iymon | Unsorted

Telegram-канал iymon - IYMON

19279

Ушбу канал Ўзбекистон мусулмонлар ходими томонидан юритилади! 💵Реклама учун: @LuckyMuslim

Subscribe to a channel

IYMON

ГАПИ КЎПНИНГ ХАТОСИ КЎП БЎЛАДИ

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

Вақтида ўқилмаган(қазо) намозларимни ўқийманми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари.


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

НИКОҲИ ХАРОМ ҚИЛИНГАН АЁЛЛАР


Хасанхон Яҳё Абдулмажид

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

Бойлик ва ризкни кенгайтирувчи дуо

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

#Жума_муборак
🌙 Энг яқин инсоним, Жума айёми муборак бўлсин!

✨Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин

🕌 Яқинларни биринчи бўлиб табриклашни унутманг!
👇🏻👇🏻

https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g

Читать полностью…

IYMON

Канал Админи тарафидан текширилган.

Ассалому алайкум Ватандошларим
Имконингиз борича Йордам берилар

Мани фарзандими бошида кистаси бор Хозир хам ахволи огир. Хали хайот нималигини билмай жажжигина жонига шунча азоблар куряпти😥😥
Мани Фарзандимга кулларингдан кеганча йордам беряпсизлар Аллох рози болсин. Лекин хали йетарли маблаг йигилгани йук Илтимос Яна йордам берилар. Фарзандими хайотини саклаб колиш учун. Аллох хич кимга фарзанд догини курсатмасин. 😥😥Фарзандим учун бошим егиб халкдан йордам сурайман Илтимос дори дармонларига Яна 1️⃣0️⃣млион колди. Яна имконингиз борича йордам берилар
АХЛИ МУСУЛМОНЛАР Аллохим фарзанд догини курсатмасин
Сахий инсонлар фарзандим согайиши учун Ехсон килиб йордам берилар Дуоларингизда хам еслаб куйинг

Уз кард:8600120474371476
Ю Усманов

Хумо:9860160124389240
Ю.Усманов

Мусофурдаги якинларимиз учун

2202206940862803
Собиров с.
Мурожат учун тел:940381292

Аллох Жаннатни хохлаб килган яхши амалларини ажрини Жаннати билан сийласин. 🤲🤲

Читать полностью…

IYMON

Хикматларни эшитиб ундан фойдаланмаган киши худди совут кийиб жангга кирмаган киши кабидир.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

Бошқа иш қидиринг, агар…


Абдукарим Мирзаев

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

Онамдай дўст топмадим


Абдукарим Мирзаев

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

НЕГА АЛЛОҲ ҲАРОМ ҚИЛИНГАН НАРСАНИ ЯРАТГАН?


Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

Намознинг рукнлари

Шайҳ Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

Аллоҳ Таолонинг 99 исмини ёд олган одам жаннатийми?

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

🌙💐🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙☘🕋

💐🍃Авф этилмаган БАНДА;
💐🍃Қабул бўлмаган ДУО;
💐🍃Даф бўлмаган БАЛО;
💐🍃Шифо топмаган ХАСТА;
💐🍃Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
💐🍃"АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин!

🍃💐 Дард кимда, қайғу кимда,
🍃💐 Бахт кимда, туйғу кимда,
🍃💐 Шодлик қалби муслимда
🍃💐 Жума айём муборак!

💐🍃 Динимиз доим омон,
💐🍃 Дилларда ишқу имон.
💐🍃 Эй муҳтарам мусулмон,
💐🍃 Жума айём муборак!

🌹🍃🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🍃🌹


➡️«НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!👈👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g

Читать полностью…

IYMON

Банда вафот қилганидан кейин ҳам, қабрида ётган жойида етти амалдан ажр савоб бориб туради:

1. Илм ўрганган бўлса;
2. Анҳор оқизиб қўйган бўлса;
3. Қудуқ қаздирган бўлса;
4. Хурмо (дарахт) эккан бўлса;
5. Масжид қурган бўлса;
6. Қуръонни мерос қолдирган бўлса;
7. Вафотидан кейин ортидан истиғфор айтадиган фарзанд қолдирган бўлса.

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

​​ФАРЗАНД ҲАҚҚИГА КЎП ДУО ҚИЛИНГ🤲
Ота-оналар фарзандлари тақво ва солиҳ амалларда бардавом бўлиши учун Аллоҳ таолога юзланиб, тинимсиз дуолар қилиши лозим.
Олдингилар:
“Парвардигоро, хотинларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини бахш эт ва бизларни тақводорларга пешво қилгин” (Фурқон сураси, 74-оят), деб дуо қилишар эди.
🌷
ФАРЗАНДИНГИЗ УЧУН ИСТИҒФОР АЙТИНГ
Ота ўз зурриёди учун истиғфор айтиб, гуноҳларини мағфират
этишини жаннатда бирга қилишини сўраб, дуо қилиши лозим. Аллоҳнинг пайғамбари Яқуб алайҳиссалом болалари учун истиғфор айтиб шундай дейди: “Албатта, Раббимдан сизларни мағфират қилишини сўрайман. Албатта, мағфират қилувчи ва меҳрибон зот Удир” (Юсуф сураси, 98-оят).
🍃
ФАРЗАНДИНГИЗНИ ДУОИ БАД ҚИЛИШДАН САҚЛАНИНГ!
Оталар фарзандларини дуои бад қилишдан эҳтиёт бўлишлари лозим. Дуо ижобат бўладиган вақтга тўғри келиб қоладиган бўлса, бир умр афсус қилиб ўтишади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Ўз зиддингизга дуо қилманг, фарзандларингиз зиддига дуо қилманг, молу мулкингиз зиддига дуо қилманг. Яна Аллоҳдан ижобат бўладиган соатга тўғри келиб, дуоингиз қабул бўлиб қолмасин” (Имом Муслим ривояти).
🕋
ФАРЗАНДИНГИЗ ҚАЛБИГА АЛЛОҲ ВА РАСУЛИГА НИСБАТАН МУҲАББАТ УЙҒОТИНГ
Фарзандингизга Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат қилишни ўргатинг. Фарзандингизга: “Еяётган таомимиз, яшаётган уйимиз, миниб юрган машинамиз ва биздаги барча нарса Аллоҳникидир. Биз бу дунёда ҳам, охиратда ҳам фақат Аллоҳнинг изни билангина бахт-саодатга эришишимиз мумкин”, денг.

"Исломда оила" китобидан.

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

Оятал Курсийни хар куни ўқишликни ажрлари

✅ «Оятал Курсий»ни уйидан чиқаётганда ўқиган одам қайтиб келгунча Аллоҳ таолонинг ҳимоясида бўлади.

✅ «Оятал Курсий»ни ҳовлисида ўқиган одамникига ўттиз кунгача шайтонлар, қирқ кунгача сеҳргарлар кирмайди.

✅ «Оятал Курсий»ни уйқуга ётганда ўқиган одамни Аллоҳ таоло ўзини ҳам, қўшнисини ҳам, қўшнисининг қўшнисини ҳам омонда сақлайди.

✅ “Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсийни ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.”

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

​​#Кекса\_оналар\_тилидан

БОЛАМ, МЕНИ ЭРКАЛАНГ!

Болам, мен қариб, шундай вақт келибдики, мен эркаловчи она эмас, эркаланувчи боладек бўлиб қолибман. Болам, энди сиз мени отам бўлиб  эркаланг, онам бўлиб алқанг.

Болам бўлиб “Онам жоним” денг, кўзим қувончи, уйга кирсам офтобим, кўчадаги қуёшим, дунёим ичидаги дунёим денг.

Тиззаларимга ётиб олиб эркалаб кулинг, оёқларим тагидан қитиқ ахтариб кулдиринг. Келбатдек бўйингиз билан кураш тушиб, енгилиб беринг.

“Кучлигим онам”  денг.

Бир дона мен яхши кўрган атиргулни ётоғимга қўйиб , табассумимни кутинг. Оёқ кийимга эгилсам, қаддимни кўтариб “мен борманку онам” денг.

Таомга тўйиб қўл артсам, “самалёт-самалёт” қилиб ош ошатинг. Мен эса сизни жажжи болалигингиз таъмини тотиб, яйраб кетай.

Ғамингизни остонада қолдиринг, токи сизни ғамингиз эгилаётган қаддимни янада букиб қўймасин.

– Мен учун шунча пулга бекор олибсизда ўғлим, десам

– Онангизга бўлса пул олмаймиз, дейишди деб “алданг”

Мени шу ширин “ёлғонларга” ишонтиринг.

