ФАРИШТАЛАР САЛОМ БЕРГАН САХОБА
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
ҲАЛОЛ ВА ҲАРОМ МАСАЛАСИДА ОХИРГИ НОЗИЛ БЎЛГАН СУРА
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
#Жума_муборак
🌙 Энг яқин инсоним, Жума айёми муборак бўлсин!
✨Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин
🕌 Яқинларни биринчи бўлиб табриклашни унутманг!
👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
Уч ўринда бирон киши бирон кишини эсламайди:
Бир кун Оиша онамиз розияллоҳу анҳо дўзахни эслаб йиғладилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Нима учун йиғлаяпсан?» деб сўраган эдилар, Оиша розияллоҳу анҳо: «Дўзахни эслаб йиғладим. Инсон Қиёмат куни оиласини танийдими?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч ўринда бирон киши бирон кишини эсламайди:
1. тарозиси оғир ёки енгил келишини билгунича тарозининг олдида;
2. амаллар китоби ўнг ёки орқа томонидан берилишини билгунича саҳифалар очилган вақтда;
3. сирот кўприги жаҳаннам узра тортилганда ундан ўтиб олгунича», дедилар.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉 @Iymon
Қалбни қотишдан ва муҳрланишдан сақлайдиган 14 та сабаб
1. Аллоҳ таолога қалбни ислоҳ қилишини сўраб дуо қилиш.
2. Аллоҳнинг Каломини ҳар куни бир саҳифадан бўлса ҳам тадаббур билан ўқиш.
3. Солиҳлар билан бирга ўтириш, уларнинг суҳбатини лозим тутиш.
4. Ўлимни, унинг аччиғини эсга олиш.
5. Жаннат ва ундаги неъматларни, дўзах ва ундаги азобларни эслаш.
6. Ҳар хафта қабрларни зиёрат қилиб туриш.
7. Беморларни тез-тез кўргани бориб туриш.
8. Гуноҳларнинг кабирасидан ҳам, сағирасидан ҳам четланиш.
9. Нафл ибодатларни кўп-кўп қилиб бориш.
10.Мубоҳларга шўнғишдан эҳтиёт бўлиш. Масалан, кўп кулиш, кўп ейиш, кўп ичиш, кўп гапириш ва ҳоказо.
11.Уламоларнинг таъсирли мавъизаларини тез-тез эшитиб туриш.
12.Аллоҳнинг зикрини кўпайтириш.
13.Аллоҳнинг яратган нарсалари ҳақида, хусусан, осмонлар ва ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қилиш.
14.Холи қолиб, нафсни тафтиш қилиш, гуноҳларга йиғлаш ва тавба қилиш.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉 @Iymon
УЧ СИНОВ
Одам боласи ҳар куни уч синовга йўлиқади ва ҳар доим ҳам улардан ибрат олавермайди.
Биринчи синов:
Ҳар куни умри қисқариб боради. Мол-давлати озайса, ғам қилади, умри камаяётгани билан эса иши йўқ. Ҳолбуки, мол-давлатнинг ўрнини тўлдирса бўлади. Умрнинг эса ўрнини тўлдириб бўлмайди.
Иккинчи синов:
Ҳар куни Аллоҳ берган ризқдан ейди. Ҳалолига жавоб беради, ҳаромига эса жазоланади. У эса ҳисоб-китоб оқибати нима бўлишини билмайди.
Учинчи синов:
Ҳар куни охиратга бир қадар яқинлашиб, дунёдан эса бир қадар узоқлашиб боради. Шундай бўлишига қарамай, фоний дунёсига берганчалик эътиборини боқий охиратига бермайди. Ҳолбуки, у борар жойи олий жаннатми ёки тубан дўзахми, ҳали билмайди.
"Аллоҳим, бизга дунёни энг катта ғамимиз ва илмимизнинг етиб борган нуқтаси қилиб қўйма! Борар жойимизни дўзах айлама! Бизга жаннатни қароргоҳ қилиб бер!"
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉 @Iymon
🌎 Дунё бўйича 9 та энг афзал табиблар:
📖 1️⃣. Қуръонни тиловати
🍯 2️⃣. Асал.
☘️ 3️⃣. Кора седана.
🥘 4️⃣. Меъёрида озиқланиш.
💦 5️⃣. Кўп сув ичиш.
🌤 6️⃣. Эрта тонгдаги тоза ҳаво.
☀️ 7️⃣. Куёш нури.
🌙 8️⃣. Тундаги уйқу.
📜 9️⃣. Кадарнинг яхши-ю, ёмонига рози ва қаноатли бўлиш.
"Иймонли қалблар нашри"
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉 @Iymon
• Шайтон ҳар куни эрталаб одамга 3 та савол беради
Аброр Мухтор Алий
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
Синов келяптими, демак Аллоҳ сизни яхши кўради.
Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
Сизни саодатга етакловчи тўққизта амал:
🔷 Саодатни истасангиз, намозни ўз вақтида қоим қилинг!
🔷Ёруғ юзли бўлишни истасангиз, тунги намозни одат қилинг!
🔷Фаровонликни истасангиз, қуръон тиловатини тўхтатманг!
🔷Саломатликни истасангиз, нафл рўзаларни қўлдан бой берманг!
🔷Роҳатни истасангиз, истиғфорни ҳеч қўйманг!
🔷Ғам-қайғуни йироқлашини истасангиз, дуони канда қилманг!
🔷Фалокот кўтарилишини истасангиз, "ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳи" калимасини тилга жо айланг!
🔷Барака истасангиз, Набий алайҳиссаломга салавот йўлланг!
🔶Машаққатсиз савобга эришишни истасангиз, мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉 @Iymon
Болаларингиздан ҳаққингизга дуо қилишларини сўранг.
«Болалар бегуноҳ бўлади. Уларни дуосини фаришталар талашиб аршга кўтаради» Шундай экан фарзандингиздан дуо олишни одат қилинг. Ҳудди ота-онангиздан дуо олгандай... Инша Аллоҳ қабул бўлади.
Эрталаб ишга кетаётганизда: «Ўғлим (қизим) менинг ҳаққимига бир дуо қилинг» денг. Бундан фарзандларингиз ҳам дуо қилишни ўрганади, сизнинг дуоингиз ҳам кўкка кўтарилади.
Умар розияллоҳу анҳу доимо набираларини Масжидга бирга олиб бориб, бирга дуо қилдирар эдилар. Бу холни кўрган кишилар ҳайрон бўлиб, ҳазрат сиз ҳам чакана одам эмассиз, ўзингиз дуо қилаверинг десалар, ёш болалар бегуноҳ бўлади, уларнинг дуолари шаксиз қабул бўлади деганлар.
🤲 Фарзандингиз "Ота-онамга икки дунё саодатини ва хаж ибодатини насиб эт, Аллоҳим..." дея дуо қилсин...
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!
👉 @Iymon
ИСТИҒФОР
🔹Истиғфор айтинг! Зеро истиғфор айтган кишини Аллоҳ ҳар бир торликдан чиқазади, ҳар бир ғамдан фориғ қилади, ҳамда уни ўзи билмаган жойдан
ризқлантиради.
🔸Далил:
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким истиғфорни лозим тутса, Аллоҳ унга ҳар бир
торликдан чиқишни, ҳар бир ғамдан фориғ бўлишни
насиб қилади. Ҳамда уни ўзи билмаган жойдан
ризқлантиради», дедилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.
Манба: «Ҳадис ва ҳаёт» 35-жуз китоби.
🔹 Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ!
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉 @Iymon
“Она кийик илтижоси”
Ҳазрат Анас ва онамиз ҳазрат Умму Салама – ҳар иккаловлари бу воқеани ривоят қилурлар:
“Бир киши Расулуллоҳ Макка шаҳридан ташқари саҳрога чиқдилар. Йўлда кетаётганларида “Ё Расулуллоҳ!” деб уч қайта чақирган товуш эшитилди. Қарасалар, бўйнидан боғланган бир кийик турибдур. Анинг олдида бир аъробий бошини буркаб ухлаб ётибдур. Расулуллоҳ кийикка қараб:
– Нима ҳожатинг бор? – деб ундан сўрадилар. Анда кийик айтди:
– Ё Расулуллоҳ, шул ётган аъробий мени ов қилиб олди. Эмизиб турган икки болам бор эди, улар шул тоғ ичида қолди. Мени бўшатиб қўйсангиз, уларни эмизиб дарҳол қайтиб келурман. Агар қайтиб келмас эрсам, Аллоҳ таоло золимлар азобидек мени азоб қилсин, – деб қарғанди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг раҳмлари келиб, кийикни бўшатиб юбориб қараб турдилар. Хиёл ўтмай кийик қайтиб келди. Расулуллоҳ уни бурунгидек қилиб боғлаётганларида овчи аъробий уйғониб қолди. Қараса, Расулуллоҳ кийик олдида турибдурлар. Бу аъробий имон келтирган кишилардан эди. Ҳайрон қолиб:
– Ё Расулалаллоҳ, бирор ҳожатингиз бормидур, бу жойга келиб қолибсиз? – деди. Анда Расулуллоҳ:
– Бу кийикни озод қилиб юборур эрсанг, менинг ҳожатим шулдур, – дедилар. Аъробий бу сўзни англаши билан дарров туриб кийикни бўшатиб юборди. Анинг қўлидан бўшанган бу кийик очиқ тил билан “Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ” калимасини қайта-қайта айтиб, чопганича кетиб кўздан ғойиб бўлди”.
Бу мўъжизани ривоят қилувчи Зайд ибн Арқам айтур:
– Аллоҳ оти бирла қасам қилурманким, ўз кўзим билан кўрдим, шу қулоғим билан эшитдим, бу кийик саҳрода чопганича шу калимани тўхтамай айтди (розияллоҳу анҳум).
“Тарихи Муҳаммадий” китобидан.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!
👉 @Iymon
Олимнинг олдига келиб, у билан ўтирса, унинг илмини эгаллашга қодир бўлмаса ҳам, кишига еттита яхшилик бор, улар:
1. Таълим олувчиларнинг фазилатига эришади.
2. Олим билан ўтиришда давом этса, гуноҳ ва хатолардан холи бўлади.
3. Уйидан чиқса, унга Аллоҳнинг раҳмати ёғилади.
4. Олимнинг олдида ўтирганларга ҳам раҳмат нозил бўлади, у ҳам раҳматдан насибадор бўлади.
5. Модомики эшитиб турар экан, унга ҳам яхшилик ёзилади.
6. Фаришталар олимлардан рози бўлиб, уларга қанотларини ёзиб туради. У мажлисда ўтирган киши ҳам бундан насибадор бўлади.
7. Ҳар бир босган қадами гуноҳлари учун каффорат бўлади.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉 @Iymon
ҚУРЪОНИ КАРИМ ФАЗИЛАТЛАРИ
– Қуръон аҳли - Аллоҳга аҳлдир.
– Қуръон тиловатининг савоби дунёдаги энг нафис мол-мулкдан ҳам улкандир.
– Ҳар-бир ҳарф учун ўнта ҳасанот берилади.
– У инсонга осмонда ва ерда роҳат-фароғат ҳамда гўзал хотирани улашади.
– Мусулмон кишини ҳар-бир ёдлаган оятига Аллоҳ жаннатда даражасини кўтаради.
– Қуръонга моҳир бўлган кишиларни Аллоҳ энг афзал фаришталарга яқин қилади.
– Одамларнинг энг афзали Қуръонни таълим олиб, бошқаларга ҳам ўргатган кишидир.
– Қуръонни ёд олиб унга амал қилган кишини Аллоҳ таоло азобламайди.
– Дунёда Қуръонга амал қилган кишиларни Қуръон шафоат қилади.
– Қуръон соҳибини Пайғамбар алайҳиссалом уламолар мартабасига кўтарадилар.
– Қуръон аҳлининг ота-онасини Қиёмат куни Аллоҳ таоло энг улкан мукофот билан сийлайди.
– Қуръон Аллоҳ таолога яқин қилиб, Унинг муҳаббатига сазовор этувчи энг улкан амаллардандир.
– Қуръон ўқувчилардан бошқа ҳаммани ҳар кеча ғофиллар деб ёзилади.
– Қуръон ўқиладиган хонадонга хайр ва барака туширилади ҳамда Аллоҳ таоло у хонадон аҳлини барча ёмонликлардан сақлайди.
✅ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉 @Iymon
#Ҳадис
Мулойимлик гўзал ҳислатдир!
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга "Менга насиҳат қилинг" деди. "Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳдан қўрқ" дедилар. "Яна кўпайтиринг", деди. "Ёмонлик орқасидан яхшилик қил, у ёмонликни ўчиради" дедилар. "Яна кўпайтиринг", деди. "Инсонларга чиройли хулқ билан муомалада бўл", *- дедилар.*
Муттафақун алайҳи.
Шарҳ: Демак, инсонларга чиройли хулқ билан муомалада бўлиш - бу одамийлик зийнати экан. Шу хусусда Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан "Амалларнинг қай бири афзалроқ?" деб сўраганда, ул зот: "Чиройли хулқ", дедилар. Бошқа бир Ҳадиси шарифларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, Аллоҳ таоло яратилишингизни чиройли қилиб қўйган кишиларсиз, энди хулқингизни ҳам чиройли қилинглар" дедилар.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉 @Iymon
#кун_ояти
وَمَا تَفْعَلُوا مِنْ خَيْرٍ فَإِنَّ اللَّهَ بِهِ عَلِيمٌ
"Қандай яхшилик қилсангиз, шубҳасиз, Аллоҳ уни Билгувчидир".
(Бақара сураси, 215-оят).
Тафсир: Алҳамдулиллаҳ, мен билан барча нарсани билувчи Роббим бор! Кечасими ёки кундузи фарқи йўқ, нимаики амал қилсанг ҳам Аллоҳ барча қилаётган амалингни билиб туради. Одамлар амалингни кўряптими ёки йўқ, унинг ҳам фарқи йўқ. Аллоҳ қилаётган амалингни билиб турувчидир. Эҳсонинг катта бўладими ёки кичикми? Унинг ҳам фарқи йўқ. Аллоҳ эҳсонингни билиб туради.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉 @Iymon
📹 О Н А Ҳ А Қ И Д А . . . 🥺
Жуда тасирли маруза
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
Яхшига яхшилик қилаверинг, бу унинг мукофоти!
Ёмонни эса тек қўйинг, у ўз бошига ўзи етади!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
Намоз ўқиган инсон ҳам дўзахга кирадими?
Абдураҳманов Яҳё Убайдуллоҳ ўғли
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
• Дин фақирликдан иборат эмас!
Раҳимберди домла Раҳмонов
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
ЖАМОАТ НАМОЗИДАГИ ФАЗИЛАТЛАР
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийс
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ :
أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ :
" لَوْ يَعْلَمُ النَّاسُ مَا فِي النِّدَاءِ وَالصَّفِّ الأَوَّلِ ، ثُمَّ لَمْ يَجِدُوا إِلَّا أَنْيَسْتَهِمُوا عَلَيْهِ لاَسْتَهَمُوا ، وَلَوْ يَعْلَمُونَ مَا فِي التَّهْجِيرِ لاَسْتَبَقُوا إِلَيْهِ ، وَلَوْ يَعْلَمُونَ مَا فِي العَتَمَةِ وَالصُّبْحِ لَأَتَوْهُمَا وَلَوْ حَبْوًا ".
مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар инсонлар азон (айтиш)да ва биринчи сафда нима (ажр) борлигини билганларида эди, сўнгра (уларга эришиш учун) қуръа ташлашдан бошқа йўл топа олмаганларида, албатта, қуръа ташлаган бўлар эдилар. (Намозга) эрта боришда нима (ажр) борлигини билганларида эди, бунинг учун мусобақа қилган бўлар эдилар. Хуфтон ва бомдодда нима (ажр) борлигини билганларида эди, уларга эмаклаб бўлса ҳам келган бўлар эдилар», деб, айтдилар.
Муттафақун алайҳ.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉 @Iymon
🌙💐🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙☘🕋
💐🍃Авф этилмаган БАНДА;
💐🍃Қабул бўлмаган ДУО;
💐🍃Даф бўлмаган БАЛО;
💐🍃Шифо топмаган ХАСТА;
💐🍃Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
💐🍃"АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин!
🍃💐 Дард кимда, қайғу кимда,
🍃💐 Бахт кимда, туйғу кимда,
🍃💐 Шодлик қалби муслимда
🍃💐 Жума айём муборак!
💐🍃 Динимиз доим омон,
💐🍃 Дилларда ишқу имон.
💐🍃 Эй муҳтарам мусулмон,
💐🍃 Жума айём муборак!
🌹🍃🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🍃🌹
➡️«НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!👈👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
Кичик гуноҳлардан ҳам тийилайлик!
Исъҳоқжон домла Бегматов
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
ОЯТАЛ КУРСИНИНГ ФАЗИЛАТИ
Рахимберди домла Раҳмонов
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
Ёлғон иймонсизликнинг аломати
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
Беморлик нима?
Сен бемор бўлиб қолдинг. Демак, Аллоҳ таоло:
• сени яхши кўради;
• гуноҳингни мағфират қилади;
• даражангни кўтаради;
• сенга яхшиликни хоҳлайди;
• ғафлатдан огоҳ қилади;
• сенга Ўзининг неъматларини эслатади.
Ушбу ато этилган нарсаларнинг барчаси Ар Роуф ва Ар Роҳим сифатли Зотнинг даргоҳидандир.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф рахимахуллоҳ
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
☝️#САВОЛ :
Қўшним менга ҳеч тинчлик бермайди, озгина қолса урушиб кетаман.Нима қилишим керак?
🎙 Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon