«Соғинмасдан яшаб бўлмайди» номли шеърият ва қўшиқ кечасига марҳабо!
20 май куни соат 13:00 да Давлатобод туманида жойлашган «Янги Ўзбекистон – ёшлар зиё маскани» ахборот-кутубхонасида халқимизнинг севимли, таниқли ижодкорлари хонанда Баҳтиёр Раҳмонов ва шоир Шуҳрат Ориф иштирокида «Соғинмасдан яшаб бўлмайди» деб номланган ижодий учрашув бўлиб ўтади.
Барчангизни ушбу қўшиқ ва шеърият кечасига таклиф этамиз. Севимли ижодкорларимиз билан бирга гўзал учрашувни ўтказиб юборманг.
Барчангизни Ёшлар зиё масканида кутамиз!
☎️ Мурожаат учун телефон: +998 93 405 00 92 @Doniyor_Yusuf
/channel/yoshlar_ziyo_maskani
Бир жиҳод борки, кўпчилик одамлар билмайди. Унинг номи — бахт жиҳоди. Бу атрофингдаги барча бузғунчилик ҳаракатлари соясида бахтли бўлишга интилмоғингдир.
— Айман Ёғий
@Jurnalistxonim
Агар Яратган сизни кечиришини истасангиз, унда сиз билан ёмон муносабатда бўлган одамни кечиринг, чунки жазо инсон қилган нарсага мувофиқ бўлади.
— Ал-Фавзан
@Jurnalistxonim
Ҳаётни бошидан бошлаб бўлмайди, лекин уни бошқача давом эттириш мумкин...
@Jurnalistxonim
Ҳар доим оптимист бўлинг. Ахир, фақат Аллоҳ хоҳлаган нарсалар содир бўлади. Очиқ қалб билан қувноқ, хушчақчақ бўлинг. Атрофингиздаги дунё кенг. Сиз учун барча йўллар очиқ. Бу, албатта, иноятдир.
— Шайх Ибн Усаймин
Ҳаётда нимагадир эришмоқчи бўлсанг, шунчаки хаёл қилма, ўша нарсага айлан, ўша орзу билан ухла. Ўша орзу билан уйғон. Бор диққат-эътиборингни эришмоқчи бўлган нарсангга қарат. Ўша орзу сенга бир дақиқа ҳам тинчлик бермасин, ана ўшанда, албатта, эришасан!
@Jurnalistxonim
Барчамиз бизни танимаганлар наздида оддий одамлармиз.
Ҳасад қилувчилар назарида мағрур кўринамиз, бизни тушунадиган учун эса ажойиб одаммиз.
Севганларимиз назарида энг яхши, ёқтирмайдиганлар наздида ёмонмиз.
Ҳар кимнинг ўз нуқтаи назари бор. Бошқалар олдида яхши кўринишга уриниб, ўзингизни чарчатманг.
Бас, етиб бўлмайдиганни тарк қилиб, тарк қилинмайдиганга етишинг.
@Jurnalistxonim
Ҳар қандай мақсадинг бўлса, Аллоҳ бермасин! Бу кўнгил нима яхши, нима ёмонлигини билмайди, фақат хоҳлайди. Хайрлиси нима бўлса, ана ўшани берсин...
— Жалолиддин Румий
Шукрда бардавом, сабрда маҳкам бўлинг, чунки у иккиси неъматларни зиёда қилиб, мусибатларни аритади.
— Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
@Jurnalistxonim
Денгиз ёки уммонга эга шаҳарда яшаш – бахт... Кўзларингни очишга ҳолинг қолмаганида, оғир кунлар сени боши берк кўчага олиб кириб қўйганида, яқинларинг қайтишига умид қилиб бўлмас тарзда кетганларида денгиз бўйига келишинг ва тўлқинларга ўз қайғуларингни беришинг мумкин...
© Элчин Сафарли
@Jurnalistxonim
Бизни биздан кўра яхши танийдиган Роббимиз борлигини била туриб ҳам, бизни тушунмайдиган инсонларга кўнгил очибмиз.
Читать полностью…Икки асосий омил сизнинг кейинги беш йил ичида қандай инсон бўлишингизни ҳал қилади: сиз мулоқот қиладиган одамлар ва сиз ўқиган китоблар.
Читать полностью…Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани юкламас. Қилган яхши иши фойдасига, қилган ёмон иши зарарига.
«Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак,(иқобга) тутмагин. Роббимиз, биздан олдингиларга юклаганингга ўхшаш оғирликни бизга юкламагин. Роббимиз, бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин. Бизни авф эт, мағфират қил ва раҳм эт. Сен Хожамизсан. Бас, кофир қавмларга бизни ғолиб қил».
Қуръони Карим, Бақара сураси, 286-оят.
@Jurnalistxonim
#илоҳий_қонунлар
Бир кишини қанчалик кўп таҳқирласанг ёки ғажисанг, унинг аҳволига тушиш эҳтимолинг шунча кўп ортади. Бу коинотнинг ўзгармас қонуни. Инсон бир қўяди, бир олади. Билмасдан ўз ҳисобини тугади, деб ўйлайди. Аслида эса ундай эмас.
Ҳеч бир мавзуда амин бўлма! Ўзингни ўзгача деб билма, яъни ўзингга юқори баҳо берма. Халқнинг сен тўғрингдаги эътирофларига ёки мавқеингга, исмингга ёки шуҳратингга асло ишонма! Ҳаётдаги барча зоҳирий зийнатлар (обрў-эътиборлар), совун кўпигидан иборатдир.
— Ҳазрати Шамс Табрезий
@Jurnalistxonim
Қоидалардан бирида шундай дейилади: “Ҳаққа олиб борувчи йўлни топиш бошнинг эмас, юракнинг иши. Юрак сенга йўлбошчи бўлиши керак! Бош эмас. Нафсни юрак ёрдамидагина енгиш мумкин. Шунда ўз ҳақиқий «Мен»ингни топасан ва натижада Худони топасан”.
— Ишққа оид 40 қоида
@Jurnalistxonim
Кимки ўз қалбини англаган бўлса, инсонларнинг хатолари билан эмас балки ўз қалбини ислоҳ қилиш билан банд бўлади.
@Jurnalistxonim
Астағфируллоҳа ва атубу илайҳ, Алҳамдулиллаҳ Роббим мен ўзимни яхши кўраман, мен аслим каби пок, аслим каби соғлом, аслим каби бахтли, аслим каби мукаммалман.
Кимнидир хафа қилган бўлсам, муҳокама қилган бўлсам, ғийбат қилган бўлсам, нафратланган бўлсам, кечирим сўрайман.
Агар Аллоҳга ибодат қилаётганлар орасидан сизнинг исмингизни ёзиб олаётган фаришталарнинг қалами товушини эшитганингизда эди, сиз қувончдан жон таслим қилган бўлардингиз ва ибодатдан умуман тўхтамаган бўлардингиз.
— Ибн Қаййим
Баъзида муносабатларни бошланди деб ўйлаганимизда у аслида тугаган бўлади. Тугатдик деб ўйлаганимизда эса аксинча энди бошланган бўлади...
Ҳаммаси инсоннинг қайси нуқтадан назар ташлашига боғлиқ.
@Jurnalistxonim
Ҳаёт йўлимизда ҳар хил инсонларга дуч келамиз — кимдир ўзидан яхши таассурот қолдиради, кимдир бир умр эсдан чиқмайдиган дарс, бошқа бири эса орзу бағишлаб кетади. Муҳими ҳар бир вазиятдан хайр кўриш, яхшиликни англаш, чунки бизга берилган ҳар қандай ҳолат адолатли, коинот Эгасининг битиги.
Читать полностью…Кўнгил кенглиги, қалб поклиги ва хотиржамлигини истасанг, инсонларни нима сўзлаётганларига қулоқ осма, сўзларига эътибор берма. Билмайсанми, улар ҳатто яратган Роббиларидан ҳам рози эмаслар, сендан эса асло рози бўлмайдилар.
— Саййид Абдулқодир Жийлоний
Ҳақиқий ва чуқур муҳаббатни яксон этиб бўлмайди. Унинг овози сокин бўлади. У бизнинг кўзлардан уят ва сипо билан яшириниб юради ҳамда ўз вақтини сабр билан кутади. У ана шундай етилади. Вақт тез ўтади, умр оқшоми яқинлаша бошлайди, аммо у етилишда давом этаверади. Ана шу ҳақиқий муҳаббатдир.
Севги инсонларнинг энг қизиқарли ва кечиримли заиф томонларидир.
@Jurnalistxonim
Мен ўзимнинг Яратувчимга ишонганим учун ҳам бошқаларнинг менга берган баҳосига эътибор бермайман.
@Jurnalistxonim
Кўрамиз... Аслида олий ҳакам – вақт,
Мен сабр сўнгидан узмайман умид,
Бир куни куч тўплаб қайтмоқлигим нақд,
Бу сафар енгилиш навбатини кут!
Ё, Аллоҳим! Мени, меники бўлмайдиган нарсаларнинг ортидан чоптирма. Қисматимга битилмаган нарсаларнинг орзусини қилдирма. Пешонамга ёзилган нарсаларнинг орзусини қилдир. Зеро ўшалар мен учун хайрли ва қолувчидир.
Читать полностью…Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, унинг ўзи ўта мағфиратли ва ўта раҳмли зотдир.
— Зумар сураси 53 оят
@Jurnalistxonim
Сабр қиласан ва ғалабага эришасан. Сабр – сенинг қуролингдир. Сен сабрсан. Сабр сенинг жаннатингдир. Сабр сен интизор кутган мақсаднинг айнан ўзидир. Шунга қараб ҳаракат қил ва ўрнингдан тур, қизим. Сени Аллоҳга омонат қолдираман.
— Нуриддин Йилдиз
@Jurnalistxonim
Дунё ҳамма нарсаларнинг ҳамма нарсаларга боғлиқлиги қонунига бўйсунади. Эзгуликнинг ҳар бир томчиси, ёмонликнинг ҳар бир бўлаги — ҳамма-ҳаммаси ўзаро боғланган. Суиқасдлардан, алданишлардан, айёрликлардар кўрмаслик керак.
Кимдир сенга қопқон қўяётган бўлса, билгинки у Худонинг иродаси билан қиляпти. Энг зўр қопқонни Унинг Ўзи қўяди. Яратганнинг измисиз дарахт япроғи ҳам қилт этмайди. Барчаси ёлғиз Унинг измида...
@Jurnalistxonim