«Алҳамдулиллаҳ» дейиш ҳақида
«Алҳамдулиллаҳ» ибораси ҳақида нималарни биласиз?
У:
- Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир.
- Қуръондаги биринчи калимадир.
- Энг афзал дуодир.
- Қиёмат куни одамларнинг энг афзали ҳам ҳамд айтувчилар бўлади.
- Жаннат кўчати.
- Дунё ва охират у билан тугалдир.
- Хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам - ҳар бир ҳолатда айтилади.
Эй, тангрим!
То рози бўлгунингга қадар
Сенга ҳамд бўлсин!
👉 @Iymon
РАСУЛУЛЛОҲГА МУШТОҚ ҚАЛБЛАР УЧУН
Пешволаримизни ёзишича, кимдир Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўриш хоҳласа, пайшанба кунидан жума кунига ўтар кечаси икки ракат нафл намози ўқисин. Унинг ҳар бир ракатида “Фотиҳа” сурасидан кейин ўн бир марта “Оятал курсий”ни ва ўн бир марта “Ихлос” сурасини тиловат қилсин. Намоздан кейин уч юз марта қуйидаги салавотни ўқисин:
اَللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الْأُمِّيِّ وَعَلَى آلِهِ وَاَصْحَابِهِ وبارك وَسَلِّمْ.
Ўқилиши: Аллооҳумма солли ъалаа Муҳаммадин Набиййил уммиййи ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ва баарик ва саллим.
Маъноси: Аллоҳим! Уммий пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, (У кишининг) оиласига ва саҳобийларига баракотинг ҳамда салавоту саломларинг бўлсин.
Ушбу амални кимдир бир неча бор такрор-такрор қилса, ин ша Аллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўриш насиб қилади.
Эслатма: Бу амални қилувчи киши Расулуллоҳни чин дилдан кўришни хоҳлаши ва гуноҳлардан тийилиши шарт қилинади.
Муҳаммад Тақий Усмонийнинг “Ислоҳи хутубот” китоби (Ж. 6. – Б. 104-1050).
👉 @Iymon
Роббим!
Мол-дунё берсанг, бахт-саодатимни олиб қўйма!
Қувват берсанг, ақлимни олиб қўйма!
Муваффақият берсанг, тавозеимни олиб қўйма!
Тавозе берсанг, ҳурматимни олиб қўйма!
👉 @Iymon
8 ўринда сув ичиш зарарлидир
1) Ҳаммомдан кейин сув ичманг (акс ҳолда органлар қарийди).
2) Аччиқ овқатдан кейин сув ичманг (акс ҳолда рефлюкс, гастрит ва ичакда ноқулайлик туғдиради).
3) Ухлаш олдидан ичманг (акс ҳолда мияга таъсир қилади).
4) Мева истеъмол қилгандан кейин ичманг (акс ҳолда кислота пайдо бўлади).
5) Югуриб чарчагандан кейин ичманг (акс ҳолда жигар ва талоқ катталашади).
6) Ширинликдан кейин ичманг (акс ҳолда шакар миқдори ортади).
7) Қайт қилгандан кейин ичманг ( акс ҳолда вабо келтириб чиқаради).
8) овқатланаётиб ичиш мумкин эмас (акс ҳолда овқат ҳазм қилиш фаолияти бузилади).
👉 @Iymon
#Жума_муборак
🌙 Энг яқин инсоним, Жума айёми муборак бўлсин!
✨Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин
🕌 Яқинларни биринчи бўлиб табриклашни унутманг!
👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
ҲАЛОЛ ВА ҲАРОМ МАСАЛАСИДА ОХИРГИ НОЗИЛ БЎЛГАН СУРА
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
Тилинг зикрдан қуримасин…
Ҳасан ал Муқрий
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
Вақтида ўқилмаган(қазо) намозларимни ўқийманми?
🎤 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари.
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
КИМНИНГ УЙИДА ШУНДАЙ БАХТ БОР?
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Дунё ўзи бир матодир. Дунё матоларининг энг яхшиси солиҳа аёлдир».
Муслим ривояти.
Ҳоким ўзининг «Мустадрок» номли китобида, Анас розияллоҳу анҳудан сахиҳ деб ривоят қилган ҳадисда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Кимга Аллоҳ таоло солиҳа аёл насиб этган бўлса, Аллоҳ унинг динининг ярмига ёрдам берибди. Қолган ярмида Аллоҳдан тақво қилсин», деб келтиргандир.
Ҳаммамиз аёлимизнинг солиҳа бўлишини орзу қиламиз.
