Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!
#Саҳобалар_ҳаёти
Дарахт соҳиблари
عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ عَبْدًا لِحَاطِبٍ جَاءَ لِرَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَشْكُو حَاطِبًا، فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، لَيَدْخُلَنَّ حَاطِبٌ النَّارَ، فَقَالَ: كَذَبْتَ لَا يَدْخُلُهَا، فَإِنَّهُ شَهِدَ بَدْرًا وَالْحُدَيْبِيَةَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ҳотибнинг бир қули бор эди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Ҳотибдан шикоят қилиб келди ва:
«Эй Аллоҳнинг Расули, албатта, Ҳотиб дўзахга киради», деди.
У зот: «Ёлғон айтасан! У унга кирмайди. У Бадр ва Ҳудайбияда қатнашган», дедилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.
Саҳобаи киромларнинг фазлларига фазл қўшадиган яна бир нарса уларнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бошчиликларида инсоният тарихида катта бурилиш бўлган қалтис ва хавфли ҳодисаларда жон фидо қилганликларидир.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 4-juzidan
Ushbu hadisning sharhi.
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
Zokirning tonggi vazifasi. Zuho namozi
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
🕋 @islomuz
Maa'uun surasi bilan qisqacha tanishuv
Yaqinlaringizga ham ulashing!
🕋 @islomuz
#Ислом
Тафсир илмининг келиб чиқиши ва ривожланиши
Тафсир илми келиб чиқиши ва ривожланиши жараёнида бир неча қисмларга бўлиниб кетган. Ушбу маълумотимизда сизга бу қисмлардан баъзиларини зикр қилиб ўтамиз:
Биринчи қисм – «Ат-тафсир бил-маъсур».
Бу қисмдаги тафсирда муфассир Қуръон оятларини ривоят қилинган саҳиҳ ҳадислар ва саҳобаларнинг қавллари билан тафсир қилади.
Мазкур услубда ёзилган тафсирларнинг энг машҳурларидан бири Имом Муҳаммад ибн Жарир Табарийнинг «Жамиъул-байан фии тафсирил-Қуръан» асаридир.
Табарий раҳматуллоҳи алайҳи ҳижрий 224 йилда туғилиб, 310 йилда вафот этган. Бу киши ўз асрининг энг кўзга кўринган алломаларидан саналган, барча илмларда пешқадам бўлган.
Иккинчи қисм – «Ат-Тафсир бир-раъй».
Бу қисмда муфассир ўз фикри ва ижтиҳоди ила тафсир қилади ва мазкур қисм иккига – жоиз ва жоиз эмасга бўлинади.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
#Кун_дуоси
Сафардан қайтганда айтиладиган дуо
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен ва Абу Талҳа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга йўлиқдик. София розияллоҳу анҳу у зотнинг туяларида мингашиб кетаётган эдилар. Ҳаттоки, биз Мадина кираверишига етиб келганимизда
آيِبُونَ تَائِبُونَ عَابِدُونَ لِرَبِّنَا حَامِدُونَ
«Айибуна, таибуна, ъабидуна, лироббина ҳамидуна», деб айтишда бардавом бўлдилар, шу ҳолда биз Мадинага кириб келдик».
Маъноси: «Биз қайтгувчи, тавба қилгувчи, ибодат қилгувчи ва Раббимизга ҳамд айтгувчилармиз».
Имом Муслим ривояти.
🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 4-juzidan
Ushbu hadisning sharhi.
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
#Мўминларга_эслатма
Маош олишдаги адолат
Девбанддаги «Дорул улум» номини эшитган бўлсангиз керак. Охирги пайтда Аллоҳ таоло бу идорани уммат учун раҳмат қилиб қўйди. У ердан саҳобаи киромларни ёдга соладиган одамлар етишиб чиқдилар. Мен падари бузрукворим муфтий Муҳаммад Шафеъ қоддасаллоҳу сирроҳдан эшитганман. Девбанддаги «Дорул улум»нинг аввалги даврида устозларнинг бир одатлари бор эди: «Дорул улум»га бирор меҳмон бирортаси билан учрашиш учун келса, келган вақтини қайд қилинар, кейин ой охирида, фалон-фалон кунларда меҳмон билан машғул бўлдим, шунча вақт «Дорул улум» ишидан чалғидим, шунинг учун менинг маошимдан кесиб олинсин, деб илтимоснома тақдим қилар эдилар...
Ҳозирги кунда ойликни оширишни сўраганлари ҳақида кўп эшитасиз. Лекин, мен идорага тегишли муддатда шунча вақтни шахсий ишимга сарф қилдим, шу сабабли маошимдан... қирқиб олинсин, деб илтимос қилган бирор кимса ҳақида эшитмайсиз. Бу ишни фақатгина бир кун Аллоҳ таолонинг ҳузурида туришни ўйлаган шахсгина қила олади. Бугун ҳар бир ишчи ва ходимлар ўзларини сарҳисоб қилиб кўрсин, қанча вақтни виждон ила ўз вазифаларини адо этишга сарф қиляпти?
🕋 @islomuz
Zokirning tonggi vazifasi. Yosin surasi
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 4-juzidan
Ushbu hadisning sharhi.
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
Ulumul-Qur’on fanini o‘qitilishiga sababchi bo‘ldilar
"Hazratni xotirlab" ko‘rsatuvining 85-soni
Shayx Sodiq qori Kamoluddin
🌐 https://youtu.be/ATg-Q8-ZRmk?feature=shared
🕋 @islomuz
Таъзия
«Hilol Nashr» нашриёт-матбааси ҳамда Islom.uz портали жамоаси Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори Музаффар Комиловга амакилари Аъзамхон отанинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!
Ушбу оғир дамларда марҳумнинг аҳли байтларига, барча яқинларига, Аллоҳ таолодан сабру жамил тилаймиз.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!
📍 40.54501,70.954075,16z/data=!4m4!3m3!8m2!3d40.54501!4d70.954075?entry=ttu&g_ep=EgoyMDI1MDcwOS4wIKXMDSoASAFQAw%3D%3D">Манзил
@islomuz
#Суннат
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб ичишдан қайтардилар
قَالَ ابْنُ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: نَهَى النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ مَطْعَمَيْنِ: عَنِ الْجُلُوسِ عَلَى مَائِدَةٍ يُشْرَبُ عَلَيْهَا الْخَمْرُ، وَعَنِ الْأَكْلِ وَهُوَ مُنْبَطِحٌ عَلَى بَطْنِهِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.
«Ибн Умар розияллоҳу анҳу:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки (хил) таомланишдан қайтардилар: хамр ичилаётган дастурхонда ўтиришдан ва юзтубан ётиб ейишдан», деди».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Мусулмон одамнинг ҳаром нарса тановул қилинаётган дастурхонда ўтириши мутлақо мумкин эмас. Чунки у ерда ўтиришнинг ўзи, агар ўзи тановул қилмаса ҳам, ўша ҳаром ишга розилик аломати ҳисобланади. Ёмон ишга рози бўлишнинг ўзи ёмондир. Мусулмон кишининг ундай жойда рози бўлиб ўтириши эмас, унга қарши бўлиши матлубдир.
Юзтубан ётиб олиб, таом тановул қилиш эса ўтакетган беодобликдир. Шу билан бирга, бу соғлик учун ҳам зарарлидир.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
#Мўминларга_эслатма
Саховатда пешқадам бўлган йигит
Бир киши Ҳотам Тойдан: «Эй Ҳотам, бирор киши саховатда сиздан устун бўлганми?», деб сўради.
У қуйидагича жавоб берди: «Ҳа, Той қабиласидан бир етим бола. Бир куни унинг ҳовлисида меҳмон бўлдим. Унинг ўн бош қўйи бор экан. Қўйларидан бирини сўйди. Гўштини яхшилаб пишириб, олдимга қўйди. Менга берган гўштлари орасида мия ҳам бор эди. Уни еб, мазза қилдим ва “Аллоҳга қасамки, жуда маззали экан», дедим.
Мезбон йигит ҳузуримдан ташқарига чиқди. Бир пайт олдимга бир неча қўйнинг бошини олиб кириб, менга миясини узатаверди. Уйга қайтиш учун ташқарига чиқсам, ҳовлининг атрофларида жуда кўп қонни кўрдим. Қарасам, ўн бош қўйнинг ҳаммасини сўйган экан. Ундан: «Нега бундай қилдинг?», деб сўрасам, у: «Субҳаналлоҳ! Сиз мазза қилиб ейдиган нарса менда бўла туриб, сизга қандай қилиб бахиллик қиламан. Албатта, бу иш бир араб йигити учун жуда хунук уят-ордир», деб жавоб берди».
