“Davlat tili to‘g‘risida”gi Qonun qabul qilinganligining 35 yilligiga bag‘ishlab “Qadring baland bo‘lsin, ona tilim” tanlovi g'oliblari taqdirlandi
Qamashi tumani hokimligi va Respublika ma’naviyat va ma’rifat markazi tuman bo‘linmasi hamkorligida tashkil etilgan tanlovda mahallalar o‘rtasida “Davlat tili ustuvorligi ta’minlangan eng yaxshi mahalla”, idora, tashkilot va muassasalar o‘rtasida “Davlat tilida ish yuritish yo‘lga qo‘yilgan eng yaxshi tashkilot”, mahalliy ijodkorlar o‘rtasida “Eng yaxshi ijodiy asar”, maktab o‘quvchilari o‘rtasida ona tilimiz madh etilgan eng yaxshi insho, she’r, nasriy asar, qo‘shiq, kuy, raqs, ijodiy ishlar tanlovi o'tkazildi.
Bugun Qamashi tumanidagi "Istiqlol" madaniyat saroyida tanlov g'oliblari taqdirlandi. Tadbir tuman madaniyat bo'limi va maktablar jamoalarining badiiy chiqishlari bilan yakunlandi.
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
Агар уйингизга номаълум шахслар рўйхатга туриб олган бўлса, нима қилишни биласизми?
🚶🏻Уйингизда кимлар рўйхатда турганини билиш учун тегишли ташкилотга бориш шарт эмас.
✅ Бунинг учун:
1️⃣ My.gov.uz сайтига кириш
2️⃣ "Шахсий кабинет"га ўтиш
3️⃣"Фуқаролик" бўлимини танлаш
4️⃣ “Доимий яшаш жойида яшовчилар рўйхатини тўғрилатиш учун сўров юбориш” тугмасини босиш керак.
👨🏻💻Агар хонадонингизда нотаниш шахслар рўйхатга олинганини аниқласангиз, шу манзилнинг ўзидаёқ ўчиришга электрон мурожаат юборишингиз мумкин.
Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган айрим шахсларга хорижга чиқиш паспорти берганлик учун давлат божи ундирилмайди
Президент томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–759-сон, 14.03.2022 й.) имзоланган.
♻️Қонун билан ID-карталари жорий этилаётганлиги сабабли айрим қонунчилик ҳужжатларига "ID-карта" тушунчаси киритилди.
📌 Шунингдек, ID-карталарни, хорижга чиқиш биометрик паспортини йўқотганлик, уларни яроқсиз ҳолга келтирганлик учун жавобгарлик белгиланди.
❕ Оила кодексида болаларнинг туғилишини қайд этиш ота-онасининг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида 1 ой ичида амалга оширилиши белгиланди.
⚠️Шахсни тасдиқловчи ҳужжатларга никоҳ қайд этилганлиги тўғрисида белги қўйилишига оид норма чиқариб ташланди.
☑️Ер давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда фуқароларга унинг ўрнига берилаётган уй-жой аввалги уй-жойидан қимматроқ бўлса, фарқ қилган қиймат фуқаролар томонидан қайтариб берилмайди.
(Илгари 5 йилда қайтарилиши лозим эди.)
❌Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган шахсга, шунингдек унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга хорижий давлатда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилганда ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганда хорижга чиқиш учун биометрик паспортини берганлик учун давлат божи ундирилмайди.
💵ID-карта берганлик учун БҲМнинг 89 фоизи миқдорида бож ундирилади, хорижга чиқиш учун биометрик паспортни берганлик учун эса БҲМнинг 1 баравари миқдорида ундирилади (илгари БҲМнинг 1,2 баравари эди).
Қамаши тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси
#Live 4 К 340 Қамаши-Чимқўрғон автомобиль йўлида асфальтлаштириш ишлари давом этмоқда
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Татаристон Республикасининг давлат мукофоти – "Дўстлик" ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
—
Состоялась церемония награждения Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева государственной наградой Республики Татарстан – орденом "Дуслык".
#Mirziyoyev #marosim #Tatariston #orden
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
4К 340 Қамаши-Чимқўрғон автомобиль йўлида таъмирлаш ва асфальтлаштириш ишлари давом этмоқда.
Навоий маҳалласи ҳудудида таъмирга муҳтож асфальт олиниб, янги асфальтга жой ҳозирланмоқда.
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
Навбатдаги туристик чартер поезди Қамаши туманига келди
"Orient Silk Road Express" номи билан "Олма Ота - Балиқчи - Бишкек - Самарқанд - Қамаши - Шаҳрисабз - Душанбе - Бухоро - Хива - Тошкент" йўналишида турли давлатлардан бўлган сайёҳлар диққатга сазовор жойларни томоша қилмоқда.
Бугун Қамаши туманига 9 давлатдан 70 нафарга яқин сайёҳлар келиб, Чангак маҳалласидаги Тўра Асадов хонадонида миллий урф-одатларимиз билан танишди.
