jurnalistxonim | Unsorted

Telegram-канал jurnalistxonim - O‘zgacha olam...

4045

Mening olamim... 01.01.2020.

Subscribe to a channel

O‘zgacha olam...

#кечинма

Ҳаётимга келиб-кетган ҳар бир инсондан миннатдорман. Улар сабаб кучли бўлдим. Улар сабаб сергакландим. Энди ҳар бир босган қадамимда эҳтиёткорман. Аввалгидек одамларга осонликча ишониб кетмаяпман, ҳаммани ўзимдек қабул қилмай қўйдим.

Менимча, улғайдим — синовлар, тўсиқлар, зарбалар, хиёнатлар ва воз кечилишлар мени улғайтирди. Назаримда, шаддодлик ва қувноқлик ўрнини босиқлик эгаллади. Энди аввалгидай қизиққон ва шартаки эмасман. Оддий нарсалардан ҳаяжонланадиган кўнглим ўрнини совуққонликка бўшатиб берди. Бепарволик ва бефарқликни, айниқса, ёлғизликни дўст тутиниб олдим.

Эҳ, одамлар, ҳақсиз, нима десангиз ҳам тўғри. Бу сизнинг фикрингиз. Мен аллақачон улар билан ҳисоблашмай қўйдим.

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Кўпчилик одамлар тоқат қилмоқни кучлилик белгиси деб биладилар. Аслида кучлилик — вақтида воз кеча билмоқдир...

Биз ўша вақтида воз кеча олмаганимиз учун ҳам воз кечиламиз...


@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Севмоқ — вақт ажратмоқдир.
Бўш вақтларни тўлдирмоқ эмас.

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Севги бу ҳаёт суви, уни руҳинг ва қалбингла ич...

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Эҳтиёжларимизнинг чегараси йўқ. Бахт — эга бўлмаган нарсамизни қўлга киритишимиз эмас, балки эга бўлганларимизнинг қийматини тушуниб, қадрлашимиз, шукр қилишимиздир...

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Қилган ишингиз хато бўлиб чиқса дархол тушкунликка тушманг. Ундан тажриба олинг. Хатолар ҳам ҳаётнинг биз учун берилган иномидир!

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очганинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!

Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қил!


@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Яхшилик қилиш худди хушбўй нарсага ўхшайди. Яхшилик доривор ўсимлик кабидир...

Агар сиз тушкунликка тушсангиз, ғамга мубтало бўлсангиз, ўзингиздан бошқаларга яхшилик қилинг ва гўзаллик ҳадя этинг, шундагина қийинчиликдан чиқасиз ва рохат оласиз...

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Сени фақат керак пайтинг эсласалар хафа бўлма. Ўзингни шам деб ўйла. Билгинки, зулмат босган ҳаётларини нур бўлиб ёритганинг учун эслашади...

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Дардингни бемалол айтадиган, ёнида йиғлашга уялмайдиган ҳамроҳинг бўлмаса, қалбан ёлғизсан.

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Сен учун «тўғри» туюлгандек йўл тутасан, аммо барибир ишингни қоралайдиган ва унда «нотоғрилик»ни излаб топадиганлар топилади. Ҳамманинг кўнглини бирдек олишнинг иложи йўқ. Шундай экан, «тўғрилик» аслида нима?

— Юлдузли чироқчалар

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Дард доимо инсонга йўл очади. Дунёдаги ҳар иш учун инсон юрагида иштиёқ, ҳавас ва дард бўлиши лозим.

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Менинг мавжудлигим мўъжизаларнинг мўъжизасидир, мен ҳар куни бу мўъжизадан ҳайратга тушаман.

Ҳар тонг, уйқудан туриб, фикрла: «Бугун менинг омадим келди — мен уйғондим, мен ҳаётман, менда бебаҳо инсонлар ҳаёти бор ва мен уни беҳуда сарфламайман».

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Ҳеч ким сизнинг рухсатингизсиз сизга зарар келтира олмайди.

Муваффақият ва бахтга эришиш йўлларидан бири содир бўлган ҳодисаларни қандай қабул қилишингиздадир.

Катта муваффақиятларга эришган шахслар барча ҳодисаларни ижобий қабул қиладилар, улар салбий воқеаларни ҳам инсонни ўсишга ундовчи ҳаёт синови деб қабул қилиб, муваффақият сари кўтарилишда давом этганлар.

Ҳеч қачон салбий тажриба бўлмайди. Ҳар бир орттирилган тажриба фақат яхшилик учун хизмат қилади.

Омадсизлик — мағлубият мавжуд эмас, фақат ҳаёт дарслари мавжуд.


@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Яшаш бу нафас олиш эмас, балки ҳаракат қилиш, курашишдир. Ўз орзуларингизни эсланг ва улар учун курашинг. Сиз ҳаётдан нимани хоҳлашингизни билишингиз керак. Сизни тўхтата оладиган ягона нарса — муваффақиятсизликдан қўрқиш.

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Дилимни оғритганларни дилимнинг Эгаси ҳукмига ҳавола қилдим, зеро у ҳамма нарсанинг энг афзалини билгувчи.

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Биз ҳаётни бизга ҳадя этган инъомлари учун эмас, балки ҳали ҳадя этиши кутилаётган неъматлари учун севамиз.

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Кетишлари мумкин. Бизни йўқ деб ҳисобласалар ҳам майли. Ҳаммасига нуқта қўйишлари ҳам мумкин. Севмасликлари мумкин. Беҳуда умид беришлари мумкин. Жонимизга азоб беришлари мумкин. Сўз бериб, устидан чиқмасликлари ҳам мумкин. Қўйнимизни пуч ёнғоққа тўлдиришлари мумкин. Фақат шуни ёддан чиқаришмасинки, кетган жойларида биз уларни севганимизчалик севилмайдилар. Чунки биз ҳеч ким севолмайдиганчалик гўзал ва бесарҳад севдик.

— Тўсиқларга қарамай севдик

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Кўп нарса билишга ҳожат йўқ. Меҳр-муҳаббат кўрсатган, фидокорлик қилган, ҳаққимизга дуо қилгувчи инсонларнинг қийматини билсак, кифоя...

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Ёлғиз эмасман, атрофим тўла мени кузатувчилар, хато қилишимни кутувчилар, қоқилишимни истовчилар бор. Шунинг учун ҳам мағрур ва сергак йўлимда давом этавераман. Яхшиям борсизлар, мени ўйловчилар.

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Ҳеч қачон ўзингизни оқлашга қаттиқ киришманг. Ҳеч қачон ҳаракатларингизни изоҳлаб беришга ҳаракат қилманг. Минг афсуски, одатда бундай пайтда одамлар сизни чиндан ҳам айбдор экан, деб ўйлай бошлайди.

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Биласизми, бахт бу — сизни севишларини ҳис қилиш. Билиш эмас, ҳис қилиш!!!

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Сен ўзингни мен учун асра, жоним...

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Ўзгаришлар доимо қўрқинчлидир. Аммо сизнинг ҳаётингизни сиз учун ҳеч ким ўзгартирмайди. Сиз қандай йўл тутиш керак эканлигини тушунасиз ва қўрқувга қарамай, олға ҳаракат қиласиз. Мана шу муваффақиятнинг асосий қоидасидир.

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Энг муҳими нима биласизми?! Танланган йўлни, қарорни ҳимоя қила билиш...

Қароримизни ҳимоя қила олсак бўлгани. Ундан кейин эса ҳар қандай натижани қабул қилиш ва бунда бошқаларни айбламаслик керак.

Муаммоли оилада дунёга келдингми, бу сенинг қароринг ҳам, айбинг ҳам эмас. Аммо у сенинг айбингга айлана олади, қачонки сен шундай ҳаётни давом эттиришни танласанг...

@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Одамларнинг баъзилари йигирма беш ёшларида вафот этадилар ва етмиш беш ёшларида дафн қилинадилар.

Роваиъул

Тирик мурдага айланиб қолишдан яратганнинг ўзи сақласин...
Дунёни тарк этганда ҳам одамлар қалбида яхши хотиралар билан мангу яшашлик насиб этсин. Аслида яшашдан мақсад ҳам шу...


@Jurnalistxonim

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Ҳа, мен хато қилдим ва бунинг учун ўзимга тез-тез рухсат бериб тураман...

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Ҳамма нарса ўткинчи, ҳатто шу залворли имтихонлар ҳам. Қоқилган тақдирингизда ҳам, қаддингизни тик тутиб, манзил сари давом этинг.

Йўл-йўлакай учрайдиган тўсиқлару гап-сўзларга парво қилманг. Биргина суянчингиз бор бу — ўзингиз. Шуни унутманг!

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Журъатсиз одам омадсиз бўлиб ўтади.
У эришиши мумкин бўлган барча нарсаларни бой беради. Чунки унда уриниб кўриш учун ҳам журъат етишмайди...

@Jurnalistxonim
 

Читать полностью…

O‘zgacha olam...

Ҳолатингни оғир ва қийин эканини эмас, балки Яратганнинг қуввати ва қудрати ҳақида ўйла. Ишларинг қанча имконсиз ва амримаҳол кўринмасин, Аллоҳ билан ҳаммаси осон.

«Парвардигоринг айтурки, бу (иш) Менга осондур». Марям сураси, 9 оят.

Читать полностью…
Subscribe to a channel