jannatim_onajonim_qizlar_ayollar | Unsorted

Telegram-канал jannatim_onajonim_qizlar_ayollar - JaNNaTiM ONAM

56010

🌺 Fαqαtginα..♥ONAM♥.. Qadrim bilαrkαn.. 🌺 Fαqαtginα.. ♥ONAM♥.. dαrdim olαrkαn.. 🌺 Oyog'imdαn chαlsα dõstu - dushmαnim.. 🔰Reklamalar uchun 💵 @DONOona Xamkor: @Mebellarolami

Subscribe to a channel

JaNNaTiM ONAM

📕 Она кадри... (ёхуд нокобил угилнинг онасини ранжитгани хакида хаётий хикоя).


Бу воқеани заргарлик дўконларидан бирида ишлайдиган танишим хикоя қилиб берган эди.

Хайит байрами куни чиройли кийинган бир йигит дўконимга хотинини етаклаб кириб келди. Уларнинг орқасида гўдак болани қўлида кўтариб олган кекса онахон кўринди. У дўкон остонасидан ичкарига бир икки қадам киргач, ундан уёғига ўтмасдан пойгакда туриб қолди. Билсам, бу қария мазкур йигитнинг онаси, қўлидаги бола эса унинг набираси экан. Халиги одамнинг аёли турли-туман қимматбахо жавохир буюмлар териб қўйилган ойнали пештахталар ичига гўёки шўнғиб кетиб, улардан бошини кўтаролмай қолди. Кўзига яхши кўринган хамма нарсани қўлига олиб, бўйнига, қўлларига тақиб кўрар, эрига хам “қалай” дегандек кўрсатарди. Шу тариқа, у нархига парво хам қилмасдан анча нарсани харид қилиб қўйди.

Танлайдиганини танлаб бўлгач, эрига имо қилган эди, у: “неча пул бўлди?”, дея югуриб олдимга келди. Хисобни кўриб, қўрқиб кетади деб ўйлаган эдим.

- Жами йигирма беш миллион бир юз етмиш минг, сўм бўлди . . .

- Ие, “бирюз етмиш минг”и қаттан келди, ока? -деди у пешонаси тиришиб . . . - хисобни тўғри қилинг . . .

- Ха-а-а, халиги . . . онангиз бир юз етмиш минг сўмлик кичкина узук олгандилар . . .

Шу пайт кўз ўнгимда ғалати ходиса юз берди. Бояги киши "қани ўша узук" дея, харид қилинган бир талай тилла буюмлар ичидан узукни олиб, олдимга улоқтириб, “кампирларга нима бор экан, тилла тақиб(!)”, деди.

Бу холатдан титраб кетдим. Онаси унинг гапини эшитгач, йиғлаб, дўкондан чиқиб кетди. Дўконнинг ойнаванд деворидан уни кузата бошладим. У ўғлининг машинасига бориб, маъюс холда ўтирди. Бўғзимга бир нарса қадалгандек бўлди. Унга рахмим келиб кетди. Қаршимда гўёки, ўз онам бехурмат қилингандек бўлди. Шу пайт бояги бойваччанинг хонимафандиси қўлларини пахса қилиб, эрини койий кетди.

- Нима қилардиз, а шунақа қилиб?.. Уфф, шу етми турувди. Шу қиганизга энди, ўғлизга қарамай қўйсалар нима бўлади, а?!.. Ким кўтариб юради, энди болани?.. Ман кўтармиман-у ахир!!!

Субханаллох . . . Анави кекса аёл қайнонамиди ўзи, ёки хизматкор?.. Хайратдан ёқамни ушлай дедим. Охири, сабрим чидамасдан халиги одамга танбех беришга мажбур бўлдим.

- Жуда хам хунук иш қилдиз-да биродар, - дедим. Шунча пул сарфлаганда, биттагина арзон узук нима эди . . . шунинг учун бунчалик пасткашликка бориш керакмиди? Энди, бориб, ойингизни кўнглини олинг дея насихат қилдим.

Йигит машинада ўтирган онасининг олдига бориб:

- Хохласангиз ўша узукни ола қолинг, ойи-и!.. Бўлди қилинг, энди, намунча?!.. - дея тўнғиллади.

