#САВОЛ:
Қуръонда "Аллоҳнинг номи зикр этилмасдан сўйилган ҳар қандай жонларнинг гўшти ҳаром" дейилган.Бошқа оятда эса "Аҳли китобларнинг таоми сизлар учун ҳалол, сизларники улар учун ҳалол дейди".Ахир насоролар Исо номи билан, яҳудийлар Узайр номи билан сўйишадику?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
#Exson #Yordam
Канал Админи тарафидан текширилган.
Ман фарзандими Хозир ахволи огир. Хич бир онани фарзанди билан синамасин екан Аллох йулида йордам берилар Аввало умидим Аллохдан ва сиз каби сахий инсонлардан. Дея ҳабар бермоқда беморимиз оналари! Ноиложликдан бизга мурожаат қилмоқдалар
Зудлик.билан.болажонимизга ёрдам керак! Бу бемор болажонимиз сиз азизларнинг мурувватингизга мухтож! Синов ва имтихон учун келинган хайотда турибмиз ҳар бир қилган эҳсонимиз ажри ҳам.улкан бўлади!
❗️Савоб учун хабарни тарқатинг
Уз кард: 8600490435809710
Рузматжон Каххаров
Хумо:9860020135457883
Рузматжон Каххаров
Расиядеги мусофурларимиз учун 2200701378776717
Собиров с. Тинкоф банк.
Мурожат учун тел:939734440
Жаннатни хохлаб килган яхши амалларингни Жаннатда жамоли билан сийласин
САБРНИНГ ФОЙДАЛАРИ:
1. Сабр оғир вазиятларда нафсни тутишга ёрдам беради.
2. Сабр моддий ва маънавий талабларни амалга оширишда шошилишга ва қўполликнинг олдини олишга ёрдам беради.
3. Сабр ғазабни қўзғайдиган нарсалар содир бўлганда ўзини тутиб олишга ёрдам беради.
4. Сабр хавф туғилганда ўзини ўнглаб олишга ёрдам беради.
5. Сабр тамагирлик қўзийдиган вазиятларда ўзини ўнглаб олишда асқотади.
6. Сабр моддий ва маънавий яхшиликларга эришиш йўлидаги жисмоний ва руҳий аламларга чидашда ёрдам беради.
7. Сабр иймон баркамоллиги ва Ислом гўзаллиги далилидир.
8. Сабр қалбда ҳидоят ҳолис қилишга ёрдам беради.
9. Сабрнинг самараси Аллоҳ таолонинг ва одамларнинг муҳаббатидир.
10. Сабр ер юзида тамкин топиш сабабчисидир.
11. Сабр жаннатга эришиш ва дўзахдан қутулишдир.
12. Сабр Аллоҳ таоло билан бирга бўлишдир.
13. Сабр қиёмат кунидаги катта қўрқинчдан омонликдир.
14. Сабр мардлик ва яхши оқибатнинг аломатидир.
15. Сабр Аллоҳ таолонинг раҳмати ва баракотидир.
"Рухий тарбия" китобидан
👉 @Iymon
НАФС ВА ИНСОН!
● Нафс: - "Мана сенга керак бўлса тахт".
○ Инсон: - "Йўқ керакмас. Исломим бор! Мен учун бу бахт".
● Нафс: - "Балки ёқар ойсулув қизлар?".
○ Инсон: - "Йўқ ёрим бор, бахтлимиз бизлар".
● Нафс: - "Балки сенга керакдир бойлик?".
○ Инсон: - "Қаноатла холим чиройлик".
● Нафс: - "Ундан кўра сен ўйнаб кулгин...".
○ Инсон: - "Қиёмат бор сен хаё қилгин".
● Нафс: - "Бу дунё беш кунлик билгин".
○ Инсон: - "Хақни айтдинг. Сен тақво қилгин".
● Нафс: - "Балки сенга ёқар кайф сафо?".
○ Инсон: - "Ҳалолга хўп, қолгани жафо".
● Нафс: - "Шароблар бор. Маст бўлиб кўргин!".
○ Инсон: - "Уни қўй. Иймон лаззатин туйгин".
● Нафс: - "Кўзингни оч дунё макрдир...".
○ Инсон: - "Макрларга тўсиқ зикрдир".
● Нафс: - "Ахмоқсан сени ҳаётинг ғурбат".
○ Инсон: - "Йўқ умидим абадий Жаннат".
● Нафс: - "Мен нафсингман енгилдим сенга".
○ Инсон: - "Кел Ҳақ йўлда ёрдам бер менга".
● Нафс: - "Розиман ҳўп. Иймон шартларин билдир".
○ Инсон: - "Махлуқ борки Роббига қулдир".
● Нафс: - "Қуллик қандай бўлади айтгин?".
○ Инсон: - "Амрига юр. Наҳийдан қайтгин!".
● Нафс: - "Гуноҳларим кечарми Қаҳҳор?!".
○ Инсон: - "У меҳрибон раҳмли Ғаффор!"
Албатта дўстларингизга улашинг!
👉 @Iymon
☝🏼Билиш_керак
🌺– Дин нима?
🍃– Аллоҳ таоло наздида ислом ҳақ диндир. Аллоҳнинг ва унинг расулининг буйруқларига амал қилмоқдир.
🌹– Мўъминларга иймон келтириб юрмоқ фарзми ёки суннатми?
🍃– Иймон мўъминларга суннат, кофирларга эса фарз.
🌸– Иймоннинг ўзи фарзми ёки суннатми?
🌿– Банда илк бор Аллоҳ таолонинг якка-ю ягоналигига иймон келтириши фарздир. Уни такрор қилиб юриш эса суннат.
🌹– Худони танийсанми?
🍀– Ҳа, танийман. У якка-ю ягона, ўхшаши йўқ, куч-қудратли ва оламларни яратган зотдир.
🌷– Сен мусулмонмисан?
☘️– Алҳамдулиллаҳ, мусулмонман!
🌹– “Алҳамдўлиллаҳ”нинг маъноси нима?
🍃– “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!” деган маънода.
🌺– Қачондан бери мусулмонсан?
🌿– “ал-Мийсоқ” кунидан бери мусулмонман.
🌸– “ал-Мийсоқ”нинг маъноси нима?
🌱– Аллоҳ таоло руҳларни яратганидан сўнг, уларга: “Мен Сизларнинг Парвардигорингиз эмасманми?!” деб хитоб қилган. Жами руҳлар: “Оре, Сен бизнинг раббимизсан!”, дейишган. Ана шу аҳднома олинган вақт “ал-мийсоқ” деб аталади.
🌷– Мусулмонлик биноси нечта?
🍃– Мусулмонлик беш нарсанинг устига бино қилинган: калимаи шаҳодат – “Ашҳаду ан-ла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммад абдуҳу ва росулуҳу!” калимасини айтмоқ; беш вақт намоз ўқимоқ; рамазон ойида рўза тутмоқ; мол-дунёдан закот бермоқ; Байтуллоҳга ҳаж қилмоқ.
🌸– Исломнинг вожиблари қайси?
🌿– Ислом вожиботлари еттитадир: намоз ўқимоқ; фитр садақасини бермоқ; қурбонлик қилмоқ; ҳажга бормоқ; умра қилмоқ; ота-онанинг хизматини қилмоқ; қариндошларга силаи раҳм қилмоқ.
🌷– Шариат ҳукмлари нечта?
☘️– Шариат аҳкомлари саккизтадир: фарз, вожиб, суннат, мустаҳаб, ҳалол, ҳаром мубоҳ, макруҳ.
🌹– Тавҳид нима?
🍀– Бир демоқлик, бир билмоқлик ва бир деб эътиқод қилмоқликдир.
🌺– Иймондан олдинги нарса нима?
🍃– Аллоҳ таолонинг инояти ва ҳидояти.
🌷– Иймондан ҳам яхшироқ нарса нима?
🌿– Иймонни асраб-авайламоқ.
(“Бидон” ва “Муҳиммот ал-муслимин”).
👉 @Iymon
ДУНЁ – ХАСТАХОНА, УНИНГ НЕ ТАБИБЛАРИ БОР
Боязид Бистомий ҳазратлари жиннихона ёнидан ўтаётганида, бир табибнинг ҳавончада дори тугаётганини кўриб:
– Сенда гуноҳнинг дориси борми? Беҳад гуноҳкорман, – дебди.
Табиб бошини кўтариб улгурмасдан, жиннихона панжарасидан қараб турган бир хаста жавоб берибди:
– Тавбанинг томири билан истиғфорнинг япроғини аралаштир. Қалб ҳавончасида тавҳид тўқмоғи билан туйиб майдала. Инсоф элагидан ўтказ, кўз ёш билан йўғир, ишқ тандирида пишир ва бомдод билан шом орасида кўпроқ тановул қил! Кўрасан, хасталигингдан асар ҳам қолмайди.
