#Таъзия
Халқ депутатлари Қамаши тумани Кенгаши котибияти мудири Туропова Марҳабо Чориевнанинг волидаи мухтарамаси Ойқиз момо Тошова 78 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди.
Қамаши тумани ҳокимлиги ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари марҳуманинг вафоти муносабати билан оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.
"ZOOM" orqali xalq deputatlari Qamashi tuman Kengashining navbatdagi sessiyasi o'tkazildi
Unda xalq deputatlari Qashqadaryo viloyati Kengashiga saylov o‘tkazish bo‘yicha okrug saylov komissiyalari a’zoligiga nomzodlarni tavsiya etish masalasi ko'rib chiqildi va tasdiqlandi.
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
Маҳалла ободлигига ўз хиссамизни қўшайлик
Ободлик ва тозалик бор жойдан қут-барака ёғилади. Инсон саломатлигида ҳам саранжонлик, озодалик муҳим ўрин тутади.
Қамаши туманида ҳудудларни ободонлаштириш борасида қатор вазифалар белгиланган бўлиб, жойларда масъуллар томонидан ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, туман марказидаги Навоий, Улуғбек, Зафар, Ўзбекистон ва Манғит маҳаллаларида йўл атрофларини тозалаш, кўкаламзорлаштириш, гулзорлар ташкил этиш ишлари бошлаб юборилган.
Шу ўринда барча тумандошларимизни ободонлаштириш ишларида фаол бўлишга чорлаймиз.
Ҳурматли тумандошлар!
Тумандаги барча ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бўлиб ўтмоқда.
Шу муносабат билан Қамаши туманидаги барча маҳалла, кўчалар ва хонадонларда, корхона, ташкилотлар, ўқув муассасалари жамоаларини ободонлаштириш кўкаламзорлаштириш тадбирларида фаол иштирок қилишларини сўраймиз.
Обод юртда тинчлик-тотувлик ҳукм суради. Шу боис ўзимиз яшаб турган ҳудудни ободонлаштиришда фаол бўлайлик!
Ўз маҳалламиз, ўз кўчамизнинг обод бўлишига хисса қўшайлик.
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
Нишон тумани ҳоким ёрдамчилари тажриба алмашиш мақсадида туманимизга келди
"ББУ-Азамат" МЧЖ қўшма корхонаси, тумандаги кичик саноат зонаси ва ванна ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан яқиндан танишиб, тажриба алмашишди.
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
#Тадбиркорлик
Қамашида профнастил ва тунука маҳсулотлари ишлаб чиқариш ривожланмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 306-сонли Қарорига асосан "Бунёдкор темир инвест" МЧЖ кредит маблағи олиб, профнастил ва тунука маҳсулотларини ишлаб чиқаришни бошлади.
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
Ҳудудларда аҳоли ва ёшлар мурожаатлари ўрганилди
Чуқурқишлоқ маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда туман ҳокими ўринбосарлари Б.Ҳайдаров, С.Тошниёзова, туман Халқ қабулхонаси мудири Ш.Амантурдиев, туман ташкилот раҳбарлари томонидан аҳоли ва ёшлар билан мулоқот ўтказилиб, таклиф ва мурожаатлари тингланди.
Шунингдек, Қорасув маҳалласида туман прокурори Б.Баҳодиров аҳолини қийнаб келаётган масалаларни ўрганиш ва уларга ечим топиш мақсадида қабул ўтказди.
Мулоқот давомидаги мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
Тадбиркорлар диққатига!
Тадбиркорлик фаолиятингизни бошламоқчи ёки кенгайтирмоқчисиз, лекин фаолият юритишингиз учун барча инфратузилмага эга бўш бино йўқми? Унда ушбу имконият Сиз учун.
ЎзКОЖ Қарши шаҳар “Қарши ўқув ишлаб чиқариш комбинати”га қарашли бинонинг бўш турган жойларини 0 (нол) қийматда ижарага бериш режалаштирилган.
Тадбиркорларга қўйиладиган талаб, жами ишчилар сонининг камида 50% ногиронлиги бўлган шахслардан иборат бўлиши керак. Ушбу талабни бажарган тадбиркорлар давлат харидларида тўғридан-тўғри шартнома қилиш имкониятига эга бўладилар.
Манзил: Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Насаф кўчаси, 294-уй.
Мўлжал: "Карвон" савдо мажмуаси (Эски шаҳар).
Телефон: +998 91 563 11 16
Қўшимча маълумотларга эга бўлиш учун, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкин.
