jurnalistxonim | Unsorted

Telegram-канал jurnalistxonim - O‘zgacha olam...

4045

Mening olamim... 01.01.2020.

Subscribe to a channel

O‘zgacha olam...

Аллоҳ фақат севган бандаларигагина тўсиқлар жўнатади. Билиб қўй: тўсиқлар енгиш учун қўйилади, таслим бўлиш учун эмас!

Бир қийинчилик ортида, бир бахт бордир. Сен қалбингга сафар қил. Фақат шу ердагина ҳақиқий жавоблар яширингандир...

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Қидираётган нарсанг китобларда эмас, қидираётган нарсангни ўқиш билан тополмайсан.

Сенга етишмаётган нарсани кўзларинг билан тамомлай олмайсан. Қидираётган нарсангни дунёдан қидирасан-у, лекин у қидираётган нарсангни қалбингдан топасан.

Дунёдаги барча китоблар, барча ҳисоблар, ақл ўйинлари, саҳифа саҳифа сўзлар Ёрнинг ўрнини асло босолмайди...

Тўғри, ўқиб туриб ўрганасан, аммо севиб туриб англай оласан...

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Чинакам яқин одамларимиз бизни ҳеч қачон тарк этмайдилар. Тарк этганлар билингки ҳеч вақт сизга яқин бўлмаган инсонлардир.

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Барчамиз бола бўлганмиз. Аввалига ота-онамизга меҳр қўйдик. Бироз улғайгач, баъзи ҳаётий масалаларда уларни айбдор қилиб, ранжидик. Кейин, ўзимиз ота-она бўлгач, яна уларни сева бошладик.

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Муҳаббатнинг тури кўп: Сенга эътибор беришлари — муҳаббат, Сендан хавфда бўлишлари — муҳаббат, Сенинг бахтинг билан қувонишлари — муҳаббат, Узрингни қабул қилишлари — муҳаббат, Сени соғинишлари — муҳаббат ва баъзан сени ёлғиз ўз ҳолингга қўйишлари ҳам муҳаббатдир...

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Коинотда битта ҳақиқат бор: ким Аллоҳга яқинлашса, қандай шароитда яшамасин, албатта бахтиёр бўлади. Ким Аллоҳдан узоқлашса, қандай шароитда яшамасин, бебахт бўлади.

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Шукроналик — ҳаётимизни яхшилашнинг биринчи қадами.

Янги тонг учун, соғ-омон уйғонганим учун, ўз кучим билан тоза ҳаводан нафас ола олганим учун, кўзларим билан кўра олаётганим учун, оёқ-қўлларим бут, юра олаётганим учун ва энг муҳими, оилам тинч, фарзандларим бағримда экани учун, яна менга берилган мен билган ва билмаган, англаган ва англамаган барча неъматлар учун Алҳамдулиллаҳ...

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Биз учун энг катта ҳузур – уйқуда эмас, ҳар тонг уйғонишдадур. Уйғонишлик насиб қилганига беҳисоб шукур...

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Бугун. Бу — ўтмиш хотираларини унутиб, янги кунни яхши ният, эзгу мақсадлар ила хайрли ишларга сарф этиб яшаш имконияти...

Ўтмишдаги кўнгилсиз воқеаларни, дилга озор берган инсонларни унутинг. Ҳар ишни ўз вақтида, ҳар яқинни тириклигида, ёнингиздалигида қадрланг.

Сиз уларга, улар сизга керакли инсон эканлигингизни тушуниб яшаш ҳаётда бошга тушган ҳар қандай синовларни енгиб ўтишда куч бағишлайди.

Шундагина ҳаётингизни катта-катта ижобий ўзгаришлар сари қаратиб, ўзингиз ҳам, ишларингиз ҳам юксалиб бораверади.


@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Сизда қайсики неъмат бўлса, Аллоҳдандир. Сўнгра қачонки сизга ёмонлик етса, Унгагина ёлворасиз.

«Наҳл» сураси, 53-оят.

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

#Менинг_Рамазон_Кундалигим

Аллоҳумма барик лана фийҳи ва атъимина хойрон минҳу.

Ё Аллоҳ! Сен у овқатда биз учун барака ато эт ва бизга ундан яхшисини едир.

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Аллоҳумма аъинний ъала зикрика ва ҳусни ибадатика.

Аллоҳ, Сени зикр қилиш, Сенга шукр этиш ва Сенга холис ибодат қилишимда ёрдам бер.

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Шукр, сабр ва дуо...

Қайғули кунларингда одоб сақла, кўз ёш ила ҳамд айт ва ситамлар ичра ҳам хушхулқ бўл! Қайғу ҳам худди севинч каби Парвардигори оламнинг совғасидир. У озгина туради-да, ўзи билан сабринг тафсилотларини олиб, Роббиси томон қайтади.

— Айман Ёғий

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Аллоҳумма ағниний бил ъилми ва зиййинний бил ҳилми ва акримний биттақво ва жаммилни бил ъофия.

Ё Аллоҳ, мени илм билан бадавлат қил, ҳилм билан зийнатлантиргин. Тақво билан азиз қил. Офият билан мени гўзал қил.

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Ҳаёт жуда қисқа. Уни адоват, нафрат, ҳасад, нифоқ ва қариндошликни узиш билан ўтказиш ярамайди. Эртага хотира бўлиб қоламиз. Табассум қилинг, севинг ва ёмонлик қилганга мурувват кўрсатинг. Чунки жаннат қалби салимларга муштоқ.

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Ҳаёт жуда қисқа. Уни адоват, нафрат, ҳасад, нифоқ ва қариндошликни узиш билан ўтказиш ярамайди. Эртага хотира бўлиб қоламиз. Табассум қилинг, севинг ва ёмонлик қилганга мурувват кўрсатинг. Чунки жаннат қалби салимларга муштоқ.

Aллоҳ айтади: "У кунда мол ҳам, болалар ҳам фойда бермас. Илло ким Aллоҳга қалби салим билан келган бўлса(фойда бўлур)".

Доктор Салоҳиддин Куфтаро

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Ҳаётингизда маҳкам тутадиган энг ажойиб ҳикмат – Сиз ҳақингизда айтиладиган гапларга аҳамият бермаслигингиздир.

Кимлигингизни ўзингиз биласиз. Аллоҳ сизнинг ҳолатингиз ва ниятингизни ўзингиздан ҳам яхшироқ билади.

Қилаётган ишларингни оқлаб, қадру-қимматингизни тушириб юрманг! Унутманг, ҳаётдаги муваффақиятсизликнинг сири – барчани рози қилишга уринишдир.


@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Эҳ, авваллари дупур-дупур овоздан юрагим шувулларди, ҳатто ўз шарпамдан чўчирдим баъзан, аммо ҳозир худди ўзига ишонган арслон каби анча хотиржамман, чунки қалбим ҳаловатда, ўз ҳожамга тўлиқ таслимман...

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

#Алҳамдулиллаҳ...

Бошингга қандай мусибат тушишидан қатъи назар, тушкунликка тушма. Барча эшиклар ёпилса ҳам, У меҳрибон Зот сен учун битта эшикни очиқ қолдиради.

Ҳозир кўра олмаётган бўлсанг ҳам, бу машаққатли синовлар ортида сенга аталган жаннат боғлари бор.

Шукрона айт! Истагинг бажо келтирилганида шукр қилиш яхшидир. Тилагинг амалга ошмаганида ҳам шукр қилиш лозим.


@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

​​Ичингиздан соф, тоза ниятли бўлсангиз, Аллоҳ таоло ўзингиз билмаган тарафдан нур бериб қўяди, ўзингиз билмаган ҳолда инсонларни сизга муҳаббатли қилиб қўяди ва сўраган нарсаларингиз, ўзингиз билмаган тарафдан кела бошлайди.

Пок ният соҳиби — бемустасно барчага яхшиликларни умид қилувчи кимсадир.

Ўзгаларнинг бахтли бўлиши, сизни бахтингизни тортиб олмайди.
Бой бўлиши эса, сизни фақир қилиб қўймайди. Сиҳат-саломатлиги, касалингизни зиёда қилмайди.

Фақат пок ният соҳиби бўлинг, ичингиздан тоза бўлинг!


@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Биздан кетган, бизда қолган ва бизга келувчи нарсалар учун карами ва раҳмати кенг Аллоҳга ҳамд бўлсин...

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Ҳар қандай ҳолатда ҳам шуни ҳеч қачон унутманг! Агар бу ҳаётда кимгадир керак бўлмаганизда, Аллоҳ сизни яратмаган бўларди.

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Эй кўнгил, инсонлар қалбида абадий қолиш учун урунма. Ҳеч кимни мутлоқ рози қилолмайсан. Унутма! Инсонлар қалби Жаннат эмас! Улар ҳам хатокор...

Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

#Менинг_Рамазон_Кундалигим

Аллоҳумма журний фи мусийбатий вахлиф ли хойрон минҳа.

Ё Аллоҳ! Мен дучор бўлган мусибатнинг ажрини бер ва менга янада хайрлисини эҳсон қил.

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Жаннатда саккизта эшик бўлиб, улар ичида Райён исмли эшик бор. Ундан фақат рўзадорлар киради.

— Муттафиқун алайҳ

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Сабр Аллоҳ таоло билан бирга бўлишдир. Сабр иймон баркамоллиги ва Ислом гўзаллиги далилидир. Сабр ер юзида тамкин топиш сабабчисидир. Сабр мардлик ва яхши оқибатнинг аломатидир. Сабр Аллоҳнинг раҳмати ва барокатидир. Сабрнинг самараси Яратганнинг ва одамларнинг муҳаббатидир.

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

#Менинг_Рамазон_Кундалигим

Ким рўзадорга ифтор қилиб берса, унга унинг ажрича ажр бўлади. Шу билан бирга рўзадорнинг ажридан ҳеч нарса кам бўлмайди.

— Термизий ва Аҳмад ривояти

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Аллоҳим, қалбимизни кенг, ишимизни осон қил...

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

#Менинг_Рамазон_Кундалигим

Бошқа ойда бир амалга 10 баробар савоб ёзилса, Рамазон ойида 70 баробар қилиб ёзилади. Ихлосингизга қараб у зиёда бўлаверади. Субҳаналлоҳ!

Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, Аллоҳ унинг таоми ва ичимлмгини тарк этишига муҳтож эмас.

— Имом Бухорий ривояти

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Аллоҳумма мағфиротука авсаъу мин зунубий ва роҳматука аржа ъиндий мин ъмалий.

Ё Аллоҳ, мағфиратинг гуноҳларимдан кенгдир. Менинг умидим амалимдан эмас. Сенинг раҳматингдандир.

Читать полностью…
Subscribe to a channel