Бистомий ҳазратларининг кўзлари жиққа ёшга тўлиб:
– Ё Парвардигорим! Бу дунё хастахонасида не табибларинг бор!.. – дея ҳушларидан кетган эканлар.
👉 @Iymon
✨ Хамроҳ бўлиб қалбларга иймон,
✨Аллоҳ тонгга етказсин омон.
✨Иймон билан уйғонинг тонгда,
🌙 #Хайрли_тун иймонли инсон.✨
🌙 🌝 ✨🌙🌝✨🌙🌝✨
🌹ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
НАМОЗ ВА ТАЖВИД ДАРСЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ 👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
Ҳақиқий намоз сизни гуноҳдан тўсиб туради
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Албатта яқинларингизга хам юборинг
👉 @Iymon
Кўп истиғфор айтсангиз:
1. ғамингиз кетади,
2. қарзингиз узилиши осон бўлади,
3. саҳв-хатоларингиз кечирилади,
4. барча яхшиликга муяссар бўласиз,
5. само эшиклари сизга очилгай,
6. дуоларингиз қайтарилмайди – ижобат бўлади инша Аллоҳ.
Истиғфорни қандай айтасиз?
Истиғфор лафзларидан баъзилари:
1. "Астағфируллоҳ" (Аллоҳдан мағфират сўрайман)
2. "Астағфируллоҳа ва атубу илайҳи" (Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан)
3. "Аллоҳуммағфирли ва туб алайя иннака антат таввабур роҳийм" (Илоҳо, Ўзинг мени мағфират қил, тавбаларимни қабул қил. Зеро, Сен тавбаларни қабул қилгувчи ва Раҳимли Зотсан)
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉 @Iymon
Нишонга урилган гаплар:
Биринчи мартада хатосини унут.
Иккинчи мартада хатосини кечир.
Учинчи марта хато қилганда эса кетгин ва орқангга қарамагин.
Иброҳим Фиқий
Онам фақир аёл эди. У доим: “Фақирлик айб эмас. Аммо бой бўлиб, бошқаларни назарга илмаслик, менсимаслик айбдир” дер эди.
Феодор Достоевский
Агар муваффақиятсиз бўлишни истасанг, ҳамма одамларни рози қилишга урин.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
Агар уча олмасанг, югур.
Агар югура олмасанг, юр.
Агар юра олмасанг, судрал.
Нима қилсанг ҳам фақат ва фақат олдинга ҳаракатланишни давом эттир!
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
Агар ҳар биримиз бошқанинг қалбига кириб кўрганимизда унга раҳмимиз келган, ҳасад, гина, манманлик ва ғурур қилмаган бўлардик.
Доктор Мустафо Маҳмуд
Икки нарса ҳаётга бўлган қарашинг ўзгаришига сабаб бўлади:
Беморлик;
Мусофирлик.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
Шундай шахслар борки, уларга мана бу гапни айтгинг келади: “Сиз билан бошқа кўришмасликни орзу қиламан”.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
Оғир вазиятда сени чиндан яхши кўрувчилар ким-у, танлов (идишинг остига тушиб қолган) қуйқимлар ким, билиб оласан.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
Муваффақиятли инсонларда режа ва дастурлар бўлади. Муваффақиятсизларда эса ўзини оқлашлар.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
Газета сотувчининг “Ватан” бир динор, “Жумҳурият” бир динор, “Халқ” бир динор деб бақираётганини эшитганимда, “Газеталар нархини назарда тутяпти” деб ўйладим.
👉 @Iymon
Ғийбатнинг зарарлари.
1. Дуо қабул бўлмаслиги.
2. Яхшиликларнинг номайи аъмолдан камайиши.
3. Ёмонликларнинг номайи аъмолда кўпайиши.
4. Яхшиликларнинг қабул бўлмаслиги.
5. Қиёмат куни ҳақ эгаларининг фарёди.
6. Ҳисоб китобнинг қаттиқ бўлиши.
7. Қиёмат куни ҳасрат ва надомат зиёда бўлиши.
8. Қиёмат куни ғийбати қилинган кимса ғийбат қилган кимсанинг гўштини ейиши.
