сафар қилсалар, ана шу куни кечаси
يَا أَرْضُ رَبِّي وَرَبُّكِ اللهُ، أَعُوذُ بِاللهِ مِنْ شَرِّكِ وَشَرِّ مَا فِيْكِ، وَشَرِّ مَا خُلِقَ فِيْكِ، وَشَرِّ مَا يَدِبُّ عَلَيْكِ؛ أَعُوذُ بِكَ مِنْ أَسَدٍ وَأَسْوَدَ، وَمِنَ الحَيَّةِ وَالعَقْرَبِ، وَمِنْ سَاكِنِ البَلَدِ وَمِنْ وَالِدٍ وَمَا وَلَدَ
«Йа арзу роббий ва роббукиллаҳу, аъузу биллаҳи мин шаррики ва шарри ма фийки, ва шарри ма хулиқо фийки, ва шарри ма йадиббу ъалайки, Аъузу бика мин асадин ва асвада ва минал ҳаййати вал ъақраби ва мин сакинил балади ва мин волидин вама валада», деб айтардилар».
Маъноси: «Эй ер, менинг ва сенинг Раббинг Аллоҳдир. Аллоҳнинг номи билан сенинг ёмонлигингдан, сендаги ёмонликдан, сенда халқ қилинган ёмонликдан, сенда судралиб юрадиганларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман. Ва яна шердан, шахслардан, илондан, чаёндан, ерда яшовчи жинлардан, иблис ҳамда шайтондан паноҳ тилайман».
Абу Довуд ривояти.
🕋 @islomuz
#Ҳикматлар
Шубҳали луқманинг оқибати
Мавлоно Муҳаммад Яъқуб Нонутавий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
«Бир куни бир кишининг таклифига биноан уйига меҳмонга бордим. Эндигина оғзимга бир луқма солган эдим, таомда шубҳа бор, у ҳалол даромаддан эмас, деган ҳис келди. Икки-уч оғиз суҳбатдан кейин маълум бўлдики, овқат ҳақиқатда ҳалол даромаддан эмас экан. Лекин ўша луқма беихтиёр томоғимдан ўтиб кетган эди. Мен унга тавба ва истиғфор айтдим. Лекин, шунга қарамай, икки ойгача ўша луқманинг зулмати сезилиб турди, икки ойгача қайта-қайта «фалон гунохни қилиб ол, фалон гуноҳни қилиб ол», деган хаёл ва васваса бўлаверди, гуноҳ қилиш истаги қалбдан кетмай қолди».
Аллох таоло қалбларини поклаб қўйган зотларга гуноҳларнинг зулмати ана шундай сезилади. Биз эса гуноҳларга ошно бўлганимиз сабабли бу нарсани сезмаймиз.
🕋 @islomuz
#Суннат_ва_замонавий_илм
Яратилишинг ҳақида тафаккур қилиб кўрдингми?
Аллоҳ таоло инсонни яратиши ҳақида шундай марҳамат қилади:
«Эй одамлар! Агар қайта тирилиш ҳақида шубҳа қиладиган бўлсангиз, бас, Биз сизга баён қилишимиз учун сизларни тупроқдан, сўнгра нутфадан, сўнгра алақадан, сўнгра битган-битмаган музғадан яратдик. Ва бачадонларда хоҳлаган нарсамизни маълум муддатгача қарор топтирармиз. Кейин сизларни гўдак ҳолингизда чиқарармиз. Сўнгра вояга етишингиз учун (тарбия қилармиз). Сиздан вафот қилиб кетадиганлар ҳам, билганидан кейин ҳеч нарсани билмай қоладиган даражада ночор умрга етадиганлар ҳам бор. Ва ерни қақраган ҳолда кўрарсан. Қачонки Биз унга сув туширсак, у сесканадир ва кўпчийдир. Ҳамда ҳар хил гўзал жуфтларни ўстиради» (Ҳаж сураси, 5-оят).
Одамнинг табиати қизиқ. Билмай туриб, ўзини яратган Холиқ ҳақида, Унинг мавжудлиги, битта ёки бир нечта экани, қудрати ва бошқа сифатлари ҳақида тортишаверади. Аммо ўзининг қандай пайдо бўлганини ўйлаб ҳам кўрмайди.
Ҳомилани ўрганишда дунёда етакчи ҳисобланган америкалик ва канадалик олимлар бу ҳол билан қизиқиб, Қуръони Каримда ҳомила ҳақида келган оятларни ўрганиб чиқдилар. Хулоса шу бўлдики, ҳомила хусусидаги энг тўғри илм Қуръон илми эканини таъкидладилар, уни илоҳий Китоб деб тан олдилар.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
#Кун_дуоси
Бирор манзилга тушганда айтиладиган зикр
Хавла бинти Ҳаким розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бир манзилга тушиб
أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّاتِ مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ
«Аъузу бикалиматиллаҳит таммати мин шарри ма холақ», деб айтса, тоинки бошқа манзилга кўчгунича бирор нарса зарар етказа олмайди», деб айтдилар».
