Ustozimning rasmiy telegram kanallari : @pakhta_galla foydali maslahatlar berib boriladi. obuna bop qoʻysangiz zarar koʻrmaysiz
@pakhta_galla
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАХСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРУВЧИЛАРИ ВА ЎСИМЛИКЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ МУТАХАССИСЛАРИГА ТАВСИЯ.
(Постни албатта ўқинг. Фойдали.)
Хурматли Қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштирувчилари. Сиз фермер дехқон хўжалиги юритасизми, иссиқхона фаолияти билан шуғулланасизми, оддий томорқангизда махсулот етиштирасизми ёки шу сохада тадбиркорлик билан шуғилланасизми, битта нарсани ЭСДА ТУТИНГ. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Давлат инспекторлари далангизга борганда, улардан яъни Ўсимликларни ҳимоя қилиш сохасининг хақиқий эгаларидан максимум фойдаланинг. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Республикамизда Ўсимликларни химоя қилиш сохасида ягона давлат сиёсатини юритади. Сиз Карантин инспекторлардан нафақат қишлоқ хўжалиги махсулотларини IPM бўйича етиштириш, балки махсулотларингизни қандай тартибда бозорга чиқариш, қандай тартибда қайси давлатларга экспорт қилишнинг осон йўлларини хам билиб олишингиз мумкин.
Битта нарсани ёдда тутишингиз керак. Ўзига ишонмаган Ўсимликларни химоя қилиш мутахассиси Сизнинг экинзорингизга, далангизга юрак ютиб киролмайди. Сиз билан мулоқот қилолмайди. Сизга зарур тавсиялар беряптими, Сиз билан юзма-юз мулоқотга киришиб касаллик ёки зараркунанданинг келиб чиқиши уни бартараф этиш усулларини Сиз тушунадиган тилда жайдари қилиб тушинтириб, ечимини англатаяптими.? Демак бу Карантин инспекторини махкам ушлаб фойдаланиш керак.
Яхши мутахассис хеч қачон бўш турмайди буни яхши биласизлар. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигида ишламаса хам, шу Сохада мен мен деганига дарс бериб қўя оладиган ўзини туманида, худудида оддий Аграном бўлиб ишлаб юрган қадрдон Сохадошларимиз, Касбдошларимиз бор. Уларнинг энг катта ютуғи Университетни битирибоқ ишлаб чиқаришга ўтишгани. Улар ер билан сухбатлаша олади. Агар Ишлаб чиқариш дала майдонини Шахмат доскаси деб хисобласак, Экинзорга келаётган хавф хатар йўналишини қайси доналар билан, қанақа вақтда ёпишни сув қилиб ичиб юборишган. Шунинг учун устозларимиз (Х.Кимсанбаев, М.Рашидов, Б.Сулаймонов, У.Ортиқов, Р.Сатторова, Б.Хасанов ва хокозо) хақиқий Ўсимликларни ҳимоя қилиш мутахассисини Тинимсиз кучли илм олиш ва ДАЛА тарбиялайди дейишган. Айнан мана шу йўналишларда, туманларда, худудларда фаолият юритаётган қадрдон сохадош Ўсимликларни ҳимоя қилиш мутахассисларига Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Karantin.uz сайтига кириб танишишлари, Бундан ташқари Агентлик мутахассислари томонидан махсус яратилган "AGROKO'MAKCHI" мобил иловасида керакли ва энг фойдали маълумотларни олишлари мумкинлигини айтмоқчиман. Иловаларни Appstore ва GooglePlay орқали бепул юклаб олишингиз мумкин. Ушбу иловани барча қишлоқ хўжалик махсулотлари етиштирувчиларига тавсия қиламан.
Мақсадимиз битта. Ўзбекистон Республикасида Ўсимликларни зарарли организмлардан Максимал ҳимоя қилиб IPM тизими бўйича қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштириш, хосилдорликни ошириш, экспортни кўпайтириш, яхши даромад олиш ва мехнатлар самарасини кўриб яхши яшаш. Шундай экан бир биримизга ёрдамлашиб бир бутун бўлиб марраларни забд этайдик.
Ха айтганча Гуруч курмаксиз бўлмайди. Хар бир сохада яхши ва ёмон кадрлар бўлади. Яхши кадрлар Сохасига, тизимига манфаат ва рахмат келтирса. Ёмонлари иснод олиб келади. Бошқалар эришган ютуқларни шунчаки ер билан яксон қилади.
Сиз Ўсимликларни химоя қилиш мутахассисимисиз, унда изланинг, ўрганинг яхши бир устоз топиб этагидан махкам тутинг. Бу сохани эгаси бўлиш жуда қийин. Эплолмасангиз, фақат ойлик олиш учун вақт ўтказиб юрган бўлсангиз тинчгина бошқа иш билан шуғилланинг. Балким бошқа йўналишда суппер натижаларга эришарсиз.
Қишлоқ хўжалик махсулотлари етиштирувчилари, махсулотингизни экишни режалаштираётган вақтингиздан токи уни етиштириб сотгунча ёки эспорт қилгунча бўлган жараёнларда туманингиздаги яхши Карантин инспектори билан ҳамфикр, бамаслахат иш юритсангиз. Ортиқча сарф харажат, ортиқча сарсонгарчиликни олдини олган бўласиз.
📢 Диққат: Пост, муаллифнинг интелект мулки. Кўчирганда пастдаги канал линки билан улашинг.
Каналга уланиш
👉 @pakhta_galla
HUQUQIY ASOS!
"O‘simliklar karantini to‘g‘risidagi" 2018-yil 9-iyul OʻRQ-484-sonli qonuni.
16-moddasi. O‘simliklar karantini davlat inspektorlarining huquqlari.
