kamashi24 | Unsorted

Telegram-канал kamashi24 - Qamashi tuman hokimligi

-

Қамаши туман ҳокимлиги расмий канали Мурожаат учун телефон 75 53 24 302 www.qamashi.uz instagram.com/ twitter.com/ facebook.com: qamashi.axborot xizmati @NurbekRasulov

Subscribe to a channel

Qamashi tuman hokimligi

Туманни обод қилиш, янгиланишлар орқали аҳоли турмуш даражасини ошириш муҳим вазифа

Қамаши тумани ҳокими Хуршид Усмонов кўп қаватли уйларни замонавий кўринишга келтириш, "Яшил макон" лойиҳасининг олиб борилиши, Амир Темур кўчасининг 24 соат давомида тадбиркорлик ва хизмат кўрсатишга мослаштириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар бўйича йиғилиш ўтказди.

Тумандаги Дўстлик, Ўзбекистон ва Обод маҳалласи ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйлар атрофини ободонлаштириш, дарахт кўчатлари экиш, коммуникация соҳасини яхшилаш вазифалари белгилаб берилди.

Амир Темур кўчаси тадбиркорлик учун энг яхши жойлашувдаги кўча ҳисобланади. Ушбу кўчада асфальтлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, пиёдалар йўлакларини замонавийлаштириш, тунгги чироқлар ўрнатиш ишлари амалга оширилади.

Тадбиркорларнинг хизмат кўрсатиш йўналиши жозибасини ошириши ҳам давр талаби бўлиб қолмоқда. Ишлаб чиқилган лойиҳага кўра, тадбиркорлик объектларининг икки ва ундан кўп қаватли бўлиши белгиланган. Бу борада тадбиркорларга иккинчи ва ундан юқори қаватлар учун солиқ имтиёзлари берилганлиги билдирилиб, ундан унумли фойдаланиш кераклиги таъкидланди.

Ушбу кўчада фаолият юритаётган барча тадбиркорлар учун янги лойиҳа тақдимоти ўтказилади.

Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram

Читать полностью…

Qamashi tuman hokimligi

Вилоят ҳокими Қамаши туманидаги маҳаллада бўлди

Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимов Қамаши туманидаги Соҳибкор маҳалласида бўлиб, аҳоли турмуш тарзи билан танишди.

Ушбу маҳаллада 4 100 дан зиёд аҳоли яшайди. Аҳолининг аксарият қисми лимончилик соҳасидан қўшимча даромад топади. Ҳозирда 260 дан ортиқ хонадонларда иссиқхоналар ташкил қилинган бўлиб, лимон, мандарин меваси ва кўчатлари етиштириб келинмоқда.

Тўхта Очилов лимон етиштириш орқали элда ҳурмат қозонган нуронийлардан бири. 30 сотих майдонда 300 туп лимон парвариш қилиш баробарида, кўчат етиштириш билан ҳам шуғулланади. Вилоят ҳокими ушбу хонадонда бўлиб, Тўхта Очилов билан лимон етиштиршни янада оммалаштириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш борасида мулоқот қилди.

Маҳаллада яшовчи Абдуманнон Худойбердиев ўз иссиқхонасида лимон кўчатлари етиштиришни йўлга қўйган. Вилоятимизнинг барча туманларига лимон кўчатлари етказиш, экиш ва кўчатларни парвариш қилиш хизмати билан шуғулланади. Унинг иссиқхонаси ёғингарчилик орқали тўлдириладиган 50 тонналик ҳовуз орқали суғорилади. Йиғилган сув томчилатиб суғориш технологиясини қўллаш орқали бир йилга етади. Суҳбат давомида уста боғбон вилоятимизда сўнгги йилларда лимончилик ривожланётганлигини, хусусан, Кўкдала ва Чироқчи туманларида қизиқиш ортаётганлигини айтди.

Муротжон Азимов боғбоннинг амалга ошираётган ишлари билан танишди ва илмий ёндошув билан лимон кўчатларини етиштиришни янада кўпайтириш кераклигига тўхталди.

