Канал Админи томонидан текширилган....
Ассалому алайкум Азиз Мусилмонлар. Саховатпеша инсонлар. Ман углим учун сиз Сахий инсонлардан йордам сурашка мажбур болдим. Хич бир онани фарзанди билан синамасин екан 😥😥
Фарзандим 2020йилда тугулган. Шифокорлар
,,,ГИПОГАНГЛИОЗ" ташхисини куйишкан. Хозирги кунгача 6мартта Ичагидан апиратсия болди. Лекин фарзандим хали тузалмади апиратсия давомий екан. АХВОЛИ ОГИР😔😥
Апиратсия учун бизга 2️⃣0️⃣млион сум керак. Моддий маблагимиз колмади йордам берадигон якинларимиз хам йук. Шунинг учун Сизлардан фарзандим учун бошимни егиб йордам суреман.
ИЛТИМОС УГЛИМ УЧУН ЕХСОН КИЛИБ ЙОРДАМ БЕРИЛАР АЛЛОХ РОЗИ БОЛСИН ИЛОХИМ. Фарзандим Огрик азоблардан мургак жони огриб кетди🥺🥺. Фарзандим согайиб кетиши учун Ехсон килиб йордам берилар Аввало умидим Аллохдан ва сиз каби сахий инсонлардан Илтимос
Уз кард: 8600490492207352
Ойбек Шерматов
Хумо: 9860160124986367
Ойбек Шерматов
Мурожат учун тел : 949592328
ЕХСОН МУКОФОТИ ФАКАТ ЕХСОНДУР.
#Эслатма
🐏🐂🐪 Қурбонлик шартлари ва одоблари.
Бaрча яқинларга улашинг!
Канал👉 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
🍀 Сиздан йироқ юрсин ташвишу қайғу.
🍀 Қалбингизда бўлсин хайрли туйғу.
🍀 Агар кипригингиз силаса уйқу.
🍀 Сизга хайрли ТУН хайрли УЙҚУ.
🌙 ХАЙРЛИ ТУН!
NAMOZ VA TAJVID DARSLARINI BIZ BILAN O'RGANING ❗️
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
Канал Админи тарафидан текширилган.
Ассалому алайкум Ватандошларим
Имконингиз борича Йордам берилар
Мани фарзандими бошида кистаси бор Хозир хам ахволи огир. Хали хайот нималигини билмай жажжигина жонига шунча азоблар куряпти😥😥
Мани Фарзандимга кулларингдан кеганча йордам беряпсизлар Аллох рози болсин. Лекин хали йетарли маблаг йигилгани йук Илтимос Яна йордам берилар. Фарзандими хайотини саклаб колиш учун. Аллох хич кимга фарзанд догини курсатмасин. 😥😥Фарзандим учун бошим егиб халкдан йордам сурайман Илтимос дори дармонларига Яна 1️⃣5️⃣ млион зарур Яна озгина йордам берилар
АХЛИ МУСУЛМОНЛАР Аллохим фарзанд догини курсатмасин
Сахий инсонлар фарзандим согайиши учун Ехсон килиб йордам берилар Дуоларингизда хам еслаб куйинг
Уз кард:8600120474371476
Ю Усманов
Хумо:9860160124389240
Ю.Усманов
Мурожат учун тел:940381292
Аллох Жаннатни хохлаб килган яхши амалларини ажрини Жаннати билан сийласин. 🤲🤲
🌙 Расман: Қурбон ҳайити 2024 йил 16 июнь куни нишонланади
🕌 Қурбон ҳайитининг биринчи куни 2024 йил 16 июнь кунига тўғри келади.