Ҳотам Тойга: «Сиз уни меҳмон қилиб қанча сўйгансиз?» дейилди. У: «Уч юзта қизил туя ва беш юз бош қўй» деб жавоб берди. Унга яна: «Ахир сиз ундан сахийроқ экансиз-ку?!» дейилди.
Шунда у: «Йўқ, у йигит мендан сахийроқ. Чунки, у ўзида бор бўлган ҳамма қўйларни сўйиб, саховат кўрсатди. Мен эса, ўзимда борининг озроқ қисмини сўйдим, холос» деб жавоб берди.
🕋 @islomuz
#Кун_дуоси
Кишилардан ёки бошқа нарсадан хавфга тушганда айтиладиган зикр
Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бирор қавмдан қўрқсалар
اللهُمَّ إِنَّا نَجْعَلُكَ فِي نُحُورِهِمْ، وَنَعُوذُ بِكَ مِنْ شُرُورِهِمْ
«Аллоҳумма инна нажъалука фий нуҳуриҳим ва наъузу бика мин шуруриҳим», деб айтардилар». Маъноси: «Аллоҳим, биз Сени уларга рўбарў қўямиз ва Сенинг номинг ила ёмонлигидан паноҳ тилаймиз».
Абу Довуд ва бошқалар ривояти.
🕋 @islomuz
#Кун_дуоси
Азоннинг фазилати
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизларга жин ёки шайтон бирор суратда кўринса, азон айтинглар», дедилар».
Ибн Сунний ривояти.
Бундан мақсад унинг ёмонлигини азон айтиш билан даф этишдир. Чунки шайтон агар азон овозини эшитгудек бўлса, орқа ўгириб кетади. Яна шу ҳолат юзага келадиган бўлса, жин ва шайтонларни даф этишга тааллуқли Қуръондаги оятларни ўқиш лозим бўлади.
🕋 @islomuz
🎉 «Ислом тарихи» китоби махсус қутида қайта нашрдан чиқди!
👉 Нархи: 185 000 сўм
#Ҳаж
Каъбапўш ишлаб чиқарадиган фабрика тарихи
Милодий 1972, ҳижрий 1391 йили Саудия Арабистони подшоҳи Фаҳд ибн Абдулазиз оли Сауд Маккаи Мукаррамада янги фабрикага асос солди. Подшоҳ Фаҳд ибн Абдулазиз ўша пайтларда вазирлар маҳкамаси раисининг иккинчи ўринбосари ва ички ишлар вазири лавозимида ишлар эди. У ҳижрий 1397, милодий 1977 йили валиаҳд бўлганида ана шу фабрикани очди. Ўша пайтдан бери фабрика ҳар йили Каъбанинг устига ёпиладиган ипак матони ишлаб чиқаради. Бу фабриканинг муҳим ишларидан яна бири Каъбанинг ички пардаларини, хусусан, набавий ҳужраларнинг пардаларини тўқиш ва тикиш, Саудия байроғидан нусхалар кўпайтириш, Каъба матоси остида ҳадялар ишлаб чиқаришдан иборатдир. Бу билан мамлакатга келган меҳмонларга ҳадялар тақдим этиш борасида керакли эҳтиёж қондирилади.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 4-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
#Мўминларга_эслатма
Қўлимиздаги мол бизники эмас
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларида қўй сўйилди. Уни садақа қилиб юборишни буюрдилар. Сўнгра бир иш билан уйдан чиқиб кетдилар. Қайтиб келгач, Оиша розияллоҳу анҳодан сўрадилар:
- Ундан нима қолди?
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо дедилар:
- Фақат қўли қолди.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
غير كتفها بقى كلها
- Қўлидан бошқа ҳамма жойи қолибди!, дедилар.
Имом Термизий ривояти, саҳиҳ.
Буюк инсоннинг буюк жавоби!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо инсонларга дунёнинг охират экинзори эканини таъкидлар эдилар. Бугун фақат экиш бор. Ҳосил олиш йўқ. Охиратда эса ҳосил йиғиштириш бор, экиш йўқ!
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
Zokirning tonggi vazifasi. Shuruq (ishroq) namozi
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
🕋 @islomuz
Малайзияда 65-халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтади
Малайзия пойтахти Куала Лумпур кейинги ойда ҳифз ва тиловат йўналиши бўйича 65-халқаро Қуръон мусобақасига мезбонлик қилади. Бу ҳақда «Бернама» ахборот агентлиги хабар беради. Мусобақада 50 давлатдан 72 нафар иштирокчи қатнашади. Ушбу халқаро мусобақа «Маданий уммат сари (Мадани)» шиори остида Жаҳон савдо маркази (WTCKL)да ўтказилади.