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
Маҳаллаларда кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда
Бугун туман ҳокимлиги, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг туман бўлими, Қамаши деҳқон бозори томонидан Ёртепа ҳудудида аҳолининг кундалик истеъмолидаги муҳим бўлган маҳсулотлар харидини амалга оширишлари учун қулай нархларда савдо ярмаркаси ташкил қилинди.
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
Viloyatda eng og‘ir ahvoldagi mahallalar infratuzilmasini yaxshilash bo‘yicha dastur doirasida amalga oshiriladigan loyihalar tasdiqlandi
Unga ko'ra Qamashi tumanida Yuksalish, Qiziltepa, Rabod, Quyi Yangi, O'rta Dara, Qo'ng'irot, Yortepa, Olmazor mahallalari infratuzilmasi dastur doirasida yaxshilanadi.
Tomorqa yerlarini sug‘orishni yaxshilash maqsadida nasos o'rnatish, artezian quduq qazish, ariqlarni betonlashtirish ishlari amalga oshiriladi. Shuningdek, elektr energiyasi, internet, yo‘l holatini yaxshilash borasida ishlar bajariladi.
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
Сайлов жараёнларида фаол бўлинг!
Мини футбол бўйича ДХХ кубогида мураббий сифатида 3 маротаба бош совринни қўлга киритган Фахриддин Чориев 27 октябрь санасида бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларида фаол бўлишга чорламоқда.
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
Yoshlar sayli o‘tkazildi
Qamashi tumanida yoshlarning huquqiy savodxonligini oshirish hamda joriy yilning 27-oktabr kuni bo’lib o’tadigan saylov jarayonlariga yoshlar faolligini oshirish maqsadida "Yoshlar sayli" o‘tkazildi.
Unda zakovat, shaxmat, shashka, armrestling, stol tennisi, futbol, tasviriy asarlar ko‘rgazmasi bo‘lib o‘tdi.
Shuningdek, chellenj o‘tkazilib, 18 yoshdan oshgan barcha yoshlarni saylov jarayonlarida faol bo‘lishga chaqirildi.
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
#kun_tavsiyasi
📣 Hurmatli iste'molchi!
❗️Xonadoningizdan chiqayotgan vaqtingiz gaz va elektr tarmoqlarini o'chirish yodingizdan chiqmasin!
✍️ "Hududgaz Qashqadaryo" GTF matbuot xizmati
Мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлиги ўрганилди
Қамаши тумани ҳокими Хуршид Усмонов бугун 64, 15, 58, 39, 95, 42 ва 24 мактабларда ўрганиш ишлари олиб бориб, янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари, ободонлаштириш ва куз-қиш мавсумига ҳозирлик кўриш юзасидан белгиланган вазифалар ижроси билан танишди.
Амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўз таклифларини билдириб, Президентимиз томонларидан таълим тизимига қаратилаётган эътиборни жойлардаги ижросини ўз вақтида таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
40 нафар хотин-қизлар байрам арафасида янги тикув машиналарига эга бўлди
Қамаши туманида 9 та маҳалла фуқаролар йиғинидан 40 нафар хотин-қизларга ҳоким ёрдамчилари тавсиясига кўра субсидия асосида тикув машиналари берилди. Ушбу хотин-қизлар тикувчилик йўналишида сертификатга эга бўлиб, қўшимча даромад топиш учун имкониятга эга бўлмоқда.
Тикув машиналарини эгаларига топширишда иштирок этган туман ҳокими Хуршид Усмонов, Президентимиз томонидан яратиб берилган ушбу имкониятлардан самарали фойдаланиш лозимлигини таъкидлади.
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
Viloyat hokimi sovrini uchun “Ibrat farzandlari” olimpiadasi oʻtkaziladi
Umumtaʼlim maktablarining 9-, 10-, 11-sinf va kasb-hunar maktablarining 1-2 kurs oʻquvchilari oʻrtasida xorijiy tillar (ingliz, nemis, rus) boʻyicha viloyat hokimi sovrini uchun 3 bosqichli “Ibrat farzandlari” olimpiadasi oʻtkaziladi.
Xorijiy tillar olimpiadasi quyidagi muddatlarda oʻtkaziladi
➖1-bosqich - 2024-yilning 7-12-oktabr kunlari (taʼlim muassasasida);
➖2-bosqich - 2024-yilning 4-9-noyabr kunlari (tuman (shahar)larda);
➖3-bosqich - 2024-yilning 25-30-noyabr kunlari (viloyat bosqichi).
Xorijiy tillar olimpiadasining viloyat bosqichi gʻoliblari Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutitsiyasi qabul qilinganligining oʻttiz ikki yillik bayrami arafasida tantanali ravishda taqdirlanadi.
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
Шахмат спорт тури бўйича "Вилоят ҳокими кубоги" мусобақаси ўтказилади
Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей, профессионал ва олий таълим муассасаларининг ўқувчи-талабалари ҳамда профессор-ўқитувчилари ўртасида "Вилоят ҳокими кубоги" учун шахмат мусобақаси бўлиб ўтади.