Болам, менга жаннат ҳақида гапиринг. Ўз Расулини соғинган онангизга малҳам бўлинг.

Сизни туғиб берган Бувимга нима олиб берсамикан деб кулдиринг.

Бизни катта қилиб ўзингиз кичрайдингиз она денг.

Набиралари қувончида қувнаётган  Онангизни пешонасидан ўпиб айтинг:

“Сиздек Онани берган Роббимга ҳамдлар бўлсин”!

Болам, биласизми бундай ихтиёрингиз мени бахтли қилади, Сизга эса икки дунё Саодатини беради. ИншааАллоҳ!

🥀 Болам, мени эркаланг!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

​​#Таъсирли

СИЗДА ҲАМ ШУНДАЙ
ДЎСТ БОРМИ?

Икки йил олдин яқин дўстим вафот этди. Бугун унинг телефон рақамидан қўнғироқ бўлди. Ҳеч кутмагандим.

— Лаббай, дедим. Кичик ўғли экан. Ўзига велосипед олиб беришимни сўради.
— Хўп бўлади, бугун албатта олиб бораман, дедим ва ортидан сўрадим: Мени кимлигимни биласанми?

Болакай шундай жавоб берди: -Йўқ, сизни танимайман. Уйдан дадамнинг расмларини томоша қилиб ўтирган эдим, улар орасидан дадам билан бир кишининг расми чиқиб қолди.
Расм орқасида эса шу рақам ва шундай ёзув бор экан: «Болажонларим, агар вақти келиб бирор нарсага эҳтиёжларинг бўлсаю мени топа олмасаларинг шу рақамга қўнғироқ қилиб айтинглар. Бу ҳам менман, фақат бошқа ерда яшайман».


👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

ЎТИНЧ

Раббим сендан сўрайман,
Дерман ўтинчим олгин.
Молу дунё демасман,
Солиҳа келин бергин.

Ибодатда сўрайман,
Итоатла сўрайман.
Қиёматли бўлай ман,
Солиҳа келин бергин,

Айбларимни очмасин,
Элга сира сочмасин.
Мендан сира қочмасин,
Солиҳа келин бергин.

Ўйламай сайрамасин,
Ғийбатда яйрамасин.
Ўғлимга қайрамасин,
Солиҳа келин  бергин.

Маккор, лохас бўлмасин,
Худбин, нокас бўлмасин,
Назари пас бўлмасин,
Солиҳа келин бергин.

Ўзи саришта бўлсин,
Эпчил хар ишда бўлсин.
Мисли фаришта бўлсин,
Солиҳа келин бергин.

Сўзласа алдатмасин,
Чехраси бўлсин гулгун.
Ўйимдан хайдатмасин,
Солиҳа келин бергин.

Яхши келин давлатдир,
Яхши келин савлатдир.
Ёмонига мингланъатдир,
Солиҳа келин бергин.

Дерман Отабек Юсуф,
Тилагим рўёб қилгин.
Йўқса жонимни олгин,
Солиҳа келин бергин.

Отабек Юсуф

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

У банданинг устига осмон қуласа ҳам нажот топади!


Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

​​Тикувчининг тавбаси

Бир куни бир тикувчи Аллоҳнинг дўстларидан бўлган валий бир зотга шундай савол берди:
- Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг: “Аллоҳ таоло гуноҳкор қулларининг
тавбасини жони чиққунга қадар қабул қилади”, - деган ҳадиси шарифлари ҳақида нима дейсиз.
Валий зот эса тикувчига жавоб беришдан аввал ундан сўради:
- Касбинг нима?
- Тикувчиман, кийим тикаман.
- Тикувчи учун энг осон иш нима?
- Қайчини ушлаб матони кесиш.
- Неча йилдан бери бу ишни қиласан?
- Ўттиз йил бўлди.
- Жонинг чиқадиган пайтда матони кеса оласанми?
- Йўқ, кесолмайман.
Шундан сўнг валий зот мақсадга ўтди ва шундай деди:
- Бир муддат заҳмат билан ўрганган ва ўттиз йилдан бери қўлингни ўйнатиб қилаётган бу ишингни жон чиқар пайти қила олмас экансан, умрингда ҳеч қачон қилмаган тавбангни қандай қилмоқчисан? Бугун кучинг борида тавба қил! Жон чиқар пайти балки тавба қила олмассан.