9. Қиёмат куни ўз гўштини ўзи ейиш.
10. Қиёмат куни баданини тирноқлари ила тирнаши.
11. Жаҳаннамда қичима касалига мубтало бўлиш.
12. Жаннатга энг охири ва дўзахга энг биринчи кириш.
13. Охиратда маймунга айланиш..
14. Қабр азоби жуда қаттиқ бўлиши.
15. Мунофиқнинг сифати пайдо бўлиши.
16. Охиратда хеч қандай эътибори бўлмаслик.
17. Мусулмонларга зулм қилиши.
18. Шайтоннинг яхши кўргани бўлиш..
19. Аллоҳ таъолога осийлик ва хилоф қилиш.
20. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хилофлик қилиш..
21. Тутган рўзаси макруҳ рўза бўлиш.
22. Ғийбат эшитгандан кейин адоват пайдо бўлиши.
23. Сирлари ошкор бўлиши
24. Ғийбат сабабли таҳорати нуқсонли бўлиш.
👉 @Iymon
ҒУСЛ
— Ғуслнинг маъноси нима?
— Бутун баданни ювиш.
— Ғусл қай тариқа қилинади?
— 1. Аввало, истинжо қилинади.
2. Сўнг қўл ювилади.
3. Таҳорат қилинади (бундан фақат оёқ ювилиши мустасно).
4. Ундан сўнг бошга, сўнгра ўнг елкага, сўнгра таннинг бошқа аъзоларига сув етказилиб, ҳамма жой ювилади.
5. Сўнг яна икки марта шу тариқа ювинилади.
6. Якунда оёқ ювилади.
— Ғусл таҳорат ўрнига ўтадими?
— Ўтади.
— Ғуслнинг фарзи нечта?
— Учта:
1. Оғизга сув солиб ғарғара қилиш.
2. Бурун ичини ювиш.
3. Баданнинг ҳамма жойини ювиш.
— Ғуслнинг суннатлари нечта?
— Ўнта:
1. Истинжо қилиш.
2. Нажас бор ерни ювиш.
3. Қўлни ювиш.
4. Ўн саккизта суннатга амал қилиб таҳорат қилиш. Лекин оёқлар ювилмай турилади.
5. Аввал бошга, сўнг ўнг елкага, сўнг таннинг қолган барча аъзоларига бир маротаба сув етказиб ювиш.
6. Қўл етган жами жойларни бир маротаба ишқалаб ювиш.
7. Ҳар бир аъзога уч бора сув етказиш.
8. Ўнг тарафни чап тарафдан олдин ювиш.
9. Сувни кераклича сарфлаш.
10. Ғусл вақти қиблага олдини ўгирмаслик, яъни терс туриш лозим.
— Соч ва соқолнинг ҳар бир толасига сув етказиш фарзми?
— Эркакларга фарз. Аммо аёлларнинг соч остиларига сув етса, бас. Ўрилган сочларни ёйиш лозим эмас.
👉 @Iymon
☝️ОТАНГ ҲАЁТЛИГИДА ҚАДРИГА ЕТГИН
Отанг сенга босим қилганида билиб қўй -у сенинг ўсишингни истаган бўлади.
Отанг жим турганини кўрсанг билиб қўй - у сенинг келажагинг тўғрисида бош қотираётган бўлади.
Отанг иқтисод қилган пайтда билиб қўй - у сен учун ўз нафсини бутунлай жиловлаган бўлади.
Отанг ҳансираб қолганини кўрсанг билиб қўй -у сен сабабли шундай бўлган.
Отанг кулган пайтида билиб қўй - бунинг ҳам сабабчиси сенсан.
Отанг қаттиқ қўл бўлиб қолса билиб қўй - сен унинг кўрсатмаларига юрмаган бўласан.
Отанг эшик хонасини қулфлаб олган пайтида билиб қўй -у йиғлаётган бўлади.
Отангга нисбатан овозингни баландлатган пайтинг билиб қўй - сен уни тириклайин гўрга тиққан бўласан.
Сен ўзингни дарбадар ва саргардон ҳолда кўрсанг билиб қўй-отанг сендан ғазабланган бўлади.
Отанг тўшакка ётиб, нафас олмаётганини кўрсанг билиб қўй, сен улкан суянчиқ тоғни йўқотиб, бўшлиққа юз тутган бўласан. У бўшлиқни ҳеч қандай хотира тўлдира олмайди.
ОТАНГ ҲАЁТЛИГИДА КАДРИГА ЕТГИН!
👉 @Iymon
Канал админи тарафидан текширилган !!!!
Ассалому алейкум Азиз юртдошлар фарзандим учун сизлардан йордам сураб мурожат к,иляпман
Фарзандим юрек пароги Билан тугулган 3 боскичли апиратсияни бошидан утк,азишини айтишти духтирлар 1 чисини амаллап утк,аздик Яна огир апиратсия булиши керак. Маблаг йитарли емас
Фарзандими сак,лаб к,олишка йордам Беринг
Узкарт...8600490435809710
каххоров Р
Хумо...9860020135457883
Каххоров. Р
Мурожат учун...+998994034449
Аллох ехсон к,илганларни Жаннати Билан сийласин.
Кичик гуноҳлардан ҳам тийилайлик!
Исъҳоқжон домла Бегматов
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
Тақдирга иймон – мўмин учун нажот
Уламолар “Тақдирга иймон келтириш 4 устунда барпо бўлади. Банда тақдирга шу 4 устуни билан бирга иймон келтирмагунича комил мўмин бўлмайди”, деб таъкидлаганлар.
Тақдирнинг 4 устуни қуйидагилар:
1. Аллоҳ таоло ҳар бир нарсани Ўзининг азалий илми билан билишига иймон келтириш;
2. Аллоҳ таоло тақдирларни битиб қўйганига иймон келтириш;
3. Барча иш Аллоҳ таолонинг хоҳиши ва иродаси билан бўлишига иймон келтириш;
4. Барча нарсанинг яратувчиси ёлғиз Аллоҳ таоло эканига иймон келтириш.
Дарҳақиқат, тақдирга иймон – мўмин учун нажот.
🌺
Тақдирга иймон – Аллоҳ таолога нисбатан гўзал одоб.
🌺
Тақдирга иймон – қалбга малҳам, барча касалликлар шифосидир.
🌺
Тақдирга иймон – мўмин учун роҳат.
🌺
Тақдирга иймон – барча муваффақиятлар калити.
🌺
Тақдирга иймон – синовлардан чиройли ўтиш гарови.
🌺
Тақдирга иймон – Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумон.
🌺
Тақдирга иймон – бамисоли ҳаёт.
🌺
Тақдирга иймон – зулматларда зиё тарқатувчи нур.
🌺
Тақдирга иймон – юзлаб психологдан афзал йўл кўрсатувчи.
🌺
Тақдирга иймон – барча ношаръий ишлардан тўсувчи.
🍃
Аллоҳ таоло барчамизни тақдирга иймон келтирадиган,
Ўзига нисбатан чиройли гумонда бўладиган ва Ўзининг маҳбуб бандаларидан қилсин!
“Солиҳ ва солиҳалардан насиҳатлар” китобидан
👉 @Iymon
Нега намоз ўқиганлар гуноҳ ва фахш ишлар қилишади?
🎙 Умар қори.
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
• РИЗҚ
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
Пешобини ушлай олмайдиган кишининг таҳорати қандай бўлади?
Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
Қуръон бандани шафоат қилади
🎙Шайҳ Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф рахимахуллох
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
Тахорат Билан гунох ювилади...
🎙Саййид Рахматуллох Термизий
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
ҚИЗ ФАРЗАНДДАН НОЛИГАНЛАР УЧУН
Бир кишини Аллоҳ олти қиз билан ризқлантирган эди. Хотини еттинчисига ҳомиладор бўлганида, эри ўғил бола туғилишини истагани учун хотини қиз туғиб қўйишдан хавфсирар эди. Агар хотин еттинчисини ҳам қиз туғса, эр хотинига талоқ беришга азму қарор қилди.
Эр ўша кеча ухлаб, туш кўрди. Тушида қиёмат қоим бўлиб, унга дўзах яқинлаштирилибди. У кишини дўзах эшикларидан бирига олиб борилса, тўсатдан бир қизи чиқиб, отасини мудофаа қилар ва отасини дўзахга киришига монеълик қилар эди. У киши қизларининг тўсқинлиги сабаб ҳатто жаҳаннамнинг олти эшигидан ҳам қутилиб қолди. Олдинда еттинчи эшик турар эди. У бу ҳолатдан саросимага тушди. Нияти ва азму қароридаги хатосини билди. Бу қилган ишидан пушаймон бўлди. Роббисига дуо қилиб: "Аллоҳим! Мени еттинчи қиз билан ризқлантир", дея ёлворди....
Ҳадисда: "Кимга қизлар ато қилиниш билан синовга учраса ю, у бунга сабр қилса, дўзахдан тўсиқ бўлади", дейилган...
Яна қанчадан-қанча тирноққа зорлар бор?! Улар биттагина қизга ҳам рози... Буни тушунмаган ношукурлар эса “фақат қиз туғасан” деб нолийдилар...
👉 @Iymon
#Жума_муборак
🌙 Энг яқин инсоним, Жума айёми муборак бўлсин!
✨Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин
🕌 Яқинларни биринчи бўлиб табриклашни унутманг!
👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
КАСАЛЛИК ЧАҚИРУВЧИ СЎЗЛАР
Немис психотерапевти (асли Эронлик) Нусрат Пезешкиан биринчилардан бўлиб, сўзларнинг инсонда касалликни келтириб чиқаришини исботлаб берган.
Инсон ўзининг руҳий холатидан келиб чиқиб айтадиган сўзлари ўзининг саломатлигига таъсир қилади.
Инсоннинг физиологик органларига бевосита таъсир қилувчи сўзлар - органик нутқ ҳам деб аталади.
Қанчалик кучли бўлманг, ўзингизга айтилган сўзларингиз соғлигингизга путур етказа олади.
Баъзи пайтларда ғазаб, жахл, нафрат билан айтган сўзларимиз ички органларимизга буйруқ, (команда) бериш вазифасини бажариб, маълум аъзолар ишини издан чиқарар экан.
1.Барчаси мени зиммамда, муаммолар мени бўйнимда дейдиганларда - остеохондроз касаллиги ривожланиши
2. Барчаси жонимга тегди дейдиганларда - ўсимталар ривожланиши
3. Юрагимга қаттиқ олдим дейдиганларда - юрак инфаркти ривожланиши
4. Менга шу муаммолар бош оғриғи бўлди дейдиганларда - мигрень ривожланиши
5. Қонимни ичди дейдиганларда - қон касалликлари ривожланиши
6. Сабр косам тўлди дейдиганларда - гипертония ривожланиши
7. Эшитгим келмайди, ўчир, биламан, дейдиганларда- гаранглик ривожланиши
8. Асабимни синама дейдиганларда - депрессия ривожланиши
9.Ҳаётимда қувонч йўқ деганларда - жигар, ўт қопи касалликлари, семизлик ривожланиши
10. Ўз-ўзини ейиш, сиқилиш, ёмонликларни хазм қила олмаслик - яра касалликлари ривожланиши
11. Ўлгудек чарчадим деганларда - урологик хасталиклар ривожланишини исботлаган.
Доимо ўзингизни таърифлаётган сўзларингизга эътиборли бўлинг.
Зеро, инсон онги ва организмини айтилган сўзлар бошқаради!
👉 @Iymon
Канал Админи тарафидан текширилган!!
Оила жудаям оғир ахволда!!
Ассалому алайкум Мехрибон Саховатпеша инсонлар
Ман 5 нафар қизни онасиман.
Йордам берилар Ахли МУСУЛМОНЛАР
Фарзандларимдан 2 нафари туғма Микрасафения касали билан туғулган. Қизларим юролмийди ўтиролмийди хатто овқат хам ўзлари мустақил ея олмиди.
Ўзимиз 14 йилдан буён ижарада яшемиз Хозирда дори дармонларига даволатишим учун Моддий томонлама шароитимиз оғирлиги сабаб сизларга мурожаат қиляпан.
Муолажа учун Керакли сумма 5️⃣минг$ 😔😔
Илтимос Ушбу синовли кунларда Аллоҳ розилиги учун ёрдам берилар. Хали бу маблағ йиғилгани йўқ😔
Фарзандларим хам бошқа қизлар қатори юриб ўйнаб ўзи мустақил овқатланишини хохлийман
Аввало умидим Аллоҳдан ва Сиз каби сахий инсонлардан илтимос ЕХСОН килиб Ёрдам берилар.
(УЗКАРД) 8600120483620533
Холмирзаева Д
ХУМО:9860160124415664
.
Холмирзаева Д
Мурожат учун: 940382098
Эҳсонларинг Махшарда Соябон болсин Жаннатда Ота Оналаризга Тож кийдирилар