Аллоҳим, бизни қалбидаги ишқига ва унга қаратилган муҳаббатга садоқатли бўладиган инсонлар билан учраштир.
@Jurnalistxonim
Олам турфа ранглардан иборат. Кимдир оқ, кимдир кўк яна бошқа инсонлар яшил ёки қизил рангни ёқтиради...
Мен сариқ рангни, айниқса сариққа бурканган табиатни, сариқ гулларни, сариқ лолаларни жуда~жуда яхши кўраман. Мен севган рангда товланиб турувчи сирли гўзалликларга ўраниб куз фасли ҳам кириб келди...
Вақт деб аталмиш учқур от нечоғли шиддат билан чопиб кетаётганини турмуш ташвишлари билан бўлиб сезмай ҳам қоламиз. Шу тариқа оқар сув мисоли ҳаётимиз ўтаверади. Муҳими, қимматли ва такрорланмас умр дафтаримизни ёрқин хотиралар билан тўлдиришга улгурайлик.
Туси каби сирли, вазминлик, сахийлик, меҳр-оқибат ва улуғворликдан сабоқ бергувчи куз фасли ҳаётимизга ўзи каби сокинлик, илиқлик олиб келсин, гўзал онларга бой бўлсин, ёдимизга ширин хотиралар билан муҳрлансин!
Куз хотиржамлик фасли. Қаранг, ҳаво ҳам куз ифорига тўлди. Бундай дамда табиат қўйнида танҳо қолгингиз ва хотиралар оғушига чўмгингиз келади...
Хуш келдинг, янги режалар, янги умидлар даври — сокин куз!
@Jurnalistxonim🍂
Барчамиз ҳаёт деб аталмиш манзилга сафарга чиқар эканмиз, онда-сонда шундай кўчаларга бўйлашга мажбурмиз — бахтли ҳаётга эришиш учун ўзимизни урган кўчаларга, нотўғри қарор қабул қилиб кирган кўчаларга, арзимас инсонларга юксак баҳо бериб, бўйлаган кўчаларга, пок туйғуларимизни ғаразли ниятли инсонларга сарф қилган кўчаларга, ҳаёлларимизни мутлақо пучга чиқарган кўчаларга бўйлаймиз умр бўйи...
— Тўсиқларга қарамай севдик
@Jurnalistxonim
Бу ҳаётда иккиланганлар эмас таваккал қилганлар кўпроқ бахтга эришади.
@Jurnalistxonim
Бир инсонга қилиниши мумкин бўлган энг тубан ноҳақлик — бу уни ўз манфаатларининг йўлида ўзгартиришга уринишдир.
Бир инсонга қилиниши мумкин бўлган энг буюк фидокорликлардан бири эса уни борича қабул қилмоқдир.
@Jurnalistxonim
Аллоҳ сендан бирни олдими, асло куюнма, ўрнига унданда аълосини, унданда хайрлисини беради.
Барча йўллар ёпиқ бўлса ҳам, Унинг эшигидан айрилма! Чунки У сенга ҳеч ким билмаган яширин эшикни очади.
Унутма, йўқотишлар сен билмаган ва англамаган мусибатларни ариши ҳам бўлиши мумкин...
@Jurnalistxonim
#ёмғир💦
Мен ёмғирни яхши кўраман, ёмғир худди дард-аламга тўлиб турган булутнинг исёнига ўхшайди. Бу исён томчилари кунлаб тўпланган изтироблар йиғиндисидир. Биргина шамол турткиси бас — булут барча ғам-андуҳлардан халос бўлади.
Йиғлай олишни ҳам билиш керак. Ёмғир осмон ғуборини ювгани каби кўз ёшлар инсон қалбидаги ғуборларни ювиб ташлайди.
Бир шарти бор, кўз ёшларингизни ўзингиздан бошқага кўрсатманг. Ахир сиз кучли инсонсиз...
@Jurnalistxonim
Мен миннатдорлик, қувонч ва қатият ила Худонинг буюклиги ва барча ҳимматларини шарафлайман. У менга берган ва бермаганларнинг барчаси учун Унга миннатдорлик изҳор этаман, зеро менга нима яхшилигини Ўзи билгувчидир...
— Элиф Шафақ “ Ишққа оид 40 қоида“
Севадиган инсон сен билан чиндан ҳам бирга бўлиш ниятида бўлса, унга ҳеч нарса тўсиқ бўлолмади. Сенга ҳақиқатдан ҳам кўнгил қўйган инсон ўзини сенсиз тасаввур қилолмайди.
Севишнинг ўрнига баҳоналар тўқиган инсонларнинг қалби ишқ учун торлик қилади. Қалби йўқ одам ишқни тушунмайди.
@Jurnalistxonim
Одамзоднинг бу дунёдаги якка-ю ягона, олий вазифаси – ўз тақдирини рўёбга чиқаришга эришишдир...
Бу курраи заминда олий бир ҳақиқат мавжуд: қачонки сен ниманидир астойдил истасанг, албатта унга эришасан, чунки бундай истак оламнинг руҳида дунёга келган бўлади. Сен ер юзида ҳудди ана шунинг учун яратилгансан.
— Пауло Коэльонинг «Алкимёгар» асаридан
@Jurnalistxonim
Улкан нурашларни бошингдан ўтказганинг учун, ярим йўлда ташлаб кетилганинг учун, оғриқни суяк-суякларинггача ҳис қилганинг учун яна қайта буларга йўлиқмай деб ўзингни муҳофаза қилишни бошлайсан ва ҳеч ким ҳаётингга дахл қилишига изн бермайсан. Яқин йўлатмайсан, ишонмайсан, хадиксирайсан. Аммо вақт ўтиб, яна севиб қоласан. Қўрқсанг ҳам юрагингни севгидан маҳрум қилолмайсан ва ўзингни ошиқликдан топасан.
— Тўсиқларга қарамай севдик
@Jurnalistxonim
Аёл фақат емоқ-ичмоққа, кийим-кечакка, турар жойга муҳтож бўлмайди, балки у аччиқ изтиробларни ўрнини босадиган ширин сўзга, ҳаётнинг аёвсиз зарбалари ярасини силайдиган меҳрибон қўлга, машаққатларни эсдан чиқаришга кўмак берадиган мушфиқ қалбга ҳам муҳтождир.
— Маҳбубий
@Jurnalistxonim
Ҳаммадан қочиб, фақатгина бир инсон билан овунишга Ишқ дейилса, Сен энг гўзал ишқсан.
— Тўсиқларга қарамай севдик
@Jurnalistxonim
Кузнинг борлиги қандай яхши, у бизни эҳтиёткорлик билан совуққа тайёрлайди. Севимли куз. Мулоҳазалар, чўнтакдаги қўллар, кечқурунги иссиқ чой ва ёқимли тушкунлик вақти...
Читать полностью…Мен журналистман. Ватанни қаламим орқали ривожлантираман, сўзим орқали ҳимоя қиламан, ёзганларим орқали асраб-авайлайман. Мен ватанимни севаман.
Читать полностью…Севги ажойиб туйғуда...
Энг ғалати нарса шундаки, агар сизга “мен сизни севмайман“ десам, сиз мени янада кўпроқ сева бошлайсиз...
@Jurnalistxonim
Мақсадинг йўлида учраган тўсиқларга енгилма, майда-чуйда ишларга кўп ҳам эътибор берма ва олдинга интил, ҳаракатдан тўхтама.
@Jurnalistxonim
Сен мени тоқатсиз дебмидинг?!
Тоқатим тоғ менинг, тоғ менинг...
Тоқатнинг тоғидан йиқилиб,
Юрагим ҳалиям соғ менинг...
Доим битта қарорни шундай танлагин-ки, ҳеч қачон иккиланма. Ақл билан иш тутган ҳолда, ўз эҳтиёжларингни тўғри баҳола.
Иккиланиш сенга қимматга тушади. Сен фақат ғалабага ишон. Ўзинг учун энг мақбул қарорни танла. Иккиланма!...
@Jurnalistxonim
#тонги_мутолаа
Ҳаёт ҳодисаларидан сабоқ ола билганлар сабр бардошли бўладилар. Улар шу сабабли бошқалар кўролмаган сир синоатларини англашади.
Ҳаёт хеч қачон тўхтамаслигини, дунёнинг барча яхши ёмон ишлари ўткинчи эканини, қувончи ҳам қайғуси ҳам абадий эмаслигини тушуниб етишади.
Ортиқча шодликка берилиш такаббурлик эканини, беҳад изтиробга тушиш ношкурлик эканини ички бир куч таъсирида сезишади.
@Jurnalistxonim
Мазмунли ҳаёт кечириш сири янгидан янги ташвишларда эмас, аксинча, фақат чин, ҳақиқий ва муҳим нарсалар ҳақида қайғуришда яширинган...
Хайрли тонг, ҳаётни борича қабул қилиб, ташвишларни бепарволик билан енгаётганлар...
@Jurnalistxonim
...бироз қийин эди, бироқ имконсиз эмас эди, ҳеч нарса имконсиз эмас... Алҳамдулиллаҳ...
Читать полностью…Тонг отди — ҳаёт мактабининг янги дарси бошланди. Бугунги имтиҳон бизга қандай саволларни тайёрлаб қўйгани номаълум, жавобларни кимдандир кўчириб олишнинг ҳам иложи йўқ.
Биргина йўл бор — ўзингга ишон ва олдинга интил.
@Jurnalistxonim
Сендан узоқлашгач, ўзимни ҳам йўқотдим, қалбим қайғуга ботди, кунларим мазмунсиз ва мақсадсиз ўтди...
Аллоҳим, мени ўз ҳолимга ташлаб қўйма. Ўзингдан ўзгага муҳтож қилма.
@Jurnalistxonim
Ҳеч нарсага қарамай сизга ишонган ва севишда давом этган, елка қўйиб, ёнингизда турган инсонларни қўлдан бой берманг. Улар бор — ҳаётингиз гўзал.
@Jurnalistxonim