🔰 O‘simliklar karantini davlat inspektorlari o‘z vakolatlari doirasida quyidagilarga haqli: karantin ostidagi mahsulotni yetishtirish, tayyorlash, saqlash, tashish, qayta ishlash hamda realizatsiya qilish bilan shug‘ullanuvchi davlat va xo‘jalik boshqaruvi organlarining, yuridik va jismoniy shaxslarning hududiga moneliksiz kirishga; o‘simliklar karantini qoidalari va fitosanitariya talablarining buzilishlarini bartaraf etish hamda ularning oldini olish bo‘yicha bajarilishi majburiy bo‘lgan taqdimnomalar kiritishga; laboratoriya tekshiruvlari va tegishli ekspertiza o‘tkazish uchun karantin ostidagi mahsulotdan namunalar olishga; o‘simliklar karantini obyektlari aniqlanganda o‘simliklar karantini qoidalariga muvofiq karantin cheklovlari o‘rnatishga, olib kirilgan karantin ostidagi mahsulotni ushlab turishga, olib qo‘yishga yoki qaytarib yuborishga; kirib kelayotgan va jo‘natilayotgan, ushbu Qonunning 20-moddasiga muvofiq o‘simliklar karantiniga doir tadbirlar tatbiq etiladigan yuklar to‘g‘risida bojxona organlaridan, temir yo‘l stansiyalarining, avtovokzallarning (avtostansiyalarning), aeroportlarning, daryo portlarining (pristanlarining), pochtamtlarning, dehqon bozorlarining va boshqa tashkilotlarning ma’muriyatlaridan ma’lumotlar talab qilishga; zarur bo‘lgan taqdirda karantin ostidagi mahsulotni ko‘zdan kechirish va zararsizlantirish ishlarini amalga oshirish uchun yordamchi ishchilar, xizmat xonalari va yordamchi materiallar berilishini yuklarning egalaridan talab qilishga. O‘simliklar karantini davlat inspektorlari qonunchilikka muvofiq boshqa huquqlarga ham ega bo‘lishi mumkin.
17-modda. O‘simliklar karantini davlat inspektorlarining majburiyatlari.
🔰 O‘simliklar karantini davlat inspektorlari: o‘simliklar karantini obyektlarining o‘simliklar karantini obyektlaridan xoli bo‘lgan hududga kirib kelishining oldini olish bo‘yicha zarur choralar ko‘rishi; o‘simliklar karantini obyektlariga tashxis qo‘yish maqsadida laboratoriya tekshiruvlari va boshqa tekshiruvlar o‘tkazilishini tashkil etishi; tegishli organlar va tashkilotlarni chegaraoldi hududlarda, qo‘shni davlatlarda yuzaga kelgan karantin holati to‘g‘risida xabardor qilishi, o‘simliklar karantiniga doir tadbirlarni amalga oshirishi hamda zarur tavsiyalar berishi; davlat va xo‘jalik boshqaruvi organlariga, yuridik va jismoniy shaxslarga zarur fitosanitariya talablarini bajarish to‘g‘risida taqdimnomalar yuborishi; o‘simliklar karantini qoidalariga nomuvofiqlik va fitosanitariya talablari buzilganligi faktlari aniqlanganda temir yo‘l vagonlaridan, kemalardan, samolyotlardan va boshqa transport vositalaridan foydalanishga doir taqiq o‘rnatishi shart. O‘simliklar karantini davlat inspektorlarining zimmasida qonunchilikka muvofiq boshqa majburiyatlar ham bo‘lishi mumkin.
👉 @Karantin_Inspektori
ҒАЛЛАНИНГ ЗАНГ КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ КУРАШ.
(Шу мавзу бўйича кўплаб саволлар келди. Шу бўйича тушунча бераман)
Ўзбекистонда Буғдойнинг уч хил занг касалликлари учрайди. Улар энг кўп учрайдиган САРИҚ ЗАНГ (қўғатувчиси Puccinia striiformis замбуруғи), кам учрайдиган ҚЎНҒИР ЗАНГ ( қўзғатувчиси Puccinia triticina замбуруғи), жуда кам учрайдиган, иқтисодий зарар келтирмайдиган ПОЯ ЗАНГИ( қўзғатувчиси Puccinia graminis замбуруғи) дир.
Занг касаллигининг қўзғатувчиси замбуруғлар бўлгани учун, бу касалликга қарши ФУНГИЦИДЛАР қўлланилади.
Фунгицид (fungus – замбуруғ) – замбуруғлар учун заҳарли ва уларнинг споралари ёки мицелийларининг ривожланишига барҳам берувчи модда.
Яна бир нарсани ёдда тутиш лозим Ғалла майдонларини баланси сақланган минерал ва органик ўғитлар билан озиқлантириш ўта муҳим. (Бунда АГРОКИМЁВИЙ ХАРИТАНОМА асқотади).
Уларни тавсия этилган меъёрларда ва муддатларда солиш ўсимликларнинг зангга чидамлилигини оширади.
Аммо азот ўғитини керагидан ортиқ солиб, фосфор ва айниқса калий бермаслик, занг кучайишига олиб келади.
Бизнинг шароитла асосан САРИҚ ЗАНГ касаллиги кўпроқ тарқалиши ва учрашини инобатга олиб ушбу касаллик ва белгиларига қисқача тўхталиб ўтаман.
Сариқ занг бошоқли бегона ўт ва бошоқли ғалла экин баргларида узун, қатор-қатор жойлашган, аниқ кўринишдаги сариқ ёстиқчалар хосил қилади. Аста секин занг касаллиги бутун барг юзасини қоплайди. Баргдаги модда алмашинув фаолияти бузилиб, озуқа ҳосил бўлиши кескин камайиб, дон тўлмай қолишига олиб келади. Натижада буғдой бошоқларида тўла етилмаган пуч донлар хосил бўлади. Занг касаллиги споралари одатда шамол оркали таркалади. Бу споралар зарарланган бир майдондан иккинчи майдонга 3000 км гача учиб келиб зарарлаши аниқланган. Бу касаллик споралари асосан дала қирғоқларидаги бошоқли бегона ўт ва кузда касаллик билан зарарланган ғалла майсаларида ёстиқчалар ҳосил қилиб қишлаб чиқади.
Асосан бу касалликка қарши тарқалмасдан олдин профилактика қилиб фунгицидларни сепиш орқали касаллик тарқалишини олдини олиш хозирги кунда энг тўғри усулдир. Худди биз кейинчалик касалликка чалинмаслик учун Каронавирусга қарши эмлаш олдикку. Худди шунга ўхшайди бу жараён. Ғалла майдонига ФУНГИЦИД сепилгандан кейин 25-30 кун давомида Занг касаллиги тарқалишини олдини олиб туради. Агар ЗАНГ касаллиги тарқалиш босими шу туманда ёки шу худудда кучли бўлиб турган бўлса 15-20 кундан кейин яна бир марта ФУНГИЦИД сепиш тавсия этилади.
САРИҚ ЗАНГ касаллиги таъсирида 60-80 фоиз хосил йўқотилади, айрим холларда 100 фоиз ҳосил йўқотилади ( 1999 йилда Сурхондарёда худди шунақа жараён кузатилган, 80-90 фоиз хосил йўқотилган).