Хонадонларда ўрганишлар давом этиб, қишки мавсумга тайёргарлик, яшаш тарзи билан танишилди.

Шундан сўнг, маҳалла еттилиги билан мулоқот қилиб, уларнинг кунлик иш самарадорлигини ўрганди. Ҳар бир ходим ўзига юклатилган вазифани бажариш орқали аҳоли турмуш тарзини яхшилашга хизмат қилиши зарурлигини таъкидлади.

Ўрганишлар якунида туман сектор раҳбарларига Соҳибкор маҳалласининг келгусидаги истиқболли режасини ишлаб чиқиш бўйича кўрсатма берди.


Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram

Читать полностью…

Qamashi tuman hokimligi

Qamashi tumanida "BIZ ZOʻRAVONLIKKA QARSHIMIZ" aksiyasi doirasida tadbir boʻlib oʻtdi

Qamashi tumanidagi 98-maktabda "25 - noyabr- Xalqaro ayollarga nisbatan zoʻravonlikka barham berish kuni" munosabati bilan eʼlon qilingan "Zo'ravonlikka qarshi 16 kun" aksiyasi doirasida "Xotin-qizlar hamda bolalarga nisbatan zo'ravonlikning oldini olishda faollik ko'rsating!" mavzusida maktab psixologlari ishtirokida targ'ibot tadbiri o'tkazildi.

Tadbir davomida mutaxassislar tomonidan psixologik trening mashg'ulotlari olib borildi.

Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram

Читать полностью…

Qamashi tuman hokimligi

Қамаши тумани ҳокими туманда чорвачиликни янада ривожлантириш юзасидан австриялик ишбилармонлар билан учрашув ўтказди

Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси Бахтиёр Ибрагимов тавсиясига кўра бир гуруҳ австриялик ишбилармонлар ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида Қашқадарё вилоятида бўлиб турибди. Ишбилармонлар Қамаши туманида ҳам бўлиб, туман ҳокими билан учрашди.

Қамаши тумани ҳокими Хуршид Усмонов Австриянинг "Austrian agricultural cluster" корхонаси раҳбари Жаноб Херманн Визер билан чорвачилик йўналишида янги технологияларни қўллаш, озуқа етиштиришда сув тежовчи технологиялардан фойдаланиш ҳамда тажриба ўрганиш мақсадида Австрияда ўқув-курслари ташкил қилиш юзасидан мулоқот қилди.

Корхона "Даладан дастурхонгача" тамойили ғояси асосида ишларни олиб боришини таъкидлади. Бу борадаги тажрибани ўрганиш мақсадида чорвачилик йўналишидаги фермерлар учун Австрияда ўқув курслари ташкил қилинишига тўхталиб ўтилди. Сунъий уруғлантириш, озуқа рационини тўғри йўлга қўйиш ҳамда гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш борасидаги тажрибалари ҳақида сўз борди.

Учрашув давомида туманда фаолият юритаётган чорвачилик йўналишидаги фермер хўжалиги раҳбарлари билан ўзаро тажриба алмашилиб, муҳим тавсиялар берилди.

Шундан сўнг, ҳурматли меҳмонлар "Муродов Раҳматулла" фермер хўжалигининг чорвачилик комплекси фаолияти билан яқиндан танишди. Келгусида ҳамкорлик алоқалари давом этилишига келишиб олинди.

Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram

Читать полностью…

Qamashi tuman hokimligi

Ҳозирда атиги 10 та тумандаги 3 минг 900 гектар майдонда органик сертификат мавжудлиги кўрсатиб ўтилди.

Жаҳон бозорида органик маҳсулотлар нархи анъанавий маҳсулотлардан 2-3 карра қиммат.

Масалан, Нукус туманидаги тадбиркор 50 гектар ерда органик помидор етиштириб, қуритиб Европага 6 доллардан экспорт қилаяпти (анъанавий помидор 1 доллардан кам). Ёки, Тошкент шаҳридаги корхона Каттақўрғон ва Чимқўрғон сув омборлари атрофидаги 400 гектарда органик мош, ловия, ерёнғоқ етиштираяпти.

Мутасаддиларга органик майдонларни 2025 йилда 10 минг гектарга, келгуси уч йилда 100 минг гектарга етказиш топширилди.

Эндиликда органик майдон ташкил қилган фермер ва деҳқонларга ерни лазер билан текислаш харажати давлат томонидан қоплаб берилиши, “Органик”, “Глобал Гап”, “Ҳалол”, "Кошер" каби сертификатларни олиш харажатлари учун субсидия ажратилиши, йирик савдо тармоқларида органик маҳсулотлар учун алоҳида расталар ташкил этилиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Qamashi tuman hokimligi

Бу ишларга фаол киришган аҳоли, фермер ва кластерларга катта енгилликлар берилиши таъкидланди.

Дала четини самарали ишлатган фермерларга тадбиркорлар рейтингини ҳисоблашда қўшимча балл берилади, ички фитосанитар сертификати бир йил давомида бепул берилади. Фермерларга барча ерлари учун ер солиғини икки йилга бўлиб тўлашга рухсат берилади.

“Оилавий тадбиркорлик” дастуридаги 100 миллион сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади.

Шу билан бирга, дала чети ҳисоби, нима маҳсулот етиштирилгани ва қанча маҳсулот олингани “e-Фито” портали орқали назорат қилиб борилади.

Шунингдек, ҳар бир маҳаллада камида 100 тадан хонадонга лимон, узум кўчати тарқатиш, кўчалар ва кўп қаватли уйлар атрофида аҳолининг ташаббуслари асосида камида 10 миллион туп узум экиш муҳимлиги таъкидланди.

Сайхунобод тажрибаси асосида 164 та қишлоқ туманларининг 4 тадан маҳалласига минитехника берилиши белгиланди. Ким минитракторда хизмат кўрсатса, ўзини ўзи банд қилган бўлади ва уларга мамлакатимизда чиқадиган техника учун 30 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Qamashi tuman hokimligi

Туман ҳокимлигида фуқаролар қабули ўтказилди

Бугун Қамаши тумани ҳокимлиги биносида аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг мурожаатларини ўрганиш мақсадида қабул бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Хуршид Усмонов, туман сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Ижтимоий, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, бандлик, кадастр ва бошқа масалалар юзасидан фуқаролар мурожаатлари ўрганилди.

Фуқаролар мурожаатларининг ижобий ҳал этилиши бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар ва қабулга келган аҳолига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Вақт талаб қиладиган мурожаатларни жойига чиқиб ўрганиш бўйича тегишли масъулларга вазифа берилди.

Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram

Читать полностью…

Qamashi tuman hokimligi

Қамаши туманидаги 8-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида "Меҳржон" ҳосил байрами нишонланди

Унда барча гуруҳ болажонлари ўзларининг куз фасли ҳақида тайёрлаган саҳна кўринишларини намойиш этишди. Тадбирдан кузги мева ва сабзавотлардан ташкил топган кўргазма ҳам ўрин олди.

Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram

Читать полностью…

Qamashi tuman hokimligi

#Фото Табиат мўъжизаси. Майданак

Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram

Читать полностью…

Qamashi tuman hokimligi

BRAYL ALIFBOSIDA KITOB CHOP ETILDI

Madaniy meros obyektlarida to‘siqsiz turizm infratuzilmasini rivojlantirish maqsadida Qamashi tumanidagi "Langar ota" va "O‘g‘lonjon ota" ziyoratgohlarida imkoniyati cheklangan fuqarolarga zarur sharoit yaratish maqsadida brayl alifbosida kitob chop etildi.

- Kitob tuman hokimligi va Ko‘zi ojizlar jamiyati tuman bo‘limi rahbari tomonidan tayyorlandi va ziyoratgohlarga yetkazildi, - deydi tuman hokimining maslahatchisi N. Ro‘ziyeva.

Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram

Читать полностью…

Qamashi tuman hokimligi

"Долзарб 50 кун" профилактик тадбирлари

Қамаши туман ИИБ рўйхатида турувчи ов қурол эгалари билан учрашув ўтказилди. Унда ЎРҚ-946-сонли Қонун мазмун-моҳияти ҳамда келгусида қурол билан боғлиқ нохуш ҳолатларни олдини олиш, ов қуролларни сақлашда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш лозимлиги тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилди.

Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram

Читать полностью…

Qamashi tuman hokimligi

Бугун Қамаши тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимида туман ҳокими ўринбосари Бекмурод Ҳайдаров, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудираси Назира Абраева томонидан тумандаги мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари директорлари иштирокида таълим ташкилотларида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва кузги "Яшил макон" лойиҳасини самарали ташкил этиш юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Унда ҳар бир мутасадди раҳбарга кун тартибидаги масала юзасидан кўрсатмалар берилиб, ижроси жойида ўрганиши белгилаб олинди.

#Таълим #Куз_қиш #Яшил_макон

Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram

Читать полностью…

Qamashi tuman hokimligi

Қамаши туманида "Фуқароларнинг озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар содир бўлганда фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат қуйи тизими хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари" мавзусида махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди

Унда озиқ-овқат маҳсулотларидан кўп сонли заҳарланишларни бартарф этиш тадбирларини ташкиллаштириш борасида мутасадди раҳбар ва ходимларнинг назарий билимлари ва амалий кўникмалари синовдан ўтказилди.

Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram

Читать полностью…

Qamashi tuman hokimligi

Президент Шавкат Мирзиёев COP-29да: Иқлим ўзгаришлари оқибатларини биргаликда енгиб ўтишга қаратилган муҳим ташаббуслар ва самарали учрашувлар

Президент Шавкат Мирзиёев на COP29: Важные инициативы по совместному преодолению последствий изменения климата и плодотворные встречи

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Qamashi tuman hokimligi

“Долзарб 50 кун” профилактик тадбири давом этмоқда

Қамаши тумани ИИБ ходимлари ҳудудларда фуқаролар билан учрашиб, маҳаллада ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт олдини олишда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва бурчлари юзасидан тушунтириш бериб, уларга тарғибот материаллари тарқатмоқда.

Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram

Читать полностью…

Qamashi tuman hokimligi

Qamashi tumanida huquqni muhofaza qiluvchi organlar faoliyatini muvofiqlashtiruvchi Kengashining kengaytirilgan yigʻilishi boʻlib oʻtdi.

Ushbu yigʻilishda tuman prokuraturasi va boshqa huquqni muhofaza qiluvchi organlar bilan hamkorlikda hududda qonun ustuvorligini taʼminlash, qonuniylikni mustahkamlash, fuqarolarning huquq va erkinliklarini, jamiyat va davlatning qonun bilan qoʻriqlanadigan manfaatlarini, Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyaviy tuzumini himoya qilish, huquqbuzarliklarni oldini olish va profilaktika qilish borasida 2024-yilning o'tgan davri mobaynida amalga oshirilgan ishlar tanqidiy-tahliliy tarzda ko'rib chiqildi.

Muhokama jarayonida jinoyatchiliklar sodir etilishi bo'yicha "qizil hudud"ga tushgan mahallalar va jinoyatchilik oshganligi bo'yicha masʼullarga tegishli koʻrsatma hamda topshiriqlar berildi.

Yigʻilish yakunida muvofiqlashtiruvchi Kengashning qarori qabul qilinib, istiqboldagi vazifalar belgilab olindi. Yigʻilishda viloyat prokuraturasi bo'lim boshlig'i F.Begaliyev ishtirok etdi.

Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram

Читать полностью…

Qamashi tuman hokimligi

“Maydanak baland tog‘“ turistik markazining batafsil rejalashtirish loyihasi hamda bosh rejalari ZOOM platformasi orqali muhokama qilindi.

Qashqadaryo viloyati hokimi o‘rinbasari A.Zakirov, turizm infratuzilmasini rivojlantirish va boshqarish Departamenti xodimlari,  "Maydanak baland tog‘“ turistik markazining batafsil-rejalashtirish loyihasini ishlab chiqgan “Prime Tower Group” MCHJ, viloyat “Suvoqova”, viloyat “Elektr ta’minoti”,  “O‘ztelekom” Qashqadaryo filiali, viloyat “Avtomobil yo‘llaridan foydalanish” boshqarmasi  bilan hamkorlikda ZOOM platformasi orqali video konferensiya bo‘lib o‘tdi. 

Konferensiyada “Maydanak baland tog‘“ turistik markazi batafsil rejalashtirish loyihasi hamda bosh rejasiga asosan  ko‘zda tutilgan obyektlar, lotlar, infratuzilma masalalari  muhokama qilindi.

Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram

Читать полностью…

Qamashi tuman hokimligi

Botulizm va ovqatdan zaharlanishdan ehtiyot bo‘ling!


Ovqatdan zaharlanishning eng og'ir shakllaridan biri botulizmdir. Bu kasallik og‘ir kechishi, hatto o‘limga ham olib kelishi mumkin.

Afsuski, ahоli o‘rtasida shuncha ogohlantirish va targ‘ibot ishlariga qaramasdan botulizm bilan bog‘liq achinarli holatlar uchramoqda.

Hurmatli fuqarolar!


Ovqatdan zaharlanish asosan uy sharoitida tayyorlangan konserva mahsulotlarini iste`mol qilish oqibatida sodir bo‘ladi.

Shu sababli, barcha yurtdoshlarimizdan qo‘lbola usulda tayyorlangan va sifati kafolatlanmagan konserva mahsulotlarini iste'mol qilmaslikni so‘raymiz!


Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Qamashi tuman hokimligi

Туман ҳокими ёшлар билан учрашди

Бугун Қамаши туманидаги Давлат хизматлари марказида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Хуршид Усмонов, Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими раҳбари, Қамаши тумани ёшлар ишлари бўлими ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари ёшларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганди.

Учрашувда касбга ўқитиш курсларидан сертификат олган ёшлар, тадбиркорлик йўналишини бошлаш истагида бўлган ёшлар, қизил тоифага киритилган ёшлар, пробация назоратида турган ёшлар таклиф ва мурожаатларини билдирди.

Учрашув якунида ўқув марказига бепул йўлланмалар, тўлов контрактлари сертификати ҳамда касбга ўқитиш курсларини тамомлаган 16 нафар ёшларга субсидия сифатида тикув машиналари берилди.

Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram

Читать полностью…

Qamashi tuman hokimligi

Пишиқчилик даврида нарх тушиб кетиши оқибатида Сурхондарёда карам, лавлаги, Жиззахда пиёз ҳосили, Қашқадарё, Жиззах, Сирдарёда тарвуз ҳосили охиригача йиғиб олинмагани кўрсатиб ўтилди.

Эҳтиёждан ортган ҳосилни қуритиб, озуқавий қўшимча шаклида экспорт қилиш мумкинлиги, бунга озиқ-овқат саноати корхоналарида талаб катталиги таъкидланди.

Келгуси йилда “шок” усулида музлатиш, озуқа қўшимчаси тайёрлаш бўйича 100 миллион долларлик 50 та лойиҳани ишга тушириш муҳимлиги қайд этилди.

Саноатлашган боғ-токзорларда 20 сотихгача майдонда кичик музлаткич, саралаш ва қадоқлаш цехларини қуришга рухсат берилган.

Мутасаддиларга интенсив боғларда бундай цехлар учун жойларни белгилаш, келгуси йилда 500 минг тоннали қувватларни яратиш бўйича ҳисоб-китоб қилиб, туманлар бўйича ишни бошлаш топширилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Qamashi tuman hokimligi

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Йиғилишда томорқа, кўчалар, дала четлари ва канал-коллекторлар атрофидаги ерларда озиқ-овқат ва даромадли экинларни экиб, активга айлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Давлатимиз раҳбари шу пайтгача пахта ва ғалла ерларининг 260 минг гектари озиқ-овқат етиштириш учун ажратилгани, кеча яна 104 минг гектар ажратишга рухсат берилганини таъкидлади.

Озиқ-овқат экспорти ўтган йилга нисбатан 370 миллион долларга (1,2 баробар) ўсиб, 2 миллиард доллардан ошди.

Ўзбекистон ўрик экспорти бўйича дунёда 3-ўринга, гилос ва шафтоли бўйича 6-7-ўринга, мош ва бошқа дуккакли маҳсулотлар бўйича 10-ўринга чиқди.

Биргина гилос 16 та мамлакатга экспорт қилинмоқда. Ҳар ҳафта 3-4 тонна узум АҚШга етказиб берилмоқда.

Экспорт Қорақалпоғистон ва Жиззахда 2,2 баробар, Хоразмда 1,8 баробар ва Сурхондарёда 1,6 баробар кўпайди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Qamashi tuman hokimligi

Туман ҳокими Қамашида қурилиш лойиҳаларининг амалга оширилиши юзасидан мутасаддилар билан учрашди

Хуршид Усмонов дастурлар доирасида туманда олиб борилаётган қурилиш ишлари юзасидан масъуллар ва қурилиш ташкилоти раҳбарларининг ҳисоботларини тинглади.

Туманда 2- ва 13-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти, 33, 45 ва 80 мактаб қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Таълим ташкилотлари қурилиш ишларини сифатли амалга ошириш баробарида, ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича кўрсатма берилди.

Туман марказидаги Амир Темур кўчасида 24/7 соат ишлайдиган гастрономик кўча ташкил қилиш ва асфальтлаштириш ишлари суст амалга оширилаётгани сабабли тегишли масъулларга огоҳлантириш берилди ва белгиланган вазифаларни сифатли ташкил қилиш топширилди. Шунингдек, Қамаши кўчасини асфальтлаштириш ишларини якунлаш кўрсатмаси берилди.

Қизилтепа
шаҳарчасидаги бозор, хусусий мактаб ва мактабгача таълим ташкилоти, 300 кВт қувватли қуёш панеллари ўрнатиш ва автоматлаштирилган автотураргоҳ қурилиш ишлари юзасидан мутасаддилар ҳисоботи тингланди. Ушбу қурилиш объектлари тез кунларда фойдаланишга топширилиши таъкидланди.

Ўзбекистон ва Зафар маҳалласи ҳудудида қад ростлаётган кўп қаватли уйлар қурилиш ишларини якунлаш ва харид қилган фуқароларга хонадонларни топшириш вазифаси берилди.

Шунингдек, Дўстлик
маҳалласининг марказлашган ичимлик сув билан таъминлаш борасидаги ишлар танқидий муҳокама қилиниб, тегишли кўрсатмалар берилди.

Маҳалла раисларига ҳудудларни обод сақлаш, кузги дарахт кўчатларини экиш ишларини сифатли ташкил қилиш топширилди.

Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram

Читать полностью…

Qamashi tuman hokimligi

Электр таъминотида узилиш кузатилади

ХЛ 110 кВ Ёйилма жорий таъмирга чиқарилмоқда.

Шу сабабли 2024 йил 15 ноябрь соат 09-00 дан 18-00 гача Қоратепа, Майда, Азлартепа, Баландчайла, Қорабоғ, Қовчин, Ғиштли, Бердоли, Тўқбой, Жонбўз, Узун, Меҳр, Бойбўри, Гулистон, Чим, Қўшкапа, Сарбозор, Работ, Каптархона, Гулшан, Пахтаобод, Соҳибкор, Қамай маҳалла фуқаролар йиғинида электр таъминотида узилиш кузатилади.

Қамаши тумани электр таъминоти корхонаси

Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram

Читать полностью…

Qamashi tuman hokimligi

Qaysi hududlarda kichik tadbirkorlik subyektlari ko‘proq faoliyat yuritmoqda?

✅Viloyatimizda 2024-yilning 1- noyabr holatiga 25 551 ta kichik tadbirkorlik subyektlari faoliyat ko‘rsatmoqda (fermer va dehqon xo‘jaliklarisiz).

✅Ularning hududlar kesimidagi soni quyidagicha:

⚡️Qarshi shahri – 5138 ta
⚡️Qarshi tumani – 1889 ta
⚡️Kitob tumani – 1776 ta
⚡️Yakkabog‘ tumani – 1750 ta
⚡️Qamashi tumani – 1718 ta
⚡️Koson tumani – 1707 ta
⚡️Shahrisabz shahri – 1510 ta
⚡️Nishon tumani – 1368 ta
⚡️Chiroqchi tumani – 1297 ta
⚡️Shahrisabz tumani – 1286 ta
⚡️Gʻuzor tumani – 1240 ta
⚡️Kasbi tumani – 1233 ta
⚡️Dehqonobod tumani – 994 ta
⚡️Mirishkor tumani – 973 ta
⚡️Muborak tumani – 862 ta
⚡️Ko‘kdala tumani – 810 ta tashkil etdi.

Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram

Читать полностью…

Qamashi tuman hokimligi

Соғлом овқатланиш турли касалликлар хавфини пасайтиради

Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram

Читать полностью…

Qamashi tuman hokimligi

Suvni asrang, tejang va yuqori daromadga ega bo'ling

O‘zbekiston fermer, dehqon xo‘jaliklari va tomorqa yer egalari kengashi Rayosatining murojaati

Joriy yilning 7 noyabr kuni O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti boshchiligida “Qishloq xo‘jaligida suv va energiya resurslaridan oqilona foydalanish va yo‘qotishlarni kamaytirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi o‘tkazilgan yig‘ilishda 2025 yil suv xo‘jaligida “Nasoslar samaradorligini oshirish yili” deb e’lon qilindi.

Ta’kidlash joizki, 2017 yilda 2 million gektar yerni sug‘orish uchun 8,3 milliard kilovatt elektr energiyasi sarflangan bo‘lsa, joriy yilda 2,5 million gektar yerni sug‘orishga 1 ming 600 dan ziyod nasos stansiyalari uchun 6,8 milliard kilovatt elektr energiyasi sarflangan.

Kelgusi yilda esa, davlat xususiy sheriklik asosida tejamkor nasos va quyosh panellarini o‘rnatib, 20 foiz elektrni tejamkorlikka erishish mumkin.

➡️Batafsil

Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram

Читать полностью…

Qamashi tuman hokimligi

Қашқадарё вилоятининг саноати қанчага ўсди?

2024 йилнинг январь-сентябрь ойлари якунларига кўра, Қашқадарё вилояти бўйича саноатда яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми 9 865,3 млрд сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда 8,0 % га ўсди.

Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram

Читать полностью…

Qamashi tuman hokimligi

Қамаши туманидаги 64 мактабнинг 9 синф ўқувчиси Боймирзаева Дилноза Сарвар қизи инглиз тили фанидан миллий сертификат С1 даража эга бўлди.

Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram

Читать полностью…

Qamashi tuman hokimligi

Кўмирнинг 1 тоннаси 309 800 сўмдан сотилмоқда

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида узоқ ҳудудларга кўчма кўмир савдоси ҳам йўлга қўйилган.

Манзил: Қамаши тумани Навоий маҳалласи Алпомиш кўчаси

Мурожаат учун телефонлар:
+998 90 441 10 84;
+99891 640 77 85.


Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram

Читать полностью…

Qamashi tuman hokimligi

Qamashi tumanida sport sinovlaridan o'tgan fuqarolar taqdirlandi

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 16-iyundagi 5148-sonli qaroriga muvofiq, jismoniy faollik darajasini oshirishda yuqori natijalarga erishgan 30 yoshdan 70 yoshgacha bo'lgan qashqadaryoliklar O'zbekiston Respublikasi Sport vaziri tomonidan sport formalari hamda ko'krak nishonlari bilan taqdirlandi.

Bugun, Qamashi tumanida sport sinovlarining ixtiyoriy va maxsus talablarini bajarib, gʻolib va sovrindor boʻlgan mahalla tizimi xodimlari hamda aholi vakillariga I, II va III darajali “Jismoniy tayyorgarlik darajasi” koʻkrak nishonlari va sport formalari tantanali topshirildi.

Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram

Читать полностью…
Subscribe to a channel