Маъноси: «Аллоҳимнинг ҳамма калималари билан У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман».
Имом Муслим, Имом Молик ва Термизий ривояти.
🕋 @islomuz
Zokirning tonggi vazifasi. Ixlos surasi
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 4-juzidan
Ushbu hadisning sharhi.
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
#Мерос
Масалаларни тўғрилаш
(тамосул, тадохул, тавофуқ, табоюн)
Масалаларни тўғрилаш жараёнида биз тўрт хил адад ўртасидаги нисбатни билишимиз лозим бўлади. Улар «тамосул», «тадохул», «тавофуқ», «табоюн» деб аталади. Агар меросхўрлар ўртасида тақсим қилинган улуш қолдиқсиз бўлинса, уларнинг сонлари ва улушлари орасига назар солишимизга ва улар сонининг баъзисини баъзисига кўпайтиришимизга ҳожат қолмайди, чунки улуш тўғри бўлингач, бу ишлар вақтни беҳуда сарфлашдан бошқа нарса эмас. Лекин улушлар меросхўрлар сонига бўлинмаса ва меросхўрлар сони фарзлар ва улушлар билан мувофиқ келмаса, бундай ҳолатда масалани тўғрилаш мажбурияти юзага чиқади.
Тасҳиҳ (масалани тўғрилаш)
«Тасҳиҳ» сўзи луғатда касалликни кетказиш маъносида келади. Истилоҳда эса ҳар бир меросхўрнинг улушини ундан қолдиқсиз ҳолда чиқариладиган энг оз сонни ҳосил қилиш демакдир.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
“Daloilul-xoyrot” kitobi haqida
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 4-juzidan
Ushbu hadisning sharhi.
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
Ўрта аср мусулмон астрономиясининг энг йирик энциклопедияси
Ўзбекистон замини қадимдан истеъдодлар ва алломалар диёри бўлган. Шундай аждодимиз борки, у Ҳиндистондаги Нандна қалъасидаги ўлчаш ишлари орқали Ернинг жуғрофий ўлчамларини аниқлайди ва ўз ҳисоб-китоблари билан ҳозирги фанга яқин натижаларга эришади. Учта нуқта орқали масофани аниқлашда биринчи бўлиб чизиқли триангуляция усулини қўллаган. Азимутни аниқлашдаги аналитик усуллари ва радиуси бирга тенг бўлган айлана билан ишлаш услублари илмга янги ёндашувларни тақдим этади. Унинг фаолиятида астрономик асбобларни ихтиро қилиш ва уларни ҳисоблашларда қўллаш амалиёти катта аҳамиятга эга.
Бу аллома серқирра Абу Райҳон Берунийдир. Унинг энг қадимий қўлёзмаларидан бири Франция Миллий кутубхонасида сақланаётган «Қонуний Масъудий” асари. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг «Ўзбекистоннинг 100 қадимий қўлёзмаси» медиалойиҳасидан ушбу қўлёзма ҳам жой олган.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
#Кун_дуоси
Бирор ерга ташриф буюриб, киришни хоҳлаганда айтиладиган зикр
Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бирор ерга ташриф буюриб, у ерга киришни хоҳласалар
اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِ هَذِهِ وَخَيْرِ مَا جَمَعْتَ فِيْهَا، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهَا وَشَرِّ مَا جَمَعْتَ فِيْهَا، اللَّهُمَّ ارْزُقْنا حَيَاهَا، وَأعِذْنا مِنْ وَبَاهَا، وَحَبِّبْنَا إِلَى أَهْلِهَا، وَحَبِّبْ صَالِحِي أَهْلِهَا إِلَيْنَا
«Аллоҳумма инний асъалука мин хойри ҳазиҳи ва хойри ма жамаъта фийҳа ва аъузу бика мин шарриҳа ва шарри ма жамаъта фийҳа. Аллоҳуммарзуқна ҳаёҳо, ва аъизна мин вабаҳо, ва ҳаббибна ила аҳлиҳа ва ҳаббиб солиҳий аҳлиҳа илайна», деб айтардилар».
Маъноси: «Аллоҳим, Сендан бу шаҳарнинг яхшисини ва унда жамлаган нарсаларингнинг яхшисини сўрайман. Аллоҳим, Сендан бу шаҳарнинг ёмони ва унда жамлаган нарсаларингнинг ёмонидан паноҳ тилайман. Аллоҳим, ундаги ҳаёдан бизни ризқлантир. Вабосидан бизга паноҳ бер. У ер аҳлига бизни дўст айла. Ва солиҳ аҳлларини бизга дўст эт».
Ибн Сунний ривояти.
🕋 @islomuz
Zokirning tonggi vazifasi. Salavot
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
🕋 @islomuz