Ушбу касалликка қарши таъсир қилувчи моддаси ПРОПИКОНАЗОЛ+ТЕБУКОНАЗОЛ ,
ёки ТЕБУКОНАЗОЛ 12,5 %+ТРИАДИМЕФОН 10% бўлган ФУНГИЦИДЛАР яхши самара берганини шахсий тажрибамда кузатганман.
ПРОПИКОНАЗОЛ+ТЕБУКОНАЗОЛ таъсир қилувчи моддали фунгицид сепиш учун:
Моторли қўл пуркагич билан сепиш: 10 литр тоза сувга, 7,5 - 8 миллилитр хисобида қўшиб 2.5 сотихга сепиш керак.
ОВХ ва Штангелли пуркагич билан сепиш: бунда 600 литр сувга 0,8 литр қўшиб 2 гектар майдонга ишлов бериш керак.
ТЕБУКОНАЗОЛ 12,5 %+ТРИАДИМЕФОН 10% таъсир қилувчи моддали фунгицид сепиш учун:
Моторли қўл пуркагич билан сепиш: 10 литр тоза сувга, 10 миллилитр хисобида қўшиб 2.5 сотихга сепиш керак.
ОВХ ва Штангелли пуркагич билан сепиш: бунда 600 литр сувга 0,4-0,6 литр қўшиб 2 гектар майдонга ишлов бериш керак.
Ишловлар берилаётганда моторли қўл аппарати , ОВХ-600 ва Штангел пуркагичлари СОЗ холатда бўлиши шарт.
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Karantin.uz Сайтига кирсангиз сифати текширувдан ўтган Ўзбекистонда қўлланилишига рухсат этилган ФУНГИЦИДЛАР рўйхати келтирилган.
Хар қандай кимёвий препаратни қўллашдан олдин албатта Ўсимликларни ҳимоя қилиш мутахассиси билан маслахатлашинг БУ ОЛТИН ҚОИДА...
Занг касаллиги бўйича хали яна тўхталаман.
📢 Диққат: Пост, муаллифнинг интелект мулки. Кўчирганда пастдаги канал линки билан улашинг.
Каналга уланиш
👉 @pakhta_galla
#Karantin | #Programma | #Apk
O‘simliklar karantini va himoyasi agentligi tomonidan 2 ta "AGROKOʻMAKCHI" mobil ilovasi taqdim etilmoqda...
AGROKOʻMAKCHI 2.
Agroko'makchi - dexqon va fermerlar uchun ajoyib mobil ilova.
Bu ilova dexqon va fermerlarga elektron ko’makchi sifatdi ishlab chiqilgan.
Ushbu ilovada siz Oʻsimliklar va mevalar uchun zararkunanda va kasalliklar roʻyxati, ularning oldini olish, tasdiqlangan mineral oʻgʻitlar roʻyxati, biolaboratoriyalar va boshqa maʼlumotlarni olishingiz, Agro inspektoriga qoʻngʻiroq qilishingiz mumkin.
2. LINK: play.google.com/store/apps/details?id=uz.karantin.agrokomakchi
👉 @Agrokomakchi

👉 @Karantin_Kitoblar 👈
G'allachilk va paxtachilik bo'yicha muhim ma'lumotlar 👉 @pakhta_galla obuna bolib qoʻyamiza...
Читать полностью…ҒАЛЛА МАЙДОНЛАРИДАГИ БЕГОНА ЎТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ.
(Мазза қилиб ўқийдиган пост. Жуда фойдали)
Айнан мана шу масала яъни: Ғалла майдонларидаги бегона ўтларга қарши қандай курашиш керак ?, Қандай препаратлар яхши самара беради.? Кимёвий препаратларни қандай миқдорда сепайлик ? деган саволлар билан Ўсимликларни ҳимоя қилиш мутахассислари, фермерлар, уман олганда жуда кўпчилик мурожаат қилишган. Хозир шу саволларга жавоб бериш билан бирга, жайдари қилиб керакли тавсияларни қисқача бериб ўтаман.
Аввало ГЕРБИЦИД нима.?
ГЕРБИЦИД – бегона ўтларга қарши қўлланиладиган кимёвий восита хисобланади.
Мен сизларга қайсидур кампаниянинг ГЕРБИЦИДларини реклама қилмасдан, таъсир этувчи моддасига қараб тушунтириб бераман. ГЕРБИЦИДларнинг номи хар хил бўлиши мумкин. Қайсидур компаня Али деб ном қўйса, буниси Вали деб қўяди. Буларнинг номлари шунчалар кўпки адашиб кетишингиз хеч гапмас. ГЕРБИЦИДларнинг таъсир этувчи моддасини яхшилаб билиб олсангиз сизни хеч ким чалғитолмайди. Аввало чалғимаслик учун Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Karantin.uz сайтига кириб синовдан ўтказилган, таъсир этувчи моддаси миқдори текширилган, Ўзбекистон Республикасида қўллашга рухсат этилган кимёвий препаратлар РЕЕСТРИга бир кўз ташлаган маъқул. Қуйида мен ўзим шахсан тажрибамдан ўтказган таъсир этувчи моддали ГЕРБИЦИДларга тўхталаман.
БИР ЙИЛЛИК ИККИ ПАЛЛАЛИ БЕГОНА ЎТЛАРГА ҚАРШИ.
ТРИБЕНУРОН МЕТИЛ 75 % - таъсир этувчи моддали ГЕРБИЦИД - ғалла майдонларидаги жағ-жағ, ёввойи сабзи, юлдузўт, олабута, исмалоқ, бангидевона, лолақизғалдоқ, Рапс (сариқ гул), чумчуқтил, шўра, мойчечак каби бир йиллик икки паллали бегона ўтларни қириб ташлайди.
Моторли қўл пуркагич билан сепиш: 10 литр тоза сувга, 0.5 грам хисобида қўшиб 2.5 сотихга сепиш керак.
ОВХ ва Штангелли пуркагич билан сепиш: бунда 600 литр сувга 40 грамм ТРИБЕНУРОН МЕТИЛ 75 % таъсир этувчи моддали гербицид қўшиб 2 гектар майдонга ишлов бериш керак.
КЎП ЙИЛЛИК ИККИ ПАЛЛАЛИ БЕГОНА ЎТЛАРГА (ПЕЧАК)ҚАРШИ КУРАШ.
ФЛУРОКСИПИР 40 % бундай таъсир этувчи моддали ГЕРБИЦИД ғалла майдонидаги Қўйпечак ва отқулоқни қириб ташлайди.
Моторли қўл пуркагич билан сепиш: 10 литр тоза сувга, 12.5 миллилитр хисобида қўшиб 2.5 сотихга сепиш керак. Моторли қўл пуркагич соз холатда бўлиши лозим.