✔️1-босқич - 2024 йилнинг 5-10 сентябрь кунлари (таълим муассасаларида);
✔️2-босқич - 2024 йилнинг 10-20 сентябрь кунлари (туман (шаҳар)ларда);
✔️3-босқич - 2024 йилнинг 25 сентябрь куни (вилоят босқичи).
Мусобақанинг совриндор ва ғолиблари 2024 йил 1 октябрь "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" байрамида тантанали тақдирланади.
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
Кўкбулоқ маҳалласида кўчма савдо ярмаркаси ўтказилди
Бугун туман ҳокимлиги, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг туман бўлими, Қамаши деҳқон бозори томонидан Лангар қишлоғида аҳолининг кундалик истеъмолидаги муҳим бўлган маҳсулотлар харидини амалга оширишлари учун қулай нархларда савдо ярмаркаси ташкил қилинди.
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
Is gazidan ogoh bo‘ling!
Is gazi — hidsiz, ta’msiz va rangsiz. Xonadoningizdagi gaz jihozlari sozligiga va dudburonlar ishchi holatda ekaniga e’tiborli bo‘ling.
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
Бир қатор халқаро мусобақалар ғолиби Ўғилой Жуманова барчани сайлов жараёнларида фаол иштирок этишга чорламоқда
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
4P86 Лангар-Майданак автомобиль йўлининг 50-51 километрида йўлнинг ҳаракат қисмини кенгайтириш ишлари давом этмоқда
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозон шаҳрига келди. Аэропортда давлатимиз раҳбарини Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл с рабочим визитом в город Казань. В аэропорту главу нашего государства встретили Раис Республики Татарстан Рустам Минниханов и другие официальные лица.
#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #sammit
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
"Orient Silk Road Express" poezdida kelgan sayyohlar Qamashi tumanida bo'ldi
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
#Яшил_макон Ушбу лойиҳа – бизнинг келажагимиз, фарзандларимизнинг эртанги куни билан боғлиқ масала!
Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов "Ўзбекистон 24" телеканалига берган интервьюсида воҳамиз иқлим шароитидан келиб чиқиб кўчат экиш ишлари 3 та ҳудудга бўлиб олинган.
1. Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Чироқчи туманлари ва Шаҳрисабз шаҳри;
2. Ғузор, Қамаши, Қарши, Косон, Кўкдала туманлари ва Қарши шаҳри;
3. Миришкор, Муборак, Касби ва Нишон туманлари.
Axborot 24 | O'zbek tili bayrami kuni keng nishonlandi
#22oct #uzbekiston24
mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
📊Qashqadaryo viloyatining yalpi hududiy mahsuloti (YAHM) qanchaga o‘sdi?
✅2024- yilning yanvar-sentabr oylari yakunlariga ko‘ra, Qashqadaryo viloyatining YAHM hajmi 6,2 % ga o‘sdi va 56 803,8 mlrd so‘mni tashkil etdi.
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
Yoshlar sayli bo’lib o’tadi
Joriy yilning 27-oktabr kuni mamlakatimizda bo’lib o’tadigan siyosiy jarayonda yoshlar faolligini oshirish hamda huquqiy bilimlarini kengaytirish maqsadida Qamashi tumanida “Yosh saylovchi” festivali doirasida yoshlar sayli bo’lib o’tadi.
Mazkur festival bugun, 22-oktabr kuni soat 10:00 da Istirohat bog'idagi Amfiteatrda bo’lib o’tadi.
Mazkur festivalga barcha tumandoshlarni chorlab qolamiz!
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев энергия тежамкорлигини таъминлаш, муқобил қувватлардан фойдаланишни кенгайтириш масалалари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам обеспечения энергосбережения и расширения использования альтернативных источников энергии.
#Mirziyoyev #yigilish #energetika #tejamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Tashqi reklamalardan foydalanish bo'yicha targ'ibot va tushuntirish ishlari olib borilmoqda
Tuman markazida olib borilgan targ'ibot tadbirlarida tadbirkorlik subyektlarida uchragan kamchiliklar bartaraf etildi hamda O‘zbekiston Respublikasi "Reklama to‘g‘risida"gi qonuni va sohaga oid qonunosti hujjatlari talablariga rioya etilishi yuzasidan tushsuntirish berildi.
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
Вазирлар Маҳкамасининг 402-сон қарори билан Қамаши туманида 10 нафар хотин-қизлар олий таълим муассасасига давлат гранти асосида қабул қилинди
Зарина Махмарежабова Ўзбекистон жаҳон тиллари университетига ҳужжат топширди ва грант асосида қабул қилинди. У келгусида етук таржимон бўлишни мақсад қилган.
Моҳинур Мустафоева ҳам Қарши давлат университетига ҳужжат топшириб, тавсияга кўра грантга ўқишга қабул қилинди. Унинг мақсади пухта билим эгаллаб, ёш авлодга таълим беришдир.
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
Қамаши тумани Истиқбол маҳалласи Катта Куба қишлоғининг тупроқ кўчасига тош-шағал ётқизилмоқда
Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram