# диққат эълон
Каттақўрғон шаҳар “Кунжипай”, “Зарафшон”, “Нурафшон” маҳаллаларида газ босимини яхшилаш мақсадида 2024-йил 11-декабрь соат 10:00 дан 17:30 гача ушбу маҳаллаларда табиий газ етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилади.
Азиз фуқаролар, хонадонингизда чиқаётганда барча газ жиҳозларини ўчиришни асло унутманг!
✍🏻MADHIYANI KUYLAYLIK
⚡️Shahrimizdagi umumta’lim maktablarida 10-dekabr -O‘zbekiston Respublikasi Davlat madhiyasi qabul qilingan kun munosabati bilan turli ma’naviy-ma’rifiy tadbirlr o‘tkazildi.
Shu jumladan, 14 - umumta’lim maktabida ham 2-A-sinf o‘quvchilari ishtirokida tashkil qilingan "Madhiyani kuylaylik" nomli tadbir ko‘tarinki tarzda bo‘lib o‘tdi. O‘quvchi-yoshlar tomonidan ijro etilgan qo‘shiq va raqslar, Vatanni madh etuvchi she’rlar ayniqsa, barchaga manzur bo‘ldi.
9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни
2003 йил 9 декабрь куни Мексикада БМТнинг коррупцияга қарши конвенцияси имзоланган ва ушбу кун Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни сифатида эълон қилинган.
Шу тариқа 2004 йилдан буён 9 декабрь Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни сифатида эътироф этилади.
———
Kattaqoʻrgʻon shahar 2-IDUM da Konstitutsiyamizning 32 yilligiga bag'ishlangan " Kostitutsiya baxtimiz qomusimiz" mavzusida saflanish tashkil etildi. Tadbirda O'zbekiston Respublikasi davlat madhiyasi ijro etildi. "Siz qonunni bilasizmi?" mavzusida viktarina tashkil qilindi.
Читать полностью…Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди.
Унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев иштирок этиб, барчани байрам билан табриклади. Вилоят раҳбари ўз маърузасида вилоятимиз кўрсаткичлари, келгуси режалар ҳақида тўхталди.
Тадбир санъат усталари, истеъдодли ёшлар иштирокидаги концерт дастури билан давом этди.
————
#табрик
🇺🇿KATTAQO'RG'ON SHAHAR HOKIMI ALIMOVA GAVHAR ZAYIROVNANING 8 DEKABR -O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI KONSTITUTSIYASINING 32 YILLIGI MUNOSABATI BILAN KATTAQO'RG'ON SHAHAR AHOLISIGA BAYRAM TABRIGI
#Konstitutsiya - erkin va farovon hayot garovi
🔰KONSTITUTSIYA – XALQ FAROVONLIGIGA XIZMAT QILADI
Konstitutsiya milliy davlatchiligimiz, suverenitetimiz, shu kunga qadar erishgan barcha yutuq va marralarimiz, demokratik huquqiy davlat barpo etish yo‘lidagi sa’y-harakatlarimizning mustahkam poydevori hisoblanadi. Shu kunlarda asosiy Qomusimiz qabul qilinganligi bayram tantanalari keng nishonlanmoqda.
ELNING YUKI ERNING YELKASIGA YARASHAR
Oddiy bir havas tufayli orzuning ulg‘ayishi insonning o‘z qo‘lida. To‘g‘rirog‘i, tinimsiz harakat, izlanish, intilish kishining maqsad sari solgan yo‘lini ravon qilib, sohasining yetuk mutaxassisiga aylanishida muhim omildir. Kattaqo‘rg‘on shahar IIB boshlig‘i, podpolkovnik G‘ulom Islomov ham mehr qo‘ygan sohasida o‘z o‘rnini topishga harakat qilib kelayotgan xodimlardan biri.
Батафсил ўқинг👉
👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
#Brifing
Shahar hokimi Gavhar Alimova ishtirokida "Shaharda madaniyat va san`atni rivojlantirish borasidagi ishlar" mavzusida brifing
👉🏼Batafsil ko'rish
Kattaqoʻrgʻon shahar hokimligi axborot xizmati.
✅Rasmiy sahifalarimizga qo'shiling:👇🏼
|Telegram|Facebook|Instagram|YouTube|🌐Web-sayt
МЕҲР УЛАШИБ
“Меҳр улашиб” лойиҳаси доирасида шаҳар Ёшлар бўлими ҳамда СамДУ Каттақўрғон филиалининг Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилот координаторлари ҳамкорлигида кўнгилли волонтёр ёшлар кексалар ҳолидан хабар олишди.