- Бегим, Аллоҳ таоло иккимизга гўзал бахт берсин, барча ибрат олиб ҳавас қиладиган саодатли оила бўлишимизни насиб этсин!
- Бегим, таҳажжудга туринг! Турмасангиз, юзингизга сув сепаман.
- Бегим, бомдодгача дам олинг!
- Бегим, бомдодга туринг!
- Бегим, ишга кеч қоласиз.
- Бегим, нонуштангиз тайёр. Ўтиринг, бирга нонушта қиламиз.
- Бегим, ҳамма кийимларингиз тайёр.
- Бегим, ишга яхши бориб келинг! Ҳалол бўлинг! Пул топаман деб ҳаромга қўл урманг! Мен очликка чидайман. Аммо охиратда дўзах оловига чидолмайман! Аллоҳга омонатсиз! Ўзи паноҳида асрасин!
- Эй Роббим, эримни Ўзинг асра! Куч-қувват бер! Қилаётган ишларини мусулмонлар учун манфаатли қилгин! Эсон-омон келишларини насиб этгин!
- Ва алайкум ассалом. Хуш келибсиз, бегим! Сизни соғ-омон кўрсатган Роббимга шукрлар бўлсин! Яхши келдингизми? Мана уй кийимларингиз. Унгача чой дамлаб тураман. Келинг, бегим, бирга овқатланамиз.
Бегим, дуо қилинг. Аллоҳ таоло еганларимизни ибодатга қувват қилсин!
Бугун сизга кеча вазифа қилиб берганингиз - Юсуф сурасининг бошидан 1 бетни ёддан топшираман.
«Олтин Силсила» китобидан ҳадис ёдлаймиз дегандингиз. Бугундан бошлайлик! Мана китоб! Биринчи ҳадиснинг арабий матнини ўқиб беринг!
Дарсларимизни қилиб олдик. Энди дуо қилайлик!
Аллоҳ таоло аёлларимизни солиҳа бўлишларини насиб этсин ва салоҳиятларини зиёда этсин! Ўзимизни ҳам солиҳ бўлишимизни насиб айласин!
Нозимжон Ҳошимжон
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉 @Iymon
ДУО НИМА? ДУО ҚАНДАЙ ҚИЛИНАДИ?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
Канал Админи тарафидан текширилган...
АХЛИ МУСУЛМОНЛАР
ИЛТИМОС МУРОЖАТИМИЗГА БЕФАРК БУ'ЛМАНГЛАР.
Ассалому Алайкум Азиз Юртдошлар мусофирда йурган ватандошлар. Мани апамга Шифокорлар КУКРАК САРАТОНИ ташхисини куйишкан. Анча йилдан буйон бу касаллик билан курашиб келишяпти. Хозирги кунда Ахволлари огир😥😥
Зудлик Билан Апиратсия килинишлари керак.Апиратсия ва Дори дармонлари учун
2️⃣5️⃣млион зарур еди.Хозирда 8️⃣млион йигилди. Шароитимиз огир.
Моддий маблагимиз колмади йордам берадигон якинларимиз хам йук. Шунинг учун Сизлардан йордам сурашга мажбур болдик. Саховатпеша инсонлар илтимос йордам БЕРИЛАР.
КУПНИНГ ОЗ ОЗДАН БЕРГАНИЯМ БАРОКАТЛИ БОЛАДИ.
Уз кард: 8600490478094774
Хаитматов Иброхимжон
Хумо: 9860160124303761
Хаитматов Иброхимжон
Мурожат учун тел:940990574
Аввало умидим Аллохдан ва сиз каби сахий инсонлардан Илтимос сизлардан Аллохим розилиги учун йордам берилар Ехсонларинг махшарда соябон болсин🤲
🌙💐🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙☘🕋
💐🍃Авф этилмаган БАНДА;
💐🍃Қабул бўлмаган ДУО;
💐🍃Даф бўлмаган БАЛО;
💐🍃Шифо топмаган ХАСТА;
💐🍃Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
💐🍃"АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин!
🍃💐 Дард кимда, қайғу кимда,
🍃💐 Бахт кимда, туйғу кимда,
🍃💐 Шодлик қалби муслимда
🍃💐 Жума айём муборак!
💐🍃 Динимиз доим омон,
💐🍃 Дилларда ишқу имон.
💐🍃 Эй муҳтарам мусулмон,
💐🍃 Жума айём муборак!
🌹🍃🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🍃🌹
➡️«НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!👈👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
Садақа балоларни давф қилади…! Бу дунёда еғиб сақлаб қўйганингиз эмас, Аллоҳ берганини ўзининг йўлига сарфлаганингиз асл абадий ҳаётга заҳира бўлади. Кимки берса ўзи учун беради…!
