#Tez_topish
Pochta orqali obuna bo‘lish uchun:
Tel: (71) 233-08-34
Endi jurnalimizga Payme orqali a’zo bo‘lishingiz ham mumkin! Onlayn xizmatlarga kirib YOSHLIKni topasiz va obuna bo'lasiz.
Tahririyatdan obuna bo‘lish uchun:
336 000 so‘m hamda pasport nusxasi kerak.
Tel: (71) 231-20-58
Bizni kuzatishda davom eting!
Kanalimizga a’zo bo‘ling!
“Yoshlik” doim yosh-u kattaga hamrohdir!
👇👇👇
@yoshlikjurnali
С Е В Г И
Севги – оёғимга сиғмаган ковуш,
Ҳаёт ўзи менга нолойиқ йўнган.
Юрак – озодликни орзу қилган қуш,
Қисмати қанотин қайириб қўйган.
Яшаш қийин экан доим пиёда,
Товонларим вужуд юкидан толди.
Ҳар балони кўриб бўлдим дунёда,
Фақат оёқяланг юришим қолди.
✍ Журабек Рамазон
@jorabekramazon
Hazil..!
Sevaman, jonimni beraman desam.
Ber deding, ko‘ksingni qil deding mayib.
Keyin sukunatda turdingu bir dam.
Qo‘rqma, hazillashdim, deding jilmayib.
Sevgilim, sevgida hazil yo‘q bilsang.
Sadoqat yo‘lida bo‘lmaydi yumor.
Ishqimni imtihon qilmoqchi bo‘lsang.
Oldimga milyonta Azozil yubor.
Sevsang hazillashma (o‘tinchim bu ham),
Uni tushunmasdan qoladi kimlar.
Axir, Qatog‘onlar hazili bilan
Dorga osilgan-ku Boboraximlar...
©Jo‘rabek Ramazonov
@jorabekramazon
#DIQQAT
#TANLOV
Shu munosabat bilan kanalimizda she'r va adbiyot ixlosmandlari, she'r o'qishni sevadigan kuzatuvchilarimiz uchun audio tanlov o'tkazishni maqsad qildik. Tanlov Niyatullo Elbek o'g'lining ijodidan "Dengizni sevasan" she'ri audiolari asosida o'tkaziladi.
Tanlov shartlari quyidagilar:
➕Kanalga tashlangan "Dengizni sevasan" she'ri matnini bexato va she'rga mos musiqa bilan ifodali o'qish;
➕Audio davomida she'r muallifi ism sharifini to'liq aytish;
➕Audioni ijrochi ism-familiyasi yoki taxallusi bilan kanal adminlariga yetkazish;
➕Kanalda e'lon qilingan audiolarni imkoni boricha o'z yaqinlaringizga kanal manzili bilan ulashish va kanalga do'stlaringizni taklif qilish;
Shu shartlar asosida 3 ta o'rin aniqlanadi.
1⃣ - o'rin. She'r muallifi va hakamlar hay'ati ovozlari soniga qarab ma'qul bo'lgan eng yaxshi audio ijro videorolikka aylantiriladi hamda Niyatullo Elbek o'g'li facebook sahifasida ijrochi ism sharifi bilan e'lon qilinadi. Audio muallifiga istalgan mavzudagi she'r yozib berish, sirli kitoblar to'plami hamda 100 ming so'm pul mukofoti;
2⃣ - o'rin. Eng ko'p likelar❤ yiqqan audio ijro uchun, bir dona badiiy kitob va 70 ming so'm pul mukofoti;
3⃣ - o'rin. Eng ko'p o'qilgan (ko'rilgan) audio ijro uchun 50 ming so'm pul mukofoti;
Tanlov davomiyligi bir oy -
10-noyabrgacha audiolar qabul qilinadi!
Audiolarni @Qalbyoli_bot manziliga yuborishingiz mumkin
Hakamlar hay'ati azolari va hamkor kanallar:
Navoiylik Alisher
@NavoiylikALISHER1
Faxriyor Baxtiyorov
@Faxriyor_ijod
Erkinjon Xojimuhammadov
@EHojimuhammad
E'lonni ko'proq ulashing
@Qalb_yoli - siz izlagan yo'l
Севдим сени, орзуларим фалак бўлди,
Бошдан токи оёққача юрак бўлди.
Кимга дунё, кимга дунё моли керак,
Менга эса бир тасодиф керак бўлди.
Ой қизларга ойдан ҳам оқ бахт сўрадим,
Айрилиқдан анча йироқ бахт сўрадим.
Иккимизнинг измимиздан чиқди ҳаёт,
Иккимизга бошқачароқ бахт сўрадим.
Қўрқма ахир, юзимизга доғ тушмади,
Бошимизга ё осмон, ё тоғ тушмади.
Ҳайронамиз ҳайрати кўп дунёсида,
Шунча ғамдан сочимизга оқ тушмади.
ЖЎРАБЕК РАМАЗОН
@jorabekramazon
#qanot_qizlar_ijtimoiy_harakati
#Adabiyot_sari
❓Xalq adabiyotdan yiroq degan postlarni o'qib qolamiz! Xalqni yaqinlashtirish uchun aslida nima qildik?
📌 Adabiyotni tarğibot qilish maqsadida Toshkentning ko'p manzillariga yosh ijodkorlarning 200 ga yaqin she'riy misralarini ilib chiqdik. Bizning qõlimizdan shu keldi, xolos!
Siz-chi? Siz nimaga qodirsiz?!
🔔Islohotni õzimizdan boshlaylik, zamondosh!
_____________________________________
@alvon_hislar / @ovozi_dil / @kenglik_1
* * *
Муттасил қовоғин солган одамман,
Билмам; ҳеч нарсага зарра ҳавас йўқ.
Чунки мен ҳаммасиз қолган одамман,
Суянайин десам, бирорта ҳас йўқ.
Ҳамма учун гўлман, қўрсман, ёмонман,
Чунки юрагимнинг изми томонман.
Шунча қарғишдан сўнг ҳам омонман,
Сен ҳақсан дегувчи мардона кас йўқ.
Ерлигим юзимга солди буюклар,
Шўрлигим билдирди кўкси чириклар,
Гапини гапириб бўлди тириклар,
Фақат Ҳудойимдан бирор бир сас йўқ.
Жўрабек Рамазонов
15.08.2008
@jorabekramazon
СЕН БАҲОРГА ЎХШАЙСАН
Сен баҳорга ўхшайсан фақат,
Бошқа тавсиф билмайди юрак.
Бу дунёда бўлса муҳаббат,
Атрофингдан қидириш керак.
Кенгликларда қолмаган ҳеч сир,
Юрагимга қўй энди қадам.
Тушунсанг-чи, азизим, ахир,
Мен – баҳорни соғинган одам!
Жўрабек Рамазонов
@jorabekramazon
СИЗ
Сиз мендан ҳеч нарса қилмайсиз талаб,
Мен сиздан ҳеч нарса сўрай олмайман.
Сиз кетма, демайсиз, мен эса… ё Раб,
Қолгим келса ҳамки…аммо, қолмайман.
Зотан, сиз севгига, ишққа ташнасиз,
Зотан, мен меҳрга муҳтожман, зорман.
Билмам: кимга дўстсиз, кимга ошнасиз,
Билмам: кимга ёрман, кимга даркорман.
Кунора кўраман, салом берасиз,
Ҳатто жилмаясиз — қиласиз карам.
Мен сизни соғина бошлаган кундан
Буён сизникиман, сизгаман қарам.
Бир шуъла кўраман кўзларингизда,
“Ким ёққан олов бу?” — хатарли сўроқ.
Бегона исм йўқ сўзларингизда,
Менинг исмимни ҳам айтмайсиз бироқ.
Воҳид Луқмон
@Hayottomchisi
KIRISH
#chellenge
Ishqiy qissalarning barchasi ro‘yo,
Menimcha, sevgi deb hech kim o‘lmagan.
Lekin yaralgandan beri bu Dunyo
Seni sog‘inishdek azob bo‘lmagan.
Soxta maddohlikning bari behuda,
Hamma ham g‘amingni ko‘rmaydi baham.
Qoshingni chimirib qaraganingda
Yoqimli manglaying chiziqlari ham.
Qanchalar qadrdon bu yangi nigoh,
Ko‘rdimmi – ko‘ksimga mehr to‘ladi.
Ismingni xotirdan chiqarish gunoh,
Hatto suratingni sevsa bo‘ladi...
✍️Jo‘rabek Ramazon
@jorabekramazon
КЕТСАМ...
Кет деманг, хўрламанг, ҳайдаманг мени,
Мен кетсам... кўзингиз ёшлаб кетаман.
Ўзи-ку соғ жойи қолмаган дилни
Тишларим ичида тишлаб кетаман.
Кетсам, қораяди осмоннинг ранги,
Булутлар йиғлайди алданган қиздай.
Шўрлик муҳаббатнинг оғриқли занги
Кўксингизда қотиб қолади муздай.
Кетсам, қайтишимга бермайман ваъда,
Унутолмай, эслаб йиғлайсиз мени.
Икки дил риштаси узилган жойда
Муҳрланиб қолар ишқнинг ёлқини.
Кетсам, яшашга ҳам арзимас ҳаёт,
Қолмайди дунёнинг дунёлиги ҳам.
Кўзлар нигоҳлардан сўрайди нажот,
Киприкларга мунчоқ тақиб дам-бадам.
Кетдим! Совимоқда томирда қоним,
Ўзимни ўзликка бошлаб кетаман.
Сизга эса... сизга, кечиринг, жоним,
Бир ҳовуч мусибат ташлаб кетаман.
ЖЎРАБЕК РАМАЗОНОВ
@jorabekramazon
I L T I J O
Ko‘ksimdan sidirib tashladim muzni,
Yolg‘iz yashamoqqa yaratdim imkon.
Bag‘ringga yashirib qo‘ydim bir qizni,
Sen uni hech kimga berma, dunyojon.
Unamadim yolg‘on rastang sayliga,
Yurmadim, quvmadim omad izidan.
Shu oqshom bo‘g‘ilib o‘lsam mayliga
Tundan o‘g‘irlangan sochlar isidan
Asra uni, dunyo, ro‘yolaringdan,
Ko‘ksini har kimga ochiq qoldirma.
Mening hayotimni kul aylasang ham,
Uning orzusini o‘tda yondirma.
Men-ku har yurakka g‘am bo‘lib kirgan,
Har qadamda gunoh bo‘lib cho‘kkanman.
Nursiz dil yonida soyadek yurgan,
Hissiz dil qoshida ko‘z yosh to‘kkanman.
Sen uni avayla, umrning g‘ami
Og‘irlik qilmasin kipriklariga.
Yo‘lini to‘sgin-u, qo‘yma borgani
Hayotning qaltis qil ko‘priklariga.
Mayli o‘z zayliga tortsa ham zamon,
Savdosin namoyish etsa ham falak.
Sen uni hech kimga berma, dunyojon,
Toki yaralguncha munosib yurak.
Manglayimga hayot qora dog‘ chizdi,
Nafasim bo‘g‘ilib ketyapti bu on.
Bag‘ringga yashirib qo‘ydim bir qizni,
Uni o‘zimga ham berma, dunyojon!
© Jo'rabek Ramazon
@jorabekramazon
@bibliophile_X
@Qalb_yoli
* * *
Ҳадя қилмасанг ҳам қалбингни менга,
Сўнгги бор ёнимга келсанг бўлгани.
Кетар чоғингда ҳам хайр демасдан,
Шунчаки табассум қилсанг бўлгани.
Бошимда кўланка қурганда кулфат,
Одамлар ошимга тўймаган муддат,
Бўҳтонлар қилишса, сен ўша фурсат
Бир бора ёнимни олсанг бўлгани.
Ҳатто тирикликда қолмаса ғоя,
Фалокат бошимга солса ҳам соя,
То ҳаёт эканман ҳар бир сония,
Сени кутишимни билсанг бўлгани.
Бемадор тан билан тўшакка ботсам,
Бори бисотимни буткул йўқотсам,
Сўнгги нафасимда исмингни айтсам,
Келиб, кўзларимни юмсанг бўлгани.
©Jo'rabek Ramazon
@Qalb_yoli
Эсимда, илк бора умидвор бўлиб,
Ҳаммадан чиройли қараган эдинг.
Қаймоқранг кўйлакда табассум қилиб:
«Чиройлиманми?» деб сўраган эдинг.
Умримга афсуслар тўлгани билан
Умримни умидбахш нурга ўрадинг.
Ўн беш йил ўтди-ю, (ёлғони билан)
«Чиройлиманми?» деб минг бор сўрадинг.
Гоҳ қулдай жимгина кўниб ҳар шартга,
Гоҳида кўнглимга қарамагансан.
Лек ўйга толаман: нега бир марта
«Ақллиманми?» деб сўрамагансан...
©Жўрабек РАМАЗОН
@Qalb_yoli
МУНОСИБ ЭМАС
Мақтаманг ёнимда туриб, мен асло
Бундайин сўзларга муносиб эмас.
Ахир, заррагина биронта рўё
Чиройли кўзларга муносиб эмас.
Унутдим юракни ситганларимни,
Хотира дафтарин титганларимни.
Ҳеч ким ўқимайди битганларимни,
Айниқса, қизларга муносиб эмас.
Фақат тирикликдан ошмади ғамим,
Ғамимга кўмилиб ўтди ҳар дамим.
Мени адаштирди ҳар бир қадамим,
Қадамим изларга муносиб эмас.
Узун сўқмоқларни кезиб пиёда,
Яшадик Лайли-ю Қайсдан зиёда.
Ё бизлар арзимай қолдик дунёга,
Ё дунё бизларга муносиб эмас!
✍ Журабек Рамазон
@jorabekramazon
НИМАГА СЕВМАЙСАН?
Осмондан оҳиста ёғади олов,
Кўзни кўр этмоқа қодир тутуни.
Бир ўй кемиради жонни беаёв:
Билмайман, нимага севмайсан мени.
Кўзингдан қўрқаман, қараб бўлмайди,
Муҳаббат йўлида талаб бўлмайди.
Барибир ўзингдан сўраб бўлмайди,
Билмайман, нимага севмайсан мени.
Жонингга пойлоқчи бўлгим келади,
Кўзингга кўз ёшдай тўлгим келади,
Оёғинг остида ўлгим келади,
Билмайман, нимага севмайсан мени.
Жонимни киприкда тебрат, чидайман,
Минг хил хўрлигингни кўрсат, чидайман,
Кейин севмасликни ўргат, чидайман,
Билмайман, нимага севмайсан мени.
Тилимга қарама – таъна қилмайман,
Кўзимга қарама – шаъма қилмайман.
Нимага севаман сени – билмайман,
Билмайман, нимага севмайсан мени.
Жўрабек Рамазонов
@jorabekramazon
* * *
Бу йил ҳам вақтида етиб келди куз,
Вақтида сарғайди сонсиз япроқлар.
Бағридан учирди беҳуда бир сўз
Вақтида табассум қилган дудоқлар.
Бу йил ҳам вақтида келди ноябр,
Кеч қолиб қиш ўрнин эгалламади.
Яланғоч дарахтлар айлади сабр,
Сабрини бемаҳал тугалламади.
Гарчи кўксимизда туйғулар тирик,
Қартайган дарахтдек қайрилаяпмиз.
Биз ахир вақтида учрашган эдик,
Биз нимага бевақт айрилаяпмиз?..
© Jo'rabek Ramazon
@jorabekramazon
Assalomu aleykum aziz kitob ixlosmandlari. 2021-yil yakunida sizni ajoyib kitob taqdimoti kutib turibdi. Keling birgalikda ushbu bayramda ishtirok etamiz. Ha aytgancha ota-onasini olib kelgan kitob ixlosmandlarining oilasi old qatordan joy oladi. Axir barchasini ular uchun amalga oshiramiz.
Manzil: Muqimiy nomidagi Oʻzbekiston davlat musiqali teatri.
Tadbir boshlanish vaqti: 2021-yil soat 11:00da.
Kelganlarga sovg'a bor)))
@Qalb_yoli
Tavallud muborak bo'lsin, Shuhrat aka!
***
Тошлоқ боғларида энтикиш туйдим,
Деворга суяниб турар шотутлар.
Ялмоғиз дунёнинг энг гўзал қизи
Ҳар куни ясаниб онамни кутар...
Боладек ортимдан эргашади кун,
Қанисан Ўзимга олиб борар из.
Энди мен илҳақман қиёматгача,
Тақдири сочидек жингалак Наргиз.
Аршнинг ғилдираги дилимга боғлиқ,
Исмимни эшитса дунё туради.
Барига қодирман, лекин қизимга
Исмингни қўйишга етмас журъатим...
Тугаб бораяпман ипак қуртидек,
Оҳ, ишққа айланиш қанчалар ҳузур!
Зикр туширади қовурғаларим:
Минг узр, минг узр, минг узр...
Умрим - лаҳзаларнинг қўлида тасбеҳ,
Сизни бир куйдириб, ўзим минг куйдим.