♻️ Улашинг
👉https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
ОНАНИНГ ДУОСИ
Бир куни бой бадавлат ўғил онасидан хабар олгани ёшликда ўсиб улғайган хонадонига келди. Онаси пешин намозини ўқиётган эди. Ўғил эшикда анча кутиб қолди. Она узоқ дуо қилиб намозини якунлаб ўғли ёнига чиқди, кутиб тоқати тоқ бўлган ўғил жаҳлда онасига деди:
– Она сиз ҳар куни беш вақт намоз ўқиб, узундан узоқ дуо қилиб, бир нарсаларни сўрайсиз? Лекин ҳеч нарсангиз йўқ, ночор ҳаёт кечирасиз. Мана менинг бошим саждага тегмаган, намоз ўқимайман, лекин ҳаммаси етарли, бирор нарсага муҳтожлигим йўқ – деди
Шунда она ўғлига: Болажоним, мен саждага бош қўйиб, сенинг униб ўсишингни, бой бадавлат яшашингни, ҳар ишда омадли бўлишингни сўрайман. Менга бундан бошқа ҳеч нарса керак эмас. Мана меҳрибон Аллоҳ сўраганимни беряпти, яна битта энг катта тилагим бор, шу тилагим ҳам рўёбга чиқса, мендан бахтли она йуқ дунёда -деди кўзларига ёш олиб.
– Нима тилак экан у, онажон – деди ўғил.
Она: сенинг беш вақт намоз ўқишингни, намозга шошилишингни кўзларим билан кўрсам армоним йўқ эди, болажоним. Онасининг сўзларини эшитган ўғил беихтиёр кўзига ёш олиб:
– Меҳрибоним, мен гумроҳ ўғлингизни кечиринг, деди.
🍃«Мен беибодат бўлсам ҳам, Аллоҳ менга беряпти» деб ўйламанг... Сизнинг хаққингизга кеча-ю кундуз дуо қилаётган ота-онангиз, яқинларингиз сабабчидирлар. Дуогўй ота-онангизни эъзозланг, ҳурмат қилинг, қадрига тириклик чоғида етинг.
👉 @Iymon
Бизлардан не қолур, савоб ва гуноҳ,
Бир кун омонатин олади Aллоҳ.
Дўстлар унутмайлик бир ҳақиқатни,
Барчамиз борар жой бир ҳовуч тупроқ.
ХАЙРЛИ ТУН!
НАМОЗ ДАРСЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
Канал Админи тарафидан текширилган...
Ехсон егаларидан Аллох рози болсин Жаннатни хохлаб килган яхши амалларинг ажрини Жаннатда жамоли билан сийласин
Ассалому алайкум Мусулмон Ахли Сахий Саховатпеша инсонлар мусофирда йурган ватандошлар Фарзандим бахтсиз ходиса туфайли сиз тасвирда куриб турганингиздек шу холатдалар Шифокорлар 70 фоиз куйищ ташхисини куйишди уйимиз хам йониб кетди сотиш учун хич нимамиз колмаган сизлардан илтимос фарзандими хайотка кайтиши учун моддий йордам берилар. Хич бир онани фарзанди билан синамасин екан.
Уз кард: 8600041770404359
Д. Тошболтаева
Хумо: 9860030378088931
Д. Тошболтаева
Мурожат учун тел: 916838863
Жаннатни хохлаб килган яхши амалларинг ажрини Жаннатда жамоли билан сийласин
Намозда Аттаҳийят ўқилаётган пайтда бармоқни кўтариб қўйиш тўғрими?
Muhammad Ayyub domla HOMIDOV
👉 @Iymon
Канал админи тарафидан текширилган!!!
Мани фарзандимга мекрасефалия Яни бош миййа йетишмаслиги ташхиси к,уйилган. Чет давлатига олиб борип зудлик Билан апиратсия килиш керелигини айтишти. Лекин бизда апиратсияга йитарли маблаг йук.
Сизлардан илтимос к,улларингдан кеганча Аллох учун йордам берилар
Жажжигина жони азобланяпти.
Узкарт..8600490419692355
Мавжудахон тошболтаева
Хумо...9860160124513401
Мавжуда тошболтаева
Мурожат учун....905648246
Аллох хеч Бир онани фарзанди Билан синамасин екан🥺😭
Жаннатни хохлап к,илган ехсонларин Аллохим даргохида к,абул к,илсин!!!...
Гуноҳлардан покланишни ҳам эслайлик...
👤 Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
🎈Ўқитувчи мактабга рангли шарларни олиб келиб, болаларга уларни пуфлаб, сўнг ўз исмларини ёзиб қўйишни буюрибди. Улар айтилган ишни бажариб бўлишгач, пуфланган шарларни мактаб йўлагига олиб чиқишибди. Ўқитувчи шарларни аралаштириб ташлаб, ўқувчиларга 3 дақиқа ичида ҳамма ўз исми туширилган шарни топиши лозимлигини айтибди. Болалар чопиб бориб, ўзига тегишли бўлган шарни излашга тушишган экан, лекин вақт тугагунига қадар уни топа олишмабди...
🍃
Шу пайт ўқитувчи болаларга: "Ҳаммангиз ўзингизга яқин турган шарни олинг-да, унда кимнинг исми ёзилган бўлса, ўшани қўлига беринг", дебди. Орадан 2 дақиқа ўтар-ўтмас барчанинг қўлида исми ёзилган рангли шар бор эди.
🎈
Шунда ўқитувчи шундай деган экан: "Бу шарлар худди бахт кабидир — кимки уни фақат ўзи учун қидирса, топа олмайди, бироқ, ҳамма ўзгалар ҳақида қайғуриб, бир-бирига ёрдам берса, уни анча тезроқ топиш мумкин бўлади".
👉 @Iymon
🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ КИРИБ КЕЛДИ. БУ ОЙДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ?
🔸Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади?
“Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради.
🔸Зулҳижжа ойи қандай ой?
Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.
🔸Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга?
Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
🌙 Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
🔸Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти).
🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти).
🌙 Эслатиб ўтамиз, 07 июнь жума куни Зулҳижжа ойининг 1-кунидир, иншаАллоҳ
✍️ Даврон НУРМУҲАММАД
♻️ Улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ
Юртимиздаги жоме масжидларда 2024 йил 16 июнь якшанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра,
Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.
👉https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
ЖАННАТГА БИРИНЧИ КИРУВЧИ АЁЛ
🌷
Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жаннатга энг олдин қайси аёл киришини биласизларми?” – деб сўрадилар.
Ҳазрат Фотима: “Эй отажон, менмасми?” – деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Йўқ, фалон кўчада, фалон уйда бир аёл яшайди. Ўша биринчи бўлиб жаннатга киради”, – дедилар.
Фотима розияллоҳу анҳо: “У аёлнинг қандай хислати, фазилати борки, биринчи бўлиб жаннатга кирса”, деб ҳайратланди ва унинг уйига бориб, эшик қоқди.
Ичкаридан “Кимсиз?” деган хунук овоз эшитилди.
– Мен Фотимаман.
– Қайси Фотима?
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари Фотима.
– Маъзур тутасиз. Эрим уйда йўқ. У ҳеч кимга эшикни очма, деб тайинлаб кетган. Эртага кела қолинг. Мен рухсат олиб қўяман.
Фотима онамиз ортига қайтди. Эртаси куни ўғли Ҳусайн билан бирга келиб, эшик қоқди.
– Кимсиз?
– Фотимаман.
– Эй Расулуллоҳнинг қизи, ёнингизда боланинг овози эшитиляпти. Ким у?
– Ўғлим Ҳусайн. У менга эргашиб келди.
– Айбга буюрмайсиз. Эримдан фақат сиз учун рухсат олган эдим...
Учинчи куни Фотима онамиз билан Ҳусайн йўлга чиқаётганида, Ҳасан ҳам уларга эргашди. Учовлон аёлнинг уйига бориб, эшик қоқишди.
– Кимсиз?
– Фотимаман.
– Ёнингизда ким бор, эй Фотима?
– Ўғилларим Ҳусайн ва Ҳасан бор. Бу сафар Ҳасан ҳам келди. Аёл маҳзун овозда жавоб қайтаради:
– Маъзур тутасиз, эй Расулуллоҳнинг қизи.
Мен эримдан фақат сиз ва Ҳусайн учун рухсат олгандим. Фотима розияллоҳу анҳо тўртинчи куни ҳам келиб, эшик қоқди.
– Кимсиз?
– Фотимаман. Ёнимда Ҳусайн ва Ҳасандан бошқа ҳеч ким йўқ. Эшик очилди. Учовлон ичкарига кирди. Уларни ўрта ёшли аёл илиқ кутиб олди.
– Уч кундан бери овози дўриллаган бир кампир бизга жавоб қайтарди. У ким? – деб сўради Фотима онамиз.
– Сизга майин овозда жавоб қайтарсам, бирор номаҳрам буни эшитиб қолса.. Оғзимга тошча солиб олувдим, – деди аёл...
👉 @Iymon
Спирт аралашган антисептик воситалар билан қўлларни ювса таҳорат бузулмайдими?
Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
ҚАБР САВОЛ-ЖАВОБИ
1. Роббинг ким? Роббим Аллоҳ.
2. Дининг қайси? Диним Ислом.
3. Пайғамбаринг ким?
Пайғамбарим Муҳаммад (С.А.В).
4. Китобинг қайси? Китобим Қуръони Карим.
5. Тилагинг нима? Тилагим Иймон.
6. Қибланг қайси? Қиблам Каъбатуллоҳ
7. Миллатинг қайси?
Иброхим Халилуллоҳ Миллатиданман.
8. Кимнинг мазҳабидансан?
Имоми Аъзам Абу Ханифа Мазҳаби.
9. Дўстларинг ким? Дўстларим Чохор Ёрлар. 10. Улар кимлар?
Абу Бакр Сиддиқ, Ҳазрати Умар, Ҳазрати Усмон, Ҳазрати Алидир.
11. Қачондан бери мусулМонсан?
Ал-Мисоқдан бери.
12. Ал-Мисоқ нима?
Аллох Таоло руҳимизни яратиб, улардан ваъда олган кун.
13. Эътиқодинг қайси?
Аҳли сунна вал жамоат эътиқоди.
14. Кимни яхши кўрасан? Аллоҳ Таолони.
15. Ундан кейинчи?
Пайғамбаримиз Муҳаммад Алайҳиссаломни,
16. Ундан кейинчи? Ота-онамни.
17. Ундан кейинчи? Барча мўминларни,
18. Сени ким яратган? Аллоҳ Таоло.
19. Нима учун яратган? Ўзига ибодат қилиш учун.
20. Ибодат дегани нима?
ибодат Аллоҳнинг айтганларини қилиш учун.
21, иймон калимасини айтчи?
Лаа илааҳа иллоллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ.
22. Маъноси нима?
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад алайҳиссалом унинг элчисидир.
Азиз биродарлар, мен бу савол-жавобни сизларга илиндим. Ёд олиш эсдан чиқмасин. Сизлар ҳам мусулмон дўсту биродарларингизга илининг.
Аллох розилиги учун...
Ассаламу алайкум ва Раҳматуллохи ва таъала баракатуҳ.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
👉 @Iymon
Канал админи тарафидан текширилган!!
Ассалому алейкум Азиз юртдошлар
Сизлардан фарзандим учун йордам сураб мурожат к,иляпман.
Фарзандимга бош мийя саратони Ута огир боскичи ташхиси к,уйилган.
Апиратсия чет давлатта булиши керак
Уйимизни хам соттик хали маблаг йитарли емас.
20 Минг 💲 маблаг зарур.
Илтимос к,улларингдан кеганча Аллох учун йордам берилар.
Узкарт 8600030493428498
Ахмедова д
Хумо 9860060915779874
Ахмедова Д
Мурожат учун 908622245
Ехсон к,иганлардан Аллох Рози булсин.
..Жаннат ахлидан к,илсин Аллох Амин..
Умр йўли...
• 2 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, махсус тагликдан чиқиб тоза юришини бошлаганингиздир.
• 3 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, қошиқни қандай ушлаш кераклигини ўрганиб, оқизмай - томизмай овқат ея олишингиздир.
• 4 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, кийимларингизни ҳўл қилиб қўймаслигингиздир.
• 5 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, уйингиз манзилини тўғри топиб кела олишингиздир.
• 12 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, дўст - ошнали бўлишингиздир.
• 18 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, мошина бошқаришга рухсатнома олишингиздир.
• 23 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, олийгоҳни тамомлашингиздир.
• 25 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, бирор бир ишнинг бошини ушлашингиздир.
• 30 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, оила қурган бўлишингиздир.
• 45 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, ёшлик кўринишингизни сақлаб қола олишингиздир.
• 50 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, фарзандларингизга берган тарбиянгиз ўз самарасини беришидир.
• 55 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, оилавий муносабатдаги вазифаларингизга қодир бўлишда давом этаётганингиздир.
• 60 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, улов ҳайдашга қийналмай, ёрдамсиз ўзингиз бошқаришингиздир.
• 65 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, касал бўлмай яшашингиздир.
• 70 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, фарзандларга қарам бўлиш нима эканлигини сезмаслигингиздир...
• 75 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, улфатингиз, ҳамсуҳбат, ошнали бўлишингиздир.
• 80 ёш.. Бу ёшдаги ютуғингиз, адашмасдан уйингизни топиб келишингиздир...
• 85 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, ётган жойингиз, кийимларингизни ҳўллаб қўймаслигингиздир...
• 90 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, тагликсиз покиза ўтиришингиз, қошиқни тўғри ушлаб оқизмай -томизмай овқатлана олишингиздир!
📖 «Аввал қандай яратган бўлсак, шундай ҳолга қайтарамиз». (Анбиё: 104 оят).
📖 «Кимнинг умрини узоқ қилсак, уни хилқатида ночор қилиб қўюрмиз» (Ёсин: 68 оят)
❗️Биз севган дунё шу қадар ҳақир! Шунинг учун ҳам охират ҳаётимиз гўзал бўлишига интилмоғимиз лозим. Зеро, ҳақиқий ютуқ охиратдагисидир.
👉 @Iymon
Кимнинг ота-онаси тирик экан, у инсон дунёда энг бахтли инсонлардан эрур. Айниқса, бу табаррук зотлар билан бир хонадонда бўлишлик ва уларнинг хизматини чин дилдан адо қилишлик дунёнинг барча неъматларидан ҳам аълороқ.
👉 @Iymon
Аллоҳ учун “Аллоҳ“ десайдим
📿
Аллоҳ учун дўстлашган икки чўпон бўлган экан. Бир куни икковлон сўзлашиб ўтириб, бири дардини айтиб қолибди:
— Дўстим, мен ошиқ бўлдим...
— Аллоҳ хайрли қилсин! Нега маҳзунсан? Кимга ошиқ бўлдинг?
— Подшоҳнинг қизига. Унга етишиш менинг буюк орзуим.
— Шунақами? Нима қилсак экан? Ҳа, топдим. Бир пайтлар мен сафарда ориф зот билан бирга бўлган эдим. Ўша зотдан сўраймиз.
Икки дўст ўша ориф зотнинг олдига бориб, вазиятни тушунтиришибди.
— Бунинг йўли осон, — дебди ориф зот. — Фалон ердаги ғорга борасан, қирқ кун тинмай «Аллоҳ, Аллоҳ, Аллоҳ» дейсан.
Йигит рози бўлиб, ориф айтган ишни бошлабди. Ўн кун ўтибди, ўн беш кун ўтибди. Йигит гарчи тили «Аллоҳ» десада, хаёлида подшоҳнинг қизини тасаввур қилиб зикрни давом эттираверибди. 25 кунлардан кейин бутун шаҳар бу дарвешнинг ҳолидан огоҳ бўлиб, сўзлай бошлабди: «Кўрдингизми, бир дарвеш ғорда туну кун Аллоҳни зикр этяпти. Қандайин гўзал!»
Йигит одамларга эътибор бермас, ҳолдан тойиб қолган бўлса ҳам, подшоҳнинг қизи висолида, тинмай зикр этар ва қирқинчи кунни астойдил кутар эди.
Бу гап-сўзлар подшоҳнинг саройига ҳам боргач, вазирлар:
— Подшоҳим, биласиз, валийлар келган жойларга Аллоҳнинг баракаси нозил бўлади, одамларда муҳаббат пайдо бўлади. Қандай қилиб у зотни шаҳримизда олиб қолсак экан? — дейишибди.
— Саройим олдига бир сарой қурсак, қабул этармикан?
— Йўқ, ориф зотлар мол-дунёга қарашмайди.
— Вазирликни берсамчи?
— Уни ҳам қабул этмайди.
— Унда нимани маслаҳат берсасизлар?
— Каримангизни унга никоҳлаб беринг.
— Агар валий зот қабул қилсалар, бу менга ҳам шараф.
Қирқинчи кун етиб келибди. Шу кунда подшоҳ ва унинг аъёнлари, йигитнинг дўсти дарвешнинг ҳузурига боришибди. Йигит тасбеҳ билан ҳамон зикр қиларди. Йигит зикрни тўхтатиши билан подшоҳ салом бериб, сўрабди:
— Ҳазрат, сизнинг бу юртда бўлишингиз бизга шараф. Буюринг, сизга бир сарой қурдираман.
— Кераги йўқ.
— Унда келинг, юртни бирга бошқарайлик.
— Йўқ.
— Сўнгги умидим шуки, менинг бир қизим бор. Гарчи сизга лойиқ бўлмасада, уни никоҳингизга олсангиз.
— Йўқ.
Шунда чўпоннинг дўсти югуриб, унинг олдига келибдида, сўрабди:
— Қирқ кунки, заҳмат чекиб шу подшоҳнинг қизи учун зикр этдингку. Энди нега ундан воз кечяпсан?
Дўсти табассум қилдида, шундай жавоб берди:
— Мен қирқ кун подшоҳнинг қизи учун «Аллоҳ» деганимга ҳузуримда подшоҳу вазирлар тиз чўкяпти. Агар Аллоҳ учун «Аллоҳ» десайдим, нелар бўлмасди...
"Ибратли ҳикоялар" китобидан.
👉 @Iymon
Зулҳижжа ойининг рўзаси...
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки 9 кунида рўза тутардилар.
📅 3 зулҳижжа - 9 июнь - якшанба
🌙 Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
⏰ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:00
⏰ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:00
📅 4 зулҳижжа - 10 июнь - душанба
🌙 Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
⏰ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:00
⏰ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:00
📅 5 зулҳижжа - 11 июнь - сешанба
🌙 Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
⏰ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:00
⏰ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:02
📅 6 зулҳижжа - 12 июнь - чоршанба
🌙 Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
⏰ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:00
⏰ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:02
Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.
👉https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
#БИЛАСИЗМИ?
ФАРЗАНДЛАРИМИЗДАГИ ҚОБИЛИЯТ ЙЎҚОЛИШИНИНГ БАЗИ САБАБЛАРИ:
1. Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради.
Бошни силаш эса мияда янги ҳужайралар пайдо қилади.
2. Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади.
3. Боланинг фикрлари устидан кулиш, у тақдим қилган ишларни тақдирламаслик
натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади.
5. Боланинг ёшлигидан у билан суҳбат қуриш эшигининг ёпиқлиги.
6. Таълим бериш давомида сув ичишни камайтириши (Миянинг 85% и сувдан иборат. Ҳар 45 дақиқада 1 стакан сув ичиш зарур.)
7. Ўқувчининг қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олмай ўқитиш самарали натижага олиб келмайди.
👉 @Iymon
🔔 Ғафлатда қолманг! Солиҳ амалларни кўпайтиринг!
📆 15 июнь 2024 йил, шанба Зулҳижжа ойининг 9-куни — Арафа куни.
📅 16 июнь 2024 йил, якшанба — Қурбон ҳайити кунига тўғри келади.
🤲 Аллоҳ таоло зулҳижжа ойининг аввалги 10 кунини ғанимат билиб, бу кунлардан унумли фойдаланиб, дуо, зикр ва ибодатда ўтказишни барчамизга муваффақ қилсин!
👉https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
❗️ҚУРБОНЛИК ШАРТЛАРИ ВА ОДОБЛАРИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
❗️Қурбон ҳайитига ҳам оз вақт қолди. Бу маълумотларни барча билиши зарур.
Группаларга юбориб қўйинглар.
Канал👉 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти).
✅ Салавот айтсангиз...
🌷Ғам-ташвишлар кетади...
🌹Гуноҳлар мағфират қилинади...
🌷Қалблар юмшайди...
🌹Қалбда роҳат-ором пайдо бўлади...
🌷Дуолар ижобат бўлади...
🌹Касалликларга шифо бўлади...
🌷Шафоатга муяссар бўлинади...
🌹Фақирлик кетади...
🌷Руҳ покланади...
🌹Жон беришда енгиллик бўлади...
🌷Қабрда роҳат ва нур бўлади...
🌹Сиротдан осон ўтилади...
🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Саййидина ва Ҳабийбина Муҳаммад ва ъала аали Муҳаммад!
♻️ Улашинг
👉https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
📌ЭСЛАТИБ ӮТАМИЗ🍃🍃🍃
ИНШААЛЛОҲ, ЭРТА ЖУМАДАН БОШЛАБ, 9 КУНЛИК НАФЛ РЎЗАЛАРНИ ТУТИШИМИЗ МУМКИН.
👉 Зулҳижжанинг биринчи тўққиз кунида нафл рўза тутиш мустаҳабдир ва бу жумҳур (кӯпчилик) уламоларнинг фикридир.
Ҳунайда ибн Холид ўз аёлидан, унинг аёли эса пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаларидан ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи аёллари шундай дейишган экан: «Расулуллоҳ Зулҳижжанинг 9-кунида, Ашуро кунида, ҳар ойда 3 кун ва душанба пайшанба кунлари рўза тутар эдилар».
(Абу Довуд ривояти).
Ушбу Зулҳижжа ойининг аввалги 10 кунининг фазилати ҳақида қуйидаги ҳадисни сизларга эслатиб ӯтамиз.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Бирор бир кун йӯқки, солиҳ амал ушбу ўн кунидагидан ҳам кўра Аллоҳга маҳбуброқ бўлса...».
(Бухорий ривояти).
Изоҳ: Модомики, “бирор-бир кун йўқки, ундаги солиҳ амал” дейилган экан, албатта, рўза солиҳ амаллар жумласидандир.
Шу каби рўза солиҳ амалларнинг афзали эканига иттифоқ қилинган.
Ҳофиз ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Бу ҳадис Зулҳижжа ойининг аввалги ӯн кунлигида рӯза тутиш фазилатига далил қилинади. Чунки рӯза ҳам ҳадисда зикр қилинган солиҳ амаллар жумласидандир”. Нававий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Бу тӯққиз кунда рӯза тутиш макруҳ эмас. Аксинча, бу кунларда ва 👉 айниқса Зулҳижжанинг 9 чи куни бӯлмиш Арафа куни рӯза тутиш ӯта эътиборли амаллардандир”.
👉 Кимдир бу кунларнинг барчасида нафл рӯза тутишга қодир бӯлмаса, ҳеч қиси йӯқ, улар савоб умидида баъзи кунларида ҳам тутсалар бӯлаверади.
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз
👉 Бу эслатмани холис Аллоҳ йӯлида бошқа яқинларимизга ҳам улашиб қӯяйлик.
👉https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g