Жумладан, ушбу лойиҳа доирасида ёшлар “Зарифобод” маҳалласида яшовчи онахон Х.Шодиеванинг хонадонида бўлдилар. Хонадонда ободонлаштириш, тозалаш ишларини амалга оширдилар.
Бу ишлардан кўнгли кўтарилган онахоннинг дуосини олган ёшлар албатта, ўз ишларидан фахр туйғусини ҳис қилдилар.
#"Konstitutsiya - kelajagim mash'ali"
Kattaqo'rg'on shahar ixtisoslashtirilgan maktabida O‘zbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi qabul qilinganligining o'ttiz ikki yilligi munosabati bilan "Konstitutsiya-kelajagim mash'ali" shiori ostida ma'naviy-ma'rifiy tadbir bo'lib o'tdi. Tadbirda o'quvchilar tomonidan O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi tarixi haqida ma'lumotlar berildi va sahna ko'rinishlari namoyish etildi. Tadbir barchada katta taassurot qoldirdi.
🇸🇦🇵🇹 "Ан Насср"нинг собиқ дарвозабони Волид Абдулла Криштиану Роналду ҳақида:
"Мен у билан Ислом ҳақида гаплашганман. У намоз ҳақида, айрим нарсаларнинг моҳияти ҳақида билишга қизиқарди ва футболчиларни намоз ўқишга чақирарди — гоҳида ҳатто азон айтилаётган вақтда мураббийдан машғулотларни тўхтатиб туришни сўрарди.
Бу унинг Ислом маданиятига қизиқишини ва дарҳақиқат яхши одамлигини билдиради. Гоҳида Роналду жамоадошларига "Сен нима учун бошқалар билан бирга намоз ўқишга бормаяпсан?", деб сўрарди. У ҳақиқий профессионал ва ўзгача йигит!"
#Тафсилот
АЭРОПОРТГА ИШГА КИРИШНИ "ШАПКА"СИ 1,5 МИНГ ДОЛЛАРМИ❓
Аэропортга ишга киритиб қўйишини айтиб, лақма одамларни алдаб келган "шпана" қўлга олинди. У И.Каримов номидаги халқаро аэропортга ишга жойлаштириш эвазига 1,5 минг АҚШ доллари сўраган.
Пулни олаётган вақтда Тошкент вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ушланган Р.М аэропорт ходими бўлиб чиқди. Ўзбекистоннинг ҳаво коридори, остонаси бўлган даргоҳга ишга талпиниш яхши xислат. Бироқ, бузуқ ният орқали, ўз тартиби билан эмас, пора ҳисобига ишга кираман деб ўйлаш нотўғри.
Аэропорт ходими қамоқда, унга жиноят иши очилган. Жабрланувчи ҳам ўз навбатида нима учун бундай йўлни танлаганини судга тушунтириб бериши керак бўлади.
#айни_дамда
СамДУ Каттақўрғон филиалида шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси ҳамда Ўзбекистон "Адолат" СДП билан ҳамкорликдаги партиянинг "Ватан келажаги-ёшлар қўлида" лойиҳаси доирасида "Конституция билимдони" кўрик-танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтмоқда.
Танловдан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, Конституцияси ва бошқа қонунларга ҳурмат рухида тарбиялаш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва рағбатлантиришдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Олий Мажлис Сенатига Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.
———
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan Oliy Majlis Senatiga Markaziy bank boshqaruvi raisi Mamarizo Nurmuratovni egallab turgan lavozimidan ozod etish toʻgʻrisida taqdimnoma kiritildi.
#eʼlon
#Kuz_qish_shtabi
📣Kattaqoʻrgʻon shahar aholisi diqqatiga!
❄️ 🌨Kattaqoʻrgʻon shahrida kuz-qish mavsumini betalofat o‘tkazish hamda vujudga keladigan muammolarni tezkor bartaraf etish maqsadida uzluksiz navbatchilik Shtabi tashkil etilgan.
✅Hurmatli fuqarolar, o‘z murojaatlaringizni mutasaddi rahbarlardan tashkil etilgan shtab aʼzolariga yetkazishingiz mumkin.
📌 Shtabning asosiy vazifasi – aholidan kelib tushadigan murojaatlarni tezkor (operativ) ravishda bartaraf etish choralarini belgilash va amalga oshirishdan iborat.
📞 Murojaat uchun telefonlar:
🏢 Kattaqo‘rg‘on shahar hokimligida tashkil etilgan markaziy shtabi:
☎️+99866 456-31-34, +99866 456-38-94
🔥 Kattaqo‘rg‘on shahar gaz ta’minoti bo‘limi boshlig‘i;
Sharipov Farrux
📱 Tel: +99890-505-03-74, +99893-729-19-09, +99866-455-26-26
⚡️Kattaqo‘rg‘on shahar Elektr tarmoqlari korxonasi boshlig‘i;
To‘xtaev Otamurod
📱 Tel: +99877-033-00-17, +99866-455-23-15, +99866-455-23-18
🚰 "Samarqand suv ta’minoti" Kattaqo‘rg‘on shahar filiali boshlig‘i;
Mamedov Akmal
📱 Tel: +99893-349-77-72, +99893-993-07-55
🏗Shahar Qurilish va uy-joy kommunal xo‘jaligi bo‘limi boshlig‘i;
Saydiyev Sherzod
📱 Tel: +99893-358-16-47, +99893-232-14-18
🛣 Shahar Obodonlashtirish boshqarmasi boshlig‘i;
Kurbanov Furqat
📱 +99890-270-21-16
🏫Shahar Maktabgacha va maktab ta’limi bo‘limi mudiri;
Daminov Alisher
📱 Tel: +99894-287-55-25
🚑 Shahar Tibbiyot birlashmasi boshlig‘i;
Xamraev Xumoyun
📱 Tel: +99893-331-11-57, 103
🚒 Shahar Favqulodda vaziyatlar bo‘limi boshlig‘i;
Utaganov Alisher
📱 Tel: +99899-575-86-90, 101
🚓 Shahar Yo‘l harakati xavfsizligi bo‘limi boshlig‘i;
Ismatullayev Jurabek
📱 Tel: +99898-100-16-14
💥Ko‘mir etkazib berishni ta’minlash uchun mas’ul;
Qarshiev Jamshid
📱 Tel: +99899-957-00-52
#matbuot anjumani
Shahar Obodonlashtirish boshqarmasi boshlig`i F.Qurbonov ishtirokida "Manzarali va mevali, daraxtlar, archa ko`chatlari ekishning ahamiyati, bu borada shaharda olib borilayotgan ishlar" mavzusida matbuot anjumani
👉🏼Batafsil ko'rish
Kattaqoʻrgʻon shahar hokimligi axborot xizmati.
✅Rasmiy sahifalarimizga qo'shiling:👇🏼
|Telegram|Facebook|Instagram|YouTube|🌐Web-sayt
Kattaqo'rg'on shahar MMTBtasarrufidagi 14-IDUMda maktabning yuqori sinf o'quvchilari bilan 273-sonli qaror ijrosini ta'minlash maqsadida Dekabr -"Huquqiy madaniyatni oshirish" oyligi doirasida "Konstitutsiya" haftaligida "Konstitutsiya -erkinligimiz kafolati" nomli tadbir va viktorina tashkil etildi.
Читать полностью…#Qadriyat_va_an'ana
💠“Kattaqo‘rg‘on non va shirinliklari” rasmlar tanlovi o‘tkazildi
#Koнституция- эркин ва фаровон ҳаёт гарови
🇺🇿Kattaqo’rg’on shahrida O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilinganligining 32 yilligiga bag'ishlangan bayram tadbiri o’tkazildi. /channel/kurganpress
#таъзия
ОХИРАТЛАРИ ОБОД БЎЛСИН
Бешафқат ўлим меҳнат фахрийси, дилкаш инсон, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими фидойиси бўлган Эшимов Пўлат Файзуллаевични 77 ёшида орамиздан олиб кетди.
Пўлат Эшимов 1947-йилда Каттақўрғон шаҳрида туғилган. Иш фаолиятини Каттақўрғон шаҳар режа-иқтисодиёт техникумида тарих ва сиёсий иқтисод фанларидан талабаларга сабоқ беришдан бошлаган.
Ушбу ўқув муассасаси Пўлат Эшимов директорлик қилган 1990-1994-йилларда республикада кўзга кўринган иқтисодиёт йўналишидаги техникумлардан бирига айланган.
Кейинги йилларда П.Эшимов Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари ва бошқа масъулиятли вазифаларда фаолият кўрсатиб келган.
Пўлат Файзуллаевичнинг порлоқ хотираси қалбимизда абадий яшайди.
Жаноза намози эртага, шанба куни адо этилади.
/channel/kurganpress
КОНСТИТУЦИЯ - ЭРКИН ВА ФАРОВОН ҲАЁТ ГАРОВИ
Шаҳар Драма театрида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан ушбу шиор остида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтмоқда. Унда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, сектор раҳбарлари, ташкилот ва муассасалар, жамоатчилик вакиллари, нуронийлар, ёшлар ва ҳарбийлар иштирок этмоқдалар.
Тадбирда сўз олган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова барчани ушбу қутлуғ кун билан муборакбод этди ва Бош қомусимизнинг юртимиз тараққиёти ва аҳолини фаровонликда яшашлари йўлидаги аҳамияти ҳақида сўз юритди.
Тадбир Ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар, ўқувчи-ёшлар ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари билан давом этди.
#Brifing
Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова иштирокида "Шаҳарда гендер тенглик, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш борасидаги ишлар " мавзусида брифинг ўтказилди.
👉🏼Batafsil ko'rish
ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
“Долзарб 50 кунлик” профилактик тадбирлар доирасида бугун Пробация гуруҳи ҳисобида турган ёшлар билан шаҳар ИИБ бошлиғи, 3 сектор раҳбари Ғулом Исломов иштирокида учрашув ўтказилди. Унда мазкур тадбирларнинг аҳамияти ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 206 ва 248-моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни мазмун-моҳияти билан таништирилди.
Ушбу қонун пробация назоратидаги шахслар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишга ва уларга нисбатан қўлланиладиган таъсир чоралари натижадорлигининг янада ошишига хизмат қилиши таъкидланди.
Шунингдек, ёшлар билан суҳбат давомида уларнинг муаммолари ўрганилди ва ижросини таъминлаш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.
Ўз мухбиримиз.
Эътибор берганмисиз, кўплаб улуғларимизнинг исми Муҳаммад бўлган:
Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий
Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий
Абу Мансур Муҳаммад ал-Мотуридий
Абу Наср Муҳаммад ал-Фаробий
Абу Райҳон Муҳаммад ал-Беруний
Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий
Мирзо Муҳаммад ибн Шоҳрух Улуғбек
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ...
⚡️⚡️⚡️
Шаҳримизнинг айрим маҳаллаларида электр таъминотида узилишлар кузатилади
"Л-Сўғориш" 110 кв электр узатиш тармоғида шикасланган изоляторларни алмаштириш ва таьмирлаш ишлари олиб борилаши сабабли, бугун 5-декабрь куни соат 11:00 дан 17:00 гача Каттақўрғон шаҳрининг А Темур, Дўстлик, Чордара, Навбаҳор ва Миёнкол маҳаллаларида электр таъминотида узилишлар кузатилади.
🏆 Ўзбекистон туризм соҳасида “Энг яхши ривожланаётган йўналиш” мукофотига сазовор бўлди
Лондонда бўлиб ўтган тантанали тадбирда Ўзбекистон нуфузли “Wanderlust Reader Travel Awards 2024” мукофотининг “Энг яхши ривожланаётган йўналиш” номинациясида ғолиб бўлди.
Тақдирлаш маросими машҳур “Tate Modern” замонавий санъат галереясида бўлиб ўтди.
Маълумот учун: “Wanderlust Reader Travel Awards” мукофоти Wanderlust журнали томонидан ўтказиладиган йўналишлар ва туроператорлар учун нуфузли танлов.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
✍🏻Шаҳар ҳокими 11-ИДУМ ўқувчилари билан учрашди
Бугун шаҳар ҳокимининг бир кунлик иш режаси асосида Гавҳар Алимова 11-ИДУМ да бўлди. Мактабнинг ўқувчилари билан учрашган шаҳар ҳокими уларнинг келгусидаги мақсад ва режалари билан танишди ва ўзининг бу борадаги фикр ва мулоҳазаларини берди.
#ochiq_muloqot
Ta`lim-tarbiya inson kapitalini rivojlantirishning muhim omili ochiq muloqot o'tkazildi
👉Batafsil ko'rish
Kattaqoʻrgʻon shahar hokimligi axborot xizmati.
✅Rasmiy sahifalarimizga qo'shiling:👇🏼
|Telegram|Facebook|Instagram|YouTube|🌐Web-sayt