ОВҚАТНИ МАҚТАШ ҲАМ СУННАТ
Абдулҳай Лакнавий бир куни эр-хотин муридлариникига меҳмонга борибдилар. Овқат ниҳоятда мазали бўлган экан (одатда, шайх Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига кўра, овқатни доим мақтаркан), парда ортидаги аёлга қарата:
— Аллоҳ рози бўлсин, овқатингиз жуда мазали чиқибди, — дебдилар.
Бу гапни эшитган аёл йиғлаб юборибди. Шунда шайх бунинг сабабини сўраганларида шундай жавоб берган экан:
— Эрим билан 40 йилдан бери бирга яшайман. Лекин бирон марта ҳам менга овқатимни мақтамаган. Сиздан биринчи марта бу гапни эшитиб, кўзимга ёш келди.
👉 @Iymon
ТАҲОРАТ БИЛАН УХЛАСА
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Ким ухлашдан олдин таҳорат олса, бир фаришта у билан бирга тунайди, у ҳар қимирлаганда «Аллоҳим, бунинг гуноҳларини кечир», деб туради».
Ибн Ҳиббон ривоятида:
«Ким таҳорат олган ҳолда тунаса, ёнида бир фаришта бўлади. У уни уйғотмайди, агар уйғотса ҳам бир фаришта: «Аллоҳим, фалончи бандангни мағфират қил, чунки у таҳорат билан ухлаган», дейди.
☝️«Ўзингга раво кўрганингни биродарингга ҳам раво кўр» деган ҳадисга мувофиқ, бу сўзлар сизга маъқул бўлса, бошқаларга ҳам АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!
➡️ @NamozDarsliklari
Канал админи тарафидан текширилган!!!
Ассалому алейкум Азиз юртдошлар сизлардан фарзандим учун йордам сураб мурожат к, иляпман
Фарзандим огир ахволда
Апиратсия учун йордам беринглар
Апиратсия учун 4️⃣0️⃣ 0️⃣0️⃣0️⃣💲 маблаг зарур
Ташхис жигар церрози
Зудлик Билан жигар кучирип утк,азиш зарур.
Узкарт. 8600030484008515
Рахмонова Р
Хумо 9860030378415258
Рахмонова Р
Мурожат учун..942960135
Илтимос к,улларингдан кеганча Аллох учун йордам беринглар.
Ехсон к,иганлардан Аллох Рози булсин 🤲🤲
АЛЛОҲНИНГ РАҲМАТИ ҒАЗАБИДАН УСТУНДИР
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал:
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
• ИСТАК БЎЛИШИ КЕРАК
Абдукарим Мирзаевх
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
Намоз ичида Қуръонга қараб қироат қилса бўладими?
Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
• Аёл киши азоб кўриш учун дунёга келдими
Сардор домла
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
• Фарзандларингизни довюрак жасур қилиб тарбияланг, қўрқоқ қилиб қўйманг.
Абдулазиз домла
Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал:
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
Расулуллоҳнинг яхши кўрган дуолари
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
Намознинг инсон танасига қандай фойдалари борлиги!!!
Билиб қуйинг ва яқинларингизга билдиринг!
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
#Ҳикоя
«Балки, Аллоҳ сени ўзинг билмаган ҳолатда жазолаб бўлгандир!»
Бир одам солиҳ кишилардан бирининг олдига келиб: "Хар бир маъсият учун жазо бор деб эшитганман. Мен Аллоҳга кўп маъсият қилганман, лекин ҳеч жазоламади-ку?" - деди.
Солиҳ киши: “Эй, ўғлим! Балки, Аллоҳ сени ўзинг билмаган ҳолатда жазолаб бўлгандир!“ деб, жавоб қилди. Бояги киши “Қанақасига?!“ дея таажжубланди.
Солиҳ одам:
- Сени, маъсиятлардан лаззат оладиган қилиб қўймадими?
- Қуръон тиловатисиз ҳафталар, ойларни ўтказиб юбормадими?
