#Диққат #Долзарб
Бизда оддий ҳолатга айланган, аммо ҳаром амаллар бўлган ишларни билиб олинг!
Дўстларингизни ҳам огоҳлантиринг, бу жуда муҳим
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
АЛҚАМА
Алқама розияллоҳу анҳу таниқли саҳобалардан эди. Охират диёрига риҳлат қилиш вақти келиб, ажали етганида ҳар қандай сўзларга тили борса ҳам, фақат шаҳодат калимасига тили айланмай қолган эди. Унинг аҳли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бориб бу ҳолатни айтишди.
– Унинг ота-онаси борми? – сўрадилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
– Отаси ўтиб кетган, онаси ҳаёт, фалаж бўлиб қолган, – дейишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Билол ва Аммор розияллоҳу анҳумога тайинладилар:
– Эй Билол, эй Аммор! Алқаманинг онаси олдига бориб: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сизни чорлаяптилар. Агар имконингиз бўлса, борар экансиз. Бўлмаса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари келар экан”, деб айтинглар.
Билол ва Аммор розияллоҳу анҳумо Алқаманинг онасига бу хабарни етказишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чорловларини эшитган онаизор йиғлаб юборди:
– Ота-нам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули! Сиз менинг олдимга келишингиздан кўра мен сизнинг олдингизга боришим муносиброқ, – деб ўзи фалаж бўлса-да, йўлга чиқди.
У етиб боргач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар:
– Эй Алқаманинг онаси, Алқама қандай?
– У яхшиликда. Намоз ўқийди, рўза тутади, ғанимат-ўлжага эга бўлади, – жавоб берди она.
– Сизга муомаласи қандай?
– Мен ундан қаттиқ хафаман!
– Нима учун?
– У хотинини мендан устун қўяди.
Бу сўзлардан кейин Расули акрам фарзандидан рози қилиш ва Алқамани дўзах азобидан сақлаб қолиш учун онанинг қалбида раҳм-шафқат қўзғатиб қўйишни хоҳлаб қолдилар.
– Эй Билол, эй Аммор! Боринглар, ўтин олиб келинглар! – дедилар.
– Нима учун, эй Аллоҳнинг Расули? – сўради она.
Алқама охиратда куймаслиги учун шу дунёдаёқ ёқиб юбормоқчиман! – жавоб бердилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
– Боламни, жигаргўшамни кўз олдимда ёқиб юборурмисиз?..
– Ё рози бўлурсиз ёки ёқиб юборишга буюраман!
Шунда Алқаманинг онаси қалбининг тубидан дод солиб юборди:
– Эй Аллоҳ! Сени гувоҳ қиламан! Эй Аллоҳнинг ердаги Расули! Сизни гувоҳ қиламан! Шу ерда турганларнинг ҳаммасини гувоҳ қилиб айтарман – мен Алқамадан розиман!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрдилар:
– Эй Билол! Эй Аммор! Алқаманинг олдига бориб қулоқ солинглар-чи, тили имон калималарига келдимикин? Балки унинг онаси қалбидан эмас, балки тилидангина айтгандир?
Билол ва Аммор розияллоҳу анҳумо борсалар, Алқама имон калималарини равон айтаётган ва охирги нафасини олаётган экан...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўринларидан туриб, жанозасига бордилар. Қабрига ҳам бориб насиҳат қилдилар:
– Эй инсонлар! Ким хотинини онасидан устун қўйса ёки онасига ғазаб қилса, қиёмат кунигача унга Аллоҳнинг лаънати бўлур!
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
👉 @Iymon
ТАҲОРАТНИНГ ФОЙДАЛАРИ
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
🕋 ҲАЖ САВОБИГА ТЕНГ 8 АМАЛ
☪ Динимизда баъзи амаллар борки, уларга ҳажнинг савоби берилади. Албатта, ҳеч бир амал ҳаж ибодатининг ўрнини боса олмайди. Лекин Аллоҳнинг раҳмати ва фазли кенг. Ўзининг розилигини топиш имконият ва йўлларини бандаларига осон қилиб қўйган.
1. 🕌 Масжидга таҳорат олган ҳолда бориш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким фарз намозни ўқиш учун таҳорат олган (пок) ҳолда (масжидга) чиқса, унинг ажри эҳромдаги ҳожининг савобига тенгдир” (Имом Абу Довуд ривояти).
2. 📿 Зуҳо намозини ўқиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунича Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажри тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ берилади”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
3. ❤️ Ота-онанинг юзига қараш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Она-отасининг юзига раҳмат билан боққан кишига ҳаж ва умранинг савоби ёзилади”, дедилар. “Кунда минг марта боқса ҳам шундайми?” деб сўрадилар. “Кунда юз минг марта боқса ҳам”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
4. 📚 Илмга интилиш.
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Кимки эрта билан масжидга фақатгина илм ўргангани ёки ўргатгани борса, унга тўлиқ ҳаж амалининг савоби берилади” (Имом Табароний ривояти).
5. 💠 Яхши ният қилиш.
Узун ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “....Яна бошқа бир бандага Аллоҳ бойлик ҳам, илм ҳам бермайди, шунга қарамай, агар менда ҳам бойлик бўлганида фалончининг амалини қилардим, дейди. Бас, у ниятига яраша олади...” (Имом Термизий ривояти).
6. 🌹 Ота-онанинг розилигини топиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир киши келиб: “Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жиҳодда иштирок этишни истайман, лекин бунга ҳеч қодир бўла олмаяпман”, деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан: “Ота-онангдан бирортаси ҳаётми?” деб сўрадилар.
У: “Онам ҳаёт”, деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Онанг борасида Аллоҳдан қўрқ (яъни унга яхшилик қил). Шундай қилсанг ҳаж, умра ва жиҳод қилувчи бўласан...” (Имом Байҳақий ривояти).
7. 🌗 Шом намозини жамоат билан адо этиш.
Уқба ибн Абдулғофир раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Шом намозини жамоат билан ўқиш ҳажга, бомдодни ўқиш эса умра намозига тенгдир”.
8. 🌙 Қурбон ҳайити намозини адо этиш.
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади. Михнаф ибн Сулайм розияллоҳу анҳу айтадилар: “Рамазон ҳайити намозига қатнашнинг ажри (савоби) умранинг ажри билан баробардир. Қурбон ҳайити намозига бориш эса ҳаж савобига тенгдир”.
✍️ Даврон НУРМУҲАММАД
👉https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
#Хайрли_тонг
🌙 Қутлуғ «ҲАЙИТ» кунига етказгани учун Яратганга ҳамду санолар бўлсин!
🕋 Мен учун энг яқин бўлган инсоним, «ҲАЙИТ» айёмингиз муборак бўлсин!
Бизда кузатинг👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ТАРТИБИ
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
🌱 Бугунги Арафа кунида қилаётган дуо ва хайрли амалларингиз худди шу дарахт япроқлари каби беҳисоб ажрлар олиб келсин!
Кириб келаётган Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!
Энг яқинларга юбориб қўйинг.
👉https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
☝️🌹Ҳурматли азиз мусулмон биродарлар‼️
☝️⚠️АРАФА куни уйни тозалаш куни эмас.
☝️⚠️ АРАФА куни маркетларда юриш куни эмас.
☝️⚠️ АРАФА куни ётиб дам олиш куни эмас.
☝️⚠️ АРАФА куни роҳатланадиган кун эмас.
✅Арафа куни: Бандалар ўтдан озод қилинадиган кун.
✅Арафа куни: Дин комил бўлган кун.
✅Арафа куни: Аллоҳ таоло дунё осмонига нозил бўлиб, фаришталарга Арофат аҳли билан фахрланадиган кун.
✅Арафа куни: Ҳаж қилувчилардан ташқари қолган мусулмонлар рўза тутишни унутмасинки, у кундаги рўза ўтган ва келаси йилги гуноҳлар учун каффорат бўлади.