Расмий тадбирни Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим 2 август куни очиб беради.
«40 нафар иштирокчи тиловат йўналишида, 32 нафари эса ҳифз йўналишида беллашади», дея таъкидлайди Бош вазир девони ҳузуридаги диний ишлар вазири, доктор Муҳаммад Наъим Мухтор. Унинг айтишича, мусобақа иштирокчилари шу йилнинг 19-23 май кунлари бўлиб ўтган онлайн мусобақа танлови босқичида саралаб олинган. Ғолиблар тажрибали ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан баҳоланиб, жараён адолатли тарзда ўтказилган.
Мусобақа иштирокчиларини Малайзия, Саудия Арабистони, Миср, Иордания ва индонезиялик 16 нафар ҳакамлар ҳайъати аъзолари баҳолаб боришади.
Тиловат йўналиши бўйича баҳолаш мезонларича:
– тажвид;
– оҳанг (тараннум);
– фасоҳат (равонлик);
– овоз сифати.
Ҳифз йўналиши бўйича:
– ёд олиш аниқлиги;
– тиловат равонлиги.
Мусобақа ғолиблари қуйидаги совринларни қўлга киритади:
1-ўрин ғолиби 40 минг ринггит миқдорида пул мукофоти;
2-ўрин 30 минг ринггит;
3-ўринга эса 20 минг ринггит пул мукофоти берилади. Шунингдек, ғолибларга YaPEIM жамғармаси томонидан заргарлик буюмлари ҳам ҳадя қилинади.
Малайзия ушбу халқаро мусобақани 1961 йилдан буён ташкил этиб келаётган илғор давлатлардан бири ҳисобланади. 2016 йилда эса мамлакат Кувайт давлати томонидан «Энг яхши Қуръон дастури» мукофотига сазовор бўлган.
🕋 @islomuz
#Кун_дуоси
Сафар куни кечаси ўқиладиган дуо
Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар сафар қилсалар, ана шу куни кечаси
يَا أَرْضُ رَبِّي وَرَبُّكِ اللهُ، أَعُوذُ بِاللهِ مِنْ شَرِّكِ وَشَرِّ مَا فِيْكِ، وَشَرِّ مَا خُلِقَ فِيْكِ، وَشَرِّ مَا يَدِبُّ عَلَيْكِ؛ أَعُوذُ بِكَ مِنْ أَسَدٍ وَأَسْوَدَ، وَمِنَ الحَيَّةِ وَالعَقْرَبِ، وَمِنْ سَاكِنِ البَلَدِ وَمِنْ وَالِدٍ وَمَا وَلَدَ
«Йа арзу роббий ва роббукиллаҳу, аъузу биллаҳи мин шаррики ва шарри ма фийки, ва шарри ма хулиқо фийки, ва шарри ма йадиббу ъалайки, Аъузу бика мин асадин ва асвада ва минал ҳаййати вал ъақраби ва мин сакинил балади ва мин волидин вама валада», деб айтардилар».
Маъноси: «Эй ер, менинг ва сенинг Раббинг Аллоҳдир. Аллоҳнинг номи билан сенинг ёмонлигингдан, сендаги ёмонликдан, сенда халқ қилинган ёмонликдан, сенда судралиб юрадиганларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман. Ва яна шердан, шахслардан, илондан, чаёндан, ерда яшовчи жинлардан, иблис ҳамда шайтондан паноҳ тилайман».
Абу Довуд ривояти.
🕋 @islomuz
#Ҳикматлар
Шубҳали луқманинг оқибати
Мавлоно Муҳаммад Яъқуб Нонутавий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
«Бир куни бир кишининг таклифига биноан уйига меҳмонга бордим. Эндигина оғзимга бир луқма солган эдим, таомда шубҳа бор, у ҳалол даромаддан эмас, деган ҳис келди. Икки-уч оғиз суҳбатдан кейин маълум бўлдики, овқат ҳақиқатда ҳалол даромаддан эмас экан. Лекин ўша луқма беихтиёр томоғимдан ўтиб кетган эди. Мен унга тавба ва истиғфор айтдим. Лекин, шунга қарамай, икки ойгача ўша луқманинг зулмати сезилиб турди, икки ойгача қайта-қайта «фалон гунохни қилиб ол, фалон гуноҳни қилиб ол», деган хаёл ва васваса бўлаверди, гуноҳ қилиш истаги қалбдан кетмай қолди».