- Қанчадан-қанча тунларда қоим бўлишдан маҳрум этмадими?
- Тилингни зикрдан тўсиб қўймадими?
- Сени мансабпараст, дунёга меҳр қўйган, пулдан ўзгани севмайдиган қилиб қўймадими?
- Тоат-ибодатларни сен учун оғир қилиб қўймадими?
- Тилингга ғийбат, чақимчилик, ёлғонни осон қилиб қўймадими?
- Охиратни унуттириб, дунёни энг улкан ташвишинг қилиб қўймадими?
Мана бу ҳорликларнинг барчаси, Аллоҳнинг сен сезмаган жазоларидир, дея жавоб берди.
👉 @Iymon
Тўрт нарса меҳрни пайдо қилади :
1. Севги тўла кулги.
2. Яхшилик қилиш.
3. Самимийлик.
4. Кўмаклашиш.
Қуйидаги тўрт нарса қаҳрамонлик белгисиди :
1. Мардлик.
2. Дилозорлик қилмаслик.
3. Яхшиликни мукофатлаш.
4. Хатосига жазолашни кечиктирмаслик.
Тўрт нарса 4 нарса туфайли қўлдан кетади :
1. Ризқ - ношукурлик қилсанг.
2. Қувват - ҳасад қилсанг.
3. Фурсат - қадрига етмасанг.
4. Обрў - манманлик қилсанг қўлдан кетади.
Тўрт нарса соғлом фикрлаш белгиси саналади :
1. Эртани кўра олиш.
2. Сир сақлашни билиш.
3. Охиригача курашиш.
4. Маслаҳатлашиб иш кўриш.
Тўрт нарса сизни тўрт неъматга етказади :
1. Сабр - орзуларингизга.
2. Ғайрат - омадга.
3. Ибодат - тақвога.
4. Қаноат - муҳтожлик кўрмасликка.
Аз - Замахшарий
👉 @Iymon
☝️Бир иморат
У дунëга бир иморат солай дедим
Қуръон деган бозорига аста келдим
Савдогарлар чунон экан кутиб олди
Бирин-кетин жихозларни санай қолди
Мана Ихлос мана Ясин барака бор
Олинг арзон хатто текин Бақара бор
Зикрлар бор саловат бор ҳамду сано
Шукурлар бор тавбалар бор
минг тасанно
Солар уйим катта эмас 2 метр
Сал ошиқча сурар бўлсам мени кечир
Бисмиллаҳ деб аталган тўрт устун олдим
Уй қуламас намоз деган уста солдим
Ўзим учун шинам қулай ëруғ бўлсин
Бунинг учун Фотиҳадан ғишт
қўйилсин
Таборакдан олдим уйим пештоқларин
Безаб уйим тинмай Мулки муштоқларим
Ҳар михлари бўлиб зикр хамду сано
Саловатлар безар уйим минг тасанно
"У" дунëдан уйим битар том ëпилар
Шифрлари закот, фитр тез топилар
Ар- Рахмандан деразаси Қибла томон
Етай бир кун шу уйимга эсон омон
Уйим битар кўз ëшлардан селдай оқдим
Қоронғулик бўлмас сира Ëсин деган чироқ ëқдим
Деворларни безаб хажу умралардан
Қилсин Роббим кечиримли умматлардан.
Барчамизга шундай уй солиш насиб қилсин.🤲🤲
👉 @Iymon
Отам бўлса ҳам
Қачон бутун бўлган, дунёси бир кам,
Армону ҳасратда, ўтар ҳар одам.
Дўстим, тиригида қадрига етгин,
Ҳассага суянган отанг бўлса ҳам...
Қўйгил, ғам - ташвишинг унутгил, унут,
Бўйнимга мининг, деб, елкаларинг тут,
Падаринг ғанимат, оҳ, яхшилаб кут...
Ҳассага суянган отанг бўлса ҳам.
Кучдан қолган дема, қилмайин гина,
Киргил юрагига зинама - зина,
Билсанг, у - қувватбахш сирли хазина...