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

​​Ибодат

1. Ибодат мақом ва маконни юқори қилади.

2. Ибодатда улкан савоблар бор.

3. Ибодатда Роббул оламининг розилиги бор.

4. Ибодатда дининг аломати бор.

5. Ибодатда яқийннинг далили бор.

6. Ибодатнинг мукофоти жаннатда сокин бўлишдир.

7. Ибодат таваккулнинг далилидир.

8. Ибодат оқиллик аломатидир.

9. Ибодат Аллоҳ таоло берган тавфиқнинг аломатидир.

10. Ибодат қилган одамни фаришталар қанотлари билан ўраб, муҳофаза қиладилар.

11. Ибодат қилган одамнинг атрофига раҳмат ёғилади.

12. Ибодат банданинг ўзига берилган неъматга шукур қилиши суратларидан биридир.

13. Яхши ибодатнинг самараси Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумонда бўлишдир.

14. Ибодат қабр саволида нажот беради.

15. Ибодатнинг самараси сабрдир. Сабирнинг самараси яхши эваздир.

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

​​ЁЛҒОН ДЎЗАХГА ЕТАКЛАЙДИ

Эй Одам фарзанди! Яхшилик қил, чунки яхшилик жаннат калити ва жаннатга етакловчидир. Ёлғондан четлан, чунки у дўзах калити ва дўзахга етакловчидир.

Эй Одам фарзанди! Билгинки, бино қилган нарсанг ҳам, умринг ҳам хароб бўлиш учун, жасадинг тупроқ бўлиш учун, тўплаган нарсанг меросхўрлар учундир. (Топган) ноз-неъматларинг ўзингдан ўзгалар учун, ҳисоби эса сенинг зиммангда, жазо ва пушаймонлик ҳам сеникидир. Амал қабрдаги ҳамроҳинг. Ҳисобга тортилишингдан олдин ўзингни ҳисоб қил. Тоатимни маҳкам ушла. Менга гуноҳ қилишдан сақлан. Берганларимга рози бўл, шукр қилувчилардан бўл.
Имом Ғаззолий Қирқ ҳадиси қудсийдан.

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

​​​​​​ 🌹КЕЧАСИ ҚУРЪОН ЎҚИШ
ХОСИЯТИ🌹

Ривоят қилинишича, қиѐмат куни банда қабрдан чиққанида Қуръон уни ҳолдан тойган киши
қиѐфасида кутиб олиб:
– Мени танидингми? – дейди.
Банда айтади:
– Сени танимайман.
– Мени танимайсанми?
– Ҳа.
– Сени иссиқ кунларда чанқатган, тунлари бедор қилган дўстинг Қуръонман. Ҳар бир савдогар тижорати орқасидан фойда кўради. Сен ҳам бугун тижоратинг ортидан манфаат оласан.
Шунда қорининг ўнг қўлига мулк, чап қўлига мангулик берилади. Бошига виқор тожи кийдирилади. (Қуръон ўқиган инсоннинг) ота-онасига иккита либос кийдирилади. Унга дунѐ аҳли тенг келолмайди. Шу пайт (иккиси):
– Бу либос бизга нима учун кийдирилди?! – деб (ажабланиб) сўрашади.
– Фарзандларингиз Қуръон ўргангани учун, – дейилади.
Кейин (Қуръон соҳибига):
– Ўқи, жаннат поғонаси ва хоналари томон кўтарил, – дейилади.
У – тез ўқиса ҳам, секин ўқиса ҳам – юқорилаб бораверади.

(Доримий, Аҳмад, Байҳақий ривоят қилган.)
"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

​​Ғам етиши биланоқ истиғфор айт.
Чунки ғам Яратгувчининг амри ила таъсир қилади. Аллоҳ хоҳласа ғам-ташвиш сенга роҳат-фароғат бўлиши ҳам мумкин. Жалолиддин Румий

Истиғфор айтиш билан ризқ йўлини гуноҳлар уюмидан тозалаб тур: «Астағфируллоҳ!»ни кўп айт.

Икрима: «Аллоҳ банданинг амали учун бермаган нарсаларини нияти учун беради, чунки ниятда риё бўлмайди», деган эканлар.

Ташвишингда Аллоҳга яхши гумон қил! Хотиржамлигингда Аллоҳни зикр қил!
Қайғуга ботганингда Аллоҳнинг раҳматига ишон! Ҳар қандай ҳолатда Аллоҳга истиғфор айт!
У Зот Кузатувчи, Ижобат қилувчидир!

Ҳар кеча тижоратингни тафтиш қилиб олгин.

Сармоянг- фарз ибодатлардир.
Фойданг -   нафл ибодатларингдир.
Зиёнинг-   гуноҳларингдир.

   -- Тасбеҳ айтиш орқали (жаннатдаги мақоминг учун) қаср қуриб, хурмо дарахти экдингми?
– Истиғфор айтишинг орқали гуноҳларинг тўкилдими?
– Сен ғафлатдамисан ёки уйғоқмисан?
–Аллоҳни зикр қилмай ўтказган вақтинг учун ғамгин бўлдингми?

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

​​САДАҚА

Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу: “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” Тавба сураси, 103 -оятни ўқиб дуо қиларкан: “Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади” дер экан.

Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: “Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди.

Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг” (Мунофиқун сураси, 10- оят), деб айтилган.

Нима учун “Умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман” демайди, балки “садақа қиламан” дейди.
Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди.

Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

​​Ота-оналар, бола тарбияси билан шуғулланаётган тарбиячилар фарзандларга қуйидаги одатларни сингдиришлари мақсадга мувофиқ:

1️⃣. Гуноҳга сабаб бўлмаса, ота-онанинг буюрганларини албатта бажариш.
2️⃣. Ота-онага мулойим сўзлаш.
3️⃣. Уйга кирганларида, ҳурмати учун ўрнидан туриш.
4️⃣. Ҳар тонг салом бериш, уйқудан олдин хайрли тун тилаш.
5️⃣. Мол-мулкини сақлаш.
6️⃣. Сўраган нарсасини бериш.
7️⃣. Улардан маслаҳат сўраш.
8️⃣. Ота-она ҳақига дуо ва истиғфор айтиш.
9️⃣. Улар меҳмон кутишса, олдида мунтазир бўлиб туриш.
1️⃣0️⃣. Ота-она айтишини кутмай, уларни хурсанд қиладиган ишларни бажариш.
1️⃣1️⃣. Отанинг олдида овозни баланд кўтармаслик.
1️⃣2️⃣. Гаплашаётганларида орага гап қўшмаслик.
1️⃣3️⃣. Рухсат беришмаса, уйдан чиқмаслик.
1️⃣4️⃣. Ухлаётганларида безовта қилмаслик.
1️⃣5️⃣. Ота-онадан аҳли аёлини ва фарзандларини устун (афзал) кўрмаслик.
1️⃣6️⃣. Ота-она нотўғри иш қилиб қўйсалар кечириш, кўрмасликка олиш.
1️⃣7️⃣. Кулгили гап бўлса ҳам, уларнинг ҳузурида ўзини тутиш.
1️⃣8️⃣. Улар яхши кўрадиган овқатни илиниш.
1️⃣9️⃣. Ота-онадан олдин таомга қўл чўзмаслик.
2️⃣0️⃣. Уларнинг олдида чўзилиб ётмаслик.
2️⃣1️⃣. Оёқ узатмаслик.
2️⃣2️⃣. Уйга улардан олдин кирмаслик, олдиларига тушиб юрмаслик.
2️⃣3️⃣. Чақирганларида тезлик билан жавоб бермоқ.
2️⃣4️⃣. Улар ҳаёт пайтларида ҳам, вафот этганларидан кейин ҳам дўстларини ҳурмат қилиш.
2️⃣5️⃣. Ота-онасининг ҳурматини қилмайдиган кишилар билан дўстлашмаслик.
2️⃣6️⃣. Уларнинг ҳақларига дуо қилиш, вафот этганларидан кейин Аллоҳнинг қуйидаги каломини кўп айтиш:
«...Эй Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қил!» (Исро сураси, 24-оят).

✅ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

Сиз учун жаннатнинг 8 дарвозаси очилишини истайсизми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

НАМОЗНИ ТАРК ЭТСА КОФИР БЎЛАДИМИ?


Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

Нега дуойимиз ижобат бўлмаяпти?


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…
Subscribe to a channel