📝 Telegram | 💻 Instagram
📝 Facebook | 🎞 IHMAQashvil">Youtube
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣
🇺🇿Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati Kengashining 2024-yil 29-iyuldagi KQ -787-IV sonli qaroriga asosan “Tashabbusli budjet” jarayonini oʻtkazish boʻyicha amaldagi tartibga bir qator oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritildi
☑️Bunda, kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar bevosita keng jamoatchilik jumladan faol fuqarolar, OAV vakillari hamda deputatlarning takliflarini inobatga olgan holda ishlab chiqildi.
Kiritilgan asosiy oʻzgartirishlardan:
◀️barcha mahallalar uchun gʻolib boʻlish imkoniyatini yaratish maqsadida endilikda “Tashabbusli budjet” doirasida soʻnggi mavsumlarda ketma-ket ikki marotaba gʻolib deb topilgan mahalla (tashkilot)lar uchun navbatdagi ikkita mavsum doirasida tanaffus eʼlon qilinadi (yaʼni ushbu mahallalar uchun loyiha kiritish imkoniyati cheklanadi).
↪️Bu esa oʻz navbatida bir necha mavsumdan beri ishtirok etib kelayotgan lekin, toʻplagan ovoz soni aholi soni katta mahallalarning toʻplagan ovoz sonidan kam boʻlgan mahallalarga gʻolib boʻlish imkoniyatini beradi.
🔗Qarorning to'liq matni bilan mazkur havola orqali tanishishingiz mumkin.
#tashabbusli_budjet #open_budget #inson_qadri_uchun
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Қашқадарё вилоят ҳокимининг Қарори билан Қамаши тумани Қамай маҳалласи ҳудудида "Чиқинди йиғиш шохобчаси" қуриш учун ер майдони ажратилди
Маҳалла ҳудудидан 0,01 гектар туман ҳокимлиги захира ер фондида турган, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилди.
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
📈Инфляцион кутилмаларни аниқлаш бўйича Марказий банкнинг июль ойи сўровномасида фаол иштирок этинг
⏺Инфляция ва унинг омиллари бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларингизни билдиринг. Сўровнома 2024 йил 5 августга қадар давом этади.
➡️ @kutilmalar_iyul2024_bot
———
📈Примите активное участие в опросе Центрального банка по определению инфляционных ожиданий за июль месяц
⏺Поделитесь своими мнениями и суждениями об уровне инфляции и её факторах. Опрос будет проводиться до 5 августа 2024 года.
🤩 @kutilmalar_iyul2024_bot
#sorovnoma #опрос
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
Намунали иш ташкил қилган мактаб директорларига чет элга саёҳат учун йўлланма берилади
Жорий ўқув йилида туманимиз мактабларини 3517 нафар битирувчилар тамомлади. Ушбу битирувчиларни олий таълимга кириш имтиҳонларига тайёргарлиги ва бандлигини таъминлаш бўйича берилган топшириқлар ижроси юзасидан масъуллар фаолияти танқидий муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида туман ҳокими олий ўқув юртига энг кўп битирувчиси кирган, мактабнинг ободлиги, куз-қиш мавсумига тайёргарлиги яхши 3 та мактаб раҳбарларига чет мамлакатга сайёҳатга чиқиш учун йўлланма берилишини таъкидлади. Шунингдек, ушбу жиҳатлардан энг ёмон кўрсаткич қайд қилган мактаб раҳбарлари иш фаолияти танқидий кўриб чиқилиши айтилди.
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
TA'MIRLASH ISHLARI TUFAYLI ERTAGA QAMASHI TUMANIDA TABIIY GAZ TA'MINOTI VAQTINCHA TO'XTATILADI
Yuqori bosimli gaz quvurida ta'mirlash ishlari olib boriladi. Shu maqsadda 2024-yilning 12-iyul kuni (ertaga) soat 08:00 dan 19:00 ga qadar, tumanning O‘zbekiston, Mang‘it, Zafar va Ulug‘bek mahallasidagi 2050 xonadon hamda mazkur hududlarda joylashgan 54 ta ulgurji iste'molchida tabiiy gaz ta'minoti vaqtincha to‘xtatiladi.
Ta'mirlash ishlari yakunlangandan so‘ng, ta'minot qayta tiklanadi.
Yuzaga kelayotgan noqulayliklar uchun gaz ta'minoti filiali isteʼmolchilardan uzr soʻraydi.
