Намозда "Фотиҳа" дан кейин зам қилиб "Ихлос" сурасини 3 марта ўқиса бўладими?Muhammad Ayyub domla HOMIDOV
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
➥Манба: @Iymonnuri77uz
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✔️ Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/eFzdAbS4vP4wY2Uy
Муфтий ҳазратлари бошчилигидаги уламоларнинг навбатдаги ташриф манзили – НАМАНГАН
Шу йил 14 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ уламоларнинг Наманган вилоятига ташрифлари бошланади.
Ташриф давомида маънавий-маърифий учрашувлар, олис ва чекка ҳудудлардаги аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар, таниқли уламолар иштирокида жоме масжидларда суҳбатлар ўтказилиши ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш каби хайрли ишларни амалга ошириш мақсад қилинган.
Шунингдек, вилоят аҳлини юртимизда бўлаётган ўзгаришлар мазмун-моҳияти ҳақида хабардор қилиш билан бир қаторда уларнинг дарду ташвишларига кўмаклашиш, фикр-мулоҳазаларини тинглаш ва диний соҳага тегишли муаммоларини жойида ўрганиб, бартараф этиш ҳам кўзда тутилган.
Қолаверса, ушбу мулоқот ва тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Шоазим Миноваров, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва бошқа мутасаддилар ҳам иштирок этиши режалаштирилган.
Аллоҳ таоло уламоларимиз сафарини хайрли ва манфаатли қилсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
➥Манба: @Iymonnuri77uz
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✔️ Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/eFzdAbS4vP4wY2Uy
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Аёл киши маҳридан кечиши керакми? Бу қанчалик тўғри?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Маҳрни олиш сизнинг ҳаққингиз. Ундан кечишга мажбур эмассиз. Баъзи илмсиз кишиларнинг: "Маҳрдан кечмагунча аёлга савоб йўқ, кечилгандан сўнг эрнинг савобига тенг шерик бўлади", деган гап-сўзлари мутлақо асоссиздир. Балки аёл киши маҳрдан кечиши ўзининг ихтиёридадир. Сиз ҳам кечсангиз, турмуш ўртоғингизга эҳсон қилган бўласиз ва шунинг савобига эришасиз. Талаб қилсангиз, шариат белгилаб берган ўз ҳаққингизни талаб этган бўласиз. Валлоҳу аълам!Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
➥Манба: @Iymonnuri77uz
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✔️ Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/eFzdAbS4vP4wY2Uy
Namoz vaqtlari
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
➥Манба: @Iymonnuri77uz
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✔️ Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/eFzdAbS4vP4wY2Uy
#Аллоҳнинг_яратганлари
Жаннат гўзалроқ ва боқийдир
🍃 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🍃
Янги кун ҳам бошланди. Аллоҳ таоло янги кунни файзли, баракали ва хайрли қилсин.
🌹Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌹Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌹Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🌹Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
🌹Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
🌹Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌹Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🌹Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!
🌤 Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!
🌹💐🌞XАЙРЛИ КУН!😊💐🌹
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
➥Манба: @Iymonnuri77uz
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✔️ Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/eFzdAbS4vP4wY2Uy
🌪 КУЧЛИ ШАМОЛ БЎЛГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Агар қаттиқ шамол бўлса, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَهَا وَخَيْرَ مَا فِيهَا وَخَيْرَ مَا ارْسِلَتْ بِهِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهَا وَشَرِّ مَا فِيهَا وَشَرِّ مَا أَرْسِلَتْ بِهِ
«Аллоҳумма инний ас`алука хойроҳа ва хойро ма фийҳа ва хойро ма урсилат биҳи ва аъузу бика мин шарриҳа ва шарри ма фийҳа ва шарри ма урсилат биҳи», деб айтар эдилар.
(Маъноси: Эй Раббим, Сендан унинг яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг яхшисини сўрайман. Эй Раббим, Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман).
Имом Муслим ривоятлари.
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
➥Манба: @Iymonnuri77uz
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✔️ Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/eFzdAbS4vP4wY2Uy
Машааллоҳ!!! Имом ҳақни, тавҳидни гапирибди. Ҳақиқаттан, халқ орасида турли бидъат ва хурофотлар, ширк амаллари жуда кўп.
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
➥Манба: @Iymonnuri77uz
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✔️ Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/eFzdAbS4vP4wY2Uy
ФАРЗАНД ТАРБИЯЛАШДАГИ ХАТОЛАР
Ота-онанинг болага: “Лапашанг", “Аҳмоқ", "Одобсиз” каби ёқимсиз сўзлар билан мурожаат қилиши энг катта хатодир. Аслида камчилик фарзанднинг ўзида эмас, ишида;
– уриб-сўкиб тарбиялаш. Фарзанд нотўғри иш қилганида танбеҳ бериш, уриш-сўкишдан кўра яхши кўрган нарсаларидан маҳрум қилиш, гапирмаслик ёки қовоқ уйиш самарали бўлади;
– нотўғри рағбатлантириш. Ота-она болалаларининг яхши ишларини мукофотлашда ширинлик ёки пул бериш билан бирга савоб бўлишини, эвазига жаннатга эришишини ҳам уқтирсин;
– болаларни бир-бирига қарама-қарши ўстириш. Бир оилада туғилиб ўсган болаларнинг ҳам шахсияти турлича бўлади. Уларни зеҳни, қобилияти паст-баландига қараб йўналтириш лозим. Акс ҳолда бир-бирига солиштириш билан оралари бузилиши мумкин;
– ёмон дуо қилиш. Фарзанди жаҳлини чиқарса, айрим оналар дарров қaрғaшга тушади. Бунинг оқибати жуда ёмон;
– ваъда бериб бажармаслик. Ота-она ваъдасида турмаса, ишончини йўқотади.
Масалан, “Кел, урмайман”, дейди. Аммо келганида уради. “Бундай қилсанг, уни олиб бераман”, дейди, лекин сўзида турмайди. фарзандини ёмон ҳолатларга гувоҳ қилиши. Шаънини юксалтириш, ботирликка ўргатиш ўрнига таҳқирлайдиган манзараларни кўрсатиш бола қалбини синдиради;
– ёқтирмаган нарсасини совға қилиш;
— ёлғон гапириш. Одатларнинг энг ёмони ёлғон сўзлашдир. Бола ўрнак оладиган кишилар ёлғон гапириб турса, уям шунга одатланади.
"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
➥Манба: @Iymonnuri77uz
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✔️ Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/eFzdAbS4vP4wY2Uy
2 боб. Аллоҳ таоло йўлида оёқлари чанг бўлган киши ҳақида
Аллоҳ таолонинг қавли: «Мадиналикларга ва уларнинг теваракларидаги бадавий арабларга (ғазотга бормай), Аллоҳнинг расулидан ортда (яъни, уйларида) қолишлари ҳамда у зот билан ишлари бўлмай, ўзлари билан машғул бўлишлари номуносиб эди. Зеро, Аллоҳ йўлида улар ё ташналик ё бирор кулфат ва ё очликка гирифтор бўлсалар ёхуд кофирларни дарғазаб қиладиган бирор жойга қадам боссалар ва ё душманлардан бирор нарсани тортиб олсалар, бунинг учун улар(нинг номаи аъмоллари)га солиҳ амали (қилганлари хусусида) битиб қўйилади. Албатга, Аллоҳ яхши амаллар қилувчиларни ажру савобдан бенасиб қилмас!» («Тавба» сураси, 120 оят).
Абдурраҳмон ибн Жабр разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло йўлида оёқлари чанг бўлмаган бандага жаҳаннам дучор бўлади», - дедилар». (Демак, Аллоҳ таоло йўлида оёқлари чанг бўлган бандага жаннатдан жой насиб бўлади).
https://t.me/joinchat/eFzdAbS4vP4wY2Uy
Sog'inch...
Alloh, bizlarni ham yaxshi ko'rganlarimiz bilan birga qilgin! Rasululloh sollallohu alayhi vasallam bilan jannatda birga qilgin... Bilamiz, amalimiz yetmaydi, gunohlarimiz ko'p... Lekin umidimiz bor... U zot sollallohu alayhi vasallamga bo'lgan ojizona muhabbatimiz tufayli jannatda ular bilan ko'rishishga umidimiz bor... O'zing nasib qilgin...
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
➥Манба: @Iymonnuri77uz
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✔️ Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/eFzdAbS4vP4wY2Uy
Ko‘rib ko‘zim quvondi.Sizham albatta ko‘ring. Video yoqsa Masha Alloh 😍😍😍 deyishni unutmang..!
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
➥Манба: @Iymonnuri77uz
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✔️ Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/eFzdAbS4vP4wY2Uy
“1X-BET” va shunga o'xshash qimor o'ynovchilar uchun...
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
➥Манба: @Iymonnuri77uz
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✔️ Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/eFzdAbS4vP4wY2Uy
#хадис
Кийим-бошларингизни яхшилаб кийинглар, минадиган карсаларингни яхшилаб мининглар, токи одамлар орасида юздаги ҳолдек чиройли бўлинглар.
Минг Бир Хадисдан
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
➥Манба: @Iymonnuri77uz
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✔️ Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/eFzdAbS4vP4wY2Uy
#хадис
Аллоҳ таолога амали солиҳларнинг яхши кўрингани агарчи оз бўлса ҳам давомлисидур. Аллоҳ таолога фарзлардан сўнг амали солихларнинг энг севимлиси, мусулмон кишининг дилига хурсандчилик солишдир.
Минг Бир Хадисдан
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
➥Манба: @Iymonnuri77uz
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✔️ Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/eFzdAbS4vP4wY2Uy
#Islomuz
⚡️ДУНЁНИ ҚАЛБИНГДАН СУҒИРИБ ОЛ
©Шайҳ Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
Имкон қадар барча умматга юборинг👇
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
➥Манба: @Iymonnuri77uz
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✔️ Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/eFzdAbS4vP4wY2Uy
Дунёдан ўтган ота-онам номидан ҳадя, эҳсон ё садақа қилсам бўладими?Muhammad Ayyub domla HOMIDOV
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
➥Манба: @Iymonnuri77uz
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✔️ Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/eFzdAbS4vP4wY2Uy
#ЯНГИ_ЛОЙИҲА
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
"... Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўрангиз"
("Наҳл" сураси, 43-оят).
Дарҳақиқат, ҳар бир илмнинг ўз мутахассислари бор бўлиб, улар ўз соҳаларига тегишли муаммоларни ҳал қилиш ва саволларга жавоб топишга масъулдирлар. Шу боис фиқҳий масалалар фақиҳлардан, ҳадисга оид саволлар муҳаддислардан сўралгани каби тажвид ва Қуръон тиловатига тааллуқли саволларни, шубҳасиз, қироат илмида моҳир бўлган ижозали қориларга ҳавола қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Сир эмас, халқимизнинг Қуръони каримга бўлган муҳаббати, қизиқиши ва ҳурмати юксак. Шу боис мусулмон халқимизда тажвидга оид саволлар бўлиши табиий, албатта. Бу каби саволларга жавоб бериш эса, Қуръон илми мутахассисларининг бурчи саналади. Бу масъулиятни ҳис қилган ҳолда Шайх Алижон қори бошчилигидаги "Аl-Quran.uz" жамоаси "ТАЖВИД ИЛМИГА ОИД САВОЛ-ЖАВОБ" номли янги лойиҳани эътиборингизга ҳавола этади.
Қарийб 15 йил давомида шогирдлар, мухлислар ва бошқа ўзбекзабон халқимиз томонидан шу мазмунда илтимос ва таклифлар бўлаётган эди. Бу лойиҳани амалга оширишга бўлган иштиёқ ва хоҳиш узоқ йиллардан бери режада бор эди. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бугун ушбу хайрли лойиҳани бошлаш насиб этиб турибди. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, бу лойиҳа ўзбек тилида биринчилардан бўлиб амалга оширилмоқда.
Лойиҳада тажвид илмини ўзгача йўналишда, яъни савол-жавоб услубида янада қизиқарлироқ қилиб ёритиш мақсад қилинган. Ушбу лойиҳада тажвид илмига оид қоидаларнинг нафақат назарий жиҳатлари, балки Устозимиз Шайх Алижон қори томонидан амалий томонлари ҳам кенг ёритилади.
Янги лойиҳамиз орқали Қуръон тиловатига оид муҳим маълумотлар билан танишиб, тажвид илми борасидаги билимингизни ошириб оласиз, Ин ша Аллоҳ.
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
➥Манба: @Iymonnuri77uz
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✔️ Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/eFzdAbS4vP4wY2Uy
Nazar ko‘z tegishi rost. Payg‘ambarimiz (s.a.v.) bu haqda: "Nazar haqdir", deya marhamat qilganlar (Imomi Buxoriy rivoyati). Ya’ni, kimlarningdir nazari moddiy va ma’naviy jihatdan zarar yetkazishi haqiqatdir. Shuning uchun ham, kishi biron narsani ko‘rib, ko‘zi quvnasa, "Mashaalloh, la havla va la quvvata illa billah", deyishi mustahabdir. Shunday ekan, ko‘z tegishidan panohlanish har bir kishi uchun joiz.
Bugungi kunda panohlanishning biz bilgan bir qancha ko‘rinishlari mavjud.
Ibn Mojja "Sunan‘‘larida Payg‘ambarimiz sollalohu alayhi vasallam ko‘z tegishiga qarshi Falaq va Nos suralarini o‘qib panohlanganlari rivoyat qilingan. Demak, u zotning ummatlariga ham ayni shu yo‘lni tutish maqbuldir. Shuningdek, Umda al-Qoriyning aytishicha, ummat ulamolari Qur’oni Karim oyatlari, Payg‘ambarimiz (s.a.v.) o‘qib yurgan duo va zikrlar bilan kasallarga dam solish nafaqat joizligiga, hatto sunnat ekanligiga ijmo qilishgan.
Endi ko‘z tegishidan panohlanishning odamlar qo‘llayotgan yana bir usuli borki, u tumor, ko‘zmunchoq, qalampir, taqa, isiriq kabi narsalarni taqish yoki osib qo‘yishdir. Bunday qilish Allohdan o‘zga narsadan panoh so‘rash bo‘lgani uchun shariatimizda harom va shirk sanaladi. Imom Ahmad ibn Hanbalning (r.a.) rivoyatlariga ko‘ra, Rasululloh (s.a.v.) tumor taqishga ruxsat bermaganlar. Imom Abu Dovudning "Sunan"larida esa, u zotning (alayhissalom): "Tumor va sehr shirkdir", deb ogohlantirganlari rivoyat qilingan.
O‘n kishilik hay’at Rasulullohning (s.a.v.) huzurlariga kelib, bay’at qilishganida, u zot o‘ninchisiga qo‘llarini bermaydilar. Sababini so‘rashganda esa: "Uning qo‘lida tumor bor”, deydilar. Keyin haligi kishi tumorini yechib tashlaydi. Payg‘ambarimiz (s.a.v.) qo‘llarini uzatib, uning bay’atini qabul qiladilar. Bu voqea Imom Ahmadning "Musnad"larida kelgan.
Yana u zotning rivoyat qilishlaricha, Rasululloh (sollallohu alayhi vasallam) bir kishining qo‘lida bilaguzuk ko‘rib: "Bu nima?" deb so‘raydilar. "Kasalligim uchun taqib oldim", deydi haligi kishi, Shunda butun insoniyatga "La ilaha illalloh" kalimasini olib kelgan zot (s.a.v.) aytadilarki: "Ammo bu bilaguzuk kasalingni yanada og‘irlashtiradi. Yechib tashla. Agar uni taqqan holingda o‘lsang, hech qachon najot topa olmaysan".
Ushbu tumor va bilaguzuk haqidagi hadislar isiriq, qalampir, taqa, suyak va hokazolarga ham tegishlidir. Endi ba’zi ulamolar tumorda Qur’on oyatlari va Payg‘ambar alayhissalomning ba’zi duolari yozilgan bo‘lsa, joiz deyishadi. Ammo muborak kalimalardan tumor taqqan odam hojatxonaga kirishi, junub bo‘lishi mumkin, ayol kishi hayz yoki nifosda bo‘lishi mumkin. Shu kabi sabablar tumor taqishga bo‘lgan so‘nggi ijozatni ham yo‘qqa chiqaradi. Imomi Buxoriyning ustozi Ibrohim Nahoiy sahobalar Qur’on oyatlari yozilgan bo‘lsa ham, tumor taqishni xushlamaganlarini rivoyat qilgan. Ana shu xabar va fikrlardan kelib chiqib aytish mumkinki, tumor taqmaslik to‘g‘ri va sog‘lom yo‘ldir. Kasallik va yomonliklarga qarshi oyat va duolar o‘qish sunnatdir.
Shu o‘rinda bir savol tug‘iladi. Nega unda xudosizlik hukmron zamonlarda ham imon-e’tiqodini tutib kelgan ayrim mulla va eshonlar tumor taqishga izn berishgan, hatto o‘zlari tumor qilishgan?
Fikri ojizimizcha, u zotlar yuqorida eslatib o‘tganimiz ba’zi ulamolarning, oyat va duolardan tumor taqsa, joiz, degan fatvolariga suyangan bo‘lishsa kerak. Chunki, xalqimiz boshidan shunday qahraton kunlar o‘tdiki, Qur’on butunlay qalblardan yulib olingan edi. Bitta-yarimtamiz uzuq-yuluq yodlagan oyatlarimizning ham ma’nolarini umuman anglamas edik. Din butunlay hayotdan supurib tashlanayotgan edi. Ana shu paytda u zotlar tumorni ma’qul ko‘rishgandir balki. Yana, Alloh biladi.
Bugungi kunimiz esa, boshqacharoq. Qur’onni bemalol o‘qish, yod olish, ma’nolarini o‘rganish mumkin. Shunday ekan, tumorlardan najot so‘rashni tashlab, yolg‘iz Allohga yuzlanaylik. Zero, faqat Allohgina saqlaguvchidir, faqat Allohgina panohiga olguvchidir. U zotdan boshqaning panohida qolishdan Uning o‘zi asrasin!
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
➥Манба: @Iymonnuri77uz
🍃🌸🍃Ассалому алайкум Азизларим!
Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин!
Илохим ҳар бирингизнинг
🌺кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🌺Юзингиз ТАБАССУМни,
🌺Хонадонингиз БАРАКАни,
🌺Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌺Қалбингиз ИЙМОНни,
🌺Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌺Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!
Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!
🌹🌙🍃ХАЙРЛИ ТОНГ🍃🌙🌹
@iymon77uz
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
➥Манба: @Iymonnuri77uz
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✔️ Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/eFzdAbS4vP4wY2Uy
ҚАНДАЙ БЎЛСАНГИЗ ШУНДАЙ ЯШАНГ
“Ҳар бир (диндор) учун ўзи юзланадиган тарафи (қибласи) бор. Бас, хайрли ишларда ўзиб кетингиз!” (Бақара сураси, 148-оят).
“У сизларни Ернинг халифалари қилиб қўйган ва ато этган (неъмат)ларида сизларни синаш учун баъзиларингизни баъзиларингиздан (юқори) даражаларга кўтарган Зотдир. Албатта, Роббингиз жазода тезкор ва У кечиримли ва раҳмли Зотдир” (Анъом сураси, 165-оят).
“...Ҳар бир (уруғга тегишли) одамлар ўз сув ичадиган жойини билиб олдилар...” (Аъроф сураси, 160-оят).
Ҳар қандай кишининг ўзига хос лаёқати, иқтидори, куч-ғайрати ва ҳунари бор. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саҳобаларини уларнинг тоқат ва истеъдодларига мос вазифаларни тайинлашлари у зотнинг буюкликлари намунасидир. Алини (розияллоҳу анҳу) қозиликка, Муозни (розияллоҳу анҳу) илм йўлига, Убайни (розияллоҳу анҳу) Қуръон илмларига, Зайдни (розияллоҳу анҳу) фароиз илмига, Холидни (розияллоҳу анҳу) жанг санъатига, Ҳассонни (розияллоҳу анҳу) шеър илмига, Қайс ибн Собитни (розияллоҳу анҳу) нотиқлик илмини эгаллашга жалб қилдилар.
Ўзганинг феъл-атвори ва хулқига кўр-кўрона тақлид, ўзгаларнинг ижобий ва салбий сифатларини ўзлаштириб олиш ўзликни йўқотишдир.
Инсонларнинг феъл-атворлари, иқтидорлари, тиллари, туслари хилма-хил бўлиши ҳам Аллоҳ таолонинг ҳикмат-мўъжизаларидандир. Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) ўта шафқатли, кўнгилчан эдилар ва шу хусусият билан умматга, инсонларга хизмат қилдилар. Умар (розияллоҳу анҳу) салобат ва шижоатлари билан Исломга ва мусулмонларга нусратига катта ҳисса қўшдилар. Адолатнинг ҳақиқий сиймоси ўлароқ тарихда қолдилар. Сизга инъом этилган неъматларга рози бўлиб, унга шукр қилиш ҳам неъматдир. Бас, ризо ва шукрни кўпайтиринг, неъматларингиз ҳам янада ортади.
“Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқати кўтара олмайдиган нарсани таклиф этмайди...” (Бақара сураси, 286-оят).
Бошқаларнинг табиий хислатларига кўр-кўрона тақлид қилинаверса, ҳам кишининг ўзидаги шахсий хислат ва қобилият ўлади, ирода синади, фахм-фаросат ва ақл-заковат йўқолишига олиб келади.
“Ўкинма” китобидан.
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
➥Манба: @Iymonnuri77uz
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✔️ Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/eFzdAbS4vP4wY2Uy
#Интернет_одоблари
ЗАМОНАВИЙ МЕДИА ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ОДОБЛАРИ
Ўнинчи қоида: ислом уммати дуч келаётган муаммоларга ечим излаш керак. Мусулмонлар бошига ташвиш бўлиб тушаётган кўнгилсиз ҳолатларни бартараф этиш йўлларини ахтариб, ҳамма учун манфаат етказадиган, мусулмонлар бошқа дин вакиллари билан ўзаро тенглик, аҳиллик ва ҳамжиҳатликда, тинч ва хотиржам яшашини таъминлайдиган тавсия ва йўл-йўриқларни ишлаб чиқиш зарур. Энг аввало, ислом номини рўкач қилиб, турли жиноятларни амалга ошираётган террорчиларга нисбатан қилинадиган муносабат билан жамиятга манфаат келтириб яшаётган оддий мусулмонга бўладиган муносабатни фарқлаш, уларни бир-биридан айри ҳолда тушуниш керак. Мусулмонларнинг ҳар турли йўллар билан бундай кимсалар таъсирига тушиб қолишининг, айниқса, Интернет орқали амалга ошириладиган тарғиботга алданишининг олдини олиш лозим. Мусулмонларни илмга, тараққиётга тарғиб этиш керак. Эътиқодни тўғри тушуниши учун кўмак бериш зарур.
"Дунё уламолари мурожаати" китобидан.
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
➥Манба: @Iymonnuri77uz
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✔️ Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/eFzdAbS4vP4wY2Uy
БЕШТА ФОЙДАЛИ МАЪЛУМОТ
1. Азон ниҳоясига етгач, унинг дуосини айтганингиздан сўнг ўзингизни ижобат бўладиган дуодан маҳрум қилманг.
2. Намоз ўқиётганингизда гуноҳларингиз қаерга қўйилади ?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Агар банда намоз ўқишга киришса, унинг барча гуноҳлари бошига ва елкасига қўйилади. Рукуъ ва сажда қилганда эса гуноҳлари ундан соқит бўлади.
Эй намозини шошиб ўқувчи дўстим ! Гуноҳларинг сендан соқит бўлиши учун имкон қадар рукуъ ва саждаларингни комил қил.Бундай ажр мукофотни ўтказиб юборма.
3. Ҳар намоздан сўнг Оятал Курсийни ўқисангиз, сиз билан жаннат орасида фақат ўлим қолади.
4. Намозни тугатганингиздан сўнг шошилманг, бир оз муддат ўтиринг, чунки фаришталар Роббингизнинг ҳузурида сиз учун дуо қиладилар .
5. Бир солиҳа аёл вафот этибди. Унинг қабрининг тупроғидан хуш бўй ҳид тараларди. Бунинг боисини эридан сўраганларида у, аёлим ҳар доим ухлашдан аввал «Мулк» сурасини тиловат қилишни тарк қилмас эди, бу унинг одатига айланган эди, деди.
Мулк сурасини ўқишга ҳарис бўлинг. Чунки у қабр азобидан нажот берувчидир.
Бу сеҳрли маълумотларни дўстларингиз билан ҳам баҳам кўринг..!
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
➥Манба: @Iymonnuri77uz
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✔️ Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/eFzdAbS4vP4wY2Uy
Бу дунё инсоннинг ниҳоясиз бўлган амал ва орзуларига кифоя қилмайдиган даражада тор ва фонийдир.
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
➥Манба: @Iymonnuri77uz
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✔️ Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/eFzdAbS4vP4wY2Uy
Jannatda o‘lim yo‘q 🥺
Jannat abadiy
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
➥Манба: @Iymonnuri77uz
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✔️ Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/eFzdAbS4vP4wY2Uy
Erkak kishini hayosi chiroylimi, ayolni hayosi chiroylimi?
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
➥Манба: @Iymonnuri77uz
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✔️ Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/eFzdAbS4vP4wY2Uy
#Sõramang ❗️
- Yetimdan ota-onasi qanday vafot etganini soʻramang.
- Ota-onadan farzandlari qanday vafot etganini soʻramang.
- Faqirlardan «Pulga ehtiyojingiz bormi?» deb soʻramang. Tezroq bering.
- Kimningdir yuzida chandiq koʻrib, uning sababini soʻramang.
Yuz-gʻurur predmeti, balki hali hanuz uni berkitishga urinayotgandir, samara bermayotgandir..buni bilmaysiz.
- Mehmondan «nimadir ichasizmi, yeysizmi» deb soʻramang.
Mehmon doʻstligingizni soʻrab oʻtrimasdan koʻrsating.
- Boshqalarni kuldirish uchun, doʻstingizni mazah qilmang.
Bu juda ogʻir.
Har doim, avval boshqalarning oʻrniga oʻzingizni qoʻying, va shu his bilan yashashga urining.
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
➥Манба: @Iymonnuri77uz
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✔️ Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/eFzdAbS4vP4wY2Uy
#хадис
Аллоҳ таолога кишиларнинг исмлари ичида севимлиси Унга банда деган мазмунни берадиганидир. Номларнинг ичида ростроғи ҳаракатчан, деҳқон кабилардир.
Минг Бир Хадисдан
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
➥Манба: @Iymonnuri77uz
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✔️ Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/eFzdAbS4vP4wY2Uy
#ХАДИС
Аллоҳ ман этган катта гуноҳлардан сақланинглар: Кимда-ким шу гунохлардан биронтасини қилиб қўйган бўлса, у Аллоҳнинг пардаси билан яширинсин ва Аллоҳга астойдил тавба қилсин! Чунки кимки бизга ўз гуноҳини ошкор қилса, унга Аллоҳнинг белгилаган жазосини ижро этамиз.
Минг Бир Хадисдан
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
➥Манба: @Iymonnuri77uz
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✔️ Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/eFzdAbS4vP4wY2Uy
"Мана шундайларни устидан кулинглар...
🍃🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
➥Манба: @Iymonnuri77uz
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✔️ Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/joinchat/eFzdAbS4vP4wY2Uy