jurnalistxonim | Unsorted

Telegram-канал jurnalistxonim - O‘zgacha olam...

4045

Mening olamim... 01.01.2020.

Subscribe to a channel

O‘zgacha olam...

Дунёнинг тўрт тарафи бор. Учтаси ёпиқ бўлса, биттаси доим очиқ туради.

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Сенда фақат битта тўсиқ бор. Бу ҳам бўлса — Ўзинг!!! Шундай экан ўзингни қийналганман деб ўйлашни бас қил. Бу дунёда сенинг аҳволингдан баттарлар борлигини унутма.

Йиқилдингми жимгина ўрнингдан туриб ҳаракат қил. Йиқилганинг учун дод-вой қилишинг ва ўзингни қийналган инсон сифатида кўришинг нотўғри.

Биласанми, бу дунёда ҳар кимнинг ичида буюклик бор. Ҳа, ҳа сенда ҳам буюклик мавжуд. "Қандай?" дейсанми? Чунки бизнинг барчамизнинг Яратувчимиз буюк.

Шундай экан, ҳозир қийналганингни барчага билдириб йиғлаб ўтирадиган пайт эмас. Ҳозир сен ўрнингдан туриб ўзинг учун ҳаракат қиладиган пайт.

Унутма муваффақият ва бахтга олиб борадиган осон йўл йўқ. Қийинчилик эса ҳаёт қонуни.

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Ҳаётдан хақиқий маънода яшаб ўтмоқ учун албатта курашмоқ керак.

Биз унда адашамиз, хатолар қиламиз, йиқиламиз, туртиламиз, ёлғиз қоламиз, аччиқ кўз ёш тўкамиз, қийналамиз ва ниҳоят ҳаётнинг ушбу зарбалари бизни чинакам кучли инсонга айлантиради.


@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Мукаммалликни излаш ёшликка хос нарса. Ўз-ўзинг билан муросага келишни топа олиш ва ушбу мувозанатни сақлай билиш эса энг муҳими.

Ботиний оламинг нафратни севги-муҳаббат билан, қўрқувларни — орзу-умидлар билан, ўлим истагини — яшашга бўлган илоҳий чанқоқлик билан енга оладиган ишончли маскандир. У ерда йўқотган одаминг билан қайтмас бўлиб кетган муҳаббатингни эслаш ва у билан ҳаёлан яшашинг мумкин.

Аммо ички дунё деб аталмиш қалъага биқиниб олганимиз билан унинг ташқарисида юз бераётган ходисаларга алоқадорлигимиз узилиб қолмайди.

Дераза ортидаги бўрон уйдаги об-ҳавога таъсир қилади, эшитган сўзимиз дилимизга озор етказади, кифтимизга тушган зарба — ўлдириши мумкин. Шунинг учун танловни жуда уйлаб амалга ошириш лозим....

— Элчин Сафарли «Қайтганимда уйда бўл»

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Начора кимгадир ёқсам-ёқмасам!

Айтинг, неча пулга сотилар қадр,
Гуноҳми гар сизга кулиб боқмасам?!
Сизга илтифотлар қилолмам, узр,
Начора кимгадир ёқсам-ёқмасам!

– Малика Тавфиқ

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Билиб қўй: тўсиқлар енгиш учун қўйилади. Таслим бўлиш учун эмас!

Бир қийинчилик ортида, бир бахт бордир. Сен қалбингга сафар қил. Фақат шу ердагина ҳақиқий жавоблар яширингандир...


@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Ғазабланманг, жаҳлини ва нафратини жиловлай олган инсонларни Аллоҳ яхши кўради, шунчаки кечиринг, унутинг ва негатив энергиялардан халос бўлинг!

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

#байрам_муборак

Ассалому алайкум, қадрдоним! Аллоҳга беадад, беҳисоб шукр — муқаддас айёмга етдик. Барчамизга Қурбон ҳайити муборак бўлсин, азиз диндошим!

Аллоҳ куну тунларимизни ғамлардан ҳоли қилсин, бизни нима учун яратган бўлса, ўша билан машғул этиб қўйсин.

Бу дунёда борлигимизнинг ўзи энг гўзал неъмат, нафас олаётганимиз, ҳис қилаётганимиз мўъжиза, керакли инсон эканимиз эса чинакам бахт. Байрам муборак!

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

​​Борини севиш, идеал вақтни кутмаслик, ҳар кунни тўлақонли яшаш, қанчалар қийин бўлмасин руҳан тушкунликка тушмаслик, келажакка ишонч — буларнинг бари миннатдорликдир.

Ботиний осудалик — айнан ўтаётган лаҳзангдан миннатдор бўлганингда, беҳудага уринмаганингда ва ўзингни "бундан кўра яхшироқ бўларди" дея қасти-бастингга олмаганингда келади. Фақат осуда ҳолингдагина ўз саволларингга жавобни эшитасан ва қаёққа юришни англайсан.

«Денгиз ҳақида сўзлаб бер менга»

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Бу дунёнинг ўткинчи неъматлари учун алданма! Одамларнинг сенга бўлган эътибори, мулозамати ва муносабати эҳтиёжи битгунга қадар холос, сен Аллоҳ назаридан қолма...

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Сен ҳаётга нима берсанг — у ҳам сенга шуни қайтаради.

Ҳаётдан рози бўлиш — бу ҳис-туйғуни ўзимизга, оламга, атрофдагиларга нисбатан тўғри муносабатда бўлганимизда ҳис этамиз.

Ҳаёт бизга фақатгина ташвиш, қийинчилик ва азоб-уқубатлар келтиради деб ўйлаймиз. Аслида буларнинг барчаси бизнинг бу ҳаётдаги дарсларимиз ва тажрибаларимз. Биз ана шу дарсларимизни қабул қилиб, тан олганимизда вазиятлар енгиллашади.

Хатоларимиз учун миннатдор бўлишимиз керак, чунки улар бизга нимани қандай бажаришни ўргатади.

Ҳаётимиздаги барча бор нарсаларга миннатдор бўлганимизда, ҳаёт бизга қувонч, шодлик ва чексиз бахт ҳис-туйғусини беради.

Миннатдорчилик ҳис-туйғусида яшаганингизда эса ҳаётингиз мўъжизаларга лиммо-лим бўлади.

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Чарчаган қалбингга шундай де: Аллоҳ билан ҳаммаси осон, Аллоҳ мен билан!

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Менга туҳфа қилинган неъматлар ичида энг яхшиси — оналик мақоми!

Илк бор оналик бахтини ҳис эттирган тўнғичим Фирдавс 11 ёшга тўлди. Бўйи бўйимга тенглашиб, йигитлик акси уриб қолган ўғлим ҳар қандай ҳолатда ҳам менга куч-мотивация беради.

Синовли вазиятларда фарзандларимга қараб қолган барча нарсалар ўткинчи, мингинчи масала эканини англайман.

Баъзан ҳаражатларидан орттириб, камчиликларингизга ишлатасиз, деб болаларча ғамхўрлик қилишга уринганда, ич-ичимдан ўзгача бахт туяман.

Аллоҳ илмли, солиҳ, меҳрибон, бири биридан ширин ўғил-қиз берганига беҳисоб шукр!

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Ҳамма парчаланиш, синиш ёки йўқотишлар ҳам аслида фожеа эмас. Баъзан ҳаммаси тугади деб ўйлаймиз, лекин у ибтидо — янги ва яхшироқ ҳаётнинг бошланиши бўлади. Тилагимиз, якуни хайрли, янгиси унданда хайрли бўлсин.

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

#эндименгабарибир

Ҳеч кимни ҳеч қачон рози қилиб бўлмас экан. Жонингни берсанг ҳам қониқмас эканлар. Бошингга мусибат тушганида ёрдам қўлини чўзадиганлар топилмаслиги маълум.