Ҳассага суянган отанг бўлса ҳам.
Боладай инжиқ, деб, ранжитма туртиб,
Кетмасин, виждонинг яраси бўртиб,
Қувонгил, пойини кўзингга суртиб,
Ҳассага суянган отанг бўлса ҳам.
Қадоқли, доғ босган қўлларида чўп,
Бори бир тугунча, бошқа мулки йўқ...
Тутамлаб, кумушранг сақолларин ўп...
Ҳассага суянган отанг бўлса ҳам.
Оталар шундай зот, ори - тоғ олмос,
Озор чексаларда, сирин бой бермас,
Дўст, асло қўйворма, бос, бағрингга бос...
Ҳассага суянган отанг бўлса ҳам.
Ўнта боласига ичин ёрмаган,
Оилам боқай деб, хажга бормаган...
Асил зиёратинг, англаб алқа, сан,
Ҳассага суянган отанг бўлса ҳам.
Хозир сени давринг - сен олма нақши,
Боғбонинг ёд айла, пишсангда гарчи,
Ўнта мис улфатдан, асил зар яхши,
Ҳассага суянган отанг бўлса ҳам...
Ковушда қор босиб, оёқ музлатган,
Элга ош берай, деб, уйинг тузатган,
Эсла, шудгор кечиб, тўйинг тезлатган,
Қарз бўлса ҳам бекам, синглинг узатган...
Энди кераксизми, шу ғариб одам,
Ҳассага суянган отанг бўлса ҳам...
Юрагимда бир ҳис шошиб кетмоқда,
Уйғон, нафратларим ошиб кетмоқда,
Кўзимнинг ёшлари тошиб кетмоқда...
Ҳам сенга ҳавасим ортиб кетмоқда,
Ҳассага суянган отанг бўлса ҳам...
Юрт билар, ҳасратим овозасини,
Отасиз, Муроднинг ўксик созини,
Тож этиб, этигин пайтавасини,
Яшардим султондай балки, шод, мен ҳам,
Ҳассага суянган отам бўлса ҳам..
(Муроджон Жўраев)
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
👉 @Iymon
Канал Админи тарафидан текширилган....
Ассалом алейкум сахий инсонлар фарзандими ток урган орқа бош суяги тизза тўпиғи суяги ёрип кетган. Хозирда ахволи оғир реаниматсияда йотибди шароитимиз огирлиги сабабли аператсияга маблагимиз колмади. Барча якинларимиз хам йордам бериб болишди. Бошимни егиб сизлардан йордам суреман. Хич бир онани фарзанди билан синамасин екан 😭
Узкард :8600060725105101
Охунова М.
Хумо 9860060933466348
Охунова М
Teл ракам:911392816
ЕХСОН МУКОФОТИ ФАКАТ ЕХСОНДУР..
#Жума_муборак
🌙 Энг яқин инсоним, Жума айёми муборак бўлсин!
✨Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин
🕌 Яқинларни биринчи бўлиб табриклашни унутманг!
👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
#Савол
Қачон намозни бузиш мумкин?
ЎМИ Фатво ҳайъати.
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
ҲАҚИҚИЙ САБР
Ҳазрати Анас ҳикоя қилади:
"Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам боласи вафот этгани учун қабр бошида йиғлаётган бир аёлнинг ёнига келдилар ва унга:
- Аллоҳдан қўрқ ва сабр қил! - дедилар.
- Кет олдимдан. Менга келган мусибатга сен дуч келмагансан-да! - деб жеркиди аёл.
Аёл Аллоҳ Расулини танимаган эди. (Расулуллоҳ у ердан кетгач) аёлга:
- У Аллоҳнинг Расули эди, - дедилар.
Аёл дарҳол Расулуллоҳнинг эшикларига келди.
Эшик олдида (унга тўсқинлик қиладиган) кишиларни (муҳофизларни) учратмади. Шундай деди:
- Эй Аллоҳнинг Расули, мени кечиринг. Сизни танимабман.
