islomuz | Unsorted

Telegram-канал islomuz - Islom.uz

135357

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Subscribe to a channel

Islom.uz

Ота-онага лутф кўрсатиш ва наҳйи қилмаслик

عَنْ سَعِيدِ بْنِ جُبَيْرٍ فِي قَوْلِهِ عَزَّ وَجَلَّ: }رَبُّكُمْ أَعْلَمُ بِمَا فِي نُفُوسِكُمْ إِنْ تَكُونُوا صَالِحِينَ{ قَالَ: تَكُونُ البَادِرَةُ مِنَ الوَلَدِ إِلَى الوَالِدِ. وَقَالَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ: }إِنْ تَكُونُوا صَالِحِينَ{ قَالَ: أَنْ تَكُونَ النِّيَّةُ صَادِقَةً، }فَإِنَّهُ كَانَ لِلأَوَّابِينَ غَفُورًا{ لِلبَادِرَةِ الِّتِي بَدَرَتْ مِنْهُ».

Саъид ибн Жубайрдан ривоят қилинади:

«У зот азза ва жалланинг: «Аллоҳ ичингиздаги нарсани билувчи. Агар солиҳ бўлсангиз», – деган қавли ҳақида «Боладан ота-онага бўладиган муомала аломати» – деган.

Аллоҳ азза ва жалла: «Агар солиҳ бўлсангиз» (яъни, агар ният содиқ бўлса) «Албатта, У зот тавба қилувчилар учун мағфиратлидир», деган. Бу ундан содир бўлган аломат ҳақида
».

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22608

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Бутунжаҳон Ислом уюшмаси раҳбари: “Ўзбекистон Президентининг маданият ва маърифатга қаратган эътибори барча мусулмон мамлакатлари учун намуна”

Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Фирдавс Абдухолиқов ҳамда Бутунжаҳон Ислом уюшмаси Бош котиби Шайх Муҳаммад бин Абдулкарим ал-Исса иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Ушбу учрашув ва ташриф Бутунжаҳон Ислом уюшмаси таклифига биноан амалга оширилди. Унда Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Нодир Турғунов ҳам қатнашди.

Дўстона ва самимий руҳда ўтган учрашувда Марказ раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан юртимизда бунёд этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳақида жумладан, Марказ доирасида амалга оширилаётган тадбирлар, барча илмий ва ташкилий ишлар ҳақида маълумот берди.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Din nasihatdir» kitobi 3-son

📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahullohning qalamiga mansub «Din nasihatdir» kitobi suxandon lafzida

🎙Matnni islom.uz portali suxandoni Qamariddin Bekmuhammad o‘qigan.

🌐 https://youtu.be/O0JBIXrRBt0

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Zokirning vazifasi. “Naba’” surasi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Саҳобалар_ҳаёти

Дарахт соҳиблари

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ عَبْدًا لِحَاطِبٍ جَاءَ لِرَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَشْكُو حَاطِبًا، فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، لَيَدْخُلَنَّ حَاطِبٌ النَّارَ، فَقَالَ: كَذَبْتَ لَا يَدْخُلُهَا، فَإِنَّهُ شَهِدَ بَدْرًا وَالْحُدَيْبِيَةَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ҳотибнинг бир қули бор эди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Ҳотибдан шикоят қилиб келди ва:

«Эй Аллоҳнинг Расули, албатта, Ҳотиб дўзахга киради», деди.

У зот: «Ёлғон айтасан! У унга кирмайди. У Бадр ва Ҳудайбияда қатнашган», дедилар».


Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.

Саҳобаи киромларнинг фазлларига фазл қўшадиган яна бир нарса уларнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бошчиликларида инсоният тарихида катта бурилиш бўлган қалтис ва хавфли ҳодисаларда жон фидо қилганликларидир.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Hadis va Hayot» silsilasining 4-juzidan

Ushbu hadisning sharhi.

#Hadis_va_Hayot

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Zokirning tonggi vazifasi. Zuho namozi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Maa'uun surasi bilan qisqacha tanishuv

Yaqinlaringizga ham ulashing!

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Ислом

Тафсир илмининг келиб чиқиши ва ривожланиши

Тафсир илми келиб чиқиши ва ривожланиши жараёнида бир неча қисмларга бўлиниб кетган. Ушбу маълумотимизда сизга бу қисмлардан баъзиларини зикр қилиб ўтамиз:

Биринчи қисм – «Ат-тафсир бил-маъсур».


Бу қисмдаги тафсирда муфассир Қуръон оятларини ривоят қилинган саҳиҳ ҳадислар ва саҳобаларнинг қавллари билан тафсир қилади.

Мазкур услубда ёзилган тафсирларнинг энг машҳурларидан бири Имом Муҳаммад ибн Жарир Табарийнинг «Жамиъул-байан фии тафсирил-Қуръан» асаридир.

Табарий раҳматуллоҳи алайҳи ҳижрий 224 йилда туғилиб, 310 йилда вафот этган. Бу киши ўз асрининг энг кўзга кўринган алломаларидан саналган, барча илмларда пешқадам бўлган.

Иккинчи қисм – «Ат-Тафсир бир-раъй».

Бу қисмда муфассир ўз фикри ва ижтиҳоди ила тафсир қилади ва мазкур қисм иккига – жоиз ва жоиз эмасга бўлинади.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Кун_дуоси

Сафардан қайтганда айтиладиган дуо

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен ва Абу Талҳа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга йўлиқдик. София розияллоҳу анҳу у зотнинг туяларида мингашиб кетаётган эдилар. Ҳаттоки, биз Мадина кираверишига етиб келганимизда

آيِبُونَ تَائِبُونَ عَابِدُونَ لِرَبِّنَا حَامِدُونَ

«Айибуна, таибуна, ъабидуна, лироббина ҳамидуна»
, деб айтишда бардавом бўлдилар, шу ҳолда биз Мадинага кириб келдик».

Маъноси: «Биз қайтгувчи, тавба қилгувчи, ибодат қилгувчи ва Раббимизга ҳамд айтгувчилармиз».

Имом Муслим ривояти.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Hadis va Hayot» silsilasining 4-juzidan

Ushbu hadisning sharhi.

#Hadis_va_Hayot

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Мўминларга_эслатма

Маош олишдаги адолат

Девбанддаги «Дорул улум» номини эшитган бўлсангиз керак. Охирги пайтда Аллоҳ таоло бу идорани уммат учун раҳмат қилиб қўйди. У ердан саҳобаи киромларни ёдга соладиган одамлар етишиб чиқдилар. Мен падари бузрукворим муфтий Муҳаммад Шафеъ қоддасаллоҳу сирроҳдан эшитганман. Девбанддаги «Дорул улум»нинг аввалги даврида устозларнинг бир одатлари бор эди: «Дорул улум»га бирор меҳмон бирортаси билан учрашиш учун келса, келган вақтини қайд қилинар, кейин ой охирида, фалон-фалон кунларда меҳмон билан машғул бўлдим, шунча вақт «Дорул улум» ишидан чалғидим, шунинг учун менинг маошимдан кесиб олинсин, деб илтимоснома тақдим қилар эдилар...

Ҳозирги кунда ойликни оширишни сўраганлари ҳақида кўп эшитасиз. Лекин, мен идорага тегишли муддатда шунча вақтни шахсий ишимга сарф қилдим, шу сабабли маошимдан... қирқиб олинсин, деб илтимос қилган бирор кимса ҳақида эшитмайсиз. Бу ишни фақатгина бир кун Аллоҳ таолонинг ҳузурида туришни ўйлаган шахсгина қила олади. Бугун ҳар бир ишчи ва ходимлар ўзларини сарҳисоб қилиб кўрсин, қанча вақтни виждон ила ўз вазифаларини адо этишга сарф қиляпти?

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Zokirning tonggi vazifasi. Yosin surasi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Hadis va Hayot» silsilasining 4-juzidan

Ushbu hadisning sharhi.

#Hadis_va_Hayot

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ulumul-Qur’on fanini o‘qitilishiga sababchi bo‘ldilar

"Hazratni xotirlab" ko‘rsatuvining 85-soni

Shayx Sodiq qori Kamoluddin

🌐 https://youtu.be/ATg-Q8-ZRmk?feature=shared

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Мазҳабда_муваффақият_бор

Ижтиҳоднинг босқичлари

Бугунги кундаги ижтиҳод қилишга журъат қилаётганлар эса «Ижтиҳодга ҳамма ҳам муяссар бўлаверади», деб юришибди. Ҳатто баъзи оми кишилар ҳам «Уламоларга эҳтиёжимиз йўқ», деб юришибди. «Сен Қуръон ва Суннатни ўзинг ўқиб, ўзингга ҳукм чиқариб олишинг керак», дейишяпти. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минглаб саҳобалар ичидан танлаб, тарбиялаган йигирмата ҳам чиқмайдиган зотлар қаерда-ю, дуч келган илмсиз кишининг Қуръон ва Суннатга бевосита мурожаат қилиши қаерда?!

Демак, мутлақ мужтаҳидлар усулул-фиқҳ ёрдамида Қуръон ва Суннатдан қоидалар чиқаришган. Бу қоидалар тўрт аср давомида ишлаб чиқилгач, мазҳаб ичида ижтиҳод қилиш босқичи бошланган. Мазҳаб ичида ижтиҳод қилиш – юқоридаги қоидалар асосида масалалар чиқаришдир. Ислом умматининг тарихи мобайнида ижтиҳод бир босқичдан иккинчи босқичга ўтганининг сабаби шудир.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Кун_дуоси

Ҳайвон қочиб кетганда айтиладиган дуо

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирингизнинг улови чўлда ечилиб қочиб кетса

يَا عِبَادَ اللهِ احْبِسُوا، يَا عِبَادَ اللهِ احْبِسُوا

«Я ибадаллоҳ аҳбису я ибадаллоҳ аҳбису» (яъни, эй Аллоҳнинг бандалари, ушланглар), деб айтсин. Чунки Аллоҳнинг ерда тўсувчилари бордир. Ўшалар уни ушлаб беришади», дедилар. Ибн Сунний ривояти.

Илмдаги баъзи улуғ шайхларимизнинг менга ҳикоя қилишларича, уларнинг хачирлари қочиб кетди. Бу ҳадисни билишар эди. Шу ҳадисдаги сўзни айтишганида, ўша заҳоти Аллоҳ таоло уни ҳибс эттирди.

Мен ҳам бир жамоа билан кетаётган эдим. Улардан бирининг ҳайвони қочиб кетди. Уни тутишдан ожиз қолганда мана шу дуони ўқидим. Шу дуоим сабабли ҳалиги ҳайвон ўша заҳоти тўхтаб қолди.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Эртага диний таълим муассасаларида қабул якунланади

Эртага, 20 июль куни соат 18:00 да Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига 2025-2026 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш якунланади.

Эслатиб ўтамиз:
- Ўрта махсус ислом таълим муассасалари ҳамда олий диний таълим муассасалари, хусусан, Тошкент ислом институти, Термиз ислом институти, Ҳадис илми мактаби ва Мир Араб олий мадрасасида 2025 йил 25 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача).

Тошкент ислом институти магистратура босқичи учун қабул 30 июлгача давом этади.

Тошкент ислом институти қабул ҳайъати манзили: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Силаи_раҳм

Ҳар бир оиланинг сири бор

Отангизнинг сирларини асло бировларга айтманг. Ҳар бир оиланинг ўзига яраша сири бўлади. У ташқаридан бировга билдирилмайди. Ҳар қандай вазиятда ҳам оилангиздаги муносабатларни, хусусан, отангизнинг сирларини бировга оча кўрманг. Унинг изнисиз шахсий ишларига аралашиб, бошқаларни ҳам аралаштириб, муаммони янада катталаштириб қўйишингиз мумкин.

