kabul_dusov | Unsorted

Telegram-канал kabul_dusov - Kobul Dusov |RASMIY KANAL

12148

Кобул Дусовнинг расмий телеграм канали. Каналда дунё ва жамиятдаги ижтимоий сиёсий мавзулар ёритилади... YouTube kanal: https://www.youtube.com/channel/UCCOB7XWIKd-YGBdtWwp3fGw?sub_confirmation=1 Мурожаатлар учун бот 👉

Subscribe to a channel

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Xalqni o'ylayotgan bo'lsangiz, vazirlik tizimini tinch qo'ying, Q. Dusov.

Bugungi kundagi olib borilayotgan islohotlar, albatta, ta'lim tizimida rivojlanishga olib boradi. Faqat negativ fikrlar emas, pozitiv o'zgarishlarni ham tilga olib turish kerak.

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Энди шу кам эди. Дарров етиб келганини қаранг пахтанинг тоза сорти билан.

Таълимда шунча ютуқлар бўляпти эмиш...

Атажонов М.М. Ихтисослашган мактаблар агентлиги:
Assalomu alaykum hurmatli kuzatuvchilar. Men bir narsaga xayronman. Kim nima desa bilib- bilmay shunga ergashib chaynalishni qachon to’xtatasizlar? Maktablardagi dars bo’linishi-yu, maktab direktorlarining nafsini Umarovaga nima aloqasi bor, men tushunmayapman. Shuncha ta’limda yutuqlar bo’lyabdi, nima uchun bunga e’tiborsizlik qilyabsizlar? Maktabning direktori yaxshi ishlamasa, ishdan olinsa ham Umarova, o’qituvchi va o’quvchilarni tarbiyaga chaqirsa ham Umarova, o’qituvchilar dars bera olmasa ham Umarova, shu ustozlar attestatsiyadan o’ta olmasa ham Umarova, ta’lim sifatiga javob bera olmaydigan ustozlar bilan mehnat shartnomasini bekor qilishsa ham Umarova. Xo’sh nima qilsa sizlarga yoqadi? Sizlarga qolsa bugun bittasini, ertaga boshqasini shu o’rinlarda ko’rsangiz yaxshi a? Kechirasiz, bizga bunday kerak emas.

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Ўқитувчи:
Ўқитувчи 4-5 йиллик умрини шу касбни ўрганишга, қолганини эса юртнинг боласини ўқитиб, тарбиялашга бағишлайди. Унда ҳам рўзғор, бола-чақа, эҳтиёж, кредит, контракт деган масала ва муаммолар бор.
Лекин энг ёмони, энг оғири уни бошқа касби йўқ. Айримларида эса ҳунари бору, дарс бошлангач ишлашни иложи йўқ. Фидоийлик деган нарса эса таълимдан йироқларнинг ҳисобига йилдан йилга емирилиб кетяпти...
Шу касбни танлаганим учун пушаймон бўлишга мажбур қиладиган омилларнинг кўпайиши, фақат менгагина таъсир қилаётгани йўқ экан, аслида.

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Ўрмон ҳангомалари туркумидан
(Дарс тақсимоти)

Бир ажойиб гўша бор
Олис-олис томонда.
Ҳеч қулоқ эшитмаган
Ҳангомалар ўрмонда.

Файз кетди, ҳузур кетди
Август келган заҳоти.
Старт олди "Гўштейиш"
Сабаб - дарс тақсимоти.

Ўроқ, машоқда йўқнинг
Баланд чиқар товуши.
Йиртилган бола йиғиб
Мингоёқнинг ковуши.

Тортишар ханграб Эшак
Овозим дер энг гўзал.
Ҳатто булбул лол қолар
Айтсам шеър, қўшиқ, ғазал.

Энг кўпи кимга лойиқ
Куппа-кундуздай аён.
Бир соатим камайса
Нишим ёмон дер Чаён.

Юз йил аввал келганмиш
Ўрмонга Қорақарға.
Бир ставка олмасам
Ҳамманг қилай бадарға.

Мусиқага энг лойиқ
Мен дер кўлмакда Вақвақ.
Йўқса эрига айтиб
Қилиб ташлармиш чавақ.

Югуришни менга қўй
Дейди қари Тошбақа.
Қоқтириб олай ҳали
Отникидай зўр тақа.

Йўқолган қўзиларга
Алоқам йўқ дер Бўри.
Ҳисоб-китоб илмини
Менга бериш энг тўғри.

Жўжалар ҳаётини
Ишонинглар Тулкига.
Юмалоқ хати билан
Қолди роса кулкига.

Эчки, йиллик ютуғинг
Солиб кўр деса қарор.
Эски сафсатасини
Ўқий бошлайди такрор.

Қатор сертификати
Менга деса бир тийин.
Ўйнаб бориб олайми
Шуям бўптими қийин.

Маймунларнинг бўлса ҳам
Ҳунари масхарабоз
Ўттиз икки етмиш бир
Тақсимот учун асос.

Бир келсангиз ўтмайсиз
Дунёдан ҳеч армонда.
Шундай ажаб ҳангома
Бизнинг гўзал ўрмонда!

Muyassar Ergasheva 18.08.2024

@tomchidaquyosh

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Тарих 2024 йил август.
Халқ таълими вазирлигида
ишлаётган кўп кадрлар Вазирнинг ва унинг сенатдан келган ўринбосарини адолатсиз сиёсати сабабли ишдан олиниб, кучли стресс ҳолатида ўз иш ўрунларини тарк этаяпти. Кўпчилиги "чопилиб" кетишини кутиб турибди.

Вилоятлар бошқармаларида вазир ва ўринбосари таъсирида меҳнат интизоми ва муҳити бузилган.

Туманларда мудирлар Давлат мулкини ўзлаштиргани учун қама-қама бошланган.

Мактабларда ўқитувчилар дарс соатлари деб, бир-бирини гўштини ейишга старт кутишаяпти.

Яна хотин қизларнинг иштон кўйлаги, рўмоли сентябрдан муаммога айланиб, олти ой шу тема билан трендга чиқамиз.

Мактаб дарсликларининг аҳволи ҳалигача мавҳум. Ишқилиб аллома Алламжонов бу йилни ҳам кашасини чиқармаса бўлди.

Тарбия деган сохта, ўйлаб топилган бир пулга қиммат фандан ўқитувчиларга яхши ҳақ тўланмаяпти. Нима эмиш, уларнинг бу фандан тоифаси йўқ эмиш. Тоифа олиш учун ушбу фаннинг ўзи ОТМ бўлиб, унда кадрлар ўқитилиши керакми?

Ўзи таги йўқ, ўйлаб топилган кераксиз фан бўлса, штат ўйлаб топилган бўлсада кадр бўлмаса, кадр ва тоифа қаердан бўлади? Мана шунақа номутаносибликлар ва зиддиятлар урчиб кетишига қараб турган вазирлик ва вазир ўзи бизга керакми?

К.Дусов

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Инсон мард бўлиб, вақтида тақдирга тан беришни ҳам билиши керак нафақадаги азиз устозлар.
Биламан ҳаммага пул керак...

Сизлар катта куч бўла туриб, 30 йилда қила олмаган ишларни балки ўрнингизга келаётган ёш ўқитувчилар қилиб, фарзандларимиз чет элга мардикорликка боришмас.

Бир вилоятнинг мактаб ўқитувчиларни йиғлаб ёлворгани учун бир неча марта бориб, золим раҳбарини ноқонуний ишлари учун ишдан олдирган эдик. Бугун ўша ўқитувчилар бориб "Қобил Дусовни танимаймиз, тармоқларда кўрганмиз, ўзи келган бизга ёрдам бераман деб, биз чақирмаганмиз, бизга ким раҳбар бўлсаям тинч ишласак бўлди"-деб бир жойларга ёзиб берибди.

