jurnalistxonim | Unsorted

Telegram-канал jurnalistxonim - O‘zgacha olam...

4045

Mening olamim... 01.01.2020.

Subscribe to a channel

O‘zgacha olam...

Дунёдаги энг ажойиб ва чиройли нарсалар кўринмайди, эшитилмайди ва ҳатто тегинилмайди. Улар фақатгина юрак билан ҳис қилинади...

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Эй кўнгил...
Насиҳат қилмоқ нақадар осон. Лек бу насиҳатлар қанийди ўзингга-да кор қилганида. Қанийди ўз-ўзингни ислоҳ эта олганингда...

Бу дунёларнинг ғурбатларига ошно эканлигинг аён бўлар, сабрсизлигингдан маним кўнгилларим оғриб кетар. Бу дайри дуннинг ғавғоларидан...

Эй, Ишқ завқини тотган қалблар сурурини изловчи маҳзун кўнглим. Бу ғалвали бозор ҳаридори экансан, ҳаргиз арзимассан Ишқ
Бўстонларига...

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Ҳеч кимсанинг сенинг ёнингда турганига ишонма. Қаршинга чиқмоғи учун бир қадам, душман бўлмоғи учун бир оғиз сўзинг етар.

— Саъдий Шерозий

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Ҳаётимиздаги чегара бу ўзимиз кўриб оладиган чегарадир. Ўзингга қулай бўлган ҳудудингдан чиқишга жасорат топиб, номаълум сарҳадларни тадқиқ қилишга киришсанг, аста-секин ўзингнинг яширин имкониятларингни билиб оласан. Бу ўзингни англашда ва ҳаётингдаги ҳодисаларга таъсир этишингда илк қадам бўлади.

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Баъзан инсон ўзидан ўзи, бесабаб ранжийди, худди кузги япроқлар сингари сарғайиб битади, тўкилади...

На бир шамол, на~да ёмғир сабаб — ҳаммаси жимгина содир бўлади...


@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Ҳар биримиз бу дунёга маълум бир сабаб билан келганмиз. Ўтмишинг асири бўлишдан воз кеч. Ўз келажагинг қурувчиси бўл...

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Ғийбат, нафрат ва муҳокамалардан йироқ юриш яшашни янада осонлаштиради.

Кимдандир нафратланиш, ғийбат қилиш ва унинг сифатларини муҳокама қилиш орқали вужудимизга ортиқча юкни юклаб оламиз холос. Бу эса аслиятимиздан йироқлаштиради. Келинг, шу қусурлардан парҳез тутамиз.


@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Сизни қўполлигим билан хафа қилишим мумкин. Аммо сизга ёқиш учун ёлғондан табассум қилмайман...

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Агар биз ўзимизни ўзганинг ўрнига қўйиб кўрсак, бошқаларга нисбатан ғазаб ва нафратимиз йўқолган бўлар эди...

Агар биз бошқаларни ўзимизнинг ўрнимизга қўйиб кўрсак, биздаги манманлик ва ғурур пасайган бўлар эди...

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Қайғурма! Зеро роҳат ва саодатинг сенинг ҳақиқий умрингдир, бас бу кунингни қайғуга берма, тунларингни ғамга улашма, соатларингни ташвиш учун тақсимлаб берма. Бу соатларни ҳаётингни зоеъ қилиш учун исроф қилма, чунки Аллоҳ исрофгарларни хушламас.

— Шайх Оиз Ал-Қарний

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Илоҳий қонун: қандай муомала истасангиз, атрофингиздагиларга шундай муомалада бўлинг!

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Aллоҳим, шундай бир бахт бергинки, қилган сабримизнинг қиймати умр бўйи эсда қолсин...

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Бахтли бўлиш сирлари оддий — сабрли бўл, шукр қил, қаноатли бўл, таваккал қил ва доимо умид билан яша...

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Аллоҳим! Денгизларингни дуру маржон билан зийнатлаганингдек, қалбларимизни тақво, иймонла зийнатлаб, афв ва мағфират билан икром қил!

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

....ва билгинки барча ёмонликларга қарамай, унда ёнма ён яхшилик туради. Аллоҳ сени севади... Ҳаёт сени севади... Олам сени севади...

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Сен — ўзингдек бўл. Сени ичингдаги майда зарраларинггача хафа қилиб, ранжитганларга қарши худди улардек муомалада бўлма. Уларга бундай имкониятни берма.

Нафрат ҳам бир туйғу — уни ҳаммага ҳам сарфлама. Арзимаган инсонлар учун, ҳатто нафратингни ҳам зоя кетказма.

Кўнгилсизликларни унут ва кечириб юбор. Бу сени пастга урмайди, аксинча, юксалтиради. Чунки сен, сенга дард ва пушаймонлик келитирганларни кечириб юборадиган даражада мурувватлисан.

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Ранжидим — бироз ишққа, бироз севгига.
Кулдим — Бироз софлигимга, бироз соддалигимга. Сукут сақладим — бироз қисматимга, бироз дунёнинг ишларига...

Кўз ёши тўкдим — бироз ўтиб кетган умримга, бироз яшамаган умримга..
Оёққа турдим — бироз толиққандим, янада кўпроқ толиқмоқ учун...
Ишонишни истадим — бироз сенга, бироз ўзимга...
Бир пайтлар «Ҳамиша ёнингда бўламан» деган сўзларингга...

Койидим ўзимни — сени қаттиқ суйганимга ва сенга бутун умидларимни боғлаганимга...
Ачиндим — сендан кейин на ишққа на севгига ва на покиза туйғуларга бўлган ҳавасим йўқолганига...


@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Инсон — денгиз кабидир. Ёлғизгина усти билинади, остида нималарни сақлайди, ичида қандай ғалаёнлар бўлаётганини сўзламайди. Фақатгина жимгина овозсиз оқиб туради…

— Жалолиддин Румий

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Ҳаёт, мени истаганингча ғам-ташвишга сол, шукримдан бир парча ҳам камайтира олмайсан.

Нима бўлганда ҳам ғам-ташвишларим каби сен ҳам бир кун тугаб, битасан.

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Умр, эрталарга боғланган умидлар билан ўтиб бормоқда. Ғафлат тўла тортишувлар, бақир-чақирлар, миш-мишлар билан тугаб бормоқда. Сен ақлингни йиғ ва умрингни яшаб турган бугунинг деб бил! Кўрайликчи қани, бугунни қанақанги ишларга сарфлар экансан?! 

— Жалолиддин Румий ҳазратлари

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Сен ўзингга нимани муносиб кўрсанг, ҳаёт сени ўша томонга етаклайди..

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Бахтни юқумли эканини биласизми?! Бахт нима ўзи, бойликми, севгими, фарзандми, омадми? Йўқ, буларнинг ҳеч бири бахт эмас, бахт — бу БИЗ! Бахт бизда, ичимизда, сийратимизда, аслимизда, рухиятимизда. Бахт сўзимизда эмас, кўзимизда! Мен — бахтман, мен аслимдаман. Мен бахтлиман. Алҳамдулиллаҳ!

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Ўзимизни англашни ўрганмас эканмиз, кимлигимизни, мақсадимизни, қарашларимизни тушунишни билмас эканмиз, ҳеч кимдан ўзимизга нисбатан ҳурмат ёки эътиборни талаб қилишга ҳақли эмасмиз. Авволо, ўзимизни ҳурмат қилишни бошлайлик, қолгани қалбимиздек бўлади, қалб акс этади...

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Бир қалбга қамалмоқ — ҳамма қалбга меҳмон бўлмоқдан яхшидир.

— Мустафа Таш

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Баъзи бир ранжишлар нотўғри гумон ортидан бўлади...

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Инсонларнинг гуноҳларини ҳисоб-китоб қилманг, чунки сиз уларнинг Роббиси эмассиз! Сиз ўз гуноҳларингиз ҳақида ўйланг, чунки сиз қулсиз! Синов ва балоларга йўлиқганларга марҳамат кўргизинг! Бало билан имтиҳон қилинмаганингиз учун Аллоҳга ҳамд айтинг!

— Ҳазрати Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ

Барчангизга жума тонгининг хайри ва бароктини берсин!

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Дунё — улкан кўзгудир, ўз ҳолидай сенга ёмонлик ҳам, яхшилик ҳам келтирмайди. Тегрангда рўй бераётган ҳамма нарса аслида ўз фикрларинг, ҳис-туйғуларинг, истак ва тутумларингнинг аксидир.

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Гуллар униб чиқиши, ёруғликка йўл очишига халақит қилиб, уларни босиб ётган тошларга сира таслим бўлмайдилар. Барибир энг гўзал, ифори оламга тараладиган гулзорга айланаверадилар.

Тирик жон, уйғоқ юрак тўсиқ ва қийинчиликка таслим бўлаверса, ер юзида ҳаёт ҳурматига лойиқ бирор нарса бўлармиди?!

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Сизга муҳтож бўлган одам, албатта, ёнингизда бўлишнинг йўлини топади.

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

«Ҳаётда таваккал қилолмайдиган нарсанг нима?» дея сўрасалар ҳамма нарсани бошқатдан бошламоқ дейиш ўрнига, биров билан танишиш учун тоқат қолмаганини айтаман.

@Jurnalistxonim

Читать полностью…
Subscribe to a channel