#хайрли_тонг
Бахт...
Бугун...ҳозир...айни пайтда куйланмоғи зарур бўлган куй. Айни дам...
Қандай вазият бўлишининг аҳамияти йўқ, асло. Фақат бахтни ҳис қила олмоқ даркор!...
Бахт... Фақат бахт...
Jurnalistxonim
Кўп ҳолларда севги катта ва баланд туйғулар билан бошланиб, арзимас ва майда икир-чикирлар билан якун топади...
Jurnalistxonim
#хайрли_тонг
Одамларга ёрдам бермоқчи бўлсанг, иккиланмай қил ва коинот сенинг воситангда кимнингдир ибодатига жавоб бераётгани учун хурсанд бўл.
✍Элчин Сафарли «Қайтганимда уйда бўл»
Jurnalistxonim
Бирор кишини қаттиқ соғиниш ҳақиқатда азоб. Аммо агар шундай соғинчни бошдан кечираётган бўлсангиз, унда омадингиз бор экан. Чунки сиз қачондир соғинишга арзийдиган бир инсонни ҳаётингизда учратгансиз...
Jurnalistxonim
Агар инсонда муҳаббат бўлса, бошқа ҳеч нарса керак эмас. Агар инсонда муҳаббат бўлмаса, бошқа бор нарсалари муҳим эмас.
Jurnalistxonim
Инсоннинг асл сийратини нималарни билишига қараб эмас, ҳаётда нималардан қувона билишига қараб англамоқ мумкин.
Jurnalistxonim
#хайрли_тонг
Ҳаёт бу китоб. Саволларингга жавобни вароқлар камайгани сари топа бошлайсан.
Jurnalistxonim
Одатда айбдорлар кечирим сўрамайди. Ўзаро муносабатларни қадрлаган инсонларгина кечирим сўрайди.
Jurnalistxonim
Агар инсон ҳеч қачон ҳеч кимга ишонмайман деса, билингки у қачонлардир кимгадир жуда қаттиқ ишонган.
Jurnalistxonim
Нега шундайикин-а, кишига бахт келтирувчи нарса, баъзан унинг азобларига ҳам йўл очиб беради...
Jurnalistxonim
Ким чинакам қалб эгаси бўлмаса, у эзгулик қилишга қодир эмас: бор-йўғи хушфеъл бўла олиши мумкин.
Jurnalistxonim
#хайрли_тонг
Яратган сени сийламоқчи бўлса, қийин йўлга бошлайди. Чунки бахтга олиб борадиган осон йўллар йўқ.
Jurnalistxonim
Эсингиздами...
Қорли бир оқшом эди...
Капалакларга ўхшар эди қор парчалари...
Узоқ, узоқ унга термулганча жим хаёл сурардик...
Қалбимиз ҳам ҳудди қордек оппоқ эди...
Jurnalistxonim
Ҳақиқий севги ⸺ кўп йиллик айрилиққа дош бера олган севги эмас, балки узоқ пайт яқинликка дош бера олган севгидир.
Jurnalistxonim
Ўша хиёбонларда ёлғиз, дарбадар кездим. Узоқ хаёлга толдим...
Ҳар доим келадиган йўлларингга қараб тикилдим...
Jurnalistxonim
Кел, бир-биримизнинг қадримиз билайлик. Чунки бир-биримиздан кутилмаган пайтда айрилиб қоламиз, қисматимиз эса дардли ҳикояга айланади...
Jurnalistxonim
Бировни севиб қолиш янги уйга кўчиб ўтиш билан бир хил.
Аввалига уй сизни ҳаяжонга солади, ундаги ҳамма нарса янги туюлади ва сиз бундан ҳайратланасиз: шулар бари ҳақиқатан ҳам меникими?
Ҳатто хиёлгина қўрқиб ҳам турасиз, гўёки кимдир келиб, бу уй сизники эмас, дейдигандек, кутилмаганда сизни бу уйдан чиқариб юборадигандек...
Аммо йиллар ўтиб, деворлар ва устунлар хиралашади, уларнинг қаеригадир дарз кетади. Энди сиз уйни сирли ҳашамати учун эмас, балки камчиликлари учун севишни бошлайсиз. Кўзларингизни юмиб ҳам уйнинг барча бурчак-бурчакларини топиб бора оладиган бўласиз.
Қулф бузилиб қолмаслиги, совуқ кунда ташқарида қолиб кетмаслигингиз учун энди калитни қандай эҳтиёткорлик билан бурашни биласиз. Полнинг қайси тахтасини боссангиз, у ғичирлашини, шифтнинг қаеридан чакки ўтишини билиб борасиз. Бу ўзгаришлар эса сизни янгитдан яратади. Айнан мана шу жараён аёлнинг улғайишидир.
Jurnalistxonim
#хайрли_тонг
Ҳар бир инсон ҳаёти ўз ички оламининг аксидир. Инсон ўйлайдиган нарсалар, ҳаётида намоён бўлади.
Jurnalistxonim
Севилмаслик бу бор йўғи омадсизликдир. Бахтсизлик – севмасликда бўлади.
Jurnalistxonim
Аёл фақат ярашишни истаган одами билан жанжаллашади, ярашишни истамаганларни эса у шунчаки ҳаётидан қўйиб юборади.
Jurnalistxonim
Бўрон тингач, сиз қандай қилиб омон қолганингизни унутасиз. Бўрон қандай бошлангани ва қандай якунланганиниям аниқ эслолмай қоласиз. Аммо бир нарса аниқ: бўронни бошдан кечиргач сиз бутунлай бошқа одамга айланасиз, бўронга дуч келишдан олдинги ҳолатингизга қайтмайсиз. Бўроннинг асл маъноси ҳам, аслида шунда.
Jurnalistxonim
#хайрли_тонг
Ҳамма ҳаракатларимиз ҳам омадли якун топмаслиги мумкин, аммо ҳаракатсиз, омаднинг ўзи йўқ!
Jurnalistxonim
Келадиганларни кутмоқ, тинглай оладиганларга сўзламоқ, сўзсиз тушунувчилар билан эса сукут сақламоқ – бахтнинг турфа кўринишларидир.
Jurnalistxonim
#хайрли_тонг
Гарчанд зафар аллоҳнинг инояти эсада, ҳаракат унга етказадиган муътабар сабабчидир.
Jurnalistxonim
Осмондаги юлдузлар бизга жудаям тоза ва ажойиб бўлиб туюлади. Сабаби оддий: биз улардан узоқда эдик ва биз уларнинг шахсий ҳаёти ҳақида ҳеч нарса билмаймиз.
Jurnalistxonim
Диққатли бўлинг: инсон чеҳраси унинг тилига нисбатан кўп ва қизиқроқ нарсаларни айтиб бериши мумкин. Ахир тил фақат инсон фикрларини баён этса, чеҳра — фикр моҳиятини намойиш этишга қодир.
Jurnalistxonim