Аллох таоло қалбларини поклаб қўйган зотларга гуноҳларнинг зулмати ана шундай сезилади. Биз эса гуноҳларга ошно бўлганимиз сабабли бу нарсани сезмаймиз.
🕋 @islomuz
#Суннат_ва_замонавий_илм
Яратилишинг ҳақида тафаккур қилиб кўрдингми?
Аллоҳ таоло инсонни яратиши ҳақида шундай марҳамат қилади:
«Эй одамлар! Агар қайта тирилиш ҳақида шубҳа қиладиган бўлсангиз, бас, Биз сизга баён қилишимиз учун сизларни тупроқдан, сўнгра нутфадан, сўнгра алақадан, сўнгра битган-битмаган музғадан яратдик. Ва бачадонларда хоҳлаган нарсамизни маълум муддатгача қарор топтирармиз. Кейин сизларни гўдак ҳолингизда чиқарармиз. Сўнгра вояга етишингиз учун (тарбия қилармиз). Сиздан вафот қилиб кетадиганлар ҳам, билганидан кейин ҳеч нарсани билмай қоладиган даражада ночор умрга етадиганлар ҳам бор. Ва ерни қақраган ҳолда кўрарсан. Қачонки Биз унга сув туширсак, у сесканадир ва кўпчийдир. Ҳамда ҳар хил гўзал жуфтларни ўстиради» (Ҳаж сураси, 5-оят).
Одамнинг табиати қизиқ. Билмай туриб, ўзини яратган Холиқ ҳақида, Унинг мавжудлиги, битта ёки бир нечта экани, қудрати ва бошқа сифатлари ҳақида тортишаверади. Аммо ўзининг қандай пайдо бўлганини ўйлаб ҳам кўрмайди.
Ҳомилани ўрганишда дунёда етакчи ҳисобланган америкалик ва канадалик олимлар бу ҳол билан қизиқиб, Қуръони Каримда ҳомила ҳақида келган оятларни ўрганиб чиқдилар. Хулоса шу бўлдики, ҳомила хусусидаги энг тўғри илм Қуръон илми эканини таъкидладилар, уни илоҳий Китоб деб тан олдилар.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
#Кун_дуоси
Бирор манзилга тушганда айтиладиган зикр
Хавла бинти Ҳаким розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бир манзилга тушиб
أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّاتِ مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ
«Аъузу бикалиматиллаҳит таммати мин шарри ма холақ», деб айтса, тоинки бошқа манзилга кўчгунича бирор нарса зарар етказа олмайди», деб айтдилар».
Маъноси: «Аллоҳимнинг ҳамма калималари билан У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман».
Имом Муслим, Имом Молик ва Термизий ривояти.
🕋 @islomuz
Zokirning tonggi vazifasi. Ixlos surasi
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 4-juzidan
Ushbu hadisning sharhi.
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
#Мерос
Масалаларни тўғрилаш
(тамосул, тадохул, тавофуқ, табоюн)
Масалаларни тўғрилаш жараёнида биз тўрт хил адад ўртасидаги нисбатни билишимиз лозим бўлади. Улар «тамосул», «тадохул», «тавофуқ», «табоюн» деб аталади. Агар меросхўрлар ўртасида тақсим қилинган улуш қолдиқсиз бўлинса, уларнинг сонлари ва улушлари орасига назар солишимизга ва улар сонининг баъзисини баъзисига кўпайтиришимизга ҳожат қолмайди, чунки улуш тўғри бўлингач, бу ишлар вақтни беҳуда сарфлашдан бошқа нарса эмас. Лекин улушлар меросхўрлар сонига бўлинмаса ва меросхўрлар сони фарзлар ва улушлар билан мувофиқ келмаса, бундай ҳолатда масалани тўғрилаш мажбурияти юзага чиқади.
Тасҳиҳ (масалани тўғрилаш)
«Тасҳиҳ» сўзи луғатда касалликни кетказиш маъносида келади. Истилоҳда эса ҳар бир меросхўрнинг улушини ундан қолдиқсиз ҳолда чиқариладиган энг оз сонни ҳосил қилиш демакдир.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
“Daloilul-xoyrot” kitobi haqida
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
🕋 @islomuz