Балики сизлар ўрнингизни бўшатсангиз, юқоридаги ўқитувчиларга ўхшаган баъзиларингиздан яхшироқ, бировни қадрига етадиган, яхшиликка яхшилик билан жавоб берадиган ўқитувчилар келар.

Бу фикрларим мутлақо умумий вазиятга қаратилган ўта шахсий фикримдир. Хафачилик бўлмасин.
Ҳурматли нафақадаги азиз устозлар, ҳайдалмасдан олдин ҳурмат борида кетишни ҳам билиш энг юқори инсоний фазилат деб ўйлайман.

К.Дусов

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Ассалому алайкум.
Тавсиям, нафақахўрларга дарс бериш керак эмас, у ўқитувчиларни бўшатинг ва билимли, фаол ёш ўқитувчиларга кўпроқ дарс беринг. Агар сизга нафақахўрлар таҳдид қилишда давом этса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотларга мурожаат қилинг.

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Бир куни мен тасодифан гўзал кекса бир аёлни учратдим...
бу анча олдин, тахминан 20 йил олдин бўлган воқеа эди. Мен автобусда кетар эдим. Автобусда кўп одамлар бор эди, барча ўриндиқлар банд эди.
Мен тикка турардим, йиқилмаслик учун тутқични ушлаб олгандим, автобус жуда титрарди...
Шунда менинг нигоҳим тасодифан дераза ёнида ўтирган кекса аёлга тушди.. Мен ҳайрон бўлдим...
у ниҳоятда чиройли эди!
Ундан кўзни узиш имконсиз эди.
Чиройли услубдаги кулранг сочлар,эгнида камтарона пахтали , қуюқ қора нўхотли кўйлак , пошнасиз қора туфлилар, оддий, лекин жуда қулай кийинганди .
У нимадир ҳақида ўйлаб, деразага қараб кетарди. Унинг юз ифодаси шундай эдики гўё фаришталар унга осмондан тушиб қараб тургандек ... Мен бундай юзларни олдин ҳеч қачон кўрмаганман, ҳатто пиктограммаларда ҳам.
Унинг юзини енгил, деярли сезилмайдиган табассум ёритиб турарди. Унинг юзида унинг барча фикрлари акс этгандек, ниҳоятда жонли нарса,тирик ифода бор эди. У нима ҳақида ўйлаётгани номаълум, аммо яхши нарсалар ҳақида ўйлаётгани аниқ эди....
У қўлида улкан саватни ушлаб, эҳтимол дала ховлисига кетаётган эди.
- Аввакумово? - деб ҳайдовчи тўхташини эълон қилди ва аёл секин ўрнидан турди ва чиқишга тайёрланди. Гўё ҳамма унга йўл бераётгандек, оломон унга умуман тўсқинлик қилмагандай туюлди менга . Ва ҳатто катта сават ҳам ҳеч кимга зарар бермасди.
У эшик томон юрди ва кейинги бекатда тушиб кетди.
Мен унинг кетишини кузатдим. Унинг юриши силлиқ ва шошилмас эди. У бошқа дунёда, уйғун ва меҳрибон оламда яшаётгандай туюлди менга . Мен унинг кетишини кузатарканман ҳатто қалбимда бир азобни ҳис қилдим, гўё мен тушунарсиз гўзал нарсани кўргандек бўлдиму, у ҳозир мени четлаб ўтиб ташлаб кетаётгандай туюлди ...
Мендан бошқа ҳеч ким унга эътибор бермади. Ҳеч ким унинг гўзаллигини пайқамади, чунки одамлар фақат ёшлар гўзал эканлигига одатланган.
Қарилик жисм хунуклигини кўрсатади , одамлар қаришдан қўрқишадилар ,қарисанг тасқара бўласан деб ишонилади.
Аммо бу кекса аёл билан учрашганимдан сўнг, гўзаллик ичкарида эканлигини англадим.
Ёмон фикрларга ега бўлганлар хунук бўлиб қоладилар. Одамлар ажинлар ёки кулранг сочлар билан эмас, балки ғазаб, ҳасад, очкўзлик ва бошқа иллатларнинг жилмайишлари билан бузиладилар , бу йиллар давомида тобора инсоннинг юзида из қолдиради.
Ажинларни текислаш учун эмас, балки Руҳни яхшилаш учун эҳтиёт бўлиш керак.Ана шундагина инсон хар қандай ёшда хам гўзал кўринади.

Одамийлик асри..

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

ҲОКИМЛАРГА БАҒИШЛАНАДИ!

Ассалому алайкум. Хурматли кўрарманлар. Анча олдин бир камбағал дўстимни дўконини бузиб, гадо қилиб қўйишганда шу шеърни ёзган эдим. Бугун шу шеърни овозга солдим. Бир эшитиб кўринг!
ЁҚТИРМА босишингиз шартмас, охири тилидан осилмаса бўлди, шу бола деб қўйсангиз бўлди. Ўзим тушуниб оламан))

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Qozogʻiston chegarasida Oʻzbeklarni xoʻrlashyaptimi?

Chegaradan oʻtishda firibgarlikka uchragan yurtdoshimiz videomurojaat bilan chiqdi.

Tegishli davlat organlaridan ushbu holatni nazoratga olishlarini soʻraymiz!

@Zominiy_uz

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

https://www.youtube.com/watch?v=2-LAnOe0L6k

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Таълим кредити ва Оилавий тадбиркорлик доирасида ажратилган кредитлар фоизи 0.5 фоизга пасайди

Марказий банк 25 июль куни асосий ставкани йиллик 0,5 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 13,5 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди. Шу сабабли Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасига боғланган таълим кредитлари бундан буйоғига йиллик 13,5% ставкада, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар эса йиллик 17,5% ставкада ҳисобланади.

Обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/Yurtning_buyukligi_ilm_bilan

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

https://youtu.be/XPZp32a44rc?si=CosgoPeDPoHh12IQ

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

#tuhmat #hodisalar #Rossiya
Deputat oʻzbek muhojirlarga tuhmat qildimi?

To'liq video Migrant.uz Youtube kanalida

Batafsil

Web-sayt | Instagram | migrantuzb">YouTube | @migrantuz

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

🎆 🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤❗️

Common Sense Xususiy Bandlik Agentligi rasman o'zining ilk vakansiyasini e'lon qiladi. Rossiya davlatidagi hamkorlar bilan yangi kelishuvga erishildi va nomzodlarni yig'ish jarayoni boshlandi.

‼️ Sizdan qilinadigan asosiy talab rus tilini yaxshi darajada bilish!

🔼 Vakansiyalar qurilish sohasida:

1. Malyarchilar:
- малярщики;
- фасадчики;
- отделочники;

2. Betonchilar (бетонщики):

⚠️ Talablar:

1. Muqaddam sudlanmaganlik;
2. Yosh chegarasi 45 yoshgacha;
3. Soha bo'yicha ish tajribasi;

💵MAOSH: $1000
+

⚡️ Quyidagi xarajatlar ish beruvchi tomonidan qoplab beriladi:

- Aviachiptalar;
- Turar-joy;
- Aeroportdan ish joyigacha transfer;
- Rasman ishlash uchun tuziladigan hujjatlar;
- Yashash joyi bo'yicha migratsiya ro'yxatidan o'tish;

👉🏻 ANKETANI TO'LDIRING 👈🏻

📞  90-003-50-51

Telegram | Instagram

#reklama

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Савол.

Ўқитувчи:Assalomu  alaykum.

Mayli,  Umarovani  qo'yib  turaylik.

Sizga  savol  :

Sizlar  o'z   maktabingizga  o'quvchi  yig'ish  uchun  o'rta  ta'lim  maktablariga  o'xshab,  voyaga  yetmaganlarni
  uyma-uy  yurib,  ro'yxatga  olib,  mikrohududni  shakllantirib  yurasizlarmi  yoki  boshqarmaning  bitta  topshirig'i  bilan  barcha  o'rta  ta'lim  maktablari  sizlarga  o'z  o'quvchilarini  olib  boradi-yu,  sizlar  o'z  xonangizda  mazza qilib  kutib  olasizlarmi ?

Sizlar  ham  o'quvchilarni  birinchi  sinfdan  o'qitasizlarmi ?

Sizlarga  imtihon  topshirsa,  nega  faqat  yuqori  ball  olganlarni  qabul  qilasizlar ?

Yoki  past  o'zlashtiruvchilarni  o'qita  olmaysizlarmi ?

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Ҳурматли таълим ходимлари, сизларни хўрлаётган вазир Умарова ва ўринбосари Боқиев ҳақида чекланмаган даражада маълумотларни сизлардан қабул қиламан. Хизматингизда 6 нафар админим иш олиб боради!

Кечагина "Финляндия тажрибасини ўрганамиз, ана шу тўғри йўл экан"- деб, юрган вазир Умарова, бугун"Сингапурники яхши экан, шунга ўтамиз энди, бу борасида тўғриси шу йўл экан"- деб бошқарма бошлиқлари ва ўқитувчиларни жинни қилиб юборди.

Ўринбосари Боқиев деган девона эса, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларининг иштон кўйлагига ёпишиб олган. Камига вилоятларда йиғилиш қилиб мендан ҳам бир қамчи олиб, маҳалламиздаги ўрис момолар каби ғийбатимни ҳам қилади. Бу болани аёлларнинг иштонидан бошқаям иши борми ўзи? Ёки келинглар вазирликни иштон кўйлак ва латта путта вазирлиги деб номлайлик. Буларни мен ва латта путтадан бошқа иши йўқми? Сенлар таълимингга қарасанг бўлмайдими одамларни иштонини қўйиб?!

Саводсиз ва таълимни тушунмаган масхарабозларга бир миллионлик катта тизимни топширсак, аҳвол шунақа бўлади. Сенатдан бемаъниликлари билан машҳур бўлган Боқиевга вазирликда бало бормиди? Умаровагачи?

Мен бу нусхаларни биронтасини танимайман, кўришмаганман ҳам. Шахсий адоватим ҳам йўқ. Бу бангиларни таълимда олиб бораётган сиёсати, ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг хўрланаётгани, таълимни охири йўқ тажрибалар майдонига айлантириб юборгани ва давлатимиз тарафидан миллиардлаб маблағни ҳавога соврилиб кетаётгани мен тинч қўймаяпти...
Менга керакми-десам ҳам бўлади. Лекин менинг фуқаролик позициям бунга йўл қўймаяпти.

Бир нарса десанг шаъним, бало баттаримни, ишчанлик обрўимни бир нарса қилди, деб устингдан ёзишни билишади. Лекин булар чоп қилган болаларимизнинг дарслик китоблардаги ҳаволалардан порно сайтлар чиқса, буларни ҳеч ким жавобгар қилмайди.

Болаларимиз бир йил китобсиз ўқиса, булар чиқарган номутаносиб, зиддиятли қарорлар дея ўқитувчилар бир бирини гўштини еса, текин тиббий кўрикдан мажбурий ўқитувчиларни бош торттириб тилхат олса - буларни ҳеч ким жавобгар қилмайди. Бу порахўр каламушлар бошқа бир билимлироқ, сиёсий ва ҳуқуқий билими бор жамиятда яшаганида, қачонлар дорга тортилиб кетиши керак эди.

Ҳурматли вазирлик ходимлари, шунча жим бўлиб келганимиз етар, вазир ва унинг гумаштаси Боқиев ҳақида чекланмаган маълумотларни қабул қиламан. Қўлингизда нима бўлса тортинмай юбораверинг. Маълумотларингизни махфийлигига ўзим кафолат бераман.

Бу иккаласи хоҳлаганини қилсин, мени судга берадими, ўтга берадими ўзини иши. Менга Пушкин бир жаҳон!

