#Менинг_Рамазон_Кундалигим
Энг яхши садақа мусулмон кишининг илм ўрганиб, сўнг уни мусулмон биродарига ўргатишидир.
— Ибн Можа ривояти
Роббана ва лакал ҳамду ҳамдан касийрон тоййибан мубарокан фийҳи.
Эй Роббимиз! Сенга кўп, пок ва муборак ҳамду сано бўлсин!
Сиз сира ўтиб кетмайди деб ўйлайсиз. Дардингиз ичингизда газак отиб, сизни ич-ичингиздан маҳв этади деб ўйлайсиз. Ҳаттоки ўзингиз сезмаган ҳолда бу ҳиснинг сизда илдиз отмаслиги учун ўзингизга ва ҳаётга қарши уруш очасиз. Ўз қобиғингизга беркиниб олиб, ўзингиз ўзингизни тугатишга киришасиз.
Ҳаётда келажакка эътибор билан яшашни ўрнига шу қадар ўтмишга айланиб қоласизки, эртанги кунларни ўтмишга кўмиш учун бор кучингиз билан тиришасиз. Чунки сира ўтиб кетмайди деб ўйлайсиз...
Аслида эса тузалмайди деган ҳар дардингиз бироз ҳаракат ва сабр билан бахтиёрликнинг ичида эриб йўқ бўлади...
Ҳаддан зиёд қадрлаганингиз билан ҳурматингиз ошиб, севилиб қолмайсиз. Кимнидир севганингиз, ҳурмат қилганингиз, ич-ичингиздан ва онгли равишда қадрлаганингиз билан ҳеч қачон ўшандай қадр топмайсиз. Аксинча, қадрлаб, эзиласиз...
Чунки инсонларнинг инсонларга ишончи қолмаган. Чунки инсонлар бир-бирларининг жонларига озор бериш дардида. Чунки энди инсон инсонга осонликча ишонмайди.
Сиз ҳурмат қилишда чегарадан ошсангиз, инсонлар ҳаддидан ошиб, ваҳший сиртлонга айланишади. Қадрланг, қадрламанг демайман, фақат кимни қадрлаётганингизга ва қанчалик қадрлаётганингизга эътибор беринг, демоқдаман. Қадрлаётиб, фойдаланилган бўлманг, демоқдаман...
Баъзиларнинг озори кулгингни қистатса, айримларнинг марҳамати кўзингни ёшлатади.
@Jurnalistxonim
Истаганингиздек бўлмоққа ҳаракат қилинг. Қўлга киритишни истаган нарсангизга эришмоқ учун ғайрат қилинг. Севгилингиз муҳаббати юрагингизда яшашини истасангиз, юрагига таъсир этмоққа урининг. Ҳар нима амалга ошишини хоҳласангиз, унинг учун курашинг. Балки тилаган нишонингизга бора олмассиз, аммо аниқ бир эшик очилади сизга. Чунки Аллоҳ ҳеч бир ҳаракатни асло бесамар қолдирмас. Буни зинҳор унутманг.
@Jurnalistxonim
☘ Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад!
☘ Aллоҳумма солли ва саллим аълаа Муҳаммад!
☘ Аллоҳумма солли ва саллим ва барик аълаа саййидина Муҳаммад!
@Jurnalistxonim
Ҳисобини Аллоҳ қиладиган ҳақсизликлар учун маҳзун бўлманг балки табассум қилинг, жаннатга сармоя йиғиб қўйибсиз...
Жазосини Аллоҳ берадиган ғийбат, бўхтон, тухмат учун ғамга ботманг аксинча табассум қилинг, қиёмат куни гуноҳларингизни ортиб оладиган ҳаммоллар тайин бўлибди...
Мукофотини Аллоҳ жаннат билан адо этадиган синовлар учун йиғламанг балки сабр қилинг, сабрингиз сабаб қиёмат куни жаннатингиз калитини навбатсиз қўлга киритишдек олий бахтга сазовар бўларсиз...
Эгсалар эгилинг, буксалар букилинг, эзсалар эзилинг, аммо зинҳор синманг ва асло эгган, буккан, эзган бўлманг.
