- Севмоқ яхшими ёки севилмоқ?
- Севмоқ. Шунда лоақал сизда танлаш имконияти бўлади...
Jurnalistxonim
#хайрли_тонг
Мана шу сўзларни ҳар доим ёдингда тутишга ваъда бер: сен ишонганингдан кўра ботирроқсан, кўринганингдан кўра кучлироқсан ва ўйлаганингдан кўра ақллироқсан.
Jurnalistxonim
Қадрдоним, сизни ЯНГИ - 2021 ЙИЛ БИЛАН чин қалбдан қутлайман!
Яратгандан Сизга мустаҳкам саломатлик, куч-ғайрат, хонадонингизга файзу баракот, шодумонлик, дастурхонигизга тўкинлик, хайрли ишларингизда улкан зафарлар тилайман!
Оилангизда ҳамиша хотиржамлик, меҳру оқибат, муҳаббат, бахту саодат ҳукм сурсин!
Доимо Аллоҳнинг паноҳида, элимизнинг ардоғида юринг!
2021 йил барчамиз учун омад ва муваффақият йили бўлсин!
Бир йил давомида @Jurnalistxonim билан бирга бўлганингиз учун алоҳида ташаккур!
Jurnalistxonim
Ёнимда сен бўлсанг агар,
Кечар эдим рўёлардан.
Оёғингга бошим қўйиб,
Кетар эдим дунёлардан...
Jurnalistxonim
Соғинч ҳисси шу қадар кучлики, ҳатто бир маротаба юзма-юз кўришмаган инсонни соғинишга ва соғинтиришга қудрати етади....
Jurnalistxonim
Билмоқ етмайди баъзан...
Эшитишни ва ҳис этишни истайди кўнгил -
Кераклилигини...
Тушунилганини...
Севилганини...
Соғинилганини...
Jurnalistxonim
Сизни қаттик ранжитгим келар,
Жанжаллашгим келар сиз билан.
Чунки ўжар кўнглингизга ҳеч,
Киролмадим қуруқ сўз билан.
✍Шуҳрат Аҳмедов
Jurnalistxonim
Эркаклар аёлларни заифа деб билишади. Лекин ўзлари уларнинг асиридир.
Jurnalistxonim
Дунёда ҳамма нарса вазиятга қараб ўзгарар экан. Ҳатто менинг кўнглим ҳам...
Jurnalistxonim
Инсон чиндан севганида, беихтиёр ўша севикли инсонига ўхшашга ҳаракат қилади. Уни ўзига ўхшатишга эмас...
Jurnalistxonim
Қувонар бўлсам - сен сабаб,
Ўйга толар бўлсам - сен сабаб.
Мен ўлишни истамасман, йўқ,
Ногоҳ ўлар бўлсам - сен сабаб.
Jurnalistxonim
#хайрли_тонг
Ким биландир дардингизни бўлишсангиз у икки марта камаяди. Қувончингизни бўлишсангиз у икки марта кўпаяди.
Ассалому алайкум, дилдош!...
Шанба тонгига соғ-омонликда етганимизга шукр, дам олиш кунингиз мароқли ўтсин...
Jurnalistxonim
Мен сени севаман!
Уч сония айтиш учун.
Уч соат тушунтириш учун ва бутун умр исботлаш учун....
✍Шуҳрат Ориф
Jurnalistxonim
Азизларим, кириб келган янги йил муборак, синовли кунларни ортда қолгани рост бўлсин. Неки тилагиз бўлса, Яратган Эгам барига етказсин...
Бугун каналимиз ҳам бир ёшга тўлди. Демак, биз учун қўшалоқ байрам. Бир йил давомида биз билан ҳамфикр, сирдош бўлган дилдошларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Боризга шукр. Буёғига ҳам @Jurnalistxonim дилдаги дардларига, қувончу шодлигига шерик бўласиз.
Барчамизга янги йил, янги кун хайрли бўлсин, қалбдош...
Jurnalistxonim
#хайрли_тонг
Бошингизга синов тушса кўп нарсани йўқотишингиз мумкин. Лекин ҳар ёмоннинг бир яхшиси бўлганидек, анча нарса ютасиз ҳам. Ким дўсту ким душман, ким содиғу ким мунофиқ - билиб оласиз... Ишонинг: бу - озмунча ютуқ эмас...
✍Ўткир Ҳошимов
Jurnalistxonim
Уни жуда яхши кўраман!..
Муҳаббатим унга муҳтожлигимдан эмас. Балки, у ёнимда бўлса нафсим тинч, қалбим хотиржам бўлишидандир.
У мен учун ҳамма нарса.
Усизликдан қанчалар дард чекишимни, у билан қанчалар хотиржам бўлишимни ҳечким – ҳатто ўзи ҳам тасаввур қилолмайди!..
Jurnalistxonim
Ишонавер, сендан ўзга ҳаммасидан кечди бу юрак.
Эртага ҳам эмас, сени бугун кўрмасам бўлмас...
Jurnalistxonim
#хайрли_тонг
Тақдирдан совғалар кутманг - уларни ўзингиз топинг.
Ҳар янги куни ўз фикрларингизни ҳаётга татбиқ этиш учун берилган имкониятдир.
Энг муҳими, бугун нимадир қила олишингиз ва бу ўз қўлингизда эканлигини унутманг.
Ҳаётдан, яшашдан, ҳар олаётган нафасингиздан завқланинг.
Зеро, бошқаларнинг сиз бажара олмайсиз, деб ўйлаганларини уддалаш - энг катта бахт.
Jurnalistxonim
Сенинг ички кечинмаларинг тириклигингдан далолатдир. Тирик одамни севиш - бу жуда ажойиб туҳфа!
Jurnalistxonim
Тез боғланиб қолишга моил одамлар, тез тарк этишга ҳам моил бўлишаркан.
Jurnalistxonim
#хайрли_тонг
Инсонларнинг ўз бахтларини ҳис этмасликларининг сабаби шундаки: улар деярли ҳар доим ўтмишни ҳозиргидан яхшироқ, бугунни кечагидан ёмонроқ, келажакни эса ҳар қачонгидан ёруғроқ деб тасаввур қилишади.
Бугун билан яшаб, бахтни ҳозирда ҳис этаётганларга хайрли кун!
Jurnalistxonim
Худбин бўлманг, севганингиз сизни севишга мажбур эмас, ҳурмат қилишга мажбур, холос. Ҳаддингиз - ғурурингиз. Ғурур қиз болага ярашади. Ярашганларини асраш керак. Сизни сева олмаганлар - сизни хор қилганлар эмас, адашманг! Манзилингиз эса бошқа...
Jurnalistxonim
#хайрли_тонг
Ҳавас қилган инсонингдек бўлишинг учун бўм-бўш чўнтаклар халал беролмайди. Бунга фақат бўм-бўш мия ва бўм-бўш қалбинг халал бериши мумкин.
Jurnalistxonim
Агар кўнглингиз бирор кимга талпинса, қаршилик кўрсатманг. Фақат кўнгилгина бизга айнан ким кераклигини аниқ билади.
Jurnalistxonim
Ҳаётнинг энг катта қувончларидан бири, бу кимнингдир ғамхўрлигини, севгисини ва эътиборини ҳис қилишдир...
Jurnalistxonim