Бирор гуноҳи кабира, ичиш, чекиш каби ёмон иллатларга мубтало бўлган бўлса, имкон борича, бошқа яқинларингиз ва аҳли илмлар орқали ёки ўзингиз мавридини топиб, кўнглини ранжитиб қўймайдиган йўл билан ушбу одатидан қутулишига ёрдамлашинг. Агар унинг ёмон одати фақат сизга маълум бўлса, бу ҳақда бошқаларга ошкор қилмай, муолажасини ўзингиз қилишга уриниб кўринг. Сизни бирор гуноҳ ишга буюрса, ўта эҳтиёткорлик билан бундай иш қила олмаслигингизни тушунтиринг. Чунки ҳадисда айтилганидек, «Холиққа осий бўлинадиган ўринда махлуққа итоат қилинмайди». Шунга кўра ота-она ёки ҳар қандай киши бирор гуноҳ ишга буюрса, унга итоат қилинмайди. Лекин бундай вазиятда ота-онани қўполлик қилиб оғринтириб ҳам қўймаслик керак. Сиз шундай ҳолатга тушсангиз, агар сиздан ранжимаса, эҳтиёткорлик билан тушунтиринг ёки унинг дўстлари, унга яқин кишилар орқали хатосини билдириб, ёмон одатини ташлашига кўмаклашинг.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Кун_дуоси

Азоннинг фазилати

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизларга жин ёки шайтон бирор суратда кўринса, азон айтинглар», дедилар».

Ибн Сунний ривояти.

Бундан мақсад унинг ёмонлигини азон айтиш билан даф этишдир. Чунки шайтон агар азон овозини эшитгудек бўлса, орқа ўгириб кетади. Яна шу ҳолат юзага келадиган бўлса, жин ва шайтонларни даф этишга тааллуқли Қуръондаги оятларни ўқиш лозим бўлади.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

🎉 «Ислом тарихи» китоби махсус қутида қайта нашрдан чиқди!


Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб икки жилдлик «Ислом тарихи» китоби махсус қутида қайта нашр қилиниб, сотувга чиқди.

☝️ Ислом тарихи деганда, одатда Ислом давлатлари ҳамда мусулмон халқларнинг ваҳий нозил ‎бўлган илк даврдан бошлаб ҳозирги кунгача бўлган тарихи назарда тутилади.

📚 Ушбу китобда ҳам Одам алайҳиссаломдан бошлаб то ҳозирги кунгача муқаддас динимиз бўлган Ислом қандай етиб келгани, жумладан, ҳозирги кундаги Ислом олами ҳақида мухтасар маълумотлар берилган.

Эндиликда ушбу мўъжаз икки жилдлик китобни махсус, бежирим қутида эътиборингизга ҳавола қилинмоқда.

👉 Нархи: 185 000 сўм


📍 Манзилларимиз

☎️ +998-71-217-59-99 📥 @hilol_reception

«Hilol» иловаси орқали ҳар бир харидингиздан 10% бонус баллга эга бўлинг.

@hilolnashr

Читать полностью…

Islom.uz

#Ҳаж

Каъбапўш ишлаб чиқарадиган фабрика тарихи

Милодий 1972, ҳижрий 1391 йили Саудия Арабистони подшоҳи Фаҳд ибн Абдулазиз оли Сауд Маккаи Мукаррамада янги фабрикага асос солди. Подшоҳ Фаҳд ибн Абдулазиз ўша пайтларда вазирлар маҳкамаси раисининг иккинчи ўринбосари ва ички ишлар вазири лавозимида ишлар эди. У ҳижрий 1397, милодий 1977 йили валиаҳд бўлганида ана шу фабрикани очди. Ўша пайтдан бери фабрика ҳар йили Каъбанинг устига ёпиладиган ипак матони ишлаб чиқаради. Бу фабриканинг муҳим ишларидан яна бири Каъбанинг ички пардаларини, хусусан, набавий ҳужраларнинг пардаларини тўқиш ва тикиш, Саудия байроғидан нусхалар кўпайтириш, Каъба матоси остида ҳадялар ишлаб чиқаришдан иборатдир. Бу билан мамлакатга келган меҳмонларга ҳадялар тақдим этиш борасида керакли эҳтиёж қондирилади.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Hadis va Hayot» silsilasining 4-juzidan

#Hadis_va_Hayot

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Мўминларга_эслатма

Қўлимиздаги мол бизники эмас

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларида қўй сўйилди. Уни садақа қилиб юборишни буюрдилар. Сўнгра бир иш билан уйдан чиқиб кетдилар. Қайтиб келгач, Оиша розияллоҳу анҳодан сўрадилар:

- Ундан нима қолди?

