iymon | Unsorted

Telegram-канал iymon - IYMON

19279

Ушбу канал Ўзбекистон мусулмонлар ходими томонидан юритилади! 💵Реклама учун: @LuckyMuslim

Subscribe to a channel

IYMON

​​ОЛТИНДАН ҚИММАТ СЎЗЛАР

Ҳаётимда улкан муваффақиятларга эришган одамнинг ишларини кузатсам, албатта, у ота-онасига яхшилик қилган бўлиб чиқади. Ота-онага яхшилик қилиш муваффақият калитидир.

Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади.

Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки саждага йиқилинг.

Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди.

Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби камгапликдир.

Солиҳлардан бири айтади: «Фарзандингга Қуръонни ўргат. Қуръон унга барча нарсани ўргатади».

Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан мосуво бўлибди!

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

​​БУЛАРНИ ҲАЁТ ЎРГАТДИ!

❗️Бошқаларни менсимай, изтироб берадиган, кўнглини оғритадиган кимсалар аслида кучсиз ва ожиз эканини, муҳаббатни, севишни фақат кучли инсонлар билишини ўргандим.

✅Одамлардан хафа бўлмайман. Чунки ҳаётида хатолари, муаммолари, бахтсизликлари бўлган кишилар атрофидагиларни ҳам ўзидай бўлишини ўргандим.

❓«Мен қандай килиб бу хатоликка йўл қўйдим?» дейиш ўрнига, энг мукаммал ўйлайдиган кишилар ҳам хато қилишини, муҳими хатолардан сабоқ олиш ва улардан камроқ зарар кўришни ўргандим...

✔️Ҳаётдаги энг аҳамиятли ечим англаш ва бошқасини орқага ташлаш эканини ўргандим.

🔴 Мени танқид қиладиган, мени таҳлил қиладиган, ақл ўргатишга уринадиганларга жавоб бермасликни ўргандим. Чунки бу тортишув ҳеч қачон тугамайди.

☝️Факат сабоқ олиш учун орқамга қарашни, ёрдам истаб эмас, ечим учун, фақат баланд товушда ўйлай олиш учун муаммоимни кимгадир айтишни ўргандим.

✔️ Имконсиз нарсанинг ўзи йўқлигини, қатъий истак чорасиз туюлган ҳар бир эшикка чора дейилган калит бўлишини, ҳақиқий кураш – ғалаба қозониш учун кичик муваффақиятларни йўқотмасликни ўргандим.

⌛️Вақт ва сўзни эътибор билан сарфлашни ўргандим. Чунки уларни қайтариб ололмайман.

❗️Қанчалик ҳаракат қилмай, айримлар ўзини бахтсиз ҳис қилиш учун сабаб топа олишини ўргандим. Энди бахтли қилишга уринмайман.

✔️Одамларнинг мен ҳақимдаги фикри эмас, ўзим ҳақимда қандай ўйлашим аҳамиятли эканини ўргандим. Бошқаларнинг фикри билан ўзимни айбдор ҳис қилмайман.

«Иймон ва ҳузун» китобидан.

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

#ХИЖРИЙ_ОЙЛАР

Хижрий йил ҳисоби бўйича 12 ой мавжуддир. Бу ойларни ҳар биримиз билишимиз ва фарзандларимизга ўргатишимиз лозимдир. Чунки, Рамазон ойи, ҳаж ойи, мавлид ойи ва бошқа ибодат ойлари ушбу хижрий ойларига боғлиқдир:

1. Муҳаррам.
2. Сафар.
3. Робийъул-аввал.
4. Робийъус-соний.
5. Жумадул-увла.
6. Жумадул-охир.
7. Ражаб.
8. Шаъбон.
9. Рамазон.
10. Шаввол.
11. Зул-қаъда.
12. Зул-ҳижжа.

👉@Iymon

Читать полностью…

IYMON

​​Ғам етиши биланоқ истиғфор айт.
Чунки ғам Яратгувчининг амри ила таъсир қилади. Аллоҳ хоҳласа ғам-ташвиш сенга роҳат-фароғат бўлиши ҳам мумкин.

Жалолиддин Румий

Истиғфор айтиш билан ризқ йўлини гуноҳлар уюмидан тозалаб тур: «Астағфируллоҳ!»ни кўп айт.

Икрима: «Аллоҳ банданинг амали учун бермаган нарсаларини нияти учун беради, чунки ниятда риё бўлмайди», деган эканлар.

Ташвишингда Аллоҳга яхши гумон қил! Хотиржамлигингда Аллоҳни зикр қил!
Қайғуга ботганингда Аллоҳнинг раҳматига ишон! Ҳар қандай ҳолатда Аллоҳга истиғфор айт!
У Зот Кузатувчи, Ижобат қилувчидир!

Ҳар кеча тижоратингни тафтиш қилиб олгин.

▪️Сармоянг- фарз ибодатлардир.
▪️Фойданг - нафл ибодатларингдир.
▪️Зиёнинг- гуноҳларингдир.

-- Тасбеҳ айтиш орқали (жаннатдаги мақоминг учун) қаср қуриб, хурмо дарахти экдингми?
– Истиғфор айтишинг орқали гуноҳларинг тўкилдими?
– Сен ғафлатдамисан ёки уйғоқмисан?
–Аллоҳни зикр қилмай ўтказган вақтинг учун ғамгин бўлдингми?
📿
Истиғфорли, хайрли оқшом тилаймиз….🌙

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

🍋ЛИМОН🍋

АҚШнинг соғликни сақлаш ДБ институти хабар қилишича, тиббиётда ракка қарши энг фаол таъсир қилувчи янги топилма ~ бу ЛИМОН меваси экан. У саратон бактерияларини ўлдириб, кимёвий муолажадан 10.000 маротаба кучли экан.
Кимёвий дориларни ишлаб чиқарувчи компаниялар лимоннинг фойдали хусусиятларини яшириб келганлар.
Лимонни хоҳлаган суратда ейишингиз мумкин (шарбатини ичинг, ўзини енг, асалга қўшиб истеъмол қилинг). У рак бактериялари микробларига қарши энг кучли восита деб тан олинди.
70-йиллар ўрганилган ва ўтказилган тажрибаларда лимон 12 хил саратон касалликларини йўқ қилгани, Adriamycin, Chemotherapeutic дориларидан 10.000 маротаба афзаллиги исботланди.
Яна шунга ўхшаш фойдали неъматлардан АНОР, САРИМСОҚ, ПИЁЗ, КЎК ЧОЙ, ШАЛФЕЙ, БРОКОЛЛИ саратон билан яхши курашади.

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

​​🌷Бир оила бор. Исломга Аллоҳ қодир қилганча амал қилар эди. Болалар ота онасига итоатли. Эр хотин ҳам аҳил.
Нимадир бўлдию оилада тушунмовчиликлар бошланди. Эр хотин бир бирини тушунмаслик. Болаларда итоатсизлик, уйда жанжаллар.
Аёл нима қилишини билмай бир аҳли илмнинг олдига бориб маслаҳат сўради.
Аҳли илм инсон у аёлга уйда "Бақара сураси"ни ўқишни ва доим телефонда ёки тасмада бақара сурасини қўйиб қўйишни маслаҳат берди.
Аёл ҳам маслаҳатга амал қилиб уйда бақара сурасини ўқишни ва телефонда ҳам доимо қўйиб қўйишининг бошлади.
Бир хафталар ўтар ўтмас аёл туш кўрди. Тушида бир қоп қора махлуқ (кичкина фарзандчалари ҳам бор) аёлнинг уйини хафа бўлган ҳолда тарк қилар эди.
Ўша кундан бошлаб аёлнинг уйидаги вазият эски ҳолига қайта бошлади.
Бу вазиятда катта эҳтимол билан у уйга жинлар кириб олган. Уйда Бақара сураси ўқилган ва доимо тасма қўйилгандан сўнг жинлар у уйни тарк қилишган.

Набий Сололоҳу алайҳи васаллам: Албатта, Бақара сураси ўқиладиган уйга шайтон кирмайди, дедилар.
Термизий ривояти.

50 марта тавоф қилса катта ажрга эга бўлиш ҳақида ҳадисларда келган экан. Шунда 50 та тавоф қандай адо этилади? Етти айлана етти тавоф ҳисобланадими ёки битта тавоф ҳисобланадими? Ҳар 7 тадан кейин 2 ракат намоз ўқиладими ёки охирида ўқиса бўладими?


👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

ДУНЁДА ТЕКИН ДАВОЛОВЧИ 1️⃣2️⃣ ТАБИБ

1️⃣ 🕋Қуръони каримни тиловат қилиш;

2️⃣ 🕌Беш вақт намоз ўқиш;

3️⃣ 🤲Бир йилда бир ой, ойда уч кун, ҳафтада икки кун рўза тутиш;

4️⃣ 🫙Етарли сув ичиш;

5️⃣ 🌌Кечаси тўйиб ухлаш;

6️⃣ 🏞Тоза, очиқ ҳавода сайр қилиш;

7️⃣ 🚶🏻‍♂️Ҳар куни ярим соат пиёда юриш;

8️⃣ 🥗Витаминларга бой таомлар ейиш;

9️⃣ 🌞Қуёш нурида (айниқса, чошгоҳгача) туриш;

1️⃣0️⃣ 🍯Асал ялаш;

1️⃣1️⃣ 🌺Седана чайнаб ютиш;

1️⃣2️⃣ 📿Ихлос, зикр, қаноатли бўлиш.

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

🌙💐🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙☘🕋

💐🍃Авф этилмаган БАНДА;
💐🍃Қабул бўлмаган ДУО;
💐🍃Даф бўлмаган БАЛО;
💐🍃Шифо топмаган ХАСТА;
💐🍃Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
💐🍃"АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин!

🍃💐 Дард кимда, қайғу кимда,
🍃💐 Бахт кимда, туйғу кимда,
🍃💐 Шодлик қалби муслимда
🍃💐 Жума айём муборак!

💐🍃 Динимиз доим омон,
💐🍃 Дилларда ишқу имон.
💐🍃 Эй муҳтарам мусулмон,
💐🍃 Жума айём муборак!

🌹🍃🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🍃🌹


➡️«НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!👈👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g

Читать полностью…

IYMON

ИБРОҲИМ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ЎЗИ БИР УММАТ ЭДИ.


Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

Азиз биродарим ушбу савол жавобни сизларга йетказдим ёдлаб олинг деган мақсатда сиз ҳам яқинларингизга улашинг


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

Таҳажжуд намозининг фазилати

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

Намоз билан муомила


Қосим қори

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

ЖАННАТИЙЛАРНИНГ ИФТИХОРИ

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

Аллоҳ бизни гуноҳларимизни кечиб юбораркан, қачонки...


Рустамжон домла

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

Ҳалол ризқ топинг....


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

#САВОЛ

Бош кийимсиз ӯқилган намоз макруҳми

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

Зулм қилаётганлар қачон жавоб беришади?

Абдукарим Мирзаев

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

Намоз ичида Қуръонга қараб қироат қилса бўладими?

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

Садака билан мол камаймас ! Аллохнинг ваъдаси бор , тингланг


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

“Амаллар фақат ниятга боғлиқдир. Ҳар кимга ният қилгани бўлади”.
📚Имом Бухорий ва Муслим ривояти
.

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

Ким бир мўминнинг айбини очса...


Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

Уйингда барака йўқми?


👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

​​Диний илмлардан хабардор бир аёл университетда аёлларга дарс берар эди. Бир куни у ўзи таълим бераётган аёлларга шундай деди:

- Тақводор аёл Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашган ҳолда ўз эрига кўпхотинлик суннатини тирилтиришида ёрдам бериши ва эрининг истагини рад қилмаслиги керак.
Кейин у кўпхотинликнинг зарурати ҳақида сабаблар келтира бошлади.
Дарс тугаганидан сўнг унинг олдига Фатҳия исмли бир аёл келди ва:

- Аллоҳ сизга ёрдам берсин. Олдин қандай қилиб ушбу масала бўйича ёнингизга келишни билмай юрардим. Аммо, алҳамдулиллаҳ, сиз буни жуда яхши тушунаркансиз. Мен тўрт йилдан бери сизнинг эрингиз билан яшаяпман ва буни сизга қандай айтишни билмаётгандим.
🌷
Ўқитувчи шок ҳолатида ҳушсиз ерга йиқилди ва уни касалхонага олиб кетишди. Фатҳия ҳам улар билан кетди. Аёл ҳушига келганда, Фатҳия:

- Аллоҳга қасамки, мен сизнинг эрингизни танимайман ва кўрмаганман. Келинг, кейинги сафар ибодат, рўза, ота-онага яхшилик ҳақида гапиринг, ўзингиз кўтара олмайдиган нарсаларни эмас...

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

БОЙЎҒЛИНИНГ ИККИ САВОЛИ

Сулаймон алайҳиссаломнинг хотини товус патидан кўшку айвон қуриб беришни сўрабди. Маликанинг илтимосини рад қила олмаган пайғамбар барча қушларнинг бошлиқларини бир ерга тўплаб, маслаҳат қилибди.
Бойўғли мажлисга кечикиб келибди. Сабабини сўраганида у шундай жавоб қилибди:
- Икки масаланинг ечимини топиш билан банд эдим, шунга кечикдим.
- Қандай масалалар экан улар?
- Биринчиси: бу замонда ўлик кўпми ёки тирик?
- Сенингча қайси бири кўп экан?
- Ўлик кўп, чунки тонгда ибодатга турмай ғафлат уйқусида ётганлар ҳам ўликлар қаторига киради.
- Хўш, иккинчи масала нима экан?
- Дунёда хотин кўпми ёки эркак?
- Қайси бири кўп экан?
- Хотин кўп, чунки хотинининг етовида юрадиганлар ҳам шу ҳисобга киради, - деб бойўғли.
Бу гапни эшитган пайғамбар ҳеч нарса демай, мажлисни тарқатиб юборибди.

"Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан.

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

​​Ҳазрати Сулаймон (алайҳиссалом) узуги ҳақида эшитганмисиз?

Ривоятларда айтилишича, Ҳазрат Сулаймоннинг: «Бу дунёдаги ҳамма нарса ўткинчи», — деган сўзлар ўйиб ёзилган узуги бўлган. Сулаймон ҳаётининг қайғули онларида узукдаги ана шу ҳикматли битикни ўқиб, таскин топган.
Бир куни унинг бошига шундай бахтсизлик тушадики, узукдаги сўзлар дардига малҳам бўлолмайди. Сулаймон ғазаб билан узукни ечиб, отиб юборади ва думалаб бораётган узукнинг ички томонида ҳам аллақандай битик борлигига ногаҳон кўзи тушади. Ўрнидан туриб, узукни қўлига олади-да, битикни ўқийди. Узукнинг ички томонида: «Бу ҳам ўтиб кетади», — деган ёзувлар бор эди. Сулаймон аччиқ кулимсираб, узукни бармоғига тақади ва умрининг охиригача уни ечмайди.

Ўгитлар.
Авлодлар келиб-кетаверадилар, Ер эса абадий қолаверади.

Донолик ортганда қайғу ортади, билимнинг кўпайиши эса ғамгинликни кўпайтиради.

Баъзан, кулганда ҳам юраклар зирқирайди, қувонч эса қайғу билан якун топади.

Мен, довюракликдан кўра донишмандлик афзал, деган ўйда эдим. Аммо, камбағалнинг донолигидан нафратланишар ва унинг сўзларини тингламас эканлар.

Эртанги кун билан мақтанма, чунки, у нималарни тақдим этишини билмайсан.

Ақлли одам кулфатни олдиндан кўради ва ўзини панага олади. Тажрибасизлар эса олға юриб жазоланадилар.

Шундай йўллар борки, улар инсонга тўғри кўринади. Аммо, бундай йўлларнинг ниҳояси — ўлим.

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

​​#Мулоҳаза

Ҳозирги даврда нималар бўлмоқда?

• Уйлар катталашди, аммо оилалар кичрайди.

• Тиббиёт ривожланди, бироқ касалликларнинг тури кўпайди.

• Одам Ойга етиб борди, аммо ён қўшнисининг ҳолидан бехабар.

• Пуллар кўпайди, аммо хотиржамлик йўқолди.

• Донолик юксалиб боряпти, лекин ҳис-туйғулар камайиб кетяпти.

• Билим-маърифат ошди, аммо ҳикмат озайди.

• Йўл-йўлакай қўшилиб оладиган дўстлар кўп, бироқ ҳақиқийлари жуда кам.

• Соатлар турли дизайнда ишлаб чиқарилмоқда, аммо кўп нарсага вақт топа олмаймиз.

• Одамлар йилдан-йилга кўпайиб бормоқда, бироқ одамийлик йўқолиб бормоқда.

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

#маълумот

Уйқунинг қанча тури бор, биласизми?

1. Суннат уйқу.
Офтоб кўтарилиб, то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги бу уйқу "қайлула" дейилади. У ақлни кўпайтиради.

2. Бидъат уйқу.
Пешин намози вақтидаги уйқу.

3. Телбаликка сабаб бўладиган уйқу.
Аср намозидан кейинги уйқу девоналик, паришонхотирлик ва телбаликка сабаб бўлади.