Лекин минг бир бўлакка бўлинганингда ана шу оҳирги парчангни ҳам урганча майиб қилгувчи даражада виждонсиз ва шафқатсиз кимсалар ичида эканингни яхши биласан...

Чексиз осмон остида, узун кўчалардан ёлғиз ва сассиз юриб ўтарканман, аста пичирладим — парчаландим, йиқилдим, енгилдим ва курашишдан тўхтадим!

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Баъзан тақдир ҳукмига билиб-билмай исён қиламиз, инсонлигимизга борамиз. Аслида қадаримизга битилганлар хайрли ва энг муносиби эканини кейинроқ англаймиз.

Баъзи бир тугашлар янги ҳаётнинг, янги зафарларнинг бошланиши бўлади. Бир эшик ёпилган бўлса, шунчаки у ердаги ризқимиз тугаганидан холос.

Сендан шунинг учун ҳам миннатдорман, ҳаёт. Ҳар синовда ва ҳар бошланишда янаям кучли, янаям ғайратли ва ўзига қатъий ишонувчан, мағрур қилиб шакллантираётганинг учун.

Билгинки, қанча синовга солсанг ҳам, қанча машаққатлар юборсанг ҳам шукримдан зиғирчаям камайтиролмайсан. Чунки сен ўйлаганингдан ҳам кучлиман, сабрлиман ва сира таслим бўлмайман.

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Ҳар қандай муаммонинг ечими бор. Бугун ёки эртага барибир барчаси тугайди. Сен яшолмайман деганларингсиз ҳам бемалол яшай оласан. "Ҳаммаси тугади" деганингда ҳам, қаердадир кичик умид қолган бўлади. Вазифанг уни ташқарига чиқариш. Инсонлар нима дейишидан қатъий назар, сен бахтга лойиқсан. Сен учун хайрли бўлгани айни бўлганларидир.

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Ўткинчи нарсаларни деб афсус чекманг! Бу ҳаётда Аллоҳ таолодан ўзга барча нарсалар ўткинчидир.

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

​​Ер юзида идеал дунёни излама, у йўқ нарса. Гўзаллик тескаралик билан, самимийлик – риёкорлик билан, тан олиш — унутиш билан ёнма ён яшайди...

Бизлар ўзгартира олмайдиган нарсалар мавжуд, уларни қабул қил ва йулингда давом эт.

Қабул қилиш — таслим бўлиш дегани эмас, гарчи биринчи қарашда мағлубиятдай туюлса ҳам.

Қўлингдан келганича ёрдам бер — ҳар бир янги кун инъоми бунинг учун имкониятлар очиб беради.


@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

"Ҳаёт менга имконият бермаяпти" дейсизми? У ҳолда бу тонг уйғонмас эдингиз. Ҳар бир янги кун янги имкондир, ундан қандай фойдаланиш эса ўзингизга боғлиқ!

 @Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Эрта уйғон, шукрона келтир ва кимнингдир дилини оғритишдан, ёмон гапиришдан қўрқ. Сен ўзингга раво кўрганларни бошқаларга ҳам улаш.

Ишон, ҳаёт биз кимнингдир дилини оғритиб, ёмон фикрлар уйғотиш учун жуда қисқалик қилади. Сен яхшилик билан жавоб қайтар. Токи ўша инсон сенга қилган ёмонлигидан уялсин.

Ҳеч бўлмаса хотиржамликка эришасан. Сени ўз домига тортувчи ёмон аурали инсонлардан қоч. Уларга ўхшаб қолмаслик учун ҳам сен яхши бўл.


@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

​​Вақтни исроф қилишинг билан орзуларингни ҳам исроф қилган бўласан. Севишга шошил, ҳар нафас олишинг — муҳаббат бўлсин.

Вақт шундоқ ҳам кам, уни жанжал ва ташвишларга, ўзгалар учун душманликка сарфлама.


@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

#Шукроналик

Бугун 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни.

Ўзини журналист санайдиган барча-барча ижод аҳлига байрам муборак! Сўзингиз ва қаламингиз ҳамиша ўткир бўлсин ва адолат учун хизмат қилсин.

Машаққатли аммо шарафли касб эгаси — журналистлик қисматга битилган экан, сўз юкини елкага ортиб, шу касб орқали жамият ривожига оз бўлсада ҳисса қўша олсак, танловда адашмабмиз...

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Бу ёруғ дунёда айнан сизга ўхшаган инсон қайта туғилмайди. Сизнинг олам билан баҳам кўришингиз мумкин бўлган айрича иқтидорларингиз бор. Буни амалга оширишингиз ҳам — бетакрор. Сизнинг ҳаётга қарашингиз, истиқболингиз, фикр юритишингиз — ноёб. Сиз беназир талқинсиз.

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Ҳаёт жуда қисқа. Уни адоват, нафрат, ҳасад, нифоқ ва қариндошликни узиш билан ўтказиш ярамайди. Эртага хотира бўлиб қоламиз. Табассум қилинг, севинг ва ёмонлик қилганга мурувват кўрсатинг. Чунки жаннат қалби салимларга муштоқ.

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Роббим, охирги нафасим сажда устида бўлишига муваффақ айла!

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Одам ишониш керак!!! Нимага ёки кимгалиги унчалик ҳам муҳим эмас. Асосийси, ўзингга бўлган ишонч. Муҳими, нурга қараб интилиб бора олиш. Ортда қолгани эса — ўтмиш.

Азизим, ўтмишни борича қабул қил. У кечаги — ожизроқ, кучсизроқ «мен»ингни бир парчаси. Бугун кечаги кундан ботирроқ, хушёрроқ ва албатта, кучлироқсан...

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Инсонларга фойдангиз тегмаса, зарарингиз ҳам етмасин!

Парвози гўзал капалакни ерда судиралиб юрувчи илон ҳар куни ҳалок қилиш ниятида пойларкан, ҳолдан толган капалак илондан, мен сенинг емишингманми, менда қасдинг борми, нима истайсан ўзи, деб сўрабди, шунда илон, менга парвоз қилаётганинг ёқмайди, сенинг чиройли парвозинг мени ич-этимни ейди, ўлдиради, чунки мен ўзим учолмайман, деган экан.

Парвоз қилолмаяпмизми, демак биз капалак эмасмиз, бизнинг миссиямиз, йўналишимиз бошқа... Қўйиб берайлик капалакларга, юксакларга учишга, ўз миссиясини бажаришга, шунчаки ҳалақит бермайлик, ўзимиз билан овора бўлайлик...

Журналистхоним кундалиги

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Ҳеч нарса аввалгидек бўлмайди — ё аввалгидан яхшироқ бўлади, ёки аввалгидан ёмонроқ...

Албатта, яхшироқ қилиш ўз қўлингда, шундай ҳаракат қилки, аввалгисини эслаб афсус чекма — кураш, ён-ёндир ва албатта ғалабага эриш.

Ҳаммаси ўзингга боғлиқ, чунки сен бошқалар ўйлагандан ҳам кучли, иродали ва нотакрор матонат эгасисан. Албатта, сен енгиб ўта ололадиган деражадаги арзимас синовга таслим бўлмайсан.

Ахир ҳаёт бу йўл — янги манзиллар, янги тўқнашувлар, янгидан янги саргузаштлардан иборат. Сени забт этишинг керак бўлган янги марралар кутяпти. Олға!!!


@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Тонг отгач, тунни кутмагин, яхши-ёмон ўтган кечаги эмас, ҳали келиб улгурмаган эртани ҳам эмас, яшаётган бугунингни ўйлагин.

Қуёши чарақлаган бу кун — сенинг кунинг, бир кунлик умр...
Гўё бу кунда туғилиб, шу кунда ўладигандек, бугунги ҳаётингни бугун учун бағишлагин.

Читать полностью…
Subscribe to a channel