✅Арафа куни: Дуога шўнғийдиган, зикрга бериладиган кун.
✅Арафа куни: Ҳаж қилувчилар Арофатда турадиган кун.
✅Арафа куни: Такбирлар айтиладиган кун.
✅Арафа куни: Дунёдаги энг яхши кун.
🤲АЛЛОҲ у кунни шарафли қилди, у кунда тоатни кўпайтирган кишиларни иззатли қилди.
АРАФА куни дуо, ибодат, тоат кунидир.
Бу кунни ҒАНИМАТ билайлик.
☝️🌹АРАФА КУНИННИ рўзадор ҳолда ўтказиш жуда фазилатли!
ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ «АРАФА» МУБОРАК БЎЛСИН!
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
👉https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
🤲🌙Қутлуғ «ЗУЛҲИЖЖА» ойининг улуғ «АРАФА» кунига етказгани учун Яратганга ҳамду санолар бўлсин!
🕋🍃Мен учун энг яқин бўлган инсоним, «АРАФА» айёмингиз муборак бўлсин!
Ўтиб бораётир муборак кунлар
Аллоҳнинг раҳмати ёғилмиш тунлар
Кўзларда ёш ила тилаймиз тилак
Арафа кунингиз бўлсин муборак
🤲«АРАФА» кунидан кўра дўзахдан кўп озод бўладиган кун йўқ!
🤲АЛЛОҲИМ, АРАФА КУНИДА, Бизларни, Ота-Оналаримизни, Фарзандларимизни, Аёлларимизни, Дўстларимизни ва
Барча яқинларимизни
ДЎЗАХДАН ОЗОД ҚИЛ!
Амийн! 🤲
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
👉https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
📅 2024 йил 15 июнь шанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.
🌙 Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
🕰 Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
⏳ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:00
⌛️ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:02
🤲 Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.
❗️Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.
👉https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
🌙 ТАКБИРИ ТАШРИҚ АЙТИШНИ УНУТМАНГ
اللهُ أكبر اللهُ أكبر لا إلهَ إلَّا الله واللهُ أكبر اللهُ أكبر ولله الحَمْد
Ўқилиши: Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.
Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.
УЙҚУДАН ТУРИБ КИЙИМДА НАМЛИКНИ КЎРСА ҒУСЛ ВОЖИБ БЎЛАДИМИ?
Ўми фатво хайьати
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
ФАРЗАНДЛАР УЧУН ҚУРЪОН ЎРГАТИШДАГИ МУҲИМ ҚАДАМЛАР
(Оналар учун махсус)
– Фарзанд қоринда ҳомила пайтидаёқ унга Қуръон эшиттириб боринг.
– Фарзанд эмизикли пайтида ҳам унга Қуръон эшиттиринг.
– Фарзанд олдида Қуръон ўқиб туринг.
– Фарзандни ўзи учун Қуръон совға қилинг.
– Қуръондан ёдлаган ҳар жузи учун ҳадя тортиқ қилинг.
– Қуръонни ҳар пораси учун байрам, зиёфат уюштириб беринг.
– Қуръон қиссаларидан сўзлаб беринг.
– Қуръон суралари бўйича уюштирилган мусобақа дискларидан қўйиб беринг.
– Фарзандингизга ҳар ерда Қуръонни ҳамроҳ қилиб, ёнида тутинг.
– Қуръони карим учун тааллуқли воситаларга фарзандингизни боғланг.
– Қуръон таълими ёзилган диск ва шунга ўхшаш воситалар харид қилиб, олиб беринг.
– Қуръон мусобақаларида қатнашиш учун фарзандингизни рағбатлантиринг.
– Фарзандингизни Қуръон ўқишини аудиоёзувини (диктофон ёки телефонда) ёзиб боринг.
– Қуръонга тааллуқли нарсаларга фарзандингизни шижоатлантиринг.
– Ёдлаган сураларини намозда ҳам ўқитиб боринг.
👉 @Iymon
Умрида бир маротаба Бомдод намозини қазо қилиб ҳар куни йиғлаган инсон қиссаси!
У инсон бир марта қазо қилибди, бизчи? Бизчи намозларимиз қазо бўлса бирор марта йиғладикми?
👉 @Iymon
✨ Хамроҳ бўлиб қалбларга иймон,
✨Аллоҳ тонгга етказсин омон.
✨Иймон билан уйғонинг тонгда,
🌙 #Хайрли_тун иймонли инсон.✨
🌙 🌝 ✨🌙🌝✨🌙🌝✨
🌹ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
НАМОЗ ВА ТАЖВИД ДАРСЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ 👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
Канал админи тарафидан текширилган!!
Ассалому алейкум Азиз юртдошлар
Сизлардан фарзандим учун йордам сураб мурожат к,иляпман.
Фарзандимга бош мийя саратони Ута огир боскичи ташхиси к,уйилган.
Апиратсия чет давлатта булиши керак
Уйимизни хам соттик хали маблаг йитарли емас.
20 Минг 💲 маблаг зарур.
Илтимос к,улларингдан кеганча Аллох учун йордам берилар.
Узкарт 8600030493428498
Ахмедова д
Хумо 9860060915779874
Ахмедова Д
Мурожат учун 908622245
Ехсон к,иганлардан Аллох Рози булсин.
..Жаннат ахлидан к,илсин Аллох Амин..
ТАҲОРАТ БИЛАН УХЛАСА
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Ким ухлашдан олдин таҳорат олса, бир фаришта у билан бирга тунайди, у ҳар қимирлаганда «Аллоҳим, бунинг гуноҳларини кечир», деб туради».
Ибн Ҳиббон ривоятида:
«Ким таҳорат олган ҳолда тунаса, ёнида бир фаришта бўлади. У уни уйғотмайди, агар уйғотса ҳам бир фаришта: «Аллоҳим, фалончи бандангни мағфират қил, чунки у таҳорат билан ухлаган», дейди.
☝️«Ўзингга раво кўрганингни биродарингга ҳам раво кўр» деган ҳадисга мувофиқ, бу сўзлар сизга маъқул бўлса, бошқаларга ҳам АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!
➡️ @NamozDarsliklari
Канал админи тарафидан текширилган !!!!
Ассалому алейкум Азиз юртдошлар фарзандим учун сизлардан йордам сураб мурожат к,иляпман
Фарзандим юрек пароги Билан тугулган 3 боскичли апиратсияни бошидан утк,азишини айтишти духтирлар 1 чисини амаллап утк,аздик Яна огир апиратсия булиши керак. Маблаг йитарли емас
Фарзандими сак,лаб к,олишка йордам Беринг
Узкарт...8600490435809710
каххоров Р
Хумо...9860020135457883
Каххоров. Р
Мурожат учун...+998994034449
Аллох ехсон к,илганларни Жаннати Билан сийласин.
🐏 Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ҳайит куни бир-бирларини:
تقبل الله منا ومنكم
"Тақоббал Аллоҳу миннаа ва минкум"
"Аллоҳ биз ва сиздан (ибодатларимизни) қабул қилсин", деб табриклашарди.
🤲 Аллоҳ таоло дуо ва ибодатларингизни Ўз даргоҳида ҳусни қабул этсин. Ҳайитингиз муборак бўлсин!
👉https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
🎊🤲🍀«ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ» МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎁🤲🍀
🎁🍀 Мен учун энг яқин бўлган инсоним, «ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ» муборак бўлсин!
🎁🍀 Сизга ва оилангизга соғлик-омонлик, икки дунёни саодатидан насиб этишини сўрайман.
🎁🍀 Аввало она Юртимиз тинч, осмонимиз доимо шундай мусаффо бўлсин!
🎁🍀 Байрамни оила аъзоларингиз билан шодлик, хурсандликда хайрли ўтказишингизни тилаб қоламан!
🤲 АЛЛОҲИМ, ШУНДАЙ УЛУҒ КУНИДА, Бизларни, Ота-Оналаримизни, Фарзандларимизни, Аёлларимизни, Дўстларимизни ва Барча яқинларимизни
ДЎЗАХДАН ОЗОД ҚИЛ!
