islomuz | Unsorted

Telegram-канал islomuz - Islom.uz

135357

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Subscribe to a channel

Islom.uz

#Жамият

Аччиқ чой

Пиёладаги чойингизга шакар қўшдингиз. Лекин чойдаги шакарни ҳаракатлантириб қўймадингиз. Чойни ичсангиз, шакарнинг ширинлигини ҳис қиласизми? Албатта, ҳис этмайсиз.

Пиёла ичига бироз муддат тикилиб туринг, кейин чойдан хўплаб кўринг, ўзгариш борми, ширинликни сездингизми? Менимча, сезмадингиз. Чой борган сари совиб бораётганини сезмаяпсизми? Сиз ҳали ҳам ундаги ширинликни тотмадингиз. Охирги уриниш: икки қўлингизни бошингизга қўйинг ва пиёла атрофида айлантиринг, шу онда чой ширин бўлиб қолишини орзу қилинг. Буларнинг ҳаммаси ақлсизликнинг кўринишидир. Баъзида кулгили бўлади. Чой эса ҳеч қачон ширин бўлмайди, совиб қолади, сиз у чойни ҳеч қачон ичмайсиз. Ҳаёт ҳам шундай. У худди аччиқ чойнинг идишига ўхшайди. Аллоҳ таоло сизу бизга ато этган имкониятлар, одамларга яхшиликни исташ ва Аллоҳ таоло ичимизга жо қилган яхшилик мисоли шакардир. Демак, бу шакарни ҳаракатлантирганимизда ширин таъмни сезамиз.

Дунёингиз учун меҳнат қилинг, охиратни ҳам унутманг! Аллоҳ таолонинг хоҳиши билан ҳаётингиз афзал томонга ўзгариши учун Аллоҳ таолога таваккал қилинг. ИншаАллоҳ жидду жаҳд ва меҳнатнинг ширин натижасини тотасиз. Ҳаётингиз таъбга мос бўлган ҳар қандай чой идишидан афзал бўлади.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Ислом

Иккинчи ва учинчи ҳижрий асрларда ёзилган илмлар

Мусулмонлар ҳижрий иккинчи ва учинчи асрларда кўпгина илмларни ёзма равишда шакллантирдилар. Мазкур илмларга оид масалалар ёзма равишда жамланди, тартибга солинди, қоидалари ишлаб чиқилди ва бошқа керакли ишлар амалга оширилди. Бу улкан хизматлар диний илмлар борасида ҳам, ақлий, тажрибий илмлар борасида ҳам тенгма-тенг равишда олиб борилди. Энди ўша илмлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

– Қироатлар илми.

«Қироат» сўзи арабча масдар бўлиб, луғатда «жамлаш» ва «қўшиш» деган маънони билдиради. Зотан, қироат қилган шахс ҳарфларни жамлаган ва бир-бирига қўшган бўлади.

Уламолар истилоҳида, хусусан, Ибн Жазарийнинг таърифида эса: «Қироатлар Қуръон калималарини адо этиш кайфияти ҳақидаги ва уларнинг ихтилофларини нақл қилувчига нисбат берадиган илмдир».

Уламоларимиз Қуръони Карим ва қироатлар ўзига хос икки алоҳида-алоҳида нарсалар эканини таъкидлаганлар. Бу борада имом Заркаший қуйидагиларни айтадилар:

«Билки, Қуръон ва қироатлар айри-айри икки ҳақиқатдир. Қуръон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга баён ва эъжоз – ожиз қолдириш учун нозил бўлган ваҳийдир. Қироатлар эса ўша ваҳий лафзларининг ҳарфлар билан ёзилиши ёхуд енгил, оғир ва шу каби талаффуз кайфиятидаги турличалигидир».

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Talabalarga yozilgan aqiqa dasturxoni

"Hazratni xotirlab" ko‘rsatuvining 85-soni

Shayx Sodiq qori Kamoluddin

🌐 https://youtu.be/ATg-Q8-ZRmk?feature=shared

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Таъзия

«Hilol Nashr» нашриёт-матбааси ҳамда Islom.uz портали жамоаси устоз Аброр Мухтор Алий домлага амакилари Соатали Абдуазимовнинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!

Ушбу оғир дамларда марҳумнинг аҳли байтларига, барча яқинларига, Аллоҳ таолодан сабру жамил тилаймиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Hadis va Hayot» silsilasining 4-juzidan

Ushbu hadisning sharhi.

#Hadis_va_Hayot

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Кун_дуоси

Бирор қишлоққа кириш ёки кирмасликни хоҳлаганда айтиладиган зикр

Суҳайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор қишлоқни кўриб, унга киришни хоҳласалар

اللهُمَّ رَبَّ السَّمَوَاتِ السَّبْعِ وَمَا أَظْلَلْنَ، وَالأَرْضِيْنَ السَّبْعِ وَمَا أَقْلَلْنَ، وَرَبَّ الشَّيَاطِيْنِ وَمَا أَضْلَلْنَ، وَرَبَّ الرِّيَاحِ وَمَا ذَرَيْنَ، أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذِهِ القَرْيَةِ وَخَيْرَ أَهْلِهَا وَخَيْرَ مَا فِيْهَا، وَنَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهَا وَشَرِّ أَهْلِهَا وَشَرِّ مَا فِيْهَا

«Аллоҳумма роббас самаватис сабъи вама азлална, вал арзийнас сабъи вама ақлална, ва роббиш шайотийни вама азлална ва роббар риёҳи вама зарайна, асъалука хойра ҳазиҳил қоряти ва хойра аҳлиҳа ва хойра ма фийҳа, ва наъузу бика мин шарриҳа ва шарри аҳлиҳа ва шарри ма фийҳа», деб айтардилар.

Маъноси: «Аллоҳим, Сен етти осмон ва уни соялантирадиган нарсаларнинг Парвардигорисан, етти ер ва у кўтариб турган нарсаларнинг Парвардигорисан, шайтон ва у адаштирган нарсаларнинг Парвардигорисан, шамол ва у учирган нарсаларнинг Парвардигорисан. Аллоҳим, бу қишлоқнинг яхшисини, аҳлининг яхшисини ва ундаги яхшиликларни сўрайман. Аллоҳим, бу қишлоқнинг ёмонидан, аҳлининг ёмонидан ва ундаги ёмонликлардан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман».

Насаий ва Ибн Сунний ривоятлари.


🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Силаи_раҳм

Кексаларни эъзозлаш

Ниҳоят, Макка фатҳ бўлди. Бир пайтлар ғордан ваҳий даҳшатидан титраб-қалтираб ёлғиз тушиб келган бир нафаргина Инсон бутун бир умматга айланди.

Тун зулматида Қурайш ўлдиришга қасд қилган Инсон Маккадан содиқ дўсти билан Мадина томон чиқиб, бир неча йилдан сўнг Макканинг тўрт дарвозасидан куппа-кундуз куни ғолиб бўлиб кириб келди! Курайш эса, ўша куни ўзларидан қасос олинишини кутиб, у зотнинг олдида бош эгиб ўтирарди. Уларни нима қилди деб ўйлайсиз?

У кишини ёлғончига чиқарганларни, азият берганларни, Каъба атрофида сажда қилаётганида устига туянинг эшини (яъни, кўп китобларда " سَلَى جَزُور"ни туянинг ичак-чавоғи деб ёзишади. Устоз Абдул Азим Зиёуддин домла «Нурул яқийн» китобларида ёзган изоҳда бундай тушунтирганлар: «Имом Бухорий ривоятида سَلَى جَزُور ва Муслим ривоятида سَلَى جَزُور, яъни «туянинг қоғоноғини» дейилган. Қоғоноқ — ҳомилани ўраб турувчи шиллиқ парда, йўлдош.) ағдарганларни, Абу Толиб дарасида қамал қилганларни, у кишини ёлғончи, сеҳргар, мажнун деб айблаганларни, сўнгра у кишини ўлдириш учун ҳар бир қабиладан биттадан киши танлаб, у кишининг қони барчага тарқалиши учун биргаликда ўлдирмоқчи бўлганларни нима қилди деб ўйлайсиз?

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Алданиб_қолманг

Аббосийлар давридаги ҳолат

Аббосийлар 132-656 ҳижрий, 749-1258 мелодий йиллар орасида, беш юз йигирма тўрт йил давомида мусулмон оламига етакчилик қилдилар.

Аббосийларнинг етакчилик даври иккига бўлинади. Биринчи аббосийлар давлати 132-247 ҳижрий, 749-861 мелодий йиллар орасида бўлиб, унда ўнта халифа ҳукмдорлик қилган ва қувват ҳамда эгалик даври бўлган.

Иккинчи аббосийлар давлати 247-656 ҳижрий, 861-1258 мелодий йиллар орасида бўлиб, унда йигирма еттита халифа ҳукмдорлик қилган, бу даврда халифалар заифлашган ва таъсир кучларини йўқотган, аскарлар барча соҳаларни эгаллаб олишган

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Din nasihatdir» kitobi 2-son

📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahullohning qalamiga mansub «Din nasihatdir» kitobi suxandon lafzida

🎙Matnni islom.uz portali suxandoni Qamariddin Bekmuhammad o‘qigan.

🌐 https://youtu.be/K4JP7fTnD40

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Ҳаж

Каъба эшигининг қулфи ва устига ёпилган матонинг тарихи

Султон Абдулҳамид Усмоний томонидан ҳижрий 1309, милодий 1891 йили ясалган эски қулф асосида ҳижрий 1399, милодий 1979 йили янги қулф қайта ишланди. Бу ўзгартириш янги эшикка муносиб бўлди. Уни қайта таъмирлашга эҳтиёж қолмади. Бу қулфнинг узунлиги 34 см. Ҳар томонининг эни 6 сантиметрдан. Ҳар бир томонида сариқ мисдан бир бўлак бор. У томонларнинг узунлиги 8 см, эни 2 см. Қулфга қуйидаги ибора ўйиб ёзилган: «Холид ибн Абдулазиз оли Сауд томонидан ҳижрий 1399 йили ясалган».

Энди каъба устига ёпилган матонинг тарихи ҳақида сўз юритамиз.

Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалонийнинг хабар беришича, Каъбага биринчи бўлиб Исмоил алайҳиссалом кисва, яъни ёпқич ёпганлар. Бошқа бир ривоятда эса бу амални Аднон қабиласи қилгани айтилади.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Hadis va Hayot» silsilasining 4-juzidan

#Hadis_va_Hayot

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Жума

Масжидга кириш одоби ва туфламаслик

«Ибн Умар розияллоҳу анҳу масжидга ўнг оёғи билан кириб, чап оёғи билан чиқар эди».

وَكَانَ ابْنُ عُمَرَ يَدْخُلُ الْمَسْجِدَ بِرِجْلِهِ الْيُمْنَى وَيَخْرَجَ بِرِجْلِهِ الْيُسْرَى. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

Бухорий ривоят қилган.

Масжидда туфламаслик

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «الْبُزَاقُ فِي الْمَسْجِدِ خَطِيئَةٌ وَكَفَّارَتُهَا دَفْنُهَا». رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Масжидда тупурмоқ гуноҳдир, унинг каффороти ювиш, кўмиш биландир», – дедилар».

Тўртовлари ривоят қилишган.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Таъзия

«Hilol Nashr» нашриёт-матбааси ва Islom.uz портали жамоаси Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги «Ҳасанбой ота» жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими, устоз Яҳё қори Турдиевнинг вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, яқинлари ва шогирдларига самимий таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло умрини дин хизматига бағишлаган устознинг машаққатли ва шарафли меҳнатларини, барча солиҳ амалларини ўзларига садақаи жория қилиб, раҳматига буркасин, мағфиратига олсин, қориларга ваъда қилинган ажру мукофотларидан баҳраманд қилиб, жаннатларига дохил айласин!

Ушбу оғир жудолик дамларида марҳумнинг аҳли байтларига, барча яқинларига Аллоҳ таолодан сабру жамил тилаймиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!


Жаноза намози эртага бомдод намозидан сўнг «Ҳасанбой ота» жомеъ масжидида адо этилади.

Қуръони Карим ходими, устоз Яҳё қорининг фаолиятлари ҳақида маълумот:

⛓️ https://islom.uz/maqola/23922

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Мўминларга_эслатма

Ҳазрат Таҳонавий билан бўлган воқеа

Ҳазрат Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳмурид ва яқинларига «сафар қилсангиз ва юкингиз сизга бепул олиб кетишингизга рухсат берган миқдордан ортиқ бўлса, албатта, ортиқча юкнинг ҳаққини адо этинг ва кейин сафар қилинг», дея кўрсатма берар эдилар.

Бир куни у киши сафар қилиш учун вокзалга етиб келдилар. Поезд келишига яқин қолган эди. Ҳазрат юкларини олиб, юклар тортиладиган жойга етиб келдилар ва навбатга турдилар. Тасодифан поездда бирга кетадиган кондуктор у ерга келди ва ҳазратни таниб қолди. Дарҳол: «Ҳазрат, сиз бу ерда нега турибсиз?» деб сўради.

Ҳазрат: «Юкимни торттириш учун келганман», дедилар.

Кондуктор: «Сизга юкингизни торттиришга зарурат йўқ. Ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Мен сиз билан бирга поездда кетаман. Ортиқча юк учун ҳақ тўлашингиз шарт эмас», деди.

Ҳазрат: «Сиз мен билан бирга қаергача борасиз?» деб сўрадилар.

Кондуктор: «Фалон бекатгача бораман», деди.

Ҳазрат: «Кейин у ёғига нима бўлади?» деб сўрадилар. Кондуктор: «У бекатда бошқа кондуктор келади. Мен унга бу ҳазратнинг юклари, деб айтиб қўяман», деди.

Ҳазрат: «У кондуктор мен билан бирга қаергача боради?» деб сўрадилар.

Кондуктор: «У узоққа кетади. Ундан анча олдин сизнинг бекатингиз келади», деди.

Ҳазрат: «Йўқ, мен анча узоққа кетаман, охират тарафга кетаман, қабримга кетаман. Қайси кондуктор мен билан бирга кетади?» дедилар. Кейин: «Охиратда мендан бир давлатга оид поездда юкнинг ҳаққини адо қилмай қилган сафаринг ва ўғирлигинг ҳисобини бер деган талаб бўлса, у ерда қайси кондуктор менга ёрдам бера олади?!» дедилар.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Tasavvuf haqidagi noto‘g‘ri tushunchalar

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Hadis va Hayot» silsilasining 4-juzidan

Ushbu hadisning sharhi.

#Hadis_va_Hayot

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ўрта аср мусулмон астрономиясининг энг йирик энциклопедияси

Ўзбекистон замини қадимдан истеъдодлар ва алломалар диёри бўлган. Шундай аждодимиз борки, у Ҳиндистондаги Нандна қалъасидаги ўлчаш ишлари орқали Ернинг жуғрофий ўлчамларини аниқлайди ва ўз ҳисоб-китоблари билан ҳозирги фанга яқин натижаларга эришади. Учта нуқта орқали масофани аниқлашда биринчи бўлиб чизиқли триангуляция усулини қўллаган. Азимутни аниқлашдаги аналитик усуллари ва радиуси бирга тенг бўлган айлана билан ишлаш услублари илмга янги ёндашувларни тақдим этади. Унинг фаолиятида астрономик асбобларни ихтиро қилиш ва уларни ҳисоблашларда қўллаш амалиёти катта аҳамиятга эга.

Бу аллома серқирра Абу Райҳон Берунийдир. Унинг энг қадимий қўлёзмаларидан бири Франция Миллий кутубхонасида сақланаётган «Қонуний Масъудий” асари. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг «Ўзбекистоннинг 100 қадимий қўлёзмаси» медиалойиҳасидан ушбу қўлёзма ҳам жой олган.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Кун_дуоси

Бирор ерга ташриф буюриб, киришни хоҳлаганда айтиладиган зикр

Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бирор ерга ташриф буюриб, у ерга киришни хоҳласалар

اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِ هَذِهِ وَخَيْرِ مَا جَمَعْتَ فِيْهَا، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهَا وَشَرِّ مَا جَمَعْتَ فِيْهَا، اللَّهُمَّ ارْزُقْنا حَيَاهَا، وَأعِذْنا مِنْ وَبَاهَا، وَحَبِّبْنَا إِلَى أَهْلِهَا، وَحَبِّبْ صَالِحِي أَهْلِهَا إِلَيْنَا

«Аллоҳумма инний асъалука мин хойри ҳазиҳи ва хойри ма жамаъта фийҳа ва аъузу бика мин шарриҳа ва шарри ма жамаъта фийҳа. Аллоҳуммарзуқна ҳаёҳо, ва аъизна мин вабаҳо, ва ҳаббибна ила аҳлиҳа ва ҳаббиб солиҳий аҳлиҳа илайна», деб айтардилар».

Маъноси: «Аллоҳим, Сендан бу шаҳарнинг яхшисини ва унда жамлаган нарсаларингнинг яхшисини сўрайман. Аллоҳим, Сендан бу шаҳарнинг ёмони ва унда жамлаган нарсаларингнинг ёмонидан паноҳ тилайман. Аллоҳим, ундаги ҳаёдан бизни ризқлантир. Вабосидан бизга паноҳ бер. У ер аҳлига бизни дўст айла. Ва солиҳ аҳлларини бизга дўст эт».

Ибн Сунний ривояти.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Zokirning tonggi vazifasi. Salavot

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

📣 Туркиядаги дўконимиздан шайх ҳазратларининг барча китобларини топишингиз мумкин


🇹🇷 Хабарингиз бор, Истанбулдаги дўконимиз янги манзилга кўчган эди. Ушбу дўконимиздан шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг барча китоблари ҳамда нашрётимизда чоп қилинган ва бошқа кўплаб китоблар топишингиз мумкин.

👉 Китоблар рўйхати

📍 Манзилимиз

☎️ Телефон: +905467615999

@hilolnashr & @hilolturkiya

Читать полностью…

Islom.uz

Zokirning tonggi vazifasi. Tahlil

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Hadis va Hayot» silsilasining 4-juzidan

Ushbu hadisning sharhi.

#Hadis_va_Hayot

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Ислом

Барча эшикларни беркитиб қўйишдан эҳтиёт бўлиш

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Йўлда кетаётган эдим, одамларнинг молини ўғирлайдиган йўлтўсар рўпарамдан чиқиб қолди. Ўша ўғрининг масжидда намоз ўқиётганини кўрдим ва ёнига бордим. Унга: «Бундай муомалани Мавло таборака ва таолога қилиш мумкинмас. Амалинг ҳалиги (ўғрилик) бўлар экан, Аллоҳ сендан бу намозингни асло қабул қилмайди» дедим.

Шунда ўғри: «Эй имом, мен билан Аллоҳнинг орасидаги кўплаб эшиклар беркилган. Шунинг учун биргина очиқ эшик қолдиришни истадим» деди.

Шундан сўнг бир неча ой ўтиб ҳаж ибодатини адо этгани бордим. Тавофим асносида Каъбапўшга ёпишиб олиб, «Сенга тавба қилдим, менга раҳм қилгин, Сенга нисбатан маъсият қилишга асло қайтмайман» деяётган кишини кўриб қолдим. Роббисига муножот қилиб оҳ уриб, тавба қилаётган бу киши ҳақида фикрлаб қолдим. Қарасам, мен билан суҳбатлашган ҳалиги ўғри экан. Ичимда «Битта очиқ эшик қолдирган эди, Аллоҳ унга барча эшикларни очиб берди» дедим.

Гуноҳкор бўлсангиз, кўп гуноҳ содир этган бўлсангиз ҳам ўзингиз билан Аллоҳ азза ва жалла ўртасида барча эшикларни беркитиб қўйишдан эҳтиёт бўлинг. Эҳтимол, биргина очиқ эшик сизга анчагина эшикларнинг очилишига сабаб бўлар.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Zokirning tonggi vazifasi. Istig‘for

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ҳазрати Усмон Мусҳафининг тарихи ва бугунги кундаги аҳамияти

2025 йил 10 июль куни Қуръони Карим ходими, устоз, шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум бошчилигида «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими ходимлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасига ташриф буюришди.

Маълумки, кутубхонада турли мавзудаги нодир қўлёзма асарлар, Қуръони Карим қўлёзма нусхаларининг намуналари сақланади. Мана шундай нодир манбалардан бири Ҳазрати Усмон мусҳафи ҳисобланади. Қуръони Каримнинг ушбу ноёб ва қадимий қўлёзма нусхаси тадқиқотчилар ва кенг жамоатчиликнинг доимий эътиборида бўлиб келган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2023 йил 22 декабрь куни ўтказилган Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида музейлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича етти йиллик дастур қабул қилиниши эълон қилинди. Ушбу йиғилиш давомида берилган топшириқлар бўйича 50-сон Баённоманинг 47-бандида Муқаддас китоб – Усмон Қуръони саҳифаларининг консервация ва реставрация қилинишини таъминлаш белгиланган. Мазкур дастурни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси қўллаб қувватлови остида хорижлик мутахассислар, жумладан, Кембриж университетидан Кристине Росе, франциялик реставраторлар Акселл Делеау ва Коралие Барбе, Истанбул қўлёзмалар устахонаси ва архив бўлими мудири Нил Байдар Усмон мусҳафини босқичма-босқич таъмирлаш режасини ишлаб чиқиб, келгусида муҳофаза қилиш бўйича тавсияларни бердилар. Жумладан, «енгил реставрация ишлари»ни амалга оширишдан аввал Ҳазрати Усмон Қуръони саҳифаларини сканер қилиш ва матнини кодикологик тадқиқ қилиш бўйича йўналишлар белгилаб олинди.

Ушбу хайрли ишларнинг давоми сифатида бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасида Ҳазрати Усмон Мусҳафи матнини кодикологик тадқиқ қилиш бўйича муҳим йиғилиш бўлиб ўтди. Унда «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими мудири шайх Алижон қори Файзуллоҳ ва Кутубхона мудири Камолиддин Маҳкамов бошчилигида бўлим ходимлари иштирок этишди. Йиғилишда «Мўйи муборак» мадраса-музейида сақланаётган Ҳазрати Усмон Мусҳафининг тарихи ва бугунги кундаги аҳамияти ҳақида сўз юритилиб, уни келажак авлодлар асраб-авайлашга хизмат қиладиган муҳим масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, Ҳазрати Усмон Қуръони саҳифалари ва фондда сақланаётган 1905 йилда Санкт-Петербургда олинган нусхасини кодикологик тадқиқ қилиш бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилиб, келгусида қилинадиган ишлар режалаштирилди.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Силаи_раҳм

Талоқ бўлиб қайтиб келганга нафақа қилиш

Аёл зоти турмуш қургунича отаси, ака-укаси ёки бошқа бирор эркак қариндошининг нафақасида бўлиши маълум. У оила қуриши билан эрнинг нафақасига ўтади. Энди оиласи бузилиб, эридан ажраган аёлга ким қарайди? Уни нафақа билан таъминлаган киши савоб оладими? Агар савоб оладиган бўлса, қандай ишнинг савобини олади? Ушбу мақолада шу каби саволларга жавоб келади.

عَنْ سُرَاقَةَ بْنِ جُعْشُمٍ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «يَا سُرَاقَةُ، أَلَا أَدُلُّكَ عَلَى أَعْظَمِ الصَّدَقَةِ - أَوْ قَالَ: أَعْظَمِ مِنَ الصَّدَقَةِ؟ -»، قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ بَلَى. قَالَ: «أَنْ تُكْرِمَ مَرْدُودَةً إِلَيْكَ لَيْسَ لَهَا كَاسِبٌ غَيْرَكَ».

Суроқа ибн Жуъшумдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Суроқа, сенга энг улуғ садақанинг ёки садақадан ҳам улуғроқ нарсанинг далолатини берайми?» дедилар.

«Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули», деди.

«Ҳузурингга қайтиб келган ва сендан бошқа таъминотчиси бўлмаган аёлга икром кўрсатмоғинг», дедилар».

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Hadis va Hayot» silsilasining 4-juzidan

Ushbu hadisning sharhi.

#Hadis_va_Hayot

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Vird haqida

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Жамият

Орзуларни ўғирловчилар

Муаллим фикрини баён этиш мавзусини имтиҳон қилиш учун ўқувчилардан келажакдаги орзуларини ёзишни сўради. Талабалар ёзишга киришиб кетдилар. Ҳамманинг орзуси кичик жумлага жой бўларди. Фақат бир ўқувчи бундан мустасно. У қоғозни улкан орзулар билан тўлдириб ташлаган эди. У улкан қасрга, гўзал экинзорга, ҳашаматли машинага ва чиройли хотинга эга бўлишни орзу қилганди. Қоғозларга баҳо қўйиш асносида муаллим бу ўқувчига орзулар воқеликка тўғри келмайди ва рўёбга чиқиши амри маҳол, кунлик таомини топишга қурби етмайдиган кичкина боланинг шунча орзуси қандай амалга ошарди деган баҳона билан паст баҳо қўйди. Сўнг болага раҳм-шафқат қилишга қарор қилиб, ўзига муносиб орзу ёзиш шарти билан қоғозни қайтариб беришини, ана шунда катта баҳо қўйишини билдирди. Шунда бола тўла ишонч ва дадиллик билан муаллимга «Бояги баҳони сақлаб қўйинг устоз, мен орзуларимни сақлаб қўяман» деди. Орадан кўп ўтмай ўша бола орзу қилганидан кўпроғига эришди.

Орзуларни ўғирловчилар, истакларни синдирувчилар ҳаётимизда мавжуддир. Улар баъзан бизни масхара қиладилар. Улардан бири бор жидду жаҳдини олдимизга тўсиқ қўйишга сарф этади. Уларнинг бизга қарши яширин занжирлар, арқонлар тайёрлаб қўйишганини кўрасиз. Улар дўст либосидаги душманлар бўлиб, улардан эҳтиёт бўлиш, улардан огоҳ бўлиш керак.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Hadis va Hayot» silsilasining 4-juzidan

#Hadis_va_Hayot

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…
Subscribe to a channel