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо дедилар:

- Фақат қўли қолди.

Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

غير كتفها بقى كلها

- Қўлидан бошқа ҳамма жойи қолибди!, дедилар.

Имом Термизий ривояти, саҳиҳ.

Буюк инсоннинг буюк жавоби!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо инсонларга дунёнинг охират экинзори эканини таъкидлар эдилар. Бугун фақат экиш бор. Ҳосил олиш йўқ. Охиратда эса ҳосил йиғиштириш бор, экиш йўқ!

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Zokirning tonggi vazifasi. Shuruq (ishroq) namozi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Малайзияда 65-халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтади

Малайзия пойтахти Куала Лумпур кейинги ойда ҳифз ва тиловат йўналиши бўйича 65-халқаро Қуръон мусобақасига мезбонлик қилади. Бу ҳақда «Бернама» ахборот агентлиги хабар беради. ‎Мусобақада 50 давлатдан 72 нафар иштирокчи қатнашади. Ушбу халқаро мусобақа «Маданий ‎уммат сари (Мадани)» шиори остида Жаҳон савдо маркази (WTCKL)да ‎ўтказилади.‎

Расмий тадбирни Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим 2 август ‎куни очиб беради.‎

«40 нафар иштирокчи тиловат йўналишида, 32 нафари ‎эса ҳифз йўналишида беллашади», дея таъкидлайди Бош вазир девони ҳузуридаги диний ишлар вазири, доктор Муҳаммад Наъим ‎Мухтор. Унинг айтишича, мусобақа иштирокчилари шу йилнинг 19-23 май кунлари бўлиб ‎ўтган онлайн мусобақа танлови босқичида саралаб олинган. Ғолиблар тажрибали ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан баҳоланиб, жараён адолатли тарзда ўтказилган.‎

Мусобақа иштирокчиларини Малайзия, Саудия Арабистони, Миср, Иордания ва ‎индонезиялик 16 нафар ҳакамлар ҳайъати аъзолари баҳолаб боришади.‎

Тиловат йўналиши бўйича баҳолаш мезонларича:

‎– тажвид;

‎– оҳанг (тараннум);

‎– фасоҳат (равонлик);

‎– овоз сифати.‎

Ҳифз йўналиши бўйича:

‎– ёд олиш аниқлиги;

‎– тиловат равонлиги.

‎Мусобақа ғолиблари қуйидаги совринларни қўлга киритади:

1-ўрин ғолиби 40 минг ринггит миқдорида пул мукофоти;

2-‎ўрин 30 минг ринггит;

3-ўринга эса 20 минг ринггит пул мукофоти берилади. ‎Шунингдек, ғолибларга YaPEIM жамғармаси томонидан заргарлик ‎буюмлари ҳам ҳадя қилинади.‎

Малайзия ушбу халқаро мусобақани 1961 йилдан буён ташкил этиб келаётган илғор ‎давлатлардан бири ҳисобланади. 2016 йилда эса мамлакат Кувайт давлати ‎томонидан «Энг яхши Қуръон дастури» мукофотига сазовор бўлган.‎

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Кун_дуоси

Сафар куни кечаси ўқиладиган дуо

Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар сафар қилсалар, ана шу куни кечаси

يَا أَرْضُ رَبِّي وَرَبُّكِ اللهُ، أَعُوذُ بِاللهِ مِنْ شَرِّكِ وَشَرِّ مَا فِيْكِ، وَشَرِّ مَا خُلِقَ فِيْكِ، وَشَرِّ مَا يَدِبُّ عَلَيْكِ؛ أَعُوذُ بِكَ مِنْ أَسَدٍ وَأَسْوَدَ، وَمِنَ الحَيَّةِ وَالعَقْرَبِ، وَمِنْ سَاكِنِ البَلَدِ وَمِنْ وَالِدٍ وَمَا وَلَدَ

«Йа арзу роббий ва роббукиллаҳу, аъузу биллаҳи мин шаррики ва шарри ма фийки, ва шарри ма хулиқо фийки, ва шарри ма йадиббу ъалайки, Аъузу бика мин асадин ва асвада ва минал ҳаййати вал ъақраби ва мин сакинил балади ва мин волидин вама валада», деб айтардилар».

Маъноси: «Эй ер, менинг ва сенинг Раббинг Аллоҳдир. Аллоҳнинг номи билан сенинг ёмонлигингдан, сендаги ёмонликдан, сенда халқ қилинган ёмонликдан, сенда судралиб юрадиганларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман. Ва яна шердан, шахслардан, илондан, чаёндан, ерда яшовчи жинлардан, иблис ҳамда шайтондан паноҳ тилайман».

Абу Довуд ривояти.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Ҳикматлар

Шубҳали луқманинг оқибати

Мавлоно Муҳаммад Яъқуб Нонутавий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:

«Бир куни бир кишининг таклифига биноан уйига меҳмонга бордим. Эндигина оғзимга бир луқма солган эдим, таомда шубҳа бор, у ҳалол даромаддан эмас, деган ҳис келди. Икки-уч оғиз суҳбатдан кейин маълум бўлдики, овқат ҳақиқатда ҳалол даромаддан эмас экан. Лекин ўша луқма беихтиёр томоғимдан ўтиб кетган эди. Мен унга тавба ва истиғфор айтдим. Лекин, шунга қарамай, икки ойгача ўша луқманинг зулмати сезилиб турди, икки ойгача қайта-қайта «фалон гунохни қилиб ол, фалон гуноҳни қилиб ол», деган хаёл ва васваса бўлаверди, гуноҳ қилиш истаги қалбдан кетмай қолди».

Аллох таоло қалбларини поклаб қўйган зотларга гуноҳларнинг зулмати ана шундай сезилади. Биз эса гуноҳларга ошно бўлганимиз сабабли бу нарсани сезмаймиз.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Суннат_ва_замонавий_илм

Яратилишинг ҳақида тафаккур қилиб кўрдингми?

Аллоҳ таоло инсонни яратиши ҳақида шундай марҳамат қилади:

«Эй одамлар! Агар қайта тирилиш ҳақида шубҳа қиладиган бўлсангиз, бас, Биз сизга баён қилишимиз учун сизларни тупроқдан, сўнгра нутфадан, сўнгра алақадан, сўнгра битган-битмаган музғадан яратдик. Ва бачадонларда хоҳлаган нарсамизни маълум муддатгача қарор топтирармиз. Кейин сизларни гўдак ҳолингизда чиқарармиз. Сўнгра вояга етишингиз учун (тарбия қилармиз). Сиздан вафот қилиб кетадиганлар ҳам, билганидан кейин ҳеч нарсани билмай қоладиган даражада ночор умрга етадиганлар ҳам бор. Ва ерни қақраган ҳолда кўрарсан. Қачонки Биз унга сув туширсак, у сесканадир ва кўпчийдир. Ҳамда ҳар хил гўзал жуфтларни ўстиради» (Ҳаж сураси, 5-оят).

Одамнинг табиати қизиқ. Билмай туриб, ўзини яратган Холиқ ҳақида, Унинг мавжудлиги, битта ёки бир нечта экани, қудрати ва бошқа сифатлари ҳақида тортишаверади. Аммо ўзининг қандай пайдо бўлганини ўйлаб ҳам кўрмайди.

Ҳомилани ўрганишда дунёда етакчи ҳисобланган америкалик ва канадалик олимлар бу ҳол билан қизиқиб, Қуръони Каримда ҳомила ҳақида келган оятларни ўрганиб чиқдилар. Хулоса шу бўлдики, ҳомила хусусидаги энг тўғри илм Қуръон илми эканини таъкидладилар, уни илоҳий Китоб деб тан олдилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Кун_дуоси

Бирор манзилга тушганда айтиладиган зикр

Хавла бинти Ҳаким розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бир манзилга тушиб

أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّاتِ مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ

«Аъузу бикалиматиллаҳит таммати мин шарри ма холақ», деб айтса, тоинки бошқа манзилга кўчгунича бирор нарса зарар етказа олмайди», деб айтдилар».

Маъноси: «Аллоҳимнинг ҳамма калималари билан У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман».

Имом Муслим, Имом Молик ва Термизий ривояти.


🕋 @islomuz

Читать полностью…
Subscribe to a channel