iymon | Unsorted

Telegram-канал iymon - IYMON

19279

Ушбу канал Ўзбекистон мусулмонлар ходими томонидан юритилади! 💵Реклама учун: @LuckyMuslim

Subscribe to a channel

IYMON

​​ОНА ва БОЛА ёхуд ноўрин РАҲМАТ

Она меҳри ва латофати билан дунёни безаб туради. Онасиз ҳаётни тасаввур қилиш қийин. Айниқса, бу ёшликда яққол кўзга ташланади. Она қадрини фақат она бўлганлар англаб етади. Унгача “она”ни том маънода тушуниш душвор. Қуйида она ва бола ўртасида учраб турадиган ҳаётий ҳақиқатни эсга олдик:
1️⃣ ёшга кирганингизда она сизни оқ ювиб-оқ таради.
Эвазига туни билан йиғлаб уни ухлатмасдан “раҳмат” айтдингиз.
2️⃣ ёшга кирганингизда сизга юришни ўргатди.
Чақирганда жавоб бермай қочиб “раҳмат” айтдингиз.
3️⃣ ёшга кирганингизда сизга турли таомлар тайёрлаб берди.
Овқат солинган идишни стол остига ағдариб “раҳмат” айтдингиз.
4️⃣ ёшга кирганингизда болам ёзишни ўргансин деб қўлингизга ранг-баранг қаламлар тутқазди.
Уйнинг деворларини бежаб “раҳмат” айтдингиз.
5️⃣ ёшга тўлганингизда ажойиб кийимлар сотиб олиб берди.
Тупроқ чангитиб, кийган кийимингизни кирга булаб “раҳмат” айтдингиз.
6️⃣ ёшдан ўтганингиздан кейин сизни мактабгача олиб бориб қўйди.
“Мактабга бормайман” деб кўчада хархаша қилдингиз.
7️⃣ ёшга кирганингизда туғилган кунингизга копток совға қилди.
Қўшнининг деразасини синдириб “раҳмат” айтдингиз.
9️⃣ ёшингизда сизни машинада мактабга олиб борар эди.
Машинадан туша солиб, раҳматни ва хайрни насия қилиб “раҳмат” айтдингиз.
1️⃣0️⃣ ёшингизда сизни дўстларингиз билан кинога олиб борди.
“Ойижон, сиз биз билан бирга ўтирманг” деб “раҳмат” айтдингиз.
1️⃣1️⃣ ёшга кирганингизда кўп телевизор кўрма, акс ҳолда кўзинга зарар бўлади деди.
У уйда йўқлигида телевизор “тагидан” чиқмай “раҳмат” айтдингиз.
1️⃣3️⃣ ёшингизда сизни ёзги таътилда лагерга жўнатди.
Бир сатр бўлса ҳам хат ёзмасдан “раҳмат” айтдингиз.
1️⃣5️⃣ ёшга кирганингизда дўстларингизнинг туғилган кунига боришга рухсат берди.
Бир марта телефон қилмасдан саҳарга яқин уйга қайтиб “раҳмат” айтдингиз.
1️⃣5️⃣ ёшга кирганингизда “болам мактабни тугатди” деб фахр билан битирувчилар даврасида бағрига босди.
Унга совуққонлик билан “раҳмат” айтдингиз.
2️⃣2️⃣ ёшингизда университетнинг битирув маросимида иштирок этиш учун ёнингизга келди ва тантана тугагунча ёнингизда бўлди.
Сиз “Она, уйга кетаверинг, мен дўстларим билан сайр қилиб кейин бораман” деб “раҳмат” айтдингиз.
2️⃣5️⃣ ёшингизда сизни уйлантириб қўйди.
Тўйдан кейин ойлаб хабар олмасдан “раҳмат” айтдингиз.
3️⃣0️⃣ ёшингизда бола тарбия қилиш тўғрисида маслаҳатлар берди.
“Ўзим биламан”, деб “раҳмат” айтдингиз.
4️⃣0️⃣ ёшга кирганингизда телефон қилиб “бугун фалон қариндошимизнинг тўйи” эканини эслатди.
“Она, ишим бошимдан ошиб-тошиб ётибди” деб “раҳмат” айтдингиз.
5️⃣0️⃣ ёшга кирганингизда унинг касал эканини эшитиб кўргани бордингиз ва “Киши кексайган сари ёш боладек нозик бўлиб қолар экан” деб “раҳмат” айтдингиз.
Шундай кунларнинг бирида у вафот этди. Унга ҳаётлигида қилмаган барча яхшиликларингиз бирма-бир кўз олдингиздан ўтди ва ўксиндингиз.
Шундай экан, ҳар онни ғанимат билиб, онажонларимизни кўнгилларини шод этайлик. Улар мудом ҳаёт эканлар, мудом бизни дуо қилар эканлар, бор-будимизни аямайлик. Зеро, жаннатни уларнинг пойи мубораклари остидан топамиз.