Бугун вилоятлар бўйича менга мурожаат қилган ўқитувчилар ҳам, мен ҳам ухламадим. Бу каламушлар ҳам юрагини ҳовучлаб, беш ўн кун ўхлаймай чиқса ҳеч нарса бўлмайди.

К.Дусов

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Шарафсизликни ММТВазирлиги тизимидаги кўриниши.

Assalomu alaykum, Qobil aka, sizga ikki masalani aytmoqchiman:

1.Oʻqituvchilar dars taqsimoti haqida "yigʻlab" yurishibdi. Maktablarda yetarli dars yoʻq, bitirib kelayotgan kadrlarni ishga joylash kerak. Oʻqituvchi nufuzini oshiramiz deb nima qilyapti bular, bori ham yoʻq boʻlyapti-ku.Oʻzim oliy toifaliman arang 15 soat dars oldim. Bir stavka ham boʻlmadi. Xullas, holat yigʻlashga arziydi. Darsdan soʻng qoʻshimcha ish qilishga ham imkon qoldirishmaydi. Shugina darsni ham har kuni kun uzogʻiga yoyib tashlashadi. Endi oʻzingiz oʻylang, 12-15 soat dars oʻtgan oʻqituvchi chin dildan maktabga mehr qoʻyadimi? Yoʻq. Nomiga kelib-ketadi. Taʼlim sifati haqida gapirmasa ham boʻladi...

2.Tibbiy koʻrik bepul deyilgan edi. Ammo erkaklar 88000 soʻm, ayollar 101000 soʻm toʻlashi kerak ekan. Bu qonuniymi? Shu  masalaga ham eʼtibor qaratsak. Respublikaning hamma joyida shundaymi?

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

#Жиззах
Қобил Дусов сизларга шантаж қуроли эмас ҳурматли ўқитувчилар. Озроқ инсоф қилинглар ёшларгаям.

Умарова хоним, ўқитувчиларингиз бир бирини гўштини ейишни бошлаб менга мурожаат қилаяпти. Келинг энди, одамларга бир пулга қиммат сертификатингизни бериб расмга тушиб, кадр алмаштиравермасдан ишингизни, лавозим талабингизни ҳам озроқ бажаринг. Бу кетишингизда хулоса чиқармасангиз, сизнинг устингиздан ҳам Шинга ўхшаб хулоса чиқариб юбориши мумкин.
К.Дусов


Q.Dòsovga yozamiz ,30 soatgacha olishga haqqimiz bor deb patagiga qurt tushib qoldi.

Ўқитувчи: Assalamu alaykum,salomatmisiz. 25 yoshman. Maktabda 2-yilim
Men ham ingliz tili ustoziman. Bahorda 2-toifani olib C1 sertifikatlarni olib endi bu yil 2-yilimda 9 soat emas,hech bòlmasa 15 soat dars berarsilar deb sòrasam òqituvchilar 24 soatdan kam olishni istamasdan prakiraturaga bormoqchi,oliy toifali òqituvchilarga bu yil dars 20 soatdan oshmasin deyayotgandi Jizzax shahrimizdagi maktablarda. Q.Dòsovga yozamiz ,30 soatgacha olishga haqqimiz bor deb patagiga qurt tushib qoldi.

Man shunchaki 9 soatdan oshirilar desam ,bular 4 soatdan voz kechgisi kelmay qòlidagi 20 soat va ustamalari ham kòzlariga kòrinmay vajohatga tushgan. Adliyadan xat bor 20 soatdan oshirma,boshqa ustozlarniyam òylab ajrat dars soatini deyilipti degandi zavuchlar ham . Bu yerda yana mani insofsizga chiqarishipti,ĝalatiya?

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Бу борасида сиз нима дея оласиз?

Яқинда дарс тақсимоти деб, ўқитувчилар ўртасида ур-йиқит бошланади. Хар йилгидай шарманда бўлишга старт бераверсак ҳам бўлавердими Ҳилола Умарова? Келганингиздан бери расмга тушишдан бошқа бир иш қилмадингиз. Ҳеч бўлмаса ишдан олиш ва бўшатишни, дарс тақсимотларини ҳам тартибга солишни ҳам эплай олмаяпсиз.

Баъзи аҳмоқ ўринбосарларингиз эса хотин қизларга қандай иштон кийиб, қанақа рўмол ўрашни ўргатиб юрибди йиғилишларда. Камига давлатни ишлари қолиб фалончи мени сўкди, шаъним ва обрўимни тўкди деб одамларни устидан вазирликларга ёзиб юрибди. Сиз бўлса вазирликдаги кадрларни қақшатиб ишдан олиш ва алмаштириш билан овора. Сизлар эгаллаб турган лавозимларингизда шаън, қадр қиммат, шараф, қолганми ўзи? Борми ўзи? Сизларда-чи? Сизларни сўкиш камлик қилади.

Сизларни ўрнингизда биронта япон бўлганидан шармандаликка чидай олмасдан ўзини точно бир нарса қилиб қўяр эди. Бет ҳам бор экан лекин. Сизларни бир кун ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг оҳи уради. Сиз эса тарихимиздаги энг чиройли расмга тушувчи вазир бўлиб қоласиз...
Баттар бўлинглар.

К.Дусов

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ўринбосари Джалилов Шухрат Илхамович Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотланди.

Давлат идоралари ва жамоат ташкилотларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимизда маҳалла институти ва касаба уюшмалари фаолиятини такомиллаштириш, кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлашга қўшаётган муносиб ҳиссаси, ёшларни тарбиялаш йўлидаги ибратли ишлари, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки, шунингдек, таваллудининг 85 йиллиги муносабати билан берилган ушбу мукофотни бугун Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов билан биргаликда Шухрат Джалиловга тантанали равишда топширдик.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Дарс тақсимоти.

Ассалому алайкум Қобилжон. Узр сизни безовта қилаяпман. Сиз билимли, адолатли инсонсиз. Сиз билан дардлашмоқчи эдим.

Мен мактаб директориман. Дарс тақсимотини қилишим керак, мен ёшлар ва нафақадаги ўқитувчилар ўртасида қолдим. Бир нафақадаги устозимиз 1 тоифа аммо дарсни яхши ўтмайди. Ўқувчилар катта катта текстларини бериб фақат кўчиртирадилар дейишади. Аноним ўқувчилардан суроқ ўтказганимизда айнан шу устоз ҳам тушган. Ва ёш авлодимиз бор 2 йил бўлди институтни тамомлаган ва 2 тоифани яқинда олган ёшларимиз бор. Шулар ростанам виждонан дарс ўтиб, янги пед технология асосида дарс ўтишади.

Вазирнинг қарори бор устуворлик бўйича дарс бериш. Нафақадаги устоз мен 1 тоифа менга кўп ёшларга 10 соатдан кам бер бўлмаса прокуратура бораман ёзаман дейди.

Менга маслаҳат беринг. Мен таълим сифатини уйлаб ёшларга 18 соат, нафақадагига 14 соат ажратсам ҳам рози бўлмаяпти.

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Қиммат насия савдо. Дўконлар қарз нархи қанчалигини очиқлаши керак

Охирги йилларда Ўзбекистонда насия савдо ёки бўлиб тўлаш таклифлари анчагина кўпайди. Бир қарашда кам даромадли инсонлар учун жозибали ечимдек кўринадиган насия савдодаги товарларнинг бошланғич ва якуний нархлари чуқурроқ ўрганилса, бу молиявий саводхонлиги юқори бўлмаган аҳоли қатлами учун қопқонга айланиши мумкинлиги аён бўлади.

Kun.uz iPhone 15 Pro 128GB телефони мисолида насия савдодаги нархларнинг ўзгаришини ўрганди.

👉 https://kun.uz/kr/27342085

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

“Армияга рози бўлмаганимдан кейин ортга қайтаришди” – ўзбекистонликлар Москвага киритилмади

Шереметово аэропортида 5 кун тунаб, уйига қайтган Достонбек Қурбонниёзовга кўра, чегара ҳудудида муҳожирларни урушга чақириш тарғиботи авж олган. Бунинг учун ойига 200 минг рубл ҳам ваъда қилинган. Унга рози бўлмаганлар сўроққа тутилиб, ортга қайтарилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/01610597

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

⚡️Uchinchi “Ustozlar milliy forumi”da surxondaryolik pedagoglar faol qatnashmoqda

▶️ Ayni damda Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi tomonidan tashkil etilgan an’anaviy III “Ustozlar Milliy forumi” Toshkent viloyatidagi “Renessans” bolalar oromgohida bo’lib o’tmoqda.

🔼Ushbu tadbir yangi o’quv yili oldidan ilg’or metodikalar va sohadagi yangiliklarni o’qituvchilarga yetkazish maqsadida har yili o’tkaziladi.

🖥Mahorat darslari umumta’lim fanlari, maktabgacha ta’lim, ma’naviyat kabi yo’nalishlarni qamrab olgan. Trening mashg’ulotlari
2 kun davom etadi.

✔️Forumda Surxondaryo viloyatidan 14 nafar faol va tajribali o‘qituvchilar qatnashmoqda.

#Ustozlarforumi #Surxondaryo #treninglar

Telegram | Facebook | Instagram | You tube | Twitter | Veb-sayt

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

https://telegra.ph/BOBOLAR-IZIDAN-OLTOJGA-07-25

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Жамиятга эркак ўқитувчи керак, аммо қуруқ тарғибот эмас моддий имконият яратган ҳолда!
Профессор Қозоқбой Йўлдош,
YETUK TV,
ЭРКАК ТАРБИЯЛАШИМИЗ КЕРАК! Кўрсатувида.
YETUK TV га обуна бўлинг!
Кўрсатувларимизни улашинг.
Каналга уланиш👇
🖥Instagram | Yetuk_TV">Youtube📹

@yetuk_tv 📲

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Давлат Раҳбари, Ўзбекистоннинг иккинчи Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бугун таваллуд айёми.

Ҳурматли Президент, сизни қутлуғ 67 ёшингиз билан чин қалбимдан муборакбод этаман!

К.Дусов

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Қобил Дусов ана у ҳақида ёзинг, мана бу ҳақида ёзинг- демасдан бу ўқитувчиларни ўзи ёзса бўлмайдими ҳайронман. Салом йўқ, алик йўқ, масала ва мавзу йўқ, лекин инглиз тили ўқитувчилари ҳақида, уларнинг дарди борасида ёзишим керак эмиш.😄

Бу ўқитувчилар бир кун мени тамом қилади😄😄😄

Читать полностью…

Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Yangi Choshtepadan murojaat qilishyapti!

Yangihayot Tumani, Yangi Choshtepa mahallasida ko'p qavatli uy orqasida chiqindi uyumi hosil bo'lgan va kundan kunga kengayib boryapti! Bu chiqindi uyumi aholi ayniqsa bolalar salomatligiga jiddiy xavf solmoqda.

Bu chiqindixona qadimiy Choshtepa arxeologik yodgorligi atrofida paydo bo'lgan.

Choshtepa arxeologik yodgorligi - miloddan avvalgi IX va milodiy XVI asrlarga oid yodgorlik boʻlib, bu yerdan Toshkentning 2200 yoshini belgilashga imkon beradigan shaharcha belgilari topilgan. Ushbu yodgorlikka xorijlik tarixchi, arxeologlar, turistlar kelib turadi.

Mutasaddilardan ushbu hudud tozaligi, obodonligi, xavfsizligini nazoratga olishni so'raymiz!

Madaniy meros agentligi ham ushbu holatni e'tibor qaratishlari soʻraymiz!

@Zominiy_uz

Читать полностью…
Subscribe to a channel