4. Уқубатга сабаб бўладиган уйқу.
Киши хуфтон намозини ўқимасдан ухласа, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам азоб-уқубатга қолади.

5. Одатий уйқу.
Хуфтон намозидан кейинги одатий уйқу.

6. Надоматга сабаб бўладиган уйқу.
Тонготар вақтида ухлаш. Шунингдек, илмий мажлис бўлаётган вақтида ухлаш ҳам надоматга сабаб бўлади.

7. Ғафлат уйқу.
Тонг отаётганида ухлаб ётиш. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотимага родияллоҳу анҳо: "Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда уч нарса: яхшилик, одоб ва барака тақсимланади", дедилар. Ким тонг отаётганида ухлаб ётса, шу уч нарсадан қуруқ қолади.

8. Фақирликка сабаб бўладиган уйқу.
Бомдоддан кейин кун чиққунча ухлаб ётиш камбағалликка, девоналикка, қарздорликка сабаб бўлади.

9. Ғаромат (зиён) уйқу.
Кишининг ибодатдан сўнг дуода, санода, салавотда, қироатда кўзи кетиб қолса, ғаромат уйқу саналади.

10. Роҳат уйқу.
Касал ва гўдакларнинг уйқуси. Улар қанча кўп ухласа, фойда ва роҳат олишади.

11. Ибодат уйқу.
Олимлар, обидлар ва рўзадорларнинг уйқуси. Киши хуфтон намозидан сўнг таҳоратли ухласа, фаришталар ҳимоясида бўлади.

12. Каромат уйқу.
Тунда намоз ўқиб туриб, чарчаб саждада ухлаб қолиш".

Масъуд ибн Маҳмуд ибн Юсуф ас-Самарқандий,

"Салоти Масъудий
"

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

​​АДОЛАТ⚖️
Америкада ҳаммага машҳур бир судья бор. Ниҳоятда адолатли. Ўша судья бир сафар ўн беш ёшли бир бола устидан ҳукм қилди. Бола дўкондан нон ва пишлоқ ўғирлаган экан. Бола қочиш асносида токчалардан бирини ҳам синдирган. Ҳодиса тафсилотини эшитган судья боладан сўради:
-Сен ҳақиқатдан ҳам ўғирлик қилдингми? Нон ўғирлаб токчани ҳам синдирдингми?
Бола хижолатдан ерга қараб жавоб берди:
-Ҳа!
-Нега ўғирлик қилдинг?
-Муҳтожликдан!
-Ўғирлагандан кўра сотиб олсанг бўлмасмиди?!
-Пулим йўқ!
-Отанг ёки онангдан пул олсанг бўлар эди-ку!
-Отам йўқ. Онам борлар. У киши бемор. Ишлай олмайдилар. У киши учун нон ва пишлоқ ўғирладим!
-Сен ишламайсанми?
-Машиналарни ювар эдим. Онамга ёрдамлашиш учун хўжайиндан бир кун жавоб сўрадим. Шунинг учун мени ишдан ҳайдашди!
Савол-жавоб тугагандан сўнг судья ҳукмни эълон қилди:
“Ўғирлик, хусусан нон ўғирлаш жуда ҳам уятли иш. Бу ўғирликда ҳаммамиз шерикмиз. Мана шу залда ўтирганларнинг бари бу жиноятда шерик. Улар ичида мен ҳам борман. Бундан барчамиз масъулмиз! Бу ерда ўтирганларнинг барига ўн доллардан жарима соламан. Ўн доллар бермасдан ҳеч ким залдан чиқмасин!”.
Биринчи бўлиб судьянинг ўзи чўнтагидан ўн доллар чиқариб столга қўйди ва деди:
“Оч қолган болани полицияга топширган дўкон эгасига минг доллар жарима соламан. Агар дўкондор пулни бермаса дўкони ёпилади. Модомики, кимдир нон ўғирлар экан, бундан барча фуқаролар уялиши лозим. Бу иш давлатимиздаги жамият аъзолари учун шармандалик!”.
Залдаги барча иштирокчилар боладан кечирим сўрашди. Ҳамма йиғлади. Судья ҳам залдан кўзларида ёш билан чиқди. У раҳмат ва инсонийлик асарини кўрсатди!

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

​​​​Шифо оятлар

Шайх Абул Косим ал-Қушайрий шундай ҳикоя қиладилар:
- “Менинг ўғлим қаттиқ касал бўлди, ҳатто унинг тузалиб кетишига менда умид қолмади. Мен қаттиқ изтиробга тушдим. Шу кеча жаноб Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ни тушимда кўрдим ва у зотга уғлимнинг оғир бетоблигидан шикоят қилдим. Менга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
- “Шифо оятларини билмайсанми?”.
Мен дарҳол уйғониб, шифо оятларини фикр қилдим ва Қуръони каримнинг 6 жойида эканлигини топдим.
1. Ваяшфи судуро қовмим мўъминин. (Тавба, 14)
Тарж. – “Қуръон мўъминларнинг қалбларига шифо беради”.

2. Ва шифаун лима фис-судури. (Юнус, 57)
Тарж. – “Диллардаги барча дардларга шифодир” .

3. Яхружу мин бутуниха шаробун мухталифун алвануҳу фийхи шифаун линнааси. (Нахл, 69)
Тарж. – “Асаларининг қорнидан турлирангли суюқлик чиқади. Бу суюқликни одамларга шифо қилдиқ”.

4. Вануназзилу минал Қуръани ма хува шифваув ва рохматун лилмуъминин. (Ал-Исро, 82)
Тарж – “Қуръондан баьзи оятларни шифо ва муъминларга рахмат қилиб нозил қиламиз”.

5. Ва иза маризту фахува яшфин. (Шуаро, 80)
Тарж – “Агар касал булсам, Аллоҳ менга шифо беради”.

6. Қул хува лиллазийна худав ва шифа. (Фуссилат, 44)
Тарж – “Айтинг, эй Мухаммад, Қуръон муъмин кишилар учун хидоят ва шифодир”.

Мазкур 6 шифо оятини бир сахифага ёздим, уни сув билан ювиб, идишга туширдим ва ўғлимга ичирдим. Шифо оятларининг ҳосияти билан ўғлим дарддан бутунлай фориғ бўлди”.

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

​​#Бенамозлар_ҳақида

Намоз ўқимайдиганлар ҳақида «Қуррат ул-ъуюн» китобида мазкур бир ҳадиси шарифда марҳамат қилинади:

«Ҳеч қандай узрсиз намозини тарк этган кишига Аллоҳ таоло ўн бешта мусибат беради. Уларнинг олтитаси бу дунёда, учтаси вафот этаётганида, учтаси қабрда, яна учтаси қабрдан турганида бериладиган ташвиш ва мусибатлардир.

Бу дунёда бериладиган олтита мусибат:

1. Бенамознинг умрида барака бўлмайди.
2. Аллоҳнинг суйган бандаларида бўладиган кўркамлик, гўзаллик, севимлилик ва малоҳат уни тарк этади.
3. Ҳеч қандай яхшилигига савоб берилмайди (Бу ҳадиси шарифдан шу маълум бўладики, фарзларни ўз вақтида адо этмаганларнинг суннатлари ҳам қабул бўлмайди. Яъни суннатларига ҳам савоб берилмайди).
4. Дуолари қабул бўлмайди.
5. Уни ҳеч ким ёқтирмайди ва севмайди.
6. Мусулмонларнинг яхши дуолари унга кор қилмайди.

Вафот этаётганда тортадиган мусибатлари:

1. Залил, хақир ва расво ҳолатда жон топширади.
2. Очлик изтиробида ўлади.
3. Тўйиб сув ичса ҳам, чанқоқлик азобида жон беради.

Қабрда чекадиган мусибатлари:

1. Қабр уни шундай сиқадики, суяклари бир-бирига ботиб кетади.
2. Қабри оташга тўлиб, кечаю-кундуз уни ўртайди.
3. Аллоҳ таоло унинг қабрига дунё илонларига ўхшамайдиган улкан бир илон юборади. Ўша илон уни ҳар куни намоз вақтларида чақиб, абгор қилади. Бир зум ҳам тарк этмайди.

Қиёматда бошига келадиган мусибатлари:

1. Жаҳаннамга судрайдиган азоб малаклари унинг ёнидан айрилмайди.
2. Аллоҳ таоло уни ғазабнок ҳолда кутиб олади.
3. Ҳисоби жуда қийин кечиб, оқибатда жаҳаннамга ташланади.»

Ҳасан Басрий ҳазратлари: «Бу дунёда сен учун энг муҳими намоз бўлмаса, у ҳолда нима муҳим?», деган эканлар.

Намозимизга ҳушёр бўлайлик, азиз биродарлар!

👉 @Iymon

Читать полностью…
Subscribe to a channel