"Hududgaz Qashqadaryo" gaz ta'minoti filiali matbuot xizmati
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
⚡️Ta'limga homiylik
Электр энергиясида узилиш кузатилмоқда
2024 йил 11 июль Қамаши туманидан ўтувчи 4P 87 автомагиcтралдан оғир ва йирик габаритли юк машинларининг ўтишини таъминлаш мақсадида Чим подстанцияси электр тармоқларида узилиш кузатилади.
Шу сабабли соат 11-30 дан 14-00 гача Тўқбой, Бердоли, Жонбўз, Жонбўзсой,Чим, Қўшкапа, Сарбозор, Рабод, Оқрабод, Меҳр, Каптархона, Гулшан, Пахтаобод, Соҳибкор ва Қамай маҳалла фуқаролар йиғинларида электр таъминотида узилиш кузатилади.
Қамаши тумани электр тармоқлари корхонаси
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
#Tadbirkorlar_diqqatiga
Elektron va qogʻoz cheklardagi summaga tuzatish boʻyicha qoʻllanma
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
Туман ҳокимининг навбатдаги қабули ўтказилди
Бугун Қамаши тумани ҳокимлигида туман ҳокими Хуршид Усмонов туман Халқ қабулхонаси мудири Шерали Амантурдиев ҳамда тегишли туман ташкилот раҳбарлари иштирокида фуқаролар билан мулоқот қилиб, уларнинг таклиф ва мурожаатларини ўрганди.
Қабулда фуқароларнинг уй-жой, моддий ёрдам, соғлиқни сақлаш, бандлик, ер ажратиш, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатлари тингланди.
Қабул давомида барча мурожаатлар ўрганилди ва вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишли ташкилотлар ёрдамида уларнинг ижросини таъминлашга қаратилди.
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
Ташаббусли бюджет лойиҳасига кўра Ойнакўл маҳалласининг 2.8 км йўлига асфальт қопламаси ётқизилмоқда
Жорий йил биринчи мавсумда Қушчи қишлоғи ички йўлларини таъмирлаш ташаббуси 7720 та овоз билан ғолиб бўлган эди.
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
Халқаро дўстлик куни муносабати билан "Дўстлик фестивали" концерт дастури ўтказилади
Туман маданият бўлими томонидан ташкил қилинадиган концерт дастурига таклиф қиламиз.
Концерт туман марказидаги Истироҳат боғидаги амфитеатрда соат 18-00 да бошланади.
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 306-сон Қарорига асосан Қамаши тумани Навоий маҳалласида фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркор Тоир Алиев 70 миллион сўм кредит маблағи олиб, янги ускуни олиб келди.
Ҳозирда тадбиркор 3 нафар ёшлар бандлигини таъминлаб, ички бозорларга маҳсулот чиқариб келмоқда.
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
Қамаши тумани ҳокими Хуршид Усмоновнинг навбатдаги қабули ўтказилди
Туман Халқ қабулхонаси, ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтган қабулда 64 нафар фуқароларнинг 35 та мурожаатлари тингланди.
Электр таъминотини яхшилаш, бандлик, ижтимоий масалалар, соғликни тиклаш, уй-жой таъмири, коммунал хўжалик соҳасидаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан мурожаатлар келиб тушди.
Қабулда қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилган мурожаатлар назоратга олинди ҳамда улар ижроси учун масъуллар бириктирилди.
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
Майда маҳалласида бир қатор эски симёғочлар янги бетон устунларга алмаштирилмоқда
Туман сектор раҳбарларининг Қоратепа ҳудуди аҳолиси билан мулоқотида Майда маҳалласи Дўрмон қишлоғи аҳолисининг эски симёғочларни янгилаш юзасидан мурожаати ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижасида 10 дона бетон устун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ва 9 дона бетон устун аҳоли ташаббуси билан ҳудудга етказилди.
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
Сектор раҳбарларининг фермерлар билан учрашувлари давом этмоқда
Бугун Чим ва Пахтаобод ҳудуди фермерлари билан учрашувда "Долзарб 40 кунлик"да олиб борилаётган ишлар юзасидан мулоқот ўтказилди.
Унда экин майдонларида агротехник тадбирларнинг вақтида бажарилиши, биологик маҳсулотлардан самарали фойдаланиш, дала четларидан унумли фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
Қамаши тумани Қорабоғ маҳалласи ҳудудига электр таъминотини яхшилаш мақсадида 27 дона бетон устунлар олиб борилиб, эски устунлар алмаштирилмоқда.
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
Аҳоли ташаббуси билан Истиқбол маҳалласига бетон устунлар борди
Дўнгқишлоқ аҳолиси ташаббуси билан ўз ҳудудининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида ёғоч устунлар бетон устунларга алмаштирилмоқда. Бу орқали Полвонтепа кўчаси устунлари тўлиқ янгиланади.
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
Умумтаълим мактабларида янги ўқув йилига тайёргарлик, мактаб атрофларини ободонлаштириш ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш масаласига тўхталиб ўтилди
Ҳозирда 98 та мактабларнинг 56 тасида иситиш тизими белгиланган талаб даражасида эканлиги қайд қилинди. Қолган мактабларда ҳам бу борада қилиниш керак бўлган вазифалар белгиланганлиги таъкидланиб, мутахассисларга кўрсатмалар берилди.
Йиғилиш давомида, туманда турли дастурларга кўра янгидан қурилаётган мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари қурувчилари билан ҳам мулоқот қилинди. Белгиланган муддатларда объектларни сифатли топшириш бўйича топшириқ берилди. Қурилиш ишларини жойида бориб ўрганилиши таъкидланди.
Йиғилиш якунида мутасадди раҳбарларнинг ахбороти тингланди ва амалга ошириладиган вазифалар белгиланди.
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
Қамаши тумани ҳокими тумандаги мактаб ва мактабгача таълим ташкилот раҳбарлари билан учрашди
Унда жорий йилнинг 17 май санасида белгиланган топшириқларнинг ижроси, битирувчиларнинг олий ўқув юртлари кириш имтиҳонларига тайёргарлиги, куз-қиш мавсумига кўрилаётган чоралар, таълим ташкилотлари ободлиги кун тартибидаги масалалардан ўрин олди.
Йиғилишда юртбошимиз томонидан яратиб берилаётган имтиёз ва имкониятлар натижасида туманимизда қатор ижобий ўзгаришлар бўлганлиги қайд этилди. Хусусан, болаларни мактабгача таълимга қамрови 2017 йилда 11 фоиз бўлган бўлса, 2024 йилга келиб 56 фоизга етди.
Мактаб битирувчиларини олий таълим муассасаларига қамрови эса 6% дан 30,5 % га оширилди. Хорижий тил билиш даражаси тўғрисида сертификат олган ўқувчилар сони 300 нафардан ошди. Олий тоифали ўқитувчилар сони эса 24 нафардан 308 нафарга етди.
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди
Бугун Халқ депутатлари Қамаши туман Кенгашининг навбатдаги етмиш биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман сектор раҳбарлари, кун тартибига киритилган масалалар юзасидан масъул идора ва ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Сессия ишини Халқ депутатлари Қамаши туман Кенгаши раиси Хуршид Усмонов бошқариб борди.
Сессия кун тартибида бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Хусусан, 2 ва 3-сектор ҳудудида амалга оширилган ишлар ахбороти, туман адлия бўлими раҳбари ахбороти, мурожаатлар билан ишлаш, бандлик ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Сессияда қабул қилинган қарорлар e-qaror.gov.uz сайтида эълон қилинади.
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
"E-auksion" platformasida 10,6 mingta tadbirkorlik va shaharsozlikka mo'ljanlangan yer uchastkalarini sotib oling!
🔹 Qashqadaryo viloyatida 3282 ta (ko'rish)
🔸Qamashi tumanida 516 ta (ko'rish)
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
#Live
Қамаши туманида Мактабгача ва мактаб таълими бошқарма бошлиғининг сайёр қабули ўтказилмоқда
Тумандаги 63-умумий ўрта таълим мактабида Қашқадарё вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқарма бошлиғи Убайдулла Орипов, Қамаши тумани ҳокимининг ўринбосари Бекмурод Ҳайдаров, туман масъуллари ва мактаб, мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари иштирокида фуқаролар мурожаатлари ўрганилмоқда.
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
Туман прокурори Кўкбулоқ маҳалласида сайёр қабул ўтказди
Қамаши тумани прокурори Б.Баҳодиров Кўкбулоқ маҳалласида сайёр қабул ўтказиб, аҳоли билан мулоқот қилди.
Сайёр қабул давомида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, бандлик, электр таъминоти ва ҳуқуқий масалаларда мурожаатлар келиб тушди.
Келиб тушган мурожаат юзасидан тегишли тартибда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Шунингдек, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожаатларни кўриб чиқилиши юзасидан туман ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram