Инсон бахти камдан-кам учрайдиган катта муваффақиятлар билан эмас, балки кундалик кичик яхшиланишлар билан яратилади.
— Бенжамин Франклин
@Jurnalistxonim
Асл ҳақиқат шуки, сиз ҳаётда учратган ҳар битта инсон ўзининг қайсидир жиҳатини сиздан устунроқ, деб ишонади. Мана шу ишончини сақлаб қолсангиз, сиз унинг қалбидан жой оласиз.
— Дейл Карнеги
@Jurnalistxonim
Агар кимдир сизнинг ҳаётингизда қолишини истасангиз, унга ҳеч қачон бефарқ бўлманг!
@Jurnalistxonim
Онг-у шуурингда сенга азоб бераётган нарсалардан қочмоқчи бўлган пайтинг ўтмишда ўтилган йўлни қайтадан босиб ўтиш осонроқдай туюлади.
@Jurnalistxonim
Ҳаётнинг энг катта қувончларидан бири, бу кимнингдир ғамхўрлигини, севгисини ва эътиборини ҳис қилишдир...
@Jurnalistxonim
Ҳеч ким сизнинг рухсатингизсиз сизга зарар келтира олмайди.
Муваффақият ва бахтга эришиш йўлларидан бири содир бўлган ҳодисаларни қандай қабул қилишингиздадир.
Катта муваффақиятларга эришган шахслар барча ҳодисаларни ижобий қабул қиладилар, улар салбий воқеаларни ҳам инсонни ўсишга ундовчи ҳаёт синови деб қабул қилиб, муваффақият сари кўтарилишда давом этганлар.
Ҳеч қачон салбий тажриба бўлмайди. Ҳар бир орттирилган тажриба фақат яхшилик учун хизмат қилади.
Омадсизлик-мағлубият мавжуд эмас, фақат ҳаёт дарслари мавжуд.
@Jurnalistxonim
Завқ ва орзулар зинапояга ўхшайди. Зиналар ўтириб, дам олишга мослашмаган. Умрни шу зиналарда беҳуда ўтказмаслик учун ғофилликдан тез уйғонган ва ҳаётнинг моҳиятини тўғри англаб етган одам нақадар бахтли!
@Jurnalistxonim
Сиз кулсангиз ҳам, йиғласангиз ҳам, барибир, ҳаёт ўтаверади. Тўхтаб қолмайди. Шундай экан, барча дардларингизни устингизга юклаб олмасдан, улардан халос бўлинг, уларни унутинг ва табассум қилинг!
@Jurnalistxonim
Энг муҳими нима биласизми?! Танланган йўлни, қарорни ҳимоя қила билиш...
Қароримизни ҳимоя қила олсак бўлгани. Ундан кейин эса ҳар қандай натижани қабул қилиш ва бунда бошқаларни айбламаслик керак.
Муаммоли оилада дунёга келдингми, бу сенинг қароринг ҳам, айбинг ҳам эмас. Аммо у сенинг айбингга айлана олади, қачонки сен шундай ҳаётни давом эттиришни танласанг...
@Jurnalistxonim
#ўзинг_бўл
#мен_мўъжизаман
Қандай яратилган бўлсангиз, ўшандай яшанг. Овозингизни, оҳангингизни ўзгартирманг...
Борлиғингизни йўқ қилиб, ҳурриятингизни барбод қилманг. Ўзингизнинг хос таъмингиз, хос рангингиз бор. Биз сизни ўз рангингизда ва ўз таъмингизда бўлишингизни хоҳлаймиз. Чунки сиз шундай яратилгансиз ва биз сизни шундайлигингизча таниймиз. Тақлидчи бўлманг.
Одамлар табиатларида наботот оламига ўхшашади. Ширини, нордони, узуни ва калтаси бор. Сизлар ҳам шундай бўлинглар. Агар банан бўлсангиз, беҳига айланиб қолмангда. Чунки чирой ва қийматингиз бананлигингиздадир.