- Йўқ!.. хеч нарса керакмас, деди онаси. Шунчаки, хамма каби мен хам байрам сабабли хурсанд бўлишни хохловдим холос. Гап, узукда эмас, кўнгилда болам!.. Бахонада қадрим қанчалик эканини билиб олдим. Қаердан хам ўша узукни олмоқчи бўлдим-а… Аллох кечирсин сени болам, хайит куни хурсандчилигимни ўлдирдинг . . .

Шу пайт, беихтиёр кўзимга ёш келди. Ич-ичимдан эзилиб кетдим. Бу нуроний, муштипар онаизорнинг чил-чил синган дилига малхам топишга ожиз эдим.

Эртага улар хам ўғил уйлантириб, қайнона бўлганларида, ўзларига нисбатан шундай муомала қилинса, чидай олармиканлар?!..

Охиратдачи, охиратда ота-онасига бемехр ва бепарво фарзанднинг оқибати не бўларкин . . .



Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻
@jannatim_onajonim

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

📕 Улуг зот - она!

Она.. 9 ой юраги остида фарзандига жонидан жон,конидан кон бериб.. не азоб-укубатлар билан фарзандини дунёга келтириб, 9 ой корнида 3 йил кулида кутариб.. бир умр фарзандининг ташвишларини елкасида кутариб юрувчи.. зот..

Она фарзандини дунёга келтираётганида бир оёги гурда булса, бир оёги турда турар экан...

Бундай азобларни факат она булганларгина хис эта олади!

Она каби хеч ким фарзандига бор мехрини, бор хаётини багишлай олмайди!!!

Баъзи бир нотовон фарзандлар Онаси олдидаги фарзандлик бурчларини нима учундир унутиб куйишмокда! Онасидан хотинини устун куйган эркакларни нима деб аташ мумкин?!



Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻
@jannatim_onajonim

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

🥇"NEW ARCH-LINE" ташкилотидан кизикарли дизайн-лойиҳалар!!! 💯

👇 БАТАФСИЛ 👇

https://t.me/joinchat/AAAAAE9Uf7eZtWGWgbelRQ

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

📕 Бугун ОТА-ОНАнгизнинг ДУОсини олдингизми?

Олмадингизми?!
Олмаган бўлсангиз катта даромаддан қолибсизку!
Зудлик билан уларнинг олдига кириб, дуоларини
ОЛИНГ...!

Улардан олисларда яшаяпсизми?!
Дарров қўлингизга телефонни олиб, уларга қўнғироқ қилиб, аҳволларидан хабардор бўлинг.

Қийналаётган бўлсалар, уларга моддий ёрдамингизни аяманг! Ҳеч бўлмаса ШИРИН сўзларингиз билан кўнгилларини
кўтаринг...

Олисдаги фарзандларнинг оғизларидан чиқаётган
гапларини эшитиш, ота ва онани қанчалар
СЕВИНТИРИШИНИ биласизми?!

Ҳали ҳам кутаяпсизми, телефонингизни олиб, уларга
қўнғироқ қилинг...!

Уларнинг кўнглига ботадиган бирон гап оғзингиздан
чиқмасин, АЛЛОҲга "ОСИЙ" бўласиз! Агар отангиз ёки онангиз ёхуд ҳар иккиси оламдан ўтган бўлса, ҳақларига ЖАННАТ ва мағфират тилаклари ила АЛЛОҲга дуо қилинг, уларнинг амаллари давом этсин...!

Чунки, оқил ФАРЗАНД вафот этган ота ва онаси учун тинмай ДУО қилган фарзанддир...!

Аллоҳ оламдан иймон билан ўтган барча мўъминларни, жумладан, сизу бизнинг ОТА ва ОНАларимизни раҳмат қилиб, Фирдавс жаннатларига
КИРИТСИН...!



Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻
@jannatim_onajonim

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

📕 Онамни йиглатма, хаёт!


Эй ҳаёт, бунчалар чигалсан нега?
Ҳар ишнинг жавоби бордир эртага.
"Қанча тошинг бўлса, мана менга от",
Онамсиз мен учун бир пулсан ҳаёт.

Заҳрингни ёмонга сочақолгин бор,
Сен шунчалар пастсан, шунчалар беор.
Аллоҳим яратган энг буюк ижод
У менинг онамдир, билиб қўй ҳаёт!

Онамни йиғлатма, асра, авайла,
Оламда онани "жаннат" деб сайла.
Уларни ёнида бўлиб тур нажот,
Дунёнинг шодлигин улашгин ҳаёт.

Бахтдан ярқираган пешонангни тут,
Онамнинг ёнидан таъзим қилиб ўт,
Дардингни ҳўв ана ёмонларга сот,
Фаришта онамга кулиб боқ, ҳаёт.

Бошидан учирма азиз рўмолин,
Ўзига сездирма ёлғизлик ҳолин.
Мадад бўл онамга, ҳам сабру сабот,
Шунда сени ҳурмат қиламан ҳаёт.

Онам қайда бўлса, доим болам дер,
Азобларинг бўлса, мана менга бер.
Онам азоб чекса чидолмасман рост,
Онамсиз дунёйинг керакмас ҳаёт!

Ёмон бўлсанг бизга, сендан нима наф,
Мен доим эзгулик, яхшилик тараф.
Онамсиз нурсизсан, гўё зулумот,
Сен онам бор учун гўзалсан Ҳаёт!



Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻
@jannatim_onajonim

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

Ассалому алайкум, азизлар! Хайрли тонг! Кунингиз сермазмун булсин, бахт ва омад доимий хамрохингиз булсин! Уйлаган барча эзгу ниятларингизга Аллохим бекаму куст етказсин! @jannatim_onajonim

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

📕 ИЖОБАТ БЎЛАДИГАН ВАҚТЛАР


Айрим вақтларда қилинган дуолар қабул бўлиши айтилган.

Жумладан:

❗️Қалб очилиб, Аллоҳга яқинлик пайдо бўлганда;

❗️Туннинг охирги учдан бир қисми қолганда;

❗️"Лаа илааҳа иллаа анта субҳаанака инний кунту миназ золимийн” деб дуо қилинганда;

❗️Таҳоратдан кейин маъсур дуолар ўқилганда;

❗️Саждада;

❗️Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтилганда;

❗️Жума кунидаги бир соатда;

❗️Пешиндан олдинги вақтда;

❗️Беш маҳал фарз намозидан кейин;

❗️Азон ва иқомат орасида;

❗️Намоз қоим бўлганда;

❗️Қаттиқ ёмғир ёғаётганда;

❗️Мусибат вақтида;

❗️Муборак рамазон ойида;

❗️Лайлатул қадрда;

❗️Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунида;

❗️Арафа кунида;

❗️Сафо ва Марвада;

❗️Каъба ичида;

❗️Ташриқ кунлари шайтонга тош отиш вақтида;

❗️Мусулмонлар зикр мажлисида тўпланганида;

❗️Холис ният билан замзам сувини ичганда;

❗️Хўроз қичқирганда (қилинган дуо мустажобдир).

© Зиёвуддин Раҳим ва Одилхон қори Юнусхон ўғлининг “Нажот келтирувчи дуолар” китобидан


Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻
@jannatim_onajonim

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

📕 Мўмина аёл васлида.


Аёллар ҳақида жуда кўп ёзилган ва уларнинг қандай бўлиши кераклиги бу ёзувларнинг катта қисмини ташкил этади.

«Аёл қандай бўлиши керак?» Энг олдин мазкур сўровга жавоб сифатида «мажзуба» деган таъриф келади. Сизни бошқа бировдан сўраш ёки луғат қараш каби машаққатлардан қутқариш учун бу сўзнинг маъносини ҳам айтақолай: «Аллоҳ таолонинг буйруқларига бутун вужуди билан итоат қиладиган». Аёлнинг ҳеч бир васфи бундан олдин келолмайди. Зотан, бу шахсий мулоҳаза эмас, Яратган Зот белгилаб берган ўлчовдир.

Юқоридаги савол ўртага қўйилганда яна бир тавсифга тўхталинади: солиҳа. Зеро, мўмин учун дунёда имондан кейин энг қимматли неъмат динининг ярми бўлган солиҳа аёлдир. Севги, итоат ва садоқат унга хос. Ҳадиси шарифда айтилганидек: «Мўмин банда Аллоҳга бўлган имондан сўнг эришган энг яхши нарса солиҳа хотин бўлиб, унга амр берса итоат этади, қараса севинтиради...» Ҳар борада мўмина аёлларга ўрнак бўлган Оиша онамиз (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг барча орзу ва истакларини ўрнига келтирганлари, нозик тушунганлари учун ҳам Пайғамбаримиз (с.а.в.)­нинг: «Сен ғуробул аъсамсан (яъни, сен жуда ноёбсан, сенга ўхшаганини топиш маҳол маъносида)», деган илтифотларига сазовор бўлганлар.

Кўпинча солиҳа аёл таърифланаркан, эрига ҳар томонлама муносиб бўлган рафиқа тушунилади. Бунда оила бошлиғининг ҳаёт тарзи, дунёқарашига мос тушган, бу бораларда унга бўйсунадиган ҳар бир хотин солиҳа аёлни ифода қилади. Бир қарашда, ушбу мулоҳаза тўғрига ўхшайди. Лекин бу ерда эътибор бериш керак бўлган нуқта шуки, эрнинг эътиқоди, ҳаёт тарзи, хоҳиш-истаклари Яратганнинг ўлчовларига тўғри келадими-йўқми? Агар жавоб «йўқ» бўлса, бундай эрга бўйсунган, кўниккан аёлга солиҳа таърифи ярашадими? Ахир, Пайғамбар (а.с.) умр йўлдошига ҳам дунё, ҳам охират ишларида кўмакчи бўлгани учун «Аллоҳ кимга солиҳа бир турмуш ўртоғи насиб қилган бўлса, динининг ярмида унга ёрдам берибди, қолган ярми хусусида Аллоҳдан қўрқсин (тақво қилсин)!» дея солиҳа аёлни эри динининг ярмига тенгламадиларми?

Яъни, тоат деганда кўр-кўрона бўйсунишнигина тушунмаган, эрининг ҳақ буйруқларига бош эгиб, вақти келганда уни нотўғри йўлдан қайтара билган, бироқ шу йўл билан оилага бошлиқ бўлиб олишни мақсад қилмаган аёл чин солиҳа, мўминадир.

Ҳар қандай безак ҳам қалб гўзаллиги, маънавий чирой олдида ҳечлигини билган хотин эри, фарзандлари, бутун оиласи учун хонадонини ҳузур ва саодат масканига айлантиради.

© Манзура Жўрақул қизи.



Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻
@jannatim_onajonim

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

2️⃣ - кисм


❗️Маъруза бўлаётганда қўлларни қимирлатиш, тасбеҳни ўйнаш, жойнамозни тўғрилаш каби ҳаракатларни қилиш мумкин эмас.


❗️Маъруза бўлаётганда ҳадеб қимирлаш, оёқларни қучоқлаб ўтириш, эснаш каби ҳолатларга йўл қўймаслик керак.


❗️Жуманинг фарзидан олдин ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқилади.

❗️Жума куни ният билан Каҳф сурасини тиловат қилишга одатланиш керак.

Ҳофиз Абу Бакр ибн Мурдвайҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким "Каҳф" сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади", деганлар.


❗️Жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш кўпайтирилади.


❗️Жума куни илм мажлисларида ҳозир бўлиш ҳам жуда фазилатли амалдир.


❗️Жума куни Аллоҳ таолонинг зикрини қилиш, турли нафл ибодатларни адо этиш ва савобли ишларни қилиш яхшидир.


❗️Жума куни дуо қабул бўладиган вақт борлигини унутмай, ўша соатда кўпроқ дуода бўлишга ҳаракат қилиш лозим.

Бунинг учун дуони кўпайтириш керак. Ушбу соат ва унинг пайти ҳақида ҳам турли мулоҳазалар бор. Баъзилар бу соат олтмиш дақиқа вақтни ўз ичига олган табиий соатдир, дейдилар. Бошқалар эса, уларга хилоф равишда, бу соатдан мурод озроқ вақтдир, дейишади. Ўша соатда қайси бир мусулмон намоз ўқиб, дуо қилиб турган бўлса, Аллоҳ таоло ўша банданинг сўраган нарсасини албатта беради. Шунинг учун жума куни доимо ибодат ва дуо билан машғул бўлиш керак.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилдилар ва:
"Унда бир соат бор, қай бир мусулмон банда ўша соатда туриб, намоз ўқиса-ю, Аллоҳдан бирор нарса сўраган ҳолида тўғри келса , албатта, У Зот унга ўшани бергай", дедилар ва қўллари билан ўша(соат)ни озайтириб кўрсатдилар".

Бухорий, Муслим, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.

❗️Жума намози ўқиб бўлингунча сафарга чиқиш макруҳдир.

❗️Жума куни ёлғиз ўша куннинг рўзасини тутиш макруҳдир.

Манба: мехроб.уз


Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻
@jannatim_onajonim

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

📕 Жума одоблари!


1️⃣ - кисм

Ҳафта кунларнинг улуғи, мискинларнинг ҳажи бўлмиш жума кунининг одоблари, жумладан, қуйидагилардан иборат:

❗️Жумага тайёрланиш олдиндан, пайшанба кунидан бошланади.

Покиза киймлар ва сепиладиган хушбўйликлар тайёрланади. Қалб дунё ташвишлардан фориғ қилиниб, зикр ва ибодатга ҳозирланади. Жума кечаси (яъни пайшанба кунги кечада) зикр, тиловат, тавба ва истиғфорлар қилиниб, нафл намозлар адо этилади.


❗️Жума куни ният билан ғусл қилинади.

Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Ҳар бир эҳтилом бўлувчига жумага бориш лозимдир. Ҳар бир жумага борувчига ғусл лозимдир", дедилар".
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.


❗️Жумага борувчи ҳар бир киши ғусл қилиб бориши лозим.

Чунки кўпчилик жамланадиган, бирга ваъз-насиҳат эшитиб, намоз ўқийдиган жойга ҳамма ғусл қилиб-покланиб бормаса, турли ҳидлар тарқаб, гохуш юзага келади.


❗️Жума учун умумий шахсий озодалик ишлари ўрнига қўйилади.

Соч олдирилади, тирноқлар қисқартирилади, хушбўйликлар сепилади ёки суртилади ва энг яхши, тоза киймлар кийилади.

Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким жума куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйлардан суртиб, сўнгра чиқиб, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунисигача бўлган нарсалари мағфират қилинади", дедилар".

Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.


❗️Жумага эртароқ, сокинлик ва виқор билан, тавозе ва хушуъ билан, Аллоҳ таолонинг амрини адо этиш ниятида, мағфирати ва розилигига эришиш орзусида борилади.

Авс ибн Авс ас-Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

" Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким жума куни жимоъ қилса ва ғусл қилса, сўнгра эрта борса, (улов) минмай, пиёда юрса, имомга яқинроқ ўтирса ва тингласа, беҳуда (ҳаракат) қилмаса, унинг ҳар бир қадамига бир йилнинг амали берилур, унинг рўзаси ва бедорлиги ажри берилур", дедилар".

"Сунан" эгалари ривоят қилганлар.


❗️Жума намозига борган шахс масжидга одоб билан киради.

Ўтирган одамларнинг елкасини туртмайди, олдиларидан ўтмайди, қаерда бўш жой топса, ўша ерга жойлашади. Имкони борича маърузачига яқинроқ бўлишга ҳаракат қилади.


❗️Жим ўтириб маърузачига қулоқ тутади.

Маърузани диққат билан эшитиб, ундан ибрат ва фойда олишга ҳаракат қилади. Ҳеч ким билан гаплашмайди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Жума куни имом хутба қилаётганида, ўз шеригингга "Жим тур!" десанг, батаҳқиқ, беҳуда иш қилган бўласан", дедилар".

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.


@jannatim_onajonim

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

📕 Жума одоблари



Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻
@jannatim_onajonim

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

📕 Пайғамбаримизга БИР ДОНА саловат айтишнинг фазилати:


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

"Умматимдан ким менга холис бўлиб қалбидан бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга шу сабаб

❗️ўнта раҳмат йўллайди,
❗️ўн даражага кўтаради,
❗️ўнта ҳасанот ёзади,
❗️ўнта хатосини ўчиради"

© Насоий, Табароний, Баззор.



Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻
@jannatim_onajonim

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

📕 Жума айёмингиз муборак бўлсин..!!!


Олинг дўстим олинг тахорат!
Дуоларингиз бўлсин ижобат!
Бугун бордир улуғ ибодат!
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Кетсин ғамлар қувончлар тўлсин!
Амалингиз фарзандиз кўрсин!
Ўрнак олиб иймонли бўлсин!
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Сизга бўлсин дуо саломлар!
Дил қаридан хуш рўй каломлар!
Савоблардан олинг иномлар!
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Бу кунни таърифлашга ожиз тилим!
Қани номозга кеттик мусулмон элим!
Фарзимиз бажаришга юр дўстим!
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Йўлимизга тўлсин савоблар хар он!
Ибодат қилайлик топиблар имкон!
Эртага қийналмасин армондан виждон!
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Бугун Аллохнинг рахмати чексиз!
Амал дафтарингизда қолдиринг из!
Хамду санолар айтингиз харгиз!
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Камбағал мискин хажидир бугун!
Гунохкор қалблардан ечилар тугун!
Масжидга шошилинг биродар бугун!
Жума айёмингиз муборак бўлсин!


Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻
@jannatim_onajonim

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

Ассалому алайкум, азизлар! Муборак кун - жума айём билан! Барчамизнинг билиб-билмай килаётган, килган катта-ю кичик гунохларимизни Аллохим узи кечириб, даргохида кабул килсин! @jannatim_onajonim

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

📕 Аччик хакикатлар...


"Ёлғон кимни ўлдирибди?" дейдилар.

ТЎҒРИ! ЁЛҒОН туфайли жасад ўлмайди.
Аммо..

КЎНГИЛ ўлар,
ДЎСТЛИК ўлар,
ИШОНЧ ўлар,
ИНСОНЛИК ўлар!

- Зўр бар экана?

- Ҳа..

- Қизларни қара, ҳаммаси чиройли, сенга қарашяпти...

- Биласанми дўстим, биринчи марта "Одно"даги қизларга уйлангим келди.

- Нега???

- Нима қилишмасин, ҳарқалай улар ярим тунда ота-онасинг бағрида...

❗️Жилмайишни биринчи кўришганимиздаёқ ишлатдинг.
Энди фақат яхши хислатларни излайман сендан!

❗️Одам икки марта яшамайди, лекин бир марта яшашни билмайдиганлар ҳам бор...

❗️Гапни чўзма, чунки ҳаёт қисқадир...

❗️Ёмонлар қошида ялиниш- яхшиларни ишимас...

❗️Қўрқоқдан кўпроқ қўрқиш керак экан...

❗️Ой ёритаркану иситмас экан... афсус...

❗️Илиқ муносабатларни узишга шошилманг, ҳали олдинда совуқ кунлар кўп...

❗️Агар сиз уни шунақанги қалин кийимда ҳам, бурни қип-қизил ҳолида ҳам севиб қолган бўлсангиз бу менимча хақийқий севги...


- Унинг кўнгли оппоқми? қордай-а?

- Ҳа. базида совқотиб кетаман...


❗️Авваллари яшаш учун ёзардим, энди ёзиш учун яшаяпман...



Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻
@jannatim_onajonim

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

📕 Она кадри... (ёхуд нокобил угилнинг онасини ранжитгани хакида хаётий хикоя).


Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻
@jannatim_onajonim

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

📕 Улуг зот - она!


Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻
@jannatim_onajonim

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

Сахар туриб эрталаб.
Тандирга у'тин к,алаб.
Ёпардилар иссик, нон.
Мехрибоним онажон.

Дилимдагин топарди.
Сутли патир ёпарди.
Кунлар шундай у'тарди.
Онам ёпган нонни согиндим

Ош к,иларди тил ёрар.
Согинчим ортиб борар.
Ку'зи хар кун йу'л к,арар.
Онам ёпган нонни согиндим

У'зга юртни макон к,илиб.
Уй к,адрини энди билиб.
Ёлгондан юрамиз кулиб.
Онам ёпган нонни согиндим

Баъзан ку'злар ёшланар.
Пешона-чи? Мушланар.
Балки хаёт энди бошланар.
Онам ёпган нонни согиндим

Юрамиз санаб кунлар.
Уйк,у йу'к, бедор тунлар.
У'тиб кетар ой йиллар.
Онам ёпган нонни согиндим

Насб уйга к,айтамиз.
Бу кунларни кутамиз.
Шу су'зларни айтамиз.
Онам ёпган нонни согиндим....

🌸 🌿 😊 🌿 🌸

/channel/KELAJAK_SARI

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

📕 Бугун ОТА-ОНАнгизнинг ДУОсини олдингизми?

Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻
@jannatim_onajonim

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

📕 Онамни йиглатма, хаёт!



Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻
@jannatim_onajonim

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

Хайрли тун, азизларим! Тунингиз осуда, тинч булсин! Барчамизни Роббим уз панохида асрасин! Аллохимга омонат!!! @jannatim_onajonim

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

Дуо кўпроқ ижобат бўладиган вақтлар:
- Қадр кечасидаги дуо.
- Туннинг ярмида қилинган дуо.
- Намозда, саждада қилинган дуо. – Ёмғир ёғаётгандаги дуо.

@jannatim_onajonim

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

Хонанда Абдулла Курбонов Маккаю Мадинадан барча юртдошларини дуо килди! Аллох рози булсин!

Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻
@jannatim_onajonim

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

📕 Жума айёмингиз муборак!!!


Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻
@jannatim_onajonim

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

📕 Жума одоблари


"Жумъа" сўзи арабча бўлиб, "жамлаш" деган маънони англатади. Чунки бу кунда мусулмонлар жамланиб, жума намозини ўқийдилар. Жума куни инсоният тариҳида ўта муҳим ҳодисалар бўлиб ўтган. Буларни эслаш, улуғлаш, улуғ неъмат деб билиш учун ҳам бу кун байрам қилинади, тўпланиб ибодат, дуо, зикр ва илтижолар адо этилади.


❗️Аллоҳ таоло Жумъа сурасида
марҳамат қилади:

"Эй иймон келтиргнлар! Жума куни, намозга нидо қилинган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир" (9-оят).


Бу ояти каримада жума намозининг фарзлигини таъқидлаб келгандир.


❗️Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Қуёш чиққан кунинг энг яхшиси жума кунидир. Унда Одам халқ қилинди. Унда у жаннатга киритилди. Унда у жаннатдан чиқарилди. Қиёмат ҳам фақат жума куни қоим бўлур", дедилар".

Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.


❗️Абу Довуд қуйидагиларни зиёда қилган:

"Унда унинг (Одамнинг) тавбаси қабул қилинди. Унда у вафот қилди. Унда қиёмат қоим бўлур. Жума куни ҳамма жониворлар тонг отгандан то қуёш чиққунча(қиёмат) соатини қўрқинч ила кутиб турурлар. Фақат жин ва инс бундан мустасно".



Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻
@jannatim_onajonim

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

📕 Пайғамбаримиз Мухаммад (с.а.в.) га хохлаганингизча саловот айтинг илтимос!

Аллоҳ рози бўлсин сиздан!

❗️Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад

❗️Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад

❗️Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад

❗️Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад

❗️Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад

❗️Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад

❗️Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад

❗️Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад

❗️Аллоҳумма солли аълаа набиййинаа Муҳаммад

❗️Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад

‼️ Сиз ҳам бир кишининг Саловат айтишига сабабчи бўлинг. Буни якинларингизга ҳам юборинг.



Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻
@jannatim_onajonim

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

📕 Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш!


@jannatim_onajonim

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

~~~~~🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺~~~~~

Умр мафтункордир Исломла утса ,
Улим ажойибдир Иймонла кетса .
Янада гузал булур Жума айеми ,
Тоат-ла , Хайир-ла Дуо-ла утса !

✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨

Ассалому Алайкум азизлар !
Муборак Жума кунингиз хайирли ва мазмунли утсин . Барчангизнинг файизли хонадонингизга Яратган
эгам Уз нурини егдирсин .
Хайирли амалларимизда барча муьмин мусулмонларга Аллохим ер булиб , сабр токатни , шаффофдек
тоза ниятларни ва эзгу ишларни йулдош килсин !

➰➰➰➰Мавжуда ➰➰➰➰
Муборак Жума тонги 📝📝📝

~~~~~🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺~~~~~

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

Совуқ бизни касал қилади!
Иссиқ бизга озор беради!
Қуёш қиздириб юборади!
Чанг чарчатиб юборади!
Шамол безовта қилади!
Одамзод на иссикка--на совукка чидайди!!!
Хайрли тун азизларим
@jannatim_onajon

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

📕 Согиндим, онажон...


Юзларизга юзим боссам юзиз бурманг Онажон!
Тушларимда қўлиз ўпсам қўлиз олманг Онажон
Мен бир ғариб дили пора ғам аламда юрибман
Ғам аламлар адо қилди соғинганман, Онажон

Кошки ғамгин пайтларимда бошим узра қўллариз
Кошки дунё азоб берса мадад берса сўзлариз
Бугун соғинч ёшлар тўкдим соғинтирди дийдориз
Бу дунёда армон булдиз, ганиматим, Онажон!!!


Бизнинг канал 👇🏻👇🏻👇🏻
@jannatim_onajonim

Читать полностью…
Subscribe to a channel