ОВХ ва Штангелли пуркагич билан сепиш: бунда 600 литр сувга 1 литр ФЛУРОКСИПИР 40 % таъсир этувчи моддали гербицид қўшиб 2 гектар майдонга ишлов бериш керак.
БОШОҚЛИ БЕГОНА ЎТЛАРГА (Ёввойи сули) ҚАРШИ КУРАШ.
КЛОДИНОФОП ПРОПАРГИЛ 8% бундай таъсир этувчи моддали гербицид ғалла майдонларида ашаддий кўп тарқаладиган Ёввойи сули(оқбош), Тулкидум бегона ўтларини қириб ташлайди.
Моторли қўл пуркагич билан сепиш: 10 литр тоза сувга, 10-11 миллилитр хисобида қўшиб 2.5 сотихга сепиш керак. Моторли қўл пуркагич соз холатда бўлиши лозим.
ОВХ ва Штангелли пуркагич билан сепиш: бунда 600 литр сувга 0,8-0,9 литр ФЛУРОКСИПИР 40 % таъсир этувчи моддали гербицид қўшиб 2 гектар майдонга ишлов бериш керак.
БИР ЙИЛЛИК ИККИ ПАЛЛАЛИ ВА БОШОҚЛИ( РАЙГРАС, СУЛИ) БЕГОНА ЎТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ.
МЕЗОСУЛЬФУРОН-МЕТИЛ НАТРИЙ 3% + ЙОДОСУЛЬФУРОН-МЕТИЛ НАТРИЙ 0,6% - бундай таъсир этувчи моддали гербицид ғалла майдонларида охирги йилларда ашаддий кўпайиб зарар бераётган Райграс хамда Итузум бегона ўтларини қириб ташлайди.
Моторли қўл пуркагич билан сепиш: 10 литр тоза сувга, 8-8,5 миллилитр хисобида қўшиб 2.5 сотихга сепиш керак. Моторли қўл пуркагич соз холатда бўлиши лозим.
ОВХ ва Штангелли пуркагич билан сепиш: бунда 600 литр сувга 0,6-0,7 литр МЕЗОСУЛЬФУРОН-МЕТИЛ НАТРИЙ 3% + ЙОДОСУЛЬФУРОН-МЕТИЛ НАТРИЙ 0,6% таъсир этувчи моддали гербицид қўшиб 2 гектар майдонга ишлов бериш керак.
Хар қандай КИМЁВИЙ ПРЕПАРАТНИ ғалла майдонига қўллашдан (сепишдан) олдин албатта Ўсимликларни ҳимоя қилиш мутахассиси билан маслахатлашинг. БУ ОЛТИН ҚОИДА.
📢 Диққат: Пост, муаллифнинг интелект мулки. Кўчирганда пастдаги канал линки билан улашинг.
Каналга уланиш
👉 @pakhta_galla
ҒАЛЛА ЕТИШТИРУВЧИЛАРИ ВА ЎСИМЛИКЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ МУТАХАССИСЛАРИ УЙҒОНАМИЗ.
Ха демай хаво харорати +10 градусга чиқади. Бу эса ғалла майдонларида ғалладан кўра бегона ўтларнинг ривожланиши тезлашганини билдиради ва яққол кўриниб бошлайди. Тажрибали дехқонлар ғаллани ернинг ўгай фарзанди (махсус экилгани учун), бегона ўтларни ернинг хақиқий фарзанди (ернинг ўзида уруғлари турагани ва хеч ким экмасдан ўзи кўкаргани учун) дейишади. Анамал совуқдан сўнг ернинг ўгай фарзанди ғалла нихоллари стрес холатида турган вақтда, ернинг хақиқий фарзанди хисобланган бегона ўтлар жуда тез ривожланади.
ҒАЛЛАГА БЕГОНА ЎТЛАРНИНГ ТАЪСИРИ..
Бегона ўтлар ғалладан тез ривожлангани учун, ғаллага соя солиб ўсишдан орқада қолдиради. Тупроқ хароратини соя солиб ўзининг ривожланишига қулай 2-4 градусга пасайтириши натижасида ғалла ривожланишига хисса қўшувчи фойдали микроорганизмлар ривожланишига тўсқинлик қилади, берилган сув ва озуқасига 30/70 нисбатта шерик бўлади. Яъни озуқанинг 70 % ини бегона ўтлар ўзлаштириб олади. Қўшимча харажатлар( Хайдов, ўтоқлаш, гербицид олиш ва уни сепиш) орқали рентабеллик даражасини камайтириб юборади.
Энг ёмони Бегона ўтлар ер майдонидаги ашаддий рақиби, ғалла нихоллари билан агрессив курашувчан бўлиб, бегона ўтлар илдизидан ХОЛИН ва БЛАСТОХОЛИН кимёвий моддалари ажратиб чиқаради. Бу моддалар таъсирида ғалла уруғларнинг униб чиқиш даражаси пасайиб, ўсимлик ўсишдан орқада қолади. IPM тизими бўйича бегона ўтлардан ёки қолдиқларидан далани тозаламасдан ғалла экиш мумкун эмас.
Бундан ташқари ғаллада фотосинтез жараёнини издан чиқариб ғалланинг ётиб қолишига сабаб бўлади. Бегона ўтлар ғаллага зарар берувчи зараркунандаларнинг биринчи ошёни бўлиб хизмат қилиб, зараркунандаларнинг биринчи авлоди эсон-омон талофатсиз ривожланишига замин яратади. Бу биринчи хатонинг ортидан бирданига иккинчи, учинчи, тўртинчи хатони келтириб чиқариш дейилади. Қўпол қилиб айтганда хаммаси барбод дейилади.
Вазият шу тақлид ташлаб қўйилса бегона ўтлар таъсирида 15 % дан 50 % гача хосил йўқотилишига сабаб бўлади.
Хозир нима қилиш керак.?
Зудлик билан, узоғи 5-февралгача Кластерлар,Фермер-дехқон хўжаликлари ғалла экин майдонларига Ўсимликларни ҳимоя қилиш агентлиги мутахассислари томонидан хар бир туман учун 2-3 йиллик кузатувлар, раскопка(далалардаги ерларни ковлаб бегона ўт уруғлари ва зараркунандалар ғумбаклари зичлигини аниқлаш) натижаларига асосланиб тарқалиши тахмин қилинган БАШОРАТНОМА асосида ГЕРБИЦИДЛАР, ИНСЕКТИЦИДЛАР ВА ФУНГИЦИДЛАР захирасини яратиш зарур. Бу ўз вақтида кураш чораларини кўриш имконини беради. Кимёвий препаратларни кўр кўрона захира қилиш ярамайди. Ўсимдикларни ҳимоя қилиш мутахассиси билан маслахатлашинг ёки бўлмаса, Karantin.uz сайтига кирсангиз синовдан ўтган, Ўзбекистонда ишлатилишига рухсат этилган препаратлар рўйхати келтирилган. Шу рўхатдаги препаратлардан захира қилиш тавсия этилади. Шунда қалбаки (таъсир қилмайдиган) препаратлардан суғурталанган бўласиз.
Karantin.uz сайтига Ўсимликларни крантини ва ҳимояси агентлиги томонидан тарқатилаётган FLAYER лар даги QR кодлари орқали киришингиз хам мумкун. Бу ерда сиз хохлаган барча маълумотлар берилган.
УЙҒОНАМИЗ ЎРТОҒЛАР..
📢 Диққат: Пост, муаллифнинг интелект мулки. Кўчирганда пастдаги канал линки билан улашинг.
Каналга уланиш 👇
@pakhta_galla
Ustozimizning telegram kanalidagi trentga chiqayotgan postlar:
t.me/pakhta_galla/654
#AGROBANK 40 KITOB TOʻPLAMI.
1. 🌾 Ғалла экини зарарли организмларига қарши кураш.
2. 🌱 Ғўза экини зарарли организмларига қарши кураш.
3. 🌶 Қалампир экини зарарли организмларига қарши кураш.
4. 🥔 Картошка экини зарарли организмларига қарши кураш.
5. 🍅 Помидор экини зарарли организмларига қарши кураш.
6. 🥒 Бодринг экини зарарли организмларига қарши кураш.
7. 🌾 Шоли экини зарарли организмларига қарши кураш.
8. 🧅 Пиёз экини зарарли организмларига қарши кураш.
9. 🏕 Иссиқхона экинлари экини зарарли организмларига қарши кураш.
10. 🍋 Цитрус ўсимлиги зарарли организмларига қарши кураш.
11. 🍇 Ток ўсимлиги зарарли организмларига қарши кураш.
12. 🌐 Карантин зарарли организмларига қарши кураш.
13. 🛖 Омборхона зарарли организмларига қарши кураш.
14. 🌴 Манзарали дарахтларнинг зарарли организмларига қарши кураш.
15. 🍑 Шафтоли дарахти зарарли организмларига қарши кураш.
16. 🍆 Бақлажон экини зарарли организмларига қарши кураш.
17. 🥕 Сабзи экини зарарли организмларига қарши кураш.
18. 🥬 Карам экини зарарли организмларига қарши кураш.
19. 🫒 Қовоқ экини зарарли организмларига қарши кураш.
20. 🍓 Қулупнай экини зарарли организмларига қарши кураш.
21. 🌽 Маккажўхори экини зарарли организмларига қарши кураш.
22. 🌾 Дуккакли экини зарарли организмларига қарши кураш.
23. 💊 Экинлар зараркунандаларига қарши кимёвий пестицидларни қўллаш.
24. 🫒 Писта ўсимлиги зарарли организмларига қарши кураш.
25. 🌳 Ерёнғоқ экини зарарли организмларига қарши кураш.
26. 🍎 Олма дарахти зарарли организмларига қарши кураш.
27. 🍐 Нок дарахти зарарли организмларига қарши кураш.
28. 🥭 Ўрик дарахти зарарли организмларига қарши кураш.
29. 🍒 Гилос дарахти зарарли организмларига қарши кураш.
30. 🥭 Бодом дарахти зарарли организмларига қарши кураш.
31. 🌳 Ёнғоқ дарахти зарарли организмларига қарши кураш.
32. 🍉 Қовун ва тарвуз экини зарарли организмларига қарши кураш.
33. 🌴 Анор ўсимлиги зарарли организмларига қарши кураш.
34. 🌼 Анжир ўсимлиги зарарли организмларига қарши кураш.
35. 🍀 Беда экини зарарли организмларига қарши кураш.
36. 🌲 Игна баргли дарахтларнинг зарарли организмларига қарши кураш.
37. 🌸 Гул экини зарарли организмларига қарши кураш.
38. 🌿 Бегона ўтларга қарши кураш.
39. 🍇 Тут дарахти зарарли организмларига қарши кураш.
40. 🌳 Ўрмон дарахти зарарли организмларига қарши кураш.
👉 @Agrobank_100kitob
#Vacancy #Argos_uz #Karantin
KARANTIN.TEST.ARGOS Telegram kanaliga VAKANNT eʼlon qilibdi foydalanib qoling!
👉 t.me/KarantinTestArgos/508
ҒАЛЛА ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ЗАРАРИ. ҚАРШИ КУРАШНИНГ МАСЪУЛЯТИ.
Қадрли Қишлоқ хўжалик махсулотлари етиштирувчилари ва Ўсимликларни ҳимоя қилиш мутахассислари қуйида сизларга Ғалла зараркунандалари, уларнинг зарари ва қарши курашнинг маъсуляти хақида қисқа, содда, жайдари қилиб тушинтиришга харакат қиламан.
Буғдой ўсимлиги асосан Ўзбекистонда кузда экилади. Ғалла экиш учун энг мақбул муддат октябр ойи хисобланади. Бунда асосий биринчи масала қиш совуқлари тушгунча бир текис ўсган, тупланиш холатидаги, паст хароратга чидамли кўчатларга эга бўлиш бўлса, иккинчи масала март ойидан бошлаб бегона ўт, зараркунанда ва касалликларга қарши курашиб хосилни максимум сақлаб қолишдир.
Бизда асосан ғалла - ғўза қатор ораларига экилишини хисобга олсак, ер шудгорланмайди. Бу эса кўпгина бегона ўт, зараркунанда ва касаллик қўзғатувчиларнинг беталофат муваффақиятли қишлаб чиқишига замин яратади. Бу Ўсимликларни ҳимоя қилиш мутахассисларини қийнаб келаётган оғир масалалардан биридир.
ҒАЛЛА ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ ВА ЗАРАРИ :
Ғалла ва бошқа бошоқли экинларга бир қатор ЗАРАРКУНАНДА ХАШОРОТЛАР зарар келтириши мумкин. Озиқланишига қараб булар икки гурухга, СЎРУВЧИ ва КЕМИРУВЧИ гурухларга бўлинади.
СЎРУВЧИ хашаротларга ЗАРАРЛИ ХАСВА, ШИРА ва ТРИПС ни мисол қилишимиз мумкин. Сўрувчи хашоротларнинг зарари оқибатида ғаллада оқсил, клейковина, ва бошқа қимматли органик моддаларнинг миқдори кескин камайиб кетади. Ғалла номи бору, ўзи пуч бўлиб қолади. На кило босади, на фойдаси бўлади. Худдики анорни сиқиб сокини ичганимиздан кейин ичи бўм бўш бўлиб қуруқ савлати қоладику хурпайиб. Номи анору, ичи бўм бўш. Шунга ўхшаб қолади.
Ғаллада КЕМИРУВЧИ хашаротлар намуналари анча кўп. Булар ЧИГИРТКАЛАР, ПЬЯВИЦА, ҒАЛЛА ТУНЛАМЛАРИ, ХУМКАЛЛА ҚЎНҒИЗЛАРИ, ИЛДИЗ КЕМИРУВЧИ ТУНЛАМЛАР, СИМҚУРТЛАР ва бошқалар. Бу хашаротларнинг оғиз аппаратлари ўсимлик тўқималарини кемиришга мўлжалланган. Булар ўсимликнинг озиқланишида энг катта вазифани бажарувчи илдизларни кемириб, узиб ташлаб, нобуд қилади. Бундан ташқари ўсимликнинг "Қозони" бўлган, барча физиологик жараёнлар ўтадиган барг сатхини камайтириб ўсимликда моддалар алмашинуви жараёнини издан чиқариб хосилдорликка путр этказади. Ўсимликларнинг барглари озиқ моддаларнинг ўзлаштиришида асосий қисм хисобланганлиги учун баргларни ЎСИМЛИКНИНГ ҚОЗОНИ дейишади. Биз хам таомларни ҚОЗОНДА пишириб еймизку. Бизга овқатланишимизда қозон қандай вазифани бажарса, Ўсимликда барглар худди шу вазифани бажаради.
ҚАРШИ КУРАШНИНГ МАСЪУЛЯТИ.
ИПАКЧИЛИК ва АСАЛАРИЧИЛИК қишлоқ хўжалигининг мухим тармоғи хисобланади. Ипак қуртининг озуқа манбаи дала атрофларидаги тутлар бўлса, Асаларининг озуқа манбаи боҳорда далаларда, боғларда очиладиган хар хил гуллардир. Асалари ва ипак қуртининг жудаям нозиклигини, чидамсизлигини инобатга олсак Март ва апрелда далада реъжасиз, атроф мухит шароитини хисобга олмасдан кўр-кўрона ўтказиладиган кимёвий ишловлар уларнинг қирилиб кетишига сабабчи бўлиши мумкин. Бу жараён Қишлоқ хўжалик махсулотлари етиштирувчилари ва Ўсимликларни ҳимоя қилиш мутахассисларига КАТТА МАСЪУЛЯТ юклайди. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ тизимини ўзимизнинг ОИЛАМИЗ деб олсак, Пахта катта фарзандимиз, ғалла ўртанча фарзандимиз, Ипакчилик, асаларичилик, боғдорчилик, балиқчилик ва бошқалар кичик фарзандларимиз. УЛАР бизнинг ОИЛАМИЗ. Катта ёки ўртанча фарзандни касалини даволайман деб кичикларини нобуд қилиш яхшимас. Бу шунчаки ахмоқлик ва дахшатнинг ўзгинаси. Хар қандай холатда хам реъжали, илмий асосланган, шу худуддаги барча хўжаликлар билан келишган холда, дала шароитидан келиб чиқиб зараркунандаларга қарши кураш олиб бориш яхши самара беради.
" Етук Ўсимликларни ҳимоя қилиш мутахассиси бўлиш осон иш эмас. Бу соха вакиллари айни шу сохада хамма нарсани, бошқа сохалардан хам камида биттадан нарсани билишлари ШАРТ ва МАЖБУР. Хар куни янгилик қидириш, интилиш, ўрганиш, тахлил қилиш ва амалётда қўллай олиш реакцияси тез бўлган инсонларгина бу касбни эплай олади " .
📢 Диққат: Пост, муаллифнинг интелект мулки. Кўчирганда пастдаги канал линки билан улашинг.
Каналга уланиш
👉 @pakhta_galla
KARANTIN INSPEKTORI
🌐 Bu kanalni oʻqiy boshlaganingiz oʻziyoq sizning hurmatga sazovor inson ekaniningizni koʻrsatadi.
- Demak siz yanada chuqurroq bilim olishga ahd qildingiz.
- Siz oʻz bilimingiz shunchaki emas, oʻzingiz hohlagandek boʻlishiga qaror qabul qildingiz.
- Bu kanal haqiyqiy mutaxasiss sizlarga koʻmak beruvchi Agranom, moʻl-hosil olish mumkin boʻlgan yaxshi oʻgitlar tashlab boriladigan kanal.
- Kanalimizda chiqayotgan har bir maqolada siz moʻl-hosil olish boʻyicha ijobiy oʻzgarishlarga erishasiz.
- Albatta menga habar yozing, bu kanaldagi saboqlarni kundalik hayotingizda qanday qoʻllaganingiz bilan oʻrtoqlashing.
- Men oʻz navbatida har bir kishiga shaxsan javob qaytarishga bor kuchim bilan harakat qilaman,
- Men sizga tinchlik-hotirjamlik, ulkan muvaffaqiyatlar va yuksak maqsadlarga hizmat qiladigan baxtli kunlar tilab qolaman.
hurmat ila KARANTIN INSPEKTORI:
Isroil Norboʻtayev
👉 @Karantin_Inspektori
#osimliklarni_himoya_qilish #IPM
🌐 O'simliklarni uyg'unlashgan himoya qilish (IPM) bo'yicha tavsiyalar.
1. IPM BUG`DOY.
2. IPM PAXTA.
3. IPM SHOLI.
4. IPM NO'XAT.
5. IPM MOSH.
6. IPM SOYA.
7. IPM LOVIYA.
8. IPM BEDA.
9. IPM TARVUZ.
10. IPM SABZI.
11. IPM KARTOSHKA.
12. IPM POMIDOR.
13. IPM BEHI.
14. IPM TOK.
15. IPM GILOS.
16. IPM YONG'OQ.
17. IPM SHAFTOLI.
18. IPM QOVUN POLIZ.
19. IPM HURMO.
20. IPM OLMA.
👉 @Karantin_Kitoblar 👈
#Karantin | #Programma | #Apk
O‘simliklar karantini va himoyasi agentligi tomonidan 2 ta "AGROKOʻMAKCHI" mobil ilovasi taqdim etilmoqda...
AGROKOʻMAKCHI 1.
Agroko'makchi - dexqon va fermerlar uchun ajoyib mobil ilova.
Bu ilova dexqon va fermerlarga elektron ko’makchi sifatdi ishlab chiqilgan.
Bunda foydalanuvchilar zararkunanda va kassaliklar haqida ma’lumot olishi mumkin. Shuningdek belgilangan tartibda zararkunanda va kasalliklarga yechim topish yo’llarini ham o’rgatadi. Tizim sodda va qulay tarzda ishlab chiqilgan.
1. LINK: play.google.com/store/apps/details?id=karantin.uz.agrokomakchi.agrokomakchi

Agroko'makchi - dexqon va fermerlar uchun ajoyib kanal. Bu kanal dexqon va fermerlarga elektron ko’makchi sifatida ishlab chiqilgan. 👉 @Agrokomakchi
Читать полностью…ҒАЛЛА МАЙДОНЛАРИДАГИ БЕГОНА ЎТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ.
(Мазза қилиб ўқийдиган пост. Жуда фойдали)
Айнан мана шу масала яъни: Ғалла майдонларидаги бегона ўтларга қарши қандай курашиш керак ?, Қандай препаратлар яхши самара беради.? Кимёвий препаратларни қандай миқдорда сепайлик ? деган саволлар билан Ўсимликларни ҳимоя қилиш мутахассислари, фермерлар, уман олганда жуда кўпчилик мурожаат қилишган. Хозир шу саволларга жавоб бериш билан бирга, жайдари қилиб керакли тавсияларни қисқача бериб ўтаман.
Аввало ГЕРБИЦИД нима.?
ГЕРБИЦИД – бегона ўтларга қарши қўлланиладиган кимёвий восита хисобланади.
Мен сизларга қайсидур кампаниянинг ГЕРБИЦИДларини реклама қилмасдан, таъсир этувчи моддасига қараб тушунтириб бераман. ГЕРБИЦИДларнинг номи хар хил бўлиши мумкин. Қайсидур компаня Али деб ном қўйса, буниси Вали деб қўяди. Буларнинг номлари шунчалар кўпки адашиб кетишингиз хеч гапмас. ГЕРБИЦИДларнинг таъсир этувчи моддасини яхшилаб билиб олсангиз сизни хеч ким чалғитолмайди. Аввало чалғимаслик учун Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Karantin.uz сайтига кириб синовдан ўтказилган, таъсир этувчи моддаси миқдори текширилган, Ўзбекистон Республикасида қўллашга рухсат этилган кимёвий препаратлар РЕЕСТРИга бир кўз ташлаган маъқул. Қуйида мен ўзим шахсан тажрибамдан ўтказган таъсир этувчи моддали ГЕРБИЦИДларга тўхталаман.
БИР ЙИЛЛИК ИККИ ПАЛЛАЛИ БЕГОНА ЎТЛАРГА ҚАРШИ.
ТРИБЕНУРОН МЕТИЛ 75 % - таъсир этувчи моддали ГЕРБИЦИД - ғалла майдонларидаги жағ-жағ, ёввойи сабзи, юлдузўт, олабута, исмалоқ, бангидевона, лолақизғалдоқ, Рапс (сариқ гул), чумчуқтил, шўра, мойчечак каби бир йиллик икки паллали бегона ўтларни қириб ташлайди.
Моторли қўл пуркагич билан сепиш: 10 литр тоза сувга, 0.5 грам хисобида қўшиб 2.5 сотихга сепиш керак.
ОВХ ва Штангелли пуркагич билан сепиш: бунда 600 литр сувга 40 грамм ТРИБЕНУРОН МЕТИЛ 75 % таъсир этувчи моддали гербицид қўшиб 2 гектар майдонга ишлов бериш керак.
КЎП ЙИЛЛИК ИККИ ПАЛЛАЛИ БЕГОНА ЎТЛАРГА (ПЕЧАК)ҚАРШИ КУРАШ.
ФЛУРОКСИПИР 40 % бундай таъсир этувчи моддали ГЕРБИЦИД ғалла майдонидаги Қўйпечак ва отқулоқни қириб ташлайди.
Моторли қўл пуркагич билан сепиш: 10 литр тоза сувга, 12.5 миллилитр хисобида қўшиб 2.5 сотихга сепиш керак. Моторли қўл пуркагич соз холатда бўлиши лозим.
ОВХ ва Штангелли пуркагич билан сепиш: бунда 600 литр сувга 1 литр ФЛУРОКСИПИР 40 % таъсир этувчи моддали гербицид қўшиб 2 гектар майдонга ишлов бериш керак.
БОШОҚЛИ БЕГОНА ЎТЛАРГА (Ёввойи сули) ҚАРШИ КУРАШ.
КЛОДИНОФОП ПРОПАРГИЛ 8% бундай таъсир этувчи моддали гербицид ғалла майдонларида ашаддий кўп тарқаладиган Ёввойи сули(оқбош), Тулкидум бегона ўтларини қириб ташлайди.
Моторли қўл пуркагич билан сепиш: 10 литр тоза сувга, 10-11 миллилитр хисобида қўшиб 2.5 сотихга сепиш керак. Моторли қўл пуркагич соз холатда бўлиши лозим.
ОВХ ва Штангелли пуркагич билан сепиш: бунда 600 литр сувга 0,8-0,9 литр КЛАДИНАФОП ПРОПАРГИЛ 8 % таъсир этувчи моддали гербицид қўшиб 2 гектар майдонга ишлов бериш керак.
БИР ЙИЛЛИК ИККИ ПАЛЛАЛИ ВА БОШОҚЛИ( РАЙГРАС, СУЛИ) БЕГОНА ЎТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ.
МЕЗОСУЛЬФУРОН-МЕТИЛ НАТРИЙ 3% + ЙОДОСУЛЬФУРОН-МЕТИЛ НАТРИЙ 0,6% - бундай таъсир этувчи моддали гербицид ғалла майдонларида охирги йилларда ашаддий кўпайиб зарар бераётган Райграс хамда Итузум бегона ўтларини қириб ташлайди.
Моторли қўл пуркагич билан сепиш: 10 литр тоза сувга, 8-8,5 миллилитр хисобида қўшиб 2.5 сотихга сепиш керак. Моторли қўл пуркагич соз холатда бўлиши лозим.
ОВХ ва Штангелли пуркагич билан сепиш: бунда 600 литр сувга 0,6-0,7 литр МЕЗОСУЛЬФУРОН-МЕТИЛ НАТРИЙ 3% + ЙОДОСУЛЬФУРОН-МЕТИЛ НАТРИЙ 0,6% таъсир этувчи моддали гербицид қўшиб 2 гектар майдонга ишлов бериш керак.
Хар қандай КИМЁВИЙ ПРЕПАРАТНИ ғалла майдонига қўллашдан (сепишдан) олдин албатта Ўсимликларни ҳимоя қилиш мутахассиси билан маслахатлашинг. БУ ОЛТИН ҚОИДА.
📢 Диққат: Пост, муаллифнинг интелект мулки. Кўчирганда пастдаги канал линки билан улашинг.
Каналга уланиш
👉 @pakhta_galla
#osimliklarni_himoya_qilish #IPM
🌐 O'simliklarni uyg'unlashgan himoya qilish (IPM) bo'yicha tavsiyalar.
👉 Olma zararli organizmlarini uyg’unlashgan usulda boshqarish
(IPM)
TOSHKENT 2022
👉 @Karantin_Kitoblar 👈
Agentlik mutaxassislari tomonidan maxsus yaratilgan "AGROKO'MAKCHI" mobil ilovasida zarur ma'lumotlar jamlangan. Ilovalarni Appstore va GooglePlay orqali bepul yuklab olishingiz mumkin.👉 @Agrokomakchi
Читать полностью…#osimliklarni_himoya_qilish #IPM
🌐 O'simliklarni uyg'unlashgan himoya qilish (IPM) bo'yicha tavsiyalar.
👉 Hurmo zararli organizmlarini uyg’unlashgan usulda boshqarish
(IPM)
TOSHKENT 2022
👉 @Karantin_Kitoblar 👈
#osimliklarni_himoya_qilish #IPM
🌐 O'simliklarni uyg'unlashgan himoya qilish (IPM) bo'yicha tavsiyalar.
👉 Qovun, Poliz zararli organizmlarini uyg’unlashgan usulda boshqarish
(IPM)
TOSHKENT 2022
👉 @Karantin_Kitoblar 👈
Ўсимликларни ҳимоя қилиш мутахассисларини, Дехқонларни, қишлоқ хўжалик махсулотлари етиштирувчиларни чалғитувчи омил.
Бу постни Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги рахбари И.К.Эргашевнинг йиғилишларда, семинарларда тинмай такрорлайдиган қуйдаги сўзлар билан бошлайман. "Агар Дехқон-фермер хўжаликлари, иссиқхона ва томорқа ер эгалари умуман барча қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштирувчилари фойдаланаётган ерлари учун АГРОКИМЁВИЙ ХАРИТАНОМА қилдирмас экан, ДАЛА ДАФТАРИ тутилмас экан, уларда IPM бўйича тушунча бўлмас экан чалкашиб юраверамиз, сохада натижа бўлмайди".
Бу гапларнинг қанчалик долзаблигини, мағзини, пост охирида билиб оласиз.
Минерал ўғитларни экин даласига (тупроғига) Агрокимёвий хаританомасиз, меъёридан ортиқ ёки кам, палапартиш бериш чалкашликни келтириб чиқаради. Мана шунга тўхталиб ўтмоқчиман.
Тупроқда Озиқ моддилардан бирортаси (айниқса, азот, фосфор ва калий ) нинг етишмаслиги ёки унинг ортиқча бўлиши ўсимликка салбий таъсир этади.
АЗОТ оқсил моддалар таркибига кириб асосан, ўсимлик ер усти органларининг ўсиши хамда ривожланишида катта рол ўйнайди. Тупроқда азот етишмаса, ғўза ёмон ўсади,барглари сарғайиб майда бўлиб қолади. Аксинча, кўп бўлса ғўза ғовлаб сербарг, ранги тўқ бўлиб, ривожланиши кечикади.
ФОСФОР хам, азот сингари оқсиллиар таркибига киради ва ўсимликларнинг нафас олиши хамда илдизларининг ўсишига катта таъсир кўрсатади. Шунингдек ўсимликнинг ривожланишини ва меваларининг етилишини тезлаштиради. Фосфор етишмаса ғўза паст бўйли, майда баргли бўлиб, баргларида қизил тарамлар вужудга келади.
КАЛИЙ ўсимликларда эркин ёки кучсиз кимёвий бириккан холда, асосан протаплазма ( тирик ҳужайранинг цитоплазма ва ядродан ташкил топган таркибий қисми) да бўлади. У ўсимликни яхши шохлаши хамда мустахкамланишига хосилнинг ошишига ва турли касалликларга чидамли бўлишига ёрдам беради. Калий етишмаса, ғўза баргида қўнғир доғлар хосил бўлиб, барглари секин-аста тўкилиб кетиши ҳам мумкин.
Кўряпсизми ўсимликда минерал ўғитларнинг етишмаслиги ёки кўп бўлиши оқибатидаги белгилар худди зараракунанда, касалликларнинг ўсимликка зарар бергандаги белгиларига жуда ўхшаш бўлади. Бу эса ўсимликда бўлаётган физиологик жараёнларни нотўғри ташхислаб, кўр кўрона кимёвий кураш чораларини қўллаш оқибатида кутилаётган хосилдан бутунлай айрилишгача, содда қилиб айтганда Бу чалғиш бутун мавсумга таъсир қилиб, нафақат даромадни пасайтиради балки қилинган харажатни қопламаслик(банкрот) га олиб келади. Натижада Ўсимликларни химоя қилиш мутахассисига ишончсизлик пайдо бўлади. Рўйхатдан ўтган ферамон тутқичлар, биологик ва кимёвий препаратларни таъсири бўлмади дея бонг урилади. Аслида бу оқибат сабаби умуман бошқа бўлади. Хақиқий профессионал Ўсимликларни ҳимоя қилиш мутахассиси далага, умуман хар қандай экин майдонига борганда биринчи навбатда шу ер учун қилинган АГРАКИМЁВИЙ ХАРИТАНОМА сини сўраш керак. Кейин ДАЛА ДАФТАРИНИ сўраш керак. Мана шу иккала мухим хужжатни қўл га олиб, яхшилаб тахлил қилиб кейин ташхис қўйиши шарт. Агар булар бўлмаса 99 фоиз холатда ўсимликларни ҳимоя қилишда хато ташхис қўйилади ва барчасини баттар қилиб барбод қилиш хеч гапмас.
📢 Диққат: Пост, муаллифнинг интелект мулки. Кўчирганда пастдаги канал линки билан улашинг.
Каналга уланиш 👇
@pakhta_galla