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
ЎЗ ХОЛИМИЗГА ТАШЛАБ ҚЎЙИШ БУ ДЎСТНИ ИШИ ЭМАС
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
Бомдод намозини вақтидан 15-20 дақиқа олдинроқ ўқиса бўладими?
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
Банданинг Роббисига энг яқин бўлган ҳолати.
Шайх Муҳаммад Содиқ
Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ.
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
УЙҚУ-ЯРИМ ЎЛИМДИР КЛИНИК ЎЛИМ ҲАҚИДА
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
НАМОЗ ПАЙТИДАГИ МАКРУҲ ҲОЛАТЛАР
- Узрсиз йўталиш;
- Қироатга халал берувчи нарсани оғизда сақлаш;
- Рукуъ ҳолатида бош елкадан баланд туриши;
- Нўхот катталигида таом ейиш;
- Оят ва тасбеҳларни бармоқ билан санаш;
- Суннатлардан бирортасини қасддан тарк этиш;
- Қироатни рукуъда тамом қилиш;
- Икки кўзни юмиб туриш;
- Намоз тугамай, пешонасини артиш;
- Намоз пайти либосни текислаш;
- Ҳаракат қилиш;
- Туфлаш;
- Ечиниш;
- Қасддан бир оятни ярмида тўхтатиб, бошқасини бошлаш;
- Керишиш;
- Пешонани ерга теккизмай, саллани теккизиш;
- Жамоатга одам қўшилганда имом овозини пасайтириши;
- Намозни имом чўзиб юбориши;
- Енг тирсаккача чиқиши, бурун қоқиш;
- Такбирни такрор айтиш;
- Узрсиз деворга ёки устунга суяниш;
- Меҳроб ичига бутунлай кириб олиб намоз ўқиш;
- Бармоқлари билан бирор сўзни ёзиб кўрсатиш;
- Бош ё қош билан бирон сўзни ишора қилиш;
- Таҳорат танг бўлиб турганда намоз ўқиш;
- Қабрга ё нажасга қараб намоз ўқиш;
- Олдинда жой бўлса-да, ортда намоз ўқиш;
- Бошяланг намоз ўқиш – буларнинг бари намоз чоғи қилинса, макруҳдир.
"Ибодати исломия"дан.
👉 @Iymon
Савдодаги махфий садақа
Отам билан бирга рўзғор қилишни ўрганиш учун бозорга борар эдим. Отам нима сотиб олсалар, сотувчи айтган нархга сотиб олар, нарх-наво борасида ҳеч ҳам тортишмас эдилар. Бошқа кўп одамларнинг сотувчилар билан узоқ савдолашиб турганларини кўрардим. Кейин бир куни отамдан “Отажон, нега сиз сотувчилар билан ҳеч ҳам савдолашмайсиз, бошқалар савдолашиб нархни роса тушириб олишади-ку” деб сўрадим.
Шунда отам табассум қилиб тушунтирдилар: “Эҳ болагинам, бу сотувчилар ўзи бой одамлар эмас, кўпчилиги бошқа касби бўлмагани учун шу ерда тирикчилик қилишади, ичларида кимлардир етим бўлиб ўсган, яна қайсидирларининг фарзандлари бетоб бўлиши мумкин, яна қайсидирларининг қарзлари бордир. Шунинг учун ҳам мен улардан нарса сотиб олсам, кенгчилик қилишга ҳаракат иламан. Уларга бундай кенгчилик қилиш махфий садақа бўлади. Зотан улар айтаётган нарх билан биз тушириб оладиган нарх ўртасида унча катта фарқ йўқ. Зора биз ўтиб юбораётган шу арзимас миқдордаги пуллар эртага қиёмат куни фойдамизга ишлаб қолса”.
Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сотаётган пайтида бағрикенг бўлган, сотиб олаётган пайтида бағри кенг бўлган ва одамлардан қарзини сўраётган пайтида бағрикенг бўлганга Аллоҳ раҳм қилсин”, деб дуо қилганлар.
Имом Термизий раҳматуллоҳи алайҳи ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло сизлардан олдинги яшаган бир кишининг гуноҳларини кечирди, нима сабабдан? У одам нимаики сотса ҳам, нимаики сотиб олса ҳам, одамлардан қарзини талаб қилаётган пайтда ҳам бағрикенг бўлган эди”, дедилар.
Имом Бухорий ривоят қилган яна бир ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Бир киши одамларга қарз берар эди, агар ўша қарздор бўлган кишини оғир ҳолатда кўрса, атрофидаги ишчиларига “Ундан (қарзини) кечиб юборинглар, шоядки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бизларнинг ҳам гуноҳларимиздан кечиб юборса”, дерди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло у одамнинг гуноҳларини кечди”, дедилар.
"Фарзанд тарбиясида 700 та сабоқ" китобидан
👉 @Iymon
МОТИВАЦИЯ
🦅 Ҳавода бургутнинг устига миниб, унинг бўйнидан чўқилашга журъат қила оладиган ягона қуш қарға экан.
Лекин бу ҳамлага бургут эътибор бермас, қарға билан чўқилашиб, майдалашиб ўтирмас экан. Фақат қанотларини дадил қоқиб яна ҳам юқорига кўтарилишга ҳаракат қилар экан. У баланлагани сари қарғанинг ўпкаси сиқиб нафас олиши қийинлашар, охири, диққинафас бўлиб қулар экан.
Сиз ҳам ҳар ким билан талашиб-тортишиб асабингизни, вақтингизни увол қилманг...
Фақат юқориланг!
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉 @Iymon
«Алҳамду лиллааҳ» ибораси ҳақида нималарни биласиз?
«Алҳамдулиллаҳ»:
– Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир.
– Қуръондаги биринчи калимадир.
– Энг афзал дуодир.
– Қиёмат кунидаги энг афзал одамлар айтадиган сўздир.
– Жаннатнинг кўчатидир.
– Дунё ва охиратнинг мукаммаллигидир.
– Хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам – ҳар бир ҳолатда айтиладиган жумладир.
Аллоҳим! То рози бўлгунингча Сенга ҳамд бўлсин! Рози бўлганингда ҳам Сенга ҳамд бўлсин! Рози бўлганингдан кейин ҳам Сенга ҳамд бўлсин!
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉 @Iymon
Оз сўзламоқ лозим. Олти ўринда дунёвий калом ила машғул бўлган кишининг, ўттиз йиллик қабул бўлган ибодати рад этилади.
1. Масжидда
2. Илм мажлисида
3. Ўлик олдида
4. Қабристонда
5. Азон айтилаётганда
6. Қуръон ўқилаётганда.
✍️Мавлоно Румий
👉 @Iymon
🍀 Сиздан йироқ юрсин ташвишу қайғу.
🍀 Қалбингизда бўлсин хайрли туйғу.
🍀 Агар кипригингиз силаса уйқу.
🍀 Сизга хайрли ТУН хайрли УЙҚУ.
🌙 ХАЙРЛИ ТУН!
NAMOZ VA TAJVID DARSLARINI BIZ BILAN O'RGANING ❗️
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
Канал админи тарафидан текширилган!!
Ассалому алейкум Азиз юртдошлар
Сизлардан фарзандим учун йордам сураб мурожат к,иляпман.
Фарзандимга бош мийя саратони Ута огир боскичи ташхиси к,уйилган.
Апиратсия чет давлатта булиши керак
Уйимизни хам соттик хали маблаг йитарли емас.
20 Минг 💲 маблаг зарур.
Илтимос к,улларингдан кеганча Аллох учун йордам берилар.
Узкарт 8600030493428498
Ахмедова д
Хумо 9860060915779874
Ахмедова Д
Мурожат учун 908622245
Ехсон к,иганлардан Аллох Рози булсин.
..Жаннат ахлидан к,илсин Аллох Амин..
#маълумот
Уйқунинг қанча тури бор, биласизми?
1. Суннат уйқу.
Офтоб кўтарилиб, то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги бу уйқу "қайлула" дейилади. У ақлни кўпайтиради.
2. Бидъат уйқу.
Пешин намози вақтидаги уйқу.
3. Телбаликка сабаб бўладиган уйқу.
Аср намозидан кейинги уйқу девоналик, паришонхотирлик ва телбаликка сабаб бўлади.
4. Уқубатга сабаб бўладиган уйқу.
Киши хуфтон намозини ўқимасдан ухласа, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам азоб-уқубатга қолади.
5. Одатий уйқу.
Хуфтон намозидан кейинги одатий уйқу.
6. Надоматга сабаб бўладиган уйқу.
Тонготар вақтида ухлаш. Шунингдек, илмий мажлис бўлаётган вақтида ухлаш ҳам надоматга сабаб бўлади.
7. Ғафлат уйқу.
Тонг отаётганида ухлаб ётиш. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотимага родияллоҳу анҳо: "Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда уч нарса: яхшилик, одоб ва барака тақсимланади", дедилар. Ким тонг отаётганида ухлаб ётса, шу уч нарсадан қуруқ қолади.
8. Фақирликка сабаб бўладиган уйқу.
Бомдоддан кейин кун чиққунча ухлаб ётиш камбағалликка, девоналикка, қарздорликка сабаб бўлади.
9. Ғаромат (зиён) уйқу.
Кишининг ибодатдан сўнг дуода, санода, салавотда, қироатда кўзи кетиб қолса, ғаромат уйқу саналади.
10. Роҳат уйқу.
Касал ва гўдакларнинг уйқуси. Улар қанча кўп ухласа, фойда ва роҳат олишади.
11. Ибодат уйқу.
Олимлар, обидлар ва рўзадорларнинг уйқуси. Киши хуфтон намозидан сўнг таҳоратли ухласа, фаришталар ҳимоясида бўлади.
12. Каромат уйқу.
Тунда намоз ўқиб туриб, чарчаб саждада ухлаб қолиш".
Масъуд ибн Маҳмуд ибн Юсуф ас-Самарқандий, "Салоти Масъудий"
👉 @Iymon
МУБОРАК КАЛИМАЛАР
📿 Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Аллоҳ таоло Аршни яратганда Ҳомил (кўтарувчи) фаришталарга уни кўтаришни буюрди. Арш уларга оғир келди. Аллоҳ таоло: "Субҳаналлоҳ, деб айтинглар, деб буюрди. Фаришталар, субҳаналлоҳ, дейишди, шунда уларга енгил бўлди. Улар Аллоҳ Одам алайҳиссаломни яратгунча субҳаналлоҳ деб туришди.
📿Одам алайҳиссалом акса урганида Аллоҳ таоло уни алҳамдулиллаҳ дейишга илҳомлантирди. Аллоҳ таоло айтди: "Сенга Раббинг раҳм қилди ва сен мана шунинг учун яратилдинг". Малоикалар шунда: "Иккинчи калима ҳам улуғ экан. Бизлар ундан ғафлатда қолмаслигимиз керак", дейишиб уни олдингисига қўшишди.
📿 Бир неча вақт фаришталар, субҳаналлоҳи валҳамдуллиллаҳи, деб айтиб юришди, бу ҳол Нуҳ алайҳиссалом замонларигача давом этди. Биринчи бўлиб санам тутган қавм Нуҳ алайҳиссаломнинг қавмлари эди.
📿Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссалом қавмларини, лаа илаҳа иллаллоҳ, деб айтишга буюрди. Шунда улардан рози бўлишини билдирди. Фаришталар ўшанда: "Учинчи калима ҳам улуғ ва шарафли экан. Биз бундан ғафлатда қолмаслигимиз керак", дейишиб, уни олдинги икки калимага қўшишди. Узоқ муддат субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳ калимасини айтиб юришди. Бу ҳол Иброҳим алайҳиссалом пайғамбар бўлиб келгунларича давом этди. Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга қурбонлик қилишни буюрди. Кейин қўчқор берди.
📿Қўчқорни кўрганларида у зот хурсанд бўлиб, Аллоҳу акбар, дедилар. Фаришталар айтишди: "Бу калима ҳам улуғ ва шарафли экан", деб уни олдинги учтасига қўшишди ва субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, деб айтиб юришди.
📿Вақтики Жаброил алайҳиссалом бу гапларни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга айтган эди. У зот шодланиб: "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил алиййил азим”, дедилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом: "Бу калимани олдингиларига қўшинг", деди.
"Танбеҳул ғофилин" китобидан.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉 @Iymon
ҲУШЁР БЎЛИНГ, ҚАЛАМ ЙЎҚОЛМАСИН!
Қаламни йўқотдингизми, энди дафтар ҳам йўқ.
Дафтарингиз йўқми, энди шаҳодатингиз (аттестат) йўқ.
Шаҳодатингиз йўқми, энди сизга иш ҳам йўқ.
Ишингиз йўқми, энди пулингиз ҳам йўқ.
Пулингиз йўқми, озиқангиз ҳам йўқ.
Озиқангиз йўқми, демак, заифсиз.
Заифмисиз, энди ваҳшийлашасиз.
Ваҳший қолдингизми, энди муҳаббат йўқ.
Муҳаббат йўқми, оила қуриш ҳам йўқ.
Оила йўқми, болалар ҳам йўқ.
Болалар йўқми, демак ёлғизсиз.
Якка қолдингизми, ноумид бўласиз.
Ноумид бўлдингизми, касал бўласиз.
Касал бўлдингизми, ўласиз.
Шундай экан, ҳушёр бўлинг, қаламни йўқотманг!
Доктор Иброҳим Фуқий раҳимаҳуллоҳ
👉 @Iymon