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

Намознинг фарзлари қайси амаллар

❓Савол: Намознинг фарзларини айтиб берсангиз.


📩 Жавоб: Намознинг фарзларини баён қилишдан аввал фарз
амали ҳақида тўхталиб ўтсак:
Фарз – қатъий далил билан собит бўлиб, қалб билан тасдиқлаш ва бажариш шарт бўлган амал. Шунинг учун уни инкор қилиш куфр ҳисобланади ("Нурул анвор").
Намоздаги фарзларни тарк қилиш намозни бузади. Намознинг фарзлари қуйидагилар:
– баданнинг таҳоратсизлик ва нажосатдан пок бўлиши;
– кийимнинг поклиги
– намоз ўқиладиган жойнинг нажосатлардан поклиги;
– авратларнинг ёпилган бўлиши;
– қиблага юзланиш;
– ният қилиш;
– вақтнинг кирган бўлиши;
– такбири таҳримани айтиш;
– фарз ва вожиб намозларни тик (қиём) туриб ўқиш;
– қироат қилиш;
– руку қилиш;
– сажда қилиш;
– қаъдаи охирда, яъни намознинг сўнгида камида ташаҳҳудни ўқиш миқдорича ўтириш ("Ал-Муҳтор", "Ҳидоя"; "Фатавои ҳиндия"). Валлоҳу аълам.

Фатволар тўплами" китобидан.

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

​​МЕРОСНИНГ ШАРТЛАРИ


Меросда учта шарт бор:
1. Мерос қолдирувчининг ўлими.
2. Мерос қолдирувчининг вафотидан сўнг меросхўрнинг
ҳаёт бўлиши.
3. Мерос олувчининг мерос қолдирувчига нисбатан ким
эканлиги аниқ бўлиши ва насаби тайин бўлиши.
(“Далилул-вуррос” Киронавий).

МЕРОС ОЛИШ САБАБЛАРИ

Мерос олишнинг учта сабаби бор, улар:
1. Насаб (қариндошлик).
2. Никоҳ.
3. Вало (ҳукмий қариндошлик).

Мерос олишнинг аввалги сабаби “насаб”дир. Насаб – луғатда қаробат, қариндошлик деганидир. Қаробат деганда туғилиш туфайли мавжуд бўлган ҳар қандай ўзаро боғлиқлик тушунилади. Бунга “фарз эгалари”, “асабалар” ва “завул-арҳомлар” киради. Қаробатни “ҳақиқий насаб” деб ҳам атайдилар. (“Фарз эгалари”, “асабалар” ва “завул-арҳомлар” ҳақида кейинроқ сўз юритилади). Насаб орқали мерос олишга қуйидаги оят ва бошқа оятлар далилдир:

📜“Аллоҳ сизга фарзандларингиз борасида амр этади: бир ўғилга икки қиз насибаси. Агар улар иккитадан кўп (аёл) бўлсалар, уларга у (ота) қолдирганнинг учдан иккиси. Агар қиз битта бўлса, унга ярми. Агар унинг боласи бўлса, у қолдирган нарсадан ота-онасининг ҳар бирига олтидан бир. Агар унинг боласи бўлмаса ва ота-онаси меросхўр бўлса, онасига учдан бир. Агар унинг ака-укалари бўлса, онасига олтидан бир. У қилган васият ёки қарзини адо этгандан сўнг...”
(Нисо сураси, 11 оят).

Маййитга насаб жиҳатидан боғланган инсон меросга ҳақдорлар қаторида бўлади. Мерос олишнинг иккинчи сабаби никоҳдир. Никоҳ деганда шаръий дуруст никоҳ тушунилади. Бунда эр-хотин орасида саҳиҳ хилват бўлганми ёки йўқми фарқи йўқдир. Ботил ва фосид никоҳда мерос олиш ва қолдириш жорий бўлмайди.
Никоҳ орқали мерос олишга қуйидаги оят далилдир:

📜“Сизларга хотинларингиз қолдирган нарсанинг – агар уларнинг боласи бўлмаса – ярми тегади. Агар уларнинг боласи бўлса, сизга улар қолдирган нарсанинг чораги тегади. Улар қилган васиятни ёки қарзини адо этгандан сўнг. Уларга сиз қолдирган нарсанинг – агар болангиз бўлмаса – чораги тегади. Агар болангиз бўлса, уларга сиз қолдирган нарсанинг саккиздан бири тегади. Сиз қилган васиятни ёки қарзни адо этгандан сўнг”
(Нисо сураси, 12 оят).

Демак, эр хотинидан, хотин эридан мерос олади. Мерос олишнинг учинчи сабаби “вало”дир. Вало деганда қулликдан озод қилиш ила вужудга келувчи ҳукмий қаробат тушунилади. Буни яна “ҳукмий насаб” деб ҳам
атайдилар. Хожа ўз қулини озод қилгач, ўша хожа унга меросхўр бўлади.
Бир киши вафот этса ва унинг бир вақтлар уни озод қилган хожаси, яъни мавлосидан бошқа ҳеч кими бўлмаса, у қолдирган мерос ўша хожага бўлади.

Вало сабабидан меросхўр бўлишга қуйидаги икки ҳадис далил бўлади:

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жория Барира ҳақида:
“Вало (ҳукмий қариндошлик) озод қилган кишига бўлади” дедилар.
(Бухорий ривояти).

Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам
қуйидагича марҳамат қилганлар:
“Вало (ҳукмий қариндошлик) насаб каби бир парча этдир”
(Шофеъий ва Ибн Ҳиббон ривоятлари).

Валода фақат озод қилган тараф меросхўр бўлади. Озод қилинган тараф меросхўр бўла олмайди. Зеро, озод қилиш, бошқача қилиб айтганда ҳаётга қайтадан келтириш, озод қилган тарафдан содир бўлади.

📚"Исломда мерос ва унинг тақсимоти" китобидан.

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

​​КОМИЛЛИКНИНГ ҚИРҚ ҚОИДАСИ

◾️ Аввал қалбингизни, сўнг ташингизни гўзал қилинг. Қалбингизни зикр билан, ташингизни ибодат ва гўзал ахлоқ билан зийнатланг.

◾️ Дўстларингизга ва эҳтиёжмандларга тамасиз, миннатсиз ёрдам қилинг.

◾️ Ёмонликка яхшилик билан жавоб қилинг. Бермаганга беринг, келмаганга боринг.

◾️ Хатоларни яширинг; ўз хатоларингиз билан шу қадар машғул бўлингки, бошқаларнинг айбу хатосини муҳокама қилишга вақтингиз қолмасин.

◾️ Даъват қилинмасангиз-да, қариндошларингизни зиёрат қилинг. Зарар берманг, зарар кўрманг. Таклиф ва такаллуфдан узоқ туринг.

◾️ Аллоҳнинг неъматларига шукр қилинг, тортиқни айбситманг.

◾️ Одамларга қўшилинг, дўст бўлинг, лекин тўғри йўлдан оғиштирадиган, хатоларга бошлайдиганлар билан эмас.

◾️ Бировга насиҳат қилсангиз, фақат ўзига қилинг. Ким бўлишидан қатъи назар, насиҳат, ўгит ва танқидларни тавозею мамнуният билан қабул қилинг.

◾️ Сахий бўлинг. Ҳатто муҳтожликда ҳам кўзи тўқ, қаноатли бўлинг.

◾️ Дўстларингизни қадрланг, вафодор бўлинг. «Кўйлакнинг янгиси, дўстнинг эскиси яхши».

◾️ Самимият ва завқ билан инсонларга егулик тортиқ қилинг, ҳадялар улашинг.

◾️ Яхшиликда ва дастурхон ёзганда энг яқин дўстингиз ҳамда бегонага бир хил муносабатда бўлинг.

◾️ Дўстларингиз сизнинг нарсаларингиздан ўзиникидек фойдаланишига имкон беринг.

◾️ Мусофир ва фақирларни яхши кўринг. Уларга яхши муносабатда булинг. Факирни камситманг, бойларга қуллик қилманг.

◾️ Очиқ кўнгил, очиқ қўл бўлинг. Ҳар бир амалингизни холис Аллоҳ учун бажаринг.

«Иймон ва ҳузун» китобидан.

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

​​Қуръон билан қандай муомала қилиш керак?

Қуръони карим борасидаги насиҳатларни ушбу тартибда келтирамиз.
1. Қуръонни хатм қилиш муддатини белгилаб олинг.
Масалан, тонгда 10 саҳифа, тушда 5 саҳифа, кечаси 5 саҳифа. Қисқаси, аниқ муддатни белгилаб олинг ва уни бажаришга киришинг. Лекин, ҳар куни Қуръон ўқинг.

Қуръони каримни бир ойда хатм қилиш машҳур ривоят билан келган. Энг охирги муддати эса 40 кундир. Хоҳланг, 1 ойда, хоҳланг 20 кунда, хоҳласангиз 15 кунда ёки 10 кунда ёхуд 7 кунда хатм қилинг. Буларнинг барчаси суннатда келган. Бошқа бир ривоятга кўра, 3 кунда хатм қилиш энг оз муддат экани айтилган. Аммо тез ўқилганда тадаббур қилишга имкон қолмайди. Демак, Қуръони каримни хатм қилишнинг энг кўп муддати 40 кун, энг оз муддати 3 кун экан.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоху алайҳи васаллам (масжидга) кирсалар, икки устун орасига арқон боғлаб қўйилган экан. Шунда: “Бу арқон нима?” дедилар. “Бу Зайнабнинг арқони, толиққанда осилиб олади,” дейишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Йўқ, уни ечинглар. Ҳар бирингиз тетиклигида намоз ўқисин. Қачон толиқса, ўтириб олсин”, дедилар” (Имом Бухорий ривояти).

Бу ер юзининг энг буюк аёлларидан бири билан қилинган муомала ва таълим беришдир. У зот – мўминлар онаси Зайнаб бинт Жаҳш розияллоҳу анҳо. У зот розияллоҳу анҳодан бошқа аёллардан талаб қилинмаган нарса талаб қилиниши мумкин эди. Лекин қоидага хилоф қилинмайди: “Албатта, дин енгилликдир”.

Батаҳқиқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам банданинг умри давомида Робби азза ва жалла билан боғлиқ бўлишига ўч эдилар. Токи у бир лаҳза дангасалик қилмасин ёки бошқа вақт камчиликка йўл қўймасин, оқсамасин. Шу сабабли Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оз бўлса-да давомли ишни ёқтирар эдилар. Бу эса бандага ҳам, жамиятга ҳам энг манфаатли, яроқли иш ҳисобланади.

Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: “Билиб олинглар, албатта, Аллоҳга энг севимли амал оз бўлса-да, давомлисидир” (Имом Муслим, Насоий, Аҳмад ва Абу Довуд ривояти).

“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

​🌙 ҲИЖРИЙ ​ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

📆 2024 йилнинг 7 июль куни – янги 1446 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир.

Ашуро куни 2024 йилнинг 16 июль, сешанба кунига тўғри келади.

🤲 Аллоҳ таоло бошланган ушбу янги йилни Ислом уммати учун хайрли ва баракали қилсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом айласин.

👉https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g

Читать полностью…

IYMON

Аллоҳни жамолини кўриш барчамизга насиб қилсин


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

Мусулмонлар уҳлашдан олдин кўрпаларини уч мартта қоқадилар Бунинг ҳикмати нимада


👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

#Жума_муборак
🌙 Энг яқин инсоним, Жума айёми муборак бўлсин!

✨Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин

🕌 Яқинларни биринчи бўлиб табриклашни унутманг!
👇🏻👇🏻

https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g

Читать полностью…

IYMON

​​Ўғил фарзанд

Кимнинг ўғил фарзанди бўлса, мен бу дунёдан ўтиб кетганимдан кейин, опа-сингилларингдан доим ҳабар олиб тургин деб айтаверинг, айтаверинг, умрингиз тугагунча айтинг.

Чунки қиёматда эркаклар опа-сингилларидан ҳабар олмагани учун сўроқ бўлар экан. Ота-онадан кейин опа-сингиллардан ҳабар олиш ака-укаларнинг зиммасида экан.

Ривоятда бир солиҳ киши биродарлари билан қабристон олдидан ўтиб кетаётиб бир қабрга дарахтнинг новдасини қўйди. Бу қабрдаги одам қабрда азобланяпти, шу новда сўлигунча азоби енгиллаб туради дедилар.

Одамлар бу одам қандай гуноҳ қилган деб сўрасалар:
-Бу йигитнинг бутун танаси ёняпти фақатгина ўнг қўли ёнмаяпти, сабаби у опа-сингилларидан ҳабар олмаган. У бир куни бир дўсти билан кетаётиб шу кўчада менинг опам яшайди деб, ўнг қўли билан кўрсатгани учун ўнг қўли ёнмаяпти. Кўрсатгани учун Аллоҳ ўнг қўлини азобдан қутқарди. Икки дона нон олиб, кўргани борганда бутун танаси азобдан қутилган бўларди дедилар.

Ўғилларимизни охират азобидан ўзинг асра, Роббим!

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

​​​БАЛКИ, БУ  НАЖОТИНГДИР...

Ишдан уйга ҳолдан тойиб бир амаллаб етиб келасан. Барча масъулият сенинг бўйнингда. Шу маҳал волиданг сендан "фалон нарсани келтирмадингми" деб сўраб қолдилар.
Эринма. Уларга шу заҳоти табассум қил ва "Ҳозир онажоним, бир лаҳзада келтириб бераман" деб айт.
Эҳтимол уларнинг қилган дуолари сен учун нажотдур...

Отанг сенга мурожаат қилиб:
"уғлим, мени шу табибга элтиб қўй. Фалон вақтда келгин деб айтган эди" десалар, ҳамма муҳим ишларингни бир озга кечиктириб, уларга: "хўп бўлади отажон" деб айтиб дуоларини олиб қол. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

Намоз ўқияпсан. Атрофингда фарзандинг ўйнаяпти. Сен сажда қилган заҳотинг устингга сакраб, орқангдан сени маҳкам қучоқлаб олди. Фарзандингни бу ишидан асло ғазабланма. Болалигини инобатга олиб, саждангни узайтир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

Аллоҳнинг китобидан бир оятни ўқиганингда кўзларинг ёшланди.Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

Кўча кўйда гўзаллигини ошкора қилиб юрган аёлни кўриб қолдинг. Унга қарамасдан, юзингни бур ва истиғфорингни айт. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

Кимдир сенга туҳмат қилди. Уни уриб, сўккинг келди. Шу заҳоти Аллоҳ таолонинг қовлини эсла: «Улар ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф этадиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради» (аали имрон 134 оят ). Шундай экан, ғазабингни ют ва уни кечир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

Сенга кимнингдур шарманда бўлган видео ролиги етиб келди. Бу ролик сенга келиб тўхтасин. Уни ҳеч кимга юбориб тарқатма.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси жаноблари шундай дедилар:

Аллоҳ ягона Зот. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Агарда бир дона чумолини ғарқ бўлишидан асраб қолсанг, бу ишинг Аллоҳнинг даргоҳида йўқолиб кетмайди.

Бир кун келиб ҳаёлга ҳам келмайдиган, оддийгина қилган бир кичкинагина ишимиз ҳисоб китоб кунида мезонларимизни тақсимлаб, ҳал қилиб бериши мумкунлигини биз қаердан ҳам билар эдик. Шундай экан, ҳеч кимни камситма, ҳар қандай ишни Аллоҳ учун қилишга эринма, мутакаббир ҳам бўлма. Доим бир ишни қилишдан аввал ўзингга ўзинг «Эҳтимол бу менинг нажотимдур» деб айт.
Шунда ҳаётинг давомида қандай қилиб хайр садақа тақдим қилиш ва саҳийликда узоқ муддатли ғалабани қўлга кириганингни кўрасан.

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

Нега бунча ғамгинсан?

Қайғурмоқчи бўлсанг, намозни қазо қилганинг учун таҳажжудга туролмаётганинг учун, бировга озор берганинг учун, душанба, пайшанба рўзаларини тутолмаётганинг учун қайғургин.

Ғамгин бўлсанг, бугун Аллоҳ учун ҳеч нарса қилмаганинг учун, Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни мамнун қилолмаганинг учун ғамгин бўл.

Қайғурсанг, бир фақирга ёрдам беролмаганинг учун бир етимнинг қўлидан тутолмаганинг учун қайғур.

Ғамгин бўлсанг, дунёда бир бурда нон тополмаётган, касалликлар билан курашаётган инсонлар учун ғамнок бўл.

Қайғурсанг, Қуръони Каримни ўқиб, уни ҳаётингга тадбиқ қилолмаётганинг учун қайғур.


👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

📹 О Н А Ҳ А Қ И Д А . . . 🥺

Жуда тасирли маруза


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

​​ҚУРУҚЛИКНИНГ ҚОҚ МАРКАЗИ

Каъба – ер сайёраси қуруқлигининг қоқ маркази. У ернинг ўртасида жойлашган. У тортиш кучининг маркази бўлгани сабабли бутун магнит зарядларини ўз ичига тортиб туради. Бу қуёш чиқишининг биринчи нуқтаси. Тортиш кучи юқори даражада бўлгани боис Каъба устидан на қуш ва на бир самолёт учиб ўта олади. Атмосфера босими кучли, бўшлиқ остидаги ҳаво ҳарорати... буларнинг ҳаммаси унинг устидан учиб ўтишга тўсқинлик қилади. Бу ҳодиса фанда исботланган. Эътибор берсак, қушлар Каъба атрофида учиб юради, зинҳор устидан учиб ўта олмайди.

Каъба
– ернинг нури. Нур Каъбадан тарқалади, у бўшлиқни ва осмонни кесиб ўтади. Еттинчи осмонда Байтул маъмур билан туташади. Каъба айнан Байтул маъмурнинг остида жойлашган. Яъни, Байтул маъмурнинг сояси.

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

✨ Хайрли тун, қадрдонларим!

✨ Барчамизни Аллоҳим доимо Ўз паноҳида асрасин!

✨ Тунингиз сокин бўлсин!

✨ Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин!


НАМОЗ ВА ТАЖВИД ДАРСЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g

Читать полностью…

IYMON

Мен ўз ҳаракатим билан эришдим деманг!


Раҳимберди домла Раҳмонов

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

Онамдай дўст топмадим

Абдукарим Мирзаев

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

Бир дона бўлса ҳам шундай дўстингиз борми? Демак сизга бахт насиб этибди
ㅤㅤㅤㅤ

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

Охири замонда бир (тоифа) кишилар чиқади. Улар дин билан дунёни талаб қиладилар. Улар одамлар учун юмшоқ қўй териларини киядилар. Тиллари шакардан ҳам ширин. Қалблари эса худди бўриларнинг қалбидек...»


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

Нега намоз ўқиганлар гуноҳ ва фахш ишлар қилишади?


🎙 Умар қори.


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

Умар розияллоҳу анҳу айтдилар:

✅ “Ким ортиқча сўзларни тарк этса, унга ҳикмат берилади.

🔴 Ким ортиқча қарашни тарк этса, унга қалб хушуъси берилади.

✔️ Ким ортиқча таомни тарк этса, унга ибодат лаззати берилади.

🟢 Ким ортиқча кулишни тарк этса, унга ҳайбат берилади.

✔️ Ким мазахни тарк қилса, унга кўркамлик берилади.

🔴 Ким дунё муҳаббатини тарк қилса, унга охират муҳаббати берилади.

✔️ Ким бошқалар айби билан машғул бўлишни тарк этса, унга ўз айбини ислоҳ қилиш берилади.

✅ Ким Аллоҳнинг кайфиятини излашни тарк этса, унга мунофиқликдан сақланиш берилади”.

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

​​#руҳият

▪️ Оқил хато қилса, афсусланади.
Аҳмоқ хато қилса, сафсата сотади.

▪️ Ҳасан Басрийга:
«Фалончи сизни ёмонлади» - дейишди.
«Заҳматсиз келган ажр қандай яхши» дедилар.

▪️ Ким сизни ўз ҳаётида истаса, сизни қандай муҳофаза қилишни мукаммал даражада билади.

▪️ Бировни урсангиз, оғриғини ўша лаҳзанинг ўзида ҳис қилади. Лекин, агар сўз билан жароҳат етказсангиз, оғриғи бир умрлик бўлади.

◾️ Сизга етишиш учун ҳаракат қилмайдиган инсонга сиз ҳам интилманг. Сиз сабаб ўз кибрини енга олмаган шахс учун дунёга уруш эълон қилманг!

▪️ Узр сўраш бу - сиз хатокорсиз дегани эмас. Бу сизнинг бошқалар билан боғлаб турган ришталарни қадрлашингиздан дарак.

▪️ Туғилган кун - байрам, торт, шаъм, ҳадя дегани эмас. У бидъат бўлибгина қолмай, динда йўқ нарса. У Ҳақ сизга умрингиз ўтаётгани, ўлим сари одимлаётганингиздан огоҳлантиришидир.

▪️ Ҳамма сизни «Бўлди, энди тамомсан» деганида кўрсатган шижоатингиз ҳақиқийсидир.

▪️ Болалигимизда мактабда ўргангандик. Ичи донлардан холи бўшоқ қаддини тик тутади. Ичи донга тўла бошоқ бош эгиб туради.

▪️ Ақллиларгина тавозеъли бўлади.
Нодонлар кибрга берилади.

▪️ Меннинг бировни тушунишим қийин эмас. Фақат саноқли инсонлар билан ўзимни хотиржам сезаман.

▪️ Сукут бу жавоб қайтаришдан ожизликни билдирмайди. Унинг икки маъноси бор:

📌 Бекорчи, паст нарсалардан устун бўлиш;
📌 Гапириш фойда бермаслигига ақлнинг етиши.

▪️ Олдингиздаги ёши улуғ кимсанинг сўзларига сукут сақлашингиз - эҳтиром;
сиз учун азиз инсон сиздан кўра бошқаларнинг хислатини ортиқ кўриб гапиришига сукутингиз - умид;
кимдир сизга оғриқ етказиб гапиришига сукут қилишингиз кучдир.

▪️ Чиройли сабр, чиройли кечириш, чиройли тарк этиш орасидаги фарқ:
- Чиройли тарк этиш - азаят бермасдан тарк этиш;
- Чиройли кечириш - маломат қилмасдан кечириш;
- Чиройли сабр қилиш - нолимасдан, шикоят қилмасдан сабр қилиш.

▪️ Ким ҳаракат, жидду - жаҳд ва сабр қилса, Аллоҳ кенг ризқ, улкан ютуқ бериш билан уни ҳайратда қолдиради. Бу - Аллоҳнинг қонуни.

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

​​​​Қадр-қимматинг қачон тушади?

Хўш, қадр-қимматинг қачон тушади? Қачонки, сени тарбия қилишда машаққат чеккан зотларга овозингни баланд кўтарсанг, ўшанда тушади. Фарзанд, ўзини минг машаққат билан тарбия қилган, ювиб-тараган, ўқитган, меҳр берган ота-онасини доим ҳурмат қилиши, уларнинг хизматларида шай туриши, асло уларга овозини баланд кўтармаслиги, қўпол гапирмаслиги керак. Эътиборингизга бир ибратли ҳикояни ҳавола этамиз.

Ёши тўқсондан ошган бир онахон бор эди. Онахоннинг ўғли ҳикояни шундай давом эттиради:
“Кунлардан бир куни бизникига қариндошларимиздан бири келди. Онам менинг ҳузуримда (уйимда) эдилар. Уйга кириши биланоқ онамни кўриб: “Машааллоҳ! Онангиз ҳузурингиздаларми?” деди. Яъни сизнинг уйингиздаларми”, деди. Мен унга: “Йўқ, аксинча, мен у кишининг ҳузурларидаман” дедим. Шунда онажоним: “Йўқ, ўғлим. Кичкиналигингизда сиз бизнинг ҳузуримизда эдингиз. Биз кексайдик. Шунинг учун энди биз сизнинг ҳузурингиздамиз. Ахир сиз Аллоҳ таолонинг “Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар...” деганини ўқимаганмисиз?!” дедилар. Мен онамга: “Гўёки мен бу оятни биринчи марта эшитаётгандекман, онажон” дедим”.