Сизнинг улардан фарқингиз марҳаматингиз бўлсин. Сизнинг улардан фарқингиз табассумингиз бўлсин. Сизнинг улардан фарқингиз сабрингиз-матонатингиз бўлсин. Сизнинг улардан фарқингиз минг урунсалар ҳам синмаслигингиз, бошдан бошлашни билишингиз бўлсин. Ахир сиз улардек эмас, фарқлисиз...
Ҳеч ҳам адолатли бўлмаса-да, ҳаётни кечиришни ўргандим. Озор чекканимда не қадар азоб чекмоққа арзиса-да, муҳим эмас дейишни ўргандим...
Кимнидир қанчалар ўйласам ўйлайин, қанчалар севсам севайин, тағин ҳам ортидан қарамасдан кета оласан, дейишни ўргандим...
Рози қила олмасам-да бировни, рози бўлишни; унутмасам-да, унутилишни ўргандим. Қадр деб билганим аслида қийматсизлик эканлигини ўргандим...
Ва қанчалар қаро бўлмасин, қора тун ортида ёруғ тонг борлигини, ўтмайди деб ўйлаганларимнинг барчаси вақти келиб ўтишини ўргандим...
Севгидан нафратгача бир қадам, дейишади. Йўқ, аслида умиддан умидсизликкача бир қадам. Севгидан нафратгача эса ҳаммасини ўзгартиришга бўлган минглаб уринишлар мавжуд...
@Jurnalistxonim
Ҳеч қачон қимматли вақтингизни сизга аҳамият бермайдиганларга ва севмайдиганларга сарфламанг. Арзимайди...
@Jurnalistxonim
Ўзингизни довюрак ҳис этмоқ учун шундай ҳаракат қилингки, гўё ҳамма сизни дадил деб ҳисобласин.
Бу мақсад йўлида бутун иродангизни ишга солинг, шунда қўрқув хуружи, эҳтимол, мардлик шижоати билан алмашинади.
@Jurnalistxonim
Хато қилиш ўзгаришга имкон яратади. У ўсиш имкониятини беради. Демак, хатолардан қўрқмасдан ҳаракат қилиш ғалаба сари етаклайди.
@Jurnalistxonim
Ҳар бир инсон ўзига нима «етарли» эканини ўзи ҳал қилади ва муҳаббат ўзимиз қандай яратсак, шундай бўлади.
@Jurnalistxonim
Қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳ сен билан бирга эканини билмоқлигинг — энг афзал иймондир!
— Табароний ривояти
#Менинг_Рамазон_Кундалигим
Эй Роббим, раҳматинг ва марҳаматинг билан бизларни Рамазонга етказдинг! Ундан жаннатни қўлга киритиб, тақвомизни мустаҳкамлаб, қалбларимизни ислоҳ қилиб чиқишимизни насиб эт!
Бу дунёдаги барча нарсалар сизни тарк этади, ёки сиз уни тарк этасиз.
На бу дардлар қолгусидир, на бу умр...
Румий ҳазратларининг сўзлари ҳар пайт учун тўғри келади...
Ҳаётда фақат ўз-ўзингиз билан алоқадор нарсаларнгизнигина ўзгартиришингиз мумкин.
Кишиларнинг юриш-туриши ва ўй-фикрларини ўзгартирмоққа уриниб яшаш билан қувватингизни бекорга сарфламанг.
Барча одамни борича қабул қилинг ёки тарк этинг. Шу тарзда ҳаётингизга гўзалликларни жорий этиш яна-да осонлашади.
Хоҳласангиз қаттиқ муҳаббат қўйинг. Аммо муҳаббатингизга ҳаддан ташқари боғланиб қолманг. Боғланиб қолсангиз муҳаббат риштаси узилганида қоқиласиз. Қаттиқ яхши кўриш – яхши, зарарли ҳисоблангани эса бирига боғланиб қолишдир. Севиш инсонни яшатса, боғланиб қолиш адойи тамом қилади.
Севсангиз нафас олишингиз ўзгаради, ҳаётингизда маъно бўлади, яшаётганингизни ҳис қиласиз. Боғланиб қолишда ҳаддан ошиш эса инсонни ҳаётда қоқилтиради, муносабатларни секин-секин заифлатади. Чунки боғланиб қолсангиз, хизматкордек бўласиз, севганингизда эса қадрланасиз.
Сенга насиб этадиган нарса бошқа бирисига насиб этмас. Қисматинг бўладиган киши бошқа бирисига ёр бўлмас. Бу дунёда сенга аталган, сендан кетмас.
Сендан талаб ― дуо этмоқ ва дуони ҳаётингга ёғдирмоқдир. Сабр билан чидамоқдир. Сен чидаганинг сари насибанг гўзаллашар. Сен уринганинг сари насибанг яқинлашар. Сен қадам ташлаганинг сари энг яхшиси насиб этади. Ҳадиксираб кутиш билан келадиган нарса келиб қолмайди. Унутма, насибангга қараб интилсанггина йўл очилади сенга.
— Эрдўған Йилдирим
Қўлингни кўкрагинг устига қўй. Ниманики ўзинг учун яхши кўрсанг, ўзингдан бошқаси учун ҳам уни яхши кўр.
Читать полностью…Ҳақ бўлсангиз ҳам, ғазаблансангиз ҳам, кўп изтироб чеккан бўлсангиз ҳам, баъзан ўрни-ўрни билан бир қадам ташланг...
Баъзида ташлаган ўша бир қадамингиз ҳаётингизда кўпгина нарсаларни изга тушириш аҳамиятига эга бўлиши мумкин...
Баъзан ғурурни бир четга суриб юрган бир қадамингиз сизни истаган йўлингизга олиб чиқиши мумкин...
Унутманг, баъзан ғурур ёнғин ичига ўтин билан киришга ўхшайди. Меъёрдан зиёд, ўринсиз ва кераксиз ғурурдан сақланинг.
Бирор кун истаган нарсангни қўлга кирита олмасанг, буни омадсизлик дема, Аллоҳ менга бундан ҳам афзалини истабди дегин.
— Жалолиддин Румий
Кимдир сизни севади, кимдир эса чидай олмайди. Бири келиб дўстингизга айланади, бошқаси эса душманингиз бўлади. Баъзи кишиларнинг юриш-туришидан самимият уфуради, баъзи кишиларнинг табиатида хасислик тўлиб кўринади.
Кимдир сирларингизни сақлайди, кимдир эса гапларингизни ташийди. Бири йўқлигингизда ўзини-да соғинтирар, бошқасининг ташрифи камаймас. Баъзи инсонларга дардингиз дард, севинчингиз қувонч бўлиб юқар экан, баъзи кишиларга эса дардингиз севинч, севинчингиз эса қайғу бўлиб татийди.
Ундайлари ҳам, бундайлари ҳам мавжуддирлар, борингки, шунақалар ҳам бўлсинлар. Агар сиз ўзингиздек бўлиб қола олсангиз ва доимо гўзаллик ва эзгуликни нишон олсангиз, демак, юзингизга бир табассум сачратинг ва яшашда давом этинг...
— Эрдўған Йилдирим
Ҳамма нарса ўз вақтига тутқундир. Замони билан вақти келади. Кутилган киши ёки нарса қўлга киради. Дуолар жой-жойини топади. Тоғ билан тоғ, инсон билан инсон топишади. Мақсадлар жонланади. Берилган ваъда ўрнини топади. Бу ҳаётда ҳар нарса ўз вақтида бўлади...
Баъзан сўраганингиз берилади. Баъзан эса ундан-да хайрлиси амалга ошади. Бир пайтлар истаган ишингиз бўлмай қолган эрса, тилаган нарсангизда хайрсизлик бўлиши мумкин ва Аллоҳ сиздан уни узоқлаштирган бўлади.
Сиз фақатгина дуо қилинг, хайрлиси бўлсин, денг. Тўғри ҳаракат қилинг ва сабр билан кутинг. Бўлиши керак нарса бўлади.
— Эрдўған Йилдирим
Аллоҳим, нафсимни Сенга таслим этдим, юзимни Сенга қаратдим, ишимни Сенга топширдим, Сенгагина суяндим.
Читать полностью…Кексалик — ажин босган юзу оқарган сочлар эмас. Кексалик — ҳаёт курашларига қўл силтамоқдир.
— Элчин Сафарли
@Jurnalistxonim
☘ Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад!
☘ Aллоҳумма солли ва саллим аълаа Муҳаммад!
☘ Аллоҳумма солли ва саллим ва барик аълаа саййидина Муҳаммад!
@Jurnalistxonim
Икки турли инсон бор: бири вақт ўтиб хатолари билан юзлашган, бири эса юзсизлашган.
Читать полностью…