Албатта, рангимиз, тилимиз, иқтидоримиз, қувватимизнинг ҳар турли бўлиши Аллоҳ мўъжизаларидан биридир. Сиз энди бу мўъжизани инкор қилманг!
— Доктор Оиз Қарний “Ўкинма“
@Jurnalistxonim
Бир-бирини тинглаш орқали жуда кўп муаммолар ҳал бўлиши мумкин. Сўзлар даволайди, агар тинглашни билсак...
Читать полностью…«У Холиқ ва Азимдирки, сизларга қўрқув ва умидни кўрсатади ва қат-қат булутларни юборади».
— Раъд сураси 12 оят
Беш-ўн дақиқалик момақалдироқ гумбурлаши инсонни ваҳимага солади, қалбида қўрқув уйғотади. Аммо бу ваҳима тугаб, табиатни аллалайди, унга ҳаёт бахш этиб, шиғалаб ёмғир ёға бошлайди.
@Jurnalistxonim
Қизиқ, одамзод бировга бақирганда, жаҳл отига миниб, гуноҳ қилганда ийманиш, иккиланишни билмайди. Аммо дилидаги меҳрини яқинига англатишга негадир тортинади?!
Бахтимиз ҳам бахтсизлигимиз ҳам шундандир.
Бир-бирингиздан камчилик ахтариб, ким айбдор эканини аниқлашни бас қилинг. Ҳар лаҳза ғанимат. Бугун, ҳозироқ «Сени яхши кўраман» деб айтинг. Шу биргина шу жумла ҳаётингизни ўзгартиради. Унда бир дунё бахт мужассам.
@Jurnalistxonim
Инсонга ҳадя этилган барча хазиналар ичида энг қимматлиси — сева олиш лаёқатидир...
@Jurnalistxonim
Ҳаётга меҳр кўзи билан боқсанг, у сенга ўзининг энг яхши томонларини очади...
@Jurnalistxonim
Аллоҳдан ўзгага боғланган кўнгил ҳар нарсага сиқилиб куюнаверади. Бундан Аллоҳнинг Ўзи сақласин.
Читать полностью…Ҳар қандай нарсанинг чегараси бўлганидек, қўрқувнинг ҳам чегараси бор. Одам шу чегарадан ўтдими, ундаги қўрқув туйғуси йўқолади.
Мақсад сари қадам босишда ҳам дуч келган тўсиқларни енгиб ўтишдан қўрқманг! Доим олға қадам босинг.
@Jurnalistxonim
Шуни асло унутмангки, қўлингизни ёрдамга чўзганингизда у кичрайиб ёки фақирлашиб қолмайди. Қалбингиз эса бойийди.
@Jurnalistxonim
Ҳеч нарса аввалгидек бўлмайди — ё аввалгидан яхшироқ бўлади, ёки аввалгидан ёмонроқ...
Албатта, яхшироқ қилиш ўз қўлингда, шундай ҳаракат қилки, аввалгисини эслаб афсус чекма — кураш, ён-ёндир ва албатта ғалабага эриш.
Ҳаммаси ўзингга боғлиқ, чунки сен бошқалар ўйлагандан ҳам кучли, иродали ва нотакрор матонат эгасисан. Албатта, сен енгиб ўта ололадиган деражадаги арзимас синовга таслим бўлмайсан.
Ахир ҳаёт бу йўл — янги манзиллар, янги тўқнашувлар, янгидан янги саргузаштлардан иборат. Сени забт этишинг керак бўлган янги марралар кутяпти. Олға!!!
@Jurnalistxonim
Кетишлари мумкин. Бизни йўқ деб ҳисобласалар ҳам майли. Ҳаммасига нуқта қўйишлари ҳам мумкин. Севмасликлари мумкин. Беҳуда умид беришлари мумкин. Жонимизга азоб беришлари мумкин. Сўз бериб, устидан чиқмасликлари ҳам мумкин. Қўйнимизни пуч ёнғоққа тўлдиришлари мумкин. Фақат шуни ёддан чиқаришмасинки, кетган жойларида биз уларни севганимизчалик севилмайдилар. Чунки биз ҳеч ким севолмайдиганчалик гўзал ва бесарҳад севдик.
— Тўсиқларга қарамай севдик
@Jurnalistxonim
Ички дунёйинг бир меҳмонхонага ўхшайди. Қувонч-шодликлар ҳам, ғам-ташвишлар ҳам (меҳмон каби) келиб-кетувчидир. Сен на қувонч-шодликларга севин, на-да ғам-ташвишларга хафа бўл...
@Jurnalistxonim
Агар бирор кишининг кўнглида сенга нисбатан ҳайрихоҳлик ёки душманлик борми-йўқлигини билишни истасанг, ўз кўнглингга назар сол — унга нисбатан хайрихоҳлик борми ёки душманлик. Шунга қараб хулоса чиқариб олавер...
@Jurnalistxonim
Кечириш — қўйиб юбориш, тинчлик ва хотиржамликка эришиш демакдир. Ўзингизни кечириш орқали сиз ўтмишдан воз кечасиз, келажакка имкон берасиз.
@Jurnalistxonim
#хайрли_тонг
Бахт юқумли...
Сиз қанча бахтли бўлсангиз, атрофдагиларга ҳам юқади. Бахтлиларга ҳамроҳ бўлсангиз, сизга ҳам юқади. Шу дақиқадан бошлаб ҳар лаҳзадан бахт олинг, яқинларингизга ҳам улашинг...
@Jurnalistxonim
Бошингизга синов тушса кўп нарсани йўқотишингиз мумкин. Лекин ҳар ёмоннинг бир яхшиси бўлганидек, анча нарса ютасиз ҳам. Ким дўсту ким душман, ким содиғу ким мунофиқ — билиб оласиз... Ишонинг: бу — озмунча ютуқ эмас...
— Ўткир Ҳошимов
@Jurnalistxonim
Ҳаёт кутилган ва кутилмаган зарбаларга бой, бу ҳар доим ҳам ёқимли эмас албатта, аммо бир кун келиб, сиз жанг қурбони эмас, балки ҳар қандай машаққатларни енга оладиган жангчи эканлигингизни англаб етасиз.
@Jurnalistxonim
Иқболини узоқдан излаганлар ҳаётдан тез чарчайдилар, ҳаёт мазмунини тополмайдилар. Аслида бахт инсоннинг ўзида, унинг ёнгинасида...
@Jurnalistxonim
Биз учун бугун бор, яна қуёшли тонг ва тоза ҳаводан нафас олиш неъмати бор, ва яна ҳаётимизнинг янги оппоқ саҳифаси — уни яхши амаллар билан тўлдирайлик.
Кечаги кун билан яшаш — энг оғир руҳий касаллик. Агар бу "хасталик"ни енголмасак, асло янги келажак қуролмаймиз.
Шундай экан, бугунимиз гўзал хотима топсин, бугун улгурайлик, бугун эришайлик, бугун уддасидан чиқайлик ва бугун бахтга эришайлик...
@Jurnalistxonim
Тақдирдан совғалар кутманг — уларни ўзингиз топинг.
Ҳар янги куни ўз фикрларингизни ҳаётга татбиқ этиш учун берилган имкониятдир.
Энг муҳими, бугун нимадир қила олишингиз ва бу ўз қўлингизда эканлигини унутманг.
Ҳаётдан, яшашдан, ҳар олаётган нафасингиздан завқланинг.
Зеро, бошқаларнинг сиз бажара олмайсиз, деб ўйлаганларини уддалаш — энг катта бахт.
@Jurnalistxonim