Ҳа, азизлар, ота-она кексайгани сайин улардаги ҳар бир нарса заифлашиб боради. Тана аъзолари, суяклари мўртлашади, заифлашади, кўнгиллари ҳам нозиклашиб боради. Аммо оталик, оналик муҳаббатлари, туйғулари, меҳрлари асло заифлашмайди. Сиз эса дўстим, борган сари қувватга тўлиб борасиз. Шундай экан, ўзингизнинг совуқ муомалангиз билан улардаги бу туйғуни сўндириб қўйманг! Бундан жуда ҳам эҳтиёт бўлинг!
Аллоҳ таоло барча ўтган ота-оналарни раҳматига олсин! Борларининг умрларига, ризқларига барака берсин! Ҳар биримизга ота-онамизнинг хизматларини қилиб, дуоларини олиб, икки дунёнинг бахту саодатига эришишимизни насиб айласин!

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳу

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

Namozga kechikyapman deb yugurmang, viqor bilan boring


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

Дадам буюрса-да намоз ўқимасам Қиёматда ким жавобгар бўлади?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

Жаннатдаги уйингиз муборак бўлсин...


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

✨ Хамроҳ бўлиб қалбларга иймон,
✨Аллоҳ тонгга етказсин омон.
✨Иймон билан уйғонинг тонгда,


🌙 #Хайрли_тун иймонли инсон.✨

🌙 🌝 ✨🌙🌝✨🌙🌝✨


🌹ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

НАМОЗ ВА ТАЖВИД ДАРСЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ 👇👇👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g

Читать полностью…

IYMON

Канал Админи тарафидан текширилган...

УШБУ УЛУГ РУЗА ОЙЛАРИДА ЕХСОН КИЛИБ ЙОРДАМ БЕРИЛАР.

Ассалому Алайкум Азиз Юртдошлар мусофирда йурган ватандошлар Саховатпеша инсонлар. Ман апамга йордам сураб сизлардан йордам сураб мурожат киляпман тасвирда куриб турганингиздек 3ойдан буйон шу холатдалар 😭😭😭 дори дармонлари киммат Моддий томонлама шароитимиз огирлиги сабабли даволата олмаяпмиз соглиглара аркага караб кетяпти вояга йетмаган фарзандлари бор. Боримизи сарфлаб болдик. Аввало умидимиз Аллохдан ва сиз каби сахий инсонлардан Илтимос мурожатимга бефарк бу'мелар

Уз кард: 8600490478094774
Хаитматов И.

Хумо:9860160124303761
Хаитматов И.

Мурожат учун тел:916905389


ЕХСОН МУКОФОТИ ФАКАТ ЕХСОНДУР

Читать полностью…

IYMON

ҲАЛОЛ ВА ҲАРОМ МАСАЛАСИДА ОХИРГИ НОЗИЛ БЎЛГАН СУРА


Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @Iymon

Читать полностью…

IYMON

Канал админи тарафидан текширилган!!!


Мани фарзандимга мекрасефалия Яни бош миййа йетишмаслиги ташхиси к,уйилган. Чет давлатига олиб борип зудлик Билан апиратсия килиш керелигини айтишти. Лекин бизда апиратсияга йитарли маблаг йук.
Сизлардан илтимос к,улларингдан кеганча Аллох учун йордам берилар
Жажжигина жони азобланяпти.


Узкарт..8600490419692355
Мавжудахон тошболтаева



Хумо...9860160124513401
Мавжуда тошболтаева

Мурожат учун....905648246

Аллох хеч Бир онани фарзанди Билан синамасин екан🥺😭
Жаннатни хохлап к,илган ехсонларин Аллохим даргохида к,абул к,илсин!!!...

Читать полностью…
Subscribe to a channel