Мен-ку эсламасдим.. рости... шунчаки,
Тошлоқ боғларида энтикиш туйдим...
Шуҳрат Ориф
@shomuz
@jorabekramazon
#Tavallud_kun
Bugun iste'dodli shoir, ijodi shaxsiyatiga monand bo'lgan ijodkor Jo'rabek Ramazon tavallud topgan kun! Agar hayot bo'lganlarida bugun 38 yoshni qarshi olgan bo'lar edi. Oz umri davomida yozgan go'zal, betakror she'rlari, nafis va baland ijodi qalblarimizda mangu barhayot qoladi! Akamizni Olloh rahmatiga olgan bo'lsin, Oxiratlari obod bo'lsin!
@jorabekramazon
МЕН ЎШАМАН
Мен ўша-ўшаман: тўпори, содда,
Бисотида ширин сўзи қолмаган.
Сиздан бошқасига алданмаган ва
Сиздан бошқасини алдай олмаган.
Мен ўша-ўшаман: камгап, камсуқум,
Минг ўлиб, жонини ширин демаган.
Сиздан бошқасига қилмаган зуғум,
Сиздан бошқасидан дакки емаган.
Мен ўша-ўшаман: бетайин, бебош,
Шароб ютиб, алам заҳрин ютмаган.
Сиздан бошқасин деб тўкмаган кўз ёш,
Сиздан бошқасидан кўз ёш кутмаган.
Мен ўша-ўшаман: телба-тескари
Ҳаётдан ўз ўрнин топа билмаган.
Мингларга бўлинган битта жонини
Сиздан бошқасига фидо қилмаган.
Мен ўша… ўшаман.
©Жўрабек Рамазон
@jorabekramazon
НИМАГА СЕВМАЙСАН?
Осмондан оҳиста ёғади олов,
Кўзни кўр этмоқа қодир тутуни.
Бир ўй кемиради жонни беаёв:
Билмайман, нимага севмайсан мени.
Кўзингдан қўрқаман, қараб бўлмайди,
Муҳаббат йўлида талаб бўлмайди.
Барибир ўзингдан сўраб бўлмайди,
Билмайман, нимага севмайсан мени.
Жонингга пойлоқчи бўлгим келади,
Кўзингга кўз ёшдай тўлгим келади,
Оёғинг остида ўлгим келади,
Билмайман, нимага севмайсан мени.
Жонимни киприкда тебрат, чидайман,
Минг хил хўрлигингни кўрсат, чидайман,
Кейин севмасликни ўргат, чидайман,
Билмайман, нимага севмайсан мени.
Тилимга қарама – таъна қилмайман,
Кўзимга қарама – шаъма қилмайман.
Нимага севаман сени – билмайман,
Билмайман, нимага севмайсан мени.
Жўрабек Рамазонов
@jorabekramazon
МАРТГА ҚАРАБ БОРЯПМИЗ
Мартга қараб боряпмиз, моҳим,
Қорлар қандай эрияпти, боқ.
Ортилгандек менинг гуноҳим,
Мунғаяди бунча Бойсунтоғ...
Мартга қараб боряпмиз, гулим,
Ниҳоя бор музлашимизга.
Бойчечаклар ер остида жим,
Интиқ ётар излашимизга.
Биз бахтиёр эдик барибир,
Энтикаман эслаган оним.
Баҳор келар – бағри тўла сир,
Мартга қараб боряпмиз, жоним.
Нега ҳануз нигоҳингда муз,
Бу фаслдан ким бездирди, ким?
Ҳамма мартга боряпти-ю, биз
Ортга қараб боряпмиз, жоним...
Ким бахтли, деб сўрама, асли
Бахтни кутиб ётмаган бахтли.
Қақшатувчи қаҳратон фасли
Сира совуқ қотмаган бахтли.
Ишқ изҳори битган хатини
Ёр қўлига тутганлар бахтли.
Музламаган муҳаббатини
Мартга олиб ўтганлар бахтли!
©Жўрабек Рамазон
@jorabekramazon
@Qalb_yoli
***
Сукунатни синдирар саҳар,
Эрталабдан эшигинг очиқ.
Майин-майин қўшиғин бошлар
Деразангга илинган сочиқ.
Қошларингни қилганча таранг,
Мўралаган йигитни койи.
Ахир, сенинг кичкина хонанг
Дунёнинг энг чиройли жойи.
© Жўрабек Рамазон
@jorabekramazon