▫️Сиздан йироқ юрсин ташвишу қайғу.
▫️Қалбингизда бўлсин хайрли туйғу.
▫️Агар кипригингиз силаса уйқу.
▫️Сизга хайрли ТУН, хайрли УЙҚУ!
ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН!🌙
➥Линкни босиб расмий "НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
Илм ўрганувчининг даражаси қандай?
Анвар Аҳмад
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
Қуръонда бир сура бор ёдлаган одамни жаннатга киргазмагунча қўймайди... 🫀
Буни билармидингиз...?
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
Илм тарқатишдан мақсад қандай бўлиши керак?
Ҳусайн Бухорий
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
Бақара сурасининг нима фазилати бор?
– Эй фарзанд кўрмаётган аёл, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
– Эй турмушга чиқиши кечикаётган синглим, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
– Эй дўхтирлар даволашдан ожиз қолаётган бемор, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
– Эй сеҳрланган, жин чалган кимса, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
– Эй камбағаллиги ёки аёл танлаш қийин бўлгани учун никоҳи кечикаётган йигит, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
– Эй ҳожатманд киши, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
Бақара сурасини бошидан охирига ўқиш учун 60 дақиқа вақт кетади холос. Рағбат қилган нарсангни амалга ошириш учун ҳар куни атига бир соат Аллоҳ учун вақт сарфлайсан. Бунинг ҳеч қандай қийин жойи йўқ. Аввалига қийинга ўхшайди. Агар сен ўн кун нафсингга курашиб, қийналиб бўлса ҳам ўқишда давом этсанг, охири нафсинг Бақара сурасини ўқишга ошиқ бўлиб қолади...
☝️ УЛАШИНГ!!!
👉 @Iymon
ОЛТИНДАН ҚИММАТ СЎЗЛАР
🍃
Ҳаётимда улкан муваффақиятларга эришган одамнинг ишларини кузатсам, албатта, у ота-онасига яхшилик қилган бўлиб чиқади. Ота-онага яхшилик қилиш муваффақият калитидир.
☘️
Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади.
🌿
Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки саждага йиқилинг.
🌱
Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди.
🍃
Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби камгапликдир.
☘️
Солиҳлардан бири айтади: «Фарзандингга Қуръонни ўргат. Қуръон унга барча нарсани ўргатади».
🌿
Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан мосуво бўлибди!
👉 @Iymon
Ким ризқини кенг бўлишини ҳоҳласа сийлаи раҳм қилсин!
Абдуллоҳ домла
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
Аллоҳнинг ҳузуридан ризқни талаб этинглар!
Раҳимберди домла Раҳмонов
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
АЛЛОҲ БИЗГА ОТА-ОНАМИЗДАН ҲАМ МЕҲРИБОН
Тиббиёт факултетида таълим олаётган талабани дарсга бораётганида машина уриб юборди. Уни дарҳол шифохонага олиб бориб жарроҳлик столига ётқизишди. Табиблар уни текшириб битта буйрагини дарҳол олиб ташлаш кераклигини айтишди. Чунки ундан шиддат билан қон кетаётган эди. Унинг оиласига хабар бериб бир хулосага келишларини айтишди...
Амалиёт муваффақиятли якун топди. Бир неча кундан кейин унда амалиёт ўтказган табиб унинг олдига кириб табассум билан деди:
— Қачонлардир қазо ва қадар ҳақида эшитганмисан?
— Ҳа эшитганман. Аммо мен буйрагимдан ажралдим доктор!
— Мен ҳам ўз кўзим билан кўргунимча сендай ўйлаган эдим. Сенинг буйрагингни олиб ташлаш чоғида бўйрагингдаги ғалати тўқималарни кўрдик. Уни олиб бўлгач таҳлил учун лабараторияга юбордик. Текширув натижасидан даҳшатга тушдик. Унда саратон бошланган экан.
Талаба деди:
— Бу билан сиз, ўша машина сени иккинчи ҳаётга қайтариш учун айнан жароҳатланган жойингни топиб урган, демоқчимисиз?!
Доктор:
— Сенчи, бу воқеани оддий тўқнашув деб ўйлайсанми?
Талаба кулиб деди:
— Бу аниқ қазо ва қадар!
_(Муҳаммад Ротиб Нобулсий). _
Банда гоҳида воқеаларнинг зоҳирига боқиб улардан хафа бўлади. Аммо кейинчалик вақт ўтгач уни ўзи учун хайр эканини англайди. Роббимиз бизга ҳоҳлаган нарсаларнинг ҳаммасида яхшилик бор.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉 @Iymon
Мусо алайҳиссалом Раббиларидан: "Парвардигор, мен Сени қайдан топаман?", дея сўрадилар. Роббул изза жавоб қилди: "Мени қалби синиқлар ҳузурида топасан!".
Мусибат келганда "Биз Аллоҳникимиз. Ва биз Унга қайтажакмиз!", деганлар қалби синиқлардир.
Хасталикла оғриганларида "Ва агар хаста бўлсам У менга шифо берур", дея Ундан мадад сўраганлар қалби синиқлардир.
Бало-ю мусибат ҳужум қилганда унга сабр этиб, ажрини Ундан кутганлар қалби синиқлардир.
Мансаб пиллапояларидан кўтарилганда, халққа зулм қилмай тавозуъли бўлганлар қалби синиқлардир.
Мол-дунё берилганда туғёнга кетмай, ундаги сўровчи ва бечораларнинг ҳақларни адо этганлар қалби синиқлардир.
Ғам-ташвиш босиб қолганда "Аллоҳ, Аллоҳ" дея нидо қилганлар қалби синиқлардир.
Фараҳ ва сурур чулғаганда тиллари шукру ҳамд, ҳамда сано билан нам бўлганлар қалби синиқлардир.
Тоат ибодатга муваффақ бўлганда қўллари осмонга кўтарилиб: "Буни Ўзинг қабул эт, эй Карим!", деганлар қалби синиқлардир.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉 @Iymon
Жазо соқит қилинишига сабаб қилиб қўйилган ишлар
Дунёда баъзи бир ишлар борки, Аллоҳ таоло бу ишларни гуноҳкор бандалардан дўзах азобини соқит қилишга сабаб қилиб қўйган. Булар:
1. Тавба.
Қилган гуноҳларига астойдил тавба қилган ва иймонга келиб солиҳ ишларни қилган инсонларга жаннат ваъдаси берилган. Зеро, тавба қилиш деганда маъсиятларни тарк қилиб таоатга қайтиш тушунилади.
“Илло, иймон келтириб, эзгу ишларни қилган зотларгина (бундан мустаснодир). Бас, улар жаннатга кирурлар ва уларга бирор нарсада ноҳақлик қилинмас” (Марям сураси, 60-оят).
2. Истиғфор.
Аллоҳ таоло истиғфор айтган бандаларни азобламаслигини хабар берган:
“Улар истиғфор айтиб (кечирим сўраб) турган ҳолларида ҳам Аллоҳ уларни азобловчи эмас” (Анфол сураси, 33-оят).
“Мағфират сўраш, яъни гуноҳларнинг зараридан сақлашни ва уларни бекитишни сўраб ёлвориш – истиғфор дейилади”.
Қуйидаги калималар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таълим берган энг машҳур истиғфорлардан бири ҳисобланади:
Ўқилиши: «Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ»,
Маъноси: “Аллоҳдан мағфират сўрайман, Ундан ўзга илоҳ йўқдир, У абадий барҳаёт ва бутун борлиқни тутиб тургувчидир, Унга тавба қиламан”.
3. Яхши ишлар.
Аллоҳ таоло яхши ишлар ёмонликларни кетказишини айтган: “Кундузнинг икки тарафида ва кечанинг бир бўлагида намозни тўкис адо қил! Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади. Бу эса, эсловчиларга эслатмадир” (Ҳуд сураси, 114-оят).
4. Дунёвий мусибатлар.
Дунёда мўмин киши бирор мусибатга учраса, шу мусибатлари сабабли Аллоҳ таоло унинг олдин қилган хатоларини ювиб юборади.
Абу Ҳурайра ва Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мўминга бирор касалликми, кулфатми, ғамми, ташвишми, хафаликми етса, ҳатто тикан кириб оғритса ҳам, албатта, Аллоҳ хатоларига каффорот қилади”, - дедилар”. Аҳмад ривоят қилган.
5. Мўминларнинг тириклигида ва вафотидан кейин орқасидан истиғфор айтишлари:
“Улардан кейин (дунёга) келганлар: “Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, иймон келтирганларга (нисбатан) қалбларимизда нафрат (пайдо) қилмагин. Эй Роббимиз, албатта, Сен шафқатли ва меҳрибонсан”, – дерлар” (Ҳашр сураси, 10-оят).
6. Ўлимидан кейин унинг номидан садақа ё ҳаж қилиш каби ишлар:
Инсон вафотидан сўнг унинг ортидан у учун қилинган садақанинг савоби тегишига ушбу ҳадис далилдир:
Бизларга Ибн Журайж хабар берди у Икриманинг шундай деяётганини эшитган экан: “Бизга Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо хабар берди: “Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳунинг онаси вафот этди. Ўша пайт у онасининг ёнида эмас эди. Шунда у: “Эй Аллоҳнинг Расули, онам вафот этди, мен унинг ёнида йўқ эдим, агар мен унинг номидан бирор нарса садақа қилсам унга наф берадими?” – деди. У зот: “Ҳа”, – дедилар. Шунда у: “Мен сизни гувоҳ қиламанки, мевали боғим унинг номидан садақадир”, – деди”. Бухорий ривоят қилган.
7. Шафоат қилувчиларнинг шафоати:
Шафоат қилувчиларнинг шафоатларига сазовор бўлиш сабабидан ҳам Аллоҳ таоло бандадан дўзах азобини соқит қилади.
8. Шафоатсиз ҳам, энг меҳрибон Зот Аллоҳ таолонинг авф этиши.
«Эътиқод дурдонлари» китобидан.
👉 @Iymon
НАМОЗ ТУГАГАНДА ўқиладиган дуо
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатсалар, уч марта «Астағфируллоҳ», деб сўнгра:
اللهُمَّ أَنْتَ السَّلاَمُ وَمِنْكَ السَّلاَمُ تَبَارَكْتَ يَا ذَا الْجَلاَلِ وَالإِكْرَامِ
«Аллоҳумма антас салам ва минкас салам, табарокта йа зал жалали вал икром», деб айтар эдилар.
(Маъноси: Эй Аллоҳим, Сен саломсан ва салом Сендандир. Эй улуғ ва ҳурматли зот, Сен баракотлисан.)
Имом Муслим ривоятлари.
• Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан фориғ бўлсалар:
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، اللهُمَّ لاَ مَانِعَ لِمَا أَعْطَيْتَ وَلاَ مُعْطِيَ لِمَا مَنَعْتَ وَلاَ يَنْفَعُ ذَا الْجَدِّ مِنْكَ الْجَدُّ
«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодир. Аллоҳумма ла маниъа лима аътойта ва ла муътийа лима манаъта ва ла йанфаъу зал жадди минкал жадд»ни ўқир эдилар.
(Маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар нарсага қодирдир. Эй Раббим, Сен берган нарсани манъ қилувчи йўқ. Ва Сен манъ қилган нарсани берувчи йўқ. Буюклик Сендандир, бошқанинг буюклиги фойда бермайди.)
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ алайҳиссалом:
«Ким ҳар бир намоз сўнгида ўттиз уч мартадан «субҳаналлоҳ, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар», деб юзинчисини
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр», деб айтса, гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечирилади», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
• Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг қўлларимдан ушлаб: «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман ва сенга ҳар намоз сўнгида
اللهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ
«Аллоҳумма аъинний ъала зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибадатик»ни айтишни тавсия қиламан», дедилар».
(Маъноси: Эй Аллоҳим, Сени зикр этишда, Сенга шукр қилишда ва ибодатингни гўзал бажаришда менга ёрдам бер.)
Абу Довуд ва Насаий ривоятлари.
• Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз сўнгида:
اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ وَعَذَابِ القَبْرِ
«Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри ва ъазабил қобр», деб айтар эдилар.
(Маъноси: Аллоҳим, куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан Сендан паноҳ тилайман.)
Ибн Сунний ривоятлари.
👉 @Iymon
Болаларингиздан ҳаққингизга дуо қилишларини сўранг.
«Болалар бегуноҳ бўлади. Уларни дуосини фаришталар талашиб аршга кўтаради» Шундай экан фарзандингиздан дуо олишни одат қилинг. Ҳудди ота-онангиздан дуо олгандай... Инша Аллоҳ қабул бўлади.
Эрталаб: «Ўғлим (қизим) менинг ҳаққимига бир дуо қилинг» денг. Бундан фарзандларингиз ҳам дуо қилишни ўрганади, сизнинг дуоингиз ҳам кўкка кўтарилади.
Умар розияллоҳу анҳу доимо набираларини Масжидга бирга олиб бориб, бирга дуо қилдирар эдилар. Бу холни кўрган кишилар ҳайрон бўлиб, ҳазрат сиз ҳам чакана одам эмассиз, ўзингиз дуо қилаверинг десалар, ёш болалар бегуноҳ бўлади, уларнинг дуолари шаксиз қабул бўлади деганлар.
Фарзандингиз "Ота-онамга икки дунё саодатини, хаж ибодатини насиб эт, Аллоҳим..." дея дуо қилсин.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉 @Iymon
Қачонки, қалбда муҳаббат мустаҳкам ўрнашаркан, тана аъзолар фақат Роббининг тоатига мойил бўлади.
Шайҳ Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф рахимахуллоҳ
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
Илм йўлида машаққат бўлади
Ҳасанхон Яхё Абдулмажид
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
Қадр-қимматинг қачон тушади?
Хўш, қадр-қимматинг қачон тушади? Қачонки, сени тарбия қилишда машаққат чеккан зотларга овозингни баланд кўтарсанг, ўшанда тушади. Фарзанд, ўзини минг машаққат билан тарбия қилган, ювиб-тараган, ўқитган, меҳр берган ота-онасини доим ҳурмат қилиши, уларнинг хизматларида шай туриши, асло уларга овозини баланд кўтармаслиги, қўпол гапирмаслиги керак. Эътиборингизга бир ибратли ҳикояни ҳавола этамиз.
Ёши тўқсондан ошган бир онахон бор эди. Онахоннинг ўғли ҳикояни шундай давом эттиради:
“Кунлардан бир куни бизникига қариндошларимиздан бири келди. Онам менинг ҳузуримда (уйимда) эдилар. Уйга кириши биланоқ онамни кўриб: “Машааллоҳ! Онангиз ҳузурингиздаларми?” деди. Яъни сизнинг уйингиздаларми”, деди. Мен унга: “Йўқ, аксинча, мен у кишининг ҳузурларидаман” дедим. Шунда онажоним: “Йўқ, ўғлим. Кичкиналигингизда сиз бизнинг ҳузуримизда эдингиз. Биз кексайдик. Шунинг учун энди биз сизнинг ҳузурингиздамиз. Ахир сиз Аллоҳ таолонинг “Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар...” деганини ўқимаганмисиз?!” дедилар. Мен онамга: “Гўёки мен бу оятни биринчи марта эшитаётгандекман, онажон” дедим”.
Ҳа, азизлар, ота-она кексайгани сайин улардаги ҳар бир нарса заифлашиб боради. Тана аъзолари, суяклари мўртлашади, заифлашади, кўнгиллари ҳам нозиклашиб боради. Аммо оталик, оналик муҳаббатлари, туйғулари, меҳрлари асло заифлашмайди. Сиз эса дўстим, борган сари қувватга тўлиб борасиз. Шундай экан, ўзингизнинг совуқ муомалангиз билан улардаги бу туйғуни сўндириб қўйманг! Бундан жуда ҳам эҳтиёт бўлинг!
Аллоҳ таоло барча ўтган ота-оналарни раҳматига олсин! Борларининг умрларига, ризқларига барака берсин! Ҳар биримизга ота-онамизнинг хизматларини қилиб, дуоларини олиб, икки дунёнинг бахту саодатига эришишимизни насиб айласин!
Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳу
☝️УЛАШИНГ!!!
👉 @Iymon
ОИЛА АЪЗОЛАРГА ТАЪРИФ
Ота...
Ундан пайдо бўлдингиз.
Сизнинг аслингиз.
Ризоси хотиржамлик, итоати сакинат, хизмати саодат, оқ қилиши шақоват - бадбахтликдир.
Уни рози қилиш Роббни рози қилиш йўлларидан бири.
Она...
Жаннатни унинг оёқлари остидан қидир.
Унинг дуоси боқий хазина.. Ризоси офатсиз бахт, бағрига бош қўйиш, роҳат, Хизмати бош устидаги тождир.
У фазилатларнинг энг буюги, саодатнинг калити.
Эр...
Уйнинг ҳимоячиси, ҳам камони ҳам ўқи, улфат қўрғони, муҳаббат дарёси, ҳузури бахт, йўқлиги машаққат.
Тонг у билан мунаввар, борлиги шараф, қайинлар, қариндош - уруғ ўртасида обрўдир.
Хонадон у билан обод, йўқ бўлса барбоддир.
Аёл...
Сизга паноҳ, маскан.
Қуршаб олувчи бахт.
Беркитувчи сатр,
Ўз бағрига олувчи ин, Муаттар қилувчи атир, унга қараш билан ғамлар арийди.
Борлиги меҳр - муҳаббат... у сен, сен эса у - сан.
Ўғил...
Ўзингни кўрсатгувчи кўзгу, ўз аксинг!
Болалиги қувонч,
Йигитлиги фахр,
Белинг букилганда суянч, Қаҳр етганда мададдир.
Қиз...
Тарбиясини гўзал қилсанг, дўзахдан қалқон.
Меҳри жозибали.
Фарзандлар ичида энг яқини, Сен учун энг куйинчаги.
Сенга нима кераклигини яхши билади.
Ака - ука...
Сенинг соянг! Душманларинг сенга зарар беришидан доим хавотир олади. Болалигингда энг яқин дўстинг! Улғайганда белинг қуввати!
Опа - сингил...
Насиҳати малҳам... Унга боғланиб (силаи раҳм) савоб қозонасан!
Эрининг олдида фахрисан. Ҳожатлари олдида мададкорсан!
Қариндошлик алоқаларини асло узманг! Уларни мустаҳкамланг! Фоний дунёда улар сабаб боқий бахтдан бахра олиб яшанг!
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉 @Iymon
АЁЛ...
☘ Аёл қизлигида ота-онасига жаннат учун эшик бўлади
❕Далил:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
- Кимнинг учта қизи ёки опа-синглиси бўлса, уларга яхшилик қилса албатта жаннатга киради!
(Термизий ривояти.)
☘ Аёл турмушга чиққанида эрининг динини комил қилади.
❕Далил:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
- Банда уйланса динининг ярмини комил қилибди. Қолган ярмида Аллоҳдан тақвода бўлсин!
(Байҳақий ривояти.)
☘ Аёл она бўлганида жаннат унинг оёғи остида бўлади.
❕Далил:
Муовия ибн Жаммоаҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ғазотга чиқиш учун изн сўради. Шунда у зот:
- Онанг борми?- дедилар. У:
- Ҳа,- деган эди:
- Бориб онангга қара, жаннат унинг оёғи остида!- дедилар.
(Насоий ривояти)
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉 @Iymon
‼️‼️‼️📤📤📤📤
Андижон шахридан Аюбҳон домла қандли диабет сабаб қийналиб келган эканлар. Стоп диабет ичганларидан сўнг ўзида бўлган ўзгаришларни ҳолис айтиб бердилар. (Ушбу касалликдан қийналиб юрган яқинларингиз билан улашинг)
Аюбҳон домла каби СТОП ДИАБЕТ ичиб келаётган инсонлар билан гаплашмоқчи бўлсангиз ушбу гуруҳга қўшилинг👇👇
💬/channel/qandli_diabet_muhokama
💬/channel/qandli_diabet_muhokama
Батафсил маълумот учун:
+998(55)503-05-05
Тўлиқ суҳбатни кўриш👉 ВИДЕО
Стоп диабет олиш мажбурий эмас, ичиб юрган одамлар билан гаплашиб ишонч ҳосил қилиб кейин буюртма беришингиз мумкин😊Читать полностью…
Намоз ўқишни қойиллатаяпмиз, лекин...
Ҳасанхон Яхё Абдулмажид
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
#Жума_муборак
🌙 Энг яқин инсоним, Жума айёми муборак бўлсин!
✨Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин
🕌 Яқинларни биринчи бўлиб табриклашни унутманг!
👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
Зикр...
ТАҲЛИЛ, ТАСБЕҲ, ТАКБИР, ТАҲМИД ва ИСТИҒФОР айтишнинг фазилати.
• Таҳлил - бу “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ” дейиш.
• Тасбеҳ - бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш.
• Такбир - бу “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш.
• Таҳмид - бу “Алҳамду лиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш.
• Истиғфор - бу “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉 @Iymon
#Тезкор #Албатта_кўринг
Андижон вилояти Улуғнор туманидан, Матлуба опа ҚАНДЛИ ДИАБЕТ сабаб тўшакда ётиб қолган, кўзлари кўрмай қолган эканлар. Жуда ҳам таъсирли суҳбат бўлибди, албатта кўринг.
Видеони яқинларингизга юборинг, энди диабет асоратлариз яшаш вақти келди.
Матлуба опа каби инсонлар билан ўзингиз гаплашмоқчи бўлсангиз ушбу гуруҳга қўшилинг:
🔵/channel/qandli_diabet_muhokama
🔵/channel/qandli_diabet_muhokama
Биз билан боғланиш учун:
📲+998(55)503-05-05
Телеграм админ: @diabadminn
БЕМОР, МУСИБАТГА УЧРАГАНЛАРГА ХУШҲАБАР
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
Намоз ичида Қуръонга қараб қироат қилса бўладими?
Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
Бомдодга туришга қийналмаслик учун ушбу ишларни қилинг...
Ҳасанхон Яхё Абдулмажид
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
🌙💐🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙☘🕋
💐🍃Авф этилмаган БАНДА;
💐🍃Қабул бўлмаган ДУО;
💐🍃Даф бўлмаган БАЛО;
💐🍃Шифо топмаган ХАСТА;
💐🍃Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
💐🍃"АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин!
🍃💐 Дард кимда, қайғу кимда,
🍃💐 Бахт кимда, туйғу кимда,
🍃💐 Шодлик қалби муслимда
🍃💐 Жума айём муборак!
💐🍃 Динимиз доим омон,
💐🍃 Дилларда ишқу имон.
💐🍃 Эй муҳтарам мусулмон,
💐🍃 Жума айём муборак!
🌹🍃🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🍃🌹
➡️«НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!👈👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
✅«ҲАЁТ ФАЛСАФАСИ»✅
🔷 Бир кишини амалдан туширдилар. Одамлар ундан қоча бошлади. Дўстлар эса алоқани узди...
🔶 Кунлар ўтар, ҳеч ким ундан ҳол сўрамас эди. Ҳаёт ўз қилмишидан пушаймон бўлиб, унинг ихтиёрига яна вазирлик лавозимини топширди...
🔹 Қочиб кетган дўстлари яна қайтди ва юз бурган амалдорлар бош букиб салом айтди. Бир куни танишларидан бири келиб, узр сўради ва ўзининг арази ва узоқлашишини ҳаётга тўнкади...
Улуғ киши деди:
🔶 - Нокас кишиларга молу давлатинг учун тобелик қилиш ва аҳмоқ кишиларга бахту иқболинг учун муомала қилиш одатдир. Узр сўрашни ҳожати йўқ!
«Шарқ ҳикоят ва ривоятлари» китобидан.
👉 @Iymon
ИСТИҒФОР ҲАҚИДА
Зикр билан инсоннинг қалбидаги моғори кетади, покланади. Шунинг учун руҳий тарбия машойихлари бирорта одам олдиларига келиб, ўзларига шогирд тушиб, “Мени шогирдликка олинг. Ибодатни ўргатинг. Қалбимни поклай. Руҳим енгил бўлсин. Аллоҳга яқин бўлай” деса, тавба қил дейдилар. Тавбадан кейин “Астағфируллоҳ”ни тинмай айтасан деган вазифа берадилар. “Астағфируллоҳ” Аллоҳнинг зикрларидан бир зикр. Аллоҳдан мағфират сўрайман, гуноҳимнинг кечирилишини сўрайман дегани. Ана ўшани вазифа қилиб олиб, мурид тинмай “Астағфируллоҳ, Астағфируллоҳ” деб айтаверади. Шу “Астағфируллоҳ”ни ният ва ихлос билан айтавериш қалбни покловчи омилдир. Инсон ният қилиб, баданини таҳорат билан, сув билан поклайди. Қалбни ювай деса, ичкарини сув билан ювиб бўлмайди. Уни ювадиган нарса “Астағфируллоҳ”дир. Ҳар “Астағфируллоҳ”ни айтганда қалбда жойлашиб олган моғор нуқталаридан бир нуқта кўчади. Секин-секин, кўчиб-кўчиб, тушиб-тушиб, покланиб-покланиб, ярқ этади-да, пок қалбнинг эгаси нима зикр қилса, ўзига ботадиган бўлади. Шунинг учун қалбни поклаш зикр билан бўлади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
👉 @Iymon