Амийн!🤲
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
👉https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
Канал админи тарафидан текширилган !!!!
Ассалому алейкум Азиз юртдошлар фарзандим учун сизлардан йордам сураб мурожат к,иляпман
Фарзандим юрек пароги Билан тугулган 3 боскичли апиратсияни бошидан утк,азишини айтишти духтирлар 1 чисини амаллап утк,аздик Яна огир апиратсия булиши керак. Маблаг йитарли емас
Фарзандими сак,лаб к,олишка йордам Беринг
Узкарт...8600490435809710
каххоров Р
Хумо...9860020135457883
Каххоров. Р
Мурожат учун...+998994034449
Аллох ехсон к,илганларни Жаннати Билан сийласин.
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?
1. Аввало "Икки ракат ийдул азҳо намозини ушбу имомга иқтидо қилиб, Каъбага юзланиб, холис Аллоҳ таоло учун адо этишни ният қилдим" дейилади.
2. Имом “Аллоҳу акбар” деб биринчи такбирни айтгач жамоат ҳам қўлларини қулоқ баробарида кўтариб, ичида такбир – “Аллоҳу акбар” деб айтади.
3. Кейин қўллар боғланиб, ҳар ким ичида сано дуоси (Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва лаа илаҳа ғойрук)ни ўқийди.
4. Сўнгра имом уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланади.
5. Имом “Фотиҳа” сурасини ва зам сура ўқийди. Сўнг такбир айтиб руку ва сажда адо этилади.
6. Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом “Фотиҳа” сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади.
7. Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади.
8. Сўнгра “Аттаҳийёт”, “Салавот” ва “Дуо” ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади.
🤲 Аллоҳ ибодатларингизни Ўз даргоҳида қабул этсин!
❗️Яқинларингизга ҳам эслатишни унутманг
👉https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
Ўтиб бораётган муборак кунлар,
Аллоҳнинг раҳмати ёғилмиш тунлар.
Кўзларда ёш ила тилаймиз тилак,
Арафа кунингиз бўлсин муборак!!
💐🌿Яқинларингизни биринчилардан бўлиб табрикланг.👇
👉https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
#duo #arafa
АРАФА КУНГИ ЭНГ ЯХШИ ДУО
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Дуонинг энг яхшиси арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги Пайғамбарлар айтган сўзнинг энг яхшиси "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр" деб айтишдир", деганлар.
👉https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
Канал админи тарафидан текширилган!!!
Мани фарзандимга мекрасефалия Яни бош миййа йетишмаслиги ташхиси к,уйилган. Чет давлатига олиб борип зудлик Билан апиратсия килиш керелигини айтишти. Лекин бизда апиратсияга йитарли маблаг йук.
Сизлардан илтимос к,улларингдан кеганча Аллох учун йордам берилар
Жажжигина жони азобланяпти.
Узкарт..8600490419692355
Мавжудахон тошболтаева
Хумо...9860160124513401
Мавжуда тошболтаева
Мурожат учун....905648246
Аллох хеч Бир онани фарзанди Билан синамасин екан🥺😭
Жаннатни хохлап к,илган ехсонларин Аллохим даргохида к,абул к,илсин!!!...
🌙 АРАФА КУНИ УШБУ 4️⃣ АМАЛНИ БАЖАРИШНИ УНУТМАНГ!
1. Ушбу зикрни кўп қилиш: “Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр”.
2. Аллоҳдан дўзах азобидан паноҳ сўраш.
3. Такбири ташриқ айтиш.
4. Рўза тутиш.
➡️ Батафсил
❗️Ғафлатда қолманг! Арафа кунининг фазилатларидан бебаҳра қолманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг.
👉https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
#Жума_муборак
🌙 Энг яқин инсоним, Жума айёми муборак бўлсин!
✨Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин
🕌 Яқинларни биринчи бўлиб табриклашни унутманг!
👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
Канал Админи тарафидан текширилган!!
Оила жудаям оғир ахволда!!
Ассалому алайкум Мехрибон Саховатпеша инсонлар
Ман 5 нафар қизни онасиман.
Йордам берилар Ахли МУСУЛМОНЛАР
Фарзандларимдан 2 нафари туғма Микрасафения касали билан туғулган. Қизларим юролмийди ўтиролмийди хатто овқат хам ўзлари мустақил ея олмиди.
Ўзимиз 14 йилдан буён ижарада яшемиз Хозирда дори дармонларига даволатишим учун Моддий томонлама шароитимиз оғирлиги сабаб сизларга мурожаат қиляпан.
Муолажа учун Керакли сумма 5️⃣минг$ 😔😔
Илтимос Ушбу синовли кунларда Аллоҳ розилиги учун ёрдам берилар. Хали бу маблағ йиғилгани йўқ😔
Фарзандларим хам бошқа қизлар қатори юриб ўйнаб ўзи мустақил овқатланишини хохлийман
Аввало умидим Аллоҳдан ва Сиз каби сахий инсонлардан илтимос ЕХСОН килиб Ёрдам берилар.
(УЗКАРД) 8600120483620533
Холмирзаева Д
ХУМО:9860160124415664
.
Холмирзаева Д
Мурожат учун: 940382098
Эҳсонларинг Махшарда Соябон болсин Жаннатда Ота Оналаризга Тож кийдирилар
ЎРИНГА ЁТИШ ОДОБЛАРИ
🌺
Эй, фарзанд!
Кечаси ухлаш учун ўринга ётишдан аввал Таборак сураси ўқилади.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шу сурани ўқимасдан ўринларига кириб ухламасдилар. Бир ҳадиси шарифларида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай марҳамат этадилар:
“Ётадиган вақтда Таборак сурасини бир марта ўқиган киши қабрига қўйилган пайтда шу суранинг ўн ояти бошида, ўн ояти кўксида, ўн ояти эса ёнларида туриб кутади. Сўровчи фаришталар келганда бу оятлар:
«Бу киши билан сизнинг ишингиз (бўлмасин) йўқ. Бу киши ҳар тун ўрнига ётишдан олдин бизни ўқирди. Унга оид савобларни бериш учун биз тайёр бўлиб кутиб турибмиз» дейишади”.
Ётаётганда «Таборак»ни ўқиганга Қадр кечасини ибодат билан ўтказганчалик савоб берилади. Мўминларнинг онаси ҳазрати Оиша (р.а) айтадилар.
“Бир кеча Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) менга шундай дедилар:
«Эй, Оиша! Қуръони каримни хатм эт. Аллоҳ таолони ўзингдан рози айла! Барча пайғамбарларни ўзингга шафоатчи қил. Барча мўминларни мамнун этиб, ўзингга дуочи қил. Кейин яхши тушлар кўриб ухла!» дедилар. Сўнгра намозга турдилар.
«Ё Расулуллоқ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)! Ота-онам, жоним йўлингизда фидо бўлсин! Бунча кўп нарсани бир соат ичида қандай қилиш мумкин?!» Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) намозларини ўқиб бўлгач, менга қараб шундай дейдилар:
“Эй, Оиша! Уч марта «Ихлос» сурасини ўқисанг, Қуръонни хатм этган бўласан. Бир марта:
«Субҳаналлоҳи валҳамдулилаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил алиййил азийм» десанг, Аллоҳ ризосини қозонасан.
Бир марта:
«Аллоҳумма солли ала муҳаммадин ва ала жамийил анбиёи вал мурсалийн!» десанг, барча пайғамбарларни ўзингга шафоатчи қиласан.
«Аллоҳум мағфирлий ва лил муъминийна вал муъминати вал муслимийна вал муслимати» десанг, барча мўминлар сендан мамнун ва сенга дуода бўладилар!”
Имом Ғаззолий "Эй фарзанд"дан.
👉 @Iymon
КЎЗ ТЕГИШИНИ ҚАЙТАРИШ
🎙 Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon