Мен нафратни, ғазабни севгига айлантиришни ўргандим ва бахт нима эканини англадим.
Читать полностью…Ҳаётда ўзгача муаммолар бўлмайди. Сиздаги муаммолар билан миллионлаб инсонлар олдин яшаган, ҳозир яшамоқда ва кейин ҳам яшашда давом этади. Худди сиз билган инсонлар сингари.
Муаммоларингизни ўзгача кўриш уларни камайтирмайди ёки ўзингизни жабрдийда ҳис этишга ҳуқуқ бермайди.
Бу шунчаки ўзгача инсон эмаслигимизни англатади холос. Сиздаги муаммолар ўзгача ва жиддий эмаслигини тан олиш уларни ҳал этиш йўлидаги биринчи қадамдир.
@Jurnalistxonim
Ҳар қандай мақсадинг бўлса, Аллоҳ бермасин! Бу Кўнгил нима яхши, нима ёмонлигини билмайди, фақат хоҳлайди. Хайрлиси нима бўлса, ана ўшани берсин!
— Жалолиддин Румий
Ҳақиқий бахт ўзингиз яхши кўрган муаммони учратиш ва унга ечим топишда юзага келади.
@Jurnalistxonim
Бахт – муаммоларга ечим топишдан ҳосил бўлади. Агар муаммолардан қочсангиз ёки ўзингизда бирорта муаммо қолмаган, деб ўйласангиз, у ҳолда ўзингизни бахтсиз этишга шайланасиз. Асосий сир муаммолардан қочиш эмас, балки уларга ечим топишдир.
@Jurnalistxonim
Бахт дегани – қалбингиз ўзида йўқ нарсаларни сўрамагани ва борига хурсанд бўлиб юрганидир.
Бахт дегани – ҳаётингиздан қаноат ҳосил қилишгина эмас, қаноат қилишга уринишингиздир.
Бахт дегани – бу уринишга куч бера оладиган сабабларингиз борлигидир!
Алҳамдулиллаҳ...
@Jurnalistxonim
Ҳавас қилган инсонингдек бўлишинг учун бўм-бўш чўнтаклар халал беролмайди. Бунга фақат бўм-бўш мия ва бўм-бўш қалбинг халал бериши мумкин.
@Jurnalistxonim
Қадрдоним, сизни кириб келаётган 2023 йил билан чин қалбдан қутлайман!
Яратгандан Сизга мустаҳкам саломатлик, куч-ғайрат, хонадонингизга файзу баракот, шодумонлик, дастурхонигизга тўкинлик, хайрли ишларингизда улкан зафарлар тилайман!
Оилангизда ҳамиша хотиржамлик, меҳру оқибат, муҳаббат, бахту саодат ҳукм сурсин!
Доимо Аллоҳнинг паноҳида, элимизнинг ардоғида юринг!
Янги йил барчамиз учун омад ва муваффақият йили бўлсин!
Бир сўз билан айтганда, 2022 йил баракали, манфаатли, англашли, эсда қоларли бўлди. Алҳамдулиллаҳ, ҳар лаҳзани қадрлашни, ҳар нени хикматлигини, ҳар ишни хайри борлигини, Аллоҳнинг адолати ва чақирувини ҳис қила олдим, барига беҳисоб шукр!
Уч йил давомида @Jurnalistxonim билан бирга бўлганингиз учун алоҳида ташаккур!
@Jurnalistxonim
Ҳақиқий ва чуқур муҳаббатни яксон этиб бўлмайди. Унинг овози сокин бўлади. У бизнинг кўзлардан уят ва сипо билан яшириниб юради ҳамда ўз вақтини сабр билан кутади. У ана шундай етилади. Вақт тез ўтади, умр оқшоми яқинлаша бошлайди, аммо у етилишда давом этаверади. Ана шу ҳақиқий муҳаббатдир.
Севги инсонларнинг энг қизиқарли ва кечиримли заиф томонларидир.
@Jurnalistxonim
Ўзингиз ҳақингиздаги ҳеч бир салбий фикрни қабул қилманг. Токи қабул қилмагунингизча ҳар қандай фикр, айтган одамнинг ўзига тегишли.
@Jurnalistxonim
Сизга содиқ қолишганда, демак бу севги деб ҳукм чиқаришга шошилманг. Аёл руҳиятидан келиб чиқсак, садоқат баъзан тўлов, ҳамдардлик ва ҳатто қасос бўлиши ҳам мумкин.
— Стендаль
@Jurnalistxonim
Ҳамма гап оддийликда, оддий бўл, оддий яша, оддий сев, оддий севил, чунки ҳаётнинг ўзи ҳам жуда оддий.
Биз уни мураккаб хоҳиш-истаклар ва ташвишларимиз билан қийинлаштиришга урунамиз холос.
Оддийликда самимийлик кўп, туйғулар ҳақиқий, ҳиссиётлар таъсирли бўлади. Асл гўзаллик ҳам оддийликда...
@Jurnalistxonim
Агар ҳаётда эркинликни ҳис қилиб яшашни истасангиз, бошқалар мен ҳақимда нима деб ўйлаяпти деган фикрни ҳаёлингиздан чиқариб ташланг!
@Jurnalistxonim
Келажагингни қандай бўлишини истасанг, бугунги амалинг ва хатти-ҳаракатингга эътиборли бўл. Бугун ташлаган қадамингни натижаси эртанги кунингда намоён бўлади...
Ҳаракат қил, излан, уддала — бугунинг беҳуда кетмасин, изсиз қолмасин.
Кимдандир нажот кутма, фақат ўзингга суян, ўзингдан кут ва ўзингдан талаб қил. Сен барчасига қодирсан.
Ишон, сенга ўхшаши коинотда йўқ. Сен ўзлигинг, ўзгача эканингни англа. Шу кифоя...
@Jurnalistxonim
Севги дарахтга ўхшайди — у кўксимизда униб чиқади, борлиғимизда чуқур илдиз отади ва кўпинча қалбимиз вайроналарида ҳам яшил тусда товланиб, ўз меваларини тугишда давом этаверади...
@Jurnalistxonim
Ishlarni tugatib, mehmonlarni kuzatib bo'ldim. Endi bugungi kun tuhfalarini sizlar bn baham ko'raman 😂
Haydovchi ayollarni tabriklash davomida men Yulduz Yuldashevaga syurpriz qilmoqchi edim, lekin ularda ham menga atalgan hadya💐 bor ekan.
Juda sevindim, tashakkurlarim 🥰
t.me/jurnalistqizN ☕
Икки киши орасидаги яхши муносабатни кўрсангиз, «Булар барча ишда бир ёқадан бош чиқаришади, ўзаро келишишади» деб ўйламанг. «Улардан бири иккинчисининг айбларига кўз юмяпти» деб ўйланг.
@Jurnalistxonim
Тақдир қулфи жудаям буюкдир. Уни фақатгина Аллоҳ оча олади. Шунинг учун сен Унга таслим бўл, Унинг ризосига маҳкам ёпиш.
Коинотнинг ҳар зарраси калит бўлса ҳам, ҳеч бир ишга ярамайди. Чунки қазо ва қадар калитини Аллоҳдан ўзгаси очолмайди.
— Жалолиддин Румий
Баҳор — кўз ёшларингизни шунчаки алергияга ўхшатиб кўрсатиш мумкин бўлган ажойиб фасл.
@Jurnalistxonim
Баъзан инсоннинг энг буюк хатоси, юзингга кулиб қараган ҳаммани ўзинг каби ҳисоблашингдир...
@Jurnalistxonim
Мен ҳаётда иккита бахтсизликни биламан: виждон азоби ҳамда хасталик. Ва бахт — мана шу икки нарсанинг йўқлигидир.
— Лев Толстой
@Jurnalistxonim
Азизларим, кириб келган янги йил муборак. Неки тилагиз бўлса, Яратган Эгам барига етказсин...
Бугун каналимиз ҳам уч ёшга тўлди. Демак, биз учун қўшалоқ байрам, йиллар давомида биз билан ҳамфикр, сирдош бўлган дилдошларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Боризга шукр. Буёғига ҳам @Jurnalistxonim дилдаги гапларига, қувончу шодлигига шерик бўласиз.
Барчамизга янги йил, янги кун хайрли бўлсин, қалбдош...
@Jurnalistxonim
Бугунни яшаш учун, кеча содир бўлган айрим воқеаларни унутиш керак.
— Лао-Цзи
@Jurnalistxonim
Саодат инсоннинг ўзи билан Аллоҳ ўртасида бўладиган алоқасидан келиб чиқади. Бахтни фақатгина Аллоҳ ҳадя қилади.
— Мустафо Аҳмад
Жума муборак, диндош!
@Jurnalistxonim
Бахт — саломатликка ўхшайди. Агар уни эсламаётган бўлсангиз, демак, у сиз билан.
@Jurnalistxonim
Мен бир нарсага аминман: бахт ҳеч қачон шов-шув билан келмайди. Энг қимматли муваффақиятлар, сизга ҳақиқатда бахт бериши мумкин бўлган нарсалар оёқ учида юриб келиб, бир чеккада жимгина ўзларини пайқашингизни кутиб туради.
@Jurnalistxonim
Биласизми, баъзида узоқ вақтдан бери соғинаётган инсонингизни унутишнинг энг яхши йўли — уни учратишдир...
— Стефан Цвейг
@Jurnalistxonim
Ҳаётда энг муҳими ўзликни англаш. Ўзлигингизни сақлаб қолинг, қолган барчасини барибир бой берасиз.
@Jurnalistxonim
Бир йиқилдим — пишдим, икки йиқилдим — кучлироқ бўлдим, туртилдим — хулоса чиқардим, хато қилдим — оқ-қорани ажратдим.
Муҳими, йўлимда давом этяпман, таслим бўлмадим, ҳаёт мактабида — моҳир муаллим қўлида кунда-кунга чархланиб боряпман. Синовига шукр қилиб, дардига сабр қилиб, зарбасига қалқон бўлиб, юришдан тўхтамаяпман.
Бир кун, албатта, кўзлаган мақсадимга эришганимда «шу кунлар ҳам бўлган эдия», дея ортимга табассум билан назар соламан.
Унутманг, ҳамма нарса ўткинчи, ҳатто шу залворли имтихонлар ҳам. Қоқилган тақдирингизда ҳам, қаддингизни тик тутиб, манзил сари давом этинг.
Йўл-йўлакай учрайдиган тўсиқлару гап-сўзларга парво қилманг. Биргина суянчингиз бор бу — ўзингиз. Шуни унутманг!
@Jurnalistxonim
Яхши ё ёмон одамлар йўқ, фақат жуда узоқ, ёки жуда яқин масофалар бор.
@Jurnalistxonim