Расули Акрам дедилар:
- Ҳақиқий сабр фалокатга илк дуч келган ондаги сабрдир" дедилар.
Эй Навоий, тақдирдан неки келса итоат эт, зеро, фалак ҳам Тангри иродаси олдида ожиздир.
Алишер Навоий
"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.
👉 @Iymon
📚📖📚НАСУҲ ТАВБА
"Насуҳ тавба" деб ўтган гуноҳларидан астойдил пушаймон қилиб, энди ҳеч гуноҳга қайтмайдиган бўлиб тавба қилишга айтилади.
Кимга насуҳ тавба насиб этган бўлса, Аллоҳ таоло унинг ҳамма гуноҳларини кечиради ва жаннатига лойиқ кўради.
Яъни, аввал гуноҳларингиздан астойдил пушаймон бўласиз, уят ва изтироб ўтида куйиб-ёнасиз. Кейин эса, бу гуноҳга бошқа ҳеч қачон қайтмасликка қатъий аҳд қиласиз. Мана шуни "тавба" дейилади.
ГУНОҲДАН ТЎХТАШ, УНДАН БУТУНЛАЙ ҚАЙТИШ, ЎТГАНИГА ПУШАЙМОН БЎЛИБ АФСУС-НАДОМАТ ЧЕКИШ, ҚАЙТА ҚИЛМАСЛИККА ҚАТЪИЙ АҲД ҚИЛИШ ВА АЛЛОҲ ТАОЛОГА ЁЛВОРИБ АСТОЙДИЛ КЕЧИРИМ СЎРАШ–ТАВБАДИР.
ШУНЧАКИ ТИЛИДА "ТАВБА ҚИЛДИМ" ДЕЙИШ ТАВБА ЭМАС.
Тавба қилганидан кейин, яъни гуноҳга қайтмасликка қатъий аҳд қилганидан кейин, Робб таолога ёлвориб, кечирим сўрашни "истиғфор" дейилади.
Яъни, аслида, тавба ва истиғфор айнан бир нарса эмас. Аввал тавба, кейин истиғфор.
АЛЛОҲ ТАОЛО ШУНЧАКИ ИСТИҒФОР СЎЗЛАРИНИ АЙТГАН ОДАМНИ ЭМАС, АВВАЛ ТАВБА ҚИЛИБ, КЕЙИН КЕЧИРИМ СЎРАГАН–ИСТИҒФОР АЙТГАН БАНДАСИНИ КЕЧИРАДИ.
Агар тавба қилишга ўзингизда куч топа олмаётган бўлсангиз, Аллоҳ таолодан сизга насуҳ тавба насиб этишини сўранг.
👉 @Iymon
У ҚИЁМАТ КУНИ “ЛАББАЙКА” АЙТИБ ТИРИЛАДИ...
Бир киши Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан Арафотда турган эди. У уловидан йиқилиб тушиб бўйни синиб вафот этди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Уни сув ва сидр билан ювинглар. Иккита кийимда кафанланглар. Унга хушбўйлик ишлатманглар, бошини ёпманглар. У қиёмат куни лаббайка айтиб тирилади!”, дедилар.
Ҳар замон-ҳар замонда “фалончи саждада вафот қилибди”, “пистончи рўза ҳолида вафот қилибди”, “фалончи фақирга садақа бераётиб жон берибди”, деган гапларни эшитиб қоламиз. Бу ишлар тасодиф эмас. Бу ишлар хизматнинг ниҳоясидаги мукофот. Ким қандай ва нима асосида яшаса шу асосга кўра ўлади.
Аммо билишимиз лозимки, гўзал хотима дегани фақатгина инсоннинг саждада вафот қилиши ёки рўза тутган ҳолда ўлиши, садақа бераётиб ўлиши ёки ҳажда ўлиши эмас. Гўзал хотима бу ўлим келганида намозларни тарк қилган ҳолатда бўлмаслигинг, рўзадан қазоларинг бўлмаслиги, садақа ва закотлардан бахиллик қилмаган бўлишинг, қодир бўлатуриб ҳажни ортга суриб юрган бўлмаслигингдир. Демак, Аллоҳнинг амрини қоим қилиб турган ҳолида вафот этган кишининг хотимаси гўзал ҳисобланади.
Гўзал хотима бу, ўлим келганида гарданингда бировнинг ҳаққи бўлмаслиги, ака-укаларинг меросини эгаллаб олмаган бўлишинг, инсонларни обрўсига тажовуз қилмаган ҳолда бўлишинг, ғийбат билан уларнинг гўштини емаган бўлишингдир!
Гўзал хотима бу, ўлим келганида қўшниларинг сенинг жаврингдан омонда бўлишлари, тенгдошларингга қалбинг ва тилинг билан юмшоқ муомалада бўлишинг, ота-онангга хорлик қанотларини паст қилган ҳолатда бўлишинг, қариндошларинг билан силаи-раҳмни узмаган ҳолда бўлишинг, хотининг билан гўзал муомалада бўлишинг, фарзандларингни диёнатидан ташвишда бўлишингдир!
Гўзал хотима бу, қандай ўлишинг эмас, қандай яшашингдир. Абу Бакр розиёллоҳу анҳу тўшакда вафот этдилар. Аммо у зот гўзал хотима топдилар.
Умар розиёллоҳу анҳуни чавақлашди. Аммо у зот гўзал хотима топдилар.
Усмон розиёллоҳу анҳуни сўйишди. Аммо у зот гўзал хотима топдилар.
Али розиёллоҳу анҳуга ханжар суқишди. Аммо у зот гўзал хотимага эришдилар.
Абу Убайда розиёллоҳу анҳу вабодан вафот этдилар. Аммо у киши гўзал хотима топдилар.
Холид ибн Валид розиёллоҳу анҳу юзлаб жангларда иштирок қилдилар. Лекин тўшакда вафот этдилар. Аммо гўзал хотима топдилар.
Гўзал хотима бу, фақатгина Аллоҳ йўлида ўлиш эмас, балки Аллоҳ йўлида яшаш ҳамдир!
Автоҳалокатда вафот этган киши эҳтимол тасбиҳ айтиб кетаётгандир. Инфаркт билан ўлган киши ўша онда фақирга садақа олиб бораётгандир.
Биз инсонларни жаннатга ва дўзахга тақсимлашга масъул эмасмиз.
Аллоҳдан гўзал хотима сўрайлик!
👉 @Iymon
❤️🩹 ОНАнинг қалби азобланмасин
☪ Кунларнинг бирида тобеинлардан бири бетоб бўлди. Онаси уни зиёратига келганди, ўрнидан туриб, яхши кийимларини кийди ва худди ҳеч нарса етмагандай ўтирди. Онаси кетган эди, (касалининг зўридан) ҳушида кетиб йиқилди. Ундан бу ҳақда сўрашса: "Фарзандларга етган алам, дардлар оналарнинг қалбларини азоблайди...", деб жавоб берди.
😔 Балким, ота-онанг сен хоҳлаган барча нарсаларни сенга бера олмагандирлар. Лекин, аниқ ҳақиқат шуки, улар ўзлари эга бўлган барча нарсаларини сенга тақдим этишган.
🤲 Роббим улар менга кичиклигимда раҳм қилганлари каби Сен ҳам уларга раҳм қилгин!
👉 @Iymon
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Учта дуо шак-шубҳасиз қабул бўлади: мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва ота-онанинг фарзандлари зиддига қилган дуоси», дедилар».
"Онам мактабда ўқиётган даврим, бир қоғозга ҳазилнамо оҳангда " Илоҳим катта бўлиб учувчи бўлсанг, ўз самолётингда мени Маккага олиб боргин" деб ёзиб кўксимга осиб қўйгандилар.
Мана ҳозир улғайиб учувчи бўлдим.Мен бошқараётган самолёт тўғри Маккага учмоқда.Йўловчилар ичида онам ҳам бор!"
Муҳаммад Маҳер Саадалла
👉 @Iymon
УЧ ЭЛАК ҲАҚИДА РИВОЯТ
Бир киши донишманддан сўради:
-Дўстингиз сиз ҳақингизда нима деганини айтайми?
-Шошма, -деди донишманд, - аввал айтмоқчи бўлган гапингни учта элакдан ўтказ...
-Учта элак?
-Бирор гапни айтишдан олдин, уни учта элакдан ўтказиш лозим. Аввал ҲАҚИҚАТ элагидан. Айтмоқчи бўлган гапинг ҳақиқат эканлигига ишончинг комилми?
-Йўқ, мен уни шунчаки эшитдим, холос.
-Демак, сен унинг рост ёки ёлғонлигини билмайсан. Энди иккинчи – ЯХШИЛИК элагидан ўтказамиз. Сен менга дўстим ҳақида бирор яхши гапни айтмоқчимисан?
-Йўқ, аксинча.
-Демак, -давом этди донишманд, - сен менга ҳақиқатлигини билмай туриб ёмон хабарни етказмоқчисан. Энди учинчи элакдан ўтказамиз – ФОЙДА элаги. Сенинг гапингни эшитишим шартми, у менга фойда келтирадими?
-Йўқ, ҳожати йўқ.
-Демак, -хулоса қилди донишманд, - сен етказмоқчи бўлган хабарда ҳақиқат ҳам, яхшилик ҳам, фойда ҳам йўқ экан. Унда уни менга айтиб нима қиласан?
👉 @Iymon
САЛОМНИНГ ФАЗЛИ
Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб:
«Ассалому алайкум», деди.
У зот алик олдилар. (Ҳалиги одам) ўтирди.
Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўнта», дедилар.
Кейин бошқа бири келиб:
«Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи», деди.
У зот алик олдилар. (Ҳалиги одам) ўтирди.
Сўнгра у зот:
«Йигирмата», дедилар.
Кейин бошқа бири келиб:
«Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу», деди.
У зот алик олдилар. (Ҳалиги одам) ўтирди.
Сўнгра у зот:
«Ўттизта», дедилар».
Шарҳ: Бундан саломни тўлиқ айтган ва аликнинг тўлиқ қайтарган кишилар савобни тўлиқ олиши келиб чиқади. Ким салом беришдан тўлиқ савоб олишни истаса, «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу» деб тўлиқ салом берсин.
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамларнинг Аллоҳга энг яқини уларга энг аввал салом берганидир», дедилар».
Иккисини Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифга амал қилароқ кишиларга аввал салом беришга одатланмоқ лозим. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ҳаммадан олдин салом берар эдилар. Саҳобаи киромлар пойлаб туриб ҳам у зотдан аввал салом беришга улгурмай қолар эдилар.
«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.
👉 @Iymon
🌙💐🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙☘🕋
💐🍃Авф этилмаган БАНДА;
💐🍃Қабул бўлмаган ДУО;
💐🍃Даф бўлмаган БАЛО;
💐🍃Шифо топмаган ХАСТА;
💐🍃Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
💐🍃"АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин!
🍃💐 Дард кимда, қайғу кимда,
🍃💐 Бахт кимда, туйғу кимда,
🍃💐 Шодлик қалби муслимда
🍃💐 Жума айём муборак!
💐🍃 Динимиз доим омон,
💐🍃 Дилларда ишқу имон.
💐🍃 Эй муҳтарам мусулмон,
💐🍃 Жума айём муборак!
🌹🍃🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🍃🌹
➡️«НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!👈👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
📹 УЧИНЧИ ДЎСТИНГИЗ БОРМИ?
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
• СЕҲР ВА ЖИН ҲАҚИДА
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
Яхшига яхшилик қилаверинг, бу унинг мукофоти!
Ёмонни эса тек қўйинг, у ўз бошига ўзи етади!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon